logo

Биологик объектдан сув буғи ёрдамида ажратиб олинадиган заҳарли моддаларни таҳлил усуллари. Фенол, алкилгалогенидлар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

377 KB
Биологик объектдан сув буғи ёрдамида ажратиб олинадиган заҳарли моддаларни таҳлил усуллари. Фенол, алкилгалогенидлар Ф ЕНОЛ (карбол кислотаси). Фенол, крезоллар, анилин, нитробензол, амил спирти учун таҳлил олиб боришда дистиллят га натрий гидрокарбонат қўшиб, сўнг эфир билан чайқаб уларни ажратиб олиш, эфирни учириб, модда лар концентрациясини ошириш лозим бўлади. Токсикологик аҳамияти. Фенол х алқ хўжалигида, кимё саноатида кенг қўлланилади. Формал ь дегид билан бирга пластмассалар синтезида қўлланилади. Бўёқ моддалар, салицил ва пикрин кислотаси ни олинишида хом ашё ҳисобланади. Фенол нинг 3%-эритмаси антисептик восита сифатида қўлланилади. Фенол заҳарли. Одам танасига тегса куйдиради. Тери орқали тез сўрилади ва одамни заҳарлайди. Заҳарланган одам ошқозон соҳасида кучли оғриқ сезади, сўнг оғриқ йўқолиб , унинг ранги оқаради. Ҳаво етишмаслиги сабабли кўкаради, бош айланади, юрак фаолияти сусаяди, тана ҳарорати пасаяди, тиришади ва ўлим юз беради. Оз миқдор билан заҳарланганда қусиш, ич кетиши, бош айланиши ва пешобда қон пайдо бўлиши мумкин ва 1-2 кунда бемор вафот этади . Мурдани текшир илганда фенол таъсиридан куйган жойлар қаттиқ, қуруқ, кул рангли бўлади, ошқозон тиришиб ниҳоятда кичрайганлиги, буйрак катталашганлиги ва ичи қонга тўлганлиги, мияда қон қуйил ганлиг и маълум бўлади. Ички аъзолардан фенол ҳиди сезилиб туради. Фенол организмда сульфат кислота билан мураккаб эфир ҳ осил қилади ва пешоб билан чиқарилади. Шунингдек, организмда оксидланиб гидрохинон ва хингидрон каби рангли моддалар ҳосил қилади : O H ( o ) O H O H ( o ) O O фенол гидрохинон хинон O H O H O O+ O H O H O O· хингидрон Физик хоссаси. Тоза фенол тиниқ кристалл модда, ўткир ҳидга эга, сувда ёмон эрийди, органик эритувчиларда яхши эрийди. Очиқ ҳавода оксидланади ва қиз ғ иш тусга киради. Фенол 181,4 0 С қайнайди, сув буғи билан ҳайдалади, ишқорда яхши эрийди. Сифат таҳлили. Фенолни аниқлаш учун дистиллятни ажратгич воронка г а ўтказилади ва ишқорий шароитгача NaHCO 3 қўшилади . Дистиллят 3 марта эфир билан экстракцияланади (10 мл дан). Эфир ажратиб олиниб, қуруқ қолдиқ қолгунча порлатилади. Қолдиқ 2-3 мл сувда эритилиб, фенол учун реакция қилинади : 1.Учбромфенолни ҳосил қилиш реакцияси. Фенол бромли сув билан оқ чўкма (учбром фенол) ҳосил қилади: O H + 3 B r 2 O H B r B r B r + 3 H B r 2.   FeCl 3 билан реакцияси. Фенол   FeCl 3 эритмаси билан бинафша ранг ли ма ҳ сулот ҳосил қилади, ҳосил бўлган ма ҳ сулот сув, спирт, ортиқча реактив ва кислота таъсирида рангсизланади . 3. Индофенол ҳосил бўлиш реакцияси. Феноллар аралашмаси ва аминлар (жумладан , а нилин ) иштирокида оксидла н ганда рангли индофенол ҳосил бўлади. Оксидловчи сифатида хлорли оҳак, натрий гипохлорит, H 2 O 2 ва бошқаларни ишлатиш мумкин. Фенол бўлса анилин қўшилга нда ифлос бинафша ранг ҳ осил қ илади , у аммиак таъсиридан кўк ҳаво рангга ўтади : CaOCl 2 + H 2 O ---> Ca(OH) 2 + Cl 2 Cl 2 + H 2 O ---> HCl + HClO+ HOCl + H2O NH2 N H Cl N H Cl + OH HOCl N OH O N OH O + NH3 -H2O N OH HN Метокрезол FeCl 3 билан қизил - бинафша, паракрезол эса ҳаво ранг ли ма ҳ сулот ҳ осил қ илади , аммо индофенол реакциясини бермайди. Миқдор таҳлили . Фенол м иқдор и о ғирлик ва ҳ ажмий усулда аниқланади . Ҳ ажмий усул: К BrO 3 +5 К Br + 3H 2 SO 4 ---> Br 2 + 3 К 2 SO 4 + 3H 2 O C 6 H 5 OH + 3Br 2 ----> С 6 Н 2 Br 3 ОН+3НBr Br 2 +2КJ --->   J 2 + 2КBr крах J 2 +   2 Na 2 S 2 O 3 --->   2 NaJ +   Na 2 S 4 O 6 О ғ ирлик усули: учбром фенол чўкмаси ажратиб олинади ва тортилади. Галогенли органик бирикмалар Хлороформ. Хлороформ инсон аъзолари га заҳарли таъсир этувчи бирикма. Хлороформ х алқ хўжалигида, бўёқларни эритишда, кийимлар доғини тозалашда, ўсимликлардан тиббиёт учун зарур дори бирикмаларини экстракциялаб ажратиб олишда, жарроҳлик муложа ларда наркоз сифатида қўлланилади. Хлороформ билан нафас йўллари ва ошқозон орқали заҳарланиш мумкин. 5-10 г хлороформ кучли заҳарланишга олиб келади. Бунда ошқозонда қаттиқ о ғ риқ, кўнгил айниши каби аломатлар сезилади. Ўлим нафас олиш маркази фалажланишидан содир бўлади. Паталогоанатомик кўриниш характерли эмас. Хлороформ билан сурункали заҳарланганда жигар фаолияти ишдан чиқади. Жигар циррози келиб чиқади. Буйрак ва юрак мушаклари ишдан чиқади. Хлороформ организмдан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Хлороформ рангсиз, тиниқ ҳаракатчан, с у в дан анча оғир ва у н да ёмон эрийдиган (1:200) суюқлик. Очиқ ҳавода п а рланади, ўзига хос ҳидга эга, чучмал ёқимсиз мазали, 62 0 С да қайнайди. Хлороформ э фир ва бошқа органик эритувчилар билан яхши аралашади. Очиқ ҳавода қуёш нури таъсирида оксидланиб жуда заҳарли бирикма - фосгенни ҳосил қилади: H C C L 3 + O + H C l C C l C lO фосген Хлороформ с ув буғи билан тез ва осон ҳайдалади. Сифат таҳлили. 1. Дистиллятни спиртли ишқор эритмаси билан қиздирилад и , сўнг нитрат кислотали муҳитда кумуш нитрат билан оқ чўкма ҳосил қил ин ади : спирт CHCl 3 + NaOH ------> 3NaCl + HCOOH + Н 2 О t HNO 3 NaCl + AgNO 3 -------> AgCl   +   NaNO 3 Реакция манфий аҳамиятга эга . Хлор атомини сақловчи барча бирикмалар ушбу реакцияни беради : CCl 4 + 4NaOH ---> NaCl + CO 2 + H 2 O 2. Изонитрил ҳосил бўлиш реакцияси. Дистиллятга анилин ва ишқор қўшиб қиздирилса, х арактерли бадбўй ҳидли изонитрил ҳосил бўлади. Бу реакцияни дихлорэтан бермайди, тўрт хлорлиуглерод ва хлоралгидрат беради:   CHCl 3 +3NaOH + C 6 H 5 NH 2 --->   C 6 H 5 N = C + 3NaCl +3 H 2 O 3. Резорциннинг ишқорий эритмаси билан реакцияси. Дистиллятга резорциннинг ишқорий эритмаси қўшиб қиздирилса қизил ранг ли ма ҳ сулот ҳосил бўлади. Дихлорэтандан ташқари хлоралгидрат, тўрт хлорлиуглерод ва формал ь дегид ҳам ушбу реакцияни беради : O H O H O O H O O H+ C O HH O C H H + H 2 O ; O 4. Фудживар реакцияси. Пиридин ишқорий шароитда сув ҳаммомида қиздирилганда алкилгалогенидлар билан қизил ранг ли ма ҳ сулот ҳосил қилади : C H C L 3 + · C l - N N C H C l 2+ пиридин тузи Пиридин тузи ишқорий муҳитда глютакон ал ь дегиди ҳосилаларига ўтади : H2 O N C H C l 2 N HC l 2 H C H C C H C H C H C O H + ·Cl- C C HO H C H C H 2 C O H + 5. Фелинг суюқлиги билан реакцияси. Хлороформ, хлоралгидрат Ф елинг 1 ва 2 эритмалари билан қиздирилганда аввал сариқ, сўнг қизил чўкма ҳосил қилади . Тўртхлорлиуглерод ва дихлорэтан ушбу реакцияни бермайди : CHCl 3 + 3NaOH ---> HCOOH + 3 NaCl + H 2 O CuSO 4 + 2NaOH ---> Na 2 SO 4 + Cu(OH) 2 Cu(OH)2 + + 2H2O COOK CHOH CHOH COONa COONa CH CH COOK O O Cu HCOOH + 2Cu(OH) 2 ---> HO-C-OH+2CuOH+H 2 O װ t О 2Cu(OH) ---> Cu 2 O + H 2 O сариқ қизил Реакцияни қайтариш хусусиятига эга бўлган   хлоралгидрат , ф o рмал ь дегид каби моддалар ҳам беради . 6.   Миқдор таҳлили . Органик бириккан хлорни ажратиб аргентометрик усулда аниқланади ( индикатор - темир аммоний аччиқтоши ). Хлоралгидрат H (ССl 3 C=О  Н 2 O) Хлоралгидрат организмга хлороформ каби таъсир кўрсатади . Аввал асаб тизим ини қўзғотади, сўнгра тинчлантиради. Тиббиётда 0,2-0,5 г миқдорида тинчлантирувчи, ухлатувчи дори восита сифатида қ ўллани лади. Кунлик энг кўп миқдори 6 г ни ташкил қилади. Б рўйхат бўйича сақланади. Хлоралгидрат билан заҳарланганда у юрак ва қон томир тармоғига салбий таъсир кўрсатади, нафас олиш тезлашади, тана ҳарорати пасаяди, кўз қорачиғи тораяди. Нафас олиш ва юрак уриши тўхташ и дан ўлим содир бўлади. Хлоралгидрат рангсиз, тиниқ кристалл ёки кукун , ўзига хос ўткир ҳидли модда. Мазаси аччиқ, сувда ва эфирда яхши эрийди, ишқорий муҳит ҳ амда юқори ҳароратда парчаланади ва хлороформ ҳосил қилади : CC l 3 C O H + N a O H C H C l 3 + CN a O O H Сифат ва миқдор реакциялари хлороформга ўхшаш ва ю қ оридаги усуллар билан ани қланади. Углерод (IV)-хлорид CCl 4 Тўртхлорлиуглерод Тўртхлорлиуглерод организмга заҳарли таъсир этади. Халқ хўжалигида л о клар, мойли бўёқлар ва каучукни эритишда, тери ва жунларни консервалашда ишлатилади. Тиббиёт да ва ветер и нарияда гижжа ҳ айдовчи восита, ёнғинни ўчиришда ишлатилади. Уни оғир п а ри ёнаётган нефть, бензин каби моддаларни ҳаво кислородидан ажратади ва ўчиради. Организмга шиллиқ қават орқали тез сўрилади. Шунинг учун уни дори сифатида қўлланилганда ёғли овқат истеъмол қилмаслик керак. Энг катта з аҳарли миқдори 30-60 мл га тенг. Заҳарланганда кўнгил айниши, қусиш, уйқу босиш, бош айланиш, мастлик ҳолатлари рўй беради. Жигар ва буйракни тез ишдан чиқаради, сариқ касали келиб чиқади. Жигарни ё ғ босади. Нафас йўли орқали заҳарланганда коллапс ҳолати вужудга келади. Тўртхлорлиуглерод Б рўйхат бўйича сақланади. Тўртхлорлиуглерод ишлаб чиқариш ёки ишлатилиши билан боғлиқ корхона ходимлари ҳар 6 ойда тиббий кўри к дан ўтказилиш лар и шарт. Сифат ва миқдор реакциялари хлороформга ўхшаш ва ю қ оридаги усуллар билан ани қланади. Тўртхлорлиуглерод х лороформ ва хлоралгидрат дан фарқи тўғрисида тушунтири лади . Дихлорэтан С H 2   Cl - CH 2 CI Токсикологик аҳамияти. Дихлорэтан хлороформ ва тўртхлорлиуглерод дан тутаб ёниши билан фарқланади. 1,2 - дихлорэтан заҳарли модда бўлиб, корхоналарда ёғ, бўёқ, смола ва парафинларни эритишда, кимё лабораторияларида кўп органик моддаларни экстракция қилишда жундаги ёғларни ажратишда ва кийимларни тозалашда ишлатилади. Дихлорэтан нафас йўли орқали организмга тушади . Дихлорэтан билан заҳарланганда кишининг қайд қилиш и , ич кетиш и , жигарда оғриқ пайдо бўлиши , қорин шишиши, уремия кузатилади. 15-20 мл ҳажмдги дихлорэтан ўлимга олиб келади. Адабиётларда ёзилишича моддани мутаген ва к а нцероген таъсири аниқланган. Дихлорэтан биообъектдан сув буғи ёрдамида ҳайдаб ажратиб олинади. Сифат таҳлили. Дихлорэтан алкилгалогенидларга хос умумий ва хусусий реакциялар беради: 1. Фудживар реакцияси. 2. Хлор атомини аниқлаш реакцияси. 3. Дихлорэтанни ишқор билан қиздирилганда, хлор атоми тўлиқ ажралмайди : спирт CH 2 Cl - CH 2 Cl + NaOH -- ------> NaCl + CHCl = CH 2 + H 2 O t HNO 3 NaCl + AgNO 3 -----------> AgCl + NaNO 3 В . А . Назаренко ва Н . Б . Лапкиналар (1952) д ихлорэтандан хлор , бикарбонат натрий ёки ишқорий шароитда , босим остида ( беркитилган ампулада ) қиздирилганда осон ажралишини кўрсатдилар : ClCH 2 -CH 2 Cl+Na 2 CO 3 +H 2 O --->HO-CH 2 -CH 2 -OH+2NaCl+CO 2 этиленгликоль Ҳосил бўлган этиленгликолни формальдегидгача оксидлаб, уни хромотроп ёки фуксин сульфит кислотаси билан аниқланади :   H 2 SO 4 HO-CH 2 -CH 2 -OH+ К JO 4 ------> 2H –C ОН + К JO 3 + H 2 O   Формал ь дегид юқоридаги реактивлар билан минерал кислота- лар иштирокида пушти ранг ли ма ҳ сулот ҳосил қилади : H 2 N H 2 N C H O 3 S N H + H 2 S O 3 + H C O H H N H N C N HSO OCH HH O S O 2 C H 2 O HS H OO Пушти рангли(хиноид) бирикма 3. М ис а цетиленидни ҳосил қилиш реакцияси. 1,2 - дихлорэтан ва натрий ишқори ампулага солингач оғзи беркитилади ва юқоридагидек сув ҳаммомида қайнатилса, ацетилен ҳосил бўлади, у мис тузлари билан пушти ёки олча рангли қизил мис ацетиленидини ҳосил қилади :   CH 2 Cl ! + 2NaOH ----> HC  CH + 2NaCl + 2H 2 O   CH 2 Cl HC  CH+2CuNO 3 +2NH 4 OH->CuC  С Cu+2NH 4 NO 3 +2H 2 O 4. Дихлорэтан изонитрил моддасини ҳосил қилмайди. 5. Дихлорэтан фелинг суюқлиги билан реакция бермайди. Миқдор таҳлил и. Органик бириккан хлорни ажратгандан сўнг аргентометрик усулда аниқланади. Спиртларни кимёвий ва газ-суюқлик хроматографи к усулида таҳлил қили ш. Метил спирти CH 3 OH Токсикологик аҳамияти. Метил спирти инсон организмига кучли таъсир этади . У к имё саноатида кенг кўдамда қўлланилади. Метил спирти , асосан , формал ь дегидни оли ш учун хом ашё вазифасини ўтайди . Метил спирти л о к ва нитробўёқларни эритувчи сифатида бўёқ саноатида ишлатилади. Фармацевтикада ва қишлоқ хўжалигида қўлланилади. Метил спирти этил спирти ўрнида ишлатилиши оқибатида заҳарланиш содир бўлади. Метил спирти организмга суюқлик ва буғ ҳолида ҳам заҳарли таъсир этади. Заҳарли миқдори 7-8 г. LD 50 = 30-100 г. М етил спирти асаб ни заҳарловчи моддалардан ҳисобланади. Организмда тўп ланади. Заҳарланган киши ҳ ушидан кети ши ва ўлиши мумкин. Заҳарланганларнинг 40-45% вафот этади , қолган 50-55% и кўриш қобилиятини йўқотади. Шу сабабли кўз хиралашади, эшитиш ва ҳид сезиш қобилияти сусаяди. Организмда н ўпка орқали (21%) чиқарилади, яна бир қисми (40%) оксидланиб кетади, қолган қисми (39%-атрофида ) буйраклар орқали чиқа рила ди. Организмда узоқ ушланади, чунки секин оксидланади (36%). Мурда текшир илганда ички аъзол арда қон қуйилиши, мияга қон тўпланиши, жигар ва талоқ нинг ё ғ қоплаши сезилади. Мурда пешобида кўп миқдорда чумоли кислотаси бўлади. Организмда оксидланиб чумоли ал ь дегидига, сўнг кислотасига ўтади : OH   O О СH 3 OH + ---> CH 2 --->   HC ---> HCOOH OH   -Н 2 О H О (О) Н – С --------  HCOOH Н Физик хоссалари. Тоза метил спирти ҳаракатчан, рангсиз тиниқ суюқлик. Сув ва органик эритувчилар билан яхши аралашади. Мазаси ва ҳиди этил спиртини эслатади, 63 0 С да қайнайди. Сув буғи билан яхши ҳайдалади. Ҳайдашда 32% гача спирт йўқоти лиши мумкин . Метил спирти к онцентрациясини ошириш учун уни дефлегмацияланади. Сифат таҳлили. 1.Cалицил кислотаси билан концентрланган H 2 SO 4 иштирокида ўзига хос ҳидли метил салицилат эфирини ҳосил қилади : CH 3 OH + HO - SO 3 - H --->H 2 O+CH 3 -O-SO 3 H CH 3 - O - SO 3 H + С 6 Н 4 (ОН)СООН С 6 Н 4 (ОН)СОО CH 3 + HO - SO 3 H Дистиллятда этил спирти бўлмаса, ҳосил бўлган ҳид метил спирти учун х арактерли бўлади . Ушбу реакцияни этил спирти ҳам беради ва ҳ осил бўлган ҳидлар ўхшаш дир . 2. Метил спиртини оксидлаб сўнг аниқлаш : 5CH 3 OH+2 К MnO 4 +3H 2 SO 4 =5HCOH + К 2 SO 4   + 2MnSO 4 +8H 2 O ортиқча   2 К MnO 4 + 5H 2 SO 3 = К 2 SO 4 +2MnSO 4 + 2 Н 2 SO 4 +3H 2 O 2 К MnO 4 +5H 2 C 2 O 4 +3H 2 S О 4 ---> К 2 SO 4 +2MnSO 4 +10CO 2 +8H 2 O Ҳосил бўлган ф o рмал ь дегид фуксин сул ь фит кислотаси билан аниқланади . Миқдор таҳлил и. Метил спиртини м иқдор и қ уйидаги усулларда ани қ ланади: 1. Газ суюқлик хроматография усулида; 2. Метил спиртини фoрмал ь дегидгача оксидлаб, фуксин сул ь фит кислота билан берган рангли эритмасини фотоколориметрик усулда аниқланади. Этил спирти C 2 H 5 OH Токсикологик аҳамияти. Этил спирти фармакологик таъсири бўйича наркотик моддалар гуруҳига киради. У х алқ хўжалигида, турмушда, кимё саноатида, лабораторияларда, озиқ- овқат саноатида, спиртли ичимликлар тайёрлашда ишлатилиши билан токсикологик аҳамиятга эга. Этил спирти ичимлик сифатида истеъмол қили ни ши кўп ҳолатда унга хлоралгидрат, кокаин, опий алкалоидлари ва барбитуратлар каби кучли заҳарли таъсир этувчи моддаларни қўшиб ишлатилиш сабабли ўлимга олиб кел ади. Мастлик ҳолатида кишилар кўп бахтсиз ходисаларни амалга оширадилар. Этил спирти ичилганда аввал кишида асаб қўзғалиши содир бўлади, сўнг тезда нар к оз ҳолати билан алмашади. Этил с пиртни мунтазам истеъмол қилиш алк о голизм хасталигини келтириб чиқаради. Бу ҳавфли касаллик. Бир йўла кўп ҳ ажмда этил спирт истеъмол қилиш ўлимга олиб келади. З аҳарланган (маст) киши ақлидан айрилади, атрофдагиларни танимайди, ўзини тута олмайди, ҳ ақоратли сўзлар айтади. Мастликда қусиш ва қ усу қ қ олди қ ларини нафас йўлини беркитиб қўйиши ўлимга олиб келиши мумкин. Мурдани текширил ганда фақат ички аъзолардан спирт ҳиди келиши мумкин . Этил с пирт и ичилганда қонга тез ўтади. 5 дақиқадан кейин қондан аниқлаш мумкин. 100-300 г этил спирт и ўлимга олиб келади. Қондаги этил спирти ми қ дори: 0,01-0,04% - кайф қилдиради , 0,05-0,1% - маст қилади , 0,2% - ўлимга олиб келиши мумкин. Қондаги этил спирт и дозаси ортиши билан киши ухлаб қолади, кўпинча уйқуда ўлиб қолади. Заҳарланганда этил спирт и нинг пешобдаги концентрацияси қондагидан анча кўп бўлади. Организмда (жигарда) тез оксидланади. 90-99% миқдори СО 2 газигача оксидланади, қолгани нафас ва буйрак орқали чиқарилади : С 2 H 5 OH +   3О 2 --->2CO 2 + 3H 2 O Шу сабабли этил спирт и ни таҳлилини зуд лик билан олиб бориш керак. Таҳлил учун меъда, жигар, буйрак ва мия ни олиш мумкин. Физик хоссалари. Тоза этил спирт и ҳаракатчан, рангсиз, очиқ ҳавода учувчан, тиниқ суюқлик, ўткир маъзали. Сув ва эфир билан яхши аралашади. 77-78,5 0 С да қайнайди. Зангори алангаланиб ёнади. Сув буғи билан ҳайдалади . Этил спирти тез оксидланади ва сирка ал ь дегиди ҳосил қилади :   O   O   C 2 H 5 OH ---> CH 3 – C + H 2 O H Сифат таҳлили . 1. Дистиллятга ишқорий муҳитда йод эритмаси қўшиб қиздирилса йодоформ - сариқ лойқа, ўзига хос ҳидли, м икроскопда олти қиррали сариқ юлдузчалар кўринишидаги кристаллар ҳосил бўлади :   J 2 + 2NaOH ---> NaJ + NaOJ + H 2 O O CH 3   -CH 2 -OH+NaOJ ---> C Н 3 -   C   + NaJ + H 2 O H O   O   CH 3 - C + 3NaOJ ---> CJ 3 – C + 3NaOH   H   H O O   CJ 3 C   + NaOH ---> CJ 3   Н + NaOC   H йодоформ   H Реакция манфий аҳамиятга эга, чунки организмда   O   СН 3 - C гуруҳи кўп учрайди.   H 2. Изонитрил ҳосил бўлиш реакцияси. Биринчи реакция маҳсулоти устига анилин қўшиб қиздирилса изонитрил ҳосил бўлади :   CHJ 3 + C 6 H 5 NH 2 + 3 NaOH ---> C 6 H 5 N = C + 3 NaJ + 3 H 2 O 3. Оксидланиш реакцияси : О   3С H 3 CH 2 OH + К 2 Cr 2 O 7 + 4 H 2 SO 4 ---> 3 CH 3 – C + К 2 SO 4 + H + Cr 2 ( SO 4 ) 3 + 7 H 2 O яшил ранг 4. Сирка этил эфирини ҳосил бўлиш реакцияси. Дистиллятга концентрланган H 2 SO 4 ва CH 3 COONa кристали қ ўшиб қиздирилса, сирка этил эфирининг ҳиди келади. 5. Бензоилхлорид билан ишқорий муҳитда ўзига хос ҳидни ҳосил қилади : О О C 2 H 5 OH + C 6 H 5 C + NaOH ---> C 6 H 5 – C + NaCl + H 2 O Cl ОС 2 Н 5 ҳидли 6. Газ - суюқлик хроматография усули. Миқдор таҳлил и. Этил спиртини ми қ дори қ уйидаги усулларда ани қ ланади: 1. Этил нитрит усулида , 2 . Видмарк Шаймош усулида , 3 . Карантаев (ФЭК) усулида , 4 . ГСХ (газ суюқлик хроматографияси). Амил спирти C 5 H 11 OH Изоамил спирти Токсикологик аҳамияти. Амил ва изоамил спиртлари о дам организмига заҳарли таъсир этади. Х алқ хўжалиги нинг турли соҳаларда ишлатилади. Органик эритувчи сифатида л о к, бўёқ саноатида, фармацевтикада амилнитрит, валериан кислотаси препаратларини ва тутунсиз порох тайёрлашда ишлатилади. Амил спирти қанд ва шакардан қўлбола тайёрланган ароқ таркибида (самогон) кўп учрайди. Амил, изоамил спиртлари марказий асаб тизимига таъсир кўрсатади. У узунчоқ мияни (орқа мия) тезда зарарлайди. Амил спирти 20-30 дақиқада таъсир кўрсатиб, тез мастлик ҳолатини содир этади. Лекин киши тўсатдан ҳ ушдан кетади. Цианоз (терини кўкариши) юз беради. 10-15 дақиқадан сўнг тиришиб ўлим содир бўлади. Мурда ёрилганда асфиксия (нафас тўхтагани), ички аъзоларда амил спирти ҳиди сезилади. Секин аста заҳарланганда бош оғрийди, кўнгил айнайди, юзаки нафас олинади. Заҳарланган киши кўзига нарсалар иккитадан бўлиб кўринади. 10-15 г амил спирти ўлимга олиб келади. Организмда жуда секин сўрилади ва сўрилмаган амил спирти ошқозонда туради, бу суд кимё таҳлили учун му ҳ им а ҳ амиятга эга . Физик хосса лар и. Амил ва изоамил спирт лар и сар ғ иш, кам ҳаракатчан суюқлик (қуюқ), ўткир бўғувчи ҳидга эга. Сувда ёмон эрийди, органик эритувчилар билан яхши аралашади, сувдан енгил ва эримаган қисми сув устида қалқиб юради. Ишқор ва кислоталарга нисбатан барқарор бўлса ҳам кислотали муҳит да оксидловчилар таъсирида ал ь дегид ва кислоталар ҳосил қилади. Бу суд - кимё таҳлилига асос бўла олмайди. Сифат таҳлили. Амил ва изоамил спирт лар и о бъектдан сув буғи ёрдамида ҳайдалади. Амил спирти бўлганда дистиллятдан ўзига хос ҳид сезилиб туради, спирт миқдори кўпроқ бўлса, мойсимон суюқлик дистиллят юзида ҳосил бўлади. Таҳлил олиб боришда реакция сезгирлигини ошириш учун дистиллят эфир билан экстракцияланади. Эфирли ажралмани уй ҳароратида бу ғлатил ади, қолдиқ ( мойсимон) амил спирти учун текширилади : 1. Салицил ал ь дегиди (ванилин, n–диметиламинобензальдегид) ва концентрланган H 2 SO 4 қўшиб қиздирилса, амил спирти бўлган тақдирда қизил рангли маҳсулот ҳосил бўлади. Реакция сезгир , лекин манфий суд кимё аҳамиятига эга. 2. Оксидланиш реакцияси. КMnO 4 ва H 2 SO 4 билан қиздирилса аввал ёқимли валериан ал ь дегиди нинг ҳиди, сўнг ёқимсиз (чириган пишлоқ ҳиди) валериан кислотаси нинг ҳиди сезилади. 3. Сирка амил эфири ҳосил бўлиш реакцияси ни беради . Миқдор таҳлил и. Амил ва изоамил спирт лар и м иқдор и ГСХ усулида ўтказилади . Газ хроматографияси ва уни учувчи заҳарлар таҳлилида қўлланилиши. Хроматография усули биринчи бўлиб 1903 йилда рус биолог ва ботаник олими М.С. Цвет томонидан яшил ўсимликлардан олинган мураккаб аралашмани ажратишда қўлланган. 1941 йили инглиз биокимёгарлари Мартин ва Син ж лар қоғоз хроматографиясини таклиф этиб Нобель мукофотига сазовор бўлганлар. Муаллиф лар қўзғалувчи фаза сифатида суюқликлардан ташқари газлардан ҳам фойдаланиш мумкинлигини кўрсатдилар. 1952 йили Джей мс ва Мартинлар газ адсорбцион ва газ суюқлик хроматографияси усулларини яратдилар. Газ суюқлик хроматография усуллари Хроматографиянинг барча турларида, аралашмаларни ажралиш и , моддаларни қўзғалмас ва қўзғалувчи фаза орасида қайта тақсимланишига боғлиқ. Агар қўзғалувчи фаза газ, қўзғалмас фаза сифатида қаттиқ модда - сорбент (фаолланган кўмир, силикагель, алюминий оксиди) бўлса, бунда газ адсорбцион хроматография дейилади. Қўзғалувчи фаза - газ, қўзғалмас фаза юқори ҳароратда қайновчи суюқлик бўлса газ суюқлик хроматографияси дейилади. Бунда суюқ сорбент қаттиқ нейтрал моддага шимдирилади. Демак, ГСХ моддаларни газ ва суюқлик орасидаги қайта тақсимланиши натижасида ажралишидир . Газ суюқлик хроматографиясида текширилувчи моддалар қўзғалувчи газ оқимида п а р ҳолатида, қаттиқ моддага шимдирилган қўзғалмас суюқлик ва қўзғалувчи газда шимилиш и ва ажралиши оқибатида қайта тақсимланади ГСХ да моддаларни ажралиши уларни тақсимланиш коэффициенти (К) билан тушунтирилади. С қўзғолмас К= ------------------ С қўзғолувчи К - кичик бўлса, демак модда қўз ғ алмас фазада кам эрий ди ва колонкадан тез чиқарилади. ГСХ да моддаларни ажралишини газ хроматограф деб номланувчи а сбоб ларда олиб борилади. Газ хроматографлари қуйидаги қисмлардан иборат: газ ман б аи, редуктор, текширилувчи аралашма миқдорини юборувчи қисм , х роматографик колонка, детекторлар, термостат, ёзиб олувчи қурилма. Газ манбаи дан редуктор орқали ўтга н газ (азот, аргон ва б . ) текширилувчи моддалар аралашмаси билан бирга хроматографик колонкага юборилади. Хроматографик колонкада моддалар аралашмаси бир-биридан ажралади. Колонка, дозатор, детектор термостатга жойлаштирилган. Детекторда - хроматографик колонкадан чиқаётган газ таркибини ўзгариши натижасида электр импульс ҳосил бўлади. Бу импульс ўзгариши ёзиб олувчи лентада чизиқлар шаклида акс эттирилади, уни хроматограмма дейилади , ҳосил бўлган ҳар бир эгри чизиқ хроматографик колонкада ажралган айрим моддаларга хос ҳисобланади. Хроматограммадаги тўғри чизиқ (чизиғи) тоза қўзғалувчан фазани колонкадан ўтишини билдиради. Чизиқда ҳосил бўлган бўртиқ синиқ чизиқлар эса ( чў ққ и лар) бирор моддани ажралганини билдиради ва бу чизиқ асосида модда сифати ҳамда миқдори аниқланади. Тузилиши ва ишлаш усулига кўра кат а рометр, алангали ионланиш, электрон т ут увчи ва термоион детекторлар бўлади. Катарометр – ўтказгичнинг иссиқлик ўтказиш хусуси я тини ўлчайди, у тоза қўзғалувч и газ билан модда аралашмаси орасидаги иссиқлик ўтказиш фарқини аниқлайди. Хроматогра фик чўққи моддани нг колонкада ушланиш вақти, чўққининг баландлиги (h), унинг баландлигининг ярим ўлчами даги кенглиги (  ) ва хроматогра фик чўққи юзаси билан х арактерланади. Синиқ чизиқ оралиғидаги юза ушбу формула билан аниқланади : S = h  1/2 , бу ерда S - чў ққ ининг юзаси; h – чў ққ ининг баландлиги;  1/2 - чў ққ ининг ярим баландлигидаги кенглиги. Газ хроматографиясида моддани асосий х арактеристикаси хроматографик колонкада ушланиш вақти ёки масофаси билан белги ланади. Ушланиш вақти ёки масофаси моддани колонкага юборилгандан то чўққининг максимум нуқтаси ҳосил бўлгунча кетган вақт ёки масофа ҳисобланади. Сорбентга шимилган газнинг ушланиш вақти ўлик ушланиш вақти дейилади. Модданинг чин ушланиш вақти модда ва газ компоненти аралашмаси ушланиш вақтидан ўлик у шланиш вақт (t m ) айирмасига тенг : t чин = t ум   - t m ; l чин = l ум - l m Газ хроматографиясида сифат ва миқдор таҳлиллари Сифат таҳлили. Газ суюқлик хроматографиясида қуйидаги сифат таҳлил усуллари қўлланилади : 1. Хроматографик колонкада ушланиш кўрсаткич лари бўйича ; 2. Стандарт модда ёки улар аралашмаси билан солиштириш ; 3. Хроматографик таҳлилдан олдин ва кейин кимёвий реакциялар олиб бориш ; 4. Газ суюқлик хроматографиясини УФ-, ИК-, Масс-спектр, люминисцент, ЯМР таҳлиллари каби физик усуллар билан биргаликда бажариш. Миқдор таҳлили . Газ хроматографик таҳлилларда модда миқдори уч хил усулда: ички стандарт усули, абсолют калибрлаш ва ички нормаллаш усулида аниқланади. Газ суюқлик хроматографиясини бошқа усулларга нисбатан қулайликлари. 1. Универсал усул. 2. Хроматографик колонка мураккаб аралашмаларни айрим компонентларга ажрата олиши. 3. Та ҳ лил учун кам вақт сарфланиши. 4. Етарли даражада сезгирлиги. 5. Таҳлил учун кам миқдорда модда олиниши. 6. Усулни етарлича юқори аниқлик к а эгалиги, нисбий хатолиги нинг камлиги -  1,0 - 1,5 %. Камчилиги сифатида айрим суюқ қўзғалмас фазаларни учув- чанлиги ва беқарорлигини айтиш мумкин. Газ хроматографиясини «учувчи» заҳарли спиртлар таҳлилида қўллаш. Турли хил суд - кимё таҳлили объектларидан спиртларни газ хроматографик (ГХ) усулда аниқлашни биринчи бўлиб Душанбелик суд кимёгари В. Ф. Пономарев таклиф этган. Ҳозирги кунда қон, пешоб, дистиллятдан спиртларни ГХ усулда аниқлаш етар ли даражада сезгир ва аниқ усуллардан ҳисобланади. Қон ва пешобдан спиртларни сифат ва миқдорини аниқлаш, уларни алкилнитритларга ўтказиб, хроматографик ажратишга асосланган. Чунки алкилнитритлар ва уларга мос спиртларга нисбатан бир неча маротаба учувчан бўлади. Алкилнитрит ҳосил қилиш учун пеницилин идиш ига уч х лор сирка кислотаси сўнгра қон ёки пешоб солинади, қопқоқ ёпиб ма ҳ камлангач, шприц ёрдамида натрий нитрит эритмаси қўшиб аралаштирилади. Сўнг п а р-газ қисм идан аниқ ҳ ажм (2-3мл) олиб хроматографга юборилади ( жадвал дан тушунтирилади). Спирт миқдорини ички стандартлаш усулида аниқланади. Ички стандарт сифатида пропил спирти олинади. Спиртлар ми қ дори к а либр лаш графиги орқали ани қ лана ди. График этил нитрит (h 1 ) чўққиси баландлигининг пропил нитрит чўққиси (h 2 ) баландлигига нисбати ва модда концентрация сига боғлиқлик ҳолда тузилади.