logo

Нерв системасининг клиник анатомияси ва физиологияси. Мия пардалари. Ликвор циркуляцияси

Yuklangan vaqt:

17.11.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

656.1337890625 KB
Нерв системасининг клиник анатомияси ва физиологияси. Мия пардалари. Ликвор циркуляцияси Reja: Неврологиянинг тарихи  Нерв системасининг клиник анатомияси ва физиологияси  Умумий неврология.  Нерв тўқимасини тузилиши  Нерв толасининг тузилиши  Нейронларнинг физиологик хусусияти  Нерв ҳужайраси ва толасининг патологияси  Нерв тизимининг тузилиши ва физиологияси  Орқа мияни қон билан таъминланиши  БОШ МИЯ СЎҒОНИ  Узунчоқ миянинг кўндаланг кесими  ВАРОЛИЙ КЎПРИГИ  ЎРТА МИЯ  БОШ МИЯ ЯРИМ ШАРЛАРИ  БОШ МИЯНИНГ ПАРДАЛАРИ ВА ҚОРИНЧАЛАРИ  БОШ МИЯ  Бош мия пўстлоғининг цитоархитектонияси. Неврология - асаб касалликларини ўрганишга, даволашга бағишланган фан бўлиб, у кўп тармоқли неврологиянинг бир қисмидир. Неврология нерв тизимини ҳар томонлама ўрганишга қаратилган таълимот бўлиб, икки: назарий ва клиник неврология қисмдан иборат. Назарий неврология ўз таркибига нерв тизимининг анатомияси, солиштирма анатомияси, гистологияси, нейрогенетикаси каби фанларни қамраб олади. Клиник неврология таркибига эса катталар ва болалар невропатологияси, психоневрология, соматоневро-логия, нейроонкология, нейрохирургия, клиник нейрогенетика фанлари киради. Назарий неврологияни асосларини билмай туриб, клиник неврологияни ўзлаштириб бўлмайди. Шунинг учун анъанага кўра невропатология курси иккига: умумий ва хусусий бўлимларга бўлинади. Умумий неврологияни ўрганиш жараёнида ўз фикрларини бошқа кафедраларда ҳозирга қадар ўтилган фанлар: анатомия, гистология, эмбриология, нормал ва патологик физиология, асаб тизимининг биохимияси каби фанлардан олган билимларига таянишлари лозим. Шунинг учун юқорида айтилган фанлар бўйича билимларини хотирада сақлаш ва тиклаш жуда муҳимдир, чунки асаб касалликларини топик диагнозини қўйиш учун фақат функционал диагностика усулидан фойдаланилади. Функционал диагностика усули деб, ўзгарган функцияларга қараб нерв тизимининг патологик жараён жойлашган қисмини аниқлаб олишга айтилади. Нерв тизимининг турли қисмлари муайян бир функцияни бажаришга мосланганлиги учун шу бўлимнинг зарарланиши ўзига хос ўзгаришларни келтириб чиқаради. Агарда врач нерв тизимининг тузилиши ва функциясини яхши билса, функционал диагностика усулидан осонгина фойдаланаолади ва патологик жараён асаб тизимини қайси қисмида эканини тезда топиб олади. Юқорида айтилганларга кўра умумий неврологиянинг ҳар бир қисмини ўрганишда асаб тизимининг анатомияси, физиологияси, гистоструктураси ҳақида қисқа маълумот берилади, сўнгра текшириш усуллари, топик диагноз қўйиш ва асаб тизимининг турли қисмларини зарарланишига хос бўлган синдромлар ўрганилади. Педиатрия факултетларининг ўзига хослигига кўра бўлажак болалар невропатологлари бу фанни болаларни ёшига нисбатан солиштирма усулини қўллаб ўрганишлари керак бўлади. Болалар асаб тизимининг ўзига хос анатомияси ва физиологиясидан ташқари, асаб касалига чалинган болаларнинг субъектив шикоятларини аниқлашда ва касаллик тарихини тўлдиришда, катта ёшдаги болаларга нисбатан катта қийинчиликлар туғдиради. Неврологик текшириш жараёнида врач саволига жавоб бера олмаслик каби ҳолатлар, мутахассисдан фанни катталар неврологиясини ўзлаштиришдан бошлаш кераклигини ва уни солиштириб кўришни тақазо этади. Ушбу хол тиббиётин ститутларининг педиатрия факултетлари учун тузилган асаб касалликлари дастурида ўз аскини топган. Талабалар хусусий неврологияни ўрганиш жараёнида асаб касалликларининг классификациясини, этиологиясини, патогенезини, клиникаси, диагноз қўйиш, профилактика ва даволаш йўллари ҳамда замонавий параклиник усулларни ўзлаштиришлари керак бўлади. БССЖ маълумотларига кўра дунё бўйича асаб касалликлари иккинчи ўринда, яъни юрак касалликларидан кейин туради. Планетамизнинг ҳар иккинчи яшовчиси неврологик касаллик билан азоб чекади. Нерв тизимининг зарарланиши жуда кўп чақалоқларда учрайди ва уларнинг ҳар учинчиси турли хил нерв тизими касалликлари билан касалланган. Асаб тизими касалликлари жуда кўп учрайди ва юқори даражада вақтинчалик иш қобилиятини йўқотиш, оғир ногиронлик ва юқори ўлим ҳолатини беради. Россияда 30 миллион неврологик беморлар, 5 миллиондан зиёд нерв асалликлари ногиронлари қайд этилган. Мия инсультлари (ўткир қон томир касалликлари) туфайли ўлим ҳолатини юз бериши иккинчи ўринни эгаллайди ва бир мунча миокард инфарктидан кейин туради. Болалар ва ўсмирларда ички аъзоларнинг зарарланиши асаб тизими ва психиканинг ўзгаришига олиб келади. Кўпинча асаб тизимининг патологияси юрак касалликларида (кардиосклероз, ЮИК, туғма ва орттирилган юрак нуқсонлари, миокардин фаркти), буйрак (нефрит, буйрак етишмовчилиги) меъда ости бези, ўпка касалликларида, қандли диабетда (энцефалопатия, полиневропатия, мононевропатия), аллергик ва инфекцион касалликларда учрайди. Юқорида қайд этилганлар неврологияни турли хил бошқа мутахассис врачлар учун ҳам зарур аҳамиятини яна бир бор исботлайди. Неврологияни билиш врачга ўзининг клиник фикрлашини кераклигича кенгайтириш имкониятини беради. Бу эса ўз навбатида турли хил касалликларнинг келиб чиқиш ва ривожланиш сабабларини аниқлашда ёрдам беради. Неврологиянинг тарихи Неврология юнонча сўз бўлиб (neuron - нерв, pathos - касаллик, logos - таълимот), нерв тизимини касалликлари ҳақида таълимот, уни ўрганиш, даволаш ва олдини олиш деган маънони англатади. Неврологияни мустақил фан сифатида шаклланишида юқорида қайд этилган неврологиянинг тармоқлари муҳим роль ўйнайди. Неврология тиббиётнинг мустақил фани сифатида шаклланиши XIX асрнинг ўрталаридан 1869 йилдан бошланди. Унга қадар неврологик беморлар ички касалликлар клиникаларида ва психиатрик шифохоналарда даволанганлар. Шу вақтнинг ўзида нерв тизимини патологияси ҳақидаги таълимот тиббиётнинг узоқ вақтидаги тарихига бориб тақалади. Неврологияни тарихини шаклланишида уч йўналиш мавжуд: I. Клиник текширишлар натижасида йиғилган (фактлар) маълумотларга асосланган. Бунда нерв тизимини касалликларида ажратилган алоҳида синдромлар ёзиб ўтилган. Лекин касалликни этиологияси, патогенезини тушунтириш турлича бўлиб, айрим холларда қарама-қарши бўлган ва бу ҳолат беморларни даволашда асоссиз муолажа ўтказишга олиб келган. 1861 йили Поль Брок (француз антропологи, анатом, хирург - 1824-1880), иккита нутқи бузилган беморларни кўриб, мотора фазияни клиникасини ёзди ва мияни патолого-анатомиясини текшириб, мотор афазияни чап бош мия пешона бўлагини орқа қисми (44 Брокмаркази, қисман 45 Бродман майдончаси) ни зарарлангани оқибати эканлигини исботлади. Кейинчалик Вернике ўзининг клиник текшириши билан сенсор нутқни бузилиши чап ярим шарнинг юқориги чакка пуштасини зарарланишига боғлиқ эканлигини исботлади (22 Бродман, яъни Гешле пуштаси). Мунк беморларда содир бўлган “дил кўрлиги” симптоми яъни кўриш агнозиясини яримшарларни энса бўлагини ички юзаси зарарланишига боғлиқ эканлигини ёзиб ўтди (Бродманнинг 17, 18, 19 майдончаси). Инглиз олими Джексон кортикал тутқаноқни локализациясини ёзди. Нерв тизимининг айрим касалликларини клиник кўринишини ёритишда ва даволашда ўрт ааср фанининг ёрқин юлдузларидан бири буюк донишманд энциклопедист олим Абу Али ибн Сино (Авиценна 980-1037) нинг авлодларга ўлмас мерос қилиб қолдирган асарлари алоҳида ўрин тутади. Абу Али ибн Сино Бухоронинг Афшона қишлоғида туғилган. Ўз даврининг олимларидан Ибн Сино нозик изланувчи, аниқ ташхис қўйиш ва касалликни белгиларини ҳар томонлама кенг ёритувчи ва даволовчи олим сифатида ажралиб туради. Унинг асаб тизимига оид бизгача етиб келган нерв тизимининг касалликлари: уйқу касаллиги, нерв тизимининг жароҳати, мия ўсмалари, энцефалитлар, ишиас, мигрен, менингитларга оид асарлари ва бошқалар “Тиб қонунлари” асарида ўз аксини топган. Ибн Синога ҳозирги замонавий касалликни этиология, патогенези маълум бўлмаган бўлсада, у ўз фикрини, тахминини жуда нозик ва аниқ айта билган ва айрим нерв касалликларини клиникасини тўлаёритган ва даволаган. Йирик инглиз олими Кемпстон Ибн Синони асарларини ўрганиб: “менингитни Ибн Синодек ҳеч ким ёза билмаган, унга бирор аниқ янгилик қўшиш амримаҳол” деб ҳисобланган. Ибн Сино менингитни клиник белгиларига: юқори ҳарорат, бош оғриғи, энса соҳаси оғриғи, уйқунинг ёмонлашуви, қайт қилиш, алаҳсираш - гоҳо кучаяди; гоҳо йўқолади, галлюцинация, хушнинг йўқолиши, тартибсиз нафас олиш, ёруғликдан қўрқиш, ихтиёрсиз сийдик ажралиши, бурундан қон кетиши, оёқ-қўлларда ихтиёрсиз ҳаракат, тутқаноқ, тилни фалажи, сезгиниб узилиши кабиларни киритган. Ибн Сино менингитни клиник белгиларини ёритиш билан бирга мазкур касалликка ўхшаш бошқа касаллик билан солиштирган ва таққословчи ташхис ўтказган. Ибн Синони неврология асосчиларидан болалар соғлиғига оид фан асосчилари қаторида ҳисоблаш мумкин. II. Неврологияни шаклланишида нерв тизимини айрим тузилмаларини функционал аҳамиятини эксперимент орқали ўрганиш билан таърифланади. Экспериментал йўналишнинг асосчилари деб Флуоренс ҳисобланади. Бу олим биринчи марта эксперимент орқали каптарни мия пўстлоғини олиб ташлаган ва уни ташқи муҳитга мослаша олмаслигини кўрсатган. Унинг ҳатоси бош миянинг турли бўлакларини функционал деб ҳисоблашидир. Фрич ва Гитциг мия пўстлоғини электр токи билан қитиқлаб, ҳаракат соҳасини аниқлай билган. XIX асрнинг бошларида (1811-1822) Чарлз Белл ва Мажанди орқа миянинг олдинги ва орқа илдизчаларини функционал аҳамиятини аниқлай билганлар. Мазкур кашфиёт ва янгиликларни яратилиши ўз вақтида муҳим аҳамиятга эга бўлган ва нерв тизимини айрим структурасини функциясини тўғри тушунишга ёрдам берган. III. Нерв тизимини морфологиясини ўрганиш натижасида етарлича тўпланган маълумотлар ва нейрогистологияни такомиллашиши билан боғлиқдир. Аввалги қўлланган мацерация усули, нерв тўқимасини парчалашга олиб келган бўлгани учун, янги музлатиб ва сериялик кесувчи усулига алмаштирилди. Натижада марказий нерв тизимининг турли соҳаларида кулранг ва оқ моддасини турлича жойлашганлиги маълум бўлди. Б.Мтиллинг ўз текширишларида орқа миянинг айрим тутамларини ўзига хослиги ва уларни орқа мия ҳужайра гуруҳларига бўлган алоқасини аниқлади. Демарк - ҳар бир нерв толаси нерв ҳужайрасининг ўсиқчаси эканлигини аниқлади. Нерв тўқимасини ҳужайраларга ва толаларга бўлиб ўрганиш усулларини такомиллашуви (гематоксилин-эозин, кумуш импрегнацияси усули ва бошқа) Вальдейернинг - невронлар назариясини яратишга олиб келди. XIX асрнинг 40-йилларида Броун-Секар орқа мияда ҳаракат ва сезги йўлларини кесишуви турли соҳаларда бўлишини исботлади. В.Бец (1870-1872) Киев университетининг профессори, мия пўстлоғининг бешинчи қаватидаги йирик пирамида ҳужайраларини ёзиб ўтди ва улар Бец ҳужайралари номини олди. Ўша давр учун очилган анатомия ва физиологияга оид мазкур янгиликлар неврология клиникасига тезда кириб борди ва 1870- 1890 йилларда йирик клиницист невропатологлар Дюшен, Вьюлпиан, Шарко, А.Я.Кожевников, В.К.Рот, В.М.Бехтерев, Эрб, Демарк, Фридрейх, Вернике, Джексон, Говерс етишиб чиқди. Мазкур даврга қадар номаълум, тушунарсиз нерв касалликлари: орқа мия сухоткаси, спастик параплегия, ПМД, тарқалган скелероз, БАС ва бошқалар ўрганилиб, уларга аниқлик киритилди. Нерв тизимининг функциясини ўрганган ва унга асос солган рус физиологиясининг отаси Иван Михайлович Сеченев (18291905) ҳисобланади. У бош мия рефлекслари ҳақидаги таълимотга асос солди (1863), организм фаолиятига бош мия пўстлоғини тормозловчи ва қўзғатувчи таъсирини, нерв тизимидаги биоэлектрик ҳолатларни чуқур ўрганди. Жаҳон физиологларининг даҳоси академик И.П.Павлов (1849-1936) олий нерв фаолияти физиологиясини ўрганишга катта ҳизмат кўрсатди ва унинг таълимоти ҳозирги замонавий биология ва тиббиётга, материалистик асос солиб, ўзининг катта ҳиссасини қўшди. 1. И.П.Павлов инсон организмини ташқи муҳит билан бир бутун боғлиқ деб ҳисоблади. Организмдаги хаёт жараёни ташқи ва ички муҳитга тўла боғлиқлигини исботлади. 2. И.П.Павлов шартли ва шартсиз рефлексларни чуқур ўрганди. Шартсиз рефлекслар орқа мия, мия сўғони, мияча ва пўстлоқ ости ўзаклари орқали чақирилади. Шартли рефлекслар эса анча мураккаб нерв фаолияти бўлиб кечроқ ривожланади ва унда бош мия пўстлоғи иштирок этади. И. П. Павлов ва унинг яратган мактаби мия пўстлоғидаги мураккаб қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларини чуқур ўрганиб инсон асаб тизимининг физиологиясига бебаҳо янгилик яратди. И.П.Павловнинг фикрича уйқу-бу ички тормозланиш ва у бош мия пўстлоғига тарқалади. Н.Е.Введенский (1852-1922) - И.М.Сеченевнинг ўқувчиси - буюк кашфиёт очган, нерв қўзғалишини ритмик хусусиятини ўрганган. Н.Е.Введенскийдан сўнг Ленинград университетининг физиология кафедрасига А.А.Ухтомский раҳбарлик қилди. У нерв - мушак аппарати - реципрок иннервация ва доминанти асосига янгилик киритди. Ўша даврда анатомия, гистология, физиология, клиник синдромлар ва нерв тизимининг касалликларига доир тўпланган фундаментал маълумотлар даврнинг йирик неврологларини шаклланишига олиб келди. Улар қаторига А.Я.Кожевников, И.П.Мержевский, С.С.Корсаков, Р.Т.Рот, Г.И.Прибетков, В.М.Бехтеревлар киради. Машҳур олимлар Россияда неврология фанининг ташкил бўлишига асос солдилар. Неврологияни келиб чиқиш тарихи 160 йилдан ортиқ вақтга тўғри келади. 1835 йил Москва университетининг медицина факультетида биринчи бўлиб асаб касалликлари мустақил курс қилиб ажратиб олинди (бунгача у терапияга кирган). Москва неврологлари мактабини биринчи бўлиб профессор Г.И.Сокольский бошқарган. Кейинчалик А.Я.Кожевников курс лекцияларини ўқиган, Кожевников атоқли клиницист, машҳур олим, мутафаккир, педагог бўлган. Унинг 25 та илмий ишлари чоп этилган бўлиб, Россияда биринчи бўлиб “Асаб касалликлари ва психиатрия” ўқув адабиётини ёзган. А.Я.Кожевников ташаббуси билан 1890 йилда Москва университетида неврологлар ва психиатрлар уюшмаси ташкил қилинган. А.Я.Кожевников эпилепсияни таърифлаб, уни бош миянинг яллиғланиш касаллиги - энцефалит билан боғланган, деб хисоблаган. Ҳозирда бу касаллик унинг номи билан - Кожевников эпилепсияси деб аталади. Москва неврологлари мактабининг етакчилари машҳур олимлар Г.И.Россолимо, В.К.Рот, С.С.Корсаков, Е.К.Сепп, Н.И.Грашенков, Н.К.Боголепов, Е.В.Шмит каби атоқли клиницист, педагоглар ҳисобланадилар. Г.И.Россолимо пирамида етишмовчилиги симптомини (оёқдаги бармоқ пай рефлекси) таърифлаган, кейинчалик бу симптом унинг номи билан аталган. Г.И.Россолимо биринчи бўлиб асаб касалликларини даволашда хирургик услубни қўллаган ва Москвада нерв тизими патологиясининг диагностикасида люмбал пункцияни тадбиқ этган. Г.И.Россолимонинг фикрдоши Е.К.Сепп бўлган. Е.К.Сеппнинг илмий ишлари нерв тизимини қон томир, бош мия травмалари, эпилепсияга бағишланагн. Унинг бошчилигида “Нервные болезни” (“Асаб касалликлари”) ўқув адабиёти чиққан ва 5 марта такрор нашр қилинган. Ҳозирги кунда Москва неврологлар мактабини Е.И.Гусев, Н.Н.Яхно ва бошқалар бошқармоқда. Москва мактаби билан бир вақтда Петербург неврологлар мактаби ташкил топган. Унинг асосчиси И.П.Мержеевский - йирик, атоқли психиатр ҳисобланади. Бу мактабнинг энг таниқли, машҳур аъзоси В.М.Бехтерев ҳисобланади. В.М.Бехтерев бутун дунёга таниқли олим бўлиб, 700 дан ортиқ илмий ишлар ёзган, биринчи бўлиб Петербургнинг Медикохирургик академияси қошида 1887 йилда неврология клиникаси очишга муваффақ бўлган. Унинг “Проводящие пути головного и спинного мозга” китоби 1893 йил Россияда, 1994 йил Германияда чоп этилган. В.М.Бехтеревнинг бошқалардан фарқи ўта кузатувчанлигидадир. У марказий ва периферик нерв тизимининг зарарланишига оид бўлган 15 та янги рефлексларни ва 10 та янги белгиларни таърифлаган. Унинг номи нерв тизимининг бир қатор морфологик структуралари, белгилари ва касалликлари билан абадийлаш-тирилган. Дунё бўйича биринчи нейрохирургик бўлим ҳам 1907 йилда В.М.Бехтерев томонидан ташкил қилинган. Унинг ўқувчилари орасида энг таниқлиси М.И.Аствацатуров бўлиб, унинг давомчилари С.К.Карсикян, И.Я.Раздольский, А.В.Триумфов ҳисобланади. Кафедрани 30 йил давомида академик С.Н.Давиденков бошқарган. С.Н.Давиденков кучли клиницист бўлиб, медицина генетикасига асос солган. Ҳозирги вақтда Петербург неврологлар мактаби етакчилари бўлиб А.А.Скоромец, В.С.Виленский, М.М.Одинак ва бошқалар ҳисобланишади. Москва неврологлар мактабининг энг асосий илмий изланишлари клиник, морфологик йўналишга қаратилган, Петербургники эса биофизиологик йўналишга асосланган. Тарихий неврологияни кўринишларидан бири ўша даврдаги клиницист неврологлар нафақат нерв система касалликларининг диагностик методларини ва даволаш усулларини ишлаб чиқишган, балки улар илмий изланишларни анатомия, физиология, гистология, патологик анатомия фанлари билан боғлиқ равишда иш олиб боришган. Ўша давр неврологлари нафақат олим ва врач, улар соғлиқни сақлаш йўналиши бўйича яхши ташкилотчи ҳам бўлганлар. Улар неврологик клиника очганлар ва социал касалликларга (алькоголизм, невроз ва бошқалар) га қарши кураш олиб борганлар. Россия олимлари эришган илмий ютуқлар амалиётга жуда кенг тадбиқ этилган. М.Б.Крольнинг “Неврологические синдромы” китоби шу кунгача ўзининг аҳамиятини йўқотмаган. Қуйидаги рус олим неврологларнинг илмий ишлари дунё миқиёсида тан олинган уларга: С.М.Давиденковнинг наслий касалликлар тўғрисида, В.Н.Коноваловнинг гепатолентикуляр дегенерация муаммосини ўрганиш тўғрисида, Н.К.Боголеповнинг коматоз ҳолатлар тўғрисида, Е.К.Сеппнинг ликвординамика тўғрисида, Е.В.Шмитнинг мия қон айланиши патологияси тўғрисидаги ишлари мисол бўла олади. Ўзбекистонда неврология мактабининг ташкил топиши. Ўзбекистонда неврология фанининг ривожланишига Ўрта Осиё Давлат Университетининг очилиши асос бўлди. 1920 йил 1 январда университетнинг тиббиёт факультети қошида асаб касалликлари кафедраси ташкил этилди. Унга профессор М.Л.Захарченко асос солди ва у 1939 йилгача кафедрага мудирлик қилди. 1940 йилдан 1959 йилгача кафедрада профессор Л.Я.Шаргородский, 1963-1965 йиллар давомида профессор С.Т.Охунов мудир бўлганлар. 1966 йилдан 1995 йилгача кафедрага академик Н.М.Мажидов раҳбарлик қилди. Профессор Я.Я.Гордон Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институти, профессор С.С.Габриэлян Самарқанд тиббиёт институтида, профессор К.Х.Салоҳиддинов Андижон Тиббиёт институти асаб касалликлари кафедраларига раҳбарлик қилдилар. Ўзбекистонда 1- марта 1972 йил Ўрта Осиё Давлат Педиатрия институти ташкил топди. Асаб касалликлари кафедрасига 1991 йилга қадар профессор Ф.Т.Абдухакимов мудирлик қилди. 1991 йилдан 2012 йилга қадар кафедрага профессор Г.Қ.Содиқова мудирлик қилган ва 2012 йилдан профессор Е.Н. Маджидова кафедрага мудирлик қилиб келмоқда. Нерв системасининг клиник анатомияси ва физиологияси Неврологиянинг умумий бўлимида анатомия гистология ва физиология асосларига таяниб, асаб касаллигига дучор бўлган беморларни текшириш усулларини ўрганишга, асаб тизимининг турли қисмлари зарарланганда рўй берадиган синдромларни аниқлашни ва уларга топик диагноз қўйишни ўзлаштиришга қаратилган. Умумий неврологияда патологик жараён жойлашган қисмни ва унинг хусусиятини аниқлаш учун қўшимча параклиник усуллардан ҳам фойдаланилади. Рентгенология, электрофизиология, КТ, ликворология, ультратовуш ва изотоп усулларини қўллаш шулар жумласига киради. Умумий неврологиянинг барча қисмларини яхши ўрганиш ва ўзлаштириш эса ўз навбатида хусусий неврологияни ўрганиш ва ўзлаштиришни енгиллаштиради, топик диагноз қўйиш эса, фикрлаш қобилиятини такомиллаштиради. Хусусий неврология эса ўз олдига касалликнинг тарихи схемасини ўзлаштириш, асаб касалликларини келтириб чиқарувчисабабларни -этиологиясини, патогенези, клиникаси, топик, нозология ва дифференциал диагнози, профилактика ва даволаш усулларини ўрганиш масалаларини қўяди. Шунинг учун неврологияни ўрганиш унинг умумий қисмидан бошланади. Умумий неврология. Нерв тўқимаси, нерв хужайралари ва нейроглиядан иборат. Нерв тизимининг вазифавий-таркибий бирлиги - нерв хужайраси бўлиб, у ўзидан чиқаётган ўсимталари билан бирга нейрон деб аталади. Нейрон марказий нерв тизимининг кулранг моддасида /мия пўстлоғи, пўстлоқ ости тугунлари, мия сўғони ва орқа миянинг кулранг моддаси, орқа мия тугуни, бош мия нервлари ўзаклари ва сезувчи тугунлари, ҳамда вегетатив нерв тизими тугунларида жойлашади. Нейронлар ўлчами, шакли, ўсимталарининг сони ва узунлигига қараб турли хил бўлади. Ўсимталари тузилиши ва вазифаларига қараб аксонлар ёки нейрит ва дендритларга бўлинади. Дендритлар кўп сонли, шохланган бўлиб, ташқи ва ички муҳит таъсирини ёки бошқа нейронлардан келаётган импульсни нерв хужайраси танасига ўтказиб беради. Аксон одатда битта бўлиб, нерв импульсини ҳужайра танасидан бошқа нейронга ёки иш бажарувчи аъзога ўтказиб беради. Тузилиши, вазифаси ва алоқасига қараб нейронлар сезувчи (сенсор), оралиқ (ассоциатив) ва харакатлантирувчи (мотор) нейронларга бўлинадилар. Сезувчи (сенсор) нейронлар бош мия пўстлоғини сенсор соҳаларида (тепа, энса ва чакка бўлаклари) кўрув бўртиғи, бош мия нервларининг тугунларида, орқа мия тугунларида, кўз олмасининг тўр пардаси ва бурун бўшлиғи шиллиқ пардасида учрайди. Оралиқ (ассоциатив) нейронлар қўзғалишни сезувчи нейрондан харакатлантирувчи нейронларга ўтказиб беради. Улар орқа мияни орқа шохида, бош мия пўстлоғи ва пўстлоқ ости марказларда жойлашади. Харакатлантирувчи (мотор) нейронлар бош мия пўстлоғининг марказ олди пуштаси ва марказ ён бўлагини бешинчи қаватида жойлашган йирик пирамида (Бец), бош мия нервларининг харакатлантирувчи ва вегетатив ўзаклари, мияча пўстлоғида (Пуркине) ва орқа миянинг олдинги шохларида (юлдузсимон) ва вегетатив нерв тугунларида жойлашади. Нерв тўқимасини тузилиши Нерв тўқимасига нейрон, невроглия ҳужайраси, нерв толалари ва қон томирлар киради. Нерв ҳужайралари тузилиши соматик ҳужайралардан ҳужайра танасида цитоплазмадан ташқари 2 хил ўсимталари борлиги билан фарқ қилади (калта ва узун ўсимталар). Калта ўсимталар кўп ва тармоқли бўлиб уларни дендритлар дейилади, ягона узун ўсимта эса аксон ёки нейрит дейилади. Шунга кўра нерв ҳужайраларига полидендритизм ва моноаксонизм хосдир. 1- расм. 1. Нейрон танаси 2. Aксон 3. Дендрит 4. Ганве тўсиғи 5. Нейрон ўзак 6. Mиянинг пардаси Нерв ҳужайраси цитоплазмасида ўзак, ўзакча, жинсий хроматин, Гольджи аппарати, митохондрий, ҳужайра пигменти (меланин ва липофусцин), ферментлар (оксидаза, фосфатаза) ва микроэлементлар («К», «Са», «Мg», «Fe») ионлари ва бошқалар мавжуд. Булардан ташқари нерв ҳужайраси таркибида соматик ҳужайраларда учрайдиган айрим ўзига хос киритмалар ҳам бор. Уларга тигроид модда (Нисель субстанцияси) ва нейрофибрилл толалари киради. Ўзак юмалоқ шаклга эга бўлиб, нерв ҳужайраси цитоплазмасининг марказида, айрим нерв ҳужайраларида эса ўзак цитоплазманинг перифериясида жойлашган бўлади. (Кларк боғламининг ўзаги, вегетатив нерв ҳужайралари). Ҳужайра ўзаги икки қават липопротеид парда билан қопланган бўлиб, цитоплазмада модда алмашиниш жараёни кучайганда ўзида тешикчалар ҳосил қилади, улар ўзакга керакли бўлган бирикмалар - молекулаларни ўтказади. Ўзак ва цитоплазма хроматини нуклоопротеидлардан ташкил топгандир. Ўзакнинг 10 % ли липидлар ташкил этади. Кичик ёшдаги шахслар нерв ҳужайраси ўзаксида юқори даражада актив бўлган фермент - ишқорий фосфатаза учрайди. Булардан ташқари ўзакда холинэстераза, цитохромоксидаза, карбонгидраза ва ДНК кўп миқдорда учрайди. Улар ўз навбатида хромасомаларнинг шаклланишида иштирок этади. Нерв ҳужайрасининг ўзаги трофик ва генетик ахборотни сақлаш вазифасини бажаради. 1. Жинсий хроматин ёки сателлит. Сателлит - ўзак ичида жойлашган диаметри I микрон бўлган юмалоқ шаклдаги тузилма бўлиб, у асосан аёллар ҳужайрасига хосдир. Эркакларнинг нерв ҳужайраларида у атиги 5 %ни ташкил этади. Сателлит кўпинча ўзак ёнида жойлашган бўлиб, нуклеин кислотасидан иборатдир. Сателлит аёл ҳужайрасининг ўзакларига хос тузилма бўлганлиги учун, унинг бор ёки йўқлиги жинсни аниқлашда катта аҳамиятга эга. 2. Митахондрий. Ҳужайра цитоплазмасининг аксон ажраладиган қисмида учрайди ва ҳар хил ҳажмдаги оқсиллардан иборат - митахондрий деб аталувчи, донача ва таёқчалар жойлашган. Улар асосан липоидлардан тузилган парда билан ўралган. Митахондрийларда ҳар хил ферментлар, шу жумладан карбон сув, оқсил, мой ва энергетик мода алмашинувида иштирок этувчи ферментлар борлиги аниқланган. Ҳозирги вақтда митахондрий нерв импульсларини аксонларга йўналтиришда ва миянинг энг мураккаб вазифаларидан бири бўлган хотирани сақлашда иштирок этса керак, деб тахмин қилинади. 3. Ниссел моддаси. Нерв ҳужайрасининг дендритларида ва цитоплазмасидаги ўзак атрофида жойлашган бўлади. Бу модда цитоплазманинг аксон ажралиб чиққан қисмида ва аксонда учрамайди. Мазкур модда гистологик препаратни Ниссел усули бўйича тионин ёки зангори толуидин билан бўялгандагина намоён бўлади. Электрон ва фазоконтраст микроскопи ёрдамида хроматофил модданинг ҳар бир уюми мураккаб тузилишга эга эканлиги аниқланган. Ниссел (тигроид) моддаси икки қават нозик эндоплазматик тўрсимон тузилишга эга бўлиб, улар узаро анастомоз ҳосил қилувчи параллел найчалар ёки юпқа пуфакчалар билан қопланган бўлади. Бу пуфакчалар орасида эса доначалар тўплами бор. Ниссел моддаси асосан нуклеопротеидлардан ташкил топгандир. Нерв ҳужайрасининг протоплазмасида нуклеопротеидлар, липидлар билан қўшилган ҳолатда, яъни липоротоид холида бўлади. Фосфатазанинг энг активлиги ҳужайра цитоплазмасининг аксон жойлашган қисмига тўғри келади. Бу ўзак аксоннинг нормал ишлаши учун зарур бўлган рибонуклеопротидларнинг интенсив парчаланиши кузатилади. Ҳужайра чарчаган, қўзғалган ва наркоз ҳолида бўлган пайтида Ниссел моддаси камаяди ёки йўқолиб кетади ва дам олганда яна тикланади. Шунга кўра у ҳужайранинг энергетик моддаси бўлса керак деб, тахмин қилинади. Айрим касалликларда Ниссел моддаси йўқолиб кетади, бу холни тигролиз ёки хроматолиз дейилади. 4. Гольджининг тўр аппарати ҳужайрани кумуш нитрати билан шимдирилганда кўринади, у ҳужайрани ўраб олган майда ҳалқачалардан иборат тўр ҳосил қилади. Унинг таркиби липоид ва протеинлардан иборатдир. Бу аппарат модда алмашиш жараёнида иштирок этса керак, деб таҳмин қилинади. Нерв ҳужайраси протоплазмасида пигментлар: липофусцин ва меланин учрайди. Липофусцин сариқ рангда бўлиб, у оқсил ва липоид моддалардан иборат. Бу пигмент ҳужайра ўзакси ёнида жойлашган. Липофусцин ҳужайраларда жуда кам учрайди. Одам кексайганда унинг миқдори кўпая боради. Меланин қора рангга эга бўлиб, марказий нерв тизимининг маълум бир қисмидаги (substancia nigra) ҳужайраларда учрайди. Қора пигмент 1 ёшдан пайдо бўла бошлаб, киши балоғатга етгунча кўпая боради. Нейроплазмада юқорида кўрсатилганлардан ташқари, яна гликоген ва турли хил ферментлар учрайди. Нейрофибриллар Нерв ҳужайраси Бильшовский ва Кахал усулида кумуш нитрат эритмасига шимдирилса, нейрофибриллар қорага бўялиб, юпқа иплардан тузилган тўр ҳолида жойлашган бўлади. Ҳар қандай аксоннинг ўқ цилиндри ҳужайра ичидан чиқиб келувчи нейрофибриллардан тузилган. Нейрофибриллар асосан нерв импульсларини ўтказишда иштирок этади. Гистохимик текширишлар натижасида айрим нерв ҳужайралари секрет ажратиши аниқланган. Улар қаторига супраоптик ва паравентрикуляр ўзак ҳужайралари киради. Паравентрикуляр ўзак окситоцин деб аталувчи гормон ишлайди. Бу гормон бачадон ва сут безига таъсир этади. Супраоптик ўзак ҳужайралари вазопрессин гормонни ишлаб чиқаради. Бу гормон қон босимига ва сийдик ажралишига таъсир кўрсатади. Миячанинг Пуркинье ва тишли ўзак ҳужайраларида ҳам секрет ажралса керак деган тахмин бор. Нерв толасининг тузилиши Нерв толалари бу нейроннинг ўсимталари бўлиб, улар пардалар билан ўраладилар. Нерв толалари, яъни ўқ цилиндри иккита парда билан ўралган. Ўқ цилиндрини бевосита ўраб турувчи пардани миелин парда дейилади. Миелин парда ҳар хил липоидлардан ташкил топган. Баъзи бир жойларда у ингичкалашиб кесишмалар ҳосил қилади, бунга Ранвье кесишмалари дейилади. Миелин парда ўқ цилиндридан ўтаётган нерв импулсьларини изоляция қилиш вазифасини бажаради. Миелин пардасининг устунидан ўраб турувчи пардага Шванн пардаси дейилади. Шванн пардасининг миелин пардасидан фарқи шундаки, у кесмалар ҳосил қилмайди ва унинг ўз ҳужайралари бўлади. Шванн пардасининг ҳужайралари нейроглия тоифасидаги ҳужайралардандир. Периферик нерв тизимида қуйидаги 2 хил нерв толалари учрайди. 1. Миелинли нерв толалари. 2. Миелинсиз нерв толалари. Миелинли нерв толалари деб, миелин ва Шванн пардалари билан ўралган нерв толаларига айтилади. Миелинсиз нерв толалари деб, фақатгина Шванн пардаси билан ўралган нерв толаларига айтилади. Вегетатив нерв тизимининг толалари миелин пардасига эга эмас, соматик нерв толалари эса миелинли толалардан иборат. Миелин парданинг вазифаси ўқ цилиндридан ўтаётган импулсьларнинг атрофга тарқалиб кетишига йўл қўймасликдан иборатдир, яъни у изолятор вазифасини бажаради. Шунинг учун миелинсиз нерв толаларининг ўтказиш тезлиги миелинли толаларга нисбатан анча секинроқ бўлади. Айрим миелинли нерв толаларининг импульслар ўтказиш тезлиги 60-120 м/сек бўлса, миелин пардасисиз симпатик нерв толаларининг ўтказиш тезлиги атиги 0,6-1,2 м/сек га тенг. Маълумки, периферик нервлар нерв толаларининг йиғиндисидан ташкил топган тутамлардан иборат. Асосий тутамни ташқи томондан эпиневрал парда қоплаб туради. Асосий тутам ўз қаторида айрим тутамчаларга бўлиниб, улар периневрал парда билан қопланади, уларнинг ичида яна алоҳида толалар бўлиб улар эндоневрал парда билан қопланган бўлади. Нейронларнинг физиологик хусусияти Нерв тизимининг фаолияти ҳар бир нейроннинг функционал ҳолатига боғлиқ. Нерв ҳужайрасининг функционал ҳолати эса ўз навбатида унинг протоплазмаси, ўзаги ва нерв толаларида рўй берувчи мураккаб кимёвий ва биофизик жараёнларга боғлиқ. Нерв тизимининг ҳар қандай оддий ва мураккаб фаолияти асосида ўзига хос ўзгарувчан биохимик жараёнлар ётади. Нейронлар қўзғалувчанлик ва ўтказувчанлик хусусиятларига эга. Нерв ҳужайрасининг дендритлари унинг рецептор (қабул қилувчи) қисми ҳисобланади. Рецепторлар ташқи ва ички таъсиротларни нерв импульсига айлантириб беради. Импульслар ўз навбатида ҳужайра танаси томон йўналиб, уни қўзғатади. Қўзғалиш натижасида ҳосил бўлган нерв импульслари шу ҳужайранинг аксонларига ўтади. Шундай қилиб, ҳужайранинг ичида ҳосил бўлувчи импульс доимо дендритдан аксон томон йўналиб туради. Бунга динамик поляризация қонуни дейилади. Аксон иккинчи нейрон дендрити ёки ҳужайра танаси атрофида жуда кўп майда тугунчалар (синапслар) ҳосил қилиб тугалланади. Синапс деб аталувчи мураккаб тузилмалар ёрдамида импульс биринчи нейроннинг аксони орқали иккинчи нейрон танаси ёки дендритига ўтади. Нерв импульсларини нормал йўналиб туриши учун нерв толалари узлуксиз бўлиши керак, уларнинг иккинчи нейрон билан боғланувчи охирги нуқтасида синапслар жойлашган бўлади (расм 6). Импульсни - медиаторлар деб аталувчи кимёвий моддалар иккинчи нейронга ўтказади. Қўзғалиш вақтида синапснинг пресинаптик мембранасида ацетилхолин, кетахоламинлар, 5- гидрокситриптамин, гаммааминмой кислота (ГАМК) глютамат деган медиаторлар ҳосил бўлади. Уларнинг постсинаптик мембранага таъсир этиши натижасида импульс кейинги нейрон дендритига ўтади. Ацетилхолин ёрдамида импульсни ўтказувчи синапслар холинергик ўтказгич деб аталади. Ацетилхолиндан таъсирланувчи рецепторларга холинорецепторлар дейилади. Улар икки хил: никотиндан таъсирланувчи яъни никотин сезги ва мускарин сезги рецепторлар дейилади. Кўндаланг-тарғил мушак толаларида жойлашган хеморецепторлар никотин сезгич рецепторлардир. Вегетатив тугунлардаги нерв импульсларини қабул қилувчи хеморецепторлар эса мускарин сезгич рецепторларга киради. Катехоламинлар қаторига адреналин, норадреналин ва допаминлар киради. Катехоламинлар ёрдамида импульсни арденаргик синапслар ўтказади. Норадреналин асосан симпатик нерв толаларининг тўр формациясида ҳаммадан кўп учрайди. Допамин эса пўстлоқ ости тугунларида, қора субстанцияда жойлашган. Гипоталамусда кўп миқдорда 5-гидрокситриптамин борлиги аниқланган. Нейронлар занжирида жойлашган синапслар ҳар хил бўлади: улар жойлашишига қараб аксосоматик ва аксодендритик синапсларга ажратилади ва кнопка, тўғноғич, спирал шаклида бўлади. Синапсларда ҳосил бўлувчи медиаторлар биоэлектрик потенциалларни ўтказиш вазифасини бажаради. Синапслар нерв импульсининг бир томонлама йўналишини таъминлайди, яъни импульс дендрит - ҳужайра танаси - аксон томон йўналади. Электрон микроскопик текширувлар натижасида синаптик контактлар уч қисмдан иборат эканлиги аниқланган. Уларга: пресинаптик мембрана, синапс оралиғи ва постсинаптик мембраналар киради. Пресинаптик мембранада синапс пуфакчалари жойлашган бўлиб, қўзғалиш даврида улар ёрилиши медиаторларининг ажралиши ва синаптик оралиққа қўйилиши билан кузатилади. Постсинаптик мембрана эса медиаторларни қабул қилади ва уларни турига қараб ионларини ўтишни ўзгартиради, натижада қўзғалиш ёки тормозланиш жараёнлари рўй беради. Нерв тизимида импульс ўтказишда: 2 хил назария мавжуд. I. Невропил назария. Бу назарияга кўра нерв тизими мураккаб нейрофибрал туридан иборат дейилади ва невроннинг мустақиллиги инкор қилинади. Нерв ҳужайраларига турни ҳосил қилувчи толаларнинг керакли модда алмашинув жараёнини таъминлаб турувчи вазифа юклатилади. Бу вазифа нерв тизимининг тузилишини тушунтиришда ожиз, нотўғри бўлиб, ҳозирги замонда фақат тарихий аҳамиятга эгадир. II. Нейрон назарияси. Бу назарияга биноан нерв тизими нейронлар занжиридан тузилган, нейронлар мустақил, нерв тузилмасининг асосий анатомик, функционал элементи эканлигини, импульс нейрон бўйича фақат бир томонлама ҳаракат қилишини дендрит, ҳужайра танаси, аксон таъминлайди. Аксон импульсни дендритга ёки кейинги нейрон танасига ўтказади. Натижада эса нейронлар занжири ҳосил бўлади ва импульс маълум йўналишга эга бўлган ўтказувчи йўлларни ҳосил қилади. Масалан: ихтиёрий ҳаракат икки, сезги йўллари уч, тўрт невронларнинг ўзаро боғланишидан иборатдир. Нерв ҳужайраси ва толасининг патологияси Турли хил ички ва ташқи патоген омиллар таъсирида нерв ҳужайралари ва уларнинг толаларида патоморфологик ўзгаришлар рўй бериши мумкин. Нерв ҳужайраси патологиясига ўткир бўкиш, шишиш, ишемия, оғир жароҳатланиш, нейрон атрофияси, нейронофагия, ретроград дегенерация, ёғ босиш, нейроннинг гидропик дегенерацияси киради. Нерв толасининг патологияси эса Валлер ёки париаксон дегенерацияси кўринишида намоён бўлади. Нейроглия Нейроглия марказий нерв системасида бириктирувчи тўқима вазифасини бажаради. Нейроглия деб аталишининг сабаби ҳам шунда. Нейроглия 3 тоифадаги ҳужайралардан иборат. I. Астроцитлар - ўсимталари кўп йирик ҳужайралар. Улар катта ва нотўғри шаклдаги ўзакга эга бўлиб, марказий нерв тизимининг кулранг моддасида кўпроқ учрайди. II. Олигодендроглиялар - кам ўсимтали йирик ҳужайралардир. Ўзакси юмалоқ шаклда бўлиб, астроцит ўзаксига нисбатан кичикдир. Улар марказий нерв тизимининг оқ моддасида учрайди. III. Микр оглия - майда кам ўсимтали ҳужайралардан иборат. Микроглия 2-3 дона сершох Ўсимталарга эга бўлиб, марказий нерв тизимида бир текисда тарқалган бўлади. 2- расм. Нерв тўқимаси. 1. Нейрон 2. Mикроглия 3. Aстроцит 4. Oлигодендраглия Эпендима ҳужайралари бош мия қоринчалари деворини парда каби қоплаб туради. Бу ҳужайралар бир-бирига ёнма-ён жойлашган цилиндрсимон эпителей ҳужайраларидан иборат. Уларнинг ўсимталари эпендима ости қаватида глия ҳужайралари ўсимталари билан бирлашиб умумий глиоз чигал ҳосил қилади. Эпендима ва субэпендима қаватлари анатомик, эмбриологик ва вазифаси жиҳатдан ягона ва мураккаб парда ҳисобланади. Субэпендима қаватида асосан толали астроцитлар жойлашган. Нейроглия ҳужайраларининг вазифаси. Астроцитлар ва олигодендритлар таянч, нерв ҳужайраларини озиқа моддалар билан таъминлаш ва тўсиқ вазифасини бажаради. Нобуд бўлган нерв ҳужайраларининг ўрни ҳам нейроглия ҳужайраларининг бўлиниб кўпайиши ҳисобига тўлдирилиб турилади. (Нерв тўқимасининг чандиғи). Микроглия фагоцитоз вазифасини ўтайди ва нерв тўқимасининг нобуд бўлган қолдиқларини вена қон томирига чиқариб ташлайди. Ёш болалар нерв тўқимаси катталарга нисбатан қуйидаги хусусиятлар билан ажралиб туради: 1. Болаларда нерв ҳужайралари яхши такомиллашмаган. 2. Мия тўқимасида оқ ва кулранг моддалар яхши чегараланмаган. 3. Нерв ҳужайралари бош миянинг фақат кулранг моддасида эмас, балки оқ моддасида ҳам жойлашиши мумкин. 4. Нерв толаларининг миелин пардаси билан қопланиши ниҳоясига етмаган бўлади. Нерв тизимининг тузилиши ва физиологияси Одамнинг бир бутун нерв тизими иккига яъни: соматик ва вегетатив нерв тизимларига бўлинади. 1. Соматик нерв тизими топографик нуқтаи назардан марказий ва периферик қисмларга бўлинади. Марказий қисмига бош ва орқа мия кириб, улар оқ ва кулранг моддадан иборат. Периферик қисм таркибига нерв илдизлари, тугунлари, чигаллар ва нервлар киради. 2. Вегетатив нерв тизими ҳам марказий ва периферик қисмларга бўлинади. Унинг марказий қисмига бош ва орқа мияда жойлашган марказлар, периферик қисмга симпатик поя тугунлари, аъзолар ташқарисидаги ва девори ичидаги тугунлар, нерв чигаллари, уларнинг шохлари киради. Вегетатив нерв тизими морфологик ва функционал жиҳатдан фарқланувчи симпатик ва парасимпатик қисмларга бўлинади. Бундан ташқари вегетатив нерв тизими сегмент усти ва сегментар аппаратларга бўлинади. Марказий нерв тизимининг тузилиши 1. Орқа мия (medulla spinalis). Орқа мия эмбрионал даврда умуртқа каналини тўлдириб туради. Хомиланинг учинчи ойида эса орқа миянинг узунлиги аста - секин умуртқа канали узунлигидан орқада қола бошлайди ва янги туғилган чақалоқда унинг пастки чегараси учинчи бел умуртқасининг юқори қиррасига тўғри келади. Натижада умуртқа канали узунлиги ва орқа мия узунлиги ўртасидаги мувозанат бузилади. Янги туғилган чақалоқ орқа мия оғирлиги бош мия оғирлигининг 1% ини ташкил қилади. Бир ёшда эса 1,2%, катталарда 2 % ни ташкил қилади. Янги туғилган чақалоқда олдинги ўрта ёриғ чуқур бўлиб, унда орқа миянинг олдинги артерияси ётади. Орқа ўрта ва орқа ён эгатлар олдинги эгатларга нисбатан юза. Булардан ташқари яна бошқа доимий бўлмаган ва унча ривожланмаган, бола хаётининг бир ойлигидан кейин йўқолиб кетадиган 2 жуфт эгат учрайди. Уларнинг бир жуфти орқа мия шохларининг ташқи томонида жойлашган, иккинчи жуфти эса орқа миянинг бўйин ва кўкрак қисмининг юқорисида пирамида кесишмасининг олдида жойлашади. Ёш болалар орқа миясининг кўндаланг кесмаси ташқи кўриниши билан худди катталарникига ўхшаган бўлиб, оқ моддаси кулрангидан икки баробар кенг. Олдинги шох нейронлари йирик бўлиб, 8 ёшгача уларда пигмент бўлмайди. Орқа миянинг ҳароратлантирувчи ўтказув йўллари ва тутамлари миелин парда билан чала, сезувчи ўтказувчи толалар эса миелин парда билан тўлиқ қопланган бўлади. Кесишган пирамида, орқа мия ва олива тутами толалари бола 4 ёшга тўлгунча миелин пардасига эга бўлмайди. Гўдакларда макрология яхши ривожланган, микрология ривожланишнинг турли даврида бўлади, унинг тўлиқ ривожи боланинг 6 ёшига тўғри келади. Янги туғилган чақалоқ орқа миясининг қон томирлари катталарникидан кўриниши билан фарқ қилмайди. Орқа мия ташқи томондан олдиндан орқага қараб бироз яссилашган цилиндр шаклдаги тизимча кўринишига эга. Унинг узунлиги 41-45 см, кенглиги 1-1,5 см, оғирлиги 34-38 г. Орқа миянинг пастки чегараси янги туғилган чақалоқда III бел умуртқасининг юқориги қиррасига тўғри келади. Ундан пастга ингичка охирги ипга (filum terminale) давом этади. Охирги ип орқа мияни ўраган уч қават парданинг давоми бўлган бириктирувчи тўқимадан иборат бўлиб, II дум умуртқаси суяк пардасига бирикиб кетади. Орқа рида кенгайган. Бўйин кенгаймаси С5-ДI сегментлари сомиянинг кенглиги бир хил бўлмай, бўйин ва бел-думғаза қисмлаҳасида, бел-думғаза кенгаймаси LI-V, SI-II сегментлари соҳасига тўғри келади. 3- расм. 1. Орқа миянинг бўйин қисми C1-8 2. Kўкрак бўлими Th1-8 3. Бел бўлими L1-5 4. Думғаза бўлими S1-5 5. Дум бўлими Co1-2 6. От думи 7.Tерминал ип Орқа миянинг олдинги юзасидаги олдинги ўрта ёриқ (fissura mediana anterior) ва орқа юзасидаги орқа ўрта эгат (sulcus medianus posterior) уни икки симметрик бўлакка ажратади. Орқа миянинг ҳар бир бўлагида олдинги ён эгат (sulcus anterolateralis) ва орқа ён эгат (sulcus posterolateralis) лар бўлиб, улардан орқа мия нервларининг олдинги ва орқа илдизлари чиқади. Орқа миянинг икки жуфт (иккита олдинги, иккита орқадаги) илдизлари ўртасидаги қисми сегмент деб аталади. Орқа миянинг сегменти ўз соҳасидаги мушакларни ва терини иннервация қилади. Орқа мияда 31-32 та: 8 та бўйин (СI-VIII), 12 та кўкрак (ТhI- XII) ёки (ДI-XII), 5 та бел (LI-V), 5 та думғаза (SI-V) ва 1 ёки 2 та дум (СоI-II) сегментлари тафовут қилинади. Орқа миянинг узунлиги умуртқа поғонаси узунлигидан қисқа бўлгани учун, сегментларни умуртқаларга нисбатан жойлашувида тафовут бор. Бу тафовут орқа миянинг бўйин қисмида 1 та, юқори кўкрак қисмида 2 та, пастки кўкрак қисмида 3 та, бел ва думғаза қисмларида 4-5 умуртқани ташкил қилади. Масалан, 8-бўйин сегменти жой- лашишига қараб 7-бўйин умуртқасига, тўртинчи кўкрак сегменти иккинчи кўкрак умуртқасига тўғри келади. Бу тафовутни билиш орқа мия касалликларига (ўсмалар) топик ташхис қўйишда ва жаррохлик усулини қўллашда муҳим аҳамиятга эга. Орқа миянинг узунлиги умуртқа каналига нисбатан қисқа бўлгани учун, орқа мия нервлари ўз умуртқаси соҳасидан ташқарига чиқиши учун пастга қараб йўналади ва отни думини (cauda equina) ҳосил қилади. Шундай қилиб орқа миянинг 31-32 та сегментлари қуйидаги қисмларга бўлинади. Бўйин қисми (CI8), кўкрак қисми (ДI-12), бел қисми (LI-5), думғаза қисми (SI-5), дум қисми (Со1-2). Бўйин кенгаймаси (С5-8, ДI), бел кенгаймаси (LI-5, S1-2), орқа мия конуси (S3-5, Co1-2). 4- расм. 1. 5-бўйин сегменти 2. 2-кўкрак сегменти 3. 8-кўкрак сегменти 4. 1-бел сегменти 5. 3-бел сегменти 6. 1-думғаза сегменти 7. 3-думғаза сегменти Орқа мияни кўндалангига кесиб кўрганимизда у икки хил: унинг марказида учаётган капалак ёки “Н” харфига ўхшаб жойлашган кулранг мода ва уни ўраган оқ моддадан иборат. Кулранг моддада кенг олдинги, нисбатан ингичка орқа ва С8-Д1- 12, LI-2, сегментлари соҳасида ён шохлар тафовут қилинади. Олдинги шохда ихтиёрий ҳаракатнинг иккинчи нейронини ҳосил қилувчи йирик харакатлантирувчи хужайралар жойлашган. Орқа шохда юзаки сезги йўлининг иккинчи (оралиқ) нейронини ҳосил қилувчи майда хужайралар, ён шохда эса симпатик нерв тизимини марказий қисмини ҳосил қилувчи хужайралар жойлашган. Бу хужайраларнинг аксонлари симпатик нерв тизимининг преганглионар толаларини ҳосил қилади. Тананинг сегментар иннервацияси 1. Юқори бўйин қисми С1-4 бўйин ва энса соҳаси териси ва мушакларини иннервация қилади. 2. Бўйин кенгаймаси (С5-С8, Д1) ─ елка камари ва қўлнинг териси ва мушакларини иннервация қилади. 3. Кўкрак қисми (Д2-Д12) ─ тананинг териси, мушакларини. 4. Бел-думғаза кенгаймаси (LI-5 SI-2) ─ чаноқ камари ва оёқнинг тери ва мушакларини. 5. Орқа мия конуси (conus medullaris) ─ аногенитал соҳа териси ва кичик чаноқ аъзоларини иннервация қилади. 5- расм. Орқа мия сегментларини терининг иннервация қилиш соҳалари. 1. C5-сегменти иннервация қилиш соҳалари 2. 4-кўкрак сегменти иннервация қилиш соҳалари 3. 6-бўйин сегменти иннервация қилиш соҳалари 4. L1 сегменти иннервация қилиш соҳалари 5. C7 сегменти иннервация қилиш соҳалари 6. L4 сегменти иннервация қилиш соҳалари 7. L5 сегменти иннервация қилиш соҳалари 8. S1 сегменти иннервация қилиш соҳалари 9. S2 сегменти иннервация қилиш соҳалари Орқа мия сегментлари ва улардан чиқувчи илдизлар шикастланганда топик диагноз кўйишда тана терисининг сегментар иннервациясини билиш катта аҳамиятга эга. Шунинг учун маълум мўлжал соҳалари мавжуд: 1. Ўмров суяги соҳаси С4; 2. Кўкрак бези соҳаси Д4; 3. Эпигастрал соҳа - Д6; 4. Киндик соҳаси - Д10; 5. Чов бурмаси соҳаси - Д12 сегментларига тўғри келади. (Тана терисининг сегментар иннервацияси расмига каралсин). Орқа мия кўндаланг кесмасини тузилиши. Орқа миянинг кулранг ва оқ моддаси. Оқ модда орқа мияни ташқи томондан ўраб туради. Унинг марказида эса ─ кулранг модда жойлашган. Олдинги шохдаги йирик ҳужайралар ихтиёрий ҳаракатни таъминлаш, кичик (α) ҳужайралар мушак тонусини бошқаришда, гамма (γ) мотонейронлар эса проприорецепторлардан кичик альфа мотонейронга келувчи импульсларни таъминлаб туради. Ушбу нейронлар ички (медиал) ва ташқи (латерал) гуруҳларни ташкил қилади. Медиал гуруҳ дистал, латерал гуруҳ проксимал жойлашган мушакларни иннервация қилишда иштирок этади. Орқа шох ҳужайралари нисбатан кичикроқ, тарқоқ ҳолда жойлашган бўлади. 6- расм. Орқа мияни цитоархитектоникаси. 1. Oрқа шохнинг сезувчи ҳужайралари 2. Желатиноз модда 3. Kларк ҳужайралари 4. Симпатик ҳужайралар 5.Oлдинги шохнинг мотор ҳаракатлантирувчи ҳужайралари Орқа шохнинг энг юқори қисмида лиқилдоқ модда (substantia gelatinosa) жойлашган. Бу модда кичик комиссурал ҳужайралардан иборат бўлиб, орқа миянинг хусусий ҳужайраларидир. Орқа шохлар асосининг медиал қисмида Кларк-Штиллинг ҳужайралари мавжуд. Кулранг модданинг марказида марказий канал ётади, у эпендима ҳужайралари билан қопланган. Марказий каналнинг орқасида жойлашган кулранг моддани орқа кулранг битишма (commisura grisеa posterior), олдида жойлашган кулранг моддани эса олдинги кулранг битишма (commissura grisеa anterior) дейилади. Олдинги кулранг битишмада оғриқ ва ҳарорат сезгиси П нейронларининг аксонлари кесишма ҳосил қилади. Орқа миянинг оқ моддаси олдинги, ён ва орқа тизимчага бўлинади. Олдинги тизимча орқа мия олдинги шохлари оралиғида, орқа тизимча орқа шохлари оралиғида ва ён тизимча орқа мияни олдинги ва орқа шохлари оралиғида жойлашгандир. Орқа тизимча Голлнинг (медиал) ва Бурдахнинг (латерал) юқорига кўтарилувчи тутамларидан ташкил топган. Бу икки тутам чуқур сезгининг I нейрони аксонидир. Ён тизимчалардан марказдан қочувчи ва марказга интилувчи ўтказувчи йўллар ўтади. А). Марказдан қочувчи ўтказувчи йўллар: кесишган пирамида йўли, Монаковнинг рубро-спинал тутами, оливоспинал тутам. 7- расм. Oрқа миянинг ўтказувчи йўллари 1. Нозик тутам (Голл) 2. Понасимон тутам (Бурдах) 3. Дорзал орқа мия мияча тутами 4. Вентрал орқа мия мияча тутами 5. Oрқа мия кўрув дўнглиги тутами 6. Ён пирамида (спиноталамик) тутами 7. Гивгоспинал қизил ўзак орқа мия тутами 8. Oлдинги пирамида тутами (Tюрк йўли) Б). Юқорига кўтарилувчи йўллар: спино-таламик тутам, орқа миядан миячага борувчи орқа (Флексиг) ва орқа миядан миячага борувчи олдинги кесишган (Говерс) тутами. Олдинги тизимча асосан марказдан қочувчи эфферент ўтказувчи йўлларидан: Тюркнинг кесишмаган пирамида йўли, Левенталнинг вестибуло-спинал йўли, текто-спинал тутам, орқа кўндаланг тутам, ретикуло-спинал тутамлардан иборат. (Орқа миянинг кўндаланг кесимига қаранг). Орқа мия пардалари. Орқа мия 3 та: ташқи қаттиқ парда (dura mater spinalis), ўрта тўр парда (arachnoidea spinalis) ва ички юмшоқ парда (pia mater spinalis) билан ўралган. Юмшоқ парда орқа мия моддасига ёпишган бўлиб, қон томирларга бой бўлгани учун уни томирли парда ҳам дейилади. Тўр парда орқа мияни эркин равишда ўраб туради. Юмшоқ парда билан тўр парда ўртасида субарахноидал бўшлиқ (cavital subarachnoidalis) бўлиб, унда орқа мия суюқлиги бўлади. Иккинчи бел умуртқасидан бошлаб субарахноидал бўшлиқ кенгая боради ва охирги цистернани (cisterna terminalis) ҳосил қилади. Қаттиқ парда эса орқа мияни ташқаридан ўраб туради. Тўр парда билан қаттиқ парда ўртасида субдурал бўшлиқ (cavital subduralis) жойлашган. Умуртқа поғонасини қоплаган суяк усти пардаси билан қаттиқ парда оралиғида эпидурал бўшлиқ (cavital epiduralis) бўлиб, у ёғ тўқимаси ва вена томирлари билан тўлиб туради. Қаттиқ парда умуртқалараро тешик, орқа мия тугунлари ва орқа мия нервлари атрофида мустаҳкам қоплама - гемато- энцефалик баръерни ҳосил қилади. Бу баръер инфекция, захарли моддаларни орқа мияга томон ўтишига йўл қўймайди. Орқа мияни қон билан таъминланиши Орқа мияни қон билан таъминланишида бўйлама ва кўндаланг йўналган артериялар иштирок қилади. Бўйлама артерияларга орқа миянинг олдинги артерияси (a.spinalis anterior) ва орқа миянинг орқа артерияси (a.spinalis posterior) киради. Орқа миянинг олдинги артерияси умуртқа артериясининг (a.vertebralis) тармоғи бўлиб, орқа миянинг олдинги ўрта ёриғида жойлашади ва ўзининг чуқурга кетувчи толалари билан орқа мияни олдинги шохларини ва олдинги марказий кулранг моддани қон билан таъмиинлайди. 8- расм. Oрқа миянинг қон билан таъминланиши. 1. Базиляр артерия 2. Oрқа миянинг олдинги артерияси 3. Умуртқа (вертебрал) артерия 4. Oлдинги илдиз артерияси 5. Aдамкевич артерияси 6. Oрқа миянинг орқа артерияси 7. Oрқа илдиз артерияси 8. Oрқа қовурға оралиқ артерияси Орқа миянинг орқа артерияси эса умуртқа артериясининг тармоғи бўлиб, орқа миянинг орқа ён эгатларида жойлашади ва орқа шохларни ва марказий кулранг модданинг орқа қисмини қон билан таъминлайди. Орқа миянинг бўйин қисмида чуқур бўйин артериясининг тармоқлари бўлган 4-6 та кўндаланг бўйин артериялари қон билан таъминлайди. Орқа миянинг кўкрак қисмига 6-8 та қобирғалараро орқа артерияларнинг тармоқлари ва орқа миянинг бел ва думғаза қисмига қорин аортасининг йирик шохчаси Адамкевич артерияси келади. Орка миянинг кўндаланг артериялари умуртқалараро тешиклардан умуртқа каналига кириб олдинги ва орқа шохларга бўлинади. Ҳар икки (ўнг ва чап) кўндаланг артерияларнинг олдинги ва орқа шохлари олдинги ва орқа: орқа мия артериялари билан анастомоз ҳосил қилиши натижасида орқа мия атрофида артериал ҳалқа ҳосил бўлади. Артериал ҳалқадан чиққан радиар тармоқлар орқа миянинг оқ моддасини қон билан таъминлашда иштирок қилади. 9- расм. Орқа миянинг кўндаланг кесимини қон билан таъминланиши. 1. Умуртқа артерияси 2. Орқа миянинг олдинги артерияси 3. Орқа миянинг орқа артерияси 4. Oрқа илдиз артерияси 5. Oрқа миянинг орқа артерияси 6. Спинал қисми 7. Oлдинги илдиз артерияси 8. Орқа илдиз артерияси 9. Орқа миянинг оралиқ артерияси 10.Орқа миянинг орқа артерияси Орқа миянинг веналари унинг бўйин ва кўкрак қисмидан юқориги ковак вена тизимига, бел ва думғаза қисмидан эса пастки ковак вена тизимига қуйилади. Орқа мия хусусий аппаратининг физиологияси. Орқа миянинг хусусий аппарати сегментлари тананинг айрим метамерларини иннервация қилишда иштирок қилади ва 3 та вазифани бажаради: 1. Орқа мия сегментар аппаратининг рефлектор фаолияти ёки орқа миянинг айрим сегментларида жойлашган шартсиз пай ва тери рефлекслари. 2. Орқа мия сегментар аппаратининг тоник вазифаси. Орқа миянинг олдинги шохлари ҳужайраларидан узлуксиз мушакларга келиб турувчи импульслар мушакларнинг контрактил тонусини таъминлайди. 3. Орқа мия сегментар аппаратининг трофик фаолияти. Ён шохлардаги симпатик ҳужайралари ва уларнинг аксонлари ўз соҳасидаги тўқималарнинг трофик ҳолатини таъминилаб туради. Нормал ҳолатда орқа миянинг бу 3 та вазифаси бош мия пўстлоғининг назорати остида бажарилади. БОШ МИЯ СЎҒОНИ Бош мия сўғонини узунчоқ мия (medulla oblаngata), Варолий кўприги (pons Varolli), ўрта мия (mesencephalon), мияча (сеrebellum), оралиқ мия (diencephalon) ва ретикуляр формация (fоrmatio reticularis) лар ташкил қилади. 10- расм. Мия сўғонининг олдинги сатхи. 1. Инфундибуляр соҳа 2. Мия оёқчаси 3. Oлива 4. Пирамида 5. Пирамида кесишуви 6. Мияча 7. Варолиев кўприги Бош мия сўғони орқа миянинг юқорига йўналган давоми бўлиб, узунчоқ миянинг пастки қисми ташқи томондан орқа миянинг тузишини эслатади, қолганқисмлари эса турли ҳажм, шаклга эга бўлиб орқа мияга ўхшамайди. Агар орқа мияга метамерлик хос бўлса, ҳар бир сегментнинг ўхшашлиги, мия устунида қисман сегментар иннервация сақлансада, метамерлик йўқолади. Мия сўғонидаги кулранг модданинг ҳажми нисбатан кўп, тузилиши орқа мия кулранг моддасига ўхшамайди. Бу ерда орқа мия орқа шохлари ўрнида мия сўғонининг сезувчи бош мия нервларининг ўзаклари, олдинги шохлари ўрнида эса - ҳаракатлантирувчи бош мия нервларининг ўзаклари жойлашган. Агар мия сўғонининг ён юзасидан (оралиқ миядан ташқари) 2 та параллел чизиқ ўтказилса, мия сўғони узунасига уч қаватга бўлинади: 1) мия сўғонининг олдинги қавати ёки асоси (basis) 2) мия сўғонининг ўрта қавати (tegmentum) 3) мия сўғонининг қопқоғи (tectum) Олдинги қават ёки асосдан пастга тушувчи пирамида ва кортико -нуклеар ўтказувчи йўллар ўтади. Ўрта қаватида эса бош мия нервларининг ўзаклари жойлашган ва экстрапирамида йўллари ўтади. Узунчоқ мия ва варолий кўпригининг қопқоғини мияча ва унинг елкани, ўрта мия қопқоғини эса тўрт тепаликнинг пластинкаси ҳосил қилади. УЗУНЧОҚ МИЯ Узунчоқ мия орқа миянинг бевосита давоми бўлиб, унинг пастки қисми тузилишига кўра орқа мияга ўхшаб кетади. У пастки томондан орқа мия, юқори томонда кўприк билан чегараланади. Узунчоқ миянинг узунлиги 2,4-4 см, шакли кесик конусга ўхшайди. Унинг қисмлари кенгайиб пиёзча шаклини олгани учун мия пиёзчаси (bulbus cerebri) деб ҳам аталади. Узунчоқ мияда олдинги, орқа ва ён юзалари тафовут қилиниб, улар ўзаро эгатлар ёрдамида ажралиб туради. Бу эгатлар орқа мия эгатларининг давоми бўлиб, ўша номлар билан аталади. Узунчоқ миянинг олдинги юзасидаги олдинги ўрта ёриқ (fissurа mediana anterior) билан олдинги ён эгат (sulcus anterоlateralis) ўртасида бўртиб чиққан пирамидалар, олдинги ён эгатнинг ташқарисида эса пастки олива жойлашган. Олдинги ён эгатдан пирамида билан олива ўртасида XII жуфт бош мия нервининг (n.hypoglossus) илдизчалари чиқади, пирамиданинг юқориги қирраси билан варолий кўпригининг пастки томони ўртасидан эса VI жуфт бош мия нервининг (n.abducens) илдизи чиқади. Узунчоқ мия олдинги юзасининг юқори қисмида, кўприк билан мияча чегарасида кўприк - мияча бурчаги ҳосил бўлиб, ундан VII ва VIII жуфт бош мия нервининг илдизлари чиқади. Узунчоқ миянинг орқа юзаси иккига юқори ва пастки қисмларга бўлинади. Пастки қисмини кўриниши орқа мияга ўхшаб кетади. Унда орқа миянинг орқа ўрта эгатининг давоми бўлган узунчоқ миянинг орқа ўрта эгати (sulcus medianа posterior) бор. Ўрта эгатнинг икки ёнида орқа ён эгатлар ўтганбўлиб, ундан IX, (n.glossopharyngeus), X (n.vagus) ва XI жуфт (n.accessorius) бош мия нервларининг илдизлари чиқади. Узунчоқ миянинг орқа ўрта ва орқа ён эгатлари ўртасида орқа миянинг орқа тизимчаси (fasciculus posterior) тутамларини давомини кўришимиз мумкин. Булар узунчоқ миянинг нозик Голл тутами ва Бурдахнинг понасимон тутамини (fasciculis gracilis Golli et fasciculus cuneatus Burdachi) ҳосил қилади. 11- расм. Mия сўғонининг орқа сатхи. 1. Кўрув дўнглигини ёстиқчаси 2. Юқори тепалик 3. Пастки тепалик 4. Понасимон дўмбоқча 5. Нозик дўмбоқча 6. Латерал - ташқи тиззасимон тана 7. Meдиал ички тиззасимон тана 8. Mия оёқчаси 9. Tил ости нерви учбурчаги 10. Сайёр нерв бурчаги Нозик тутам медиал жойлашиб, юқорига қараб кенгая боради ва нозик тутам бўртиғини (tuberculum gracile) ни ҳосил қилади. Унинг ташқарисида эса - понасимон бўртиқ (tuberculum cuneatum) жойлашган. Бу бўртиқларда чуқур сезгининг ўтказувчи йўлининг иккинчи нейронлари жойлашган. Узунчоқ миянинг орқа юзасининг юқори қисми ромбсимон чуқурчанинг пастки учбурчагини ҳосил қилади. Унинг пастки бурчагида жойлашган Мажанди тешиги орқа миянинг марказий каналига ўтади. Пастки учбурчак юқорисидан эшитув иплари (stria acustici) билан ажралиб туради, ён деворлари эса арқонсимон толалардан ташкил топган. Пастки учбурчакни тубида тил ости нервининг ўзаги (nucleus nervi hypoglossi), унинг ташқарисида чуқурлик бўлиб, унда адашган нервнинг сезувчи ўзаклари жойлашган (nucleus ala cinereа). Ён бурчакларда эшитув нервининг ўзаклари жойлашган (nucl.n.vestibulocochlearis). Узунчоқ миянинг кўндаланг кесими Кесилган ерига қараб турли хил тузилишга ва кўринишга эга. Агарда узунчоқ миянинг энг пастки қисмини кесиб кўрсак, унинг тузилиши худди орқа мияга ўхшаб кетади. Аммо бу кесмада фақат орқа миянинг кулранг моддаси қолдиғини учратиш мумкин. Олдинги шохларнинг ташқи қисмидан орқа миянинг I бўйин илдизлари бошланади. Олдинги шохнинг асосида жойлашган аксон ҳужайралари XI жуфт бош мия нервининг илдизини ташкил қилади. Орқа шохларнинг ташқи томони рўпарасидан V жуфт бош мия нервининг орқа мия йўли ўзаги ўтади. Шу соҳа асосида пирамида йўлининг кесишмасини кўриш мумкин. Кесманинг ён қисмини юқорига ва пастга йўналувчи йўллар (спиноталамик, рубро-спинал, Флексик, Говерс тутамлари) эгаллаб туради. Орқа қисмида эса нозик ва понасимон тутамлар жойлашган. 12- расм. Узунчоқ миянинг кўндаланг кесими. 1. 5 жуфт нервнинг орқа мия йўли 2. Спинал ўзак 5 жуфт нервнинг орқа мия ўзаги 3. Иккиёқлама ядро 4. Спиноталамик спиноретикуляр йўл 5. Пирамида 6. Понасимон соҳа 7. Нозик соҳа 8. Нозик ўзак 9. Понасимон ўзак 10. Солитар йўл 11. X нервнинг дорзал ҳаракатлантирувчи ўзаги 12. XII нерв ўзаги 13. Пирамида кесишмаси 14. Солитар ўзак Узунчоқ миянинг ўрта қисмини кўндаланг кесмаси асосида пирамида йўли, ўрта қаватда (tegmentum) XI жуфт бош мия нерви ўзаги, ундан тепароқда XП жуфт нерв, улардан дорзал томонда эса нозик ва понасимон тутам ўзаклари жойлашган. Улар чуқур сезги йўлининг I нейрони аксонлари тугалланган жойга тўғри келади. Узунчоқ миянинг юқориги қисмининг кўндаланг кесмаси асосида икки томонда пирамидалар жойлашган; ўрта қаватида эса кенгайган IV қоринча, ўрта эгат атрофида XII жуфт нервнинг ўзаги ва X нервнинг орқа ўзагини (nucl.dorsalis n.vagi) кўрамиз. Шу ўзакнинг вентролатерал томонида якка тутам ўзаги (nucleus solitarius) жойлашган бўлиб, у лиқилдоқ модда билан қоплангандир. Бундан ташқари IX нервнинг кичик ҳужайрали пастки сўлак ажратувчи ўзаги бор. Тегментумнинг марказида йирик ҳужайрали икки томонлама ўзак (nucl.ambiguus), унинг олдинги қисми IX жуфт нервга тегишлидир, орқа қисми эса X жуфт нервга тегишлидир. Оливалар оралиғида медиал илмоқ, уларни орқасида эса орқадаги бўйлама ва текто-спинал тутамлар жойлашган. Бу кесманинг ён қисмларидан узунчоқ мияда тугалланмайдиган транзит йўллар ўтади. ВАРОЛИЙ КЎПРИГИ Варолий кўпригининг олдинги юзаси дўнгсимон, нотўғри тўртбурчак шаклига эга бўлиб, пастдан узунчоқ мия, юқоридан мия оёқчалари билан чегараланади. Ён чегарасини миячанинг ўрта оёқчалари ташкил қилади. Кўприкнинг олдинги юзаси кўндалангига йўналган толалар тутамидан иборат бўлиб, унинг ўртасида вертикал ҳолда асосий артерия эгати ётади. Асосий артерия эгатининг ён томонида бўртиқчалар жойлашган бўлиб, улар бўйламасига йўналган пирамида тутамларининг ўтадиган ерига тўғри келади. Кўприкнинг олдинги ён юзасидан миячанинг ўрта оёқчаси чегарасидан V нервнинг илдизи чиқади. 13-расм. Варолий кўпригининг олдинги сатхи. 1. Ҳидлов тракти 2. III жуфт кўз ҳаракат нерви 3. IV жуфт ғалтаксимон нерв 4. V жуфт уч тармоқли нерв 5. IV жуфт олиб қочувчи нерв 6. VII жуфт юз нерви 7. VIII жуфт эшитув нерви 8. IX жуфт халқум нерви 9. X жуфт сайёр нерв 10. XII жуфт тил ости нерви 11. XI жуфт қўшимча нерв 12. Kўрув нерви хиазмаси 13. Kўрув тракти Кўприкнинг орқа юзаси ромбсимон чуқурчанинг юқориги учбурчагига тўғри келади. Унинг ташқи пастки деворларини миячанинг ўрта оёқчалари, юқориги ташқи деворини эса, миячанинг юқориги оёқчалари ташкил қилади. 14- расм. Варолий кўпригининг орқа сатхи. 1. Kўрув нерви тракти 2. IV жуфт ғалтаксимон нерв 3. V жуфт уч тармоқли нерв 4. VIII жуфт эшитув нерви 5. VII жуфт юз нерви 6. Эшитув ҳошияси 7. Oлива 8. XII жуфт тил ости нерви 9. IX жуфт тил халқум ва X жуфт сайёр нерв 10. XI жуфт қўшимча нерв Учбурчакнинг юқориги бурчаги сильвий сув йўлига ўтади. Бу учбурчакнинг тубида V, VI, VII, VIII жуфт бош мия нервларининг ўзаклари жойлашган. Кўприкнинг юқориги кўндаланг кесмаси асосида (basis) кўндаланг ҳолда бош мия пўстлоғининг пешона, тепа, чакка ва энса бўлакларидан кўприкка йўналувчи толалар тутами жойлашган. Бу тутамлар толалари кўприкнинг хусусий ўзакларида тугалланади. Кўприк ўзаклари ҳужайраларининг аксонлари кесишма ҳосил қилиб миячага йўналади ва пўстлоғига йўналади. миячанинг ўрта оёқчасини ташкил қилиб, мияча пўстлоғига йуналади. 15- расм. Варолий кўпригининг кўндаланг кесими. 1. Meдиал парабрахиал ўзак. 2. Латерал парабрахиал ўзак 3. Mия оёқчасининг юқориги мияча оёқчаси 4. Mия оёқчасининг юқориги ўрта мия оёқчаси 5. Незенцефал ўзак СНВ 6. V жуфт нервнинг ўзаги 7. V жуфт нервнинг сенсор ўзаги 8. V жуфт нервнинг ҳаракат ядроси 9. Спиноталамик (спиноретикуляр йўл) 10. Kўприк ўзаги 11. Maрказий тегментал йўл 12. Koртикоспинал йўл Кўприкнинг ўрта қавати (tegmintum) узунчоқ мия ўрта қаватининг узлуксиз давоми ҳисобланади. Кўприкнинг қопқоғини миячанинг орқа елканлари ташкил қилади. Қопқоқ ва асос қаватлар ўртасида ўрта чизиқнинг икки ён томонида медиал қовузлок (leminiscus medialis) жойлашади. Унинг ташқи томонида юқориги олива (oliva superior) ётади. Юқориги оливанинг ташқарисида Говерс тутами, унинг орқасида V жуфт нервнинг сезувчи ва пастга тушувчи ўзаги жойлашган. Ушбу ўзакдан медиалроқ йирик ҳужайрали V жуфтни ҳаракатлантирувчи ўзаги (nucleus motorius) ва унинг илдизи жойлашади. (Кўприк юқори қисмининг кўндаланг кесмаси). Кўприк пастки қисмининг кўндаланг кесмаси унинг юқориги қисми кўндаланг кесмасининг тузилишидан деярли фарқ қилмайди. Кўприкнинг ўрта қаватида ромбсимон чуқурчани туби бўйлаб узунасига кетган орқа тутам ётади, ўрта чизиқ ёнида юмалоқ тутамнинг ўзаги, унинг ташқариси ва пастки қисмида VI нервининг ўзаги (nucleus n.abdusens) жойлашган. Булардан ташқари яна вестибуляр: Дейтрес ўзаги (nucleus vestibularis lateralis) ва ундан орқада Бехтерев ўзаги (nucleus vestibularis superior) жойлашган. Кўприкни ўрта қаватининг ташқарисида, ромбсимон чуқурча тубида ҳаворанг соҳанинг (locus cаeruleus) бир гуруҳ ҳужайралари, юқориги оливанинг орқасида юз нервининг ўзаги (nucleus n.facialis) жойлашади. Унинг илдизи аввалига узоқлаштирувчи нерв ўзагини атрофини айланиб ўтиб, сўнгра олд - ён йўналиши бўйича бурилади ва кўприк - мияча бурчаги соҳасида ташқарига чиқади. Кўприкнинг қопқоғини (tectum), юқориги мия елкани (velum medullare suprius), ташкил қилади. Унда IV нервнинг (n.trochlеaris) илдизи ва Говерс тутамининг айрим толалари кесишма ҳосил қилади. ЎРТА МИЯ Ўрта мия икки асосий қисмдан: мия оёқчалари ва ўрта миянинг томи ёки тўрт тепалик пластинкасидан иборат. Ўрта миянинг олдинги қисми мия оёқчалари кўприкнинг юқори чеккасидан бошланиб, олдинга ва ташқарига йўналган жуфт оқ устунчалар шаклида бўлиб, охирги мия яримшарлари ичига кириб кетади. Улар ўртасидаги чуқурлик оёқчалараро чуқурлик деб аталади. Бу соҳа кулранг моддадан ташкил топган ва уни кўп сонли қон томирлар тешиб ўтгани учун орқа тешик соҳа (substantia perforata posterior) деб аталади. Мия оёқчалари оралиғидан III жуфт нервнинг илдизи чиқади. Ўрта миянинг томи ёки тўрт тепалик пластинкаси ўзаро тўғри бурчак ҳосил қилиб кесишган бўйлама ва кўндаланг эгатлар билан ажралган тўртта тепачадан иборат. Иккита юқориги тепачаларда пўстлоқ ости кўрув маркази, иккита пастки тепаликларда эса пўстлоқ ости эшитув маркази жойлашган. Ҳар бир тепачадан ташқарига қараб йўналган толалар тутами тепача елкасини ҳосил қилади. Юқориги тепача елкаси латерал тиззасимон танага боради. Бу тутамнинг бир қисм толалари кўрув бўртиғи ва кўрув трактига ўтиб кетади. Пастки тепачалар елкаси медиал тиззасимон танага йўналади. Унинг таркибида катта ва йўғон толалар ўтади. Мия оёқчасини қора модда (substantia nigra) асос ва ўрта қаватга (қопқоқ) ажратади. Пастки тепачалар соҳасидаги кўндаланг кесмада асос қисмидан ҳаракатга алоқадор пирамида толалари ўтади. Оёққа борувчи толалар, қўлга борувчи толаларга нисбатан латералроқ жойлашади. Кўндаланг кесманинг асоси ва пастки икки тепалик соҳасида ҳаракатга алоқадор бўлган толалар, ўрта қисмида пирамида толалари ўтади. Оёққа таалуқли қисми қўлга борувчи толаларга нисбатан латерал томонда жойлашади. Пирамида тутамини медиал томонида кортико-бульбар ва пўстлоқдан кўприкка борувчи йўллар жойлашган. Ўрта миянинг ўрта қавати ва асоси оралиғида қора модда (substantia nigra) жойлашган. Ўрта қаватда асосан миячанинг юқориги оёқчасига алоқадор бўлган толалар ўтади (tr. dento-rubro spinalis) ва ўрта чизиқда улар кесишма ҳосил қилади. Кесишманинг ташқарисида ўрта илмоқ, олдида медиал илмоқнинг толалари, орқасида эса ён илмоқлар ўрин эгаллайди. Сильвий сув йўли остида орқа бўйлама тутам (fasciculus longitudinalis posterior) ва IV нервнинг ўзаги жойлашган. Бу нервнинг илдизи мураккаб йўл ҳосил қилиб пастки икки тепаликнинг соҳасидан ташқарисига чиқади. Ўрта илмоқ билан марказий кулранг модда оралиғида тўр формация (formatio reticularis) жойлашган. Сильвий сув йўли кенг ҳалқали кулранг модда билан ўралган. Ушбу соҳада қопқоқ (tectum) пастки икки тепачадан ташкил топган бўлиб, ён илмоқ толаларининг кўпчилик қисмини тугайдиган ерида пўстлоқ ости эшитув маркази жойлашади. Пастки икки тепача ўзаклари бир-бири билан комиссурал толалар ёки пастки икки тепачани бириктирувчи толалар билан боғлангандир. 16- расм. Ўрта мияни кўндаланг кесими. 1. Спиноталамик йўл 2. Meдиал қовузлоқ 3. Латерал қовузлоқ 4. Mия оёқчаси 5. Kўрув тракти 6. Қора модда 7. Қизил ўзак 8. Силвий сув йўли 9. Эдингер Вестфал ўзаги 10. III жуфт нервнинг ўзаги Юқориги икки тепача соҳасининг кўндаланг кесимида ўрта қаватнинг (tegmentum) икки томонида ўрта чизиқ бўйлаб қизил ўзаклар (nucleus ruber) жойлашган. Уларнинг ҳужайра аксонлари Форел кесишмасини ҳосил қилади ва пастга йўналади. (Руброспинал тутам). Қизил ўзакдан ичкарироқ ва орқада эса кўндаланг тутам ва III жуфт нервнинг асосий ўзаги жойлашган. Унинг илдизи қисман кесишма ҳосил қилиб, мия оёқчаларининг медиал томонидан ташқарига чиқади. Бу соҳани қопқоғини юқориги икки тепача ҳосил қилади. Улар пўстлоқ ости кўрув маркази ҳисобланади, чунки бу икки тепачадан чиқувчи толалар тутами ташқи тиззасимон танага ва кўрув бўртиғига қараб йўналади. Янги туғилган чақалоқнинг ўрта мияси 2,5 гр бўлиб, шакли ва тузилиши катталарникидан фарқ қилмайди. Қора модда ҳужайралари ва тўр формацияси ўрта мия узунлиги бўйлаб жойлашган бўлади ва рангпар шарга давом этади. Унинг ҳужайралари яхши такомиллашган бўлади, аммо пигмент бўлмайди. Пигмент 3-4 ёшда пайдо бўла бошлайди ва жинсий балоғатга етиш даврида кўпайиб кетади. Қизил ўзак яхши ривожланган, у 2-4 ёшларга бориб пигментга эга бўла бошлайди. Пирамида тизими толалари ва медиал илмоқлар миелин билан яхши таъминланган бўлади. Мия сўғонининг қон билан таъминланиши. Мия сўғонининг қон билан таъминлашда умуртқа ва асосий артерияларнинг 3 гуруҳ тармоқлари иштирок этади. 1. Олдинги парамедиал ёки ўрта артериал тармоқлар майда ва қисқа қон томирлар бўлиб, улар мия сўғонининг олдинги юзасини; 2. Калта айланма ёки илдиз артериялари мия сўғонининг ён - орқа юзасини қон билан таъминлайди. 3. Узун айланма артериялар учта: миячанинг юқориги (a.cerebelli superior), ўрта (a.cеrеbelli media) ва пастки - орқа (a.cerebelli inferior posterior) артерияларидан иборат. Миячанинг юқорида кўрсатилган 3 та артериясининг айрим шохчалари қисман мия сўғонининг орқа юзасини қон билан таъминлашда иштирок этади. Мия сўғони орқа миянинг сегментар аппарати каби 3 та: рефлектор, тоник ва трофик вазифаларни бажаради. Аммо бу вазифалар анча мураккаблашиб боради. У мураккаб ҳаракатларни, ўз-ўзидан бажарилувчи шартсиз рефлектор автоматик ҳолатларни вужудга келтирувчи соҳа бўлиб, уларни бажарилишида бир неча системалар иштирок этади: тўр формация (formatio reticularis) узунчоқ мия, кўприк, ўрта мия ва орқа мияларнинг барча ҳаракатлантирувчи ва сезувчи йўллари. Мия сўғонининг рефлектор вазифалари ичида нафас олиш ва юрак фаолиятини бошқариш алоҳида ўринда туради, чунки уларни бажарилиши ҳар доим сезувчи таъсиротларга боғлиқ бўлавермайди. Нафас олишнинг таъминланиши қондаги СО2 ни миқдорига ва ташқи механик таъсиротларга ҳам боғлиқдир. Тилни ритмик чиқариш билан ва кўкрак қафаси мушакларини механик қисқартириш, қорин пресси ва диафрагмани ҳаракати орқали ҳам нафас олишни ўзгартириш мумкин. Бу ҳолат клиникада сунъий нафас олдиришда кенг қўлланилади. Нафас олишга яна V, VII, IX бош мия нервларининг тилга тааллуқли бўлган толаларини қитиқлаш ҳам таъсир кўрсатади, чунки нафас рефлексининг афферент қисмини V ва X нервларнинг сезувчи толалари ҳосил қилади. Бу рефлексни эфферент қисми бир томондан адашган нерв орқали диафрагмага боради, иккинчи томондан қўшимча нерв орқали тўш-ўмров сўрғичсимон ва трапециясимон мушакларга боради. Бундан ҳам мураккаброғи юрак фаолиятини мия сўғони орқали рефлектор тартибга солинишидир. Адашган нервнинг қайси ўзагида юрак фаолиятининг бошқарувчи марказ жойлашганлиги хали исботланмаган. Тахминий фикрларга кўра бу марказ (n.dorsalis n.vagi) пастки қисмида бўлса керак дейилади, чунки Х нервнинг орқа ўзаги юрак фаолиятини тезлаштириши маълум. Х нервдан юракнинг ишини секинлаштирувчи толалар ҳам боради. Мия сўғони фаолиятига вазоматор вазифани тартибга солиш ҳам хосдир. Мия сўғонининг рефлекслар вазифаси деганда сўриш, чайнаш, ютиш, мимикани бошқариш каби рефлекслар тушунилади. Ўрта миянинг олдинги ва орқа икки тепаликларида мураккаб старт, тоник ҳаракат актлари ва бирламчи эшитув ва кўрув марказларнинг рефлектор ёйи ҳам киради. Мия устунини тоник вазифаси мушак тонуслари ҳаракат вақтида бошқариш тушунилади. Оралиқ мия /diencephalon/. Бош мия ярим шарлари ичида жойлашган. Оралиқ мияни тўрт қисмга бўлиш мумкин: кўрув бўртиғи (thalamus opticus), бўртиқ ости (hypothalamis), бўртиқ усти (epithalamus) ва бўртиқ орқа соҳаси (metathalamus). Кўрув бўртиғи (thalamus opticus) жуфт бўлиб III қоринчанинг икки ёнбошида жойлашган, тухумсимон шаклга эга бўлиб 4 та: ички, ташқи, юқори ва пастки юзаларга эга. Ички юзаси III қоринчани ён деворини, ташқи юзасини эса ички капсуланинг олдинги оёқчаси ташкил қилади. Юқори юзаси гумбаз ва қадоқсимон тана билан қопланган, йўғонлашган пастки юзаси эса кўрув бўртиғининг ёстиғи дейилади, унинг орқасида тиззасимон таначалар жойлашган. Кўрув бўртиғининг қолган қисми гипоталамик соҳа билан қўшилиб кетади. Кўрув бўртиғида олдинги, орқа, ички ва ташқи ўзаклар мавжуд. Кўрув бўртиғи барча сезув йўлларининг коллектори ҳисобланади, чунки унда тананинг қарама-қарши томонидан келувчи барча сезги йўлларининг II-III нейронлари тугайди. Таламусдан мия пўстлоғининг сенсор соҳасига борувчи импульслар қисман синтез қилинади ва анча мураккабланади. Бўртиқ орқа соҳаси: (metathalamus) ички ва ташқи тиззасимон таналардан тузилган бўлиб, юқориги икки тепаликнинг юқорисида, кўрув бўртиғи ёстиғи остида жойлашган. Ички (медиал) тиззасимон таналар (corpus geniculatum medialе) елкачалари ёрдамида тўрт тепаликнинг пастки тепачалари билан боғланган. Улар биргаликда пўстлоқ ости эшитув марказини ҳосил қилади. Ташқи (латерал) тиззасимон таналар (corpus geniculatum laterale), елкачалари ёрдамида юқориги тепачалари билан боғланган. Улар кўрув бўртиғи ёстиғи билан биргаликда пўстлоқ ости кўрув марказини ташкил қилади. Бўртиқ усти соҳаси (epithalamus) таркибига миянинг орқа битишмаси ва эпифиз киради. Миянинг орқа битишмаси сильвий сув йўлининг юқорисида жойлашади ва нерв толаларининг комиссурал тутами ҳисобланади. Бу тутам Даркшевич ва Кахал ўзакларидан бошланади. Эпифиз кўрув бўртиқлари ва тўрт тепалик оралиғида жойлашган. Бу без бириктирувчи тўқимадан иборат капсула билан қопланган. Безни кўп сонли томирларга бой бўлган тўсиқлари бўлакчаларга ажратиб туради. Ҳозирги вақтда эпифизда икки хил модда - серотонин ва мелотонин ҳосил бўлиши аниқланган. Серотонин артерияларни торайтириб, медиатор вазифасини бажаради. Мелотонин эса жинсий безлар тараққиёти учун физиологик тормоз вазифасини бажаради. Эпифизни бузилиши болаларда эрта жинсий балоғатга етилишга олиб келади. Бўртиқ ости соҳаси (hypothalamus) оралиқ миянинг вентрал қисми, бош мия ярим шарларининг асосида жойлашган. Унинг орқа қисми сўрғичсимон таналардан (corpora mammillaria), уларни олдида кулранг тепача (tuber cinereum) жойлашган бўлиб, у пастга йўналиб қуйғичга айланади (infundibulum) ва гипофиз билан боғланади. Гипофиз турк эгарида жойлашиб, асосий ички секреция бези ҳисобланади. Гипофизнинг олдинги бўлаги без тузилишига эга бўлиб, аденогипофиз дейилади. Унинг орқа бўлаги нейрогипофиз (neуrohypophysis) дейилади. Кулранг тепалик (tuber cinereum) олдида кўрув нервининг кесишмаси (chiasma opticum) жойлашган. Гипоталамик соҳа, марказий нерв тизимининг барча қисмлари билан мураккаб алоқага эга олий вегетатив марказни ташкил қилади. Гипоталамик соҳа 26 гр оғирликка эга бўлиб 32 жуфт ўзаклардан ташкил топган. Улар 3 гуруҳга бўлинади: Олдинги гуруҳ ─ nuclei hypothalamiса anterior; 17- расм. Гипоталамик соҳа. 1. Maмилл таламик йўл 2. Учинчи қоринча 3. Oрқа гипоталамик соҳа 4. Паравентикуляр ўзак 5. Перивентикуляр ўзак 6. Латерал гипоталамик соҳа 7. Oлдинги гипоталамик соҳа 8. Супраоптик ўзак 9. Kўрув нерви тракти 10. Ўзак равоғи 11. Инфундибулум Ўрта гуруҳ ─ nuclei hypothalamiса intermedia марказий кулранг модда ўзаклари, III қоринчанинг туби; Орқа гуруҳ ─ nuclei hypothalami са posterior. Булардан ташқари гипоталамик соҳа жуда бой йўналишларга эга бўлган ўтказувчи йўллар тутамларини ҳам ўз ичига олади . Оралиқ мия ва гипопоталамуснинг қон билан таъминланиши . Мазкур соҳалар асосий , бош миянинг олдинги ва ўрта артерияларининг чуқур тармоқлари билан таъминланади . Гипоталамус соҳаси капиллярларга жуда бой . Улар юқорида кўрсатилган мия артерияларининг капиллярларидан ташкил топади . Агар бош мия пўстлоғининг қаватида 1 мм 2 да 440 капилляр бўлса , гипоталамусда эса уларнинг сони 4-5 маротаба кўпдир . Бундан ташқари гипоталамуснинг бошқа қисмлардан фарқи шундаки , унинг капиллярлари ҳужайраларга тўғридантўғри ўтган бўлади . Ушбу ҳолат томир билан ҳужайра оралиғида глиоз қаватни йўқлигидан далолат беради , ҳужайра вакуоли кўпинча капилляр деворига ёпишган бўлади . Шу сабабдан гипоталамик соҳанинг зарарланиш ҳолатлари кўп учрайди Гипоталамик соҳанинг физиологияси 1918 йил Карлс маймунлар бош миясининг III қоринча деворини қитиқлаб қон босимини кўтарилганини ва қорачиқни кенгайишини кузатган ва гипоталамик соҳани чуқур ўрганишга асос солган . Ҳозирги даврда нейрофизиолог олимлар , неврологларнинг кузатишига кўра бу соҳа барча ички органларнинг фаолиятини , модда алмашув жараёнини , ички муҳит доимийлигини ( гомеостаз ) таъминлашда хал қилувчи ролни ўйнаши аниқланди . Гомеостазия - бу тана ҳароратининг доимийлиги (36,70), қон босимининг 120/80, қанднинг миқдори 110-120 мг %, холестерин , лецитин , К , Na, Ca ва бошқа моддаларни соғлом одамда бир хил меъёрларда бўлишидир . Гипоталамуснинг олдинги гуруҳ ўзаклари тана ҳароратини , томирлар тонусини , нафас , ошқозон - ичак ҳаракатини ва бошқа цитологик жараёнларни бошқаради . Ўрта гуруҳ ўзаклари модда алмашинувини мўътадил бўлишини ( карбонсув - СО 2, ёғлар ), эндокрин безлар фаолиятини ва тўқималар трофикасини таъминлайди . Бу ўзакларни зарарланиши адипоза - генитал семиришга, инфантилизм, ошқозон ичак тизимининг бузилишига олиб келади. Паравентрикуляр ўзак карбонсув алмашинувини бошқаради. Орқа гуруҳ ўзаклар эса тана ҳароратини, уйқуни, кайфиятни, хотирани нормал ҳолда сақлайди. Уларни зарарланиши гипер - гипотермия, гиперсомнияга олиб келади. Орқа гуруҳ ўзакларнинг жароҳатланиши кайфиятни оширади, хотирани яхшилайди. Гипофиз гормонларига таъсир этиб организмдаги барча жараёнларни нормага келтиради. Гипоталамус соҳасини турли хил сабаблар таъсирида зарарланиши гипоталамик синдромларни келтириб чиқаради. БОШ МИЯ ЯРИМ ШАРЛАРИ Оқ моддаси ва ички капсулани тузилиши. Марказий нерв тизимининг энг катта ва юқори даражада тараққий этган қисмини бош мия ярим шарлари ташкил қилади. У кулранг ва оқ моддалардан иборат. Мия ярим шарларининг оқ моддаси бир-бири билан кесишиб жойлашган, вазифаси, йўналиши ва келиб чиқиши жиҳатидан бир-бирига ўхшамаган нерв толаларидан иборат. Бу нерв толаларини уч асосий тизимга ажратилади: 1. Проекцион толалар - бош мия пўстлоғини шу пўстлоқдан пастда турувчи қисмлари ва орқа мия билан боғлайди. Проекцион толалар марказга интилувчи - афферент, марказдан қочувчи - эфферент толаларга бўлинади. Улар импульсларига бош мия пўстлоғига ва пўстлоқда ҳосил бўлган импульсларни периферияга етказиб беради (сезги, ихтиёрий ҳаракат ва бошқалар). 2. Ассоциатив толалар - битта ярим шарнинг турли қисмларини бир-бири билан боғлайди. 3. Комиссурал толалар - ҳар икки ярим шардаги бир хил қисмларни ўзаро боғлайди. Улар тўпланиб олдинги, орқа битишма, гумбаз ва қадоқ танани ҳосил қилади. Уларнинг энг каттаси қадоқ тана (corpus callosum) ҳисобланади. Бу битишмалар ярим шарларнинг алоҳида бўлакларини ўзаро бирлаштиради. Юқорига кўтарилувчи ва пастга тушувчи проекцион толалар учун ички капсула (capsula interna) дарвоза вазифасини ўтайди. Ички капсула ўтмас бурчак ҳосил қилиб бириккан оқ моддадан иборат кенг қатлам. Уни бош мия ярим шарларини горизонтал кесмасида кўриш мумкин. У уч қисмдан: ички капсуланинг олдинги оёқчаси (crus anterior capsulae internae) думли ўзак бошчаси билан ясмиқсимон ўзак ўртасида, орқа оёқчаси (crus posterior capsulae internae) ясмиқсимон ўзак билан таламус ўртасида жойлашган. Бу икки қисмнинг ўзаро қўшилган жой ички капсуланинг тиззаси (genu capsulae internae) дейилади. Ички капсулада ўтказувчи йўллар зич жойлашган бўлиб, улар ўзига хос йўналишга эгадирлар. Унинг олдинги оёқчасидан пешона - кўприк (tractum frontopontocerebellaris) тутами ва мия пўстлоғидан кўрув бўртиғига борувчи (tr.corticothalamicus); тиззасидан эса кортико - нуклеар мия пўстлоғидан бош мия нервларининг ўзакларига борадиган ва орқа оёқчанинг олдинги 2/3 қисмидан пирамида йўли (tr.pyramidalis) орқа оёқчанинг орқа 1/3 қисмидан кўрув бўртиғидан пўстлоққа кўтарилувчи сезувчи йўллар (tractus thalamocorticalis) ўтади. Орқа оёқчанинг тиззага яқин қисмидан пўстлоқ ости соҳасидан бош мия пўстлоғига йўналувчи кўрув ва эшитув тутамлари ўтади. Булардан ташқари, орқа оёқчадан кўприкнинг энса чакка йўли (tr.occipito-temporo-ponto cerebellaris) ва пўстлоқдан кўрув бўртиғига борувчи (cortico thalamici) йўллари ўтади. Чақалоқлар бош мияси оқ моддасининг толалари катталарникига нисбатан миелин пардаси билан чала қопланганлиги билан фарқ қилади. Туғилишга яқин қадоқ тана толалари аста-секин бош мия ўтказув йўллари билан биргаликда миелин парда билан қоплана боради. Сезувчи йўллари пирамида тутамига қараганда анча олдин миелин парда билан қопланади. Тўрт ойлик гўдакнинг пирамида тутами қисман миелин парда билан қопланган бўлади. Айрим муаллифларнинг фикрича бош мия оқ моддаси толаларининг миелинлашуви 2-6 ёшгача давом этади. БОШ МИЯНИНГ ПАРДАЛАРИ ВА ҚОРИНЧАЛАРИ Бош мия ҳам қаттиқ, тўр ва юмшоқ пардалар билан қопланган. Бош миянинг қаттиқ пардаси (dura mater encephali) пишиқ бўлиб, таркибида коллаген ва эластик толалари бўлган бириктирувчи тўқимадан иборат. Қаттиқ парда икки қаватдан иборат бўлиб, ташқиси калла бўшлиғини ички томондан қоплаб суяк усти парда вазифасини бажаради. 18- расм. Mия пардалари. 1. Aрaxноидал грануляция 2. Юқориги сагитал синус 3. Эпидурал бўшлиқ 4. Қаттиқ парда (ташқи қавати) 5. Қаттиқ парда (ички қавати) 6. Ўргимчак парда 7. Субарахноидал бўшлиқ 8. Юмшоқ парда 9. Meнингиал артерия ва вена 10. Пастки сагитал синус 11. Mия оёғи 12. Пастки сагитал синус У калла қопқоғи суяклари билан пишиқ бирикмаган, калла асоси суяклари билан чокларининг чеккалари ва тешиклар соҳасида мустаҳкам бириккан. Ички қават эса бош мияни ташқи томондан ўрайди. Баъзи соҳаларда қаттиқ парда бўлиниб, эндотелий билан қопланган учбурчак шаклдаги вена бўшлиқларини ҳосил қилади. Вена бўшлиқларига қон бош мия ва калла суяклари веналаридан оқиб келади. Бош миянинг қаттиқ пардаси бош мия нервларининг чиқиш ерида тўсиқ-гематоэнцефалитик баръер ҳосил қилади. Бош мия қаттиқ пардасининг ички юзасидан бош мия қисмларининг ўртасига кириб, уларни бир-биридан ажратиб турувчи ўсимталар чиқади. Буларга яримшарлар ўртасида бўйлама ёриқда жойлашган мия ўроғи (falx cerebri), бош мияни энса бўлагини миячадан ажратувчи мияча чодири (tentorium cerebelli), мияча яримшарлари ўртасидаги мияча ўроғи (falx cerebelli) ва турк эгари тўсиғи (diaphragma sellаoe) киради. Тўр парда (arachnoidea enuphali) юпқа бириктирувчи тўқима толаларидан иборат, уларнинг сатҳи қопловчи ҳужайралардан иборат бўлиб юмшоқ парда билан кўп сонлик ўсимталар орқали боғланган. Бош миянинг юмшоқ пардаси (pia mater encephаoli) қон томир ва нервларга жуда бой. У миянинг ташқи юзасига зич ёпишиб, барча ёриқ ва эгатларга киради. Бу пардани бош мия моддасидан ажратиб бўлмайди. Баъзи соҳаларда юмшоқ парда мия қоринчалари бўшлиғига кириб, қон томир чигалларини ҳосил қилади. Тўр парда билан юмшоқ парда ўртасида қопловчи ҳужайра билан чегараланган субарахноидал бўшлиқ жойлашиб, у орқа мия суюқлиги (ликвор) билан тўлиб туради. Субарахноидал бўшлиқ пушталар юзасига ёпишиб туради. У бош мия пушталари орасида жойлашган чуқур эгатчаларни устини қоплаб, бўшлиқлар ёки цистерналар ҳосил қилади. Бош миянинг цистерналарига мияча ва узунчоқ миянинг пастки қисмида жойлашган мияча - мия цистернаси (cisterna cerebellomedullaris), мия оёқчалари ўртасидаги оёқчалараро цистерна (cisterna interpeduncularis), кўрув нерви кесишмаси олдида жойлашган кесишма цистернаси (cisterna chiasmatis) ва латерал эгатни олдинги қисмида жойлашган ён чуқурча цистернаси киради. Бош мия яримшарлари ичида ва мия устунининг орқа юзасида ҳам бўшлиқлар бўлиб, уларни бош мия қоринчалари дейилади. Улар қаторига бош миянинг жуфт ён I, III ва IV қоринчалари киради. 19- расм. Бош мия синуслари. 1. Юқориги сагитал синус 2. Mияча оёғи 3. Пастки сагитал синус 4. Mиянинг (Гален) венаси 5. Юқориги тошсимон синус 6. Тўғри синус 7. Пастки синус 8. Сигмоидал синус 9. Кўндаланг синус 10. Синуслар кенгаймаси Ён қоринчалар (ventriculus lateralis) жуфт бўлиб, ҳар бир ярим шарнинг ичида жойлашган. Ҳар қайси ён қоринчани тўрт қисми тафовут қилинади. Унинг марказий қисми (pars centralis) тепа бўлагида, олдинги шохи (cornu anterior) пешона бўлагида, орқа шохи (cornu posterior) энса бўлагида, пастки шохи (cornu interior) чакка бўлагида жойлашган. Унинг қисмларини думли ўзак ва қадоқ тана ва бош миянинг оқ моддаси чегаралаб туради. 20- расм. Бош мия асосининг веноз синуслари. 1. Каверноз синус 2. Юқориги ва пастки тошсимон синус 3. Mияча чодири 4. Tўғри синус 5. Mия ўроғи 6. Синуслар кенгаймаси 7. Сигмасимон синус 8. Kўндаланг синус 9. Гaлен венаси Учинчи қоринча оралиқ миянинг ўртасида шпичка сагиттал ёриғ шаклида жойлашган бўлиб, унинг ён деворини кўрув бўртиғини ички юзаси, олдинги деворини охирги парда, гумбаз устунлари ва олдинги битишма ҳосил қилади. Гумбаз устунлари билан кўрув бўртиғининг олдинги қисми ўртасида учинчи ва ён қоринча бўшлиқларини қўшиб турувчи Монро тешиги бор. Учинчи қоринчанинг орқа деворини орқа битишма чегаралайди. Унинг остидаги мия сув йўли тешиги орқали у IV қоринча бўшлиғига қўшилади. Учинчи қоринчани уст томондан томирли асосни қоплаган эпителиал парда, паст томондан эса бўртиқ ости соҳаси чегаралайди. IV қоринчанинг туби ромбсимон чуқурчадан иборат. Унинг томини миянинг устки ва пастки елканлари (velum medullares superius et interius), ён деворини эса миячанинг ўрта оёқчалари ҳосил қилади. 21- расм. Бош мия қоринчалари. 1. Ўнг ён қоринча 2. Чап ён қоринчанинг Moнро тешиги 3. Учинчи қоринча 4. Ён қоринчанинг олдинги оёғи 5. Чап ён қоринчанинг танаси 6. Чап ён қоринчанинг орқа оёқчаси 7. Чап ён қоринчанинг пастки орқа оёқчаси 8. Силвий сув йўли 9. Tўртинчи қоринча 10. Люшка тешиги 11. Maжанди тешиги IV қоринчанинг олдинги юқориги бурчаги торая бориб, сильвий сув йўлига ўтади. Унинг пастки бурчагидаги Мажанди тешиги орқа миянинг марказий каналига, ён бурчаклардаги жуфт Люшка тешиги эса субарахноидал бўшлиққа қўшиб туради. Ён, III, IV қоринчаларининг хориодал чигаллари (plexus chorideus) орқа мия суюқлигини ишлаб чиқаришда иштирок этади. Ликвор Мажанди ва Люшка тешиклари орқали субарахноидал бўшлиққа, мияча-мия цистернасига ва орқа миянинг субарахноидал бўшлиғига ўтади. Бош ва орқа миянинг қаттиқ пардаси болаларда ҳудди катталарникига ўхшаш бўлади ва калла суягига мазкур парда мустаҳкам бириккан бўлади. Бола икки ёшдан ошганда қаттиқ парда калла суягидан осонгина ажралади. Қаттиқ парда синуслари болаларда яхши ривожланган бўлиб катталарникидан кам фарқ қилади. Янги туғилган чақалоқларда сагитал синусни юзасида вена томири бўлади, кейинчалик улар латерал лакунага айланади. Бош мия синуслари чақалоқлар ва I ёшдан ошган болаларда хажми бўйича ассиметрик ҳолда бўлиши мумкин. Икки, уч ёшгача бўлган болаларда бош миянинг тўр пардаси 2 қаватдан иборат, 5 ёшгача субдурал бўшлиқда ҳужайра оролчалари жойлашган бўлади, улар мияни заҳарли моддалардан ҳимоя қилиш вазифасини бажаради. Тўр парда яхши ривожланмаган бўлиб, фақат 7-10 ёшларда ўз ривожини топади. Орқа миянинг тўр пардаси I ёшгача грануляцион танача шаклида ва орқа мия нервларининг чиқиш ерида жойлашади ва эндотелий ҳужайраларидан тузилган бириктирувчи тўқимани ташкил қилади. Унинг таркибида ёғ тўқимаси бўлмайди. Субарахноидал бўшлиқ, айниқса мияча-мия цистернаси яхши ривожланган. Юмшоқ парда худди катталарникидек тузилишга эга. Орқа мия суюқлиги мия моддасига қон томирларининг адвентициясидан ўтади ва мия тўқимасини озиқлантиришда, модда алмашинувида ва нерв тўқимасини ҳимоя қилишда иштирок этади. Айниқса мия шикастланганда, чайқалганда, урилганда механик қаршиликни барпо қилади. Ишланиб бўлган ликвор вена тизимининг пахион грануляцияси орқали, эпидурал бўшлиққа ва периневрал бўшлиқда сўрилиб кетади. Нерв тизимининг органик касалликларида диагноз қўйиш ва даволаш мақсадида люмбал ёки окципитал (энса) пункцияси қилинади. Одатда орқа мия суюқлиги рангсиз ва тиниқ бўлади, катталарда унинг миқдори 100-150 мл/ни ташкил қилади. Унинг босими ётган ҳолда бел соҳасидан олинганда 100-150 мм, ўтирган ҳолда эса 200-250 мм сув устунига тенг. Орқа мия суюқлигининг босими нормал ҳолда бўлса 1 минутда 60 томчи суюқлик чиқади. Оқсилни миқдори 0,2-0,3%, шаклий элементлар - лимфоцитлар I мл да I дан 5 гача бўлади. Эмизикли болада орқа мия суюқлиги 30 мл, мактаб ёшигача бўлган болаларда - 40-60мл, 8 ёшда -100-140 мл ни ташкил қилади. БОШ МИЯ Бош миянинг ярим шарлари 3 та: ташқи, ички ва пастки (асос) юзаларга эга бўлиб, улар 3 та асосий эгатлар ёрдамида тўртта: пешона, тепа, энса, чакка бўлакларига бўлинади. I. Латерал эгат (sulcus lateralis Silvii) яримшарларнинг ташқи юзасида юқорига ва орқага йўналиб чакка бўлагини пешона ва тепа бўлакларидан ажратиб туради (culcus centralis). 2. Марказий эгат ярим шарларнинг юқори ва ташқи юзасида кўндаланг ҳолда йўналган бўлиб, Сильвий эгатига озгина етмайди ва ярим шарларни пешона ва тепа бўлагидан ажратади. 3. Тепа-энса эгати ярим шарларни ички юзасини орқа қисмидан ташқи қисмига йўналиб тепа бўлагини энса бўлагидан ажратиб туради. 22- расм. Бош мия ярим шарлари. 1. Чап бош миянинг пешона бўлаги 2. Варолий кўприги 3. Taна бўлаги 4. Энса бўлаги 5. Mияча 6. Узунчоқ мия 7. Прецентрал пушта 8. Ҳидлов пиёзчаси 9. Чакка бўлаги 10. Роланд эгати 11. Постцентрал пушта 23- расм. Бош миянинг асоси. 1. Kўрув нервининг кесишуви 2. Kўрув нерви (II жуфт) 3. Гипофиз 4. Kўрув тракти 5. Kулранг дўмбоқ 6. Maмилляр тана 7. Mия оёқчаси 8. Латерал тиззасимон тана 9. Meдиал тиззасимон тана 10. Kўрув нервининг ёстиқчаси 11. Юқориги тепалик Пешона бўлагида (lobus frontalis) Роланд эгатига параллел йўналган марказ олди эгати (sulcus precentralis), марказ олди пуштасини (gуrus precentralis) чегаралаб туради. Марказ олди эгатдан олдинга қараб йўналган 2 та эгат sulcus frontalis superior et inferior, пешона бўлагини қолган қисмини 3 та: юқориги, ўрта ва пастки пешона пушталарига (gуrus frontalis superior, media et interior) бўлади. Пешона бўлаги асосида ҳидлов эгати (sulcus olfactorius), унинг ички томонида тўғри пушта (gуrus recbus), ташқи томонида кўз косаси эгатлари (sulci orbitales) жойлашган. Ҳидлов эгатида ҳид билиш тракти ётади. Тепа бўлагида марказий эгатга параллел марказ орқа эгати йўналиб, у марказ орқа пуштани чегаралаб туради. Тепа бўлакнинг қолган қисмини тепа ичи эгати (sulcus intra parietalis) устки ва пастки бўлакчаларга (lobulus parietalis superior et interior) бўлади. Пастки тепа бўлаги икки пушта: ён эгатнинг учини ўраган чекка усти пуштаси (gуrus supramarginalis) ва устки чакка эгати учини ўраган бурчак пуштасига (gуrus angularis) бўлинади. Чакка бўлакнинг (lobus temporalis) ён юзасида ён эгатга параллел жойлашган устки ва пастки чакка эгатлари (sulcus temporalis superior et interior) жойлашган. Бу эгатлар чакка бўлагини учта: устки, ўрта ва пастки чакка пушталарига (gyrus temporalis superior, media etinferior) ажратади. Энса бўлаги (lobus occipitelis) нисбатан кичик бўлиб, унинг ён юзаси эгат ва пушталари жуда ўзгарувчан. Бошқаларга нисбатан тепа ичи эгатининг давоми бўлган энсанинг кўндаланг эгати (sulcus occipitalis transversus) яхши билинади. Энса бўлагини вазифаси ҳозирда аниқланган эмас. Энса бўлагининг ички юзасини тепа бўлакдан тепа-энса эгати (sulcus parietooccipitalis) ажратиб туради. Бу эгат ўткир бурчак ҳосил қилиб пих эгатига (sulcus calcarinus) билан бирлашади. Пих эгатининг устида пона (cuneus), остида эса тил пуштаси (gyrus lingualis) жойлашган. Энса бўлагининг пастки юзасида чакка бўлагининг эгатларини давомини кўришимиз мумкин. Бош мия ярим шарларининг ички юзасида энг кўзга ташланувчи эгат-қадоқсимон тана эгати (sulcus corporis callosi). Бу эгатга параллел белбоғ эгати (sulcus cinguli) жойлашади. Бош мия ярим шарларининг ички юзасида парацентрал бўлакча (lobulus paracentralis) жойлашган. Бу бўлакча Роланд эгатининг юқори учи ёрдамида бўлинади ва олдинги, орқа марказий пушталарни ички юзасини бирлаштиради. Белбоғ эгатини тагида ҳалқасимон бўлакча жойлашган. У белбоғ пуштаси ва денгиз оти пуштасидан (gуrus hippocampi) ташкил топган ва ўзаро боғланган бўлади. Мазкур бўлакча ҳидлов мияси деб аталади ва ҳидлов анализаторини маркази ҳисобланади. Бош мия пўстлоғининг цитоархитектонияси. Бош мия пўстлоғида 14-16 млд. нерв ҳужайралари бўлиб, 6 қаватдан иборат. Бу қаватлар ўзаро таркибига кирувчи хужайраларнинг шакли билан фарқ қилади. 1. Молекуляр қават - юмшоқ парда остида жойлашиб, майда глиал хужайралардан иборат. 2. Ташқи донадор қават - кўп сонли майда, доначалар каби тарқоқ ҳолда жойлашган ҳужайраларидан иборат. 3. Пирамидасимон ҳужайралар қавати. Бу қаватда кичик ва ўрта катталикдаги пирамида хужайралари тарқоқ ҳолда жойлашган. 4. Ички донадор қават, худди иккинчи қаватга ўхшаган, аммо анча қалин бўлиб, бир неча қаватларга бўлинган. 5. Ганглионар қаватда йирик Бец пирамида хужайралари бўлиб, улар марказ олди пуштаси ва марказ ён бўлагида учрайди. 6. Полиморф ҳужайралар қавати, турли шаклдаги ҳужайралардан ташкил топган. Бош мия пўстлоғи цитоархитектоник белгиларига қараб Бродман бўйича 11 соҳа ва 52 майдончага бўлинади. 1. Постцентрал соҳа (regio postcentralis) 1, 2, 3, 43майдончаларни ўз ичига олади. 2. Прецентрал соҳа (regio precentralis), 4 ва 6 майдончалардан ташкил топган. 3. Пешона соҳаси (regio frontalis). Бродманнинг 8,9,10,11,12,44,45,46,47 майдонларидан ташкил топган. 4. Оролча соҳаси (13,14,15,16) 5. Тепа соҳаси (5,7,39,40) 6. Чакка соҳаси (20,21,22,36,37,38,41,42,51) 7. Энса соҳаси (17,18,19) 8. Белбоғ соҳаси (23,24,25,31,32,33) 9. Гипокамп соҳаси (27,28,34,35,48) 10.Ҳидлов соҳаси (34) 11.Ретроспинал соҳаси (26,29,30). Бродман майдонларига тўғри келади.  Адабиётлар: 1. Герасимова М.М. «Нервные болезни». Дарслик. - Тверь. Триада. 2003й. 2. Жан Айкарди «Заболевания нервной системы у детей» в 2-х томах. Дарслик. – Москва. Бином. Лаборатория знаний 2013 й. 3. Маджидова Ё.Н. «Хусусий неврология». Дарслик. -Тошкент. Sharq. 2012 й 4. Бадалян Л.О. «Детская неврология». Дарслик. - Москва. Медицина. 2001 й. 5. Маджидова Ё.Н. «Соматоневрология». Ўқув қўлланма. - Тошкент. Навруз. 2018 й. 6. Маджидова Ё.Н., Трошин В.Д., Погодина Т.Г., Хрулев А.Е. «Неотложная неврология». Дарслик. - Тошкент. Навруз. 2018 й. 7. Маджидова Ё.Н., Содиқова Г.К., Нурмухамедова М.А «Катталар ва болалар неврологик статусини қадамма-қадам текшириш бўйича амалий кўникмалар». Ўқув қўлланма. - Тошкент. ТАМАДДУН. 2017 й. 8. Маджидова Ё.Н., Усманова Д.Д. «Тунельные синдромы». Монография. - Тошкент. Baktria press. 2017 й. 9. Маджидова Ё.Н., Нурмухамедова М.А., Хайдарова Д.К., Прохорова А.Н. «Умеренные когнитивные нарушения у больных с дисциркуляторной энцефалопатией». Ўқув қўлланма. - Ташкент. ТАМАДДУН. 2015 й. 10. Маджидова Ё.Н., Нурмухамедова М.А., Азимова Н.М., Ким О.В., Хамидова Н.А. «Частная неврология». Ўқув қўлланма. - Тошкент. Узбекистон миллий энциклопедияси. 2014 й.