logo

Темурий хонларнинг уйгур ёзувида битилган ёрликлари матн тузилиши ва услуби

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

128.5 KB
www.arxiv.uz Темурий хонларнинг уйғур ёзувида битилган ёрлиқлари матн тузилиши ва услуби Режа: 1. Темурий хонларнинг юртга эгалиги чоғида уйғур хатида ёздирган ёрлиқ ва мактублари. 2. Шоҳруҳ Мирзонинг Taлхан ота мозорининг мужовури Исмоилга берган нишони. 3. Султон Умар ш айхнинг Марғилон уламоларидан бўлмиш Мир Сайид Аҳмадга берган нишони. 4. Султон Абу Саид кўраганнинг турк султони Ҳасан бегга йўллаган битиги. 5. Ёрлиқларнинг тузилиши ва услуби. 6. Матнларнинг тарихий-филологик очиқламаси. www.arxiv.uz Темурийлар даври маданияти, ижтимоий-сиёсий ҳ аётида, туркий адабиёт ва адабий тилининг такомили, адабий тил ёзма меъёрларининг, ёзма услубларининг муайян қ олипга тушуви ва туркий матнчиликнинг ривожида , айниқса, уй ғ ур ёзуви нинг улуши катта бўлди. Қ адимги турк ёзув анъанасини са қ лаб, турк ислом дунёсида уй ғ ур хатини сўнг бор қ ўллаган ҳ ам темурийлар эди. Темурбе г ўз давлатининг расмий ишларида, ички ҳ амда хал қ аро дипломатик муносабатларда, бадиий адабиёт со ҳ асида, билим кишилари орасида уй ғ ур хатининг кенг амал қ илишига ҳ айрихо ҳ лик қ илди ва бунинг ижросига катта эътибор қ аратди. Темурийлар даврида уй ғ ур хати туркий ёзма тил (“чи ғ атой туркийси”)нинг етакчи, бутун бир салтанатнинг иш юритувчи расмий ёзувига айланди. Темурийлар ўз ёрли қ ларини, расмий ҳ ужжатларини уй ғ ур хатида ёзганлар. Темурбе г ўз ёрли қ ларини, қ ўшни эллар нинг эгаларига йўллаган мактубларини уй ғ ур хатида ва туркий тилда ёздирган, темурийларнинг шажаралари ҳ ам айни ёзувда. Темурбе г нинг ўлимидан сўнг Шо ҳ ру ҳ ва Мирзо Улу ғ бек, Абу Саид Мирзо ва унинг ў ғ ли Умаршайх Мирзо ҳ ам ўз девонида, давлат ишларида қ адимги туркий алифбони кенг қ ўллагани маълум. Бу ёзувни За ҳ ириддин Муҳаммад Бобур ҳ ам яхши билган. Темурий хонларнинг юртга эгалиги чоғида уйғур хатида ёздирган ёрлиқ ва мактубларидан бир қанчаси сақланган, холос. Қуйида ана шу битиглар тўғрисида сўз юритамиз. ШОҲРУҲ МИРЗО ЁРЛИҒИ Шоҳруҳ Мирзонинг юртга эгалиги чоғида туркий тилда ёздирган ёрлиқларидан биттагина қолган. Ёрлиқ туркий-уйғур хатида. У Афғонистондаги Маймана деган жойдан топилганида, яхшики, профессор Э. Бенвенист суратга тушириб қўйган экан. Ўша бўлиб, ҳужжатнинг ўзи кимнинг қўлида қолгани номаълум. Сурати бўйича Ж. Дени унинг транскрипцияси ва таржимасини ҳам берган [1]. Биз ёрлиқнинг Ж. Дени мақоласида берилган www.arxiv.uz суратига асосланиб, фикр билдирамиз. Ёрлиқнинг очиқламаси Ёрлиқ бир варақ қоғозда. Қоғознинг ўнг бетига уйғур хати билан ўн уч қаторли матн битилган. Ёзуви текис ва чиройли, лекин майда; кейинги чоғларда, айниқса, ислом даврида оммалашган югурук хат. Қоғознинг терс ёғида, ярим белидан қуйироқда қаторасига муҳр-тамғалар босилган. Муҳр-тамғаларнинг олдига, чап қанотда ёнламасига уйғур хати билан Niš(ā)nnï İsmāyil aldï деб ёзиб қўйилибди. Хат услуби қоғознинг ўнг бетидаги матн билан бир хил. Афтидан, суюрғал берилмиш киши ҳужжатни девондан қабул қилиб олаётганида ходим, аниқроғи, ёрлиқни битган котиб ушбу қайдни ёзиб қўйган бўлуви керак. Матн якунида тарих берилиб, унда ҳужжатнинг ёзилган санаси ва ери қайд этилган. Tarix sekiz yüz yigirmi bešidä ud yïl muharram aynïŋ yigirmi ikisidä Bağï šaharda bitildi (Саккиз юз йигирма бешида, сигир йил, муҳаррам ойининг йигирма иккисида Боғи шаҳарда битилди). Бу сана мелодий 1422 йилнинг 16 январига тўғри келади. Ж. Дени Боғи шаҳарни Самарқанддаги жой деб айтган. Ҳолбуки, “Бобурнома”да бу ер Ҳирот яқинида эканлиги таърифланган [2]. Ёрлиқни мақсади ва турига кўра имтиёз берувчи ҳужжатлар гуруҳига киритиш мумкин. Матннинг ўзида у nišān деб аталган. Шоҳруҳ Мирзо нишонининг араб алифбосида эмас, уйғур хатида эканлиги, айниқса, қоғознинг терс бетидаги уйғур хатида битиб қўйилган ёзуви ўта муҳим. Буларнинг бари темурийлар замонида уйғур хатининг мавқеи юқори бўлгани, давлат ишларида унинг кенг ишлатилганига очиқ-ойдин далил бўла олади. Битигнинг тузилиши Нишон Šāhruh bahadur sözüm devānlarğa жумласи билан бошланади. Бу www.arxiv.uz ўринда Šāhruh bahadur sözüm – унвон, шунинг учун у алоҳида бир қаторга ёзилган. У учта компонентдан тузилган: хоннинг оти ( Šāhruh ), унвони ( bahadur ) ва фармоннинг унга тегишлилигини англатувчи ёрлиқ ( sözüm ). Унвонга қўшилаётган devānlarğa сўзи – ёрлиқ қаратилаётган юридик ташкилот(адресат)ни билдиради. Адресат унвондан ажратиб кейинги қаторга олиб ёзилган. Матнда у жўналиш келишигида. Битигнинг асосий қисми ни мазмун ва қамровига кўра қуйидаги тўрт компонентга ажратиш мумкин: Бундан аввал берилган суюрғалнинг имтиёз ва шарт-шароитлари. Бунга кўра, Taлхан ота мозорининг мужовурига бир қўшлуқ олтмиш киви ер суюрғал берилиб, луй (аждар) йилдан бошлаб наиким ҳосилини қайтармаслик шарти билан хонақога харж қилиши, ҳеч кимса ундан мол-мулк қистамаслиги , солиқ солмаслиги , зиён-заҳмат етказмаслиги беглик нишонида қайд этилган эди. Матнда ушбу мазмунни ифодаловчи жумланинг кесими ўтган замон ( bermiš erdük ) кўринишида берилган. Суюрғалнинг ким учун берилаётгани, унинг иш ери ва лавозими ( Cečäktöbädä Tarnaq arïğïda Talxan atanïŋ mujāvuri ) ҳам матннинг ана шу ерида, аввалги суюрғалнинг имтиёзларини эслатиш баҳонасида тилга олиб ўтилган. Лекин бу кишининг оти ( İsmāyil muj ā vur ) кейинги компонентда – тарихдан олдин, унга берилаётган эркинликни кафолатловчи кўрсатмада тилга олинган. Янги, яъни кейинги суюрғалнинг имтиёз ва шарт-шароитлари. Бунда қайтармаслик шарти билан олтмиш киви ерни суюрғал йўсини бирла келаётган тушумни хонақога харж қила олажаги таъкидланади. Янги суюрғал имтиёзларини асосга олган ҳолда тушумни хонақога ишлатиш эркинлиги тўғрисидаги кўрсатма. Унга кўра, бурунги нишоннинг йўсини билан сигир йилдан бошлаб қайтармаслик шарти билан олтмиш киви ерни суюрғал йўсини бирла олиб хонақога харж қилиши таъкидланади . Бундан ушбу ёрлиқнинг бунга қадар берилган суюрғал ҳуқуқини тўла таъминловчи, унинг ўрнини боса оладиган ва ҳатто олдингисидан ҳам юқори даражадаги ҳужжат эканлиги аён бўлади. www.arxiv.uz Ушбу жумлада ёрлиқнинг кучга кириш санаси ( ud yïldïn bašlap – сигир йилидан бошлаб ) ҳам кўрсатилган. Суюрғал берилаётган кимсанинг солиқ ва қистовлардан эркин эканлигини кафолатловчи буйруқ. Бунга кўра, суюрғал берилаётган кимсага даромадларни хонақога эркин-эмин сарфлаши, бунга қўшимча ҳолда унинг уй-жойи, мол- мулкига ҳам ҳеч кимса таҳдид солмаслиги таъминланади. Шоҳруҳнинг ушбу кўрсатмаси матнда буйруқ шаклида ( - sun, - sün аффикси билан) берилган: Kim ersä mal tilämäsün, yasağ alpağ salmasun, küč uğa tegürmäsün. Ёки: ewi barïnï tartïp tonup almasun . Юқоридаги буйруқнинг хон номидан битилаётгани tep феъли билан тасдиқланиб, якун қисми – тарих ( datum )га ўтилади. Тарихни қуйидаги компонентларга ажратишимиз мумкин: тарихга ишора этувчи сўз ( tarix ); ҳужжатнинг йил-ой-куни ( sekiz yüz yigirmi bešidä ud yïl muharram aynïŋ yigirmi ikisidä ); ёзилган ери ( Bağï šaharda ); битилганлигининг тасдиғи ( bitildi ). Йил ҳам ҳижрий, ҳам турк-мучалйил саноғида. Ёрлиқнинг матни Қуйида ёрлиқнинг Ж. Дени мақоласида келтирилган сурати асосида матн транскрипциясини келтирамиз : 1. Šāhruh bahadur sözüm 2. devānlarğa. Cečäktöbädä Tarnaq arïğï- 3. da Talxan atanïŋ mujāvurigä bir 4. qošluq altmïš kivi yer suyurğal berildi. Luy yïldïn bašlap 5. ne kim hāsilïnï Ut böri xanaqāğa xarj qïlsun. Kim ersä 6. mal tilämäsün, yasağ alpağ salmasun, küč uğa tegürmäsün, tep 7. beg niš(ā)n bermiš erdük. Burunğï niš(ā)n yosunï bilä ud yïldïn 8. bašlap Ut böri, altmïš kivi yerni suyurğal yosunï 9. birlä alïp (?) xanaqāğa xarj qïlsun-kim, kim ersä 10. mal tilämäsün, yasağ alpağ salmasun, küč uğa tegürmäsün. Basa www.arxiv.uz 11. İsmāyil muj ā vurniŋ ewi barïnï tartïp tonup almasun, 12. tep niš(ā)n berildi. Tarix sekiz yüz y(i)g(i)rmi bešidä ud yïl muharram 13. aynïŋ y(i)g(i)rmi ikisidä Bağï šaharda bitildi. Матндаги айрим сўз ва жумлаларнинг талқини 4- қаторда: Luy yïl – турк-мучалйил саноғи бўйича – аждар йили. Маҳмуд Кошғарий ўз девонида мучал йилларни келтирар экан, буни Nek yïlï (тимсоҳ йили) деб беради [3]. Luy сўзи хитойчадан ўзлашган, қадимги битигларда уни lu деб ёзадилар. Шунга ўхшаш бир-икки ўзлашган сўз туркча мучалйил отларида аралашиб юради. 5- қаторда: Ut böri – бу сўз 8- қаторда ҳам келган. Ж. Дени буни О t böri кўринишида бериб, жой оти деб изоҳлаган. Уйғур хатидаги матннинг қўлимиздаги фотосурати анча хира бўлгани учун, бу сўздаги иккинчи ҳарфнинг ўқилишини аниқлаш қийин кечди. Ҳозирча буни шундай қолдирамиз. 6- қаторда: yasağ alpağ – солиқ тўлов турларидан бири, унинг salmasun сўзи билан бирикаётгани ҳам шундан белги бериб турибди. Матннинг 10- қаторида ҳам бу сўз айни кўринишида қайтарилади. 7- қаторда: beg nišān – “беглик нишони, беглик ёрлиғи” маъносини беради. yosun – “қонун-қоида, йўсин”, матнда nišān yosunï, suyurğal yosunï бирикмаларида келади, “ёрлиқда белгиланган қонун, йўсин” деган маънони беради. ud yïl – турк-мучалйил саноғи бўйича – сигир йили. Бундан бошқа ёрлиқларда бу сўз uу yïl кўринишида ҳам келади. 10- қаторда: yasağ alpağ – солиқнинг бир тури бўлиши керак; salmasun феъли билан бирикуви ҳам шуни кўрсатиб турибди. küč uğa tegürmäsün – суюрғал аталмишнинг эркинлигини кафолатлаш мақсадида ёрлиқларда шундай жумла ҳам қўшиб ишлатилади, “зиён-заҳмат етказмасин” деган маънони беради. 11- қаторда: ewi barïnï – “уйи ва бор мулкини” дегани. www.arxiv.uz tartïp tonup almasun – “зўрлик билан тортиб олмасин” деган маънони беради. Ёрлиқнинг ҳозирги ўзбекча ўгирмаси 1. Шоҳруҳ баҳодур сўзим 2. девонларга ! Чечактўбада, Тарнақ ариғи- 3. дa Taлхан ота(мозори)нинг мужовурига бир 4. қўшлуқ олтмиш киви ер суюрғал берилди. Луй (аждар) йилдан бошлаб 5. наинким ҳосилини (қайтармаслик шарти билан) Ут бўри хонақога харж қилсин. Кимса 6. (ундан) мол тиламасин , солиқ солмасин , зиён-заҳмат етказмасин, деб 7. бег-нишон бермиш эрдик . Бурунги нишоннинг йўсини билан сигир йилдан 8. бошлаб (қайтармаслик шарти билан) Ут бўри (?), олтмиш киви ерни суюрғал йўсини 9. бирла олиб хонақога ҳарж қилсин-ким, кимса 10. (ундан) мол тиламасин, солиқ солмасин, зиён-заҳмат етказмасин . Яна 11. Исмойил мужовурнинг уй-жойини, мол-мулкини тортиб олмасин , 12. деб нишон берилди. Ta ри x : саккиз юз йигирма бешида, сигир йили, муҳаррам 13. ойининг йигирма иккисида Боғи шаҳарда битилди. СУЛТОН УМАРШАЙХ ЁРЛИҒИ Темурийлар давлати, жамият ва давлат бош қ аруви, хал қ аро дипломатик муносабатлар тарихини ўзида акс эттирган ҳужжатлардан бири Султон Умар ш айхнинг 1469 йили Марғилон уламоларидан бўлмиш Мир Сайид Аҳмадга берган ёрлиғи дир [4] . Ёрлиқнинг очиқламаси www.arxiv.uz Ёрлиқ варақнинг бир юзига битилган. Хати чиройли ва тартибли (ўтмишда бундай нафис хатни uz xat дейилган). Қоғоз бўйига олти, энига икки букланган. Қайта-қайта букланаверганидан, йиртилишига оз қолган. Ҳатто букланган бўғинларининг айримлари терс ёғидан қоғоз билан елимлаб ҳам қўйилган. Қоғоздаги матн ўн уч қатор. Бошидаги уч қатори, қолганларига қараганда, ичкарироқдан битилган бўлиб, иккинчи ва учинчи қаторларининг олдига доирабичимли муҳр-тамға босилган. Султон Умаршайхнинг ушбу муҳр- тамғаси матннинг ўзида muhur , ёрлиқнинг ўзи эса muhurluğ ni š ān дейилган. Қоғознинг терс юзида еттита муҳр-тамғаси бор. Муҳр-тамғалардаги ёзувлар араб хатида. Улардан бошқа яна шу бетга уйғур хати билан икки жумла ёзиб қўйилибди. Жумлаларнинг биринчиси Halil dad Bar ï n baxš ï bil ä , қуйироқдагиси эса rozn ā ma bitildi деб ўқилади [5]. Ушбу қайдлар идоранинг ҳужжат қабул қилувчи ходимига тегишли бўлуви керак. Қоғознинг сиёҳи яхши қуримай туриб букланган кўринади: ҳужжатнинг айрим сатрлари варақнинг турс ёғига ҳам юқиб қолган. Битигда ёзилишига кўра, Мир Сайид Аҳмад Марғилоннинг улуғларидан ( Marğïnan büzrügläridin ) эди. Султон Умаршайх бундан илгари ҳам унга ҳиммат кўрсатиб, суюрғал берган. Ушбу суюрғалда эса унга қўшимча имтиёзлар берилаётгани таъкидланади. Ёрлиқ ( muhurluğ ni š ān ) туркмучал саноғи бўйича сигир йили шаввал ойининг йигирма саккизинчи куни Андижонда битилган. Бу тўғрида muhurluğ ni( š ā)n uy yïl šavval ayïnïŋ yigirmi sekizi Andigändä bitildi деб қайд этилган. Ушбу ёрлиқнинг араб хатида эмас, қадимги туркий ёзувда эканлиги, айниқса, ёрлиқ битилган қоғознинг терс ёғидаги девонхона ходими томонидан ёзиб қўйилган айрим қайдларнинг уйғур хатида эканлиги ўта аҳамиятли. Буларнинг бари темурийлар давлатида ушбу ёзувнинг юридик мавқеи катта бўлганидан далолат беради. Битигнинг тузилиши www.arxiv.uz Тузилишига кўра битигни кириш, асосий ва якун қисмига ажратиш мумкин. Кириш ўз ичида қуйидаги компонентларга бўлинади: Биринчиси – унвон ; иккинчиси – адресат (inscriptio). Унвон битигнинг ким томонидан битилаётганини далилловчи ёрлиқ бўлиб, матнда Sultān Umar š ayx bahadur sözüm шаклида берилган. Ундаги sultān – юрт эгасининг даражаси, bahadur – унинг унвонидир. Ушбу компонентнинг кесими фармон( söz )нинг султон Умаршайхга тегишлилигини билдиради. Адресатда ушбу ҳужжатга давлатнинг қай бир идоралари амал қилмоқликлари қайд этилади. Улар девонлар, тушим йиғувчилар ва солиқ идораларининг бошлиқларидир. Адресат матнда жўналиш келишиги кўринишида берилган: Divānlarğa, barča Marğinan určïnnïŋ tü š ämäl amaldār, sāhib čamlarïğa . Битигнинг асосий қисмини мазмун ва қамровига кўра қуйидаги тўрт компонентга ажратиш мумкин: Бундан аввал берилган суюрғалнинг имтиёз ва шарт-шароитлари. Бунга кўра, Мир Сайид Аҳмадга илгари Марғинан қасабасидан бир милк боғ билан икки қўшлиқ экиннинг хазинага тўланувчи даромад и суюрғал қилиб берилган эди. Матнда ушбу мазмунни ифодаловчи жумланинг кесими узоқ ўтган замон ( berilip erdi ) кўринишидадир. Суюрғал берилаётган, солиқлардан озод этилаётган кимсанинг даражаси ( Marğïnan büzrügläridin ) ва исми-шарифи ( Mir Sayid Ahmad ) ҳам матннинг ана шу ерида, аввалги суюрғалнинг имтиёзларини эслатиш баҳонасида тилга олиб ўтилган. Янги, яъни кейинги суюрғалнинг имтиёз ва шарт-шароитлари. Бунда яна қасабадан ўттиз олтин тавачи тартуси – яъни дон-дун, уй ҳайвонлари ва савдодан олинадиган даромад суюрғал қилиб берил ганлиги таъкидланади. Ҳар икки суюрғал имтиёзларини асосга олган ҳолда уларни расмий дафтарларга қайд этиш тўғрисида кўрсатма. Унга кўра, аввалги суюрғални кейинги берилган нишони йўсуни билан мусаллам тутиб, ҳар йили янги нишон www.arxiv.uz талаб қилмай, йил бўйи ҳар турли солиқ солмай, дафтарларга қайд этил иши таъкидланмоқда . Бундан ушбу ёрлиқнинг бунга қадар берилган ҳужжатларни қамровчи, юқори даражадаги ҳужжат эканлиги аён бўлади. Ушбу жумлада ёрлиқнинг кучга кириш санаси ( сигир йили шаввал ойининг йигирма еттисидан бошлаб ) ҳам кўрсатилган. Суюрғал берилаётган кимсанинг солиқлардан эркинлигини кафолатловчи буйруқ. Бунга кўра, суюрғал берилаётган кимсага даромадлардан ўзи фойдаланиш эркинлиги берилади. Ушбуни таъминлаш учун бирор амалдор ундан мол, дон-дун талаб қилмаслиги, унга зўравонлик қилмаслиги таъкидланади. Султоннинг ушбу кўрсатмаси матнда буйруқ шаклида ( - sün аффикси билан) берилган: Özi alïp yesün. Heč ki š i māl, tartu tilämäsün, küč uğa tegürmäsün . Юқоридаги буйруқнинг султон номидан битилаётгани tep феъли билан тасдиқланиб, якун қисми – тарих(datum)га ўтилади. Тарих muhurluğ ni š ān uy yïl šavval ayïnïŋ yigirmi sekizi Andigändä bitildi кўринишидадир. У қуйидаги уч компонентдан тузилган: ёрлиқнинг расмий даражаси ( muhurluğ ni š ān ); унинг битилган санаси – йил-ой-куни ( uy yïl šavval ayïnïŋ yigirmi sekizi ) ҳамда битилган ери ( Andigändä bitildi ). Матн транскрипцияси Қуйида П. Мелиоранский келтирган факсимили асосида [6] ёрлиқнинг транскрипциясини келтирамиз : (1) Sultān Umar š ayx bahadur sözüm. (2) Divānlarğa, barča (3) M(a)rğin(a)n určïnïŋ (4) tü š ämäl amaldār, sāhib čamlarïğa! M(a)rğïn(a)n büzrügläridin Mir Sayid Ahmadğa (5) M(a)rğïn(a)n qasabasïdïn burun bir milk bağï bilä iki qo š luq ekininiŋ har ne (6) divānğa čïqar har türlüg mālïnï suyurğal berilip erdi. Emdi uy yïlïda (7) riāyat qïlïp qasabadïn otuz altun tawačï tartusïnï dağï suyurğal (8) berildi. Emdi bu tarixqa berilgäni uy yïl š avval ayïnïŋ www.arxiv.uz yigirmi yetisidin (9) ba š lap burunğï suyurğalïnï dağï berilgän ni š ānï yosunï bilä musallam tutup, (10) yïlğa yaŋgï ni š (ā)n tilämäyin bu ni š (ā)n bilä yïl sayu heč türlüg saltïq (11) salmayïn daftarlarğa surusun. Özi alïp yesün. Heč ki š i māl, (12) tartu (?) tilämäsün, küč uğa tegürmäsün tep muhurluğ ni( š ā)n uy yïl (13) šavval ayïnïŋ yigirmi sekizi Andigändä bitildi. Матндаги айрим сўз ва жумлаларнинг талқини 4- қаторда: tü š ämäl amaldār – тушим йиғувчи амалдор , темурийлар замонидаги солиқчи лавозими; sāhib čamlarï – солиқ идораларининг бошлиқлари. 4-5- қаторларда: Marğïnan – Марғилоннинг эскича аталиши; у ўша чоғларда қасаба эди. 5- қаторда: боғлар milk ўлчови, экин майдонлари эса qo š luq ўлчови билан белгиланган. Матнда Мир Саид Аҳмадга бундан бурун bir milk bağ билан iki qo š luq ekin дан келадиган даромадлар суюрғал қилиб берилгани таъкидланмоқда. 6, 8, 12- қаторлардаги uy yïlï~uy yïl турк мучалйилларининг иккинчиси – “сигир йили”дир. Қадимда ud yïlï дейилган, кейинчалик товуш ўзгаришига учраб uy га айланган ( ud>uδ>uy ). 7- қаторда: tawačï tartusï – товачилар томонидан йиғиладиган солиқ (?), дон- дун, уй ҳайвонлари ва савдодан олинадиган даромадни кўзда тутади. Матнда ушбу ёрлиғ ni š ān , muhurluğ ni š ān деб аталган. Ni š ān – илк англамида “белги”, ҳужжат атамаси сифатида эса “далилловчи ҳужжат; гувоҳнома” маъносини билдиради; muhurluğ ni š ān – “хоннинг муҳр-тамғаси билан тасдиқланган ҳужжат”, баъзан олий даражадаги бундай ҳужжатлар altun muhurluğ ni š ān ҳам дейилган. 9- қаторда: ni š ān yosun – жуфт сўз; yosun – “қонун, қоида”, ni š ān yosun – “қонун битилган гувоҳнома, далилловчи ҳужжат” маъносини беради. www.arxiv.uz 12- қаторда: küč uğa tegürmäsün – “зўравонлик қилмасин; зиён-заҳмат етказмасин” деган маънони беради. Одатда, эркинлик, имтиёз ҳуқуқини берувчи ҳужжатларда кишининг муҳофазаси ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинган ва унинг эркинлигини кафолатлаш учун “Унга ҳеч кимса зўравонлик қилмасин” ( Heč ki š i küč uğa tegürmäsün ) деб ёзиб қўйилган. 13- қаторда: Andigän – Андижоннинг эскича аталиши; ушбу тапонимдаги gän – “шаҳар, кент” маъносини билдиради. Andigän ўша кезларда йирик, марказий шаҳар саналган. Султон Умаршайхнинг ўрдаси шу шаҳарда эди. Матннинг мазмуни (1) Султон Умаршайх баҳодур сўзим. (2) Девонхоналарга, барча (3) Марғинан юртининг (4) тушим йиғувчилари, c олиқ идоралар и нинг бошлиқларига! Марғинан бузургларидан Мир Сайид Аҳмадга (5) Марғинан қасабасидан илгари бир милк боғ билан икки қўшлиқ экиннинг ҳар не (6) девонга чиқар ҳар турли молини [яъни хазинага тўланувчи даромадни] суюрғал қилиб берилган эди. Энди сигир йилида (7) (бунга) риоят қилиб, қасабадан ўттиз олтин тавачи тартусини [яъни дон-дун, уй ҳайвонлари ва савдодан олинадиган даромадни?] яна суюрғал (8) қилиб берилди. Энди бу санада берилганни сигир йили шаввал ойининг йигирма еттисидан (9) бошлаб аввалги суюрғални яна берилган нишони йўсуни билан мусаллам тутиб, (10) ҳар йили янги нишон талаб қилмай, бу нишон билан йил бўйи ҳар турли солиқ (11) солмай, дафтарларга қайд этилсин. (Даромадларидан) ўзи фойдалансин. Ҳеч киши (ундан) мол, (12) дон- дун талаб қилмасин. Унга зиён-заҳмат етказмасин деб, бу муҳрли нишонни сигир йили, (13) шаввал ойининг йигирма саккизида Андиганда битилди. СУЛТОН АБУ САИД БИТИГИ Битигнинг очиқламаси www.arxiv.uz Темурийлар даври ҳужжатчилиги, ёзма адабий тил расмий услублари тарихини ўрганишда султон Абу Саиднинг турк султони Ҳасан бегга (=Узун Ҳасанга) йўллаган битиги айрича ўрин тутади. Битиг Истанбулдаги Тўпқопи саройи музейида Е 12307 рақами остида сақланмоқда. Эски ўзбек тили(“чиғатой туркийси”)даги 76 қаторли ушбу битиг уйғур хатида ёзилган бўлиб, ўқилиши тагма-таг араб ҳарфлари билан ёзиб чиқилган [7]. Мактуб сичқон йили (ҳижрий 873 йил) рабиул-аввал ойининг йигирма иккисида Озарбайжоннинг Миёна шаҳрида битилган ( Sïčqan yïlï rabi’ul-avval ayïnïŋ yigirmi ikisidä Miyānada erkändä bitildi ). Бу сана мелодий 1468 йилнинг 10 октябрига тўғри келади. Битигнинг 3, 13, 19, 28, 38, 47, 49, 51, 61, 63, 71- қаторларида Teŋri сўзи сатр ичидан ажратиб олиб, унинг бош қисмига ўтказиб ёзилган. У айни қатордаги ’ināyatï сўзига боғлиқ бўлиб, ҳар гал унинг билан бирга ўқилади. Матнда Абу Саиднинг уй ичига тегишли кишиларнинг (ота-боболарининг) отлари ҳам ажратиб берилган. Чунончи, 4, 24, 69- сатрларда Temür beg , 6, 7, 11, 12, 13, 15- сатрларда Beg сўзи, шунингдек, 27- қаторда Mirānšāh Mirzā сўзи, аввалги қатор тўлмаса ҳам, янги қаторга олиб ёзилган. Бу ҳам ўша замон ҳужжатчилигида русум бўлган ўзига яраша бир этикетдир. Бошқа ҳужжатларда ҳам бунинг сингари ҳолатлар учраб туради. 71–74- қаторлар устига султон Абу Саиднинг 8,5х8,5 см ўлчамидаги тўрт бурчакли муҳр-тамғаси (нишони) босилган. Муҳр-тамғанинг ёзуви сулсда. Унинг гирдига бисмиллоҳ; калимаи тоиба; тўрт бурчагига тўрт саҳобанинг, остига эса Ҳасан ва Ҳусайн отлари ёзилган. Ўртадаги ёзуви: As-sultānu-l-’azam val-xaqanu-l-akram muğisu-l-haqqi vaddin Sultān Abu Sa’id Körägän haladallahu mulkahu va sultānahu (Буюк султон ва улуғ хоқон, ҳақ ва динни ривожлантирувчи Султон Абу Саид кўраган, Аллоҳ унинг мулки ва салтанатини мангу қилсин). Битигнинг тарихий аҳамияти шундаки, у темурийлар давлатининг зиддиятли даврини акс эттиради. Давлатнинг бурунги – Темурбег замонидаги сиёсий мавқеини тиклаш мақсадида Абу Саид катта юришлар олдида турар, www.arxiv.uz бунинг учун ўз тарафдорлари билан келишиб олмоғи керак эди. Хат ана шу мақсадда йўлланган. Хатнинг туркий тилда ва уйғур ёзувида эканлиги аҳамиятли. Бу, ўз навбатида, темурийлар давлатида расмий-дипломатик ҳужжатлар туркий тилда, ўша замонда бутун “Чиғатой эллари” учун умумий бўлмиш ёзма адабий тилда олиб борилганлиги, уйғур хати эса расмий доираларда, давлат ишларида кенг амал қилганлигини тасдиқлайди. Битигнинг тузилиши Султон Абу Саиднинг битиги икки юртнинг эгалари ўртасида ёзилган расмий мактубдир. Уни Абу Саид мавқе жиҳатдан ўзидан қуйи турган юрт эгасига йўллаган. Мактуб ўрта асрларда тузилган расмий-халқаро дипломатик ёрлиқлардан ажралиб туради. Қолаверса, ушбу хатни бадиий эпистоляр матн ҳам дея олмаймиз. Эпистоляр жанрда, одатда, бадиийлик устивор бўлади. Ушбу хат эса расмий услубда. Битигни тузилишига кўра кириш, асосий ва якун қисмига ажратиш мумкин. Кириш уч компонентга ажралади. Биринчиси – унвон. Унвон битиг(söz)нинг кимга тегишлилиги (ким томонидан ёздирилаётганлиги)нинг қайди, унинг ким томонидан ёзилаётганлигини далилловчи ёрлиқ ( Sultān Abu Sa’id Körägän sözüm ) кўринишида берилган. Бу Ғарб ҳужжатшунослигида қабул қилинган адресант(intitulatio)га тўғри келади. Маълумки, ислом даври ёдгорликлари, хусусан, ўша замонларнинг расмий ёзмалари, анъанага кўра, басмала (бисмиллоҳ) билан бошланар эди. Абу Саид битиги эса бундай эмас. Битиг Sultān Abu Sa’id Körägän sözüm унвони билан бошланган. А.П. Григорьев ўрта аср ҳужжатларининг тузилишини тадқиқ этар экан, туркий тилдаги ҳужжатлар басмала билан берилмаганлигининг сабабини битигларнинг ёзувига боғлайди. Унинг фикрича, басмала фақат араб ёзувли ҳужжатлардагина берилган. Уйғур ёзувли ҳужжатлар эса басмала билан www.arxiv.uz бошланмаган [8]. Бизнингча, темурийлар давридан қолган ёрлиқларнинг, хусусан, Абу Саид битигининг басмала билан берилмаганлигига сабаб бу эмас. Бунинг икки сабаби бор. Биринчидан, мазкур битиг туркий ҳужжатчиликнинг энг эски анъаналарига риоя қилган ҳолда тузилган. Иккинчи сабаби, унинг расмий ҳужжат эканлигида. Одатда, бундай унвон бошқа мактубларда учрамайди. Аммо ушбу битиг бир юрт эгасининг бошқа юрт эгасига йўллаётган хатидир. Шунинг учун у ана шундай унвон билан бошланмоқда. Унвонни басмаладан кейин келтириш, иккаласини бир матнда олдинма-кетин қўллаш эса мантиққа терс. Басмала билан бошланган расмий ёзмаларнинг бошламаларини қараб чиққан киши фикримизга қўшилади. Иккинчи компоненти – адресат (inscriptio), қабул қилувчи томон. Ушбу компонентда хат йўлланаётган кишининг оти, унинг кимга юборилаётгани ( Hasan beggä ) қайд этилган. Киришнинг учинчи компоненти – саломлашиш (salutatio). Бу компонентда хат йўлловчининг саломи баён қилинган. Бу компонент матнда пайт эргаш гапли қўшма гапнинг эргаш гапи кўринишидадир ( salām tegäč ). Билдирилган саломдан кейин söz ul-kim жумласи билан мақсадга (асосий қисмга) ўтилади. Битигнинг мазмунига қараганда, Ҳасанбегнинг бобоси Усмон бегнинг Темурбег ва унинг ўғлонларига, у дунёдан ўтгандан кейин эса Ҳасанбекнинг Темурийларга ихлос билан хизмат қилиб келаётгани, ини-ўғиллик, дўстлик, қариндошлиғини билдирганлиги эътироф этилади. Ҳасан бег билан Абу Саид ораларида аҳд сўзи кечганлиги, улар бир-бирларининг дўстига дўст, душманига душман бўлишлари келишилганди. Энди эса Рум, Миср, Шом элларининг фатҳи мўлжалланаётгани, бунинг учун султон Абу Саид керагича қўшин, қурол-аслаҳа ажратишга тайёр эканлиги билдирилган. Муҳими, асосий қисмнинг охирида битиг йўлловчининг аҳд сўзи баён қилинган. Келишувга кўра, Абу Саид Ҳасан бегга Миср, Рум вилоятларини олиб беришни ваъда қилиб, қиёматга дайин орадаги дўстликни бузмасликка сўз www.arxiv.uz беради (69–74- қаторлар). Мазмуни ва моҳиятига кўра ушбу хат расмий- дипломатик аҳдлашувга ( ahd sözi, bitim га) тенглашади. Мактубнинг сўнгги – якуний қисмини тўрт компонентга ажратиш мумкин: Биринчиси – битиг йўлловчининг тилаги ( Seniŋ esänligiŋni körä ); иккинчиси – битиг бериб юборилган кишининг оти ( Mahmud begni yibärildi ); учинчиси – тарих, бунда битиг битилган сана қайд этилган; тўртинчи компонент – битигнинг қаерда ёзилганлиги ( Miyānada erkändä bitildi ). Битигнинг ёзилган санаси қатъий изчилликда: аввал турк мучал ҳисобида йил, сўнг мусулмон тақвими бўйича ой ва кун келтирилади: Sïčqan yïlï rabi’ul- avval ayïnïŋ yigirmi ikisi (Сичқон йили, рабиул-аввал ойининг йигирма иккинчи куни). Битигнинг матни 1) Sultān Abu Sa ’ id Körägän sözüm. 2) Hasan beggä salām tegäč, söz ul-kim, 3) Teŋri ’ināyatï bulup Sāhib qirān 4) Temür beg tamām mamālikni musahhar qïlïp yürügändä Uluğ 5) ataŋ ’Usmān beg čïn köŋli bilä 6) Beg davlatïğa panāh keltürüp ihlāsïnï bildürgän üčün 7) Beg dağï ’ināyatlar qïlïp barča ulusdïn artuqsï körüp 8) Diyārbakir vilāyatïnï bildürüp xāsa oğul ušaqï- 9) nïŋ tïnčlïqï üčün Hamid teg yerni dağï 10 ) suyurğap yurt bergän durur. ’Usmān beg dağï 11 ) Beg niŋ ul ’ināyat šafqatïnï unutmayïn 12 ) Beg din soŋra oğlanlarïğa čïn ihlāsï bilä küč berip, burun 13 ) Beg čaqïnda da qïlğan xi d matlarïnï hargiz özgä qïlmadï. Teŋri ’ināyat 14 ) qïlïp Sāhib qirān 15 ) Beg atamnïŋ taxtïnï 16 ) meŋä rozi qïldï ersä, sen dağï ataŋ yurtïnï www.arxiv.uz 17 ) bilip el-ulusuŋnï bašlağandïn beri 18 ) yaxšïlïğïŋ čïn etiqādïŋnï bildürüp 19 ) erdiŋ. Teŋri ’ināyatï bilä eränlär himmatïdïn bu očurlarda burunğï kečkän 20 ) ata-ağalarïŋdïn artuqsï , köŋül tilägän-deg , šāyasta xi d mat- 21 ) lar qïldïŋ. İni-oğulluq, dostluq, qarïndašlïğïŋnï bildürdüŋ. 22 ) Seniŋ bu xi d matlarïŋdïn asru rāzi bolduq. Emdi sen dağï bilürsen- 23 ) kim, ulus egäsi 24 ) Temür beg tamām mamālikni zabt qïlïp üläškändä Tabriz 25 ) taxtïnï 26 ) meniŋ atam 27 ) Mirānšāh Mirzā ğa bergän durur. Seŋä dağï ma’lum durur-kim, 28 ) ata yurtï öz yurt bolur. Teŋri ’ināyatïğa sïğïnïp 29 ) bu fursatlarda A d arbayjān vilāyatlarïnï zabt qïlïp, 30 ) atam yurtïnï burunğï yosun bilä taxt qïlayïn tep kelä durur- 31 ) men. Hasan ’Alinïŋ buzulğan xabarï örtüdin keldi. Bağāyat davlatğa 32 ) munāsib iš bolmuš. Miyānağa yetkändä iniŋ Murād 33 ) bilä yaxšï sözläriŋ keldi. Seniŋ köŋlüŋdä andaq 34 ) kečmäsün-kim, Tabrizda Jihānšāh turup erdi, meŋä bermädilär dep. 35 ) Sen dağï bilürsen-kim, Jihānšāhğa bir vāsita bilän andaq tüšüp erdi. 36 ) Arada bir ahd sözi dağï kečip erdi. Basa 37 ) biz dağï Xurāsān vilāyatlarïğa yaŋla kelip erdük. Bir nečä 38 ) vilāyatlarnïŋ zabtïnï qïlmaq muhim erdi. Teŋri ’ināyatï 39 ) bilä eränlär himmatïdïn ul vilāyatlar musahhar bolup 40 ) erdi-kim, Jihānšāh seniŋ üstüŋä yürüdi tep ešittük 41 ) ersä, ul ahd arada qalmadï. Sen dağï ešitmiš bolğay-sen-kim, 42 ) ’Ali beg degän joramnï bitiglär bitip Jihānšāhğa čapturdum-kim, 43 ) seniŋ bilä ahd qïlğanda bir-birimizniŋ dostïğa dost, dušmanïğa 44 ) dušman bolalï tep söz kečip erdi. Emdi 45 ) bizniŋ Hasan begdin yaxšïraq dostumïz yoq turur. Yüz yïldïn 46 ) beri özgä bolmağan ahd seniŋ üstüŋdä boldï. www.arxiv.uz 47 ) Men dağï Teŋri ’ināyatïğa sïğïnïp seniŋ üstüŋä yürüdüm tep 48 ) bildürä yibärip erdim. Yibärgän elči Tabrizğa yetkändä 49 ) Jihānšāhnïŋ išini bir sarï qïlğan ermiš-sen. Teŋri ’ināyatï bilä 50 ) Tabrizğa kelgänimdä sen dağï yïraqsïnmayïn kelip körür yaraqïnï 51 ) tapsaŋ, kelip körgil. Teŋri ’ināyatïdïn ’umidim ul durur-kim, Rum, Mïsïr, 52 ) Šām bašlïq tamām mamālik fathïnï bāt 53 ) bizgä rozi qïlğay esä, Allah taālā emdi bilä bolğan- 54 ) dïn soŋ ’umid ul-kim, barča iš köŋül tilägän-deg bolğay. 55 ) Ul sarïqï vilāyatlarnïŋ yaraq maslahatlarï- 56 ) nï sen yaxšïraq bilürsen. Ägär 57 ) men özüm barmaqlïq hājat bulmayïn oğlanlarïmdïn basa 58 ) beglärdin, čerigdin ne mïqdār keräklik bolsa, 59 ) yaraq körüp tiläsäŋ, ul čaqlïq kiši yibäräyin. Bu 60 ) čaqlïq inilik, qarïndašlïq, xi d matkārlïqnï sen qïldïŋ. 61 ) Teŋri ’ināyatï bilä eränlär himmatïdïn Mïsïr, Rum, Šām-teg yerlärni 62 ) alïp bermäkni 63 ) men biläyin. Sendin Teŋri ’ināyatï bilän ’umidim ul durur-kim, 64 ) mundïn soŋra dağï ini-oğulluq xidmat- 65 ) kārlïqnï artturğay-sen. Hargiz özgä bolmağay- 66 ) sen. Ne oğul bolğay-kim, bu kečär dunyāda burunğï yaxšï- 67 ) larï yüz yïldïn beri qïlğan dostluq, qarïndašlïq- 68 ) nï özgä qïlğay. 69 ) Temür beg ataŋ ’Usmān beggä Diyārbakir vilāyatïnï 70 ) bergän bolsa, ’umidim ul durur-kim, 71 ) men seŋä Teŋri ’ināyatï birlä Mïsïr, Rum vilāyatlarïnï 72 ) alïp bergäy- 73 ) men. Kečär dunyāda qiyāmatğa deginč bu yaxšï at arada 74 ) qalğay. Seniŋ esänligiŋni körä Mahmud beg- 75 ) ni yibärildi. Sïčqan yïlï rabi ’ ul-avval ayïnïŋ yigirmi 76 ) ikisidä Miyānada erkändä bitildi. www.arxiv.uz Матндаги айрим сўз ва жумлаларнинг талқини 1- қатор: Sultān Abu Sa ’ id Körägän sözüm . Ушбу унвондаги sultān сўзи Абу Саиднинг унвонидир. Одатда, расмий битигларда юрт эгасининг оти тилга олинганда унинг унвонлари қўшиб айтилган. Абу Саид исмидан кейин қўшилаётган унвонни А. Курат kürkān шаклида ўқиган. Бу сўз асли мўғулча küregen – “куёв” сўзидан. У матннинг уйғур ёзувли сатрида <ö> ҳарфи билан ёзилган. Шунинг учун уни körägän шаклида ўқилгани маъқул. Унвонда кечган sözüm – “менинг сўзим; менинг битигим” маъносини англатади ва битигнинг cултонга қарашлилигини далиллайди. Бошқа расмий ёзмаларнинг унвонида эса бу калима “менинг фармоним; менинг ёрлиғим” маъноларида ҳам қўлланилган. 3- қатор: Teŋri ’ināyatï bulup бирикмаси “Тангридан иноят топиб; Тангридан иноят бўлиб; Тангридан иноят етиб” деган маънони англатади ( bulup – “топиб, етишиб” англамидадир). Матн давомида бу бирикма Teŋri ’ināyat qïlïp, Teŋri ’ināyatïğa sïğïnïp, Teŋri ’ināyatïdïn, Teŋri ’nāyatï birlä кўринишларида ҳам учрайди. 4- қатор: Амир Темур туркий ҳужжатларда Temür beg деб тилга олинган. Бу исмдаги beg унинг даражасидир. У “амир”га тўғри келади. 7- қатор: artuqsï – “ортиқ даражада” маъносида. 8- қатор: oğul ušaqï – “бола-чақаси”; ušaq – “майда” дегани. 12- қатор: küč berip – “хизмат қилиб” маъносида. 19- қатор: eränlär himmatï – “мардлар ҳиммати” назарда тутилмоқда. 21- қатор: ini-oğulluq – ўрта аср мактубларида бу сўз ўзига тобе кишиларга, юрт эгаси учун эса ўзига тобе юрт эгаси нисбатан ишлатилган. 30- қатор: yosun – расмий ҳужжатларда “қонун” маъносида қўлланилган. 42- қатор: А. Курат jora сўзини “мулозим” деб изоҳлаган. Бизнингча, бу сўз “мулозим” эмас, “ўртоқ, сафдош” маъноларида. Қиёсланг, ҳозирги ўзбек тилида: jora – “ўртоқ, биродор”; küyaw joralarï – “куёвнинг ўртоқлари, www.arxiv.uz тенгқурлари” дегани. Битигда шундай: ’Ali beg degän joramnï bitiglär bitip Jihānšāhğa čapturdum (Али бег деган жўрамни битиглар битиб, Жиҳоншоҳга чоптирдим). 48- қатор: bildürä yibärip erdim – “билдиргулик (мактуб) юбориб эдим” маъносида. 55- қатор: Ul sarïqï vilāyatlarnïŋ yaraq maslahatlarïnï – “ўша ёқлардаги вилоятларнинг қурол-аслаҳаларини; уларнинг ҳарбий қудратини” дейилмоқчи. 69–74- қаторлар: Ушбу сатрларда Абу Саиднинг Ҳасан бегга берган аҳд сўзи қайд этилган. 74–75- қаторлар: Seniŋ esänligiŋni körä – “Сенинг эсонлигингни кўриш учун; Сендан хабар олиб келиш учун” деган маънода. Битигнинг мазмуни (1) Султон Абу Саид Кўраган сўзим . (2) Ҳасан бегга салом дегач, сўз ул-ким, (3) Тангри дан иноят етиб Соҳибқирон (4) Tемур бег тамом мамлакатларни мусаҳҳар қилиб [эгаллаб] юрганда улуғ (5) отанг [яъни, бобонг] Усмон бег чин кўнгил билан (6) Бег давлатига паноҳ келтириб [яъни, бег давлатининг тинчлиги учун курашиб], ўз ихлосини билдиргани учун (7) Бег ҳам иноятлар қилиб, (уни) барча улусдан ортиқ даражада кўриб, (8) Диёрбакир вилоятини берди. Барча бола- чақаси(9)нинг тинчлиги учун Ҳамид таг ерни ҳам (10) суюрғал қилиб, юрт қилиб берган эди. Усмон бег ҳам (11) Бег нинг ул иноят шафқатини унутмайин (12) Бег дан сўнгра (унинг) ўғлонларига чин ихлоси билан хизмат қилиб, бурун (13) Бег чоғида-да қилган хизматларини ҳаргиз ўзга қилмади. Tангри иноят (14) қилиб, Соҳибқирон (15) Бег отамнинг тахтини (16) менга насиб қилди эрса, сен ҳам отанг юртини (17) билиб, эл-улусингни бошлагандан бери (18) яхшилиғинг, чин эътиқодингни билдириб (19) эрдинг. Tангри инояти билан мардлар ҳимматидан бу чоғларда бурунги кечган (20) ота-оғаларингдан ортиқ, кўнгил тилагандек, шояста хизмат(21)лар қилдинг. Ини-ўғиллик, www.arxiv.uz дўстлик, қариндошлиғингни билдирдинг. (22) Сенинг бу хизматларингдан бениҳоя рози бўлдик. Энди сен яна билурсен-(23)ким, улус эгаси (24) Tемер бег тамом мамлакатларни забт қилиб, (уларни ўз яқинларига) улашганда Табриз (25) тахтини (26) менинг отам (27) Мироншоҳ Мирзо га берган эди. Сенга-да маълум турур-ким , ( 28 ) ота юрти ўз юртинг бўлур . T ангри иноятига сиғиниб ( 29 ) бу фурсатларда Азарбайжон вилоятларини забт қилиб , ( 30 ) отам юртини бурунги йўсун [ яъни, Темурбек замонидаги қонун ] билан бошқарайин деб келяпман( 31 ) . Ҳасан Алининг бузуқ хабари чаппасидан келди. Давлат учун бағоят (32) муносиб (бир) иш бўлди. Миёнага етганда ининг Мурод (33) билан яхши сўзларинг келди. Сенинг кўнглингда андоқ (34) кечмасин-ким, Табризда Жиҳоншоҳ турур эрди, менга бермадилар, деб. (35) Сен яна билурсен-ким, Жиҳоншоҳга бир восита билан андоқ тушиб эрди [яъни, бир сабаб билан берилган эди]. (36) Орада бир аҳд сўзи ҳам кечиб эрди. Сўнг (37) биз ҳам Хуросон вилоятларига қайтиб келиб эрдик. Бир неча (38) вилоятларнинг забтини қилмоқ муҳим эрди. Tангри инояти (39) билан, мардлар ҳимматидан ул вилоятлар мусаҳҳар бўлиб (40) эрди-ким, Жиҳоншоҳ сенинг устингга юриди, деб эшитганимизда (41) ул аҳд орада қолмади. Сен ҳам эшитган бўлсанг керак-ким, (42) Али бег деган жўрамни битиглар битиб Жиҳоншоҳга чоптирдим-ким, (43) сенинг билан аҳд қилганда бир-биримизнинг дўстига дўст, душманига (44) душман бўлайлик деб, сўз кечиб эрди. Энди (45) бизнинг Ҳасан бегдан яхшироқ дўстимиз йўқ турур. Юз йилдан (46) бери ўзга (билан) бўлмаган аҳд сенинг устингда бўлди. (47) Мен ҳам Tангри иноятига сиғиниб, сенинг устингга юридим деб (48) билдиргулик юбориб эдим. Юборган элчи Табризга етганда (49) Жиҳоншоҳнинг ишини бир ёқли қилган эмишсан. Tангри инояти билан (50) Табризга келганимда сен ҳам йироқсинмай, келиб кўришнинг яроғини [яъни, иложини] (51) топсанг, келиб кўргин. Tангри иноятидин умидим ул турур-ким, Рум, Миср, (52) Шом бошли бутун мамлакатлар фатҳини бот (53) бизга насиб қилса, Аллоҳ таоло шунга етиштиргандан (54) сўнг, умидим ул-ким, барча иш кўнгил тилагандек бўлғай. www.arxiv.uz (55) У ёқлардаги вилоятларнинг ҳарбий қудратини (56) сен яхшироқ билурсен. Агар (57) мен ўзим бормоққа ҳожат топмай, ўғлонларимдан, сўнгра (58) беклардан, черигдан не миқдор керакли бўлса, (59) (черигнинг) ҳарбий аҳволини қараб чиқиб, яна тиласанг, ул чоқли киши юборайин. Бунга (60) тенг келадиган [яъни, бунга арзирли] инилик, қариндошлик, хизматкорликни сен қилдинг. (61) Tангри инояти билан, мардлар ҳимматидан Миср, Рум, Шомдек ерларни (62) олиб бермакни (63) мен билайин [яъни, мен шуни билай; ўз устимга олай]. Сендан Tангри инояти билан умидим ул турур-ким, (64) бундан сўнг ҳам ини-ўғиллик, хизмат(65)корликни орттирғайсен. Ҳаргиз ўзга бўлмағай(66)сен. Бу қандай ўғил-ким, бу кечар дунёда бурунги яхши(67)лари юз йилдан бери қилган дўстлик, қариндошлик(68)ни ўзга қилса?! (69) Tемур бег отанг Усмон бегга Диёрбакир вилоятини (70) берган бўлса, умидим ул турур-ким, (71) мен сенга Tангри инояти бирла Миср, Рум вилоятларини (72) олиб бергай(73)мен. Кечар дунёда қиёматга қадар бу яхши от орада (74) қолғай. Сенинг эсонлигингни кўриш учун Маҳмуд бег(75)ни юборилди. Сичқон йили, Рабиул аввал ойининг йигирма (76) иккисида Миёнада эканлигимизда битилди. Битигда кечган киши отлари Abu Sa ’ id Körägän 1 – XV асрнинг ўрталарида Туркистон ва Эронда ҳокимият сурган. Темур бегнинг эвараси (шажараси: Абу Саид Султон Мирзо бин Муҳаммад бин Мироншоҳ Мирзо бин Темур бег). Hasan beg 2, 45 – битиг йўлланаётган киши. Унинг бошқа бир оти Узун Ҳасан эди. Оқ қўюнли туркманларнинг беги. Бошда Диёрбакир ҳокими, кейинчалик Шарқий Анатўлида катта юртларни забт этиб, улуғ бир давлатнинг ҳукумдорига айланди. У қўшнилари, айниқса, Шарқий ёндаги қўшниси Қора қўюнли беги Жиҳоншоҳ учун таҳликали рақиб эди. Ҳасан бег замонасининг www.arxiv.uz довруғи кетган турк бекларидан бўлган. Sāhib qirān Temür beg (3–4)= Temür beg (24, 69)= Sāhib qirān beg (14–15)= Beg (6, 7, 11, 12, 13) – Амир Темур шундай отлар билан тилга олинган. Mirānšāh Mirzā 27 – Темур бегнинг ўғли. Jihānšāh 34, 35, 40, 42, 49 – Қора қўюнли туркманларнинг беги. ’Usmān beg 5, 10, 69 – Матнда бу кишини Ҳасан бегга нисбатан Uluğ ataŋ ’Usmān beg деб қайд этилган. Шунга қараганда у Ҳасан бегнинг бобосидир. Hasan ’Ali 31 – Жиҳоншоҳнинг ўғли. ’Ali beg 42 – Абу Саиднинг жўраси, унинг сафдоши бўлиши керак. Боиси, ҳозирги ўзбек тилида “жўра” сўзи “ўртоқ, сафдош” маъноларида қўлланилади. Murād 32 – Ҳасан бегнинг иниси. Mahmud beg 74 –Ушбу битигни Ҳасан бегга келтирган киши, Абу Саид давлатининг элчиларидан бири. Hamid 9 – А. Курат бу сўзни жой оти деб берган. Аслида бу киши отидир. Битигда учраган жой отлари Rum 51, 61, 71 – юрт оти. Misir 51, 61, 71 – юрт оти. Šām 52, 61 – юрт оти, Сурия. Xurāsān 37 – юрт оти. Ad arbayjān 29 – юрт оти. Уйғур хатида бу сўз <d> ҳарфи билан ёзилган. Вазифасига кўра уни [ d ] деб ўқиш керак. Diyārbakir vilāyatï 8, 69 – Шарқий Анатўлидаги вилоят. Tabriz 24, 34, 48, 50 – Эрондаги ер. У замонлар Жиҳоншоҳнинг қўл остида эди. Miyāna 32, 76 – Озарбайжондаги бир шаҳар. www.arxiv.uz Асарлар: [1] J. Deny. Un Soyurgal du Timouride Sahruh en ecriture Ouigoure. // Journal Asiatique. Tome CCXLV. Annee 1957. Fascicule № 3 . Paris. P. 253 – 266 . [2] O.F. Sertkaya . İslâmî Devrenin Uygur Harfli Eserlerine Toplu Bir Bakış. Bochum, 1977. S. 10. [3] Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. I том. Тошкент, 1960. 331– 332- б.; яна қаранг: Қ. Содиқов. Қадимги турк фалсафаси. Тошкент, 2008. 109–110- б. [4] П . Мелиоранский. Документ уйгурского письма султана Омер Шейха. – Записки Восточного Отделения. Т. XVI. 1904 – 1905. СПб., 1906. С. 01 – 012, таблица I . [5] Ўша асар. С. 08. [6] Ўша асар. Таблица I . [7] A.N.Kurat. Topkarı Sarayı Müzesi Arşivindeki Altın Ordu, Kırım ve Türkistän Hanlarına ait Yarlık ve Bitikler. İstanbul, 1940. S.119–134,196–200 ) [8] А.П . Григорьев. Конкретные формуляры чинг изидских жалованных грамот XIII – XV вв. – Тюркологический сборник. 1974. М., 1978. С. 208–209.