logo

Мугуллар истилоси ва улар хукмронлиги тарихининг тарихий адабиётларда ёритилиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

98.5 KB
Мугуллар истилоси ва улар хукмронлиги тарихининг тарихий адабиётларда ёритилиши Режа: 1. Хоразмшохлар давлати тарихининг адабиётларда ёритилиши. 2. Мугулларнинг Марказий Осиёга хужуми тарихшунослиги. 3. Мугулларга карши миллий-озодлик курашнинг тарихчилар томонидан урганилиши. Хоразмшохлар давлати тарихининг адабиётларда ёритилиши. Кадим замонлардан цивилизация учокларидан булган Хоразм тарихи билан нафакат мамлакатимиз тарихчилари, балки дунё тарихчилари шугулланиб келишган ва катор йирик илмий тадкикотлар яратганлар. Лекин урта аср Хоразм тарихи фанда жуда кам урганилган. Вахоланки, Хоразм худудида, умуман Марказий Осиё худудида урта асрларда дунё ахамиятига молик булган буюк вокеалар руй берган ва улар куплаб манбаларда акс эттирилганига карамай, бу асарлар хозирги кунда узбек тилига таржима этилмаган, тахлил килинмаган ва урганилмаган. Ана шундай кам тадкик этилган муаммолардан бири бу Хоразмшохлар давлати тарихидир. Зиё Буниёдов "Государство Хорезмшахов-Ануштегинидов (1097-1231)" асарида Хоразмшохлар давлатининг шаклланиши, ташкил топиши, Хоразмшохлар тахти учун кураш, Хоразмшохлар давлатинининг юксалиши ва гуллаб-яшнаши, Хоразмшохлар давлатининг харбий тузхилиши, давлат ва саройдаги лавозимлар, танга ва пул муомаласи, маданий хаёт тугрисидаги кенг куламли маълумотлар беради. Мухаммад бин Муайяд Багдодийнинг "Китоб ат-тавассул ила тарассул" асарида 1182-1184 йилларга тегишли Хоразмшох Текеш хукмдорлиги даври хужжатлари жамланган. Улар орасида Текешнинг 1183 йилда /иёсиддин /урийга юборган мактуби хам бор. В.Бартольд асарларини хисобга олмаганда,то 1962 йилгача"Тарихи Байхакий" тулик Оврупо тилларига угирилмаган. Шу боис А.К.Арендс русчага угиришга /ани ва Фаёзнинг 1945 йилги нашри матнига асосланди. Иккинчи нашрда яна узгаришлар булди. Унда кириш кисмига кушимчалар киритилди,баъзи жойлар,айникса, иборалар таржимаси аниклаштирилди. кушимчаларда йуколган жилдларга тегишли кисмларнинг янги топилмалари бор. Бундан ташкари, яна Байхакий асарида тасвирланган тарихий вокеаларга алокадор"Макомати хожа Абу Насри Мишкан " асаридан хам шу вокеаларни тулдирувчи айрим парчалар иккинчи нашрга киритилди. Мугуллар боскини Урта Осиё халкларига чексиз кулфат ва фожиалар олиб келди. Мовароуннахр шахарлари харобага айланди, хунармандчилик ва савдо инкирозга учради, дала-ю водийлар бушаб, хувиллаб колди. Шаркнинг энг йирик ва кадимий учоги Самарканд мугуллар боскинига кадар жуда катта шахар эди. Самарканд оркали Чингизхон хузурига борган Хитой рохиби Чан- Чуннинг сузларига караганда, мугуллар боскинидан сунг шахарда 25 минг оила, олдинги ахолининг чорак кисми колганди, холос. Демак, илгари бу ерда 100 минг оила, яъни 400 мингдан ошик киши яшаган. 30 минг хунарманд Мугулистонга олиб кетилиб, мугул шахзодаларига таркатилган эди. Муаммонинг тарихшунослик жихатига кайтамиз. Хитой рохиби Чан- чуннинг хикоясига шаркшунослардан биринчи булиб, Бартольд эътибор берди. "Туркестанское востоковедение" жаридасининг 1894 йил, 43-44- сонларида унинг "Туркистон улкаси XIII асрда"(Хитой саёхатчисининг хикояси асосида)маколаси эълон килинди. Бу маколадан саёхат йуналишини аниклаш мумкин эди. У куйидагича: Чу ваТалас дарёлари, Сайрам, Сирдарё, Мирзачул, Зарафшон, Самарканд (1221йил декабрь-1222 йил апрели охири), Кеш ва Амударё оркали утиб, Чингизхон кароргохига етиб борган. кайтишда Чан-Чун Чингизхон ортидан кетган. Бартольд " X то XIII асргача(Чан- Чунгача) булган даврга тегишли Туркистон хаётини муфассал ёритувчи биронта маълумотга эга эдик. Чан-Чуннинг маълумотлари шу жихатдан мамлакатни урганиш учун кимматлидир" деб ёзади. В.В.Бартольднинг тарихий асари-"Туркистон мугуллар боскини даврида" докторлик диссертациясига хам тухталиб утиш зарур. Асарнинг кириш кисмида муаллиф китобининг номи мазмунига тулик келмаслигини ёзади. Муаллиф махсус тадкикот учун мугуллар боскини даври, Урта Осиё тарихининг мухим даврини олган. Урта Осиёнинг шундан аввалги асрлар тарихига эса узининг максади учун зарур булгани кадар мурожаат килмокчи эди. Бирок, мавзуга оид адабиётлар билан танишув муаллифга узигача булган тадкикотчиларнинг манбалар буйича хулосалар килмаганликларини курсатди. Уларсиз эса мугуллар келганда Урта Осиё кай ахволда эканлигини аниклаш мушкул эди. Муаллифнинг фикрича, бу китоб илк бор Урта Осиё тарихини манбалар асосида, ижтимоий ва маиший шароитларга эътибор берилган холда ёритади. Асар "Кириш","Туртта боб ва иловадан иборат.""Кириш"-бу тарихшунослик, у араб тарихчи ва жухрофиюнларидан тортиб, то темурийларнинг тарихчиларигача булган тарихшуносларнинг Урта Осиё тарихига багишланган манбаларга берган ва танкидий шархига багишланган. XIII аср охири- XIV аср бошларида чингизийлар саройида яшаган йирик тарихчи олим ва сиёсий арбоб Рашидиддиннинг хаёти ва ижоди мугулларнинг Якин ва Урта Шарк мамлакатларидаги хукмронлиги даври билан богликдир. Фазлуллох Абул-Хайр Рашидиддин Хамодоний 1270-1247 йиллар орасида Хамадонда унчалик машхур булмаган табиб-олим оиласида дунёга келган. У Абакахон хукмдорлиги (1265-1282) даррида давлат хизматига киради ва /озонхон (1295-1296) хукмдорлиги даврида сарой табиби вазифасини эгаллайди. Рашидиддин маърифатли киши булиб, куп тилларни урганган, адабиёт ва шерият нафосатини тушунар, тарихий асарларни яхши биларди, тиббиёт, хандаса ва фалакиёт илмларидан яхши хабардор эди. У айникса илохиёт илми билимдони сифатида машхур эди, Фазлуллох 1298 йили вазир этиб тайинланади. У Хулагий давлатининг бошка вазирларидан фаркли уларок, кучли марказий хокимиятнинг заруриятини чукур хис килган хукмдор сифатида аник сиёсий йуналишда иш олиб борди. Рашидиддин 19 йил хокимият тепасида булиб, уз синфининг туб анъаналарига содик колди. У феодал жамиятнинг марказлашган давлат хокимияти учун изчил курашди. Аммо, афсуски, умрини фожиали тугатди. "Марказлаштириш сиёсати" жамиятнинг феодал равнаки йуналишида эски вактлардагидек таянч топа олмади. Хукмдор мададидан махрум булган Рашидиддин 1317 йили истеъфога берди, бир йилдан сунг эса душманлари уюштирган фитна курбони булди. У султон Улжайтуни захарлашда айбланиб, угли, султон сокийси Иброхим билан 1318 йилнинг 18 июлида кийнаб улдиришга, мол-мулки мусодара килинишига хукм этилади. Табризда улар курган, асосан хунармандлар, муковачилар, хаттотлик ва ёзув куроллари ясовчи усталар яшайдиган Рашидиддин махалласи бузиб ташланди. Аммо тасодифгина уни катл этилишидан саклаб колди, Рашидиддин 10 йил утгач окланди, оиласига мол- мулкининг бир кисмини кайтаришди. Угли /иёсиддин вазир булди ва отасининг сиёсий йулини давом эттиришга уриниб курди. Рашидиддин эса Хулагу наслидан булган /озонхоннинг буйруги ва такдир такозоси билан тарихчига айланди. Кейинчалик "шундай асарлар яратдики, бу асарлар унинг номини асрлар оша саклаб колди". "Жомеъ ат-таворих" бугунги кунда хакли равишда куп мамлакатларда узок хукмронлик килган кучманчи мугулларнинг маиший хайти ва ижтимоий-сиёсий тарихи буйича энг кучли манбалардан бири хисобланади. Форсча манбалар ичида бунга тенг асарлар йук. "Жомеъ ат-таворих" да бой маълумотлар асосида мугулларнинг кучманчи турмуши, маросимлари, урф- одати ва феъли, маънавияти,конунлари хакида ёркин хикоя килинади. Рашидиддиннинг бу шох асарида утрок халклар хаёти, хужалик-иктисодий турмуши, кучманчи ва утрок турмуш тарзлари уртасидаги зиддиятлар хам уз ифодасини топган. "Жомеъ ат-таворих"да кучманчи феодаллар хукмронлиги остида колган, "асосан утрок ахолили куп мамлакатларнинг иктисодий, хужалик ва сиёсий тарихига оид анча муфассал маълумотлар келтирилади". Тарихшунослик жихатдан Рашидиддин асарини чукур урганган киши рус олими И.Н.Березин эди. Бу шаркшунос бутун умрини Рашидиддин меросини урганишга багишлади. И.Н.Березин форс тилидаги нашрларнинг асосий ноширидир. У "Жомеъ ат-таворих"нинг биринчи жилди (Чингизхон хукмдорлик даври тарихи) , шунингдек, "Туркий ва мугул кучманчи кабилалари" тарихини уз ичига олган кисмларининг таржимонидир. Бирок, И.Н.Березин хаётлиги даврида асар кулёзмасининг энг яхши, Тошкент ва Истамбул нусхалари маълум эмас эди ва шу боис, исмлар, туркий мугул иборалари, жугрофий, тарихий-топономик иборалар аниклаштиришни талаб киларди. Шу билан бирга И.Березиннинг форсча матни ва русчага таржимаси хозирда хам библиографик жихатдан нодир хисобланади. Бунинг устига унинг нашри тулик эмас эди. Шу боис 1936 йилдаёк ССЖИ Фанлар Академияси Шаркшунослик илмгохи "Жомеъ ат-таворих" форсча матни ва русча таржимасининг кайта куриб чикилган нашрини босмага тайёрлай бошлади. 1к139 бетларни проф А.Ромасквич, 140- 231 бетларни филология фанлари номзоди Л.Хечатуров ва нихоят, 232 бетдан асарнинг охиригача булган кисмини етук шаркшунос, профессор А.Ализода тайёрлади. Яна шуни хам таъкидлаш лозимки, танкидий матн биринчи жилдининг 1 ва 11 кисмлари хамда русча таржима матни 1941 йилгаёк профессор А.А.Ромаскевич томонидан олдиндан тахрир килинган эди. Рашидиддин "Жомеъ ат-таворих" и элхонларга буйсунувчи мамлакатлар ижтимоий -иктисодий ахволига оид жуда куп маълумотларни уз ичига олади. Бу сохада XIII - XIV асрнинг биронта хам тарихчилик асари у билан тенглашолмайди. Унинг асаридаги маълумотларга кура, XIII асрлаги дехкончилик, ердан фойдаланиш тартиби, соликлар ва уларни ундириш усуллари, дехконларнинг туловлари ва мамлакатнинг иктисодий ахволи хусусида бемалол фикр юритиш мумкин. Рашидиддиннинг бу асари, В.Батольднинг иборасича, урта аср форс тарихшунослигининг "сунгги сузи" мана 150 йилдирки, тадкикотчиларни узига тортиб келади, унинг тугрисида куплаб асарлар битилади. Бу асарни урганиш ва нашр этиш бгун хам бутун жахон шугуланинаяпти. "Йилномалар мажмуаси" билан бир каторда Рашидиддиннинг "Ёзишмалар"и хам Якин ва Урта Шарк ва Урта Осининг XIII - XIV аср боши тарихини урганишда катта манбадир. Бу манба тарихшунослиги унчалик кучли эмас. Гап шундаки, "Ёзишмалар" муаллиф улгач, 1327-1336 йиллар орасида унинг угли /иёсиддин Мухаммад Рашидийнинг уринишлари окибатида китобга айланди. Вазирнинг топширигига кура, Рашидиддинг собик шогирди Мухаммад Абаркухий бу туплами тузишга киришди. Рашидиддин мактублари Шаркка кенг таркалди. Э.Брауннинг шахсий коллекциясидан шу нарса англашиладики, бу хатлар XIV - XV аср чегараларида хам, кейинги асрларда хам кайта кучириб олинган. Совет тарихчиси И.Петрушевскийнинг шувохлик беришича, "Ёзишмалар", "Йилномалар мажмуаси"га ухшаб кетади ва уларда уша давр расмий хужжатлари учун хос булган иборалар бир хил шаклда учрайди. Хуллас, хозир Рашидиддин "Ёзишмалар"ининг 13нусхаси маълум. Улардан саналган ва руйхатга олингани саккизта. Мугулларнинг Урта Осиё, Якин ва Урта Шарк ва унга туташмамлакатлардаги хукмронлик даври манба ва тарихшуносликка жуда бой. Бу даврда жуда куп йирик асарлар яратилди. Вардан Кирокаци, Насавий, Жувайний, Ибн Асир, Хамдуллох казвиний,Вассофийлар номи жуда машхур эди. Уларнинг хаммаси ёритилаётган вокеаларнинг нафакат гувохи, балки катнашчиларидир, шу боисдан улар яратган асарлар уша даврнинг тарихий хужжатлари була олади. Мугуллар истилосига карши миллий-озодлик кураши хакида маълумот берувчи асарлар билан таништириш, талабалар онгида ватанпарварлик юрт озодлиги учун кураш гоясини шакллантириш. Мугуллар боскини Урта Осиё халкларига чексиз кулфат ва фожеалар олиб келди. Мовароуннахр шахарлари харобага айланди, хунармандчилик ва савдо инкирозга учради, дала-ю водийлар бушаб, хувиллаб колди. Узбекистон тарихининг энг фожиали сахифаларидан мугуллар боскини ва уларнинг 150-йиллик хукмронлик тарихи Ёкут Хамавий, Шахобиддин Мухаммад ан-Насавий, Жамол карший ва бошка тарихчилар асарларида кенг ёритилган. Мугуллар боскини ва хукмронлиги тугрисидаги мухим манбалардан яна Мирзо Улугбекнинг "Турт улус тарихи" асари ва Абулгозихонний "Шажарайи турк" асарларини курсатиб утиш жоиздир. Умуман олганда, Узбекистоннинг мугуллар боскини ва улар хукмронлиги тарихи тарихшунослиги кенг камровли. Лекин хали бу борада урганилиши лозим булган катор муаммолар хам мавжуд. Узбекистон Республикаси мустакилликни кулга киритгач, тарихий манбаларни урганишимиз учун кенг йул очилди. Жумладан, биз урганаётган давр хак-ида маълумот берувчи Мирзо Улугбекнинг "Тарих-и арбаъ улус" (Турт улус тарихи) асари 1994 йил олимлар Бурибой Ахмедов, Наим Норкулов, Махмуд Хасанийлар таржимасида Тошкентда, "Чулпон" нашриётида чоп этилди. Ушбу асар 1425 йилда Улугбек рахбарлигида ёзиб тугалланган. Шу уринда асар хакида рус олими В.Бартольд айтган айрим фикрларни айтиб утиш максадга мувофикдир. Авваломбор, шуни айтиш керакки, олим узининг бир катор илмий рисолалари (Туркистон мугуллар боскини даврида, Улугбек ва унинг даври ва бошкалар)да Улугбекнинг мазкур асаридан манба сифатида фойдаланган. Лекин нима сабабдандир уни мухим тарихий манбалар каторига кушмайди, тугрироги, асарнинг кимматини бир кадар пасайтирмокчи булади. Чунончи, у бундай деб ёзади:"Шохрухнинг угли ва тахт вориси Улугбек (1449 й. Улдирилган) "Турт улус тарихи"ни битган. Асар уз номига кура мугуллар империясининг тулик тарихини уз ичига олади. Улугбекнинг бу асари бизгача етиб келмаган, лекин баъзи манбаларда, хусусан Хондамирнинг "Хабиб ус-сияр"ида ундан олинган парчалар учрайди. Бу парчалардан куриниб турибдики, мугуллар давлати тарихи муаллиф яшаган давргача баён килинган. Аммо муаллиф уша подшохликлар хакида тула маълумот бермайди, аксинча, хонларнинг номинигина кайд этиш билан кифояланган, холос. Шу сабабдан хам бу асарнинг бизгача етиб келмаганидан ортикча кайгуриб утиришга асос йук, деса хам булади". "Турт улус тарихи" асарининг учинчи бобида юртимиз тарихига оид мухим маълумотлар учрайди. Буларга Хоразмшох Алоуддин Мухаммаднинг мугуллар истилоси арафасида Самаркандни мустахкамлаш борасида олиб борган ишлари, Балх шахрининг мугуллар тарафидан камал килиниши ва мугул армияси таркибида Чингизхоннинг бошка мамлакатларни босиб олишда фаол иштирок этган турк кушинлари хамда уларнинг сардорлари хакидаги маълумотлардир. Характерли икки мисол "Тарих-и арбаъ улус"да келтирилган маълумотларга кура, мугуллар хуружи арафасида Хоразмшохнинг фармони билан 300 минг одам Самарканд деворлари, калъаси ва бошка мудофаа истехкомларини мустахкамлаш ишига сафарбар килинган, ушанда хакикатдан хам шахарни мустахкамлаш, уни камал жангларига хозирлаш борасида катта ишлар олиб борилган экан. "Тарих-и арбаъ улус"да келтирилган бу маълумот 1960 йилда Афросиёбда олиб борилган археологик кузатиш ва казиш ишларининг натижалари билан хам таъкидланди. Иккинчи мисол. Маълумки, 1221 йилнинг бахорида мугуллар Хуросоннинг кадимги иктисодий-сиёсий ва маданий марказларидан бири булмиш Балх шахрини ишкол килиб, уни вайронага айлантирдилар. Ибн ал- Асирнинг (1160-1232) гувохлик беришича, шахар уз ихтиёри билан душманга таслим булган. Шунинг учун хам Чингизхон Балх халкига мехру- шафкат курсатган хамда шахар ва унинг халкини омон колдирган. Яна бошка бир катта тарихчи Алоуддин Жувайний (1226-1273)нинг сузларига караганда, Чингизхон аввал шахар ва унинг халкига омонлик ваъда килган, лекин сузида турмай, шахарни вайрон килган. Мирзо Улугбек бу хакда тамоман бошка маълумот келтиради Унинг суларига караганда, Чингизхон балхликлар сунгги хоразмшох Жалолиддин (1220-1231) нинг одамларига бошпана берганликлари учун шахар ва унинг халкини жазолаган. Унинг амри билан Балхоб дарёсига курилган Банди Амир тугонини бузиб ташлаганлар, ушанда Балх ва унинг туманлари олти ой мобайнида сув остида колиб кетган. Асарнинг энг мухим кисми - унинг еттинчи бобидир. Унда Чигатой улусининг Чингизхон замонидан то Амир Темурнинг хокимият тепасига келишигача булган тарихи хикоя килинади. Маълумки, Чигатой улусининг карийб 250 йиллик тарихи урганилмаган. Бу хакда кулёзма манбаларда етарли маълумот булмаслиги бунга асосий сабабдир. Бу бобда хам эътиборга молик маълумотлар куп. Булар орасида Чигатой улусининг урами 1238 йили Бухорода булиб утган Махмуд Торобий бошлик халк кузголони, Чигатой улуси билан Элхонийлар давлати уртасидаги сиёсий муносабатлар, Чигатой улусининг ижтимоий-сиёсий хаётида барлос амирларининг, хусусан корачор нуён, Ижил нуён, Алангиз нуёнларнинг тутган урни ва роли, Дувахон ва Кепакхон даврида юртни обод килиш йулида олиб борилган катта ишлар, Чигатой улусининг XIV асрнинг 40-50 йилларидаги сиёсий ахволи хамда амир козогоннинг хуружи шулар жумласидандир. Чигатой кушинининг тузилиши, айникса харбий булинмалар номи хакидаги маълумотлар ута мухимдир. Масалан, коровул кисм уша вактларда булунгор, ировул (илгор кисм оркасидан борувчи булинма) - бурунгор, маймана (унг канот) - авангор (хозирги "авангард" шундан олинган булиши керак), сока (аръергард) - укчунгор деб аталган ва хоказо. "Тарих-и арбаъ улус"да бу ва бунга ухшаш мухим маълумотлар куп. Бу каби асарларни урганиш Урта Осиёнинг мугуллар истилоси давридаги тарихини билишимизга якиндан ёрдам беради. Мугуллар истибдоди ва унга карши кураш тарихини урганишда биринчи даражали манба хисобланган Абу Умар Минхожиддин Жузжонийнинг "Табокоти Носирий", Алоуддин Отамалик Жувайнийнинг "Тарихи Жахонгушай", Фазлуллох Рашидуддиннинг "Жомеъ ат-таворих" асарлари хисобланади. Хозирги кунда тарихчиларимиз олдида турган мухим муаммолардан бири жуда кам маълумот сакланган, аммо тарихимизнинг мухим кисми мугуллар истибдоди даврини урганиш юзасидан тадкикотлар олиб боришдир. Жалолиддин Мангубердининг 800-йиллик юбилейи муносабати билан маълум ишлар амалга оширилди ва бу хам тарихшуносликнинг ютуги булиб хисобланади. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Т.С.Саидкулов. Урта Осиё халклари тарихининг тарихшунослигидан лавхалар (1-кисм) Тошкент "Укитувчи" 1993. 2. Древние автору о Средней Азии. Хрестоматия. Ташкент 1986. 3. Б.Гофуров. Таджики Т.1. Душанбе "Ирфон" 1989. 4. Ф. Сулаймонова. Шарк ва /арб. Тошкент "Фан" 1997. 5. А.Сагдуллаев. Узбекистон тарихи илк ёзма манбаларда. Тошкент "Укитувчи" 1994. 6. Б.Ахмедов. Узбекистон халклари тарихи манбалари. Т. "Укитувчи" 1991.