logo

Хром ошловчи бирикмалар билан коллаген ўртасида ҳосил бўлган боғланишлартабиати ва ўзаро таъсир назарияси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

54 KB
Хром ошловчи бирикмалар билан коллаген ўртасида ҳосил бўлган боғланишлартабиати ва ўзаро таъсир назарияси Режа: 1.Коллагендаги функционал гуруҳлар 2.Коллаген функсионал гуруҳлари билан хром     бирикмаларининг   ҳосил қилган боғланишлари тугрисида олимлар фикри.   3.Хром бирикмалари билан коллагеннинг функционал гуруҳлари билан ҳосил қилган боғланишларни тасдикловчи тажрибалар. 4.Ошловчилар билан коллаген орасида ҳосил бўлган боғланишлар. Коллагендаги функционал гуруҳлар Хром ошловчи бирикмалар билан коллаген ўртасидаги боғланишлартабиатини урганган тадкикотчиларни курсатишича, хром ошловчи бирикмалар билан ошлаш реаксияси кимёвий реаксия бўлиб, бунда кимёвий бирикмалар ҳосил булар экан. Коллагеннинг функсионал гуруҳларига: карбоксил -СООН, аминогуруҳлар -NH 2 , гуанидин - NH-C=NH, │ NH 2 имино гуруҳлар \ NH, / спиртли гидроксил гуруҳлар -ОН, фенолли гидроксил гуруҳлар -ОН, пептид гуруҳлар -NH-CO- киради. Коллаген оксилида мавжуд бўлган турли хил функционал гуруҳлар хром бирикмалари билан боғланишда уларнинг қайсибири билан қандайдаражада боғланишини урганишда кийинчиликлар тугдиради. Шу сабабли, бу жараенни урганган тадкикотчилар коллаген билан богланган хром бирикмаларига у ёки бу функсионал гуруҳларнинг роли ҳақида турли хил хулосалар келтирадилар. Коллаген функционал гуруҳлари билан хром     бирикмаларининг ҳосил қилган боғланишлари тугрисида олимлар фикри.   1913 йил Г.Г.Поварнин деган олим, коллагеннинг -СООН ва –NH 2 функционал гуруҳлари хром ошловчи бирикмалари билан богланади деб фикр билдирган. Э.Стиасни назариясига асосан хром ошловчи заррачалари полипептид занжиридаги -NH-СО- пептид гуруҳи билан боғланиши курсатилди. Бошқа муаллифлар коллагенни азот кислотаси билан ишлаов бериб, коллагенни аминсизлашди ва аминсизланган коллаген хромнинг катион ва анион комплекслари билан боғланиши камайганлигини курсатишди. Бу эса, уз навбатида амин гуруҳлари хром ошловчилар билан боғланишини исботлаб берди. Амин гуруҳининг боғланишда иштирок этишини яна урганиш максадида, коллаген даставал формальдегид билан ишлов берилди, сўнгра эса катион ва анион хром комплекслар билан ишлов берилди. Олинган натижалар шуни курсатдики, бунда ҳам катион ҳам анион хром комплекслари коллаген билан кам богланган. Бунга сабаб, формальдегид коллагеннинг амино гуруҳи билан боғланишидир. Хром бирикмалари билан коллагеннинг функционал гуруҳлари билан ҳосил қилган боғланишларни тасдикловчи тажрибалар. Хромнинг катион ва анион комплекслари билан коллаген орасидаги боғланишни коллаген изоэлектирик нуктасининг дастлабки кийматига нисбатан силжиши билан тушунтириш мумкин: катион комплекслар билан ошлашда рН=5 дан рН=6 га, анион комплекслар билан ошлашда рН=5 дан рН=3,8-4,8 га ўзгарган. Бу силжиш хромнинг катион комплекслари коллагеннинг кислота гуруҳлари билан, анион комплекслари эса, коллагеннинг асосли азот гуруҳлари билан боғланишидан далолат беради.  Хром ошловчи бирикмалари билан коллагеннинг -СООН ва -NH 2 гуруҳлари орасидаги боғланиш тажрибаларда уз тасдигини олди. Чунки хром ошловчилар билан ошлашда коллагенда бир вактнинг ўзида карбоксил, амино ва гуанидино гуруҳларининг ўзгариши кузатилади. Тери тўқимасига азот кислотаси, натрий гипохлоритини, диметилсульфат ёки метанолни таъсир эттиришда бу гуруҳларнинг ўзгариши ёки сикиб чикарилиши кузатилади. Сўнгра бундай тери тўқимасини хром бирикмалари билан ишлов беришдаги ва юқорида келтирилган моддалар билан ишлов бермасдан хром бирикмалари билан ишлов беришда коллагенга жойлашган хром бирикмаларининг микдори коллаген- 100 г курук оксилдаги Хром бирикмаларининг Cr 2 O 3 нинг ишлов берилмаган (1), микдори,г 15 гипохлорит (2), ди- аминсизланган (3), метилланган (4), ме- 10 тилланган ва аминсиз- ланган (5) коллаген билан богланган мик- 5 дорининг рН дан бог- ликлиги. О 2 3 4 5 рН даги карбоксил, амино ва гуанидино функсионал гуруҳларнинг булиш ва булмаслигидан боглик экан ва қуйидаги графикда уз ифодасини топган. Метилланган ва аминсизланган тери тўқимасида коллаген билан хром бирикмаларининг боғланиши жадал камаяди, бирок уларнинг бир неча кисми сакланган булсада, улар билан богланган хром бирикмалари тери тўқимасини хоссаларига хеч қандай таъсир курсатмайди. Чунки хромланган ва хромланмаган тери тукиамсини ҳароратга чидамлиги курсатгичи буни тасдиклайди. Масалан, метилланган ва аминсизланган тери туимасини хромлашгача ва ундан сўнг тери тўқимасининг пишиш ҳарорати бир-бирига жуда якин. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, коллаген таркибидаги колган пептид гуруҳлари хром ошловчи бирикмалари билан мустахкам боғланишларҳосил килмайди. Коллагендаги пептид гуруҳи билан хром ошловчи бирикмалар орасида боғланиш мавжуд эмаслигини билиш максадида, ипак фиброинини ва поламидли толани хром бирикмалари билан ошланди. Уларнинг структураси қуйидагича H 2 N -   ( CH 2 ) 5   –   CO -   [ NH -   ( CH 2 ) 5   -   CO ] n   -   NH   -   ( CH 2 ) 5 COOH . Тажриба натижалар шуни курсатдики, хром бирикмалри коллаген билан купрок, ипак фиброини билан камрок богланар экан. Бунга асосий сабаб шуки, ипак фиброинида коллагенга нисбатан эркин ҳолатдаги амин ва карбоксил гуруҳларнинг кам булиши билан тушунтирилади. Полиамидли толада занжир ёнларида -COOH ва –NH 2 гуруҳларнинг булмаслиги сабабли ҳам хром бирикмалри богланмайди. Ошлашда коллаген пептиди катион ва анион хром комплекси билан богланмайди. Спиртли гидроксиллар (оксипропилен, оксилизин, серин, треонин) хром ошловчи бирикмалар билан координасион боғланиш ҳосил килиш кобилиятига эга бўлганлиги учун ошлаш жараёнида улар хром комплекслари билан реаксияга киришади. Бундан хулоса шуки, хром ошловчи бирикмалар коллагеннинг ён занжир қутбли гуруҳлари билан боғланишидан далолат беради. Бу хулосани электронно-микроскопик тадкикотлар ҳам тасдиклайди. Хром билан ошланган чармларни купгина рентгенографик, электронно- микроскопик ва кимёвий тадкикотлари шуни курсатганки, хром ошловчи комплекслар оқсилнингён занжиридаги қутбли гуруҳлари билан богланар, пептид гуруҳлари билан богланган боғланиш мустахкам эмас экан. Ошловчилар билан коллаген орасида ҳосил бўлган боғланишлар. Коллаген таркибидаги ҳар хил функсионал гуруҳлар ҳар хил боғланишларҳосил қилади. Бу коодинасион, электровалент ва водород боғланишларбулиши мумкин. Координасион ёки донор-аксептор боғланиш хром комплексининг ички сферасига, ион ҳолатдаги карбоксил гуруҳ, ионсиз аминогуруҳ ва спиртли гидроксил гуруҳиларининг кириши билан ҳосил бўлади. Бу боғланиш жуда мустахкам боғланиш ҳисобланади. Карама-карши зарядланган ионларнинг тортилишидан электровалент боғланиш ҳосил бўлади. Бу боғланиш эса, манфий зарядланган хром комплекс иони билан таркибида азоти бўлган коллагеннинг барча асосли гуруҳлари ўртасида вужудга келиши мумкин. Координасион боғланиш сув таъсирида бузилмайди, электровалент боғланиш эса, бузилади. Бирок бу боғланиш чармдан намлик ажралиб чикиши билан мустахкамланиши мумкин. Хром ошловчи бирикмалар билан ошлашда, водород боғланиш ҳам ҳосил бўлади, лекин бу боғланиш энергияси, координасион, электровалент боғланиш энергиясидан паст. Хром бирикмалари билан коллаген ўртасида ўзаро боғланишни ошловчи заррачалар билан оксил занжирлари молекулаларининг молекулалараро мустахкамланиши ёки тикилиши деб караш мумкин. "Тикилиш" механизими ошланган тери чарм хусусиятларини, яъни унинг пишиш ҳароратини ферментлар таъсирига чидамлилигини ва гигротермик мустахкамлигини боглик равишда оширади. Хром бирикмалари билан коллаген боғланишида реаксияга унинг ОЛ ва оксобирикмалари катнашиб оқсилнингфунксионал гуруҳлари билан мустахкам боғланишни карбоксил гуруҳ билан амино гуруҳ билан қўшимча оксидланиш даражасида богланади. Бу боғланишни қуйидаги схема орқаликурсатишимиз мумкин. Схемадан куриниб турибдики, ён занжир молекулалари ошловчи зарралар билан тиқилган. Тикилиш механизмидан ошланган чарм хусусиятларини яхшилангани билан тушунтириш мумкин. Бунда чармнинг пишиш ҳароратини ошганини, кислотага букиш хусусиятини йуколишини ва гигротермик бардошликга эга булишини куриш мумкин. \/ X- Cr...OH / \ | -CO HO OH NH | \ / | HC -(HC 2 ) 2 - COO --- Cr...NH 2 - (CH 2 ) 4 - CH | / \ | NH HO OH OC | \ / | -CO H 2 O...Cr--X NH /\ Фойдаланилган адабиётлар: 1. И.П.Страхов и др. "Химия и технология кожи и меха" М.1985г Легпромбытиздат, 495 с.