logo

ХI—XVI асрларда Япония. Корейс халқининг японлар босқинига қарши кураши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

70 KB
Х I — XVI асрларда япония. Корейс халқининг японлар босқинига қарши кураши Режа: 1. Япон феодализмининг вужудга келиши ва ривожланиши. 2. Шаҳарларнинг ривожланиши. Япон феодализмининг вужудга келиши ва ривожланиши. Японияда феодал муносабатлари XI — XII асрларга келиб, қатъий қарор топди. Япон феодал поместьелари — сеэнлар ўша вақт-ларда вужудга келди. Сеэнлар отадан болага мерос бўлиб ўтар-ди ва улар ҳеч қандай солиқ тўламасди. Будда монастирлари жуда кўп ерларга эгалик қилардилар (буддизм Японйяга VII асрдаёқ келиб кирган эди). Дунёвий ва руҳоний феодалларнинг ерларида ишловчи крепостной аҳоли, қисман, бир замонлар хий-ла кўп сонни ташкил этган ва кейин ер олиб, қарам деҳқонларга айлантирилган собиқ қуллардан, қисман эса, турли япон уруғла-рининг оддий аъзолари авлодидан чиққан, кейинчалик эркинлик-дан маҳрум қилинган собиқ эркин жамоачи деҳқонлардан ибо рат бўлган. Қишлоқ аҳолисидан анчаси давлат деҳқонлари сифатида қолдирилиб, улар бевосита императорга ва унинг саройига қарашли бўлиб, император амалдорларига солиқ тўлаганлар. Япон феодаллари бир неча даражага бўлинарди. Энг катта феодаллар — хонкэлар, сўнгра уларнинг вассалари майда поместьели феодаллар — рекалар бўлган. Хонкэ варекаларнинг яна самурайлардан дружиналари бўлган. Замон ўтиши билан ўрта аср Европасидаги рицарларга ўхшаш, самурайларнинг ҳам бир қисми майда поместьели дворянларга айланганлар. Самурайларнинг бир қисми ҳамон профессионалдружиначи бўлиб қолаверган. Самурайларда ер бўлмаган, фақат урушларда топтан ўлжа ва ўз синьорларидан олган маоши би лан кун кечирган.. Урта аср Япониясидаги сиёсий тузум ўзига хос кўп хусусиятларга эга бўлган. Бир томондан, Японияда XII асрда-ёқ марказий император ҳокимияти — микадо ўрнатилган. Ми кадо бутун ернинг о Лий мулкдори деб эълон қилинг&н. Уруғ зодагонлари микадо амалдорларига айлантирилган, улар губер натор ва шаҳар ҳокими сифатида айрим районлар ва областлар-ни идора қилган. Ерга, ҳунармандлиқка ва савдога Хитойдаги сингари мураккаб интенсив солиқ солинган. Аммо, иккинчи то мондан, бу ҳол феодалларнинг мустаҳкамланишига ва номигаги-на олий ҳокимият бўлган император ҳокимияти ва унинг ҳуку-мати қўл остида феодаллар тамомила мустақил идора қилган мамлакатнинг аслда парчаланиб кетишига халақит бермаган. Император ҳокимиятининг ўзи эса, кўп ўтмай^реал аҳамия-тини йўқотган. Энг катта феодаллар ўртасидаги ўзаро низолар натижасида дин бошлиғи ҳам бўлган император қўлида Линий ҳокимиятгина қолган, холос. Дунёвий олий ҳокимият эса энг кучли феодал сёгун қўлига, олий ҳоким қўлига ўтган. Сёгунлик даставвал 1192 йилда, шимолйй феодаллардан (Канто областидан) бири Минамото ўз рақиблгфи бўлган бошқа феодалларни самурайлардан тузилган қўшин ёрдами билан тор-мор келтирйб, мамлакатнинг пойтахти Киотони олганидан кейин вужудга келади. Минамото императорни ўз саройи билан Киото-да қолдириб, ўзи эса Камакурадаги қасрида яшайди ва у ердан туриб император номидан давлатни идора қилади. Шундай қилиб, Японияда икки параллел династия император династияси ва сёгун династияси ўрнатилади. XIII асрда сегун вазифаи ҳам анча вақтгача номинал бўлиб қолади. Минамото ворислари жуда ёш бўлганлигидан, давлатни сйккэнлар (ҳокимлар) деган бошқа феодал хонадонларидан бўлган регентлар деҳқонлар аҳводи. XII — XIII асрлардаёқ япон деҳқонлари-нинг аҳволи жуда оғир эди. Феодаллар ер эгалари сифатида қулларидаги шахсий ва ҳарбий ҳокимиятдан ҳам, шунингдек, дав-лат ташкилоти ва унинг бутун молиявий-маъмурии системасидан ҳам кенг суратда фойдаланиб, деҳқонларга жуда куп ҳар хил тўлов ва солиқлар солардилар. Бир неча сароини микадосёгун, сиккэн саройларини— таъминлаш мамлакатга жуда қимматга тушарди. Шу билан бирга катта ва майда феодалларнинг тинмай давом этган ўзаро урушлари мамлакатни хонавайрон қи-лар, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланишига тўсқинлик қиларди. Япон деҳқонлари кўп жиҳатдан шаҳар судхўрларига ҳам қарам эдилар, чунки солиқ йиғиш иши одатда судхўрларга топшириларди. Деҳқонлар кўпинча келгуси йил ҳосилини гаров-га қўйиб, судхўрлардан қарзга уруғлик олардилар. Ҳамиша очар-чилик ва бунинг натижасида доим бўлиб турадиган юқумли касалликлар эпидемияси XIV ва XV асрларда япон қишлоқларида кенг тарқалган ҳодиса эди. Қишлоқдаги социал зиддиятлар жуда кескинлашиб кетганлигидан Японияда деҳқонлар қўзғолони кўп бўлиб турарди. XV асрда бундай қўзғолонлар айниқса кўп бўл-ди. 1428 йилда Киото шаҳри яқинида кўтарилган қўзғолон деҳ-қонларнинг биринчи катта қўзғолони эди. Бу ҳаракат тезда Ур та Япониянинг бошқа қўшни вилоятларига ҳам тарқалди. Бунда қўзғолончи деҳқонлар «Йўқолсин самурайлар!» деган шиор ос тида курашдилар. Қўзғолончилар маҳаллий феодаллар юборган қўшинни тормор келтирди, фақат 20- йилларнинг охирига ке-либгина ҳаракат бостирилди. Феодалларнинг дружиналаридан чиқиб кетиб, шу сабабли ти-рикчилиги учуи ҳеч нарсаси қолмаган самурайларнинг бир қисми ҳам, 1441 йилдаги деҳқонлар қўзғолонида қатнашди. Улар р о н и и л а р деб аталган қочоқ феодал-самурайлар — қувид-ганлар эди. Буидан кейинги қўзғолонлар тўлқини XV асрнинг 50 на 60-йилларида бўлди. 1461 йил аҳоли учун ниҳоятда оғир бўлди. Уша йили ёлғиз Киотонинг ўзида очликдан 80 минг киши ўлди. 1532 йилда Киотонинг ўзида ва унинг атрофида катта қўзғо- I лон кўтарилди. Қўзғолон ўзининг ғоят мураккаб состави билан | мароқли эди. Унда ронинлар, деҳқонлар, шунингдек, Киото шаҳ-! рида яшовчи ҳунармандлар, майда савдогарлар, ҳаммоллар, юк | ташувчилар ва бошқа камбағаллар қатнашди.Шаҳарларнинг ривожланиши. Шу билан бирга Японияда шаҳарлар, ҳунармандчилик ва савдо анча жадаллик билан ривож- ланиб борди. Японлар бундан анча илгари хитойлардан ипакчи-лик, металлургия, лак ишлаш ва бошқа ҳунарларни ўргандилзр. Япониянинг ўзида темир, мис, олтин ва кумуш анча эрта ва кўп миқдорда қазиб чиқарила бошланганди. Японлар ажойиб қурол-лар ясайдилар. Японлар ясаган қиличлар ўзларининг пишиқли-ги билан анча машҳур бўлган. Уларни ҳар йили чет элларга ўн минглаб чиқариб турилган (масалан, 1483 йилда 67 минг қилич чиқарилган). Шунингдек, япон бадиий ҳунармандчилигининг б'у- юмлари: чинни, елпиғич, лакланган буюмлар, суяк ва тошдан ясалган буюмлар ва ҳоказолар, шунингдек, ип ва шойи газлаМа-ларнинг баъзи навлари ҳам кўплаб четга чкқарилар эди. Япо ния, Корея, Хитой билан Тайвань, Филиппин ороллари, Вьетнам ва Сиам (ҳозирги Таиланд) билан қизғин савдо олиб борарДИ. Мамлакатда катта-катта портлар куп бўлиб, Сакаи, Хиого, Ха-ката, Нагасаки портларида бир неча ўн минглаб аҳоли яшаган. Ягона давлатнинг ташкил топиши. Бир томондан, шаҳарлар-нинг ўсиши, саноат ва савдонинг ривожланиши ва, иккинчи топ мондан, мамлакатнинг аслда тарқоқ бўлиши ва мамлакат ичида феодал урушларнинг узлуксиз давом этиб туриши бир-бири би-лан мутлақо келиша олмайдиган ҳодиса эди. Шу билан бирга деҳқонларнинг қудратли қўзғолонлари ҳам бутун феодал ре жимный ағдариб юбориш хавфини туғдирмоқда эди. Мамлакатни бирлаштириб, марказлаштирилган давлат тузиш феодал синфи- нинг кечиктириб бўлмайдиган вазифаси бўлиб қолди. Кучлироқ, феодаллар ўзларининг самурай қўшинларига таяниб ҳамда маълум даражада ўсган ва мустаҳкамланган шаҳарларнинг ёрдами ва хайрихоҳлигига суяниб, бу вазифани ҳал этишга кириш-дилар. Японияни дастлаб бирлаштирган, бир неча мустақил князь-феодалларни тор-мор қилган, бу даврга келиб ўзиёқ ҳақиқий ҳо-кимиятни қўлидан бериб қўйган сёгунни 1568 йилда ағдариб » ташлаган киши Ода Нобунага бўлди. У Урта Япониянинг ўз мулкига кўра ўртачароқ феодал князларидан бўлса-да бирок. самурайлар (отлиқ аскарлар) ва қисман деҳқонлар (пиёдалар) дан тузилган кучли ҳарбий дружинасига эга эди. Нобунага Япо-нияга европаликлар олиб келган милтиқни дастлаб ишлата бош-лаган япон лашкарбошларидандир. Нобунага Японияни 14 йил (1568—1582) мобайнида диктатор сифатида идора қилиб турган бўлсада, ўзига микадо унвонини ҳам, сёгун унвонини ҳам олмади. У тор савдо монополияси компанияларини тугатиш, ички бож солиқларини бекор қилиш ва бошқа шу сингари йўллар би лан савдо-сотиқ ишларида эркинроқ имкониятлар бериб, унга ҳомийликдилди; кўпгина янги йўллар қурдирди. Солиқ тўплаш ишларини қайтадан ташкил этди ва тартибга солди. Нобунага мамлакатни бирлаштириш ишини тугаллашга улгура олмади. У Япониядаги 66 вилоятдан фақат 30 тасини ўз назорати остига олди. У ўлгандан кейин ҳокимият тепасига унинг ҳамкори Тайетоми Хидэеси чиқиб олди (1582—1598), Хидэеси деҳқондан чиққан бўлиб, у ўз мавқени дружиначиликдан бошлайди. Нобунага бошлаган бирлаштириш процессини Хидэеси тугал-. лади. У Сикоку ва Кюсю оролларининг мустақиллигини битирди ва энг муҳими Хонсю оролининг ҳали бир неча мустақил феодал-ликлар сақланиб қолган шимолига муваффақиятли ҳарбий юриш қилди. У Осака шаҳрини қурди, кейинчалик бу шаҳар Япония нинг энг катта портига айланди. Мамлакатни бирлаштириб Хидэеси феодалларининг ва Япониядаги катта савдогарларнинг манфаатини кўзлаб, Кореяни истило қилишга киришди ва бу иш Японияни Хитойга қарши урушга олиб келди. Хидэесининг плани Кореяни босиб олишдангина иборат бў--либ қолмайди. У Кореянигина эмас, балки Манжурияни, Филип пин оролларини ва Тайванни ҳам, кейин эса Хитойнинг ўзини ҳам бўйсундиришни хаёл қилади , у ҳатто ўз пойтахтини Хитойга кўчиришни ҳам олдиндан мўлжаллаб қўяди . Хидэеси бу уруш учун бир неча йил давомида катта флот тайёрлади. 1592 йил баҳорида у 300 минг кишилик катта қўшинни Кореяга туширади. Корейс халқининг японлар босқинига қарши кураши. Корея ҳукумати японларнинг бостириб киришидан ғафлатда қолди ва бунга бирор даражада жиддий тайёргарлик кўра олмади. Ко рейс мунтазам армияси ва бу ерга келган хитойларнинг кичик отряди Сеул яқинида японлар томонидан тор-мор келтирилди. Шундан кейин король, сарой аҳли ва олий табақадаги зодагон- ла£ пойтахтдан қочиб кетишди. Улар, асосан, хитой императо-ридан ёрдам олишдан умидвор эдилар. Сеул босқинчилар қўлида эди. Япон қўшинлари шимолга сил-жиб, мамлакатни вайрон қилдилар. Японлар Шимолий Кореяда ишғол қилган шаҳарлар орасида Кореянинг энг қадимги ша-ҳарларидан бири бўлган Пхеньян шаҳри ҳам бор эди. Корейс халқи ана шу шароитда ўз ватанини ҳимоя қилиши керак эди. Турли вилоятларда партизан отрядлари вужудга ке-ла бошлади. Улар маҳаллий провинциал отрядлар билан бирга-лашиб, япон армиясининг ҳаракатига тўсқинлик қилардилар, Чолладо вилояти мудофаа плацдарми сифатида айниқса катта роль ўйнади. Кейинчалик Корея флотининг бош қўмондони Ли Сун Син японларга қарши курашнинг асосий ташкилотчиси 'бўлиб чиқди. У ниҳоятда меҳнатсеварлиги,. ватанпарварлиги, кат та ҳарбий ташкилотчилик қобилиятлари билан ажралиб турарди. Унинг ташаббуси билан четига темир қопланган кенг бортли алоҳида («тошбақа» деб аталадиган) кемалар қура бошладилар, бу эса- корейс флотини японларнинг ўт отувчи қуролидан омон сақлаб қолди. 1592-йил ёз фаслида Ли Сун Син япон флотини мағ-лубиятга учратди. (1592 йил июль.) Бу эса Кореядаги оккупант-ларнинг қуруқликдаги қўшинларини танг аҳволда қолдирди. Хи- тойдан етиб келган ҳарбий кучлар ва қайта тикланган мунтазам корейс армияси ҳужумга ўта олди. 1593 йил бошларида Пхень ян шаҳари озод қилинди; 1593 йил апрелида корейс-хитой қўшин лари Сеулга кирди. Энди самурайларни барча мамлакатдан та-момила ҳайдаб чиқариш мумкин эди. Аммо халқ оммасининг активлашганидан ташвишга тушган корейс-хитой қўмондонлигй Хидэеси билан музокарага киришди. Ли Сун Синға қарши фитналар бошланди ва у лавозимидан четлаштирилди. Хидэе си душман лагеридаги бу нифоқдан фойдаланиб, музокараларни чўзиб юборди ва армиясини қайта ташкил қилиб, урушни яна бошлаб юборди. Аммо 1597— 1598 йилларда уруш японлар учун янада катта ҳалокат билан тамомланди. Улар дастлабки ютуқ-лардан кейин бирин-кетин муваффақиятсизликка учрай берди-лар. Халқнинг талаби билан король Ли Сун Синни яна флотнинг бош қўмондони қилиб тайинлади. 1597 йил сентябридаёқ Ли Сун Син япон флоти қисмларига янги жиддий талофат етказди. Мамлакатда кенг партизанлар ҳаракати яна авж олиб кетди. Хитойдаги Минлар ҳукумати бу гал Кореянинг японлар томони-дан истило қилиниши ўзлари учун нақадар хавфли эканлигини янада равшанроқ ҳис қилди. Шунинг натижасида Хитойдан кат та ҳарбий ва ҳарбийденгйз кучлари юборилди. Иккита ҳал қи-лувчи жанг бири қуруқликда 1597 йил октябрида Сеул яқинида ва яна бири денгизда Норянчжин яқинида 1598 йилда япон босқинчилигига барҳам берди. Хидэеси Кореяга янада кўп сонли янги қўшин юбориш ниятида эди. Аммо бунга қизғин тайёрлик бораётган вақтда у ўлиб қолди. У ўлганидан кейин уруш давом зтди. Аммо японлар қўлдан кетган территорияларни қайта-риб олишга муяссар бўла олмадилар. Хидэесидан кейин ҳоки-мият тепасига чиқиб олган ҳукмдор 1614 йилда Корея террито- риясига бўлган ҳар қандай даъводан воз кечди. «Осиёда буюк япон империяси» тузишни хаёл қилган япон самурайларининг биринчи плани ана шу тариқа тамомила барбод бўлди.  Фойдаланилган адабиётлар 1. Урта асрлар тарихи. В.Ф. Семёнов. Т., 1973. 2. Дневник путешествие к двору Тимура. Ри Гонзелеса де Клавихо. (1403- 1406). М., Наука 1990. 3. Истории италии. В 3 т. М., Наука.1970. Т.1. 4. Культура эпоха Возрождения М., - "Наука" 1986. 5. Урта асрлар тарихи В.Н. Семёнов, М., - 1971. 6. Культура эпоха Возрождения и Рефорфации Л., 7. Урта асрлар тарихи. В.Ф. Семёнов. Т., 1973. 8. Дневник путешествие к двору Тимура. Ри Гонзелеса де Клавихо. (1403- 1406). М., Наука 1990. 9. Истории италии. В 3 т. М., Наука.1970. Т.1. 10. www.ziyonet.uz