logo

Узбек тили дарсларида фонетика ва ургу, тугри талаффуç устида ишлаш методикаси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

68.5 KB
www.arxiv.uz Узбек тили дарсларида фонетика ва ур г у, тў г ри талаффу ç устида ишлаш методикаси Режа: 1. Фонетик бирликлар. 2. Фонетик ўзгаришлар. 3. Тўгри талаффузни шакллантирувчи фонетик омиллар. 4. Фонетик машқлар . www.arxiv.uz Маълумки, фонетика (грекча phone – товуш сўзидан олинган) тилшуносликнинг нутқ товушларини ўрганувчи бўлимидир. Фонетика товушларнинг ҳосил бўлиши, талаффузи, талаффуз ва ёзувнинг ўзаро муносабати, шунингдек, бўгин ва ургунинг хусусиятлари каби ҳодисаларни ўрганади. ўзбек тилини иккинчи тил сифатида ўрганувчилар кўп товушларни талаффуз қилишда қийналадилар. Бу ҳолат юқорида кўрганимиздек, тилларнинг фонетик тизимлари ўртасидаги фарқ билан изоҳланади. Айниқса, русийзабон ўқувчилар о-у-ў-и товушлари билан фарқланадиган сўзларни тўгри талаффуз қилиш ёки тинглаганда тушунишда мураккабликка дуч келадилар. Фонетикани ўрганишда энг муҳим масалалардан бири имлодир. Шунинг учун унли ва ундош товушлар (ҳарфлар) ҳақида гап борар экан, асосий эътиборни имло масалаларига қаратишга тўгри келади. Бунда а, и, у, ў ҳарфлари иштирок этган сўзларни матндан ажратиш, уларнинг талаффуз хусусиятларини шарҳлаш: у-ў, и-у, а-и ва ҳ.к. жуфтлар билан фарқланувчи сўзлар топиш ва уларни изоҳлаш; биринчи бўгинда у,ў , иккинчи бўгинда у ёки и келган сўзлар талаффузи, имлоси ва маъноси устида ишлаш (уруш-уриш, тушум-тушим каби); и-у товушлари тушиб қоладиган сўзлар рўйхатини тузиш; қ,г,ҳ,х товушлари ва к,г,й товушлари билан ёнма-ён келган а, и, у, ў товушларининг талаффуз хусусиятлари, и, у товушларининг ўта қисқа ва аниқ талаффузи устида ишлаш; матндан о,э товушлари иштирок этган сўзларни ажратиш ва товуш ҳамда ҳарф орасидаги муносабатларни изоҳлаш; о-а билан фарқланувчи сўз жуфтлари (ана - она, ата – ота) танлаш, улар иштирокида гаплар тузиш, и, э, (е) билан фарқланувчи сўз жуфтлари иштирокида гаплар тузиш, в олдидан и, у га ўтадиган (ўқи - ўқув, тўқи – тўқув) сўзлар рўйхатини тузиш фойдалидир. Фонетик ўзгаришлар. Ўзма нутқ билан огзаки нутқ ўртасида катта фарқ бор. Ўзма нутқ муайян имло қоидаларига бўйсундирилган, аммо жонли нутқ қандай бўлса, шундайлигича ёзилмайди. гуйида берилган муҳим фонетик ўзгаришларни www.arxiv.uz билиш тўгри талаффуз қоидаларини эгаллашнинг таркибий қисми ҳисобланади. Товушларнинг мослашуви. Аккомодация унли ва ундош товушларнинг ўзаро таъсирига кўра бир- бирига қисман мослашиш ҳодисасидир. Масалан и, у,ў унлилари тил орқа ва чуқур тил орқа ундошлари билан ёнма-ён келганда мослашув ҳодисаси юз беради: китоб, кийим, гилам, кулги, гўзал, қилиқ, гилоф, қурбон, қўшиқ, хитоб каби. Ассимиляция сўз таркибидаги ундош товушлар бир-бирига таъсири натижасида бир товушнинг иккинчи товушни ўзига ўхшаш товушга айлантириш ҳодисасидир. Бу ўхшашлик 2 хил бўлади: а) прогрессив ассимиляция: етди-етти, айтди-айтти, қочди-қочти, кетяпман-кетяппан; б) агар кейинги товуш олдинги товушни ўзига ўхшатса, регрессив ассимилияция бўлади: бирла-билла, тутча-тучча, йигитча-йигичча, сўзсиз- сўссиз. Тўлиқ ассимиляцияда бир ундош иккинчисига таъсир этиб, уни ўзига тўлиқ ўхшатиб олади: кетди-кетти, тузсиз-туссиз, оқган-оққан каби. Тўлиқсиз ассимиляция да бир товуш ёндош товушга таъсир этиб, уни ўзига тўлиқ ўхшата олмайди, фақат жарангсизлантиради ёки аксинча, жарангли ундошга айлантиради: мазкур-маскур, кетган-кеткан, оқшом-охшом каби. Сингармонизм товушларнинг мослашуви, оҳангдошлиги, уйгунлигидир. Бу ҳодиса ўзбек тили тараққиётининг қадимги туркий тил ва эски ўзбек тилига хос бўлиб, унинг хусусиятлари айрим шеваларда мавжуд. Танглай уйгунлиги қонуниятига кўра сўз бошида тил олди унлиси келса, сўз ўртаси ва охирида ҳам тил олди унлиси келиши, яъни барча бўгинлардаги унлилар ўзаро уйгунлашуви, мослашуви шарт бўлган. Бу ҳол талаффузда артикуляцион қулайлик тугдирган, товушларнинг оҳангдошлигини таъминлаган: барамыз, кэтамыз, гуллар, қышлагимыз, қуллик каби. Товуш алмашиниши. www.arxiv.uz Одатда турли хил қўшимчалар қўшилганда содир бўлади: тара+қ – тароқ, сана +қ – саноқ, ўртоқ +им – ўртогим, қишлоқ +инг – қишлогинг ва ҳ.к. Диссимиляция икки ўхшаш ундош товушнинг ўзаро таъсири натижасида ноўхшаш товушларга айланиб қолиш ҳодисасидир. Бу ўзгариш ассимиляциянинг аксидир: зарар-зарал , бирорта-биронта , учта-ушта каби. Товушларнинг ўз ҳолатидан кўчиб , ноўхшашлик ҳосил қилиши адабий талаффузга зид ҳисобланади. Метатеза сўз таркибидаги ундошларнинг ўзаро ўрин алмашиниши ҳодисасидир. Бу , асосан , жонли нутққа хос бўлиб , талаффуз ва имло қоидаларига мос келмайди: супра-сурпа , аҳвол-авҳол , дунё-дуйно , лаънат- наълат каби. Спирантизация сўз таркибидаги портловчи товушнинг талаффузда сиргалувчи товушга ўтишидир. Бунинг натижасида талаффуз билан сўзнинг имлоси ўртасида катта фарқ пайдо бўлади: кабоб-кавоб , мақтамоқ- махтамоқ , мактаб-маҳтаб , юборди-юворди каби. Товуш тушиши. Апокопа сўз охиридаги қатор келган ундошлардан бирининг талаффузда тушириб қолдирилишидир: паст-пас , хурсанд-хурсан , рост-рос , артист- артис каби. Синкопа сўз ўртасида ургусиз бўгиндаги унли товушнинг тушиб қолиш ҳодисасидир: билан-блан , хина-хна , нима-нма; огиз-огзи , икки+ов-икков , ўгил-ўгли каби. Элизия икки сўз қўшилиши натижасида бир ёки бир нечта унли товушнинг тушиб қолиш ҳодисасидир. Огзаки нутқда ихчамликка интилиш натижасида сўзнинг қисқарган шакли юзага келади: айта олади-айтолади , ёзган экан- ёзганакан , ака-ука-акука , Абдусалом-Абсалом каби. Товуш орттирилиши. Протеза сўз бошида битта унлининг орттирилиши ҳодисасидир. Бу , асосан , ўзлашган сўзлар талаффузида учрайди: стакан-истакан , русча-ўрисча , штраф-иштароп , рўмол-ўрамол каби. www.arxiv.uz Эпентеза огзаки нутқда икки ундош ўртасига айрим унлиларнинг қўшиб айтилишидир: ақл-ақил , ҳукм-ҳукум , арслон-арислон , кроват-каравот; раис- райис , Тоир-Тойир , шоир-шойир каби. Эпитеза сўз охирида қатор келган ундошлардан сўнг бир унли қўшиб талаффуз қилинишидир: диск-диска , пропуск-пропуска , бланк-бланка , киоск- киоска , банк-банка , танк-танка , хуллас-хулласи каби. Товушларнинг кучсизланиши . 1. Редукция сўз таркибидаги , одатда , ургусиз бўгиндаги унлининг кучсизланиб талаффуз қилинишидир: пишиқ-пъшиқ , билак-бълак , қилиқ- қълиқ , саримсоқ-саръмсоқ каби. 2. Сўз охирида жарангли ундошнинг жарангсизланиши: озод-озот , мактаб- мактап , барг-барк , бож-боч , пассив-пассиф каби. 3. Сўз охирида портловчи ундошнинг сиргалувчи товушга ўтиши ўзбек тилида қ ундошининг г тарзида талаффуз қилинишида кўринади: қишлоқ- қишлог , тароқ-тарог , тошлоқ-тошлог каби. Нутқ ўзаро фикр алмашув жараёнида кишиларнинг тил воситаларидан фойдаланиш фаолиятидан иборат. Инсон нутқини шакллантирувчи фонетик воситалар қаторида товушдан ташқари, бўгин, ургу, интонация муҳим ўрин тутади. Товушлар ўзаро бирикиб бўгинларни ҳосил қилса, бўгинлар қўшилиб, сўзларни вужудга келтиради. Бир неча сўзлар оҳанг жиҳатдан бирлашиб такт (синтагма)ни, мазмунан ва интонацион тугалликни иофдаловчи фонетик бўлаклар эса фраза (гап)ларни ҳосил қилади. Кўринадики, нутқ оҳанг ва интонация жиҳатидан ўзига хос нутқ оқимидан, яъни турли оҳанглар занжиридан таркиб топади. Нутқ оқими кичик ва катта фонетик бўлакларга бўлинади. Товуш-бўгин- сўз-синтагма-гап. Нутқдаги бирор бўлакнинг бошқаларига нисбатан кучлироқ овоз билан айтилиши ургу ҳодисасидир. Маълумки, ургу тўгри талаффузни www.arxiv.uz шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Ургу нутқнинг қайси бўлагига тушишига кўра икки турга бўлинади: сўз ургуси ва мантиқий ургу. Сўз ургуси сўздаги унли товушга тушади. ўзбек тилида ургу деярли ҳар доим охирги бўгинга тушади. Масалан, ўқи–ўқувчи–ўқувчилар– ўқувчиларни–ўқувчиларникига ва ҳ.к. Аммо ўзбек тилида ургу охирги бўгинга тушмайдиган ҳолатлар ҳам мавжуд. Булар қуйидагилардир: - араб ва тожик тилидан ўзлашган айрим равишларда: асло, доим, янги, ҳамиша; - модал сўзларда: зеро, афсуски, албатта; - баъзи ёрдамчи сўзларда: аммо, лекин, чунки, гарчи; - олмошларда: барча, баъзи, ҳамма, қайси, қанча, қандай, кимдир, аллаким, ҳар қачон, ҳеч нима; - феълнинг буйруқ шаклларида: келсин, кулдир, бошла, тегма; - баъзи қўшимчалар ва юкламалар ҳам ургу олмайди: беш та , ўнт ача , борар ман , ўқувчи миз , қуш дек , кел ма , улар- чи , берасиз ми ? Баъзи сўзларда (омофонларда) ургу маъно фарқлашга хизмат қилади: олма-олма, сана-сана , босма-босма , кераксиз-кераксиз ва ш.к. ўзбек тилига ўзлашган русча сўзларда ургу маъно фарқловчи хусусиятга эга. Бундай сўзларда ургу биринчи бўгинга тушса от , иккинчи бўгинга тушса сифатга айланади: химик-химик, физик-физик, академик-академик , техник- техник ва ҳ.к. Мантиқий ургу гапдаги фикрий жиҳатдан аҳамиятли бўлган сўзнинг кучли талаффуз қилинишидир. Бунда сўзловчи гап ичидаги баъзи сўзларнинг маъносини янада таъкидлаб , кучайтириб кўрсатиш учун бошқа сўзларга нисбатан кучлироқ оҳанг билан талаффуз қилади. Кўпинча мантиқий ургу тушадиган сўз гап охирида , кесимдан олдин келади. Масалан: Эртага мен театрга бораман . Эртага мен театрга бораман. Эртага театрга мен бораман. www.arxiv.uz Мен театрга эртага бораман. Огзаки нутқнинг ўзига хос ифодали воситаларидан бири интонация дир. У нутқнинг ифодалилигини таъминловчи кўпгина фонетик омилларга боглиқ. Буларга ургу , пауза , темп, ритм, тембр киради. Паузанинг грамматик , мантиқий ва психологик турлари фарқланади. Бундан ташқари, бадиий нутқнинг ифодалилигига эришишда ассонанс (бир хил унли товушларнинг такрорланиши) ва аллитерация (бир хил ундош товушларнинг нисбатан бир маромда такрорланиши)нинг аҳамияти катта. Талаффуз меъёрларини пухта эгаллашни таъминлаш мақсадида қуйидаги амалий ишлардан фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб биламиз: 1. Фонетик машқни бажаринг. Талаффуздан товушларни фарқлашни ўрганинг: У-ў: ун-ўн, ул-ўл,ур-ўр, уқ-ўқ,бур-бўр, тур-тўр, сур-сўр, қур-қўр, юл-йўл, юқ- йўқ, қул-қўл; У-и: бур-бир, сур-сир, тур-тир; У-о: бур-бор, тур-тор, қур-қор; И-э: бир-бер, тир-тер, ит-эт; бод – бот; сўр – сур; буд – бут; бур – бўр – бор - бер – бир; санъат – санат; кўр – кор – кир; суръат – сурат; зор – зўр; даъво – даво; от – ўт; таъна – тана; тур-тўр-тор-тир; саъва – сава; шеър – шер; кор – қор – гор; Фонетика бўлимини ўрганишда товушдош сўзлар иштирокида гаплар ва матнлар тузиш, товушдош сўзлар иштирок этган гапларни ўзаро таққослаш www.arxiv.uz болаларда катта қизиқиш уйготади. Бу турдаги ишларни бир неча босқичда олиб бориш маъқул. Дастлаб товушдош сўзлар сираси тузилади. Чунончи, тил-дил, фил-зил, йил-қил (от), бил, қил (феъл) каби сўзлар қатори танлангач, болаларга маъноси мураккаб бўлган сўзлар тушунтирилади. Товушдош сўзлар иштирокида гап тузиш жараёнида ўқувчилар гап қурилиши, гапнинг охирида ишлатиладиган тиниш белгилари бўйича ўз билимларини мукаммаллаштирадилар. Сўз охирида жарангли ундошлар келганда талаффузда уларнинг жарангсизланиши баъзан турли хил ёзиладиган, лекин бир хил талаффуз этиладиган сўзлар (омофонлар)ни юзага келтиради. Уларни ўзаро фарқлашнинг энг қулай усули ҳар бир сўзга маънодошлари (синонимлари) ёки уядошларини топишдир. Чунончи: 2. Талаффузи яқин сўзларни қуйидагича шарҳланг: Тиб тип боб боп сарв ҳаким қаҳрамон бўлим мос дарахт табиб шахс қисм ярашиқли ёгоч врач персонаж медик образ бод бот зот касаллик тез насаб ревматизм зудликда асл шажара 3. Берилган сўзларнинг маъносини изоҳланг. Бунда имлонинг тутган ўрнини тушунтиринг: шоҳ-шох , ҳол–хол , хуш-ҳуш , тузсиз-туссиз , ёд-ёт , хўб-хўп , саф-соф , соф-соп , бот-бод , ҳам-хам , ёгду-ёгди , жудо-жуда , ёндош-ёндаш , аҳил-аҳл , саҳна-саҳни , раҳм-раҳим , асл-асил , чинни-чини , сийлаш-силаш , ювунди-ювинди; қаттиқ-қатиқ , эссиз-эсиз , тилла-тила , йўллади-йўлади , тил- тили-тиллик , ноннинг-нонинг , силла-сила , эллар-элар , медалли-медали , ушшоқ-ушоқ. www.arxiv.uz 4. гуйидаги сўзларни дафтарингизга ёзинг ва имлосини эслаб қолинг: ақл , арз , афт , баҳс , бокс , базм , байт , вазн , ваҳм , гипс , глобус , дафн , жазм , жалб , жанр , жаҳл , жипс , жуфт , илм, ирқ , зеҳн , зулм , кафт , каср , кекс , касб , кибр , майл , меҳр , машқ , литр , лифт , наср , нақш , сабр, метр , умр , ҳарф , ҳусн; мих , хина , хирмон , қизиқ , гишт , биқин , қиз , қир. 5. Сўзларни тўгри талаффуз қилинг: ака, мана, олам, катта, калла, салла, гала; қанд, қарз, гализ, гараз, хат, хамир; қалам, маъқул, машина, март; манфаат, матбаа, мутолаа, мудофаа, мурожаат, таажжуб, таассурот; фаолият, фаол, маориф, жамоа, соат, итоат, қироат, бадиий, шоир, иншоот, мажмуа, мемуар, воқеа, доимо, доимий, диалог, мушоира. 6. Тез айтишлар: Гулнор гузардаги гулзордан гул узди. Кафтдек тепа, кафтдек тепа устида кемадек капа. Оқ кўйлакка кўк тугма, кўк кўйлакка оқ тугма. Шокир шамолда шолини шариллатиб шопиряпти. гишда кишмиш пишмасмиш, кишмиш еган кишининг тиши қамашмасмиш. Хаскаш хашакни ҳаш-паш дегунча хаскашлайди. Сижжакдаги гижжакчи жийдадан гижжак ясармиш. Жажжи жиблажибон жажжи Жўра билан жўра, жажжи Жўра жажжи жиблажибон билан жўра. Бир чала чайла, бир чала чайла ёнида неча-неча чала чайла. Занг босганга ранг юқмас, ранг юққанни занг босмас. Тубсиз денгиз дедингизми, денгиз тенгсиз дедингизми? 7. гуйидаги сўзлар талаффузида учрайдиган товуш алмашиниши ҳодисаларини тавсифланг: зарур, дарё , чиқди , коридор , бебош , тўграмоқ , тупроқ , кейин , тўқсон , зарари йўқ , мана бу , ана бу , доктор , бўйра , тебратмоқ , айланмоқ , ёмгир , девор. 8. Сўзлашув нутқига хос қисқарган сўз ва сўз шаклларини адабий талаффуз маромига мувофиқ талаффуз қилинг. Улар иштирокида гаплар тузинг : www.arxiv.uz фарзан , ўтирарканмиш , забардас , кепқолинг , ўзми , боллари , дўс , улаям, броқ, отона, жабр-стам, Холидапа, айтворинг. 9. гуйидаги гапнинг ҳар бир сўзига алоҳида-алоҳида мантиқий ургу бериб ўқинг: Бугун мен Салима билан учрашаман. Шундай қилиб, фонетикани ўрганишда эътибор фақат ўзбек тилининг товуш тизимини ўрганишга эмас, балки ўқувчиларнинг сўз бойлигини ошириш, сўздан нутқда тўгри ва ўринли фойдаланиш, талаффуз меъёрларини мукаммал эгаллаш, шеърий асарларни ифодали ўқишни ўрганишга қаратилиши лозим. www.arxiv.uz Фойдаланилган адабиётлар: 1. Х.Абдураҳмонов, А.Рафиев, Д.Шодмонқулова. ўзбек тилининг амалий грамматикаси. – Т.: ўқитувчи, 1992. 2. М.Юсупова. Диктантлар тўплами. – Т.: ўқитувчи, 2001. 3. www . Zioynet . uz