logo

Минерализатни касрли усулда аниқлашда ҳалақит берувчи ионларни ниқоблаш. Заҳарли металл катионларини минерализатдан аниқлаш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

563 KB
Минерализатни касрли усулда аниқлашда ҳалақит берувчи ионларни ниқоблаш. Заҳарли металл катионларини минерализатдан аниқлаш Режа: 1. Барий 2. Қўрғошин 3. Марганец 4. Хром Таҳлилнинг тизимли (систематик) усули минерализатда металл катионларини айрим аналитик гуруҳларга ва гуруҳлардан гуруҳчаларга бўлиш, гуруҳчалардан катионларни умумий чўктирувчи ва эритувчи реактивлар ёрдамида ажратиб олиниб аниқлашга асосланган. Мазкур усул қўлланилганда биологик объектларни нисбатан кўп миқдорда олинади ва металл катионларини ажратиб олиб, маълум кетма-кетликда зарур аналитик кимё усулларига асосланиб аниқланади. Тизимли усул кўп йиллар давомида суд кимё лабораторияларида асосий таҳлил усули бўлиб қўлланилиб келинди. Усул қатор камчиликларга эга эди. Жумладан, ионларни бир-биридан ажратишда узоқ вақт талаб этади. Бундан ташқари чўктириш, эритиш, филтрлаш каби айрим жараёнларнинг кўплиги ва ионларнинг бир қисми чўктириш жараёнида ҳам йўқолиши мумкин. Касрли усул. Аналитик кимёда қўлланиладиган касрли усулнинг асосчиси бўлиб, Н.А. Тананаев ҳисобланади. Ҳ озирда суд кимё лабораторияларида металл катионларини аниқлашда касрли усул кенг қўлланилади. Мазкур усулни ишлаб чиқишда А.Н.Крилова ва унинг ҳамкасблари катта хизмат кўрсатганлар ҳ амда кимё-токсикологик амалиётга татбиқ этганлар. Касрли усул текширилувчи заҳарли катионларни кам миқдорда олинган минерализат таркибида маълум кетма-кетликда аниқланади. Касрли усулда ўзига хос ва сезгир реакциялар ёрдамида катионлари минерализатдан экстракциялаш ва реэкстракциялаш усуллари билан ажратиб олиш ва аниқлашга асосланган. Кўп ҳолларда бошқа ҳалақит берувчи катионлар таъсирини йўқотиш мақсадида комплекс бирикмалар ҳосил қилиш, оксидланиш-қайтарилиш реакцияларини қўллаш, рН-шароитларини ўзгартириш каби турли ва қулай усуллар қўлланилади. Аммо бунинг учун ҳар доим ҳам зарур реактивларни танлаш имконияти бўлавермайди. Шунинг учун халақит берувчи ионларнинг таъсирини йўқотиш ёки ниқоблаш усулидан фойдаланилади. Касрли усул ёрдамида ионларни аниқлаш икки босқичда амалга оширилади. Аввал ҳалал берувчи ионнинг таъсири махсус реактивлар ёки уларнинг аралашмаси ёрдамида ниқобланади, сўнгра эса текширилувчи ион билан ранг ёки чўкма ҳосил қилувчи сезгир реактив қўшилади. Минерализатни таҳлил қилишда ҳалақит берувчи ионларни ниқоблаш Заҳарли катионларни таҳлилида касрли усул қўлланилганда халақит берувчи ионларни ниқоблаш муҳим аҳамиятга эга. Ниқоблаш деб мураккаб аралашма таркибидаги текширилувчи ионларни аниқлашда ҳалал берувчи бошқа ионларнинг таъсирини йўқотиш тушинилади. Ниқоблаш жараёнида ҳалал берувчи ионларни бошқа бирикма ёки ионларга ўтказиш билан реактивларни мазкур ионлар билан реакцияга киришиш хусусияти йўқотилади. Ниқоблашнинг бир неча усуллари мавжуд. Аналитик кимё ва кимё-токсикологик таҳлилларда ҳалал берувчи ионларни ниқоблашда комплекс бирикмалар ҳосил қилиш энг асосий усул бўлиб ҳисобланади. Бу усулдан фойдаланганда танланган реактив ҳалал берувчи ионлар билан рангсиз барқарор комплекслар ҳосил қилади ва шунинг натижасида текширилувчи ионларни аниқлашда қўлланиладиган реактивлар билан реакцияга киришиш қобилияти йўқотилади. Ионларни ниқоблашни қуйидаги мисолларда кўрсатиш мумкин: 1. Кобалт (Со 2+ ) ионларини аниқлашда аммоний роданид қўлланилади. Бунда кўк рангга эга бўлган (NH 4 ) 2 [Co(SCN) 4 ] бирикмаси ҳосил бўлади. Аммоний роданид билан Со 2+ и онларини аниқлашда Fe 3+ иони ҳалал беради, реактив у билан қизил-қон рангли бирикма ҳосил қилади. Fe 3+ иони ниқоблаш учун кобалт ва темир ионлари сақловчи аралашмага рангсиз [FеF 6 ] комплексини ҳосил қиладиган фторидлар ёки фосфатлар қўшилади. Бунда Fe 3+ иони фторидлар ёки фосфатлар билан ниқобланиб аралашмадаги кобалт ионини темир ионлари иштирокида ҳам аммоний роданид билан осонгина аниқлаш мумкин бўлади. 2. Кадмий ионларини водород сулфид билан аниқлашда CdS сариқ чўкмаси ҳосил бўлади, мазкур реактив билан мис катиони CuS қора чўкмани ҳосил қилади ва реакцияга ҳалақит беради. Мис ионларини ниқоблаш учун водород сулфид билан реакцияга киришмайдиган ва [Си(CN) 4 ] 3- рангсиз комплексини ҳосил қилувчи цианидлар эритмаси қўшилади. Ионларни ниқоблашдан чиқариш . Бунда аввал ниқобланган ионлар реактивлардан сиқиб чиқарилади ва натижада ниқоблашдан озод бўлган ионлар ўзларининг олдинги хоссаларини тиклайдилар ва уларга хос бўлган реактивлар билан реакцияга кириша оладилар. Мазкур жараён аввал ҳосил қилинган комплексларни парчалаш билан амалга оширилади. Ниқоблашдан чиқариш (озод қилиш) жараёнини қуйидаги комплекс бирикмалар мисолида кўрсатиш мумкин: [Ni(CN) 4 ] 2- + 2Ag + → 2[Ag(CN) 2 ] - + Ni 2+ ; [Fe(CN) 6 ] 4- + 3Hg 2+ → 3Hg(CN) 2 + Fe 2+ . Ҳалал берувчи ионларни ниқоблашда қўлланиладиган реактивлар Заҳарли металл катионларини касрли усулда таҳлил қилишда ҳалал берувчи ионларни ниқоблаш учун цианидлар, фторидлар, фосфатлар, тиосулфатлар, тиомочевина ва бошқа реактивлар қўлланилади. 1 . Цианидлар . Цианидларни қўллаш уларни ҳалал берувчи Cu +2 , Co +2 , Fe +2 , Fe +3 , Ni +2 , Zn +2 , Cd +2 , Hq +2 , Aq +1 ионлари билан турли комплекслар ҳосил қилишига асосланган: [Со(CN) 6 ] 4- , (Fe(CN) 6 ] 4- , [Fе(СN) 6 ] 3- , [Ni(CN) 4 ] 2- , [Zn(СN) 4 ] 2- , [Сd(СN) 4 ] 2- , [Hg(CN) 4 ] 2- , [Ag(CN) 2 ] - . Миснинг цианидлар билан комплекс ҳосил қилиши икки босқичда боради. Дастлаб мис (II) ионлари қайтарилади, сўнгра комплекс ион ҳосил бўлади: CuSО 4 + 2КCN → Си(CN) 2 + K 2 SO 4 2Сu(CN) 2 → 2CuCN + (CN) 2 ; CuCN + ЗКCN → К 3 [Сu(CN) 4 ] Ионларни ниқоблашда цианидларни кенг қўлланилиши, керак бўлганда уларнинг комплекслар и дан осон озод қилиш билан тушунтирилади. Таъкидлаш жоизки, ионларни ниқоблаш учун цианидларни қўллашда айрим чекланишлар мавжуд. Цианидлар заҳарли бирикмалар ҳисобланадилар. Уларни нордон эритмаларга қўшиб бўлмайди, чунки кислоталар иштирокида цианидлар парчаланиб учувчан ва заҳарли водород цианидини ҳосил қиладилар. Шу сабабли цианидлар билан тажрибалар, албатта, сўрувчи жавон остида бажарилади. 2 . Фторидлар . Фторидлар кўпинча Fe 3+ ионларини ниқоблаш учун қўлланилади. Fe 3+ ионлари билан фторидлар рангсиз барқарор комплекслар [FеF 6 ] 3 - ҳосил қилади. 3. Фосфатлар. Фосфатлар ҳам касрли усулда Fe 3+ ионларини ниқоблаш учун қўлланилади. Фосфатлар ва фосфат кислота нордон шароитда Fe 3+ ионлари билан рангсиз комплекслар [Fе(РО 4 ) 2 ] 3 - ҳосил қилади. 4. Тиосулфатлар. Тиосулфатлар кумуш, қўрғошин, мис, Fe 3+ ва бошқа ионларни ниқоблаш учун қўлланилади. Мазкур ионлар билан тиосулфатлар қуйидаги комплексларни ҳосил қилади : [Ag(S 2 O 3 ) 3 ] 4- ; [Pb(S 2 O 3 ) 3 ] 4- ; [Fe(S 2 O 3 ) 2 ] - . Тиосулфатнинг мис ионлари билан реакцияси икки босқичда боради. Аввал тиосулфатлар Cu 2+ ни Cu + ионга қайтарадилар, сўнгра комплекс ҳосил қиладилар: CuSО 4 + Nа 2 S 2 О 3 → СuS 2 О 3 + Na 2 SО 4 ; 4СuS 2 О 3 → 2Сu 2 S 2 О 3 + S 4 О 6 2- ; С u 2 S 2 О 3 + N а 2 S 2 О 3 → Na 2 [ С u 2 (S 2 О 3 ) 2 ] 5. Гидроксиламин. Гидроксиламиннинг ниқоблаш хусусияти бир турдаги ионлар билан комплекс бирикмалар ҳосил қилишга ва бошқа турдаги ионлар билан оксидланиш-қайтарилиш реакциясига киришига асосланган. Кобалт ионлари билан гидроксиламин [Co(NH 2 ОH) 6 ] 2+ комплексини ҳосил қилади. Гидроксиламин реакцияга киришаётган ионларнинг табиатига қараб оксидловчи ёки қайтарувчи бўлиши мумкин. Гидросиламин Fe 3+ ионларини қайтаради ва AsO 2 - ҳамда SbО 2 - ионларини оксидлайди: Fe 3 + + NH 2 OH + 3ОH - _→ Fе 2+ + NО + 3Н 2 О; AsO 2 - + NH 2 ОH → AsО 3 3- + NН 3 Ортиқча гироксиламинни бартар аф этиш учун формалдегиддан фойдаланилади. Формалдегид билан гидроксиламин формалдоксим ҳосил қилади: NH 2 OH + НСНО → CH 2 =N-OH + Н 2 О . 6. Тиомочевина . Тиомочевина касрли усулда висмут, темир , сурма, кадмий, симоб, кумуш ва бошқа ионларни ниқоблаш учун ишлатилади ва барқарор ички комплекслар ҳосил қилади. 7. Глицерин. Глицерин висмут, қўрғошин, кадмий ва бошқа ионлар билан глицератлар ҳосил қилади:OH H2C OH OH M e2+ 2H+ CH CH2 + OH H2C O O CH CH2 + M e Айрим ионлар ( С u +2 ) билан глицерин рангли бирикмалар ҳосил қилади. Мазкур бирикмаларнинг ҳосил бўлиши ионларни аниқл а шда қўлланилади. 8. Комплексонлар (трилон Б) миқдорий таҳлилларда кенг кўламда қўлланилади. Аммо улар кадмий, кобалт, мис, темир, марганец, қўрғошин, рух, магний ва бошқа металл ионларини ниқоблашда ҳам қўлланилади. Комплексон III мазкур ионлар билан реакцияга киришиб барқарор ички комплекслар ҳосил қилади. Металл ионларининг валентлигидан қатъий назар комплексон ІІІ улар билан 1:1 нисбатда реакцияга киришади. Металл ионлари комплексонлардаги водород ионлари алмашиниши ва азот а т ом лари билан металларнинг координацион боғ ҳосил қилиши ҳисоби га ички комплекс бирикмалар ҳосил қилади. Икки ва уч валентли металлларнинг комплексонлар билан ҳосил қилган ички комплекс бирикмалари тузилишини қуйидаги формулалардан ҳам кўриш мумкин C H 2 C H 2N N C H 2 C O O - C H 2 C O O C H 2 C O O C H 2 C O O M eC H 2 C H 2N N C H 2 C O O - C H 2 C O O C H 2 C O O C H 2 C O O - M e 9. Лимон кислотаси ва унинг тузлари (цитратлар) қатор металл катионла- ри билан қуйидаги кўринишдаги барқарор бирикмаларни ҳосил қилади:C H2C H2C O COO COO COO Cu Cu C H2C C O COO COO Bi O COOH Касрли усулда лимон кислота висмут, мис, Fe 3+ , Sb 3+ , кадмий, симоб, кумуш ва бошқа ионларни ниқоблаш учун ишлатилади. 10. Оксолат кислотаси ва унинг тузлари (оксолатлар) кўпчилик металллар билан сувда эрувчан барқарор комплексларни ҳосил қиладилар: C CC O HC C u CC HC CO H OO O - H O O O - HO- O O- O CC OC C F eO O O O -H O H H4 - - Металллар билан бундай барқарор комплекс бирикмаларни ҳосил қилиш хусусияти мис, темир, алюминий, висмут, кадмий, симоб, қўрғошин, рух ва бошқа ионларни ниқоблаш учун қўлланилади. 11. Аскорбин кислотаси. Аскорбин кислотасининг ниқоблаш хусусияти асосан унинг қайтарувчилик хоссаларига асосланган. Аскорбин кислотани Fe 3+ ва Sn 4+ ионларни ниқоблаш учун қўлланилади. БАРИЙ Барий элементи ва унинг сувда эрувчи бирикмалари инсон ва ҳайвон организмига нисбатан жуда ҳам кучли заҳарли таъсир этувчи моддалардир. Токсикологик аҳамияти. Тиббиётда кенг миқёсда қўлланиладиган барий бирикмаларидан барий сулфатни кўрсатиш мумкин. Барий сулфат рентген нурларини ўтказмаганлиги сабабли ҳам ошқозон-ичак йўлларини текшираётганда рентген контраст (нурни қайтарувчи) восита бўлиб хизмат этади. Бу мақсад учун барий сулфатдан беморга 50 - 100 г берилади, шунинг учун ҳам унинг тозалигига ниҳоятда катта эътибор бериш керак, акс ҳолда, препарат таркибида барийнинг эрувчан тузларидан озгина бўлса ҳам ошқозон ширасидаги хлорид кислотада эрувчан барий хлоридни ҳосил қилади. Бу эса кўнгилсиз ҳодисалар - заҳарланишни содир бўлишига олиб келиши мумкин. Барийнинг сувда эримайдиган баъзи тузлари организмда эрувчи ҳолатга ўтиши ва сўнг заҳарли таъсир кўрсатиши мумкин. Шундай тузларига унинг карбонатли бирикмаси мисол бўла олади: ВаСО 3 + 2НСl → ВаСI 2 + СО 2 + Н 2 О Барий карбонат халқ хўжалигида сичқон ва каламушларни йўқотишда ишлатилади. Бунинг учун уни ун билан аралаштириб қўлланилади, ана шундай аралашмани истеъмол қилиб қўйиш ҳам бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкин. Барий сақловчи бирикмалар халқ хўжалигида кимё лабораторияларида реактив сифатида хлорид, нитрат тузлари, гидроксиди; ойна ва чинни ишлаб чиқаришда барий карбонат; тўқимачилик ва резина ишлаб чиқариш саноатларида эса барий хлорид; қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандаларига қарши курашда барий карбонат ва барий селенит (ВаSеО 3 ); барий тузлари қоғоз ишлаб чиқаришда, давлат томонидан қийматли қоғозлар чиқаришда ишлатилади. Барий бирикмаларининг заҳарли модда эканлигини кўрсатувчи омил сифатида тирик организмни заҳарлаш учун ВаСО 3 нинг 0,8-0,9 г кифоя қилиши кўрсатса бўлади. Барий тузлари билан заҳарланганда юрак мушаклари ишдан чиқади ва бемор эс-ҳушини йўқотмаган ҳолда ўлим содир бўлади. Заҳарланиш белгилари - ошқозон ва оғиз бўшлиғида ачишиш, сўлак оқиши, кўнгил айнаш, қоринда о ғ риқ, қусиш, ич кетиш кузатилади. Юрак уриши ритми ўзгаради, қон босими кўтарилади, бош айланиш, қулоқ шанғиллаши ва кўриш қобилияти бузилиши ҳоллари кузатилади. Юрак параличи натижасида ўлим содир бўлади. Мурдани паталого-анатомик текширишларини олиб бориш барий учун характерли бўлмасдан, балки кўп оғир металлларнинг тузлари билан заҳарланган каби ошқозон, ичак ва бошқа ички аъзолар шиллиқ қаватида қизариш аломатлари ҳосил бўлади. Жигарда ёғ тўпланади. Юқорида айтиб ўтилганидек барий элементи ҳам организмда микроэлемент сифатида учрайди, кишининг кўз соққасидаги барий элементининг миқдори бошқа аъзоларидагига қараганда кўпдир. Барий бирикмалари организмдан асосан ошқозон ва ичаклар орқали ташқарига чиқади. А.Н. Крилованинг кўрсатишича, барий элементини ажратиб олиш учун биообъектни сулфат ва нитрат кислоталар ёрдамида минерализация қилиш усули энг сезгир усулдир. Бу усул билан 100 г биологик объект таркибида 0,015 мг барий катиони бўлганда ҳам аниқлаш мумкин. Биологик объект таркибидан барий бирикмалари ажратиб олинаётганда у минерализат таркибидаги сулфат аниони билан бирикиб чўкма таркибида бўлади: Ва 2+ + SO 4 2- → ↓BaSО 4 Чинлигини аниқлаш. Минерализат таркибида барий сулфат билан бирга қўрғошин сулфат ҳам чўкмада бўлиши мумкин. Минерализатда барий ва қўрғошин сулфат чўкмалари кам миқдордаги темир, мис, рух, кадмий, қалай, хром, сульфатлари билан ифлосланган бўлиши мумкин. Барий сулфат чўкмасини текшириш ундан қўрғошин сулфат чўкмасини ажратиб олингандан сўнг амалга оширилади. Унинг учун чўкмани сирка кислота билан нордонлаштирилган аммоний ацетатнинг қайноқ эритмаси билан ювилади. Бунда филтрда барий сулфат қолиб, қўрғошин сулфат эриб филтратга ўтади: 2PbSО 4 + 2CH 3 CООNH 4 + NH 4 ОН → Pb(CН З СОО) 2 + 2(NH 4 ) 2 SО 4 + Н 2 О BaSO 4 -   ни қайта кристалланиш реакцияси . Текширилувчи чўкмадан буюм ойначасига қўйиб,   2-3 томчи концентрланган H 2 SO 4 қўшиб,   SO 3 ни оқ порлари чиққунча қиздирилади.   15-20 дақиқа совитилгач,   микроскоп тагида рангсиз "+" ва линза шаклидаги кристаллар кузатилади (1-расм), Аниқланиш чегараси 0,05мкг. BaSO 4 + Н 2 SO 4  Ba(НSO 4 ) 2 1 - расм. ВаSО 4 кристаллари. 2-расм. Ва (JO 3 ) 2 кристаллари. 2. Барий йодат микрокристалларнини ҳосил қилиш. BaSO 4   чўкмаси платина симида газ алангасида қиздирилса, аланга яшил рангга бўялади ва қисман BaS гача қайтарилади. Сўнг платини симини хлорид кислотаси эритмасида ювилади. BaSO 4 + 4CO  BaS + 4CO 2 BaS + 2HCl  BaCl 2 + H 2 S Барий хлоридга калий йодат тузи кристаллари туширилганда сариқ рангли, таёқчалар шаклидаги барий йодат микрокристаллари ҳосил бўлади. (2- расм) Аниқланиш чегараси 0,03мкг. BaСl 2 + 2КJО 3 → Ва (JО 3 ) 2 + 2KCl Эритмага натрий сулфат калий хромат ёки калий бихромат эритмалари томизилса барий катиони билан оқ ва сариқ рангли чўкма ҳосил қилади: BaCl 2 + Na 2 SO 4  BaSO 4 + 2NaCl BaCl 2 + K 2 CrО 4 → ↓BaCrО 4 + 2KCl Бу чўкма қўрғошиндан фарқ қилиб, ўювчи ишқорлар эритмасида эримайди. Барий ионини унинг бирикмаларида аниқлаш. Барий ионини текширишда мурда ички аъзолари ва биологик суюқликлардан ташқари қишлоқ хўжалигида зараркунандаларга қарши ва турли мақсадларда ишлатиладиган кимёвий бирикмалари ҳам объект бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда барий ионини аниқлаш учун калий хромат, сулфат кислота, натрий родизонат ва бошқа реакциялардан фойдаланилади. 3. Натрий родинозанат билан реакцияси. Натрий родинозанат барий билан қизғиш-қўнғир рангли чўкма ҳо с ил қилади. Бу реакцияга стронций иони ҳалал беради ва у ҳам шу рангда чўкма ҳосил қилади. Аммо стронций родизонат хлорид кислотада эрийди, барий родизонат эса бу шароитда ёрқин қизил рангли эримайдиган нордон тузга ўтади. Аниқлаш чегараси 0,25 мкг барийга тенг.O ONa O O O ONa + Ba+2 + 2Na+ O O O O O O Ba кизил ранг Миқдорини аниқлаш. Барий ионини миқдорий таҳлили қуйидаги усулда амалга оширилади: 1. Оғирлик усулида: чўкма трилон Б нинг аммиакдаги эритмасида эритилиб, филтрланади (чўкма таркибидаги SiO 2 ,   Fe +3 ва Ca +2 тузларидан тозалаш учун) филтрат нордонлаштирилгач, BaSO 4 ажратиб,   қуритилади ва тортилади. 2. Ҳажмий усулда барий сулфатни аниқ концентрацияли трилoн Б (комплексон III) эритмаси билан аммиакли шароитда эритилади. Ортиқча трилон Б эриохром кўки индикатори иштирокида рух хлориди билан титрланади, эквивалент нуқтада кўк ранг қизилга ўтади: C H 2 C O O N a N C H 2 C O O H H 2 C C H 2 N C H 2 C O O H C H 2 C O O N a + B a S O 4 + H 2 S O 4C H 2 C O O N a N C H 2 C O O H 2 C C H 2 N C H 2 C O O C H 2 C O O N aN H 4 O H B a SO3Na NO2 OH N N OH +ZnCl2 +2HCl SO3Na NO2 O N N O Zn к ў к р а н г к и з и л р а н г ҚЎРҒОШИН Қўрғошин - тоза металл ҳолда кулранг, оғир (солиштирма оғирлиги 11,3), юмшоқ металлл. 327° гача қиздирилса суюқланади. Токсикологик аҳамияти . Қўрғошинли бирикмалар иссиқ қонли ҳайвонлар учун заҳарли таъсир этади. Қўрғошин бирикмалардан арсенат, ацетат, хромат, хлорид, карбонат, нитрат тузлари муҳим токсикологик аҳамиятга эга. Қўрғошин оксиди турли бўёқлар таркибига киради. Заҳарланиш сабаби унинг бирикмаларини халқ хўжалигида кенг қўлланиши ва қўрғошинни рудалардан ажратиб олишдаги ҳaвoгa кўплаб чиқадиган чангларидир. Ҳаво таркибидаги қўрғошин элементининг концентрацияси 0,01 мг/л дан ошиши организм учун ҳавфли ҳисобланади. Халқ хўжалигининг турли тармоқларида қўрғошин металл ҳолида аккумуляторлар, кабеллар ишлаб чиқаришда, рентген нурларини ўтказмайдиган резиналар тайёрлашда кенг қўлланилади; унинг анорганик бирикмаларидан сурик - Рb З О 4 ва қўрғошинли белила- РbСО 3 ·Рb(ОН) 2 лар буёқлар тайёрлашда ишлатилади. Тиббиётда эса қўрғошин оксид, қўрғошин ацетат каби бирикмалар турли суртма дори сифатида ишлатилади. Қўрғошин ҳарбий саноатда ва уй рўзғор буюмларини тайёрлашда ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир. Ана шундай уй рўзғор буюмларидан баъзи бир қўрғошинли идиш-товоқларда кислоталик шароитга эга бўлган овқат маҳсулотларини сақлашдан сўнг уларни истеъмол қилиш кўнгилсиз ҳолларга олиб келган. Тўрт этил қўрғошин (ТЭҚ) антидетонатор сифатида бензин ва бошқа ёқилғиларга қўшилади. Автомобилларнинг двигателларида ёниш ҳисобига ТЭҚ-дан қўрғошин оксиди ҳосил бўлади ва атроф-муҳитни заҳарлайди. Кундалик турмушда, саноатда ва қишлоқ хўжалигида қўрғошин арсенатидан заҳарланиш учраб туради. Қўрғошин моддалари билан организм заҳарланган ҳолларда бемор ўзини жуда қувватсиз ҳис қилади, оғизда ширин металл таъми сезади, беморнинг қорин қисмида қисқа вақтли оғриқ пайдо бўлади. Баъзан бундай оғриқ тез ва кучли ҳам бўлиши мумкин - бемор бундай ҳолларда ўзини жуда ҳам ёмон сезади, юрак уриши секинлашади, қон босими кўтарилади, қаттиқ бош оғрийди. Қўрғошин билан сурункали заҳарланган ҳолларда яна тери оқ-кулсимон рангга бўялади, милкда зангори кул рангли доғлар ҳосил бўлади, пешобда эса қўрғошиннинг миқдори нормадан ошади. Организм қўрғошин бирикмалари билан заҳарланганда унинг асосий қисми буйрак ва ичаклар орқали ташқарига чиқазилади. Энг кўп миқдори жигарда, суякларда ва нерв тўқималарида тўпланади. Ана шундай организмда кейинчалик инфекцион касалликлар содир бўлса ёки алкоголизмга мойил бўлиб қолса, у ҳолда қўрғошин қайтадан юқорида кўрсатилган аъзолардан қонгa ўтади ва организмни заҳарлашгача олиб келиши мумкин. Қў рғошин биоэлемент ҳи собланмаса ҳам, у организмга кундалик oвқaт рациони билан 0,3 мг атрофида кириб туради. Шунинг учун ҳ ам кимёвий таҳлил олиб бораётганда ни ҳ оятда сезгир усуллар қ ўлланилганда қ ўрғошин кўпинча сифат реакциялари билан аниқланилади. Бу эса ўз навбатида - миқдорини аниқлаш билан таҳлилни тугаллашни талаб қилади. Қўрғошин элементи учун суд кимё таҳлилларини олиб боришда ашёвий далил сифатида мурданинг ички аъзолари, қусуғи, пешоб, oвқaт моддаларининг қолдиқлари, консерва, сув, идиш-товоқлар; криминалистик таҳлил объектларидан: питра, «симпатик» сиёҳ (кўринмайдиган мактубларни ёзиш учун), ҳaвo ва шунга ўхшашлар бўлиши мумкин. Қонга сўрилгач, қўрғошинни 90% қисми фермент, аминокислоталар ва оқсил моддалардаги сулфгидрил ва бошқа функционал гуруҳлар билан бирикиб, марказий асаб тизимини фаолиятини бузади. Юқори ҳароратда қўрғошин ва унинг бирикмалари парланади. Шунинг учун ҳам ашёвий далиллар таркибидаги қўрғошинни ажратиш учун уларни қуруқ усул ёрдамида юқори ҳароратда минерализациялаш мумкин эмас. Қўрғошин элементини биологик объект таркибидан ажратишда ашёвий далилларни сулфат ва нитрат кислоталар ёрдамида минерализациялаш энг яхши натижаларга олиб келади. Бу усул билан 100 г объект таркибидаги 0,015 мг қ ўрғoшин катионини аниқлаш мумкин. Чинлигини аниқлаш . Таҳлил учун чўкмадан олинган ацетат аммонийли эритмадан фойдаланилади. (Барийга қаранг). 1. Дитизон билан реакцияси. Чўкмадан эритиб олинган эритма устига халақит берувчи ионларни ниқоблаш учун КCN ёки гидроксиламин сўнгра дитизоннинг хлороформли эритмаси ва хлороформ қўшиб чайқатилса, хлороформли қатламни қизил алвон рангга бўялиши қўрғошин катиони борлигидан далолат беради. Ушбу реакция манфий суд-кимёси аҳамиятига эга. N N C HN N SH N N C N N S Pb(CH 3 COO) 2 pH=7-10 Pb/2 + 2CH 3 COOH + Реакция чиқмаса қўшимча реакциялар бажарилмайди. Реакция чиқса, қўрғошин катионини бошқа реакциялар ёрдамида аниқлаш учун текширув қуйидаги тартибда давом эттирилади. Хлороформ қатлами ажратиб олиниб, нитрат кислотаси эритмаси билан чайқатилади (реэкстракция). (HDz) 2 Pb + 2HNO 3  Pb(NO 3 ) 2 + 2HDz Сувли қатлам ажратилиб, қўрғошин ионига қўшимча текширилади. 2. Мис ацетат ва калий нитрит билан реакцияси. Оз миқдордаги ажралма буюм ойнасига ўтказилади ва унга мис ацетат эритмасидан қўшиб, қуригунча порлатилади, қолдиқ устига сирка кислота ва калий нитрит кристалидан қўшилса, қорамтир-қўнғир рангли чўкма ҳосил бўлиб, у куб шаклидаги микрокристаллардан иборат бўлади. Аниқланиш чегараси 0,01 мкг. Pb +2 + Cu(CH 3 COO) 2 + 6КNO 2  К 2 Cu[Pb(NO 2 ) 6 ] + 2CH 3 COOК + 2K + 3 . Цезий хлориди ва калий йодид билан реакцияси. Буюм ойнасида сувли эритма порлатилгач, қолдиққа сирка кислотаси, СsCl ва КJ кристаллари қўшилади. Сариқ яшил нинасимон кристаллар ҳосил бўлади. Аниқланиш чегараси 0,01 мкг. Pb 2+ + CsCl + 3КJ  Cs[PbJ 3 ] + КCl + 2К + 4. Водород сулфидли сув билан реакцияси. Текширилувчи сувли эритмага водород сулфидли сув қўшилса қора чўкма ҳосил бўлади . Аниқлаш чегараси 2,0 мкг. Pb(NO 3 ) 2 + H 2 S  PbS + 2HNO 3 5.   Хромат калий билан реакцияси. Текширилувчи сувли эритма 5% хромат калий таъсирида сариқ-зар ғ алдоқ рангли чўкма беради. Аниқланиш чегараси 6 мкг. Pb(NO 3 ) 2 + К 2 CrO 4  PbCrO 4 + 2КNO 3 6. Сулфат кислота билан реакцияси. Текширилувчи сувли эритмага 10% сулфат кислота эритмасидан қўшилса оқ чўкма ҳосил бўлади. Аниқланиш чегараси 0,2 мкг қўрғошинга тенг. Pb 2+   + SO 4  PbSO 4 Миқдорини аниқлаш. 1.   Дитизон билан ҳосил қилган рангли эритма асосида эктракцион фотометрик усул да аниқланади. 2. Комплекснометрик хажмий - трилонометрик усулда, индикатор эриохром қора иштирокида олиб борилади. 3. Бихромат-йодометрик усул қўрғошин миқдори кўп бўлганда қўлланилади. Усул қуйидаги реакцияларга асосланган ҳолда олиб борилади. 2Pb(CH 3 COO) 2 + К 2 Cr 2 O 7 + HOH  2PbCrO 4 + 2CH 3 COOК + 2CH 3 COOH К 2 Cr 2 O 7 + 6 К J + 7H 2 SO 4  3J 2 + Cr 2 (SO 4 ) 3 + 4 К 2 SO 4 + 7H 2 O J 2 + 2 N a 2 S 2 O 3 2 N a J + N a 2 S 4 O 6к р а х Тўрт этил қўрғошин (ТЭҚ) ТЭҚ - антидетонатор сифатида ёқилғи таркибига қўшилиб, ички ёниш двигателларини ишдан чиқишини олдини олиш мақсадида қўлланиладиган элементорганик бирикма. ТЭҚ – соф ҳолда рангсиз, қўланса ҳидли суюқлик, сувда эримайди, органик эритувчиларда, айниқса, бензинда яхши эрийди. Қайнаш ҳарорати 198-200  С, парчаланиш билан боради. Ёнганда узун ингичка аланга ва сарғиш оқ тутун ҳосил қилади. Тутуннинг таркиби PbO заррачаларидан иборат бўлганлиги туфайли заҳарли таъсир қилади. Pb(C 2 H 5 ) 4 + 29О 2  2PbО + 16CО 2 + 20Н 2 О ТЭҚ - сақловчи бензин ва керосинлар “этилланган” деб юритилади ва бундай ёқилғиларни фарқлаш мақсадида турли ранглар қўшилади. Улар турли хил заҳарланишга олиб келиши мумкин. Суд - текширув лабораторияларига этилланган ёнилғилар, ёнилғи доғини сақлаган кийимлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳалок бўлган мурдаларни ички аъзолари каби объектлар ашё сифатида юборилади. ТЭҚни текширилувчи объект характерига қараб турли усуллар ёрдамида ажратиб олинади: 1. Мурда ички аъзолари, гўшт махсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларидан ажратиб олиш. Бундай объектларда тўрт этил қўрғошин сув буғи ёрдамида ҳайдаб ажратилади. Бундай дистиллят йоднинг тўйинган спиртли эритмаси сақловчи идишга йиғилади. Одатда 100 мл дистиллят йиғилади ва оғзи берк ҳолда 30 дақиқа сақланади ва сув ҳаммомида қуригунча порлатилади: Pb(C 2 H 5 ) 4 + J 2  PbJ 2 + 2C 4 H 10 Қолдиқдаги PbI 2 нитрат кислотасида эритилгач, қуритилади. PbI 2 + 2HNO 3  Pb(NO 3 ) 2 + 2HI Қолдиқдаги Pb(NO 3 ) 2 сувда эритилиб, реакция ёрдамида текширилади. 100г объект таркибида 0,3 г ТЭҚ бўлса, заҳарланиш аломати бор деб ҳисобланади. 2. Ўсимлик объектлари (ун, нон, крупадан) ажратиб олиш. Бунинг учун объект хлороформ (ёки бошқа органик эритувчи) билан 2 соат бўктирилади, филтрланиб, филтратга 1г йод кристаллари қўшилади ва 30 дақиқадан сўнг қуригунча порлатилади. Қолдиқдаги органик аралашмалар сулфат ва нитрат кислотаси билан минерализацияланади, азот оксидлари денитрациялангач CH 3 COOHNH 4 эритмасидан сўнг PbSO4 эритилиб Pb +2 ионига текширилади. 3. Бензин ва керосинлардан аниқлаш. Бензин (20мл) 4% йоднинг спиртдаги эритмаси (20мл) билан аралаштирилади ва 30 дақиқа ўтгач қуригунча порлатилади.   Қолдиқ Pb +2 ионига текширилади. МАРГАНЕЦ Марганец кукун ҳолидаги оқ металлл, у ўзининг ташқи кўриниши билан темир қириндиларини эслатади. Марганецни хлорид, сулфат ва нитрат тузлари кўп қўлланилади. Бу бирикмалар бироз қизғиш рангга эга бўлиб, сувда яхши эрийдилар, марганец сулфатдан бошқа тузлари спиртда ҳам эрийди. Токсикологик аҳамияти . Марганец энг кам заҳарл и , организм учун зарур микроэлемент. Марганец ва унинг бирикмалари фақат ичга қабул қилинганда н ташқари улар нафас йўллари орқали ( марганец сақловчи бирикмалар ва рудаларнинг чанги ҳисобига ) организмга тушганда ҳам заҳарли таъсир кўрсатади. Марганецнинг токсикологик аҳамияти, бу элементнинг халқ хўжалигида кенг миқёсда қўлланиши билан тушунтирилиши мумкин.Масалан, марганец элементи эркин ҳолда электродлар тайёрлашда, унинг бирикмалари эса идиш-товоқларни сирлашда, тўқимачиликда матоларни бўяшда ишлатилади. Марганец тузларидан калий перманганат тиббиётда кучли антисептик сифатида, кимё саноати ва лабораторияларида кучли оксидловчи сифатида ишлатилади. Koрхона ҳ авосида марганецнинг концентрацияси 0,0003 мг/л дан ошмаслиги керак. Одам организми учун калий перманганатнинг ҳалокатга олиб борадиган летал дозаси 15-20 г атрофида. Марганец элементи фақатгина ички аъзоларга (буйрак, ўпка) таъсир этиб қолмасдан, балки марказий асаб тизимини ҳам ишдан чиқаради ва сурункали заҳарланишлардан жигар циррози хасталиги келиб чиқади. Одам марганец бирикмалари билан заҳарланганда унинг асосий миқдори жигарда, мияда, нафас йўли орқали заҳарланганда эса ўпкада йиғилади. Тиббиёт амалиётида кенг қўлланиладиган калий перманганат қизғиш- бинафша рангли, ромб кўринишидаги кристаллардан иборат модда. Сувда яхши эрийди. Кислотали муҳитда жуда ҳам кучли оксидлoвчидир. Хотин-қизлар ўртасида криминал аборт учун калий перманганатни яширинча ишлатиш кўпинча марганец билан организмни заҳарланишига олиб келиб ва заҳарланиш аксари ҳалокат билан тугайди. Марганец бирикмалари билан организм заҳарланганда пешоб, қон ва ахлатда унинг миқдори кўпаяди. Заҳарланганда оғиз ачишиши, кўнгил айнаш, қусиш, ошқозон ва қоринда оғриқ аломатлари содир бўлади ва томоқ қўнғир рангга бўялади. Паркинсонизм касаллиги белгилари кузатилади. Заҳарланиб ўлган мурдани паталого-анатомик текшириш марганец бирикмаларига хос – шиллиқ қаватли аъзоларда куйиш аломати, ички паренхима аъзоларда нормадан ортиқ ўзгаришлар борлиги аниқланилади. Марганец элементи одам организмида учраб турадиган, ҳaёт учун керак бўладиган микроэлементлардан ҳисоблангани учун ҳам суд кимё таҳлилларини олиб боришда бу маълумотларни инобатга олиниши керак. Унинг миқдори 100 г жигар таркибида 0,17 - 0,2 мг, бачадонда эса 0,15-0,17 мг гача бўлиши мумкин. Бундан ташқари марганец элементи ҳар доим организмга овқат билан бирга кириб туради, демак ошқозон ва ичаклардан иборат бўлган ички аъзоларни овқaт моддалар сақлагани ҳолда бирга текшириш марганец элементини янада кўпроқ аниқланишига сабаб бўлишини назарда тутиш керак. Шунинг учун таҳлил натижасида марганец миқдорини аниқлашда буларни эътиборга олиш лозим. Марганец бирикмаларини суд кимё объектларидан ажратиб олиш учун икки хил усул: концентрланган сулфат ва нитрат кислоталар ёрдамида олиб бориладиган ҳўл ва қуруқ минерализациялаш усуллари қўлланилади. Усулни танлаб олиш асосан суд муассасаларининг кўрсатмаларига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Агар суд муассасалари фақат марганец элементига текшириш олиб боришни сўрасалар, у вақтда кимёгар қypyқ усулдан фойдаланади ва олинган кулдан марганец элементи касрли усул ёрдамида аниқланилади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам минерализатда марганец икки валентли ҳолда бўлади. Чинлигини аниқлаш. Минерализатдаги марганец ионларини калий перйодат ва аммоний персулфат билан оксидлаш реакциялари ёрдамида аниқланади. Мазкур реактивлар билан марганец ионлари оксидлангандан сўнг бинафша (қизил пушти) рангли перманганат ионлари ҳосил бўлади. Ҳар икки реакция марганец ионларини аниқлаш учун хусусийдир, чунки бошқа металлларининг катионлари кўрсатилган реактивлар билан оксидланганда қизил бинафша ранг ҳосил қилмайди. 1. Калий перйодат билан реакция. Таҳлил учун оз миқдордаги (1 мл) минерализат олинади, чунки маргенец ионлари инсон организмида кўп учрайди. Реакцияни бажариш учун 1 мл минерализага сув ва NaH 2 РO 4 тўйинган эритмаси қўшиб қайнаётган сув ҳаммомида 5-6 дақиқа қиздирилади. Сўнгра кумуш нитрат эритмасидан ҳамда аммоний персулфат тузидан қўшиб яна қиздирилади. Марганец бўлса, қизил-пушти ранг ҳосил бўлади. Марганец ионлари сақловчи суюқ эритмалар калий перйодат таъсиридан тўқ- қизил рангли чўкма ҳосил бўлади. Фосфатлар иштирокида эса чўкма ҳосил бўлмайди, аксинча марганец ионларини М n +2 дан М n О 4 - гача оксидланиши кузатилади: 2 М n +2 + 5КIО 4 + 3Н 2 О → 2 М n О 4 - + 5КIO 3 + 6Н + Реакциянинг ани қ лаш чегараси 100 г объект учун 0,02 мг ташкил қилади. 2. Аммоний персулфат билан реакция. Реакция олиб бориш шароитига қараб аммоний персулфат марганецдан турли оксидланиш маҳсулотларини ҳосил қилиши мумкин.Кислотали муҳитда қиздирилса H 2 MnO 4 ҳосил бўлади: Mn 2+   + 2 S 2 O 8 2- + 4 H 2 O  H 2 MnO 4 + 4 SO 4 2- + 6 H + ишқорий муҳитда катализаторсиз қиздирилса М n О 2 ҳосил бўлади: Mn 2+   + S 2 O 8 2- + 4 О H -  MnO 2 + 2 SO 4 2- + 2 H 2 O Қиздиришни катализаторлар иштирокида (AgNO 3 ёки Со(NO 3 ) 2 , никел ва симоб тузлари) олиб борилса HMnO 4 гача оксидланади: 2MnSO 4   + 5(NH 4 ) 2 S 2 O 8 + 8H 2 O  2HMnO 4 + 7H 2 SO 4 +5(NH 4 ) 2 SO 4 Реакцияларни олиб боришда темир ионини таъсирини йўқотиш мақсадида NaH 2 РO 4 , хлор ионини эса AgNO 3 қўшилади. Fe 3+ иони перманганат иони рангини аниқлашга халақит беради ва уни фосфатлар қўшиб ниқобланади. Бунда рангсиз [Fe(РO 4 ) 2 ] 2- иони ҳосил бўлади. Марганецни аммоний персулфат билан оксидлашда хлоридлар, бромидлар ва бошқа ионлар ҳалал беради. Уларни Ag + иони чўктиради ва у катализаторлик вазифасини бажаради. Реакцияга кучли кислотали муҳит ҳалал беради, бунда ортиқча кислота MnO 4 - ионини Mn 2+ ионигача қайтариши мумкин: 2 MnO 4 - + 5 S 2 O 8 2- + 2 H 2 O  2 Mn 2+ + 10 SO 4 2- + 5О 2 + 4 H + Реакция билан 100 г объектдан 0,1 мг маргенецни аниқлаш мумкин. Реакцияга хром иони халақит беради, чунки Cr +3 дан Cr +6 гача оксидланиб зарғолдоқ ранг ҳосил қилади: Cr 2 (SO 4 ) + 3(NH 4 ) 2 S 2 O 8 + 7H 2 O --->H 2 Cr 2 O 7 +3(NH 4 ) 2 SO 4 +6H 2 SO 4 Минерализатни яшил ранги тахминан хром борлигидан далолат беради. Бундай ҳ олларда марганецни хромдан қуйидагича ажратилади: минерализатга рН =8 муҳит да ва диэтилдитиокарбаминат қўшилса марганец комплекс бирикма хосил қилади ва органик эритувчи (хлороформ) билан экстракциялаб ажратиб олинади : C 2 H 5 N C C 2 H 52 S S N a+ M n S O 4 D D T K C H C l 3p H - 8 C 2 H 5 N C C 2 H 52 S S + N a 2 S O 4M n 2 Хром сувли эритмада қолади, марганецни хлороформли қаватдан нитрат кислотаси билан реэкстракциялаб ажратилади:C2H5 N C C2H5 2 S SH + M n(NO3)2 CHCl3 (C2H5)2 N C S S + 2HNO3 M n (C2H5)2 N C S S Сувли қатламни Mn +2 га текширилади. Юқорида келтирилган ҳар и к кала реакция Mn 2+ борлигини тасдиқласа заҳарланиш содир бўлган деб баҳоланади. Калий перйодат билан ранг ҳосил бўлгани ҳолда аммоний персулфат билан реакция бермаса табиий марганец аниқланган деб ҳисобланса бўлади. Миқдорини аниқлаш. Mn +2   миқдорини калий перйодат билан Mn +7 гача оксидлаб, ҳосил бўлган рангли эритмани ФЭК усулида аниқлашга асосланган. ХРОМ Хром энг қаттиқ рангли металллардaн ҳисобланади. Унинг халқ хўжалигида кенг қўлланадиган бирикмаларидан хромпик - К 2 Сr 2 О 7 моддасини кўрсатиш мумкин. Калий бихромат ёки хромпик қизғиш рангли, сувда эрувчи кристалл модда, кучли оксидлаш хусусиятига эга. Хромнинг уч валентлик тузлари кўк рангли бўлиб, сувдаги эритмаси эса бинафша ранглидир. Токсикологик аҳамияти . Хром ва хром бирикмаларининг токсикологик аҳамияти, уларнинг заҳарли таъсир қилувчи моддалар эканлиги ва хром сақловчи моддаларнинг халқ хўжалигида кенг қўлланиши билан боғлиқ. Чунончи, хром ва унинг бирикмалари металллургия саноатида ўта қаттиқ қотишмаларни тайёрлашда, тўқимачилик саноатида матоларни бўяшда, кўнчилик саноатида эсa, хом терини ошлашда ишлатилади. Хром тузлари кимё ва фармацевтика саноатларида ҳaм турли бирикмаларни олишда асосий хом ашё бўлиб хизмат этади. Хром тузлари рух, қўрғошин, мис каби элементлар билан биргаликда турли рангга эга бўлган бўёқ моддаларни олишда ҳaм ишлатилади. Унинг бирикмалари дори сифатида ишлатилмаслигига сабаб уларнинг жуда кучли заҳар сифатида таъсир этиши билан боғлиқ. Металларни хромлашда, гугурт, кино ва фотоплёнкалар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Хромат кислота ангидриди инсон организми учун хавфли, летал дозаси 0,2- 1,1 г атрофида. Организмга хром тузларини заҳар сифатида таъсир этиши хром катионининг валентига боғлиқдир. Олти валентли хром бирикмалари уч валентли хром бирикмаларига қараганда анча кучли заҳapли моддалар бўлиб ҳисобланади. Хром бирикмалари билан заҳарланиш фақат уларни ичга қабул қилишдан ташқари улар билан иш олиб бориладиган турли саноат корхоналарида хром сақловчи чанг ҳисобига ҳам рўй бериши мумкин. Ана шундай корхоналарда хромнинг ҳаводаги концентрацияси 0,0001 мг/л дан ошмаслиги керак. Одам организми хром бирикмалари билан сурункали заҳарланганда буриннинг ўрта пардаси емирилади, шиллиқ қаватли аъзоларда кучли ачишииш рўй беради. Хром тузларининг, айниқса, олти валентлик бирикмаларининг оксидловчи таъсиридан тери куйганга ўхшаш тус олади, сўнг ярага айланади. Хром тузлари ичга қабул қилинганда кўнгил айниш ва сўнг қусиш ҳолатлари содир бўлади. Қусуқ қoн аралаш бўлиши ҳам мумкин. Хром бирикмалари билан кучли заҳарланганда конюктивит, ринит, фарингит, бронхит каби касалликлар юзага келади. Сурункали равишда заҳарланганда эса фибр оз ва ўпка саратони юзага келади. Хром тузлари аччиқ таъмли бўлиб, бемор чанқайди. Тезда ярали колит хасталигини келтириб чиқаради. Металл ҳолидаги хром тери дерматитига олиб келиши мумкин. Заҳарланиш ўлим билан тугаган тақдирда мурдани паталого-анатомик текширишда ошқозон, қизил ўнгачларни буришиб кичрайиб тортилиб қолганини кўрсатади, ҳазм йўллари эса сариқ рангли бўлади, ошқозон ичида кўк рангли (уч валентлик хром) масса бўлади. Хромнинг асосий қисми паренхиматоз аъзоларида йиғилади. Хром билан заҳарланиш ҳолатлари рўй берган тақдирда уни аниқлаш учун қон, пешоб ва соч толалари ҳам текширилади. Қондаги рухсат этилган миқдори 0,1-0,5 мкг/л, пешобда 0,5-1,5 мкг/л, сочда эса 0,2-2,0 мкг/г ташкил этади. Объектдан ҳўл усулда минерализациялаб ажратиб олинади. Хром бирикмалари турли рангга эга бўлганига қарамасдан минерализат таркибида хром элементи уч валентли бўлгани сабабли кўкимтир рангга бўялган бўлади. Таҳлил давомида хром катиони гарчи минерализат таркибида уч валентлик ҳолатда бўлсада, катионларни ва бошқa элементлардан ажратилганда у олти валентлик кўринишгача оксидланади. Чинлигини аниқлаш. Суд кимёси таҳлилларида хромни аниқлаш учун надхром кислотасини ҳосил бўлиш ва дифенилкарбозид билан борадиган реакцияларидан фойдаланилади. 1. Надхромат кислотасини ҳосил бўлиш реакцияси. Минерализатдаги Cr +3 иони персулфат аммоний билан кумуш тузи катализатори иштирокида дихромат ионига ўтказилади. Бунда реакцион аралашма аввал сув ҳамомида қиздирилади, сўнгра совитилиб, кейин натрий дигидрофосфат тузи кўшиб, рН муҳит 1,5-1,7 га келтирилади. Сўнгра реакцион аралашмага водород пероксид қўшилса кўк рангли надхром кислотаси ҳосил бўлиб, у H 2 CrO 6 , H 3 CrO 8 , H 7 CrO 10 каби тузилишларга эга бўлиши мумкин: H 2 Cr 2 O 7 + 3H 2 O 2  H 2 CrO 6 + 3H 2 O H 2 Cr 2 O 7 + 3H 2 O 2  H 3 CrO 8 + 3H 2 O Надхром кислотаси беқарор бирикма бўлиб, сувли эритмаларда тезда парчаланади. Шунинг учун уни тезда органик эритувчи ( диэтил эфири, этил ацетат, амил спирти) ёрдамида экстракцияланади. Органик эритувчи қатлами кўкимтир рангда бўлади. Реакция сезгирлигини Fe +3 ва Sb +3 ионлари пасайтиради, уларни ниқоблаш учун NaH 2 РО 4 қўшилади. Сl - аниони халақитини эса AgNO 3 қў шиб, таъсири йўқотилади. Реакция сезгирлиги 2 мкг ни ташкил қилади. 100 г биологик объектдан 0,2 мг хром аниқланиши мумкин. 2. Дифенилкарбозид билан реакцияси. Минерлизатдаги Cr +3 иони катализатор (кумуш тузи) иштирокида аммоний персулфат билан оксидланиб дихромат иони ҳосил қилинади. Реакцияга Fe +3 ва Sb +3 ионлари ҳалақит беради. Уларни фосфатлар билан ниқобланади. Дихромат иони дифенилкарбозидни оксидлаб рангсиз дифенилкарбазон, сўнгра оч-сариқ рангли дифенилкарбадиазон ҳосил қилади. Улар билан бирикиб қизил рангли комплекс ҳосил қилади. Реакцияни бажариш қуйидаги тартибда олиб борилади. Оз (1 мл) миқдордаги минеарлизатга сув, кумуш нитрат эритмаси ва аммоний персулфат тузидан қўшиб, 20 дақиқа қайнаб турган сув ҳаммомида қиздирилади, сўнг натрий дигидрофосфатнинг тўйинган эритмасида қўшилиб рН муҳит 1,5-1,7 га етказилади. Аралашма устига дифенилкарбозиднинг спирт ва ацетон аралашмасидаги (1:1) эритмасидан томизилса қизил-пушти ранг ҳосил бўлади. Ушбу р еакция ёрдамида 100 г объект таркибида ги 0,1 мг хромни аниқлаш и мк он ин и беради . Сr 2 (SO 4 ) 3 + 3(NH 4 ) 2 S 2 O 8 → 2Cr(SO 4 ) 3 + 3(NH 4 ) 2 SO 4 NH NH C HN NH O NH NH C N N O N N C N N O NH NH C HN N OH NH HN C N N O NH HN C N N O NH NH C HN N OH N N C N N O Cr(SO4)3 Cr+2 CrМиқдорини аниқлаш. Хром ионининг миқдорини дифенилкарбозид билан ҳосил қилган бирикма асосида фотоэлектроколориметрик усулда аниқланади.