logo

Нерв системаси ва сезги аъзолари. Олий нерв фаолиятининг асослари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

78.5 KB
Нерв системаси ва сезги аъзолари. Олий нерв фаолиятининг асослари Режа: 1. Марказий нерв системаси турли булимларининг тузилиши ва функционал мохияти. 2. Вегетатив нерв системаси. 3. Рефлекс хакида тушунча. 4. Олий нерв системаси фаолияти. 5. Сигнал системалари. 6. Куриш анализатори, унинг тузилиши, функциялари. 7. Эшитиш ва мувозанат органи. Унинг тузилиши ва функциялари. 8. Тери ва унинг функциялари. Нерв системаси барча органлар ва органлар системаси фаолиятини бошкаради. Организмдаги барча органлар ва органлар системасини бир бутун килиб бирлаштиради. Улар фаолиятини бир – бирига мослайди ва бутун организмнинг функционал бирлигини таъминлайди. Организмни ташки мухит шароитига мослашишига ёрдам беради. Нутк, хотира, фикр нерв системасига боглик. Нерв системасини тузилиши ва функционал тузилиш бирлиги нерв хужайраси нейрондир. Нерв системаси марказий ва переферик нерв системасига булинади. Марказий нерв системасига бош мия билан орка мия киради. Переферик нерв системаси скелет мускуллари ва ички органларга борадиган нервлар хамда нерв чигалларидан иборат. Переферик нерв системаси саматик ва вегетатив нерв системасига булинади. Соматик нерв системаси скелет мускулларида ва баъзи ички органларда (тил ва халкум) тармокланади. Вегетатив нерв системаси ички органларга, ички секреция безларига, тери ва кон томирларининг силлик мускулларига боради, хамда кундаланг таргил мускулларнинг озикланиши ва тонусини бошкаради. Марказий нерв системаси билан переферик нерв системаси бир – бири билан чамбарчас боглик. МНС кулранг ва ок моддадан иборат. Кулранг модда нерв хужайраларининг тупламида, ок модда шу хужайралар усимталарида хосил булади. Бош мияда кулранг модда мияни ташки томонида орка мия ичида жойлашади. Бош мия катта ярим шарлари устидан коплаб турган кулранг модда бош мия пустлоги дейилади. Нерв системасининг фаолияти рефлексларга асосланган. Ташки ва ички таъсиротларга жавобан организмда содир буладиган функциялар рефлекс дейилади. Масалан: овкат еганда сулак окиши, чирок ёкилганда куз корачиги торайиши. Рефлекс МНС иштирокида руй беради. Рефлекслар юзага келишига сабаб булган кузгалиш утадиган йул рефлектор ёй ёки рефлекс ёйи дейилади. Рефлекс ёйи марказга интилувчи (афферент), марказдан кочувчи (эфферент) ва кушимча ёки оралик нейронлардан хосил булади. Орка мия. Орка мия умртка погонаси каналида жойлашган. Орка мия катта энса тешиги оркали узунчок мияга уланади. Пастда бел умурткаси рупарасида конус шаклида тугайди. У дум умурткасигача боради ва ипга айланади. Орка миянинг буйин ва бел йугонлашмаларида кул ва оёкларга борадиган нервлар чикади. Орка мия сигментларга булинади (31 сигмент) ва улардан бир жуфт орка мия нерви бошланади. Кулранг модда марказда ок модда унинг четида жойлашади. Кулранг модда иккита олдинга ва иккита оркадаги шохлар булиб, капалакни эслатади. Олдинги шохларда харакатлантирувчи хужайралар, оркадаги шохларда кушимча ёки оралик хужайралар жойлашган. Орка миянинг олдинга ва оркадаги шохларида хар бир сигментга бир жуфт олдинги ва оркадаги илдизлар бошланади. Сезувчи нерв хужайралар туплами оркадаги илдизларда булади. Бу туплам орка мия тугуни деб аталади. Оркадаги илдизлар сезувчи, олдингиси харакатлантирувчи булади. Улар орка мия каналидан чикиб бир – бири билан бирлашади ва аралаш орка мия нервини хосил килади. Орка мия уч кават парда: ташки парда, миянинг каттик пардаси, урта парда ургимчак пардага ухшаш парда. Ички парда – томирли ёки юмшок парда билан копланган. Орка миянинг асосий функцияси рефлектор фаолияти ва кузголишни утказиш. Орка мияда организмдаги мухим функцияларнинг рефлектор марказлари жойлашган. Масалан: орка миянинг буйин кисмида диафрагма мускуллари, буйин, елка камари ва кул мускулларни ишини бошкарадиган марказлар, бел ва думгаза кисмида чанок камари, оёк мускуллар марказлари, кукрак ва бел тер чикариш, томирларнинг харакатини бошкарадиган марказлар, думгаза кисмида сийдик чикариш, дефекация, жинсий органларини фаолиятини бошкарадиган марказлар жойлашган. Орка миянинг иккинчи функцияси утказувчи йуллар ёрдамида кузгалишни утказишидир. Орка миядан 31 жуфт орка мия нерви чикади. Булар: 8 жуфт буйин, 12 жуфт кукрак 5 жуфт бел, 5 жуфт думгазава 1 жуфт дум нервидир. Улар умурткалараро тешикдан чиккан олдинги ва орка тармокларга булинади. Оркадаги тармоклар терига ва орканинг чукур жойлашган мускулларига боради. Буйин, бел, думгаза ва дум нервларининг олдинги тармоклари бир – бири билан чалкашиб буйин, бел, елка ва думгаза нерв чигаллари хосил килади. Кукрак нервларининг олдинги тармоклари чигал хосил килмайди, ковургалараро мускулларга, кукрак ва кориннинг юкори булимларидаги терига борадиган ковурга ости нервларини хосил килади. Бош мия. Калла бушлигида жойлашиб, огирлиги катта одамда урта хисобда 1360 грамм. Бош мия 5 кисмга булинади: узунчок мия, куприк мияча, урта мия, оралик мия ва катта ярим шарлар. Узунчок мия, куприк, урта мия ва оралик миялар биргаликда мия стволи дейилади. Мия стволидан бош мия нервлари чикади. Катта ярим шарлар бош миянинг огирлигини 80%ини хосил килиб, мухим функцияларни бажаради. Узунчок мия. Узунчок мия ва куприк орка миянинг давоми булиб, калла бушлигида энса тешиги устида жойлашган. Уларда кулранг модда устида жойлашган. Узунчок мия билан куприкнинг дорсал юзаси ромбсимон чукурчани ташкил этади. Бу чукурча 4 коринчасининг туби хисобланади. Узунчок мия ва куприк рефлектор вазифасини ва кузгалишни утказиш функциясини бажаради. Узунчок мияда нафас олиш, юрак ишини бошкариш, кон айланиш, овкат хазм килиш ва химоя рефлексларидан кусуш, акса уриш, йуталиш, кузни юмиб очиш марказлари жойлашган. Узунчок мия билан куприкдан кутарилувчи (сезувчи) ва тушувчи (харакатлантирувчи) утказувчи йуллар утади. Яъни орка миядан бош мияга, ундан орка мияга. Урта мия. Урта мия турт тепалик пластинкаси ва мия оёкчаларидан иборат. Узунчок мияда торкавак сихвий сув йули бор. Бу канал миянинг турт коринчаси ва учинчи коринчасини бирлаштиради. Кулранг модда учинчи ва туртинчи жуфт бош мия нерв ядролари ва кизил ядроларни хосил килади. Оёкчалар ок моддаси кутарилувчи ва тушувчи утказувчи йуллардан иборат. Тушувчи ва утказувчи йул кизил ядродан бошланиб, орка миянинг олдинги шохларида жойлашган харакатлантирувчи хужайраларда тамом булади. Катта ярим шарлар пустлоги остидаги ядролар ва мияча ядро иштирокида склет мускулларининг конусини саклайди. Кардинацияли харакат ва гавда мувозанатини идора этади. Турт тепалик икки юкори думбокли ва иккита пастдаги думбоклардан иборат. Юкори думбокларда пустлок остидаги куриш марказлари пастда эшитиш марказлари жойлашган. Бу марказлар орка мия билан богланган булиб, ариентировка рефлексларини бошкариб туради. Оралик мия. Оралик мия урта миядан олдинда жойлашган булиб куриш думбоклари, окимтир таналар ва думбок ости сохасидан иборат. Куриш думбоклари кулранг моддадан тузилган булиб, марказга интилувчи нервларнинг хаммаси шу думбокларга келиб кейин махсус толалар оркали бош мия пустлогига утади. бу думбоклар зарарланганда организмнинг сезиш кобилияти йуколади ёки анча пасаяди, бош огрийди, уйку бузилади, куриш, эшитиш кобилияти пасаяди, фалажланиш юз беради. Окимтир таналар харакатлантирувчи марказ хисобланади. Юриш, югуриш, овкат хазм килиш каби рефлекс ёйларнинг сезувчан кисми куриш думбоклари билан богланган. Думбоклар бажарадиган, ичак, кон томирлари, бачадон ва ковук деворидаги мускулларнинг кискаришига таъсир этадиган марказлар жойлашган. О.М. да гилофиз ва эпифиз жойлашган. О.М. бушлиги – учинчи коринча орка томонда силвий сув йулига, олдинги томонда махсус тешиклар ёрдамида катта ярим шарларнинг ён коринчаларига туташади. Мияча. Узунчок мия билан куприкнинг орка томонида жойлашади. Мияча 2 та ярим шардан иборат булиб, улар уртасида чувалчанг деб аталадиган кисм тафовут килади. Кулранг модда миячанинг сиртида ва ички томонида ок модда орасида учрайди. Ок модда орасидаги кул ранг модда ядроларини, ташкарида жойлашгани мия пустлогини хосил килади. Мияча пустлоги куп эгатлар ёрдамида урта мия, куприк ва узунчок мия билан бирлашади. Мияча оёкчалари утказувчи йулдан иборат. Бу йуллар оркали м. оёк. МНС сининг хамма булимлари билан богланиб туради. Мияча асосан харакатларни координациялаш, мувозанатни саклаш, мускуллар тонусини нормал равишда таксимлаш функциясини бажаради. Анония – мускуллар тонусини узгариши. Астения – тез чарчаш. Астазия – кул-оёк ва бошнинг титраши. Атаксия – харакатлар кординациясини бузилиши. Ретикуляр формация. Бош мия стволи кисмида жойлашган. У жуда куп нерв хужайраларидан иборат, бу хужайралар нерв толалари ёрдамида бир-бирига тур шаклида бирикади ва тупламлар ёки ядролар хосил килади. Р.Ф. кутарилувчи ва тушувчи утказувчи йуллар оркали катта ярим, орка мия, мияча ва оралик миянинг думбок ости сохаси билан богланган. У бош мия кисмларининг, айникса катта ярим шарлар пустлогининг функционал холатини кувватлаб, уларни активлаштиради ва организмда содир буладиган хар хил функцияларга шу кисмлар оркали таъсир этади. Р.Ф. скелет мускулларининг иш кобилиятини ва кузгалувчанлигини, улар тонусини, ички секреция безлари фаолиятини, кон айланиш органлари функциясини ва кон ивиш процессаларини бошкаради. Р.Ф, уйку ва уйкудан уйготиш процессига хам таъсир этади. Унинг функционал активлиги катта ярим шарлар пустлоги томонидан идора этилади. Бош мия нервлари. Бош миядан 12 жуфт нерв чикади. Функциясига караб улар сезувчи /1,2 ва 8 жуфтлар/, харакатлантирувчи /3, 4, 6, 7, 11 ва 12/ ва аралаш /5 ва 9/ жуфт нервларга булинади. 1 жуфт – хидлаш нерви. 2 жуфт – куриш нерви. 3 жуфт – кузни харакатлантирувчи. 4 жуфти – галтаксимон. 5 жуфт – 3 тармокли нерв. 3 тармокли нервнинг биринчиси – куз косасини, 2 чиси – юкори жаг, 3 чиси – пастки жаг нервини хосил килади. Унда харакатлантирувчи ва сезувчи толалар мавжуд. Харакатлантирувчи толалар чайнаш мускулларига боради. Сезувчи толалар юз ва чаккадаги терини, куз соккасини, ковоклар конъюнктиваларини, огиз ва бурун бушлигидаги шиллик пардани, юмшок ва каттик танглайни иннервация килади. 6 жуфти – узоклаштирувчи нерв /харакатлантирувчи нерв/ 7 жуфти – юз нерви юзнинг мимика мускулларига боради. 8 жуфти – эшитиш ва мувозанат нерви чиганок ва вестибуляр аппарат нервларига булинади. 9 жуфти – тил, халкум нерви. 10 жуфти – адашган ёки саёр нерв. 11 жуфти – кушимча нерв /харакатлантирувчи нерв/ 12 жуфти – тил ости нерви. Бош мия катта ярим шарлари. Бош мияда унг ва чап катта ярим шарлар фарк килинади. Кулранг модда ярим шарларнинг ташкарисида жойлашади ва бош пустлогини хосил килади. Пустлок остида ок мода жойлашади. Ок мода ичида хам кулранг мода учрайди. Унинг нерв хужайралари катта ярим шарларнинг ядроси ёки пустлок ости тугунлари деб аталади. Ярим шарлар сиртида эгатлар ва пушталар бор. Уч асосий эгат: марказий /ролланд/, ён /силвий/, тепа /энса/ эгатлари хар кайси ярим шарни пешона, энса, тепа, чакка ва оролчага булиб туради. Оролча ён эгатда жойлашган, уни пешона, тепа, чакка булаклари коплаб олган. Ярим шарларнинг ок моддасида сининг турли кисмларини бир-бирлари билан боглаб турувчи нерв толалари ташкил топган утказувчи йуллар бор. 1. Ассоцион йуллар бита ярим шардаги турли кисмларни бир-бири билан боглайди. 2. Коммиссурал йуллар икала ярим шардаги бир хил кисмларни бирлаштиради. Бу йуллар иккала ярим шарни бириктирадиган кадоксимон тана хосил булишида иштирок этади. 3. Проекцион йуллар катта ярим шарларни бош миянинг бошка булимлари ва орка мия билан туташтиради. Олий нерв фаолияти. И.П.Павлов бош мия пустлогини фаолиятини олий нерв фаолияти деб аталган. Бу фаолият рефлекс йули билан юзага келади. Рефлекс – ташки ва ички мухит таъсирига одам организмининг нерв системаси оркали юзага келадиган жавоб реакциясидир. МНС кайси кисми иштирок этишига караб шартсиз ва шартли рефлекслар булади. Шартсиз рефлекслар – тугма рефлекслар булиб, наслдан-наслга утади. мураккаб шартсиз рефлекслари «инстинкт» дейилади. Шартсиз рефлексларга: куз корачиги рефлексии, эмиш, сулак окиш, пайлардаги рефлекслар ва бошкалар киради. Шартсиз рефлексларнинг маркази бош ва орка миянинг турли кисмларида жойлашади. Уларнинг рефлекс ёки доимий булиб, умр буйи узгармайди. Рефлекс ёйида муайян рецепторлар, нервлар ва марказлар булади. Шартсиз рефлекслар муайян шароитдаги орган ва системанинг функциясини бошкаради. Шартли рефлекслар одам ёки хайвоннинг хаёти давомида пайдо булади. Шартли рефлекслар ташки мухитда ёки организмда келиб чикадиган хар хил таъсиротга жавобан хосил булади. Масалан: сулак окишининг шартсиз рефлексии овкат бевосита тил нервига таъсир этгандагина вужудга келса, шартли рефлекслар овкат хиди димокка урилганда, куриниши куз олдидан утказилганда хосил булади. Шартли рефлекслар ёйи катта ярим шарлар пустлогидан утади ва у узгарувчан. Шартли рефлекслар хосил килишда иштирок этадиган рецепторларни таъсирловчи хамма китиклагичларни сигналлар дейилади. Рецепторлар ташки мухит сигналлари бевосита таъсир этиш натижасида бош мия пустлогида шартли рефлекслар вужудга келиши биринчи сигнал системаси дейилади. Бош мия пустлогида шартли рефлекс сигналларнинг бевосита таъсир этиши эмас, балки бирламчи сигналларнинг номи Суз билан айтилиши, эшитилиши ва куришдан хосил булади. Нутк – суз иккинчи сигналлар системаси /сигналлар сигнали/ дейилади. Масалан: овкат булмаса хам, мазали овкат тугрисида эшитиш ёки укиш натижасида одамда сулак ва меъда шираси ишланиб чикади. Биринчи сигналлар системаси одамлар ва хайвонлар учун умумийдир. Иккинчи сигналлар системаси факат одамлар учун хосдир. У одамларда катта ахамиятга эга булиб, врач ёки хамшира сузи беморни тез тузалишига ёрдам ёки , аксинча булади. Бош мия пустлогида 2 процесс: кузгалиш ва тормозланиш тухтовсиз содир булади. Шартли рефлексларни хосил булиши шу 2 процессга боглик. Рефлекс келтириб чикарадиган Янги таъсирот натижасида аввал хосил булган шартли рефлексларнинг йуколиб кетиши ташки тормозланиш дейилади. Масалан: итларда сулак ишланиб чикишига рефлекс хосил килиш натижасида Янги таъсирловчи /шовкин/ таъсир эттирилса, шартли рефлекс хосил булмайди. Эски рефлекслар эса йуколади. Ички тормозланиш – асосан рефлексларнинг суниши. Агар Янги хосил булган шартли рефлекс шартсиз таъсирловчи билан мустахкамланса, у аста-секин йуколиб кетади ва буни рефлексларнинг суниши дейилади. Ички тормозланиш организм хаётида катта ахамиятга эга. Павлов – ички тормозланиш организмда ташки шароитга юксак даражада мосланишидан иборат дейилади. Бош мия пустлогидаги тормозланиш процессларининг бири уйкудир. У уйку бош мия пустлогидаги /тормозланиш/ нерв хужайраларини ортик чарчашдан ва чарчаш натижасида нобуд булишдан саклайди. Уйку химоя процессидир. Уйку вактида бош мия пустлоги ва пустлок остининг баъзи кисмлари тормозланади. Нерв хужайраларида нафас олиш ва овкатланиш процесслари давом этади. Уйку вактида пустлокдаги баъзилари тормозланмаган булади. Буларни «курикчи булаклар» дейилади. Улар оркали одам ухлаганда хам ташки мухит билан алокада булади. Масалан: ухлаб ётган она хар хил шовкин /каттик гаплашиш/ таъсирида уйгонмайди, лекин боласи йиглаши билан уйгонади. Бош мия ярим шарлари. Бош мияда унг ва чап катта ярим шарлар фарк килинади. Кулранг мода ярим шарларнинг ташкарисида жойлашади ва бош мия пустлогини хосил килади. Пустлок остида ок мода жойлашади. Ок мода ичида хам кулранг мода учрайди. Унинг нерв хужайралари катта ярим шарларнинг ядроси ёки пустлок ости тугунлари деб аталади. Ярим шарлар сиртида эгатлар ва пушталар бор. Уч асосий эгат: марказий /роеланд/, ён /силвий/: тепа – энса эгатлари хар кайси ярим шарни пешона, энса, тепа, чакка ва оролчага булиб туради. Оролча ён эгатлари жойлашган: уни пешона, тепа ва чакка булаклари коплаб олган. Ярим шарларнинг ок моддасида марказий нерв системасининг турли кисмларини бир-бири билан боглаб турувчи нерв толаларидан ташкил топган утказувчи йуллар бор. 1. Ассоциоацион йуллар бита ярим шардаги турли кисмларни, бир-бири билан боглайди. 2. Комиссурал йуллар иккала ярим шардаги бир хил 3. кисмларни бирлаштиради. Бу йуллар икала ярим шарни бириктирадиган кадоксимон тана хосил булишида иштирок этади. 4. Проекцион йуллар катта ярим шарларни бош миянинг бошка булимлари ва орка мия билан туташтиради. Адабиётлар: 1. «Нормал ва патологик анатомия билан физиология». Р. И. Худойбердиев. Н. К. Ахмедов. Тошкент – 1990 й. 2. «Одам анатомияси» Р. И. Худойбердиев. Х. З. Зохидов. Н. К. Ахмедов. Тошкент – 1974 й.