logo

Таблеткалар. Таблетка машиналари.таблетка ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ёрдамчи моддалар ва уларнинг таъснифи.донадорлаш усуллари.пресслаш назарияси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

76 KB
Таблеткалар. Таблетка машиналари.таблетка ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ёрдамчи моддалар ва уларнинг таъснифи.донадорлаш усуллари.пресслаш назарияси Режа: 1.Таблетка дори турининг тарихи ва келажаги. 2.Таблетка ишлаб чиқаришда ишлатиладиган таблетка машиналари. 3.Таблетка ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ёрдамчи моддалар ва уларни гуруҳланиши. 4.Донадорлаш усуллари ва унинг аҳамияти. 5.Пресслаш назарияси. МАҚСАД: Таблетка ишлаб чиқариш тарихи, таблетка машиналарини тузи- лиши ва ишлаши,ёрдамчи моддаларнинг тури ва аҳамияти билан талабаларни таништириш ва ўргатиш.Таблетка олишда донадорлаш усулининг аҳамияти ва пресслаш назарияси билан таништириш. Таблетка- Tabulett а e , лотин тилидан ( “tabula” -тахта, “tabela” -тахтача) – сўзидан олинган. Таблетка деб, дори модда ёки дори модда билан ёрдамчи моддаларни пресслаш орқали олинган, дозаларга бўлинган дори турига айти- лади. Уларнинг шакллари цилиндирсимон, учбурчак, тўртбурчак ва ҳакозо. Улар ичишга,ташқи мақсадда,сублингвал, имплатацион ёки иньекция қилишда ишла-тилади. Абу Али Ибн Сино ўзининг ”Тиб қонунлари” китобида кулча тўғрисида маълумот берган. Таблетка тўғрисидаги биринчи маълумот XIX асрнинг ўрталарига тўғри келади. 1844 йилда Англияда Брокедон калий гидро- корбонатни таблеткасини олган ва унга патент берилган. 1846–1897 йилларда АҚШ, Франция, Шведцарияда таблеткани ишлаб чиқиш технологияси йўлга қўйилди. Германияда таблетка дори турини биринчи бўлиб Розенталь таклиф этган. Россияда биринчи таблетка ишлаб чиқариш 1895 йилда Петербургда ҳозирги 1–сонли Санк Петербург кимё фарма - цевтика корхонасида амалга оширилган. 1900 йилда профессор Л.Ф.Ильин томонидан биринчи диссертация иши қуйидаги мавзуда “Прессланган дори – дармонлар ёки таблеткалар” бўлган. 1901 йилда Шведцария фармакопеясига таблетка дозаларга бўлинган дори тури сифтида киритилган. Таблеткалар,кимё-фармацевтика саноатидан чиқари-лаётган тайёр дори турининг 40% ташкил этади. Таблетка ишлаб чиқариш дунё миқёсидаги ўсишини 10 -15 % ташкил этмоқда. Ҳозирги вақтда таблетка дори тури ТДВ ичида 80% ташкил этади. Таблеткани ижобий томонларга қуйидагилар киради. - ишлаб чиқариш механизациялашган, ишлаб чиқариш унумдорлиги юқори ва гигиеник тоза; - аниқ дозаланган; - бериш, сақлаш ва ташиш қулай; - узоқ муддат сақлаш мумкин; - ташқи муҳитдан сақлаш, маъзасини хидини яхшилаш учун қобиқ билан қопланади - бошқа дори шаклларда физик – кимёвий хоссалари бўйича ўзаро номутаносиб бўлган доривор моддалардан таблетка дори турини яратиш мумкин - ошқозон -ичак муҳитидан ҳимоялаш учун таблетка қобиқ билан қопланади, яъни таблетка кислотали ёки ишқорий шароитда эрийди; - таъсирини узайтириш мақсадида таблетка қобиғ билан қопланади ёки махсус технология ва таркиб яратилади; - секин – аста дори моддани ажралиб чиқишини таъминлаш, кўп қавватли таблетка тайёрланади; - таблеткадаги ёзув уни нотўғри қабул қилишни олдини олади. Таблеткани ўзига яраша камчиликлари ҳам мавжуд; - дори модданинг таъсири секин; - таблеткани бемор бехуш бўлган ва ёш болаларга берилмайди; - таблеткани сақлашда цементланиш ҳодисаси кузатилади; - таблетка таркибига ёрдамчи моддалар ишлатилиши, баъзи бирлари нохуш ҳодисаларни келтириб чиқаради; - баъзи дори моддаларни эриши натижасида юқори тўйинган эритмалар ҳосил бўлади бу шиллиқ қаватни қитиқлаши мумкин. Таблетка олиниши бўйича иккига бўлинади: 1.Пресслаш орқали – таблетка машиналарида пресслаб олинади. 2.Шакл бериш орқали – пресланадиган массага шакл берилади. Улар таблетка ишлаб чиқаришда 1 – 2% ташкил этади, уларнинг оғирлиги 0,05 г гача. Таблеткалар таркиби бўйича оддий (1 компонентли) ва мураккаб тузилишга эга. Тузилиш структураси бўйича: каркасли, бир қаватли ва кўп қаватли қобиқланган ёки қобиқланмаган. Каркасли ёки склетли таблеткада эримайдиган каркас бўлиб, бўш жойлари дори модда билан тўлдирилган бўлади. таблетка эримайди, ўзининг геометрик шаклини ўзгартирмайди, дори модда эса ошқозон – ичакда эрийди. Корхонада ишлаб чиқариладиган таблеткалар турли шаклларда – цилиндр, куб, шар, учбурчак, тўртбурчак ва ҳакозолар. Таблетканинг диаметри 3 – 25 мм, 25 ммдан катта таблеткалар брикетлар дейилади. Диаметри 9 ммдан катта бўлганда битта ёки иккита чизиқча қўйилади. Таблеткани геометрик шакли ва ўлчами ОСТ 64–072–89 билан белгиланади. Бунда цилиндр шаклидаги таблеткаларни фаскалиги ёки фаскасиз, икки томони қабариқ таблеткалар – қобиқ билан қопланган ва қопланмаганлари келтирилган. XI ДФ бўйича таблеткани (цилиндр) баландлиги 30 – 40% ни ташкил этади. таблеткаларни қабул қилиниши ва ишлатилиши бўйича қуйидагиларга бўлинади. Oriblettae -перораль қабул қилишга мўлжалланган.Ичиш учун мўлжал-ланган. Resoriblettae – сублингвал қабул қилинади Implantablettae – аспетик шароитда тайёрланади, имплантациялар учун ишлатилади. Injektablettae – таблетка асептик шароитда тайёрланади, иньекцион эритма тайёрланади. Solublettae – эритма тайёрлаш учун ишлатиладиган таблетка Dulciblettae bacilli , boli , uretratoria , vagitoria – пресланган сийдик йўлига (уретра), вагинал ва ректал дори шакли. Таблетка тайёлашда таблетка машиналаридан фойдаланилади. Таблетка машинасида пресслашда асосий пресс инструментдан фойдаланилади, уларга қолип ва пуансонлар киради. Таблетка машиналари зарб билан ишлайдиган ёки ротацион гуруҳларга бўлинади. Зарб билан ишлайдиган машиналарга сирпанғичли ва бошмоқли таблетка машиналарини киритиш мумкин. Сирпанғичли таблетка машинасини иш унумдорлиги 30 – 50 дона дақиқасига, бўлса бошмоқли таблетка машинаси австриянинг “Энглер” фирмаси, Мариупол корхонасидан ТМ таблетка машиналари ишлаб чиқарилади. РТМ 10 – 57 унумдорлиги (0,5 млн таблетка соат). Саноатда РТМ – 41 тўғридан тўғри М2В 5 – 15 мм ва 20 мм таблеткалар тайёрлайди, таблеткаларни пресслашда РТМ 3028 маркада 57 жуфт пуансон - дан иборат. РТМ – 300 М маркаси цилиндр шаклидаги катта бўлмаган диаметрдаги таблеткаларни тайёрлашда ишлатилади. 456–2 дастгоҳида автоматик равишда таблеткада учраши мумкин бўлган металл қолдиқлари аниқланади. Ундан сўнг 448 – дастгоҳга ўтказилса таблеткалар чанг ютгич (плесос) ёрдамида чангдан тозаланади. Пресс формаларни сифатини яхшилаш бўйича мутахассислар илмий изланишлар олиб боришмоқда. В.А.Белоусов томонидан қолип тайёрлашни янги технологиясини ишлаб чиқиш тавсия этилди. Прессланадиган дори модда толқонга ўхшаб сочилувчан ёки донадорланган бўлади ва қуйидаги хоссаларга эга бўлади: - Физик зичлик, шакл, ўлчам ва заррачанинг юзасини хоссаси, адгезия, когезия, эриш харорати ва бошқалар; - Кимёвий – эриши, реакцияга киришиши ва бошқалар; - Технологик – сочилувчан зичлик, зичланиш кўрсаткичи, намлик, сочилувчанлик, сараланиш таркиби, ғоваклиги, прессланиши ва ҳакозо. Пресслаш жараён мураккаб жараён бўлиб, олимлар томонидан 3 та пресслаш назарияси талқин этилган. буларга 1 –механик назария –пресслаш жараёни 3 босқичдан иборат бўлади деб қаралади. I –пресслашдан олдинги босқич (жойлашиш); 2 –компакт жисм ҳосил бўлиши; 3– компакт жисмни ҳажмий сиқилиши; II – капиялр – коллоид назария III – электростатик назария асосида заррачаларнинг бирикиши. Таблетка ишлаб чиқаришда дори модданинг ижобий физик – кимёвий ва технологик хоссаларини намоён қилиш ҳамда таблетка сифатини яхшилаш мақсадида улар таркибига ёрдамчи моддалар киритилади. Ёрдамчи моддаларга қуйидаги талаблар қўйилади. - кимёвий безарар; - танага салбий таъсир этмаслиги, тайёрлаш жараёнида, транспортировка қилишда ва сақлаш давомида таблетка сифатига салбий таъсир этмаслиги лозим. Улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади. Тўлдирувчилар – дори модда миқдори 0,05 гача бўлса маълум оғирлик бериш учун ишлатилади. Амалиётда В.Г.Гандель томонидан таклиф этилган қаттиқлик кўрсаткини аниқлаш орқали белгиланади. Унинг миқдори дори моддага нисбатан 100 – 150% ни ташкил этиши мумкин. Уларга крахмал, глюкоза, сахароза, лактоза, магний карбонат асосли, магний оксид, натрий хлорид, желатина, МКЦ 4 ; МЦ; Na КМЦ CaCo 3 , декстрин ва бошқалар. Боғловчи моддалар – заррачаларнинг ўзаро боғланиши кичик бўлганда таблетка олиш учун юқори куч таъсир этиши лозим. Бу жараён асосида таблетка машинасининг муддатидан олдин ишдан чиқишига ва сифатсиз таблетка олишга олиб келади. Кичик босимда заррачаларни ўзаро бир – бирига яқинлаштириш мақсадида боғловчи моддалар ишлатилади. Боғловчи моддани қуввати ва тури дори модданинг физик – кимёвий хусусиятларига бевосита боғлиқ. Сувни боғловчи модда сифатида ҳар доим ишлатиш мумкитн, агар унинг асосида технологик талабларга жавоб берадиган гранула ҳосил бўлса. Агар дори модда гигроскопик бўлса турли қувватдаги этил спирти ишлатилади. Буларга доривор ўсимликлардан олинган қуруқ экстрактларни киритиш мумкин Е.Е.Борзунов томонидан боғловчи ЮМБни боғлаш хусусияти унинг қуввати, қовушқоқлигига боғлиқ бўлмасдан унинг молекуляр массасининг оғирлигига бевосита боғлиқ деган назария берилди Парчалантирувчи моддалар – дори моддаларни пресслаш жараёнида унинг ғоваклиги кескин ёмонлашади натижада таблеткани ичига суюқлик кириши қийинлашади. Таблеткани эриши ёки парчаланишини яхшилаш учун парчалантирувчи моддалар ишлатилади. Парчалантирувчи моддалар таъсир механизмига қараб, 4 гуруҳга бўлинади, яъни ўзи сувда яхши эрийди эришини яхшилайдиган моддалар,капиляр тармоқ ҳосил қилиб, таблеткани парчаланишини таъминлайдиган моддалар, газ ҳосил қилиб парчаланишини яхшилайдиган ҳамда сирт фаол моддаларидан фойдаланиш орқали таблеткани парчаланиши яхшиланади. Антифрикцион моддалар – улар 2 гуруҳга бўлинади, яъни сирпантирувчи таблетка массасини оқувчанлигини таъминлайди. Буларга тальк, крахмал, каолин, аэросил ва бошқаларни киритиш мумкин. XI ДФ си бўйича тальк 3 %, аэросил – 10% қўшилиши лозим. Таъмини яхшиловчи моддалар – таблеткани маъзасини, рангини ва ҳидини яхшилаш учун ишлатилади. Ранг берувчи моддалар – улар таблеткани ташқи кўринишини яхшилаш, баъзи ёруғликка чидамсиз моддалар учун турғунлаштирувчи сифатида ҳам ишлатилади. Улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади. - минерал пигментлар – титан диоксид, темир оксид. Улар ўта майдаланган толқон ҳолида ишлатилади. - табиий бирикмали буёқлар – хлорофилл, каротиноид улар қуйидаги камчиларга эга – бўяш хусусияти паст, ёруғлик, оксидланувчи, қайтарувчига, РН муҳитга, ҳароратга турғун эмас. - синтетик бўёқлар – индигокармин, тартразин, тропеолин 00; қизил нордон ва ҳакозо. Бўялган моддалар – сахароза асосидаги – руберозум, флаворозум, церумзум профессор Б.Г.Ясницкий томонидан кашф этилган. Таблетка ишлаб чиқаришда донодорлаш пресссланадиган массага ижобий технологик хоссаларни намоён этиши учун ҳамда сифатли таблетка олиш мақсадида амалга оширилади. Ҳозирги вақтда қуйидаги донадорлаш усуллари мавжуд – қуруқ донадорлаш, нам донадорлаш ва структурали донадорлаш. Қуруқ донадорлаш – майдалаш орқали донадорлаш бунинг учун дори моддалар ва ёрдамчи моддалар аралаштирилади ва намланади сўнгра қуритилади. Қуруқ масса тегирмонда майдаланади. Агар дори модда намликга, ҳароратга чидамсиз бўйича брикет ҳолига келтириб сўнгра майдаланади. Улар элак ёрдамида фракцияларга ажратилади. Ҳозирги вақтда масса таркибига қуруқ боғловчи моддаларни қўшиб таблетка олиш мумкин., масалан МКЦ; ПЭО. Нам донадорлаш – бунинг учун асосан 3027 турдаги грауляторда олиб борилади. Унинг ишчи қисми шнек ва 6 та мустаҳкам стержендан иборат бўлиб, гранула қилинадиган дори модда ва ёрдамчи модда аралаштиради. Ишлаб чиқариш унумдорлиги – 150 – 100 кг/ соат. Бундан ташқари “ХУТТ” фирмасини (Германия) пресс гранулятори ҳам ишлатилади. Бунда сифатли гранула бир ҳил чечевице образли шаклли гранула олинади. Бу усул асосан ёмон сочилувчанликка эга бўлган толқонларга ҳамда прессланиши қийин бўлган заррачалар учун қўлланилади. Иккала ҳолатда ҳали массага боғловчи моддалар (эритма) солинади. Нам донадорлаш қуйидаги босқичлардани борат. 1. Керакки асбоб ускуна, хом ашё ва ёрдамчи моддаларни тайёрлаш ва тортиш; 2. Уларни аралаштириш; 3. Намлаш ва аралашириш; 4. Нам массани донадорлаш; 5. Нам массани қуритиш; 6. Қуруқ гранулага ишлов бериш. 1. Аралаштириш жараёнида турли конструкциядаги аралаштиргичлар ишлатилади. 1. айланадиган куракчали; 2. шнекли ва дўмбирали (смесов ые ) Технологияси: - катта миқдордагиларга кичик миқдордагиларни қўшиш. - тез таъсир этувчи ва заҳарли моддалар кам миқдорда ишлатилгани учун уларни олдиндан элакдан ўтказиб сўнгра массага кам камдан тритурация ҳолида тўлдирувчидар билан суюлтирилган ҳолда 1:100 нисбатдақўшилади. - рангли ва катта сочилувчан зичликда бўлган моддалар массага охири солинади; - учувчан моддалар эфир мойлар қуруқгранулага пресслашдан олдин упалаш жараёнида қўшилади. Оддий таркибли (2 ёки 3 та компонентли) аралаштириш 5 – 7 дақиқа, ундан кўп миқдордагилар эса 10 – 12 дақиқа аралаштирилади; Сўнгра кам – камдан боғловчи моддалар қўшилади ва оддий массалар учун 7 – 10 дақиқа, мураккаблилар учун 15 – 20 дақиқа. Боғловчининг миқдори тажриба орқали белгиланади. II Донадорлаш – бунинг учун махсус грануляторлар ишлатилади нам масса 3 – 5 мм элакдан ўтказилади, қуруқ масса – 1 – 2 ммдан ўтказилади. Нам массани қуритишда турли қуритгичлардан фойдаланилади. 1. токчали қуритгич; 2. силикаген колонкали қуритгич; 3. инфра қизил нур ерда қуритиш; 4. сублимацияли қуритгич; 5. ёлон қайноқ юзада қуритиш. Ёлғон қайноқ юзада қуритиш усули корхоналарда кенг қўлланилади. СП – 30, бундан ташқари Шведцварияни “Мюнстер, Аэроматик” фирмаларини дастгоҳлари. Спни афзаллиги – юқори ишлаб чиқариш унумдорлиги, 20 – 50 дақиқа ишлатилади, энергия кам сарфланади, кичик жойни эгаллайди. Прессланадиган масса маълум намлика эга бўлиши лозим. Тажрибалар асосида массадаги қолдиқ намлик танланади. Гранула қуригандан сўнг диаметрини тешиги 1,5 мм бўлган гранулятордан ўтказилади ва антифрикцион моддалар билан упаланади. Структурали донадорлаш – обакилаш қозонида – дақиқасига 300 марта қозон айлантирилади. Пуркаш усулида – эритма ёки суспензия тайёрланадива пуркаш камерасига, ( харорати - 150 0 С) пуркаланади. Бу усул антибиотиклар, фермент ва ўсимлик, ҳайвон организмларидан олинган дорилар учун ишлатилади. Ёлғон қайноқ юзада донадорлаш. Бунинг учун СГ-30 ёки СГ-60 ишлатилади. Олинган гранула юқори қаттиқликка, яхши сочилувчанликка. эга бўлади. Фойдаланган адабиётлар 1.Государственная Фармокопея Х1 изд. вып. 2.М.; 1991. 2.Маҳкамов С.М., Усуббаев М.У., Нуритдинова А.И. Тайёр дорилар техноло- гияси Тошкент,1994.-325б. 3. Маҳкамов С.М. Основы таблеточного производства Ташкент.2004. 149 c / 4.Технология лекарственных форм / Под.ред.проф. Л.А.Ивановой М.; 1991 5.Промышленная технология лекарств / Под ред. проф. В.И.Чуешов Том 1-2 Харьков. 2002. 6.Миролимов М.М. Йиғинди препаратлар технологияси Т.,2002, б.