logo

Инсон ҳуқулари ва фуқаро ҳуқуқлари. Табиий ва позитив ҳуқуқлар

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

96.5 KB
Инсон ҳуқулари ва фуқаро ҳуқуқлари. Табиий ва позитив ҳуқуқлар Режа: 1. Инсон ҳуқуқлари ва фуқаро ҳуқуқлари концепциялари мазмуни 2. Табиий ва позитив ҳуқуклар ҳуқуқ фалсафасининг об ъ екти сифатида 3. Жамият ривожи тарихида табиий ва позитив ҳ у қуқлар ўзгаришлари . 4. Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари, уларнинг фарқланиши ва нисбати  Инсон хуқуқалари ва фуқаро ҳуқуқлари. Табиий ва позитив хуқуқлар Типологияси аҳамияти айнан ҳуқуқни тушунишнинг муайян типи ҳуқуқ ва давлатни тегишли равишда фалсафнй билиш парадигмаси, принципи ва намунасини (маъно мо-делини) белгнлаб беришидадир. Ҳуқуқни тушуниш типологияси, яъни хуқуқ талқини ҳар хил турларининг муайян тавсифи ва уларни бир типдаги (бир турдаги) гурухларга ажратиш турли асослар (мезонлар) бўйича амалга оширилиши мумкин. Биз томонимиздан шакл-лантирган ҳуқуқ фалсафаси нуқгаи назаридан ҳуқуқни ту-шунишнинг қуйидаги уч турини ажратиб кўрсатиш муҳим. Булар: ҳуқуқни легистик, табиий-ҳуқуқий ва либертар-юри-дик тарзда тушуниш типларидир. Ҳуқуқни тушунишнинг легистик типи учун ҳуқуқни (рас-ман ҳокимиятнинг иродаси ва ўзбошимчалигидан мустақил бўлган муайян объектив моҳият сифатида) ва қонунни (ҳоки-миятнинг мажбурий-зўрлик билан ўрнатилиши сифатида) айнан бир хил деб қараш хосдир. Легизмга кўра, ҳуқуқ дав-латнинг (мажбурий ўрнатиш, қоида, ҳужжат, норма) ҳоси- ласи, унинг буйруғидир. Легизм ва умуман еюридик позитивизм»га инсон ва фу-қаро ҳуқуқларини менсимаслик, ҳокимият апологияси ва унинг норма ижодкорлиги имкониятлари бузилиши жуда хосдир Шу маънода легизм мустабидликнинг норматив ифодалаиишидир. Легазмнинг пафоси ва интилиши - барчани ҳокимият-буйруқбозлик қоидаларига бўйсундиришдан ибо-рат. Бунда ҳамма жойда инсонга эркин мавжудот сифатида эмас, балки ҳокимиятга бўйсунувчи объект сифатида қараш ҳукмронлик қилади. Янги даврда легистик ёндашувни, мутлақ давлат - Левиафан маддоҳи Т.Гоббс асослаганди. «Қонуннинг ҳуқуқий кучи, - деб таъкидлаган эди у, - сувереннинг буйруғи эканлигидан иборатдир, холос» 1 . Бунда «қонун» деганда амалдаги бутун (позитив) ҳуқуқ назарда тутилади. Кейинчалик ҳуқуқни бун-дай тушуниш «юридик позитивизм» (ва неопозитивизм) деб аталди ва ҳар хил йўналишларнинг вакиллари томонидан қурол қилиб олинди. У моҳият эътибори билан юрядик эмас, балки айнан легистик позитивизмдир (ва неопозитивизм-дир). Ҳуқуқни ҳокимиятнинг ижоди, ҳокимият томонидан маж-бур қилишни пировард натижада ҳуқуқнинг яккаю ягона фарқпи хусусияти, ҳуқуқни таҳпил қнлишнинг расман-ман-тиқий ва юридик-догматик методлари, ҳуқуқ тўғрисидаги таълимотни ҳуқуқнинг моҳияти, табиати, сабаблари, қад- риятлари тўғрисидаги турли «метафизик» қоидалардан «то-залаш» сифатида талқин қилиш «юридик позитивизм»нинг асосий ғоялари ва қоидаларига тааллуқлидир. XIX асрда бундай тасаввурларни Англияда Д.Остин, ШАмос ва бошқалар, Германияда Б.Виндшайд, КТербер, К.Бергбом, П.Лабанд, А.Цительман ва бошқалар, Франиия-да Кабанту ва бошқалар, Россияда Е.В.Васьковский, А.Х.Гольмстен, Д.Д.Гримм, С.В.Пахман, Г.Ф.Шершеневич ва бошқалар ривожлантирдилар. XX асрда бундай ёндашув «юри-дик> позитивизмнинг В.Д.Катковнинг «умумий тилшунослик томонидан ислоҳ қилинган юриспруденция», Г.Кельзеннинг «ҳуқуқ тўғрисидаги соф таълимот», Г.Хартнинг «ҳуқуқ кон-цепцияси» йўналишлари ва бошқаларда ўз ифодасини топди. Англия тахлилий юриспруденциясининг таниқли вакил-ларидан бири Д.Остин ўзининг «позитив ҳуқуқ фалсафаси» тўғрисидаги асарида ҳуқуқни «сиёсий раҳбар ёки суверен томонидан белгиланган қоидалар агрегати» сифатида тав-сифлаган ва «ҳар қандай ҳуқуқ буйруқцир», деб таъкидла-ган 2 . Ш.Амос ҳам «ҳуқуқ мазкур ҳамжамиятдаги шахслар-нинг хатти- ҳаракатларини назорат қилиш мақсадидаги дав-лат ҳокимиятининг олий сиёсий буйруғидир» 3 , деб уқтирган. Г.Ф.Шершеневич ҳам шунга ўхшаш маслак тарафдори бўлган. «Ҳуқуқнинг ҳар қандай нормаси, - деб ёзган эди у,буйруқ» 1 . Унинг баҳолашича, ҳуқуқ давлат яратган нарса, давлат ҳокимияти эса унинг томонидан «бошланғич далил бўлиб, ундан ҳуқуқ нормалари бир-бирини етаклаб чиқиб келади» 2 . Давлат ҳокимияти ўз буйруғи билан ҳуқуқни келтириб чиқаради - ҳуқуқни легистик тушунишнинг индаллоси шун-дан иборат. Бундай нуқтаи назарга кўра, ҳокимият буюради-ган ҳамма нарса ҳуқукдир. Бу билан ҳуқуқнинг ўзбошимча-ликдан фарк^паниши объектив ва мазмуний маънодан маҳ-рум этилади ва бундай ёндашув тарафдорлари учун фақат субъектив ҳамда расман тусга эга бўлади: муайян субъект (давлат органи) томонидан муайян шаклда (у ёки бу ҳужжат қонун, фармон, рескрипт, қарор, циркуляр ва бошқалар шаклида) рухсат бериладиган ошкора ўзбошимчалик ҳуқуқ деб эътироф этилади. Легистик-позитивистик талқинда дав-лат ҳокимиятининг буйруғи ортида сеҳрли имкониятлар бор-лиги эътироф этилади. Бундан нафақат субъектив вазифа-ларни амалга ошириш (қонунчилик нормаларини шакллан-тириш), балки объектив тарздаги вазифаларни (ҳуқуқнинг шакллантирилиши, яратилиши), шунингдек илмий ихти-сосликдаги (ҳуқуқнинг ўзига хослигини, унинг бошқа ижти-моий нормалардан фарқини аниқлаш ва бошқа) вазифалар-нинг мана шундай буйруқ билан ҳал этилиши мумкиилиги келиб чиқади. Неопозитивистлар ҳуқуқшунослик давлатнинг маҳсули бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги олдинги этатистик тасаввурлардан «тозалаш» ҳақидаги ваъзларига ҳамда улар ўзи ҳимоя қила-диган мажбурий-буйруқбозлик ҳуқуқи ибтидосини давлат-дан эмас, балки гипотетик асосий нормадан (Г.Кельзен) ёки қандайдир амалдаги «сўнгги ҳуқуқдан» - «эътироф этиш-нинг олий қоидасидан» (Г.Харт) олишларини асослашга ин-тилишларига қарамай, ҳуқуқни ҳокимиятнинг буйруғи ва мажбурий тартиб сифатида талқин қилишади 3 . Легистик юриспруденция мана шундай позитивистик-прагматик йўналиш туфайли иккита асосий эмпирик далил-ни аниқлаштириш ва кўриб чиқиш билан машғулдир. Булар: 1) расман ҳокимиятнинг ушбу буйруқларини (мажбурий шарт бўлган кўрсатмаларини), яъни амалдаги ҳуқуқ (ттозитив ҳуқуқ, қонун) турлари (шакллари)нинг ўзини аниқлаш, тасниф-лаш ва тизимлаштириш ва 2) қонун чиқарувчининг фикри-ни (нуқтаи назарини) аниқлаш, яъни давлат ҳокимияти-нинг амаддаги ҳуқуқ манбалари (шакллари) бўлган тегишли буйруқларининг норматив-регулятив мазмунини аниқпаш-дан иборат. Легазм (эски легизм ва ҳуқуқни этатистик талқин қилиш-дан тортиб юридик позитивизмнинг барча кўринишдаги за-монавий аналитик ва нормативистик концепцияларигача ҳуқуқ (позитив ҳуқуқ) ва қонунни бир- бирига тенглашти-риб, ҳуқуқий ҳодиса бўлмиш қонунни ҳуқуқий моҳиятидан ажратади, унинг объектив ҳуқуқий хоссалари, сифатлари, тавсифини рад этади, уии қонун ўрнатувчи ҳокимият иро-даси (ва ўзбошимчалиги) нинг маҳсули сифатида талқин қилади. Шу сабабли позитивистлар қонунни (позитив ҳуқуқни) назарда тутадиган, ҳуқуқнинг ўзига хослиги, ҳуқуқни бундай тушунишла ҳуқуқни сўзсиз мажбурийлик-дан иборат қилиб қўяди. Ҳуқуқнинг ушбу мажбурийлиги унинг бирор-бир объектив хоссалари ва талаблари оқибати сифа-тнда эмас, балки бирламчи ҳуқуқнн ҳосил қилувчи ва ҳуқуқни белгиловчи омил сифатида, ҳуқуқнинг куч ишлатиладиган (мажбур қилинадиган) манбаи сифатида талқин қилинади. Бунда куч (ҳокимиятнинг кучи) зўрлик, буйруқ ишга со-линган ҳуқуқни келтириб чиқаради. Легистик адабиётда ХУКУҚ тушунчасини давлат томони-дан ўрнатилган ёки рухсат берилган ҳамда унинг томонидан зўрлик ишлатиб таъминланган нормалар тизими сифатида таърифлаш кенг ёйилган. Расман амал қилувчи (позитив) ҳуқуқ қоидалари (нормалари) давлат томонидан ўрнатил-ганлиги ва давлат томонидан мажбурлаш воситасида таъ- минланганлиги тўғри, бироқ бу ҳуқуқни, бундай расман-ҳокимият кўрсатмаларини (нормаларни) айнан ҳуқуқий ҳоди-салар (ҳуқуқий моҳиятга эга бўлган ҳодисалар) сифатида талқин қилиш, умуман ҳуқуқ сифатида зарур даражада ту-шуниш учун етарли эмас, чунки бундай легистик таърифда ҳуқуқни ўзбошимчаликдан, ҳуқуқий нормани ҳокимиятнинг ўзбошимчалик билан ўрнатилишидан, ҳуқуқий қонунни ак-силҳуқуқий қонундан фарклаш учун ҳеч бир мезон йўқ. Табиий ҳуқуқни ва позитив ҳуқуқни фарқлаш ҳуқуқни тушунишнинг ҳар хил табиий-ҳуқуқий (юснатуралистик) типини фарқлашда белгиловчи аҳамиятга эга. Бундай фарқлаш ўтмишдаги ва ҳозирги ҳар хил концеп-цияларда бошқача шакллар ва терминлар орқали ифодала-нади. Масалан, табиий ҳуқуқ кўпинча табиатан ҳосил бўлган ҳуқуқ, ўзгармас ҳуқуқ, чинакам ҳуқуқ, оқилона ҳуқуқ, фал-сафий ҳуқуқ, сўзнинг асл маъносидаги ҳуқуқ, тўғри ҳуқуқ ва ҳоказолар сифатида белгиланади. Позитив ҳуқуқ ҳам те-гишли равишда турлича: сунъий (табиий бўлмаган) ҳуқуқ, инсоний хуқуқ, ирода орқали ўрнатилган ҳуқуқ, ўзгарувчан ҳуқуқ, шартли ҳуқуқ, ҳақиқий бўлмаган ҳуқуқ ва бошқалар тарзида белгиланади. Юснатуралистик ёндашув тарафдорлари назарида таби-ий ҳуқуқ (унинг ҳуқуқ фалсафаси, юриспруденция, этика, ижтимоий фалсафа ва ҳоказолар нуқтаи назаридан диний ёки дунёвий талқинда) табиатнинг ўзи томонидан берилган ягона чинакам, оқилона, ахлоқий ва адолатли ҳуқуқдир ва унинг илдизлари объектив табиат - худо ёки инсон табиати билан, физик, маънавий ёки ижтимоиЙ табиат билан, «ашё-лар табиати» ва ҳоказолар билан боғлиқдир. Ҳар хил табиий-ҳуқуқий кониепциялар муаллифлари та-биий ҳуқуқ мазмунини ўзларича тасаввур қиладилар. Бунда барча одамларнинг табиий тенглиги ва эркинлиги, нотенг-ликка ва имтиёзларга, қадр-қимматга бўлган табиий ҳуқуқи, инсоннинг у ёки бу ажралмас ҳуқуқлари ва эркинликлари (бундай ҳуқуқ ва эркинликларнинг айримларидан тортиб ушбу соҳадаги замонавий жаҳон анзодаларигача) ва ҳоказо турли ҳодисалар табиий ҳуқуқ сифатида талқин қилинади. Позитив ҳуқуқ, аксинча, юснатуралистлар томонидан табиий ҳуқуқдан четга чиқиш (уни инкор этиш, бузиш, рад этиш сифатида), одамлар (расман ҳокимият) сунъий, хато ёки ўзбошимчалик билан ўрнатган нарса сифатида қарала-ди. Табиий-ҳуқуқий ёндашувга назарий ва амалий тарздаги афзалликлар ҳам (ҳуқуқнинг объектив моҳиятини излаш, бар-ча одамларнинг табиий эркинлиги ва тенглигини, инсон-нинг ажралмас ҳуқуқ ва эркинликларини, ҳуқуқий давлат ғояларини ва бошқаларни эълон қилиш), нуқсонлар ҳам (ҳуқуқни ноҳуқуқий ҳодисалар - ахлоқ, ахлоқийлик, дин ва ҳоказалар билан, расман-ҳуқуқий ҳодисани аслий-мазмуний ҳодиса билан аралаштириб юбориш, ҳуқуқни барча ноҳуқу-қийликдан фарқлашнинг пухта шакллантирилган мезони йўқлиги, табиий ҳамда позитив ҳуқуклар ўртасида зарур ўзаро алоқа йўқпиги ва бошқалар) хосдир. Табиий ҳуқуқ билан позитив ҳуқуқнинг фалсафий-ҳуқуқий жиҳатдан фарқланиши расман ўрнатилган ҳуқуқий ҳодиса-дан (позитив ҳуқуқцан) фарқ қилувчи ҳуқуқнинг объектив моҳияти изланишидан (тўғри, назарий жиҳатдан етарлича англаб олинмаган изланишидан) далолат беради. Табиий- ҳуқуқий концепцияларда ҳуқуққа юридик ёндашишнинг му-айян элементлари ва жиҳатлари маълум даражада мавжуд. Шу маънода табиий ҳуқуқ билан позитав ҳуқуқнинг фарқ-ланишини ҳуқуқ ва қонуннинг ҳуқуқни либертар-юридик тушуниш нуқгаи назаридан шакллантирилган фарқланиши ва нисбати умумий назариясининг хусусий ҳодисаси ва (хро-нологик жиҳатдан биринчи, оддий тушуниш учун амалда қулай бўлган ва ҳозиргача энг кенг ёйилган) архаик вариан-ти деб талқин қилиш мумкин. Умумам олганда, табиий хуқуқ ва позитив ҳуқуқнинг фарқ-ланиши (моҳиятан - зид қуйилиши), назарий жиҳатдан, хуқуқни тушунишнинг ғоят шартли, ривожланмаган ва бо-тинан зилдиятли концепциясидан иборат. Табиий-ҳуқуқий ёндашувнинг жиддий камчилиги ҳуқуқ фалсафасининг асосий муаммосини - ҳуқуқдаги мохият ва ҳодисани фарқлаш ва улар нисбатини нотўғри талқин қилиш-дан иборатдир. Табиий ҳуқуқ билан позитив хуқуқнинг ушбу ёндашувда тавсия этилган фарқланиши ва нисбати - бу (та-биий ҳуқуқ кўринишидаги) ҳуқуқий моҳият ва (позитив хуқуқ кўринишидаги) позитив ҳодиса (уларнинг мос келиш йўлла-ри ва шартлари изланган ва мос келмаслик ҳоллари танқид қилинган ҳолдаги) нисбати эмас, балки (ягона ҳақиқий ҳуқуқ ва чинакам хуқуқий моҳият, шу билан бирга, чинакам ҳуқуқий ҳодиса бўлган) табиий ҳуқуқни (ҳам моҳият, ҳам ҳодиса сифатидаги ҳақиқий бўлмаган ноҳақиқий ҳуқуқ бўлмиш) по-зитив ҳуқуққа қарама-қарши қўйишдир (кўпинча бувдай зид-лаш антагонизм кўринишида бўлади). Ҳуқуқцаги моҳият ва ҳодиса ўртасидаги зарур ўзаро алоқани излаш бунда чина-кам ҳуқуқни (мохият сифатидаги табиий ҳуқуқни ва айни вақтда реал амал қилувчи ҳуқуқий ҳодисани) мушоҳадада конструкциялаш билан алмаштирилади ва бу билан расман амал қилувчи умумий мажбурий позитив ҳуқуқ инкор қили-нади. Юснатуралистлар ҳуқуқнинг объектив моҳияти деганда давлат томонидан ўрнатиладиган позитив ҳуқуқнинг моҳия-ти эмас, балки бор-йўғи табиий ҳуқуқнинг улар томонидан таклиф этилаётган тахминидир, холос. Устига-устак табиий ҳуқуққа амадда бор бўлган ҳақиқий позитив ҳуқуқ хоссалари ўзбошимчалик билан ёпиштарилади. Шундай қилиб, табиий ҳуқуқ нафақат табиий берилган, балки табиий амал қилувчи ҳуқуқгшр. Табиий-ҳуқуқий кон-цепцияларга хос бўлган ҳуқуқий дуалшм - ҳуқуқнинг айни бир вақгда амал қилувчи икки тазими (табиий ҳуқуқ ва рас-ман ҳуқуқ) тўғрисидаги тасаввур мана шундан келиб чиқади. Табиий-ҳуқуқий таълимотларда ҳуқукдаги моҳият ва ҳодисанинг ўзига хос маъноси ҳамда улар нисбатининг ху-сусиятлари, муайян жойда ва муайян вақгда расман амал қилувчи ҳуқуқий ҳодиса (қонун, позитив ҳуқуқ) сифатида-ги ҳуқуқнинг моҳияти позитивлашуви (давлат томонидан эътироф этилиши, ифодаланиши ва ўрнатилиши) жараё- НИНИНР алохида (оммавий- ҳукмрон) хусусияти, аслида, инкор қилинади. Юснатурализм вакилларини расман амал қилувчи (ҳақиқий бўлмаган) позитив ҳуқуқнинг такомиллашуви ва унинг табиий ҳуқуқнинг улар тушунадиган маъноси ва хос-салари сифатида чинакам позитив ҳуқуққа айланиши, яъни табиий ҳуқуқ мохиятининг муайян хоссаларини ифодалай- диган позитив ҳуқуққа эришиш эмас, балки чинакам ягона ҳуқуқ сифатида ҳуқуқий моҳиятни гавдалантирадиган, шу боис реал ҳуқуқий ҳодиса сифатида бевосита (табиий ра-вишда) амал қиладиган табиий ҳуқуқ қизиқгиради. Юснатурализмда ҳуқуқий қонун, яъни хуқуқнинг моҳия-тини ифодаловчи позитив ҳуқуқ тушунчаси мавжуд эмас, чун-ки табиий-хуқуқий моҳият табиий-ҳуқуқий ҳодисада ифо- даланиб бўлган, шундай экан, моҳият ва ҳодиса бунда қан-дайдир ажралмас табиий-ҳуқуқий бирликни, у ёки бу таби-ий-ҳуқуқий қоида (муайян талаб, принцип, табиий ҳуқуқлар мажмуи ва бошкдлар) кўринишидаги жипс яхлитликни таш-кил этади. Шу сабабли табиий-ҳуқуқий хрдисадан ажратил- ган қандайдир табиий-ҳуқуқий моҳиятни давлат нуқгаи на-заридан позитивлаштириш (яъни расман-ҳокимият йўли би-лан эътироф этиш, ифодалаш ва позитив ҳуқуқ қоидалари-да мустаҳкамлаш) мумкин эмас. Юснатурализм нуқтаи назаридан, масалан, ҳуқуқий қонуннинг моҳиятини аниқлашга интилиб, ҳуқуқ давлат то-монидан ўрнагалган ёки рухсат берилган ва давлат томони-дан мажбурланган нормалар табиий- ҳуқуқий моҳиятига му-вофиқ бўлган (ёки ушбу моҳиятни ифодаловчи) тизим, деб айтиш мумкин эмас, чунки юснатурализм мантиқига кўра, зотан табиий-ҳуқуқий ҳодисадан ажралмас бўлган битта та-биий-ҳуқуқий моҳиятни эмас, балки ушбу табиий ҳуқуқни (моҳият ва ҳодисаминг ажралмас бирлиги сифатида) уму-ман позитивлаштириш (расман эътироф этиш, ижозат бе-риш, умумий мажбурий қонун даражасига кўтариш) зарур. Бу, қонун чиқарувчи ҳуқуқий қонунда: I) табиий ҳуқуқнинг муайян қоидалари рўйхатини мустаҳкамлаши, 2) табиий ҳуқуқнинг умумий эътироф этилган бошқа (ушбу рўйхатга кирмаган) қоидаларига рухсат бериш (яъни уларнинг юри-дик кучини расман эътироф этиш), 3) табиий ҳуқуқнинг тўғридан-тўғри мустаҳкамланган ёки рухсат берилган ушбу қоидаларининг позитив ҳуқуқнинг қолган барча манбалари ва нормалари олдидаги устувор аҳамиятини эътироф этиш, 4) табиий ҳуқуқнинг тегишли қоидаларини инкор қилувчи ёки камситувчи ҳужжатлар ва нормаларнинг нашр этилиши тақиқланшпини ва уларнинг юридик жиҳатдан ярамаслиги-ни мустаҳкамлаш кераклипши англатади. Россия Федерациясининг ҳуқуқни юснатуралистик тушу-нишнинг муайян нақлидан келиб чиқадиган амалдаги Кон-ституцияси асосида тахминан мана шундай мантиқ ётади. Бироқ ҳуқуқий қонуннинг табиий ҳуқуқ позитав ҳуқуқ билан мувофиқлашган ҳодда қовушадиган бундай конструк-цияси юснатуралистик таълимотларнинг ўзида (уларнинг бир томонламалиги, позитив ҳуқуққа эътиборсизлиги, ҳуқуқий қонун концепцияси мавжуд эмаслиги ва бошқалар туфайли) назарий жиҳатдан зарур даражада англанмаган ва асос-ланмаган. Ҳуқуқни тушунишнинг либертар-юридик типи асосида расман тенглик принципи ётади. Ҳуқуқни либертар-юридик тушуниш ҳуқуқни (ҳам ҳуқуқнинг мохияти, ҳам ҳуқуқий қонун шаклидаги ҳуқуқий ҳодиса сифатида) тушунишнигина эмас, балки давлатнинг расман тенглик принципининг ифодаланиши ва амал қили- шининг институционал-ҳокимият шакли сифатида, ялпи оммавий ҳокимиятни ташкил этишнинг ҳуқуқий шакли си-фатида ҳуқуқий тушунилишини ҳам ўз ичига олади. «Тенглик» тушунчаси ўзида муайян абстракцияни ифо-далайди, яъни тенглаштирилаётган объектларга хос бўлган фарқлардан онгли (фикран) абстракциялаНиш натижаси ҳисобланади. Тенглаштириш тенглаштирилаётган объектлар-нинг фарқпанишини ва, шу билан бирга, ушбу фарқлар тенг-лаштиришнинг тегашли асоси (мезони) нуқгаи назаридан жиддий эмаслигини (яъни бундай фарқпардан абстракция-ланиш мумкинлиги ва зарурлигини) тақозо этади. Масалан, ҳар хил объектларни сонларга асосланиб (ҳисоб рақамлари, вазн ва бошқаларни аниқлаш учун) тенглашти-риш уларнинг бутун мазмуний (индивидуал, турлар, жинс-лар билан боғлиқ) фарқларидан абстракцияланади. Тенгламаларни тузиш ва ечиш асосий роль ўинайдиган ва миқцорий тафовутлардан «тозаланган» тенглик миқдорий таърифларнинг мутлақ абстракциясига етказилган матема-. тика мана шу йўналишда шаклланган. Ҳукуқий тенглик математикадаги рақамли тенглик дара-жасида абстракт эмас. Индивиднинг ҳуқукий жиҳатдан лаёқатлилиги ва ҳуқуқий субъектлиги шаклида эътироф этила-диган ва тасдиқпанадиган ижтимоий муносабатлардаги эркинлнгн турли кишиларни ҳуқуқий тенглаштиришнинг асо-си (ва мезони) хисобланади. Ҳуқукдинг моҳияти ва принципи бўлган расман тенглик ўзаро боғлиқ, ўзаро бир-бирини тўлдирувчи ва ўзаро бир-бирини тақозо этувчи (бир- бирини назарда тутувчи) уч тар-кибий қисмни, ҳуқуқнивг уч асл хоссасиви: 1) ялпи тенг ўлчовни (нормани), 2) ушбу тенг регулятив ўлчов (норма) қаратилган шахсларнинг барчасининг расман эркинлигини ва 3) тартибга солишнинг барча учун бир хилда тенг бўлган шаюшнинг ялпи адолатлилигини ўз ячига олади. Ҳуқуқни тушунишнинг либертар-юридик назариясида ва ҳуқуқ фалсафаси концегшиясида ҳуқуқий моҳият ва ҳуқуқий ҳодисанинг, ҳуқуқ ва қонунминг фарқтгари ва нисбати муам-моларини талқин этишда юснатурализм ва легазмга хос ан-тагонистик қарама-қаршиликлар ва нуқсонлар бартараф этил-ган. Либертар-юрқдик ёндашув доирасида ҳуқуқцаги моҳият ва ҳодисанинг ўзаро алоқаси зарур ва қонуний характерга эга-дир: объектив ҳуқуқий моҳият (расман тенглик) - муайян реал ҳуқуқий ҳодисанинг (давлат томонидан ўрнатиладиган, расман тенглик принципи хоссалари ва талабларини ифода-ловчи умумий мажбурий қонуннинг) моҳиятидир, ҳуқуқий ҳодиса (расман тенглик принципининг хоссалари ва талаб-ларини ифодаловчи умумий мажбурий қонун) эса - айнан ва фақат ушбу муайян моҳият (расман тенглик) ҳодисася (намоён бўлиши). Ҳуқуқий моҳият (расман тенглик) умумий мажбурий қонунда (воқеликнинг ҳуқуқий ҳодисасида) на-моён бўлади, ҳуқуқий ҳодиса (умумий мажбурий қонун) эса ҳуқуқий моҳиятни (расман тенгликни) ташқи реал воқеликда намоён этади, ифодалайди. Ҳуқуқий моҳият билан ҳуқуқий ҳодиса ўртасидаги бун-дай зарур алокд асосида ва уни ҳисобга олган ҳолдагина улар-нинг ҳуқуқий қонун, яъни давлат томонидан ўрнатиладиган ва расман амал қиладиган, расман тенглик принципи хос-салари ва талабларини норматив-аниқлаштирилган шаклда ифодаловчи умумий мажбурий позитяв ҳуқуқ кўринишида-ги бирлигига эришиш мумкин, холос. Легазм ва юснатура-лизм нуқтаи назаридан ҳуқуқий мохият билан ҳуқуқий қонун кўринишидаги ҳуқуқий ҳодисанинг бундай бирлигига эри-шиб бўлмайди. Ушбу принципиал ҳолат либертар-кфидик ёндашув ҳуқуқни тушуниш ва ҳуқуқ фалсафаси даэедметини талқин этишнинг юснатурализм ёки легизмга/қараганда анча ри-вожланган концепциясини ифодалашидан далолат беради. Ҳуқуқни тушунишнинг мазкур типини ва ҳуқуқ фалсафа-сининг тегишли концепциясини биз юридик-либертар (ёки либертар) концепция, деб атаймиз, чунки, бизнинг талқи-нимизга биноан, ҳуқуқ - бу одамлар эркишшпшинг ялпи ва зарур шаклидир, ижтимоий ҳаётдаги эркинлик (унинг бор-лиғи ва амалга оширилиши) эса ҳуқуқ сифатидагана, фақат ҳуқуқ шаклқца бўлиши мумкин ва ҳақиқийдир. Ҳуқуқни либертар тушуншпда назарда тутиладиган ҳуқуқ, - фақат энг зарур ҳуқуқий минимумдир, унингсиз умуман ҳуқуқ, шу жумладан ҳуқуқий қонун йўқ ва бўлиши ҳам мум-кин эмас. Ҳуқуқни тушунишнинг либертар концепцияси мазмуни дарсликнинг навбатдаги бобларида кенгроқ ёритилади. Учинчн боб. Расман тенглнк ҳуқуқшшг моҳияти снфатида 1. Ҳуқуқ тенг ўлчов сифатнда Умумий тенг ўлчов - расман тенглик принципининг за-рур таркибий қисмларидан бири ва ҳуқуқнимг муҳим хосса-ларидан бири. Тенг ўлчов бундай таркибий қисм сифатида расман тенглик ҳуқуқий принципининг бошқа қисмларини - эркинлик ва адолатни ҳам тақозо этади. Шу сабабли тенг ўлчов - эркинлик ва адолатнинг тенг ўлчовв. Бунда тенг ўлчов деганда ялпи кўлам ва барча учун уму-мий бўлган ҳуқуқий тартибга солиш нормасигииа эмас, бал-ки ҳуқуқ субъектлари ўртасидаги муносабатлардаги мутано-сиблик ва бир текислик ҳам назарда тутилади. Ҳуқуқий тенглик - эркин ва бир-биридан мустақил бўлган ҳуқуқ субъектларининг ҳамма учун умумий бўлган кўлам, ягона норма, тенг ўлчов бўйича тенглигидир. Ҳуқуқий тенглик - эркин кишиларнинг тенглиги ва эр-кинликдаги тенглиқдир, индивидлар эркинлиганинг уму-мий кўлами ва тенг ўлчовидир. Одамлар эркин ва эркин бўлмаганларга бўлинган жойда эркин бўлмаган одамлар ҳуқуқ субъектларига эмас, балки объектларига мансуб бўла-ди ва хуқуқий тенглик принципи уларга татбиқ этилмай-Ди. ' ^ Ҳуқуқ тенглик тили ва ўлчови билан гапиради ҳам ҳара-кат қилади ва шу туфайли одамлар борлиғининг, бирга-ликдаги ҳаётидаги эркинлигини ифодалаш ва амалга оши-ришнинг ялпи ва зарур шакли бўлиб майдонга чиқади. Шу маънода ҳуқуқ - эркишшк математикасн, дейиш мумкин 1 . Бунда, афтидан, математик тенглик мантиқан абстракт-роқ тузилма сифатида ҳуқуқий тенглик ғоясидан тарихан кечроқ келиб чиққан ва ундан \ осил бўлган, деб фараз қилиш мумкин. Математикадаги тенглик асосларининг кейинчалик (ҳуқуқдагига қараганда) жадалроқ ривожлантирилиши ва илмий ишланиши тенглик гояси ҳуқукда математихадан ки-риб келган, деган нотўғри тасаввур туғдирган. Ижтимоий соҳада тенглик - бу ҳамма вақг ҳуқуқий тенг-лик, тенгликнинг расман-ҳуқуқий ўлчовидир. Чунки ҳуқуқий тенглик ҳам ҳар қандай тенглик сингари, (ўз асоси ва мезо-нига кўра) амадцаги тафовутлардан абстракция қилинган ва шунинг учун заруриятга кўра ва аниқланиши бўйича расман хусусиятга эга. Тенглик масаласида кўплаб ноаниқликлар, адашишлар, хато ва сохта тасаввурлар мавжуд. Уларнинг негизида, пиро-вард натижада, тенглик рационал мазмунга эга эканлиги-ни, ижтимоий оламда барча учун айнан ва фақат бир хил бўлган ҳуқуқий (расман-ҳуқуқий, расман) тенглик манти-қан ва амалда мумкин эканлипши тушунмаслик ётади. Жумладан, ҳуқуқий тенглик кўпинча (ўтмишда ҳам, ҳрзир ҳам) ҳар хил эгалитар (амалда тенглаштириш) талаблари билан, бир текислаштириш ва ҳоказолар билан аралашти-риб юборилади ёки, аксинча, «амалдаги тенглик» деб атал-ган тенглик унга қарама-қарши қилиб қўйилади. Бундай чал-кашлик ҳамма вақг ҳуқуқни инкор қилувчи, аксилҳуқуқий хусусиятга эга бўлади. «Амалдаги тенглик» - бу «амалдаги» ва «амадца бўлмаган» (расман) тушунчаларни аралаштириб юбориш ва «тенглик» тушунчасининг ўзидаги қарама-қаршилиқцир. Чунки «тенг-лик», «тенг ўлчов» фақат «амалда» ва «расман» маънода фа-рқлаш контекстида ва фақат, сўзлар англанадиган ашёлар-дан, рақамлар ва ҳисоблар ҳисобланадиган буюмлардан, та-рози тортилаётган оғирликдан ажратилгани сингари, «амал-даги»дан қандайдир «расманлиги», ажратилганлиги (абст-ракция қилинганлиги) сифатида (тушунча сифатида, тар-тибга солиш воситаси сифатида ва ҳоказо) маънога эгадир. Тенглик расманлиги («амалдаги»дан абстракция қилин-ганлиги) туфайли айнан «амалдаги»си тартибга солишнинг ялпи шакли ва тенг ўлчови бутун «расмиятчилиқдан ташқа-ря» (яъни «амалдаги») воқеликнинг ўзига хос расман ва рас-манлашган «тили», «ҳисоби», «оғирлиги», ўлчови бўлиши мумкин ва амалда шундай бўлмоқца. Расман-ҳуқуқий тенг ўлчов билан хдм аҳвол шу тахлит турибди. Ҳуқуқ тарихи - расман (ҳуқукий) тенглик кўлами ва ўлчо-вининг тараққий этаётган эволюцияси тарихидир. Бунда ушбу принципнинг ўзи ҳуқуқнинг ҳар қандай тизими, умуман ҳуқуқ принципи сифатида сақланиб қолади. Инсоний муно-сабатларда эркинлик ва ҳуқуқнинг тарихий ривожланиши турли босқичлари учун эркинликнинг ўз кўлами ва ўз ўлчо-ви, эркинлик ва ҳуқуқ субъектлари ва муносабатларининг ўз доираси, қиск^си, расман (ҳукуқий) тенглик принципининг ўз мазмуни хосдир. Шундай экан, расман тенглик принцшга ўзида тартибга солнншшшнг ҳуқуққа мувтазам хос бўлган та-рихан ўзгариб турадиган соҳа ва ўлчов принцишши ифодалай-ди. Умуман олганда, расман тенглик соҳаси, кўлами ва ўлчо-вининг бундай тарихий эволюцияси ҳуқуқнинг ижтимоий тартибга солишнинг бошқа (ахлоқий, диний ва ҳоказо) тур-лари билан нисбати ва тафовутида унинг фарқпи хусусият-лари сифатида мазкур принципнинг (ва унинг тизимини аниқлаштирувчи нормалар) аҳамиятини инкор қилмайди, балки, аксинча, мустаҳкамлайди. Одамлар ўртасидаги абстракт-умумий тенг ўлчов нуқтаи назаридан қараб чиқилган (ва тартибга солинган) дастлаб-ки амалдаги тафовутлар пировардида қўлга киритилган ҳуқуқпар тевгсизлиги (ҳуқуқнинг турли индивид-субъекғла-ри ҳуқуқлари тузилмаси, мазмуни ва ҳажми бўйича улар- нинг тенг бўлмаган) тенгсизлиги сифатида намоён бўлади. Ҳуқуқий тенглик ва ҳуқуқий тенгсизлик (ҳуқуқцаги тенг-лик ва тенгсизлик) - амалдаги тафовутларга бир хил дара-жада қарама-қарши турувчи ва улардан фарқ қилувчи бир тартибли (бир-бирини тақозо этувчи ва тўлдирувчи) ҳуқуқий таърифлар, тавсифлар ва тушунчалардир. Ҳар хил субъект-лар муносабатларини тартибга солишнинг тенг ўлчови улар томонидан қўлга киритиладиган реал субъектив ҳуқуқлар тенг бўлмаслигини тақозо этади. Тафовутлар тартибсизлиги аралашмаси ҳуқуқ туфайли ягона кўлам ва тенг ўлчов бўиича келишилган тенгликлар ва нотенгликларнинг ҳуқуқий тартибига айланади. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг : табиий-ҳуқуқнй концепцияси Россия Федерациясининг янги Конституциясида совет-лардан кейинги тузумнинг асосий қоидаларини тартибга солишда инсоннинг туғилишидан бошлаб ажралмас ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисидаги табиий-ҳуқуқий ғояларга таянилади. Бундай ёндашувни тасдиқлаш учун Конституцияда (2- модда) қуйидагилар эълон қилинади: «Инсон, унинг ҳукуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланади». Конституция бунда (17-модданинг 2-қисми) «йнсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ажралмасдир ва ҳар бир кишига туғилгандан бошлаб тегишли бўлади», деган қоидадан келиб чиқади. Конституцияга хос бўлган табиий-ҳуқуқий ёндашув, аслини олганда, инсон туғилишиданоқ юзага келадиган ва ажралмас ҳуқуқ ҳамда эркинликлар ўзида бирламчи ҳуқуқий асосни ифодалашини англатади. Конституцияда фойдаланилган, биз учун янги бўлган, инсон туғилишиданоқ юзага келадиган ва ажралмас ҳуқуқ ҳамда эркинликларнинг табиий-ҳуқуқий конструкцияси, аслида, одамлар ҳуқуқларининг илгари совет назарияси ва амалиетида ҳукмрошгик қилган октроирланган (расмий маъ- мурлар томонидан юқоридан ҳадя қшшнган) характери тўғрисидаги тасаввурларга қарши қартилган. Мазкур конструкциянинг аксилэтатик мазмуни шубҳасиз: асосий хуқуқ ва эркин-ликлар ҳар бир кишига давлат томонидан мажбур қилина-диган шарт-шароитларга, маъмурларнинг хохиш- иродаси ва ҳал этишига боғлиқ бўлмаган, балки сўзсиз табиий бўлган асос бўйича (туғилишнинг табиий факти туфайли) тегишлидир. Инсоннинг туғилишиданоқ юзага келадиган ва ажралмас ҳуқуқ ҳамда эркинликларига ҳавола қилиш бирламчи ва сўзсиз эркинликни, ҳар қандай индивиднинг қолган барча - давлат, жамият, бошқа индивидлар билан муносабатларида ҳуқуқий лаёқатлилиги ва ҳуқуқ субъекти эканлигини намойиш этишга қаратилган. Конституцияда (2-боб) инсон ва фуқаронинг умуман ха-лқаро стандартларга ва замонавий либерал-демократик ривожланган мамлакатлардаги конституциявий талабларнинг юксак даражасига мувофиқ бўлган шахсий, сиёсий, ижти-моий ва иқтисодий ҳуқуқ ҳамда эркинликларининг кенг доираси мустаҳкамлаб қуйилган. Бунда уларда мустаҳкамланган конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар ҳамма нарсани қамраб олмаслиги ҳуқуқ инсон ва фуқаронинг бошқа ҳуқуқ ҳамда эркинликларига зарар етказган ҳолда талқин этилмаслиги лозимлиги таъкидланапи. Ҳуқуқ ва давлат тарихий ривожланишининг ҳар бир босқичи учун ҳуқуқ субъекти бўлмиш инсон концепцияси ва унинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, эркинлиги ва эрксизлиги ҳақидаги тегишли тасаввурлар хосдир. Шу маънода ҳуқуқ тарихи, айни маҳалда, инсон ҳуқуклари тўғрисидаги ибтидоий, чекланган ва ривожланмаган тасаввурлардан тортиб, ҳозирги даврдаги тасаввурларнинг шаклланиши ва эволюцияси тарихи ҳамдир. Инсон ҳуқуқяари - бу, энг аввало, инсоннинг ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасидаги ҳуқуқий лаёқатини ва хуқуқий субъект эканлигани эътироф этишдир. Ҳар хил даврлардаги ҳуқуқий лаёқат ҳажми ва ҳуқуқ субъектлари доирасига кўра ҳуқуқнинг мазкур тизими одамлардан кимларни ва ҳуқуққа эга бўлган нпсон сифатида қай даражада эътироф этишига қараб ҳукм чиқаршп мумкин. Жумладан, Афина ва Римнинг амалдаги ҳуқуқига кўра қул инсон деб эътироф этилмас эди; ушбу позитив-ҳуқуқий ўлчамда қул (қуллик ҳолатидаги барча одамлар) ҳуқуқ субъекти эмас, балки объекти эди. Ўрта асрларда эркин шахснинг ҳуқуқ субъектилиги билан қулнинг ҳуқуқсизлиги ўртасидаги илгариги қутбланиш ўрнига ҳуқуқ ва ҳуқуқий муомаланинг умуман феодал тузумнинг табақали иерархик тузилиши ва мавжуд бўлишига мувофиқ тармоқланган ва деталлаштирилган тузилмаси шаклланади. Инсон ҳуқукларининг замонавий концепциясига томон тарихий йўлнинг ҳар хил босқичларида биз қисман, чекланган, имтиёзли инсоннинг у ёки бу вариантига дуч келамиз. Ушбу тарихий сафда фуқаро (давлатнинг аъзоси сифатидаги инсон) бундай имтиёзли инсоннинг охирги типи, имтиёзли инсон ҳуқукларининг сўнгги шакли эса - (ннсон ҳуқуқлари билан нисбатидаги) фуқаро ҳуқуқларн хисобланади.Инсон ҳуқуқлари тарихи - бу одамларнннг ннсонлашиши тарихи, муносабатларнинг бирон-бир доираси учун у ёки бу одамларни инсон сифатида ҳуқуқий эътироф этишнинг авж олиб борувчи кенгайишидир. Одамларнинг хуқуқий тенглиги ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қоидаларнинг аста-секин (дастлаб ички давлат, сўнгра эса халқаро даражада) универсаллашувининг ушбу жараёнларида инсоннинг табиий ва ажралмас ҳуқуқлари ҳақидаги тасаввурлар муҳим рол ўйнади. Ушбу тасаввурлар давлатчилик шароитида ҳам сақланиб қолиб, оммавий ҳокимият ва қонунлар томонидан эътироф этилиши ва кафолатланиши зарур. 1789 йилги француз Инсон ва фуқаро ҳуқуқяари декларациясида барча одамларнинг эркинлига ва ҳуқуқий тенглиги эълон этилганлиги ўзгармас тарихий аҳамиятга эгадир. Дек-ларацияда ижтимоий шартаома руҳида ҳар бир давлат итгифоқининг мақсади инсоннинг табиий ва ажралмас ҳуқуқларини таъминлашдан иборат эканлига таъкидданган. Декларацияда бундай ҳуқуқиарга эркинлик, мулкчилик, хавфсизлик ва истибдодга қаршилик кўрсатиш киритилган. Шу жум-ладан диний масалалар бўйича фикр ва мулоҳазаларни эркин ифодалаш ҳам инсон ҳуқуклари сифатқда эътироф этилган. Умумий хоҳиш-истак ифодаси сифатида барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи ҳам эълон қилинди. Декларацияда суверенитет манбаи мохиятан миллатга асосланиши таъкидланган эди. Декларациянинг бир қанча моддалари инсоннинг жиноят- ҳуқуқ соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга башшланган. 1789 йилги Декларацияда кўрсатилган инсон ҳуқуқлари билан фуқаро ҳуқуҳларн ўртасидаги фарқ моҳият эътибори билан хусусий шахс (фуқаролик жамияти аъзоси) бўлган инсон билан давлатнинг фуқароси, сиёсий давлат аъзоси бўлган сиёсий инсон ўртасидаги фарқни англатади. Бинобарин, бу ўринда инсон ҳуқуқлари билан фуқаро ҳуқуқлари-нинг фарқяаниши, конкрет тарихий жиҳатдан иқтисодий ва сиёсий муносабатларнинг чегараланиши ва нисбатан мус-тақил турмуши билан боғлиқ буржуа вазиятини, фуқаролик жамияти ва давлатнинг (сиёсий ҳамжамият сифатида) фаркланишини назарда тутади. Инсон ҳуқуқяари ва эркинликлари тўғрисида Франция Декларациясида (1789) эълон қилинган ғоялар ва қоидалар бутун жаҳонда акс-садо топди ҳамда ижтимоий ва давлат-ҳуқуқ тартиблари янгиланиши ҳамда инсонпарварлашуви императивига айлавди. XX асрнинг янги тарихий шароитида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масаласида инсонпарварлик муаммолари юзасидан халқаро ҳамкорлик ривожланди ва мустаҳкамланди, Инсон хуқуклари умумжаҳрн декларацияси (1948), Инсон ҳуқуқларини ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғри- сида Европа конвенцияси (1950), Иқгисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (1966), Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга факультатив протокол (1966), Хельсинки Кенгашиинг Якунловчи ҳужжати (1975), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Кенгаши қатнашчилари бўлган давлатлар Вена учрашувининг якунловчи ҳужжати (1989) ва бошқалар қабул қилинди 1 . Инсон ҳуқуқяари ва эркинликларининг эътироф этилиши ҳамда ҳимоя қшшниши ҳозирги даврда бутун жаҳон ҳамжамиятининг хуқуқий давлатлар ҳамжамияти йўналишида прогрессив ривожланишининг қудратли омилига ва аниқ белгисига, ҳамжамият аъзоларининг ички ва ташқи сиёсати соғломлашиши ва инсонпарварлашуви мезонига, ҳуқуқий давлат асосларининг ҳаётга жорий этилиши кўрсаткичига айланди 2 . Албатта, ҳуқуқий давлат шароитида инсон ва фуқаро ҳуқуклари эълон қилинишидан то уларнинг амалга оши-рилишигача масофа катта, бироқ тарих мақсадга олиб борувчи йўлни белгилаб берадиган бундай декларацияларсиз изланган ҳуқуқий воқеликкача бўлган масофа янада катталигини кўрсатмоқда. Ҳозирги замон шароитида инсон ҳуқуқпари муаммоси глобал аҳамият касб этди ва уларга риоя қилиш жаҳоннинг барча давлатлари ҳамда халкларининг ички ва ташқи ишларида адолат синови ва рамзига айланди. Фойдаланилган адабиётлар : 1. Ўзбекистон Республикаси Қомуси . Т. 1992. й 2. Нерсесянц В.С. “Философия права” М.2000. й. 3. Саидов А. Х. “Ҳуқуқ фалсафаси” Т. 2003 й. 4. Тўйчиева Б. Т. “Ҳуқуқ фалсафаси” Т. 2004 й.