logo

Узбекистон Республикасининг «Давлат тили хакида»ги конуни, «Лотин ёзуви асосидаги узбек алифбосини жорий этиш тугрисида»ги конуни

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

70 KB
Узбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни, «Лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбосини жорий этиш тўгрисида»ги қонуни Режа: 1. Давлат тили мақоми, унга бўлган эҳтиёж тўғрисида ( и кки тиллилик, метрополия тил и тушунчаларининг келиб чиқиши сабаблари) . 2. «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг қабул қили ниши , унинг аҳамияти , мақсад ва вазифалари, бажарилиши. 3. ўзбек тили ўқитувчилар и нинг долзарб вазифалари ҳақида . Давлат тили мақоми тўғрисида гапиришдан аввал бу тушунчанинг моҳияти, аҳамияти, дунё халқлари ҳаётида қандай ўрин олганлиги ҳақида фикр юритиш тўғри бўлади. Чунки дунё миқёсида икки тиллилик, метрополия тили каби тушунчаларни билиб олиш ҳам давлат тили мақомининг аҳамиятини тушуниб олиш учун туртки бўлади. Дунё да икки тиллилик амалда бўлган давлатлар ҳам бор. Бундай давлатларда барча расмий ишлар икки тилда, я ъ ни миллий тил ва иккинчи тилда олиб борилади. Бу, албатта, миллий тил мавқеининг ўсишига салбий та ъ сир кўрсатади. Айрим давлатларда эса миллий тилнинг мавқеи бутунлай пасайиб, иккинчи тил асосий бўлиб қолган. Бундай давлатлар мустамлака давлатлар бўлиб, улар да миллий тилнинг ўрнини давлат тили сифатида мустамлакачи давлатнинг тили эгаллагани маълум. Бир мамлакатда мустамлакачи давлатнинг тили расмий тил бўлиб, у давлат тили мақоми га эга бўлса, у тил метрополия тили деб юритилади. Масалан, А фрика, Ў индистон, Жазоир каби давлатларда метрополия тили ҳ укмрон. Бунинг сабаблари турлича. Африкада аҳолининг маърифий қолоқлиги, элатларнинг кўплиг и , уларнинг халқ сифатида бирлашмагани, қабила, элат тиллар и да адабиёт, адабий тилнинг йўқлиги сабаб бўлган. Ўи ндистонда эса бошқача вазият. Чунки Ў индистон ўзининг тарихи, ёдгорликлари, адабиёти билан жа ҳ он миқёсида машҳур. Аммо ҳ инд тили инглиз тилидан ҳам қадимийроқ тарихга эга бўлишига қарамай, у ерда инглиз тили ҳукмрон. Унда умум ҳ индистон тили деб хинду тили э ъ лон қилинган бўлса ҳам, ҳар бир штатда яшовчи аҳоли уни қабул қилмаган. Иккинчидан, бу давлатда жаҳонга чиқишнинг бир йўли сифатида инглиз тили қабул қилинган . Хуллас, тил мавқеи ҳар бир давлат учун алоҳида аҳамиятга эга. Чунки тил жамият ма ъ навий тараққиётининг даражасини, мавқе и ни кўрсатувчи омиллардандир. Бизнинг республикамизда эса ўзбек тил и га дав л ат тили мақомининг берилиши жуда муҳим воқеа бўлган. Тилимизнинг софлигини сақлаш, мавқеини кўтариш ниҳоятда долзарб бўлиб турган бир пайтда бу масала таҳлил этилиб, унга давлат тили мақомини бериш т ўғ рисидаги Қонун қабул қилинган. Чунки ўша давр ижтимоий ҳаётимиздаги вазият, тоталитор туз у мнинг тилимиз тараққиётига ҳам салбий та ъ сир этаётганлиги аён бўлиб қолган эди. Барча расмий ҳужжатлар рус тилида тўлдирилар, расмий йи ғ инлар рус тилида олиб борилар, ҳаттоки, мактабларда ҳам рус тилининг ўқитилишига алоҳида э ъ тибор қаратилиб, ўзбек миллатига мансуб кишилар ўз она тилларида эркин гаплаша олма с ликлари ҳолатлари ҳам кўпайиб кетган эди. Шу ва шу каби сабаблар, умуман, тилимизга бўлган э ъ тиборсизликнинг олдини олиш, буюк аждодларимиз, буюк тарихимиз олдидаги бурчимизни ҳис қилиш учун ҳам она тилимизнинг мавқеини кўтариш, расмий жиҳатдан унга давлат тили мақомини бериш масаласини кўтариш зарур бўлиб қолган эди. 1989 йил 21 октябрда « Д авлат тили ҳақида»ги Қонуннинг қабул қили ни ши республикамиз ҳаётида жуда катта аҳамиятга эга воқеа бўлди. Пр е зидентимиз И. А. Каримов та ъ кидлаганларидек, ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат биринчи навбатда ўзининг юксак маданияти ва ма ъ навияти билан кучлидир. Тилга бўлган э ъ тибор ҳам ма ъ навият даражасини белгиловчи асосий омилдир. Чунки тил тарих, бугунги кун ва келажакда ўзаро боғлиқ ҳолатда нам о ён бўла ди. Шунинг учун ҳам қабул қилинган Қонун республикамиз ҳаётида тилимизнинг ижтимойи мавқеини тиклаш, унинг қўлла ни ш доираси ни кенгайтириш ва ўрганишни изчиллик билан йўлга қўйиш да катта аҳамият касб этади. Қонуннинг 1-моддасида «ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир» деб белгилаб қўйилган. Шунингдек, ўзбек тили га давлат тили мақомининг берилиши ҳуқуқи й жиҳатдан мустаҳкамланган бўлиб, унга сиё сий , ижтимои й , иқтисодий ва маданий ҳаётнинг барча соҳаларида тўлиқ ҳолда амал қилишни таъминлаш вазифаси қўйилганлиги, бу вазифанинг бажарилиши давлат органлари, жамоат ташкилотлари, мансабдор шахслар ва ҳар бир фуқоронинг бурчи эканлиги та ъ кидланган . Қонунда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши. (Атамашунослик қўмитаси ташкил этилган ва унинг фаолияти, ўзбек тилини ўргатиш масалалари билан ўқитувчилар (тингловчилар)нинг танишлик даражасини аниқлаб, уларнинг бу борадаги фикрлари тингланади). Маълумки, ёзувнинг жамият тараққиётидаги ўрни катта. Республикамизда кирилл ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ўрнига янги алифбони жорий этиш масаласи мустақилликка эришилгандан сўнг долзарб муаммолардан бўлиб қолди. 1993 йил 2 сентябрда «Лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Таклиф этилган алифбо бир қанча муҳокамалардан сўнг ўзгартирилиб, 1995 йил 6 майда бу Қонунга айрим ўзгаришлар киритилди. 1995 йилнинг 24 августида Вазирлар Маҳкамаси томонидан янги имло қоидалари тасдиқланди. Буларнинг барчаси давлат тилини ўрганиш борасида янги талабларни вужудга келтирди. Чунки тилни ёзувсиз ўрганиб бўлмайди. Янги алифбо тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши ўзбек тили ўқитувчилари олдига янги вазифаларни қўйди. Бу , албатта, саводхонлик масаласи билан боғлиқ. ўқувчиларнинг мукаммал саводли бўлишлари учун, аввало, функционал саводхонлик даражасини кўтариш лозим. Бу нимадан иборат бўлишини аниқлаб олиш учун функц и онал саводсизлик турларини билиб олиш лозим: - ўқи л ган матн ни идрок эта олмасли к ; - воқеликни танқидий идрок э т а олмаслик; - бехато ёза олмасли к ; - хатосиз ўқий олмасли к ; - хатосиз гапира олмасли к ; - ўқилган ёки эшитилган нарсани тўғри тушунмаслик; - кундалик техника воситаларидан фойдаланишни билмаслик; - соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик. Демак, с а водхонлик деганда нафақат тўғри ёзиш ни билиш, балки ўқувчининг билим даражаси, с а в и яси туш у нилади . С а водхонлик даражасининг юксак бўлиши ҳар жиҳатда н она тили ва адабиёт ўқиту в чиларига боғлиқ, деб ўйлаймиз. Шунингдек, бугун ги кунда ўзбек тили ўқитувчилар и нинг олдида турган асосий вазифалар сифатида қуй и дагиларни кўрсатиш мумкин: 1. Миллат, Ватан тушунчаларининг асл маъносини ўқувчилар онгига, қалбига сингдириш, миллий ғурурни шакллантириш ва мустаҳкамлаш. 2. Тилимизга ҳурмат ҳиссини шакллантириш. ўқувчилар нутқида тилимиз софлигини сақлашга эришиш. 3. ўқувчиларнинг ўз она тилимизда фикрлаб, ўз она тилимизда сўзлашларига, фикрларини мустақил баён эта олишларига эришиш. 4. ўз тилимиз ва ўз ёзувимизнинг тарихий тараққиётини манбалар асосида тушунтириш, ўтмиш меросимизга ҳурмат билан қарашга, улардан фойдаланишга ўргатиш. 5. Мантиқий фикрлашга, боғланишли нутқ тузишга, сўзларни тўғри, ўринли қўллашга ўргатиш. 6. Матн тилшунослигини ўрганиш, илмий маълумотларни амалиётда қўллаш. 7. Таълим тизимини ислоҳ қилишга қаратилган Қонун, дастур, ДТС, Вазирлар Маҳкамасининг таълим тизимига алоқадор қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни синчиклаб ўрганиш ва амалда уларга риоя қилиш. 8. Таълим мазмунини янгилаш бўйича ўқув машғулотларида янги педагогик технологияларни қўллаш, ишлаб чиқиш ва бунинг натижасида тил таълими сифатини яхшилаш. 9. ў қувчиларнинг с а водхон бўлишларига эришиш. 10. Давлат тилига бўлган эътиборни кучайтириш мақсадида мактабларда «Давлат тили амалда», «Ёш тилшунослар» каби тўгараклар ташкил этиб, уларда ўзбек тили тарихи, бугуни ва келажагига алоқадор фикрларни муҳокама қилиш, Қонунда белгиланган вазифаларни бажариш. Кирилл ва лотин графикалари асосидаги ўзбек ёзувларининг имло қоидаларидаги айрим тафовутлар Рус графикаси асосидаги ўзбек ёзувининг имло қоидалари (орфографияси) 1940 йилнинг 4 июлида янги алифбо бўйича ҳукумат комиссияси томонидан, унинг қайта ишланган ва такомиллашган сўнгги варианти эса 1956 йилнинг 4 апрелида ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми томонидан тасдиқланган эди. Ана шу сўнгги вариант ҳозирги амалдаги ёзувимизнинг имло меъёрларини белгилаб берувчи асосий ҳужжатдир. Юқорида айтганимиздек, лотин графикаси асосидаги янги ўзбек ёзувининг асосий имло қоидалари 1995 йилнинг 24 августида ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 339-сон қарори билан тасдиқланган. Мана шу иккала “Қоида“ларни ўзаро қиёслаш натижасида уларнинг тузилиши ва мазмунида қуйидаги тафовутлар борлиги аниқланди. Қуйида биз ана шулар ҳақида сўз юритамиз: Кирилл ёзуви Лотин ёзуви 1. қовун, совун, тарвуз, тасаввур, қувур каби сўзларда олдинги бўғинда о, а, у унлиларидан кейин в ёзилади. 1. Фақат о унлисидан кейинги ёпиқ бўғинда у ёзилади: qovun , sovun . Tarvuz , quvur каби сўзлар киритилмаган. 2. Қоидалаштирилмаган 2. Uz – uzuq , yut – yutuq . Лекин: uyushiq, burushiq, uchuriq. 3. Шов у л, ов у л, қув у р; шов и лламоқ, лов и лламоқ, ғув и лламоқ. 3. Shov u llamoq, lov u llamoq, g’uv u llamoq. 4. Чўмилтирмоқ, севинтирмоқ, томиздирмоқ, оқиздирмоқ. 4. Жарангли ундош блан тугаган бир бўғинли сўзларга (kel дан бошқа), z билан тугаган сўзларга dir қўшилади, бошқа ҳолларда tir қўшилади: quvdir, kuldir , o ’ tkazdir ; kestir, uyaltir, tiktir . 5. Боғ - боққа, тоғ - тоққа, барг - баркка, тег – теккан. 5. 37-қоиданинг в банди. tokka , bukkan ; qishloqqa , achchiqqina ; bog ’ ga , tog ’ ga ; bargga , sig ’ guncha . 6. Торткиз, тошқин, ўткир, чопқир, 6. Фақат k ёки g билан тугаган ўтказ, топкин сўзларда жарангсизлашади: tortgin, topgin. 7. ҳаво ранг , дутор бўйин , бодом қовоқ , оромбахш , буғдойранг , сўз боши 7. Деярли барча қўшма сўзлар қўшиб ёзилади: bug’ doyrang , sovuqmijoz , devsifat , jigarrang , bodomqovoq , so ’ zboshi 8. Туну кун , ёшу қари , кечаю кундуз , еру осмон 8. Tun - u kun , yosh - u qari , kecha - yu kunduz , yer - u osmon 9. Нуқтаи назар, таржимаи ҳол, ойнаи жаҳон 9. Nuqtayi nazar, tarjimayi hol, oynayi jahon 10. 1991 йил 1 сентябрь 5-синф, 60-йиллар, 1-кун, XXI аср 10. 1991- yil 1-sentabr 5-sinf, 60-yillar, 1-kun, XXI asr Фойдаланиш учун адабиётлар: 1. ўзбек тилининг асосий имло қоидалари. – Т.: ўқитувчи, 1995. 2. “Тил ва адабиёт“ журнали. 1996 йил, 2-сон, 4-21-бетлар; 1997 йил, 4-сон, 58-64-бетлар; 2002 йил, 5-сон, 4-7- бетлар. 3. O’zbek tilining imlo lug’ati. – T.: O’qituvchi, 1995. 4. Ф. Умарова. Лотин ёзувини ўрганувчилар учун усулий қўлланма. – Т. , 2001. 5. www.Ziyonet.uz