logo

Турк тилшунослигида ишлатилаётган от категорияларини англатувчи атамалар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

54 KB
www.arxiv.uz Турк тилшунослигида ишлатилаётган от категорияларини англатувчи атамалар Режа: 1. Турк тилшунослигида сўз туркумларининг таснифи масаласи. 2. От туркумининг грамматик категорияларини англатувчи атмалар. www.arxiv.uz Турк тилшунослигида сўз туркумлари учга – от, феъл ҳамда ёрдамчи сўзларга ажратиб ўрганилади. Сўз туркумларини бундай таснифлаш араб тилшунослиги анъаналари асосида келиб чиққан. Шу ўринда от ва унинг билан боғлиқ атамаларни кўриб ўтайлик. Турк тилшунослари от туркуми учун икки – isim ёки ad атамасини қўллайдилар. От кенг маънода, яъни бир неча сўз туркумларини (от, сифат, сон, олмош, равиш) ўз ичига олувчи умумий сўз туркуми ҳисобланади. Ҳозирги кунда ҳам кўпгина тилшунос олимлар ad атамасини қўллайдилар. İsim атамаси араб тилидан олинган бўлиб, баъзи ўринларда ad атамаси билан бирга ишлатилади [1,195] Лекин отлашган сўзлар учун ad soуlu kelime атамаси қўлланилади. Отлар турли маъноларни англатади. Шунга кўра уларнинг грамматик хусусиятлари ҳам турличадир. Улар қуйидаги турларга бўлиб ўрганилади. Атоқли отлар – özel adlar , турдош отлар – cins (tür) adları , аниқ отлар – somut adlar , мавҳум отлар – soyut adlar , бирлик (якка) отлар – tekil adlar , кўплик отлари – çoğul (çokluk) adlar , жамловчи отлар – topluluk adları . Атоқли отлар özel adlar атамаси билан номланади ва бирор нарсага хослаб қўйилган сўз эканлиги айтилади. Лекин тилшунос олим Т. Бангуўғли, бошқалардан фарқли ўлароқ, бу отларга нисбатан özl ü k adlar атамасини қўллайди [2,321]. Лекин тилшуносликда оммалашгани özel ad атамасидир. Шунингдек, турдош отларга нисбатан cins adlar атамаси кенг қўлланилади. Масалан: Ay,Dünya’nın uydusudur. İkisi birden Güneş’ in yöresinde döner. – Ой ернинг йўлдоши иккаласи биргаликда қуёш атрофида айланади . Юқоридаги мисолда ay, güne ş , d ü nya сўзлари турдош отлардир ўз навбатида ҳам атоқли от бўлганлиги учун катта харф билан ёзилади. З. Кўркмаз cins adlar атамаси билан бир қаторда tür adlar ı [1,199] атамасини ҳам қўллайди. Табиатда мавжуд бўлган барча отларга нисбатан конкрет (аниқ) отлар атамасини қўллаймиз. Турк тилшунослигида somut adlar деб юритилади. Баъзи ўринларда yoğun adlar атамасини учратамиз. Sevinc (севинч), dilek (тилак), özgürlük (эрк), dü ş ünce (фикр) сингари мавҳум отларга soyut adlar www.arxiv.uz атамаси ишлатилади. Лекин Т. Бангуўғли бундай мавҳум маъноли отларга нисбатан yal ı n adlar атамасини кўллайди [2,319]. Отларнинг кичрайтириш шакллари ҳақида қуйидагиларни айтиш мумкин. Бирор бир нарсани кичрайтириш учун сўздан аввал унинг олдига küçük, ufak каби сифатларни келтириш мумкин. Масалан: küçük tepe (кичкина тепалик), ufak çocuk (кичкина бола) каби. Кўпинча кичрайтириш маьносини ифодаловчи сифатлар ўрнига қўшимчалардан фойдаланилади: küçük tepe – tepecik, ufak ku ş – ku ş ca ğı z. Мисоллардан кўриниб турибдики, - cik, -ca ğı z қўшимчалари отларда кичрайтириш маьноларини ясайди. Грамматикага оид китобларда отларда кичрайтириш adlarda k üçü ltme деб алоҳида шакл сифатида ажратилади. Бундан ташқари, юқоридаги қўшимчалар отларда кичрайтиришгина эмас, балки севги, ачиниш маьноларини ҳам беради. Bu zavall ı kad ı nca ğı z üç g ü nden beri hi ç bir ş ey yemiyor. (Бу бечора аёл уч кундан бери туз тотгани йўқ). Sadece k ı z ı m Ay ş ecik beni asla yaln ı z b ı rakmad ı . (Фақатгина қизим Ойшам мени асло ёлғиз ташлаб кетмади). Баьзи ўринларда отларда кичрайтириш маъносини берувчи – cik, -ce ğ iz қўшимчаси аниқ отларни ҳам ясайди: bademcik –ангина, arpac ı k – говмижжа. Баъзан -(i)msi қўшимчаси отларда кичрайтириш маъноларини беради [3,133] Bu kir sa ç l ı adam ı n ç ocuksu hallerinden ho ş land ığı i ç in Nilg ü n (Refik Halit Karay) (Сочлари тўзғиган одамнинг болаларча ҳаёлларидан севингани учун). Бу қўшимчани “Девону луғатит-турк” асарида - kiye (-gine) шаклларда учратиш мумкин. Birinğ manğa sözkiye Verin bana (bir) sözceğiz Menğliğ kara tuz kıya Kara benli tatlı yüzlü Yalwın tutar közkiye Büyüleyici tutsak eden gözcükler Munğun meninğ bilinge Benim (çektiğim) bun’u bilsen (III. cilt , 359). От туркуми учун хос асосий ва доимий грамматик категориялар сон ва www.arxiv.uz келишик категориясидир. Чунки аффикс олмаган ҳолатда ҳам отлар сон ва келишик маъносини ифодалайди. Kitap (китоб), çocuk (бола) бирликда ва бош келишикдадир. Турк тилшунослигида ҳам келишиклар алоҳида категория сифатида ўрганилади. Келишиклар от ва отлашган сўзлар таркибида ишлатилади. Улар сўзларнинг грамматик алоқасини кўрсатишга хизмат қилади. Ad durumu усмонли турк тилида isim hali ҳамда isim ç ekimi, ad ç ekimi, d üşü m belirtme каби атамалар билан ҳам юритилади. Келишикларни ифодаловчи қўшимчаларни эса ad durum ekleri , усмонли турк тилида эса isim halleri ekleri деб аталган. Лекин тилшунос олим З. Кўркмаз келишикларни ифодаловчи қўшимчаларни ad ç ekim ekleri ёки durum ekleri деб юритади. Шу ўринда ad ç ekimi атамасига таъриф бериш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки усмонли турк тилида isim tasrifi деб юритилган бу атама отларга эгалик қўшимчаларининг қўшилиши тушунилади. Баъзи тилшунос олимлар томонидан яъни Т. Генжан adlar ı n ç ekimleri (durumlar ı ) отларнинг турланиши ёки келишиклар тарзида юритса, Т. Бангуўғли эса бошқа тилшунослардан фарқли ўлароқ отлар гапда бошқа сўз туркумлари билан келганда турли кўринишда бўлади. Бу эса отларга қўшиладиган қўшимчаларда акс этади. Отларнинг бир қўшимча олган ҳолати ad ı n haller ı деб юритилса, бир қанча қўшимча олиб турланишини ad ç ekimi деб юритади. Одатда фақат от ва олмошлар турланади яъни эгалик ( iyelik ) қўшимчаларини олади. Турк тилида ad ç ekimi атамаси отларнинг турланишига тўғри келса, fiil cekimi эса феъл тусланиши каби грамматик категорияни тўлиқ қамраб олади. Турк тилида олтита келишик бўлиб улар турлича номланади. Масалан Т. Генжан бош келишикни yal ı n durum , усмонли турк тилида mucerret hal деб юритилган. Кўпгина китобларда ҳам айнан шундай аталишини учратиш мумкин. Фақат Т. Бангуўғли kim hali (yal ı n hali) , ҳатто b ö l ü k hali деб ҳам атайди [2,326]. От туркумига хос бўлган сўзлар гапда мурожаат, ундов ва ҳис-ҳаяжоннни билдиргани учун ç a ğ r ı hali деб ҳам юритади. Zeynep! Seni tebrik ederim! – Зайнаб сени табриклайман. Sevgili www.arxiv.uz vatandaslarim! – Севимли ватандошларим. Тушум келишиги Усмонли турк тилида mef’ulünbih, mef’ulü sarih belirtme durumu, y ü kleme durumu, y ü kleme hali, -i hali, kimi hali , ҳатто etkilenme hali деб юритилади. Қаратқич келишиги эски турк тилида muzafunileyn, -in hali, kimin hali, kat ı lma hali, ilgi hali, ba ğ lama hali, tamlayan durumu, çı k ış du r umu , ҳатто aitlik hali (оидлик) деб ҳам юритилади. Бу келишикнинг -in hali, tamlayan durumu каби номлари кенг истеъмолда. Жўналиш келишиги усмонли турк тилида mef’ulünileyn y ö nelme hali, -e hali, verme hali, yaklasma hali, kime hali, girme hali Ўрин-пайт келишиги усмонличада mef’ulünfih деб юритилган бўлса, ҳозирги кунда унинг қуйидагича аталиш номлари бор. Улар: bulunma hali, - de hali, kimde hali, durma hali, kalma hali (durumu) дир. Чиқиш келишиги усмонли турк тилида mef’ulünanh деб аталган. Буларнинг барчаси араб тилидан кириб келган атамалар асосида шаклланган бўлса, кейинчалик - den hali, uzakla ş ma hali, ayr ı lma hali, çıkış ( çı kma) hali, kimden hali каби номланган. Ҳозирги кунда ҳам кенг қўлланиладиган бу атамаларнинг қайси келишик номини англатиши яққол кўриниб турибди. Чунки уларнинг баъзилари айнан шу келишик қўшимчаси билан аталади. Мисол учун: - den hali, kimde hali, -i hali ва б. бунда тилни ўрганувчилар учун янада енгилроқ бўлади. Eve gidiyorum, evde dinleniyorum, evden geliyorum – уйга кетаяпман, уйда дам оляпман, уйдан келяпман каби жўналиш, ўрин-пайт ва чиқиш келишиги қўшимчасини олган бу уч келишикни ўз навбатида Т. Бангуўғли yer y ö n halleri атамасини қўллаш мумкин дейди (Т.Б,329). Демак, турк тилида келишикларни олтига бўлиб ўрганилар экан, баъзи тилшунос олимларнинг фикрича яъни Т. Бангуўғли келишик категорияларни 2 гуруҳга ажратади. 1. İ ç ç ekim halleri – ички турланиш (келишиклар); 2. Di şç ekim halleri – ташқи турланиш(келишиклар)га ажратади. www.arxiv.uz Биринчи гуруҳга юқорида келтирилган олти келишик назарда тутилади. Кейинги гуруҳга kimle hali ҳамда bilelik hali восита шаклини билдиради. Масалан: bıcakla kesti – пичоқ орқали (билан ) кесиб олди. Doktorla geldiler – шифокор билан келишди. Биринчи мисолда восита маъносини англатса, кейинги мисолда эса биргалик маъноларини билдиряпти. Қадимги туркий тилда - in қўшимчасига тўғри келади ҳамда биргалик маъносини англатган: adagın – ayakla , eligin – elle . Усмонли турк тилида ҳам кенг қўлланилган: ayagın , dizin , yolın [2,180]. Тенгликни ифодаловчи шакл kimce hali ёки görelik hali деб юритилади. Гапда турли маъноларда келади. Hesapça (hesaba göre) – ҳисоб-китобга кўра, Arkadaşça (arkadaş olarak) – дўст билан, Orduca (ordu tarafından) – армия томонидан, Yıllarca (yıllar boyu) – узоқ йиллар давомида. Аслида - ca , - ce қўшимчаси каби, шундай, худди маъноларда келади. Лекин гапда турлича талқин қилинади. Эгалик, биргалик маъноларини берувчи шакл эса kimli hali , donanma , benzeme hali деб номланади. К imsiz hali , giderme , yoksulluk hali эса бунинг зид маъноси учун қўлланиладиган шаклдир. Юқоридаги di şç ekim halleri - ташқи турланиш(келишиклар) деб ўрганиш эмас, балки грамматик шакллар сифатида олиш, келишиклар деб қарамаслик тилни ўрганишда қийинчилик туғдирмайди. Отлардаги эгалик категориясига ҳамда оидлик, қарашлилик шаклларига турк тилшунослиги нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак кўпгина грамматикага оид китобларда эгаликни олмош сўз туркуми таркибида ўрганилади. Лекин тилшунос олим З. Кўркмаз ўзининг турк тили грамматикасига оид китобида iyelik (sahiplik) aitlik ekleri шаклида беради [1.259]. Турк тилида жинс категорияси мавжуд эмас. Лекин шунга қарамай, баъзи тилшунос олимларнинг китобларида бу мавзу ёритилган. Масалан: Т. Генжан adlarda erillik (эркак) dişilik (аёл, урғочи) деб тилда мавжуд бўлган эркаклар ва аёлларга нисбатан қўлланиладиган отларни келтириб www.arxiv.uz ўтган.Мисол учун: Han (Türk sultanı) турк султони, хон. Hanım (Han’ın eşi) – аёлига нисбатан хоним; Beg ( бугунги кунда bey деб юритилади ) – бек, жаноб: Begüm (Beğ’in eşi) – бегим; Ağa – оға, ака – ağaça (ağanın eşi) – оғача, келин ойи, опойи; Kağan-Katun (урхун-енесей ёдгорликларида) хоқон. Турк тилида бошқа тилларда бўлгани каби жинсни ифодаловчи қўшимчалар мавжуд эмас. Бундай ҳолларда муайян жинсга муносабатни англатувчи махсус лексемаларга мурожаат қилинади. Масалан erkek, kad ı n, kız лексемалари отдан олдин келиб унинг қайси жинсга мансуб эканини билдиради. Erkek aşçı – ошпаз эркак, kız kardeş – сингил, erkek aslan – эркак арслон каби. Хулоса қилиб атамалар билан боғлиқ ҳар қандай грамматик категория, шакл бошқа тилда бошқача талқин қилинади ёки ўрганилади. Мақсад тўғри талқин қилишдир. Асарлар : [1] Z. Korkmaz . Türkçe Dilbilgisi . [2] T. Banguoğlu . Türkçenin Grameri . Ankara, 1998. [3] T. Gencan . Dilbilgisi . Ankara, 1972. [4] M. Hengirmen . Türkçe Dilbilgisi . Ankara, 1995. [5] Dilbilgisi Terimleri Sözlüğü . İstanbul, 1949.