logo

Урта Осиё кадимги кабилаларининг дастлабки сиёсий ва харбий иттифокларнинг пайдо булиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

54.5 KB
www.arxiv.uz Урта Осиё кадимги кабилаларининг дастлабки сиёсий ва харбий иттифокларнинг пайдо булиши. Режа: 1. Кадимги кабилаларнинг милоддан аввалги 9-8 асрларда ташкил топган дастлабки сиёсий ва харбий иттифоклари. 2. Аръёшаёна (Арёнам Вайжо) давлати ва унинг тарихий географияси. www.arxiv.uz Милоддан аввалги 1 мингйилликнинг бошларида Урта Осиёда темир рудасидан темир ишлаб чикаришни урганадилар. Темир мехнат куролларининг таркалиши жуда аста-секин кечган. Дастлаб темир асосан безакларни ясашда хом-ашё сифатида ишлатилган. Вакт утиши билан ундан энди купрок мехнат куроллари ва харбий аслахалар ясай бошлайдилар. Урта Осиёда темир асрнинг галабаси жуда эрта юз берган. Баъзи давлатлар, масалан, Хитой, бу жихатдан Урта Осиёдан анча оркада колиб кетган эди. Урта Осиёда темир даври манзиллари то шва бронза даври манзиллариги караганда камрок урганилган. «Авесто» ва хусусан «Ясна» ва «Гат» матнларини тахлил килганда (бу ерда В. Абаев ва Дьяконов хизматлари бекиёсдир) уларда давлат ташкил килиш погонасигача етган жамиятдаги одатдаги ахволни тасвир этганлигини аниклаш мумкин. «Гат» ларда тинч хаёт кечириш, яхши ва халол хукмдорларга буйсунадиган ривожланган шахарларнинг купрок булишига ундалган. Буларнинг барчаси катта ижтимоий узгаришларни талаб килган. Шуни хам таъкидлаб утиш жоизки, уруг жамоаси емирила бошланган даврда жамиятда энг катта уринга уруг-кабила зодагонлари- кабила бошликлари, кохинлар ва оксоколлар эга булганлар. Аммо, бирлашган хакикий давлат факатгина уруг одатлари ва оилавий олигархияни енгиб вужудга келиши мумкин. Бу даврда харбий лашкарбошиларнинг ахамияти ошган, улар одатий амалдорларга айланганлар. Аммо уларнинг хокимияти Оксоколлар Кенгаши ва Кабила Кенгашлари билан чекланган. Кабилаларнинг иттифокларини тузиш долзарблиги ошиб боради. Бу даврда Урта Осиёда 2 хил хужалик типи ташкил топади: 1.Кучманчи, чорвачилик хужалик типи. Асосан чулларда. 2.Утрок, зироаткор хужалик типи. Асосан воха ва дарё водийларида. Шундай килиб, Урта Осиё худудида кадим даврлардан бирлашган давлатларнинг ташкил топишига замин яратилган эди. www.arxiv.uz Милоддан аввалги 1 мингйилликда Урта Осиёдаги ижтимоий иктисодий вазиятни урганиш бу даврда худуднинг янги ривожланган жамиятга утаётганлигидан далолат беради. Урта Осиёнинг баъзи ривожланган худудларида дастлабки давлат бирлашмалари вужудга келади. Бу давлат бирлашмалари «Авесто»да «дахьюсаети» деб аталади. Манбаларда Урта Осиёдаги дастлабки давлат бирлашмаларининг вужудга келиши ва ривожланиши тугрисида жуда кам маълумотлар мавжуд. Купчилик олимларнинг фикрича, Урта Осиёда дастлабки давлат бирлашмалари Ахамонийлар боскинигача милоддан аввалги 9-7 асрларда пайдо булган. Бу фикрни М.Дункер, В. Томашек, Ф.Альтхайм, С.П. Толстов, М.Дьяконов, В. Масон, М. Дандамаев, Б. Гафуров, Б. Литвинский, Э. Ртвеладзе, И. Пьянков, А. Сагдуллаев каби олимлар илгари сурадилар. Илмий адабиётларда Ахамонийлар давригача Урта Осиёда куйидаги давлат бирлашмалари мавжудлиги кайд этилади: 1. Арёшайёна- Кадимги вилоятлар «дохиёсасти»нинг бирлашмаси. 2. Арёнам Вайжо- Ария ва Маргилонда маркази. «Катта Хоразм». 3. Кадимги Бактрия подшолиги. Бу давлат ва у билан боглик муаммолар хозирча тулик ечилмаган. Заратуштранинг Бактрияда яшаганлиги тугрисидаги одат узгариб борди. Бу одат Юнон тарихчиси Ктесий (милоддан аввалги 5 асрнинг охири- 4 асрнинг боши) асарларида уз аксини топди. Ундан кейин эса баъзи олимлар, масалан, Дж. Мультон «Гат» (пайгамбар Заратуштранинг кушиклари, 7 боб- «Яснахапхато» («Ясна есиш гиав) ва унга давр ва тил жихатдан энг якин булган асарлар Бактрияда яратилган деб хисоблаганлар. Шунинг билан бирга, улар кадимда Бактриянинг тили «Авеста» тили булганлигини хам таъкидлаганлар. Аммо бошка маълумотлар бу таъкидларни рад этади. Шунингдек, кушон даври Бактрия тили www.arxiv.uz ёдгорликларининг топилиши бу фикрларнинг нотугри эканлигини яна бир бор исботлади. Баъзи олимларнинг (Дж. Дармстетер, В. Джексон) фикрича Заратуштра Шимоли-Гарбий Эронда яшаган ва шу ерда уз таълимотини таргиб килган. 20 асрнинг 30-40 йилларида Э.Херцфельд ва бошка баъзи олимлар Заратуштранинг илк ахамонийлар ва хаттоки Доро I нинг замондоши эканлиги тугрисидаги фикрни илгари сурдилар. Аммо, хозирда кабул килинган коидага кура «Гат»Лар Ахамонийлардан бироз олдинрок тупланган ва Гарбий Эронга хеч кандай алокаси булмаган. Хозирги давр олимларининг фикрича (С.П. Толстов, Б. Гафуров, В. Абаев, А. Сагдуллаев, М. Исхоков, И.Жабборов ва хоказолар) «Гат»Лар ва унга давр ва хажм жихатдан якин булган «Авесто» кисмлари Урта Осиёдаги вилоятларнинг бирида (купинча Хоразм) ёки Шимоли-гарбий Афгонистон ва Шимоли-шаркий Эроннинг Урта Осиёга туташ булган худудларида пайдо булгандир. Аммо бу муаммони аник ечимини топишда турли хил фикрлар мавжуд. Баъзи олимлар Амударёнинг урта ва пастки окимидаги вилоятлар ва хусусан Хоразмни таъкидлаб утадилар. Бу олимлар асосан «Авесто»даги барча эрон тилли кабилаларнинг ватани ва зардуштийликнинг макони Арёнам Вайжо («Орийлар юрти»)нинг Хоразм эканлиги тугрисидаги М. Мархварт ва Э. Бенвенистларнинг фикрини илгари сурадилар. Шунинг билан бирга баъзи олимлар уртасида «Гат»ларнинг Хоразм бошлик давлатлар ёки шахарлар конфедерацияси худудида пайдо булганлиги тугрисидаги фикр хам илгари сурилади. Бу конфедерация олимларнинг фикрига кура Ахамонийлардан олдинги даврда мавжуд булиб, Хоразм жанубидаги вилоятлар хам унинг таркибига кирган. Баъзи олимларнинг фикрига кура «Гат»лар айнан шу жанубий вилоятлардан бири Маргиёнада яратилган. «Авесто»нинг колган кейинги даврлардаги кисмлари Сеистонда яратилган булиши мумкин. Алохида бобда «Арёнам Вайжо»нинг «Ванхви Датъё» водийсида жойлашганлиги таъкидлаб утилган. «Бу ерда киш 2 ой давом этади. Киш www.arxiv.uz кунларида сув музлаб колади, ер музлайди. Кишнинг охирида бу ерда катта сув туфонлари булади». «Авесто»да «Арёнам Вайжо»нинг географик чегаралари тугрисида аник маълумотлар мавжуд эмас. Ванхви Датъёнинг хам хозирда кайси дарё эканлиги бизга хозирча номаълум. Баъзи олимларнинг фикрича бу Амударёдир. «Ясна»даги давлатлар руйхатида «Арёнам Вайжо» эрон тилли кабилаларнинг биринчи юрти ёки «Орийлар давлатидир». «Видевдат» китобига кура зардуштийларнинг мукаддас худоси Ахурамазда пайгамбар Заратуштрага куйидагиларни хабар килади: «О спитана Заратуштра, одамлар яшаган жойларда мен тинчлик ва осойишталик хадя этганман. Биринчидан, одамларнинг яхши яшаши учун юртлар орасида энг зур юрт Ванхви Датъё дарёси буйидаги «Арёнам Вайжога» асос солдим. Олимлар бу муаммога турлича ёндашадилар. Биринчидан Геродот тилга олган Окс (Акес) дарёси куплаб олимларнинг фикрича Амударё эмас балки Тажон дарёсига тугри келади. Иккинчидан, бошка антик муаллифлар асарларида келтирилган куплаб маълумотлар хам хисобга олинади. Геродотдан анча олдинги даврда яшаган Милетиялик Гекатий (тахминан милоддан аввалги 500 йил) кисман текислик ва кисман тогларда, парфияликлардан шаркда яшовчи хорасмийларни тилга олади. Бу хозирги Хоразм эмас, балки Хирот-Марв оралигидаги худуд эканлиги аник. Буларнинг барчасини хисобга олиб И. Маркварт Акес дарёсини Херируд ва Тажон дарёси билан тенглаштиради. Шунингдек у кадимги Урта Осиё кабилаларининг йирик конфедерацияси- «Катта Хоразм» мавжудлиги тугрисидаги фикрни хам илгари сурди. Бу конфедерациянинг маркази кисман хозирги Хоразм ва Марв- Хирот оралигидаги худудларда жойлашган. Баъзи олимларнинг фикрига кура бу бирлашманинг пайдо булишига Урта Осиёдаги этник силжишлар ва кучишлар сабаб булган. Бу хакда 2 хил фикр мавжуд: 1) Бу гурух олимлар Геродот ва Гекатийнинг www.arxiv.uz маълумотлари хорасмийларнинг аста-секин шимолдан жанубга кучишларидан далолат беришини таъкидлайдилар. 2) Бу гурух олимларнинг фикрича хорасмийлар Эрондан Орол буйига кучиб келганлар. И. Марквартнинг фикрига кура «АВесто»да эслатилган Арёнам Вайжо шу «Катта Хоразм» худудига тугри келади. Бу вилоят Датъя (Амударё) буйида жойлашган булиб, киши 10 ой давом этади. Бу фикр хозирда купчилик олимлар томонидан кабул килинган. «Катта Хоразм» тугрисидаги маълумотларни туплашда лингвистлар ва хусусан В.Б. Хенингнинг ишлари катта ахамиятга эгадир. У хусусан, «Авесто» тилини сакланиб колган Хоразм тили колдиклари билан солиштиради. Хенингнинг фикрига кура «Авесто» нинг иккала диалекти хам на гарбий ва на шаркий эрон тиллар гурухига киради. Бу диалектлар улар орасида жойлашади. Шундай килиб «Катта Хоразм» билан боглик муаммолар хали тулик ечимини топмаган булса хам, бундай катта федерациянинг мавжуд эканлиги шубхасиздир. www.arxiv.uz Адабиётлар: 1. Каримов И.А. «Тарихий хотирасиз келажак йук» Т., 1998 й. 2. Гуломов Я.Г. «Хоразмнинг сугорилиш тарихи» Т., 1959 й. 3. История Узбекистана в источниках. Тузувчи Б. В. Лунин. Т., 1984 й. 4. Жабборов И.М. «Узбек халки этнографияси». Т., 1994 й. 5. Саъдуллаев А.С. «Культура юга Средней Азии 7-4 вв. до н.э.» Т., 1987 й. 6. Кабиров Ж., Саъдуллаев А. «Урта Осиё археологияси» Т., 1990 й. 7. Узбекистон тарихи. Муаллифлар жамоаси. 1997 й.