logo

Ксантин хосиласини сақловчи алкалоидлар, токсикологик ва наркологик аҳамияти, ажратиб олиш ва таҳлил усуллари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

611 KB
Ксантин хосиласини сақловчи алкалоидлар, токсикологик ва наркологик а ҳ амияти, ажратиб олиш ва таҳлил усуллари Режа: 1. Фенацетин 2. Антипирин 3. Амидопирин 4. Аналгин ФЕНАЦЕТИН Лотинча номи: Phenacetin um Халқаро номи: Phenacetin Кимёвий-формуласи : C 10 H 13 NO 2 Молекуляр массаси: 179.2 CAS коди: 62–44–2 Табиати : нейтрал хоссали pKa 2,2 Суюқланиш ҳарорати : 134-135 o С Кимёвий номи : N -(4- этилоксифенил ) ацетамид ёки 1-этокси-4-ацетаминобензол ацетофенетидин Синонимлари : p- Acetiphenetidide ; Aceto- p -phenetidide ; Acetophenetidin ; Acetylphenetidin ; Fenacetina ; Paracetophenetidin, фенедин ва бошқалар… Таснифи: оқ, ҳидсиз, аччиқ таъмли, кристалл кукун Эрувчанлиги: хлороформда (1:14), этанолда (1:15), сувда (1:1300), эфирда, (1:90) эрийди. Фармакологик гуруҳи: Оғриқ қолдирувчи препарат Т½ 0,6-1,3 соат Заҳарли дозаси ( Vd ) 1-2 L / kg Фенацетин нейтрал хоссага эга ва органик эритувчилар билан кислотали муҳитда ҳам ишқорий муҳитда ҳам экстракцияланади. Қўлланилиши ва токсикологик аҳамияти. Фенацетин организмга заҳарли таъсир кўрсатади, лекин тиббиётда ишлатилганлиги учун заҳарланишлар учраб туради. Организмни фенацетиндан заҳарланиши оғир ва кучли бўлади. Фенацетин иссиқ туширувчи, шамоллашга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсирга эга. Уни бош оғриганда ва невралгияни даволашда ишлатилади. Фенацетин аналфен, асфен, пирафен, феналгин, седалгин каби табелкалар таркибида бор. Фенацетин кўп ҳолларда ички аъзолар фаолиятини ўзгартирмайди. Айрим ҳолатларда “Фенацетин нефрити” хасталигини келтириб чиқаради. Кўп исътемол қилинганда аллергик реакциялар, метгемоглобинемия ва анемияга сабаб бўлади. Метоболизми. Фенацетин дезалкилланиш туфайли метаболитланиб, парацетамол, n-фенетидин, n-аминофенол моддаларни ҳосил қилиши мумкин. Гидролизланиш натижасида 2-гидроксифенацетин ҳосил бўлади. Фенацетин қисман соф ҳолда, гидролиз маҳсулотлари эса глюкронидлар ёки сулфатлар билан конюгатлари ҳолида пешоб билан ажралиб чиқади. Фенацетиннинг организмда гидролизланишидан ҳосил бўлган параоксианилин бирикмаси кучли заҳар ҳисобланади. Оксидланиш давом этиб парааминофенол ва хинонимин ҳосил қилади:NH C CH3 O O C2H5 NH2 OH H3C C O OH + 2 HOH t0 HCl + C2H5OH + NH2 + H2O NH + O O OH Хинонимин тезда гемоглобинни оксидлаб парчалайди ва ўзи яна парааминофенолга қайтади. Фенацетин организмда тўлиқ гидролизланмаганда ҳам заҳарли фенатедин ҳосил бўлади: N H C C H 3 O O C 2 H 5 N H 2 O C 2 H 5 H 3 C C O O H+ H O H t 0 H C l + Пешобни фенацетин учун дастлабки текшириш. Ушбу реакция фенацетиннинг асосий метоболити парацетомолни организмдаги биотрансформацияланиши натижасида ҳосил бўладиган n-аминофенолни аниқлашга асосланган. Бунинг учун 1 мл текширилувчи пешобга 2-3 томчи 10% хлорид кислотаси қўшиб совитилади. Сўнгра нитрит натрий ва янги тайёрланган α- нафтолни ишқордаги эритмасидан томизилганда, қизил ранг ҳосил бўлади. Ортиқча α -нафтол қўшилиши реакцияга ҳалақит беради. Қизил ранг ҳосил бўлиши пешобда n-аминофенол борлигини билдиради. Ашёвий далил таркибидан ажратиб олиш: нордонлаштирилган сув ёки спирт ёрдамида биологик объектдан кислотали ва ишқорий муҳитда ажратиб олинади. Чинлигини аниқлаш. Суд органлари томонидан фенацетинни аниқлаш учун махсус кўрсатма бўлганда, қўйидаги умумий ва характерли реакциялар олиб борилади: I-кимёвий усулларда таҳлили 1. Фенацетинни гидролизланиш маҳсулотларини аниқлаш. Фенацетинни концентрланган хлорид кислота билан қиздириб, гидролизлангандан сўнг ҳосил бўлган пара-аминофенол маҳсулоти текширилади: а) сирка кислота ва этил спиртларини аниқлаш учун уларнинг бир-бири билан бирикиб сирка-этил мураккаб эфирини ҳосил қилиб, ҳиди бўйича аниқланади; б) фенацетиннинг гидролизланган маҳсулоти парааминофенол азабўёқ реакцияси билан аниқланади; в) пара - аминофенол бирикмаси индофенол ҳосил қилиш реакциясини беради ; г) Хром ангидриди билан реакцияси. Гидролизланган фенацетин хром ангидрид билан тўқ қизил ранг ҳосил қилади. 2. Нитрофенацетин ҳосил қилиш реакцияси. Фенацетинни нитрат кислота эритмаси билан қиздирилганда сариқ рангли модда - нитрофенацетин бирикмасини ҳосил қилади. Текширилувчи эритмада фенацетин миқдори кўп бўлганда сариқ чўкма ҳам чўкиши мумкин. N H C C H 3 O O C 2 H 5 + H O N O 2 N H C C H 3 O O C 2 H 5 + H O HO 2 N 3. Либерман реактиви билан реакцияси. Фенацетин Либерман реактиви билан бинафша ранг ҳосил қилади II-физик кимёвий усулларда таҳлили 1. ЮҚХ таҳлили: пластинка - сликагел G, қатлам қалинлиги (қ\қ) 250 мкм. қўзғалувчи фаза хлороформ ацетон (80:20) очувчи реактив калий перманганат эритмаси Rf 0,38 2. Газ хроматографик таҳлили: Таҳлил шароити: колонка: узунлиги 2 м, ички диаметри 2 мм бўлган шиша колонка ичи 3% SE-30 хромосорб G-HP билан тўлдирилган. қўзғалувчи фаза азот, тезлиги 45 мл/дақ; колонка ҳарорати 100 0 С дан секин аста 300 0 С гача кўтарилади. Таҳлил вақтида фенацитиннинг ушланиш индекси RI 1675 га тенг бўлди. 3. Юқори самарали суюқлик хроматографияси: Таҳлил шароити: колонка: ODS Hyhersil (160 х 5 мм , 5 мкм ) мобил фаза Изопропанол - чумоли кислотаси - 0,1 М фосфат буфери, рН 13, 6 ( 176:1:1000 ) детектор УБ - 244 нм Таҳлил вақтида 4,4 дақиқада фенацитинга хос бўлган чўққи пайдо бўлади. 4. УБ-спектрлари: фенацетинни этил спиртдаги эритмаси 250 нм, 0,1 М хлорид кислотадаги эритмаси 244   нм (   ε =649) тўлқин узунлигида максимал нур ютади. 5. ИҚ- спектрлари. ( KBr диск) фенацетин 1244, 1655, 1513, 1555, 1265, 836   cм −1 га тенг спектрлар ҳосил қилади 6. Масс спектрлари: 108, 109, 179, 137, 43, 81, 80, 110; m / z чўққилар ҳосил бўладиди. 2. Миқдорини аниқлаш: 1. УБ спектри асосида этил спиртидаги ёки 0,1М хлорид кислотадаги эритмасини спектрофотометрик аниқланади. 2. Гидролизланиш маҳсулотидан азобўёқ ҳосил қилиб фотоколориметрик усулда аниқлаш мумкин. 3. ГСХ ва ЮССХ усулларида. Синтетик пиразол ҳосилалари. АНТИПИРИН Лотинча номи: Antipyrin(e) Кимёвий номи : 1,2- дигидро –1,5– диметил –2– фенил –3 H - пиразол –3– он ёки 1-фенил-2,3-диметилперазалон феназон Халқаро номи: Antipyrin Кимёвий-формуласи : C 11 H 12 N 2 O Фармакологик гуруҳи: Оғриқ қолдирувчи препарат Молекуляр массаси: 188.2 Табиати : нейтрал CAS коди: 60–80–0 Суюқланиш ҳарорати : 111-113 o С Синонимлари : Analgésine ; Antipyrin(e) ; Azophenum ; Fenazona ; Phenazonum ; Phenyldimethylpyrazolone , азофен ва бошқалар… Таснифи: Рангсиз ёки оқ майда кристалл кукун модда. Эрувчанлиги: хлороформда (1:1), этанолда (1:1,3), сувда (1:1), эфирда, (1:43) эрийди. pKa 1,4 Т½ 7-15 соат Заҳарли дозаси ( Vd ) 0,56 L / kg Антипирин очиқ ҳавода ва ёруғлик таъсирида бироз сарғайиб қолади. Қўлланилиши ва токсикологик аҳамияти. Антипирин тиббиётда ишлатиладиган препаратлардан ҳисобланади. У асосан оғриқ қолдирувчи таъсир этади, кўпинча невралгия, ревматизм, шамоллашга қарши дори сифатида ишлатилади. Антипирин махаллий қўлланишда қонни тўхтатиш хусусиятига эга. Антипирин капилляр томирлар сўрилиш хусусиятини камайтириб, шамоллаш жараёнини ривожлантирмайди. Антипирин организмга баъзан оз миқдорда ҳам заҳарли таъсир этади. Заҳарланиш аломатлари: киши организмининг ҳарорати пасаяди, кўнгли айнийди, қусади, нафас олиш қийинлашади, юрак уриши секинлашади, одамнинг уйқуси келади, алаҳсирайди ва охирида ҳушидан кетади. Метоболизми. Антипирин ҳазм қилиш органларидан тез қонга сўрилиб, 1-2 соат ичида қонда максимал концентрациясига етади. У организмда секинлик билан метаболизмга учрайди. 30-40% антипирин организмда глюкурон кислотаси билан бирикиб, глюкуронид ҳолида ажралади. Бир қисми гидроксилланиб, 4-гидроси-антипиринни ҳосил қилади. Таҳминан 5% ўзгармаган ҳолда пешоб билан ажралади. Суд кимёси таҳлилларида антипиринга текшириш суд органларининг талабаларига биноан олиб борилади. Суд кимёси объектларидан қутбли эритувчилар ёрдамида антипиринни ажратиш вақтида у ҳам кислотали, ҳам ишқорий шароитдан хлороформ билан экстракцияланади. Чинлигини аниқлаш. I-кимёвий усулларда таҳлил 1.Алкалоидлар каби чўктирувчи реактивлар билан чўкма ҳосил қилади. 2. Темир - (III) - хлорид реактиви билан реакцияси: антипирин темир – (III) - хлорид билан қизил қон рангдаги модда - феррипиринни ҳосил қилади. 3. Нитрозаантипирин ҳосил қилиш реакцияси: натрий нитрит кислотали муҳитда антипирин билан тўқ яшил рангли нитрозаантипиринни ҳосил қилади. Антипирин кўп бўлган тақдирда эса, тўқ яшил чўкма чўкади. + + HONO (H2SO4+NaNO2) + H2O N N O CH3 CH3 N N O CH3 CH3 N OҲосил бўлган нитрозоантипиринга α- нафтиламин таъсир эттирилса қизил рангли пиразолон бўёғи ҳосил бўлади. + NH2 N N H3CN H3C C6H5 N N N CH3 CH3 C6H5 O NO + NH2 N N H3CN H3C C6H5 N N N CH3 CH3 C6H5 O NO 4. Либе рман реактиви билан реакцияси. Антипирин Либерман реактиви билан зарғалдоқ рангни ҳосил қилади 5. Манделин реактиви билан реакцияси. Антипирин Манделин реактиви билан жигиранг ҳосил қилади. II-физик кимёвий усулларда таҳлили 1. ЮҚХ таҳлили: пластинка - сликагел G, қатлам қалинлиги (қ\қ) 250 мкм. HCl ни метанолли эритмаси пуркалган қўзғалувчи фаза метанол- 25% аммиак (100:1,5) очувчи реактив темир (III) хлорид эритмаси Rf 0,65 қизил рангли доғ ҳосил қилади. 2. Газ хроматографик таҳлили: Таҳлил шароити: колонка: узунлиги 2 м, ички диаметри 2 мм бўлган шиша колонка ичи 3% SE-30 хромосорб G-HP билан тўлдирилган. қўзғалувчи фаза азот, тезлиги 45 мл/дақ; колонка ҳарорати 100 0 С дан секин аста 300 0 С гача кўтарилади. Таҳлил вақтида антипириннинг ушланиш индекси RI 1855 га тенг бўлди. 3. Юқори самарали суюқлик хроматографияси: Таҳлил шароити: колонка: ODS Hyhersil (160 х 5 мм , 5 мкм ) мобил фаза Изопропанол - чумоли кислотаси - 0,1 М фосфат буфери, рН 13, 6 ( 176:1:1000 ) детектор УБ - 24 2 нм Таҳлил вақтида 0,95 дақиқада фенацитинга хос бўлган чўққи пайдо бўлади. 4. УБ-спектрлари: Антирпиринни 0,1 н хлорид кислотадаги эритмаси 230 ( ε =590), ишқордаги эритмаси 242 ( ε =649) ва 256 нм тўлқин узунлигида максимум нур ютади. 5. ИҚ- спектрлари. ( KBr диск) антипирин 1660, 770, 1318, 1305, 1590, 1580 cм −1 га тенг спектрлар ҳосил қилади 6. Масс спектрлари: 188, 96, 77, 56, 105, 189, 55, 51 ; m / z чўққилар ҳосил бўладиди. 2. Миқдорини аниқлаш: 1. УБ спектри асосида ишқордаги ишқордаги эритмасини 242 нм( ε =649) максимал нур ютишига асосланиб аниқланади. 2. ГСХ ва ЮССХ усулларида. АМИДОПИРИН Лотинча номи: Amidopyrine Кимёвий номи : 4-( диметиламино )-1,2– дигидро –1,5– диметил –2– фенил – 3H- пиразол –3– он ёки 1 - фенил-2-3 диметил -4- диметиламино -5-пирозалон Халқаро номи: Aminophenazone Кимёвий-формуласи : C 13 H 17 N 3 O Фармакологик гуруҳи: Оғриқ қолдирувчи ва ҳароратни туширувчи препарат Молекуляр массаси: 231.3 Табиати : Кучсиз асос хоссали CAS коди: 58 – 15 – 1 Суюқланиш ҳарорати : 107-109 o С Синонимлари : Amidazofen ; Amidopyrine ; Amidopyrine - Pyramidon ; Aminopyrine ; Dimethylaminoantipyrine ; Dimethylaminophenazone , пирамидон, аминафеназол, аминопирин ва бошқалар… Таснифи: кучсиз аччиқ таъмли, рангсиз майда кристалл кукун модда. Эрувчанлиги: хлороформда (1:1), этанолда (1:1,5) сувда (1:18), эфирда, (1:13), бензин (1:12) эрийди. pKa 5,0 Т½ 1,7-3,1 соат Заҳарли дозаси ( Vd ) 0,7-0,9 L/kg Қўлланилиши ва токсикологик аҳамияти. Амидопирин оғриқ қолдирувчи, шамоллашга қарши препарат бўлиб, кўпинча тиббиётда бош оғриганда, невралгия, миозит, ревматизмда, артрит ва бошқа касалликларда қўлланилади. Амидопиринни узоқ вақт қабул қилиниши, айрим ҳолларда қон ишлаб чиқарувчи аъзолар фаолияти ишдан чиқаради, терида тошмалар ҳосил бўлади. Токсикологик аҳамияти ва заҳарланиш аломатлари ҳам антипиринга ўхшаш. Метоболизми. Амидопирин организмда диметилланиш ва ацетилланиш орқали метаболизмга учраб, қизил рангли рубазон, метилрубазон кислоталарига айланиши мумкин, шунинг учун катта дозада амидопирин қабул қилган беморлар пешоби қизил-қўнғир рангга бўялган бўлади. Амидопирин оксидланиб, қиз ғ иш рангли оксиамидопиринга айланади. N NN C H 3 C 6 H 5H 3 C H 3 C O C H 3 ( O ) C N NCN C H 3 C 6 H 5H 3 C H 3 C O C H 3OO Амидопирин ҳам худди антипирин сингари биологик объектдан ажратиш вақтида ҳам кислота ва ҳам ишқорий муҳитдан хлороформ қаватига ўтади. Чинлигини аниқлаш: Амидопиринни аниқлашда ранг ҳосил қилувчи, чўктирувчи реактивлар, хроматографик ва спектроскопик усуллардан фойдаланилади. I-кимёвий усулларда таҳлил 1. Амидопирин ҳам алкалоидлар каби умумий чўктирувчи реактивлар билан чўкма ҳосил қилади. 2. Темир - (III) - хлорид реактиви билан реакцияси: темир (Ш) хлориди амидопирин билан тез ўчиб кетувчи бинафша ранг ҳосил қилади. 3. Нитрит кислотаси билан реакцияси: амидопирин кислотали шароитда натрий нитрит билан ортиқча реактив таъсиридан ўчиб кетувчи бинафша ранг ҳосил қилади. 4. Кумуш нитрат реактиви билан реакцияси: амидопирин кумуш нитрат эритмаси таркибидаги кумушни қайтаради, натижада пушти ранг ва қора чўкма ҳосил қилади. 5. Формалдегидга ўтказиб аниқлаш реакцияси. А мидопиринга концентрланган сулфат кислотаси сўнгра хроматроп кислотаси қўшилса, пушти ранг ҳосил бўлади. Чунки концентрланган H2SO4 қўшилса, амидопирин парчаланиб формалдегид ҳосил бўлади ва у хроматроп кислотаси билан пушти ранг ҳосил қилади. 6. Либе рман реактиви билан реакцияси. Либерман реактиви билан кўк рангни ҳосил қилади II-физик кимёвий усулларда таҳлили 1. ЮҚХ таҳлили: пластинка - сликагел G, қатлам қалинлиги (қ\қ) 250 мкм. қўзғалувчи фаза хлороформ-ацетон (9:1), очувчи реактив Драгендорф реактиви Rf 0,15-0,17 қўнғир рангли доғ ҳосил қилади 2. Газ хроматографик таҳлили: Таҳлил шароити: колонка: узунлиги 2 м, ички диаметри 2 мм бўлган шиша колонка ичи 3% SE-30 хромосорб G-HP билан тўлдирилган. қўзғалувчи фаза азот, тезлиги 45 мл/дақ; колонка ҳарорати 100 0 С дан секин аста 300 0 С гача кўтарилади. Таҳлил вақтида амидопириннинг ушланиш индекси RI 1895 га тенг бўлди. 3. Юқори самарали суюқлик хроматографияси: Таҳлил шароити: колонка: ODS Hyhersil (160 х 5 мм , 5 мкм ) мобил фаза Изопропанол - чумоли кислотаси - 0,1 М фосфат буфери, рН 13, 6 ( 176:1:1000 ) детектор УБ - 257 нм Таҳлил вақтида 0,32 дақиқада амидопиринга хос бўлган чўққи пайдо бўлади. 4. УБ-спектрлари: амидопиринни 0,1 М хлорид кислотадаги эритмаси 257   нм ( ε =443), ишқорий эритмаси эса 264 нм (   ε =353) тўлқин узунликлариида максимал нур ютади. 5. ИҚ- спектрлари. ( KBr диск) амидопирин 1660, 1315, 1126, 750, 700, 1620     cм −1 га тенг спектрлар ҳосил қилади 6. Масс спектрлари: 56, 231, 97, 111, 112, 42, 77, 71 m / z чўққилар ҳосил бўладиди. 2. Антипирин ва амидопирин аралашмасини аниқлаш. Бундай ҳолатда нитрит тузлари билан бажарилувчи реакциядан фойдаланилади. Қолдиққа кислота ва нитрит тузи қўшилганда аввал амидопирин ҳисобига пушти ранг ҳосил бўлади. Ортиқча реактив қўшилганда пушти ранг ўчиб, ўрнига яшил ранг ҳосил бўлади. Миқдорини аниқлаш: 1. Экстракцион фотометрик усул: Амидопиринни бромфенол кўки билан ҳосил бўладиган ион-ассоциатли комплекси асосида экстракцион фотометрик усулда аниқланади. 2. УБ спектрофотометрик усул: Амидопиринни 0,1М хлорид кислотадаги эритмаси   257 нм (ε=443) максимум нур ютишига асосланиб аниқланади. 3. ГСХ ва ЮССХ усулларида. АНАЛГИН Лотинча номи: Analgin um Кимёвий номи : Sodium-[(2,3–dihydro–1,–5–dimethyl–3–oxo–2–phenyl– 1 H -pyrazol–4–yl)methylamino]methanesulphonate monohydrate Халқаро номи: Dipyrone Кимёвий-формуласи : C 13 H 16 N 3 NaO 4 S,H 2 O Фармакологик гуруҳи: Оғриқ қолдирувчи ва ҳароратни туширувчи препарат Молекуляр массаси: 351.4 Табиати : Кучсиз асос хоссали CAS коди: 5907–38 Суюқланиш ҳарорати : 172 o С Синонимлари : Analgin ; Baral gin Aminopyrine–sulfonate Sodium ; Analginum ; Metamizole ; Metamizole Sodium ; Metamizolum Natricum ; Methampyrone ; Novamidazofen ; Sulpyrine , ва бошқалар… Таснифи: ҳидсиз, бироз тахир мазали, оқ-сарғимтир рангли нинасимон кристал кукун Эрувчанлиги: этанолда (1:30) сувда (1:1,5) эрийди, эфир, бензин, ацетон, хлороформда амалда эримайди. pKa ? Т½ 2-4 соат Заҳарли дозаси (Vd) 1,2 L/kg Қўлланилиши ва токсикологик аҳамияти. Аналгин тиббиётда антипирин ва амидопирин каби оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситма туширувчи восита сифатида ишлатилади. Токсикологик аҳамияти нотўғри истемол қилинса заҳарланишга олиб келиши билан тушунтирилади. Метоболизми. Аналгин организмда 4-метиламинофеназон, 4- аминофеназон, 4-формиламинофеназон ва 4-ацетиламинофеназон каби метаболитларга парчаланади. Унинг 70% ўзгармаган ҳолда пешоб орқали чиқарилади. Биологик объектдан қутбли эритувчилар билан асосан кислотали, қисман ишқорий муҳитда органик эритувчилар билан экстрацияланади. Чинлигини аниқлаш: Аналгин ҳам бошқа пиразол ҳосилалари каби алкалоидларни чўктирувчи реактивлар билан чўкмага тушади. I - кимёвий усулларда таҳлил 1. Бензохинон билан реакцияси. Бензохиноннинг сирка кислотасидаги эритмаси аналгин билан қизил олча рангли махсулот ҳосил қилади. 2. Темир - (III) хлориди билан реакцияси. Аналгин темир (Ш) хлорид эритмаси таъсирида қизил пушти рангли маҳсулот ҳосил қилади. 3. Несслер реактиви билан реакцияси. Н есслер реактиви билан қизил- сариқ рангли чўкма беради. 4. KJO3 билан реакцияси. Аналгин хлорид кислотаси иштирокида калий йодат эритмаси билан қизил ранг ҳосил қилади, ортиқча реактив қўшилса тўқ қизил ранг ва қўнғир рангли чўкма ҳосил қилади. 5. Хлорамин Б иштирокидаги реакцияси. Аналгинни сувдаги эритмасига суюлтирилган хлорид кислотаси ва хлорамин Б эритмаси қўшилса сариқ ранг ҳосил бўлади. II-физик кимёвий усулларда таҳлили 1. ЮҚХ таҳлили: пластинка - сликагел G, қатлам қалинлиги (қ\қ) 250 мкм. HCl ни метанолли эритмаси пуркалган қўзғалувчи фаза метанол- 25% аммиак (100:1,5) очувчи реактив темир (III) хлорид эритмаси Rf 0,84 Қизил қўнғир рангли доғ ҳосил бўлади 2. Газ хроматографик таҳлили: Таҳлил шароити: колонка: узунлиги 2 м, ички диаметри 2 мм бўлган шиша колонка ичи 3% SE-30 хромосорб G-HP билан тўлдирилган. қўзғалувчи фаза азот, тезлиги 45 мл/дақ; колонка ҳарорати 100 0 С дан секин аста 300 0 С гача кўтарилади. Таҳлил вақтида аналгиннинг ушланиш индекси RI 1955 га тенг бўлди. 3. Юқори самарали суюқлик хроматографияси: Таҳлил шароити: колонка: ODS Hyhersil (160 х 5 мм , 5 мкм ) мобил фаза Изопропанол - чумоли кислотаси - 0,1 М фосфат буфери, рН 13, 6 ( 176:1:1000 ) детектор УБ - 25 8 нм Таҳлил вақтида 0,45 дақиқада аналгинга хос бўлган чўққи пайдо бўлади. 4. УБ-спектрлари: аналгинни 0,1 М хлорид кислотадаги эритмаси 258   нм ( ε =266) тўлқин узунлигида максимал нур ютади. 5. ИҚ- спектрлари. ( KBr диск) фенацетин 1672, 1064, 1179, 1163, 1208, 1639   cм −1 га тенг спектрлар ҳосил қилади 6. Масс спектрлари: 56, 42, 83, 57, 77, 51, 97, 54. m / z чўққилар ҳосил бўладиди. 2. Миқдорини аниқлаш: 1. Фотоэлектроколорометрик усулда: Бензохинон билан ҳосил қилган ранги асосида фотоэлектроколорометрик усулда аниқланади. 2. УБ спектрофотометрик усул: аналгинни 0,1М хлорид кислотадаги эритмаси   258 нм (ε=266) максимум нур ютишига асосланиб аниқланади. 3. ГСХ ва ЮССХ усулларида. Асос ва кучсиз асос хоссали алкалоидлар Органик заҳарли моддаларнинг бу гуруҳига суд кимёвий ва токсикологик аҳамиятли моддалардан алкалоидлар ва баъзи алкалоидлар асосида синтезлаб олинган бирикмалар киради. Уларнинг кимёвий таҳлил усулларини ўрганиш, фаннинг ривожланишида катта ўринга эга. Стас ва Отто, Драгендорф, Степанов, Швайкова ва Крамаренколарнинг заҳарли моддаларни биообъект таркибидан ажратиш усулларини кашф этганликлари бунга яққол мисол бўла олади. Бу қисмга ксантин хосиласидан кофеин, теобрамин, теофиллин, хинолин хинин, пиридин анабазин, никотин, ареколин, пиперидин конеин, изохинолин морфин, кодеин, папаверин, тропан атропин, скополамин, кокаин, индол стрихнин, бруцин, резерпин алкалоидлари ҳамда морфин асосида синтезлаб олинадиган апоморфин, дионин, героин каби моддалар киритилган. Алкалоидларни айримлари кислотали муҳитда асосий қисми эса ишқорий муҳитда органик эритувчилар билан экстракцияланади. Алкалоидлар ва уларнинг хусусиятлари Алкалоидлар асосан ўсимлик аъзоларида учрайди ва уларнинг кўпчилиги кучли фармакологик таъсирга эга. Алкалоидлар халқ хўжалигида, тиббиётда дори сифатида, қишлоқ хўжалигида эса заҳарли химикатлар сифатида қўлланилади. Алкалоид сўзи “ишқорга ўхшаш” ишқорсимон деган маънони англатади. Унинг биринчи номояндаси 1819 йилда аниқланган. Бундай токсикологик аҳамиятга эга бўлган моддалар органик эритувчилар ёрдамида кислотали ҳамда ишқорий муҳитда ажратиб олинади. Уларнинг кўпчилиги одам ва ҳайвон организмига заҳарли таъсир этувчи моддалар. Қуйидаги: кофеин, теобрамин, теофиллин, хинин, морфин, кодеин, папаверин, галантамин, анабазин, никотин, ареколин, кониин, пахикарпин, атропин, скополамин, кокаин, стрихнин, бруцин, резерпин, эфедрин каби алкалоидлар токсикологик аҳамиятга эга. Кимёвий моддалардан апоморфин, дионин, героин, аминазин, дипразин, тизерцин, хлордиазепоксид, диазепам, нитрозепам, новокаин, дикаин, димедрол, амитриптилин, циклодол, имизин каби синтезланган моддалар билан ҳам заҳарланиш учраб туради. Алкалоидларни ашёвий далиллар таркибидан ажратишда қўлланиладиган усуллари уларни кислоталар билан туз ҳосил қилиши сўнг эфир, хлороформ ва бошқа органик эритувчиларда экстракциялашга асосланган. Алкалоидлар билан заҳарланиб ҳалок бўлган инсон ва ҳайвонлар мурдаси ёрилганда эса мурда ички аъзоларида ҳеч қандай ҳарактерли белгилар сезилмайди. Суд кимё таҳлилларида биологик объект таркибидаги алкалоидларга текшириш олиб бориш ниҳоятда мураккаб ва қуйидаги тартибда олиб борилади: 1. Биологик объект таркибидан алк а лоидларни ажратиб олиш; 2. Кислотали ва ишқорий шароитда хлороформ билан экстракциялаб олинган ажратмани турли усуллар ёрдамида тозалаш; 3. Қолдиқни умумий чўктирувчи ва ранг ҳ осил қ илувчи алкалоид реактивлари билан текшириш; 4. Физик- кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида текшириш ; 5. Баъзи бир алкалоидларга нисбатан қўшимча фармакологик текширув ўтказиш; 6. Аниқланган алкалоиднинг миқдорини аниқлаш. Маълумки, деярлик барча алкалоидлар асос ҳолида кристалл моддалар бўлиб, улар сувда ёмон, органик эритувчиларда эса осон эрийди, айримлари эса асос ҳолида суюқлик бўлиб, сувда ва органик эритувчиларда яхши эрийди. Оксалат, тартарат ва бошқа кислоталар алкалоидлар билан тегишли тузларни ҳосил қилади ва улар сув ва спиртда яхши эрийди. Ишқорлар-   (NaOH, NH 4 OH ва хатто NaНCO 3 ) алкалоид тузларини органик эритувчи билан яхши экстракцияланадиган асосларга айлантиради. Таркибида фенол гидроксили сақлаган алкалоидлар морфин, салсалин ишқорлар билан сувда эрийдиган ва органик эритувчилар ёрдамида экстракцияланмайдиган фенолятлар ҳосил қилади, бу хусусиятдан масалан: морфин билан кодеинни бир-биридан ажратишда фойдаланиш мумкин. Алкалоидларни турли реакциялар ёрдамида аниқлаш Ажратиб олинган органик заҳарли моддаларни чинлигини аниқлашда имкон борича сезгир ва хусусий реакциялар ва инструментал таҳлил усулларидан фойдаланилади. Алкалоидлар таҳлилида кимёгар фақат битта реакция натижасига асосланмасдан, 2 ёки ундан ортиқ реакция ва усулларни қўллаши зарур. Бундай талабларга риоя қилмаслик нотўғри хулосалар чиқишига олиб келади. Масалан, қўлланилган реакция сезгирлиги паст бўлса, кам миқдордаги моддани аниқлаш имкони бўлмайди. Қўлланилган реакция текширилувчи модда учун хос бўлмаса, натижада ноаниқ хулоса чиқариш оқибатида кимёгар бир модда ўрнига иккинчи бошқа моддани аниқланган деб кўрсатиши мумкин. Масалан: атропин учун фақат Витали-Морен, пурин алкалоидлари учун фақат мурексид ҳосил қилиш реакцияси, опий алкалоидларини аниқлаш учун фақат Марки реактивидан фойдаланиш тўғри натижага олиб келмайди, чунки санаб ўтилган реакцияларни бошқа алкалоидлар ҳам бериши мумкин. Айтилганлардан хулоса қилиб, алкалоидларни аниқлашда бир неча сезгир ва хусусий реакциялардан фойдаланмоқ зарур деб ҳисобланади. Хусусий реакциялар - деб битта модда учун ҳарактерли бўлган реакциялар тушунтирилади, яъни ушбу реакцияни бошқа моддалар бермаслиги керак. Масалан: йодни крахмал билан кўк рангни ҳосил қилиши, симоб учун Cu 2   НqJ 4 қизил чўкмаси, синил кислотаси учун берлин зангорисини ҳосил бўлиши каби реакциялар. Суд кимёвий таҳлилда хусусий реакциялар билан бир қаторда селектив ва танловчи реакциялардан ҳам фойдаланилади. Бундай ҳолда битта реактив бир нечта моддалар билан бир хил, айрим ҳолларда қисман ўзгаришларга эга реакциялар натижаларини беради. Масалан: FeCl 3 - фенол гидроксили сақловчи моддалар учун селектив реактив, азобўёқ ҳосил бўлиши эса анилин ҳосилалари учун селектив. Заҳарли органик моддалар таҳлилида пробиркада бажариладиган макро реакциялар кам қўлланилади, чунки бундай реакцияларни сезгирлиги паст ва текширилувчи модда миқдори кўп бўлишини талаб қилади. Чўктирувчи реакциялар. Доривор моддалар таҳлилларида ҳамда биологик объект таркибидан ажратиб олинган алкалоидларни аниқлашда қўлланиладиган "умумий чўктирувчи реактивлар" икки катта гуруҳга бўлинади: 1. Алкалоидлар билан оддий туз ҳосил қилувчи реактивлар: танин, KMnO 4   , пикрин, пикролон кислоталари, хроматлар (H 2 CrO 4 ) ва бошқалар. 2. Алкалоидлар билан комплекс бирикмалар ҳосил қилувчи реактивлар. Улар ўз навбатида икки гуруҳ ча га бўлинади: а) таркибида металлоидлар сақловчи реактивлар J 2 /KJ, Br 2 /KBr, JCl, H 3 PO 4 ·12MoO 3   ·   2H 2 O,(Зонненштейн), H 3 PO 4 ·   12WO 3   · 2H 2 O (Шейблер реактиви) ва хакозо. б) тарк и бида металлар сақловчи реактивлар: С dJ 2 / KJ (Марме),   HqJ 2   / KJ (Майер), BiJ 3 / KJ (Драгендорф), HqCl 2 , K 3 / Fe ( CN ) 6 ва бошқалар. Алкалоидлар билан чўкма ҳосил қилувчи реактивлар ҳосил қиладиган реакция маҳсулотлари ҳақидаги айрим маълумотлар 7.6 жадвалда келтирилган. Текширувчи эритма ёки қолдиқни ана шудай реактивлар ёрдамида таҳлил қилишда доимо, тоза аниқ алкалоидлар билан ҳам реакцияларни қайтариб кўриш ва натижаларни солиштириб, сўнг аниқ хулосага келиш лозим. Кимё токсикологик таҳлилда аҳамиятли бўлган алкалоидларни умумий чўктирувчи билан сезгирлигига оид маълумотлар 7.7 жадвалда келтирилган. Шейблер, Зонненштейн, Драгендорф реактивлари, пикрин ва пикролон кислоталари сезгир реактивлар ҳисобланади. Умумий чўктирувчи реактивлар манфий аҳамиятга эга. Бу ҳолат биообъект чириши натижасида унинг таркибидаги оқсил ва бошқа моддалар метоболитланиши натижасида ҳосил бўладиган гистидин, гистамин каби ёт моддалар ҳам алкалоидлар каби чўкма бориши мумкинлиги билан тушунтирилади. Бундай моддаларни айрим вақтда “мурда алкалоидлари” деб аталади. Масалан: мурда атропини, мурда никотини, мурда стрихнини. Улар шу алкалоидлар учун тавсия этилган баъзи кимёвий реакцияларни беришлари мумкин.H2C CH2 NH2 CH2 CH COOH NH2 декарбоксилланиш H2C CH2 NH2 CH2 CH2 NH2 +CO2 лизин кодаверин Юқорида келтирилган маълумотларга таянган ҳолда алкалоидларни умумий чўктирувчи реактивлар билан аниқлангандан сўнг, реакциялар чиққан ҳолда уларни албатта сезгир ва хусусий реакциялар ёрдамида аниқлаш зарур . 1-жадвал Алкалоидларни чўктирувчи умумий реактивлар ва ҳосил бўлган чўкмаларнинг баъзи бир хоссалари . Реактивлар ва уларнинг номлари Чўкма ҳосил қилувчи алкалоидлар Чўкманинг ҳосил бўлиш шароити Ҳосил бўлган чўкманинг хоссалари Таннин эритмаси Кониин, ареколин, кофеин, морфин ва бошқалар Нейтрал ёки кучсиз кислотали муҳит Оқ ёки сарғиш чўкма ҳосил қилади. Улардан ишқорий муҳитда алкалоид асослари ажралади. Пикрин кислота Аконитин, кофеин, теобромин, кониин ва морфиндан ташқари барча алкалоидлар Нейтрал ёки кучсиз кислотали муҳит Чўкма пикратларнинг кўпчилиги кристалл тузилишга эга. Чўкмани суюқланиш ҳарорати ҳам аниқланган. Йоднинг калий йодиддаги эритмаси, ёки Вагнер реактиви J 2 / KJ Деярли барча алкалоидлар Нейтрал ёки кучсиз кислотали муҳит Қўнғир рангли аморф ва кристалл чўкмалар Alk (HJ) Jx . Фосформолибдат кислота H 2 PO 4 ∙12MoO 3 ∙2H 2 ∙O ёки Зонненштейн реактиви Деярли барча алкалоидлар Нейтрал ёки кучсиз кислотали муҳит Аморф ҳолдаги сарғиш ёки қўнғир чўкмалар. Ишқорий муҳитда чўкмадан алкалоид асоси ажралиб чиқади. Фосфорновольфрам ат кислота Деярли барча алкалоидлар - Оқ рангли аморф чўкмалар. Улардан H 3 PO 4 ∙12WO 3 ∙2H 2 O ёки Шейблер реактиви ишқорий муҳитда алкалоид асоси ажралади. Висмут йодиднинг калий йодиддаги эритмаси ёки Драгендорф реактиви KВiJ 4 Деярли барча алкалоидлар Нейтрал ёки кучсиз кислотали муҳит Қўнғир ёки қизил рангли аморф ва кристалл чўкмаларни ҳосил қилади. Кадмий йодиднинг калий йодиддаги эритмаси ёки Марме реактиви K 2 CdJ 4 Тропан алкалоидлари қийин чўкади, кофеин эса мутлақо чўкмайди Нейтрал ёки кислотали муҳит Оқ ёки сарғиш чўкма ҳосил бўлиб, у ортиқча реактивда эрийди. Симоб (II)- йодиднинг калий йодиддаги эритмаси, ёки Майер реактиви - K 2 HgJ 4 Кофеин ва колхициндан бошқа алкалоидлар чўкма ҳосил қилади Нейтрал ёки кучсиз кислотали муҳит Оқ ёки сарғиш чўкма ҳосил қилади. Чўкманинг таркиби- Alk∙HJ (HgJ 2 )n Гексахлороплатинат кис лота H 2 PtCl 6 Кўпчилик алкалоидлар Нейтрал ёки кучсиз кислотали муҳит Аморф ёки кристалл чўкмалар Ранг ҳосил қилувчи реакциялар . Кўпчилик алкалоидлар ва азот сақловчи синтетик органик моддалар айрим реактивлар билан реакцияга киришиб рангли моддалар ҳосил қилади лар . Бу реакиялар модда молекула си даги сувни тортиб олиш, изланаётган моддани оксидлаши, реактив билан конденса цияланиш маҳсулотларини ҳосил қилиши мумкин . Ранг ҳосил қилувчи реактивлар сифатида нитрат, хлорид ва сулфат кислоталари ва уларнинг аралашмалари: сулфат ва нитрат кислота аралашмаси - Эрдман реактиви, формалдегид ва сулфат кислота - Марки реактиви, аммоний молебдати ва сулфат кислотаси - Фреде реактиви, аммоний вольфромати ва сулфат кислота - М а нделин реактиви, калий бихромат ва сулфат кислотаси аралашмалари кабилар қўлланилади. Ушбу реактивлар ҳам алкалоидлар таҳлилида муҳим аҳамиятга эга. Айрим реакциялар асосида бутун бир гуруҳ алкалоидлар бор ёки йўқлиги хақида хулоса чиқариш ҳам мумкин. Масалан: Марки реактиви морфин ҳосилалари учун, мурексид реакцияси эса пурин ҳосиласи учун кобалт аммиакати эса барбитуратлар учун умумий реакциялар ҳисобланади . Улардан айримлари ўта хусусийлик к а эга. Масалан: нитрат кислотаси - бруцин учун, хлорид, сулфат, нитрат кислоталари - вератрин учун хусусий реактив бўлиб ҳисобланади. Ранг ҳосил қилувчи реактивлар баъзи ёт моддалар билан ранг бериб, хато хулосага олиб келиши мумкинлигини назарда тутган ҳолда микрокристаллоскопик реакциялар ва фармакологик текширув олиб бориш тавсия этилади. Ранг ҳосил қилувчи реактивларнинг айрим алкалоидлар билан ҳосил қилган реакция маҳсулотлари ҳақида маълумотлар 7.8 - жадвалда келтирилган. Фармакологик текширув . Айрим ҳолларда фармакологик текширувларга таянилади: табиий ўсимлик алкалоиди атропин фармакологик текширув реакциясини, ҳамда Витали-Морен реакциясини беради. "мурда атропини" Витали-Морен реакциясини берган ҳолда кўз қорачиғини кенгайтирмайди. Никотин фармакологик таъсири бўйича ҳамда Драгендорф реактиви билан аниқланиши мумкин, "мурда никотини" ушбу реактив билан кристалл ҳосил қилса ҳам, лекин фармакологик таъсирни бермайди. Кимё токсикологик таҳлилида алкалоид ҳамда синтетик моддаларни аниқлашда физикавий ва физик-кимёвий, яъни қоғоз, юпқа қават, газ суюқлик хроматографияси усуллари, электрофорез, микродиффузия, УБ, ИК, Масс-спектроскопик усуллардан ҳам кенг фойдаланилади. Биологик объектдан ажратиб олинган заҳарли органик моддалар миқдорини аниқлаш усуллари Биообъект таркибидани ажратиб олинган заҳарли моддалар миқдорини аниқлаш турли физик ва физик-кимёвий усуллар ёрдамида бажарилади. Бу мақсад учун кўп йиллар илгари тавсия этилган, ноаниқликка олиб келадиган нейтраллаш ва оғирлик усулларидан ҳозирги кунда фойдаланилмайди. Кўпинча реактивлар билан рангли маҳсулотлар ҳосил қиладиган алкалоидлар миқдорини аниқлашда фотометрия ва экстракцион фотометрия усуллари, оптик фаол моддалар миқдорини аниқлашда УБ- спектрофотометрия усуллари қўлланилади. Бу усуллар юқори сезгирликка эга бўлиши билан бир қаторда, улар осон бажарилади, таҳлил учун кам вақт талаб қилади. Кимёгар томонидан бу усуллардан фойдаланиб эритмаларнинг оптик зичлигини аниқлашда модда албатта Бугер-Ламберт-Бер қоидаси талабларига жавоб бериши зарур. Модда чинлиги ва миқдорини СФ усулда аниқлаш учун, аввал албатта модданинг оптик фаоллигини ўрганиш лозим. Чунки кўпчилик оптик фаол бўлмаган моддаларни СФ усулда аниқлаш мумкин эмас. Шунингдек алкалоидларни сифати ва миқдорини аниқлашда ГСХ, ЮССХ, ГС-МС таҳлил усулларидан унумли фойдаланиш умкин. Экстракцион - фотометрик усулда реакция натижасида ҳосил бўлган рангли маҳсулот органик эритувчилар ёрдамида экстракциялаб ажратиб олингач, эритма оптик зичлиги фотометрик аниқланади. Бу усул мураккаб аралашмалардан айрим моддани ажратиб аниқлашда, айниқса текширилувчи модда кўп миқдордаги бошқа модда билан аралашган ҳолларда қўлланилиши мумкин. Нейтрал ва кучсиз асос хоссали моддалар таҳлили. Ксантин ҳосилалари (кофеин, теобрамин, теофиллин), антипирин, амидопирин, фенацетин. КСАНТИН (ПУРИН) ҲОСИЛАСИ АЛКАЛОИДЛАРИ Ксантин - пиримидин ва имидазол ҳалқаларини конденсациясидан таркиб топган. Ксантин ҳосилаларига кофеин, теофиллин, теобромин алкалоидлари киради. Кофеинни 1819 йилда Рунга кофе ўсимлигидан (Соffea arabika), теоброминни эса рус олими Воскресенский 1824 йилда какао (Theobroma сасао) дарахтининг мевасидан, теофиллинни 1889 йилда Коссел чой баргларида борлигини аниқланганлар. Пурин алкалоидлари чой, кофе ва бошқа ўсимликларда сақлананади. Улар тиббиёт амалиётида ҳам кенг қўлланилади. Кофеин синтезлаб олинган. КОФЕИН Лотинча номи: Caffeine Кимёвий номи : 3,7- дигидро –1,3,7– триметил l –1 H - пурин –2,6– дион ёки 1,3,7-триметилксантин Халқаро номи: Caffeine Кимёвий-формуласи : C 8 H 10 N 4 O 2 Фармакологик гуруҳи: марказий нерв системасига қўзғатувчи таъсирли препарат Молекуляр массаси: 194.2 Табиати : Кучсиз асос хоссали CAS коди: 58–08–2 H N C C O C N H C C H NN HO Суюқланиш ҳарорати : 234-237 o С Синонимлари : Anhydrous Caffeine ; Coffeinum ; Guaranine ; Methyltheobromine ; Théine . ва бошқалар… Таснифи : оқ ипак каби товланувчи нинасимон кристалл ёки ҳидсиз, ачиққа мойилоқ кукун. Эрувчанлиги: хлороформда (1:5,5), этанолда (1:66), сувда (1:46), ацетонда (1:50), бензинда (1:100), эфирда(1:530) кам эрийди. pKa 0,8 Т½ 2,3-12 соат Заҳарли дозаси ( Vd ) 0,4-0,6 L / kg Асос ҳолида кофеин марказий нерв системасига қўзғатувчи таъсир этади, наркотик ва уйқу чақирувчи препаратлар таъсирини камайтириб, нафас олиш ва бошқа марказларни қўзғотади. Тиббиётда кофеин асоси ҳамда бензоат ва салицилат тузлари ҳолида қўлланилиб, аскофен, пирамсин, цитрамон, тримол ва бошқа дорилар таркибига киради. Қўлланилиши ва токсикологик аҳамияти. Одамлар ақлий ва жисмоний меҳнатдан чарчаганда кофеин ичиш тавсия қилинади. Кофеин орқа мия сезувчанлигини оширади, юрак фаолиятини яхшилайди. Кофеин, организмда пешобни кўп миқдорда ажратувчи препаратлар сифатида ишлатилади. Кофеин организмга кумулятив таъсир кўрсатмайди. Унга ўрганиб қолиш мумкин. Кофеинга ўрганиб “теизм” хасталигига мойиллар 25- 50г қуруқ чойни бир йўла оз миқдордаги сувда дамлаб ичадилар. Кофеин билан заҳарланган организмнинг ҳалок бўлиш ҳоллари ҳам адабиётларда ёзилган. Метаболизми: Кофеин теоброминдан кучлироқ, теофиллиндан кучсизроқ таъсирга эга. Улар сувда яхши эриганликлари учун организмга жуда тез шимилади. Организмга киритилган кофеин миқдорининг 15% бир соат ичида N-деметилланиб ва оксидланиб парчаланади, миқдорининг 50% 6 соатда парчаланиб бўлади, 24 соат давомида эса организмдан 1- метилксантин, 7-метилксантин, 1,7-диметилксантин, 1-метил- мочевина ҳолида, кофеиннинг жуда оз миқдори эса ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали пешоб билан чиқарилади. Кофеин ишқорий муҳитда метоболитланиб, физиологик актив бўлмаган кофеидин моддаси ҳосил бўлади. N C C O C N C C H 3 C H NNO H 3 C N H C H 3 C O C N C C H 3 C H NN HH 3 C N a O HH 3 C Ўлим содир бўлганда, мурдани ёриб паталогоанатомик текшириш эса, кофеинга характерли ҳеч қандай аломат аниқланмайди. Кимё токсикологик таҳлилларида кофеин ва унинг ҳосилаларига текшириш фақатгина суд органлари томонидан берилган кўрсатма бўйича олиб борилади. Объектдан ажратиб олишда кислотали муҳитда, қисман ишқорий муҳитда органик эритувчилар билан экстракцияланади. Хлороформ билан рН=4,0-5,5 муҳитда максимал экстракцияланади. Чинлигини аниқлаш. I-кимёвий усулларда таҳлил 1. Умумий чўктирувчи реактивлар б илан чўкма беради. 2. Мурексид ҳосил бўлиш реакцияси . Текширилувчи қолдиқ оксидловчи (пергидрол, бромли ёки хлорли сув, калий хлорат, нитрат кислота) билан оксидланади, сўнг эритма сув ҳаммомида қуруқ қолдиқ қолгунча буғлатилади. Қолдиққа аммиак эритмаси таъсир эттирилса ксантин алкалоидлари ҳарактерли қизил ранг ҳосил қилади.диметилаллаксандиметитил диалур кислота CH3 NH C NH2 O H3CNC C O CN C CH3 CHNNO H3C H3CNC C O C CNO H3C O O 2+H3CNC C O C CNO H3C OH O H метилмочевина диметилаллаксандиметитил диалур кислота CH3 NH C NH2 O H3CNC C O CN C CH3 CHNNO H3C H3CNC C O C CNO H3C O O 2+H3CNC C O C CNO H3C OH O H метилмочевина Диметилдиалур кислота ва диметилаллоксан бир-бири билан бирикиб тетраметилаллоксантин , сўнг аммиак таъсир этдирилса унинг аммиакли тузи мурексид ҳосил қилади. Реакция сезгирлиги 0,05 мкг га тенг ва кофеин учун манфий аҳамиятга эга, чунки мурексид ҳосил қилиш реакциясини теобрамин ва теофиллин ҳам беради. 3. Симоб тузлари билан реакция. Қолдиқ устига HgBr2 ёки HgCl2 эритмаси томизилса нинасимон кўринишга эга рангсиз кристаллар ҳосил қилади. 4. Несслер реактиви билан реакцияси . Кофеин сақловчи ажралмага Несслер реактиви қўшиб, сув ҳаммомида қиздирилса қизил қўнғир рангли чўкма ҳосил бўлади. Теобромин бу шароитда чўкма бермайди. II-физик кимёвий усулларда таҳлили 1. ЮҚХ таҳлили: пластинка - сликагел G, қатлам қалинлиги (қ\қ) 250 мкм. HCl ни метанолли эритмаси пуркалган қўзғалувчи фаза метанол- 25% аммиак (100:1,5) очувчи реактив Драгендроф реактиви Rf 0,52 Кўк-қўнғир рангли доғ ҳосил бўлади 2. Газ хроматографик таҳлили: Таҳлил шароити: колонка: узунлиги 2 м, ички диаметри 2 мм бўлган шиша колонка ичи 3% SE-30 хромосорб G-HP билан тўлдирилган. қўзғалувчи фаза азот, тезлиги 45 мл/дақ; колонка ҳарорати 100 0 С дан секин аста 300 0 С гача кўтарилади. Таҳлил вақтида кофеиннинг ушланиш индекси RI 1800 га тенг бўлди. 3. Юқори самарали суюқлик хроматографияси: Таҳлил шароити: колонка: С18 ( 250 х 4,6 мм, 5 мкм), темпратура 40 0 С мобил фаза Тозаланган сув – ацетонитрил - 2,5 М сулфат кислотаси (50 : 50:0,1) детектор УБ - диод Таҳлил вақтида кофеиннинг ушланиш индекси RI 259 га тенг бўлди. 4. УБ-спектрлари: кофеинни 0,1 М хлорид кислотадаги эритмаси 273   нм (ε=504) тўлқин узунлигида максимал нур ютади. 5. ИҚ- спектрлари. ( KBr диск) кофеин 658, 1698, 747, 1548, 1242, 760 cм −1 га тенг спектрлар ҳосил қилади 6. Масс спектрлари: 194, 109, 55, 67, 82, 195, 42, 110. ; m / z чўққилар ҳосил бўладиди. 2. Миқдорини аниқлаш: 1. УБ спектрофотометрик усул: кофеинни 0,1М хлорид кислотадаги эритмаси   273 нм (ε=504) максимум нур ютишига асосланиб аниқланади. 2. ГСХ ва ЮССХ усулларида. ТЕОБРОМИН Лотинча номи: Theobrominum Кимёвий номи : 3,7- дигидро –3,7– диметил l –1 H - пурин –2,6– дион ёки 3,7-диметилксантин Халқаро номи: теобромин Кимёвий-формуласи : C 7 H 8 N 4 O 2 Фармакологик гуруҳи: марказий нерв системасига қўзғатувчи таъсирли препарат Молекуляр массаси: 180.2 Табиати : Кучсиз асос хоссали CAS коди: 83–67–0 Суюқланиш ҳарорати : 2 90 -2 95 o С Синонимлари : 3,7-Dimethylxanthine ; Santheose ; Theobrominum ва бошқалар… Таснифи : ҳидсиз, аччиқ таъмли, оқ кристалл кукун, Эрувчанлиги: хлороформда (1:6000), этанолда (1:2220), сувда (1:2000), эфирда, СС l 4 да, бензинда қийин эрийди, суюлтирилган кислота ва ишқорлада яхши эрийди. pKa 1,1 Т½ ---- соат Заҳарли дозаси ( Vd ) --- L / kg Теобрамин (3,7-диметилксантин) алкалоиди какао мевасида ва чой баргида учрайди, синтез йўлида ҳам олинган. Қўлланилиши ва токсикологик аҳамияти. Теобромин юрак фаолиятини стимулловчи таъсир этиб, юрак вена томирларини ва бронх мускулларини кенгайтиради, диурезни кучайтиради. Теобромин кофеинга нисбатан марказий нерв системасини кучсизроқ қўзғотади ва уни мия қон томирларини спазмида, сурункали юрак хасталигида қўлланилади. Теобромин натрийли ва салицилат тузи шаклида ҳамда бошқа фармацевтик дорилар билан бирга қўлланилади. Метаболизми: Теобромин организмда яхши сўрилиб, оксидланиши ва N-деметилланиши натижасида 3-метил ксантин, 7-метилксантин ва 7-метил мочевина ҳосил қилиб митоболитлари ва қисман ўзгармаган ҳолда пешоб орқали организмдан ажралади. Теобромин ишқорли эритмадан органик қатламга деярли ўтмайди, рН муҳити 4-7 оралиғида кислотали эритмадан эса органик эритувчиларда максимал экстракцияланади. Чинлигини аниқлаш. I-кимёвий усулларда таҳлил 1. Умумий чўктирувчи реактивлар билан ч ўкма ҳосил қилади. 2. Мурексид реаксия сини беради. 3. Теобромин ССl4 да яхши эрийди (кофеиндан фарқи) 4. Драгендорф реактиви билан реакцияси. Теобромин Драгендроф реактиви таъсирида тўқ зарғалдоқ рангли нинасимон кристаллар ҳосил қилади. II-физик кимёвий усулларда таҳлили 1. ЮҚХ таҳлили: пластинка - сликагел G, қатлам қалинлиги (қ\қ) 250 мкм. HCl ни метанолли эритмаси пуркалган қўзғалувчи фаза метанол- 25% аммиак (100:1,5) очувчи реактив Драгендроф реактиви Rf 0,53 Кўк-қўнғир рангли доғ ҳосил бўлади 2. Газ хроматографик таҳлили: Таҳлил шароити: колонка: узунлиги 2 м, ички диаметри 2 мм бўлган шиша колонка ичи 3% SE-30 хромосорб G-HP билан тўлдирилган. қўзғалувчи фаза азот, тезлиги 45 мл/дақ; колонка ҳарорати 100 0 С дан секин аста 300 0 С гача кўтарилади. Таҳлил вақтида теоброминнинг ушланиш индекси RI 1807 га тенг бўлди. 3. Юқори самарали суюқлик хроматографияси: Таҳлил шароити: колонка: С18 ( 250 х 4,6 мм, 5 мкм), темпратура 40 0 С мобил фаза Тозаланган сув – ацетонитрил - 2,5 М сулфат кислотаси (50 : 50:0,1) детектор УБ - диод Таҳлил вақтида теоброминнинг ушланиш индекси RI 201 га тенг бўлди. 4. УБ-спектрлари: Теоброминни 0,1 М хлорид кислотадаги эритмаси 272   нм ( ε =649), ишқордаги эритмаси 274   нм тўлқин узунлигида максимал нур ютади. 5. ИҚ- спектрлари. ( KBr диск) Теобромин 1690, 1665, 1221, 1550, 1595, 680   cм −1 га тенг спектрлар ҳосил қилади 6. Масс спектрлари: 180, 55, 67, 109, 82, 42, 137, 70; 3; m / z чўққилар ҳосил бўладиди. 2. Миқдорини аниқлаш: 1. УБ спектрофотометрик усул: теоброминни 0,1М хлорид кислотадаги эритмаси   273 нм (ε=504) максимум нур ютишига асосланиб аниқланади. 2. ГСХ ва ЮССХ усулларида. ТЕОФИЛЛИН Лотинча номи: Theophyllinum Кимёвий номи : 3,7- дигидро – 1, 3,– диметил l –1 H - пурин –2,6– дион ёки 1, 3,-диметилксантин Халқаро номи: теофиллин Кимёвий-формуласи : C 7 H 8 N 4 O 2 Фармакологик гуруҳи: марказий нерв системасига қўзғатувчи таъсирли препарат Молекуляр массаси: 180.2 Табиати : Кучсиз асос хоссали CAS коди: 58–55–9 Суюқланиш ҳарорати : 2 70 -2 74 o С Синонимлари : Anhydrous Theophylline , 1,3-Dimethylxanthine ; Teofilina ; Theophyllinum ва бошқалар… Таснифи : ҳидсиз, аччиқ таъмли, оқ кристалл кукун, Эрувчанлиги: хлороформда (1:110), этанолда (1:80), сувда (1:120), эфирда, жуда қийин эрийди, суюлтирилган кислота ва ишқорлада яхши эрийди. pKa 8,6 Т½ 3-11 соат Заҳарли дозаси ( Vd ) 0,3-0,7 L / kg Теофиллин (1,3 – диметилксантин, ланофиллин, оптифиллин, теоцин) чой баргида аниқланган ва синтез қилиб олинади, у теоброминни изомери ҳисобланади. Эритма таркибидан рН=4-7 муҳитда органик эритувчи билан максимал экстракцияланади. Қўлланилиши ва токсикологик аҳамияти. Теофиллин тиббиётда кукун ҳолида қўлланилиб, шамча дорилар ҳолида ва эуфиллин, тефиллин, антасман таблеткалари ҳамда кўптаркибли дорилар билан қўлланилади. Теофиллин кучли пешоб ҳайдовчи таъсирга эга. У юрак миокарди ишини стимулловчи таъсирга этади, бронхларни кенгайтиради, марказий нерв системасини қўзғатади. Шунинг учун юрак қон томир хасталикларида антиасматик воситаси сифатида ва юрак ишемик хасталикларни даволашда қўлланилади. Теофиллинни заҳарли таъсири кофеин ва теоброминга нисбатан кучли. Кўп миқдорда истемол қилинса марказий нерв ва юрак қон томир тизимини зарарлайди. Метоболиз ми : теофиллин организмда метаболитланиб, организмдан 1,3- диметил; 3-метил ва 1-метил мочевина ҳолида пешоб орқали ажралади. Чинлигини аниқлаш. I - кимёвий усулларда таҳлил 1. Умумий чўктирувчи реактивлар билан чўкма ҳосил қилади. 2. Мурексид реаксияси н и беради. 3. Диазотирланган сулфанил кислотаси билан рангли махсулот ҳосил қилади. Кофеин ва теоброминдан фарқи. II-физик кимёвий усулларда таҳлили 1. ЮҚХ таҳлили: пластинка - сликагел G, қатлам қалинлиги (қ\қ) 250 мкм. HCl ни метанолли эритмаси пуркалган қўзғалувчи фаза метанол- 25% аммиак (100:1,5) очувчи реактив Драгендроф реактиви Rf 0,75 Кўк-қўнғир рангли доғ ҳосил бўлади 2. Газ хроматографик таҳлили: Таҳлил шароити: колонка: узунлиги 2 м, ички диаметри 2 мм бўлган шиша колонка ичи 3% SE-30 хромосорб G-HP билан тўлдирилган. қўзғалувчи фаза азот, тезлиги 45 мл/дақ; колонка ҳарорати 100 0 С дан секин аста 300 0 С гача кўтарилади. Таҳлил вақтида теофиллиннинг ушланиш индекси RI 2005 га тенг бўлди. 3. Юқори самарали суюқлик хроматографияси: Таҳлил шароити: колонка: С18 ( 250 х 4,6 мм, 5 мкм), темпратура 40 0 С мобил фаза Тозаланган сув – ацетонитрил - 2,5 М сулфат кислотаси (50 : 50:0,1) детектор УБ - диод Таҳлил вақтида теофиллиннинг ушланиш индекси RI 249 га тенг бўлди. 4. УБ-спектрлари: теофиллинни 0,1 М хлорид кислотадаги эритмаси 270   нм ( ε =536), ишқордаги эритмаси 275   нм ( ε =650) тўлқин узунлигида максимал нур ютади. 5. ИҚ- спектрлари. ( KBr диск) теофиллин 1670, 1717, 1567, 745, 980, 1190   cм −1 га тенг спектрлар ҳосил қилади 6. Масс спектрлари: 180, 95, 68, 41, 53, 181, 96, 40; m / z чўққилар ҳосил бўладиди. Миқдорини аниқлаш: 1. УБ спектрофотометрик усул: теофиллинни 0,1М хлорид кислотадаги эритмаси   270 нм (ε=536) максимум нур ютишига асосланиб аниқланади. 2. ГСХ ва ЮССХ усулларида.