logo

Бухоро амирлигининг ташкил топиши ва давлат тузуми

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

265.0048828125 KB
Бухоро амирлигининг ташкил топиши ва давлат тузуми Тошкент - 2008 КИРИШ ..................................................................................... 3 I БОБ. БУХОРО АМИРЛИГИ ТАШКИЛ ТОПИШИНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Бухоро амирлиги ташкил топиши давридаги ижтимоий – сиёсий шарт- .......................... шароитлар .............................................................................................................. 15 1.2. Амирликнинг шаклланишида сиёсий-ҳуқуқий ва ғоявий омилларнинг ...... аҳамияти ................................................................................................................. 26 1.3. Бухоро амирлигининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари ........... 47 I боб бўйича умумий хулосалар .......................................................................... 66 II БОБ. БУХОРО АМИРЛИГИНИНГ ДАВЛАТ ТУЗУМИ ............................ 2.1. Амирликда марказий ва маҳаллий бошқарув ............................................. 67 2.2. Бухоро амирлигининг ташқи сиёсати ва дипломатияси ............................ 87 2.3. Бухоро амирлигида суд ҳокимияти ............................................................ 106 II боб бўйича умумий хулосалар ........................................................................ 119 III БОБ. БУХОРО АМИРЛИГИ ҲУҚУҚИЙ ТИЗИМИ .................................. 3.1. Бухоро амирлиги ҳуқуқий тизимининг ўзига хос хусусиятлари ....... 120 3.2. Амирлик ҳуқуқ тизимининг асосий соҳалари (солиқ, жиноят ҳуқуқи, ........ савдо ҳуқуқи, оила-никоҳ, мерос ҳуқуқи ва бошқалар) .................................. 130 III боб бўйича умумий хулосалар ....................................................................... 149 МУНДАРИЖА ХУЛОСА .............................................................................................................150 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ......................................156 КИРИШ  2 Тадқиқот мавзусининг долзарблиги. Мустақиллик йилларида жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида бўлганидек, ижтимоий-сиёсий ва маънавий йўналишларда ҳам миллий ўзлигимизни англаш, давлатчилигимиз тарихининг номаълум саҳифаларини қайтадан ўрганиш, асоссиз равишда унутилган давлат арбобларимиз ҳамда мутафаккирларимизнинг бой илмийижодий меросини ёритиш билан боғлиқ изланишларга кенг йўл очилди. Таъкидлаш жоизки, ўзбек халқининг тарихий-маданий меросида давлат ва ҳуқуқ масалаларига бағишланган асарлар салмоқли ўринни эгаллайди. Ушбу меросни ўрганиш, илмий таҳлил қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Бу масалада Президент И.А.Каримов шундай деб таъкидлайди: “Бугун кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган 20 мингдан ортиқ қўлёзма, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, физика, кимё, астрономия, меъморчилик, деҳқончиликка оид ўн минглаб асарлар бизнинг беқиёс маънавий бойлигимиз, ифтихоримиздир. Ота-боболаримизнинг асрлар давомида тўпланган ҳаётий тажрибалари, диний, ахлоқий, илмий қарашларини ўзида мужассам этган бу нодир қўлёзмаларни жиддий ўрганиш даври келди” 1 2 . Дарҳақиқат, бугунги кунга келиб, ўзбек миллий давлатчилиги, давлат ва ҳуқуқ тарихини илмий-назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этиш ҳуқуқшунослик фанлари олдида турган долзарб вазифалардан бирига айланмоқда. Республикамиз Президенти И.А.Каримов таъбири билан айтганда: “Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади. Исботталаб бўлмаган ушбу ҳақиқат давлат сиёсати даражасига кўтарилиши зарур” 3 . Бинобарин, бугунги кунда ўзбек миллий давлатчилиги тарихини илмий жиҳатдан ўрганиш ва бу борада яхлит концепция яратиш масаласи давлатимиз раҳбари томонидан устувор вазифа, аниқроғи давлат сиёсати даражасига кўтарилишини эътироф этиш жоиз. 1 Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.7. –Тошкент: Ўзбекистон, 1999. – Б.132- 2 . 3 Ўша асар. – Б.134.  3 Ўзбекистон давлатчилиги бой тарихга эга бўлиб, унинг узоқ даврлар давомида таркиб топган назарий-ҳуқуқий тажрибаларини замонавий, демократик, ҳуқуқий қадриятлар билан уйғунлаштириш ва жамиятимиз турмушида улардан янада кенгроқ ва самаралироқ фойдаланиш ҳозирги кунда долзарб вазифалардан биридир. Шу боис, халқимизнинг бой илмиймаънавий меросини, хусусан миллий давлатчилигимиз тарихида ўзига хос давр ҳисобланган Бухоро амирлиги давлати ва ҳуқуқи тарихини ҳамда ушбу даврда муҳим ўрин тутган йирик давлат арбоблари ва мутафаккирларнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашларини миллий истиқлол мафкураси талабларидан келиб чиққан ҳолда ўрганишга, ҳозирги кунда сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар тарихи ҳамда давлат ва ҳуқуқ тарихи фанлари олдида турган энг муҳим масалаларидан бири сифатида қаралмоқда. Ушбу тадқиқот мавзусининг долзарблиги бизнинг фикримизча, яна қуйидагилар билан изоҳланади: биринчидан, миллий давлатчилигимиз тараққиёти жараёнида халқимиз томонидан яратилган сиёсий-ҳуқуқий қадриятларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва унга холисона баҳо бериш янги сиёсий-ҳуқуқий тамойилларнинг такомиллашиши ва мустаҳкамланишида муҳим аҳамиятга эга; иккинчидан, фуқароларни, айниқса ёш авлодни юксак аҳлоқий- ҳуқуқий қадриятлар руҳида тарбиялаш ва бунда миллий давлатчилигимизнинг ривожланишида ўзининг улкан ҳиссасини қўшган мутафаккирлар ҳамда давлатчилик соҳасидаги бой тажрибага таяниш, шу асосда ёшларнинг миллий ўзлиги ва ғурурини ўстириш ва мустаҳкамлаш долзарб вазифалардан биридир; учинчидан, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида Бухоро амирлигида жамият ҳаётини ташкил этишдаги ижтимоий-сиёсий тажриба, айниқса, бугунги кун учун ҳам долзарб бўлган диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, бунёдкорлик ишларини ташкил этиш борасидаги  4 амалиётини муайян даражада тадбиқ этиш республикамиз тараққиётида муҳим илмий ва амалий аҳамият касб этади. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Бухоро амирлиги давлатчилиги тарихига оид масалалар кўп қиррали бўлганлиги боис, ушбу даврнинг тарихий-ҳуқуқий мероси кўпгина фан йўналишлари бўйича тадқиқот объекти бўлиб келган. Шу жиҳатдан олганда, мазкур мавзу билан боғлиқ амалга оширилган изланишларни қуйидаги йўналишларда кўриш мумкин: Биринчи: Тадқиқот ишининг назарий-методологик ва концептуал жиҳатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А Каримов асарларида ҳар томонлама ва тизимли тарзда ёритиб берилган. Уларда Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида миллий давлатчилигимиз тарихини ва ўзларининг ҳаётий ва ижодий фаолиятлари орқали бой илмий мерос қолдирган буюк алломаларимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашларини ўрганишнинг аҳамияти ҳамда бу борада олимлар олдида турган долзарб масалаларга оид ғоя ва фикрлар мавжуд 4 . Иккинчи: Бухоро амирлиги давлати ва ҳуқуқини умумфуқаролик тарихи нуқтаи назаридан ўрганган қуйидаги олимларни кўрсатиб ўтиш мумкин: Б.Аҳмедов, А.Асқаров, Д.А.Алимова, Ҳ.Бобобеков, В.В.Бартольд, С.Бэкер, Р.Гроуссет, Ҳ.З.Зиёев, Б.Искандаров, Л.Е.Крестовский, И.Левин, Д.Логофет, Е.Мейендорф, А.Р.Муҳамаджонов, О.М.Масалиева, А.В.Нечаев, Н.К.Норқулов, Қ.Ражабов, Садриддин Айний, Г.Хэмбли, М.Холдсворт, Ф.Ҳ.Қосимов, Р.Ҳолиқова ва бошқалар 1 . Ушбу олимларнинг тадқиқотларида асосан Бухоро амирлиги давлатининг юзага келиши, тарихий жараёнлар ва ҳодисаларга умумий нуқтаи назардан ёндашилган. Учинчи : Бухоро амирлиги давлатчилигини тилшунослик, шарқшунослик, географик ва этнографик фанлари нуқтаи назаридан ўрганган Ансари Мухаммад Рауф, Д.Валиева, Г.Н.Курбанов, Б.Казаков, Б.В.Лунин, Ж. Насир 4 Ушбу асарлар рўйхати ишнинг фойдаланилган адабиётлар қисмида кўрсатилган.  5 Жамал, А.А.Семенов, О.А.Соловьева, Г.Уилэр, О.Д.Чехович, Я.Ғ.Ғуломов, И.Ғаниев каби олимларнинг тадқиқотлари асосан Бухоро амирлигининг маданий ҳаёти, турли миллатларнинг турмуш тарзи, дини ва урф-одатлари ҳамда ҳудудий бирликларини ўрганишга қаратилган 5 . 1 Қаранг: Б.Аҳмедов. Ўзбекистоннинг атоқли тарихшунос олимлари. – Тошкент: Чўлпон, 2003. – 110 б; История Узбекистана (XVI – первая половина XIX века) / А.А.Асқаров, Б.А.Аҳмедов, С.К.Камалов ва бошқ; Отв.ред. Р.Г.Мукминова. – Ташкент: Фан, 1993. – 476 с; Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари / Масъул муҳаррирлар: Д.А.Алимова, Э.В.Ртвеладзе. – Тошкент: Шарқ, 2001. – 224 б; Ўзбекистон тарихи: Қисқача маълумотнома / Ҳ.Бобобеков, Ш.Каримов, М.Содиқов ва бошқ.: Масъул муҳаррир Ш.Каримов. – Тошкент: Шарқ, 2000. – 400 б; Бартольд. В.В. Узбекские ханства // Сочинения. Т.2. Ч 1. – М.: Наука, 1963. – 1020 с; Becker S. Bukhara and Khiva. 1865-1924. – Cambridge: 1968. – 416 p; Grousset R. The Empire of the Steppes: A History of Central Asia / translated by Naomi Walford. – New Brunswick: Rutgers University press, 1970. – 687 p; Зиёев Ҳ.З. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. – Тошкент: “Шарқ”, 1998; - 185 б; Искандаров Б.И. Из истории Бухарского эмирата. – М.: Вост. литер., 1958. – 131 с; Крестовский Л.Е. В гостях у эмира Бухарского. Соб. соч. Т.VII. – СПб.: Березовский, 1911. – 229 с; Левин И. К вопросу о феодальном государстве на Востоке // Советское государство. – Москва. 1938. - № 5; Логофет Д.И. Страна бесправия. Бухарское ханство и его современное состояние. – СПб.: Березовский, 1909. – 340 с; Логофет Д.И. Бухарское ханство под русским протекторатом. – СПб.: Березовский, 1911. – 332 с; Мейендорф Е.К. Путешествие из Оренбурга в Бухару. – М.: Наука, 1975. – 182 с; Мухамеджанов А.Р. Населенные пункты Бухарского эмирата (конец XIX – нач. XX вв.) – Ташкент: Университет, 2001. – 415 с; Масалиева О.М. XX аср бошларида Бухоро амирлиги тарихининг ўрганилиши // “Ўзбекистонда тарих фани” илмий анжуман материаллари. 1 қисм. – Тошкент: ТДПУ, 2006. – Б.39-43; Масалиева О.М. XX аср инглизамерика тарихшунослигида Бухоро, Хива ва Қўқон хонликлари: Тарих фанлари номзоди…дисс. – Тошкент: 1999. – 172 б; Нечаев А.В. По горной Бухаре. Путевые очерки. – СПб.: 1914. – 107 с; Норқулов Н.К. “Тарихи Салимий” – ценный источник по истории Бухарского эмирата: (1860-1920). Автореф. дис.…канд. ист. наук. – Ташкент: 1968. – 24 с; Ражабов Қ. Ўчиб, сўниб… яна ёниш бор... // Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 1997. - № 2. – Б.37-41; Ражабов Қ. Амир Ҳайдар ёхуд Амири Саййид // Бухоро мавжлари. – Бухоро, 2006. - № 2. – Б.40-42; Айни С. Танланган илмий асарлар. –Тошкент: Фан, 1978. – 335 б; Айни С. Бухара. (Воспоминания). / Пер. с тадж. С.Бородина. – Душанбе: Ирфон, 1980. – 260 с; Айний С. Таърихи инқилоби Бухоро. – Душанбе: Ирфон, 1987. – 240 с; Айни С. Бухоро инкилоби тарихи учун материаллар. –М.: Книжная фабрика центр. изд-ва народов СССР, 1926. – 256 с; Hambly G. Central Asia. – New York: 1969. – 388 р; Holdsworth M. Turkestan in the nineteenth century. A brief History of Khanates of Central Asia. – Oxford: 1959. – 80 p; Қосимов Ф. Халқ дарди билан яшар эди // Бухоро Мавжлари. – Бухоро, 2006. - № 2. – Б.12-13; Ҳолиқова Р. Марказий давлат бошқаруви тарихига бир назар // Мулоқот. – Тошкент, 2004. - № 4. – Б.41-42. Тўртинчи : А.А.Азизхўжаев, М.А.Абдураимов, Н.Авазов, Анке фон Кюгельген, Ф.Бакиров, А.Зиё, Ю.Ф.Лунёв, Б.Маннонов, З.Ю.Муқимов, В.П.Наливкин, Х.Т.Одилқориев, Ф.Х.Рахимов, Р.Рўзиев, Х.С.Саматова, А.Сагдуллаев, А.Х.Саидов, Х.С.Сулайманова, Л.Р.Сюкияйнен, Ж.Тошқулов, Ҳ.Тўраев, М.М.Файзиев, Р.Шарипов, Р.Шарль, О.Э.Эшонов, М.З.Эргашева, Б.Х.Эргашев, С.В.Юшков, М.А.Ҳамидова каби олимларнинг илмий 5 Қаранг: Ансари Мухаммад Рауф. Дастур ал-мулук. (Устав для государей). – Ташкент: Фан, 1991. – 140 с; Валиева Д. XIX асрнинг биринчи чорагида Бухоро-Россия дипломатия алоқаларига доир // Шарқшунослик. – Тошкент, 1999. - № 9. – Б.119-131; Валиева Д. Бухоро – Эрон алоқалари тарихига доир // Шарқшунослик. – Тошкент, 1997. - № 8. – Б.132-140; Валиева Д. XIX асрнинг биринчи ярмида Бухоро ва Хиванинг ташқи иқтисодий алоқаларига доир // “Инсониятнинг маданий мероси – учинчи минг йилликка” Бухоро ва Хива 2500 йил: Халқаро симпозиум тезислари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1997. – Б.46-48; Гулямов Я.Г. История ирригации Узбекистана с древнейших времен до cередины XIX в. // Ирригация Узбекистана. – Ташкент, 1975. - №1; Қурбанов Г.Н. Печати кази ал-куззатов – верховных судей Бухарского эмирата. (XIX – нач. XX  6 изланишларида давлатчилигимиз тарихи, хусусан, Бухоро амирлиги давлати ва ҳуқуқи тарихи масалалари муайян даражада ўрганилган 6 . вв.) // Из истории культурного наследия Бухары. – Бухара. 2003. – Вып. 8. - С.51-88; Казаков Б. Коллекция исторических документов Бухарского государственного архитектурно-художественного музея- заповедника // Тр. Научных сотрудников БГАХМ. – Бухара, 1990. – Вып. 1. – С.62-78; История Узбекистана в источниках. – Сост. Б.В.Лунин. – Ташкент: Фан, 1984. – 224 с; Nasir Jamal J. The Islamic Law of Personal Status. – Oxford: 1986; Семенов А.А. Указатель совершаемых у народных судей (казиев) документов, подчиняющихся действию “Устава о гербовом сборе”. – Ташкент, 1912. – 33 с; Семенов А.А. Очерк поземельно платного и налогового устройство бывшего Бухарского ханства // Труды САГУ. – Ташкент, 1929. Серия II. Вып I. – С.148-150; Семенов А.А. Бухарский трактат о чинах и званиях и об обязанностях носителей их средневековой Бухаре // Советское востоковедение. – Москва. 1948. - № 5. – С.147-148; Соловьева О.А. Историко-этнографические аспекты традиционной должностной власти и управления в Бухарском эмирате XIX – начале XX века: Дисс…канд.ист.наук. –СПб.: 2000; Wheeler G. Modern history of Soviet Central Asia. – London: Weiden feld and Nicolson, 1964. – 272 p; Чехович О.Д. Документы к истории аграрных отношений в Бухарском ханстве XVII – XIX вв. Вып. 1. – Ташкент: Изд. Акад. Наук Уз ССР, 1954. – 268 с; Ғаниев И. Фитрат ва Фитратшунослик. – Тошкент: Фан, 2005. – 300 б. Шу билан бирга, Бухоро амирлигининг ташкил топиши ва давлат тузуми билан боғлиқ масалалар юқорида кўрсатиб ўтилган олимларнинг асарларида яхлит монографик тарзда тадқиқ этилмаган. Ушбу масалаларга оид айрим жиҳатлар мазкур олимларнинг изланишларида асосий тадқиқот мавзусига қўшимча вазифа сифатида ўрганилган. 6 Қаранг: Азизхўжаев А.А. Давлатчилик ва маънавият. – Тошкент: Шарқ, 1997. – 112 б; Абдураимов М.А. Очерки аграрных отношений в Бухарском ханстве в XVI – первой половине XIX века. Т.2. – Тошкент: Фан, 1970. – 286 с; Авазов Н. Бухоро амирлиги ва Россия империяси ўртасида тузилган шартномалар ва уларнинг мустамлакачилик моҳияти // ТДЮИ Ахборотномаси. – Тошкент, 2006. -№ 6. – Б.137-140; Бакиров Ф. Суд, шариат и адат в царском Туркестане. – Ташкент: Фан, 1967. – 130 с; Зиё А. Ўзбек давлатчилиги тарихи: (энг қадимги даврдан Россия босқинига қадар). – Тошкент: Шарқ, 2001. – 386 б; История Советского государства и права Узбекистана. (отв. ред. акад. АН УзССР Х.С.Сулаймонова, чл. корр. АН УзССР А.И.Ишанов, к.ю.н. Ш.З.Уразаев). Т.1. – Ташкент: “Изд-во. АН УзССР”, 1960. – 511 с; Лунёв Ю.Ф. Государство и право узбекских ханств с XVI по XIX века. – М.: Аст, 2004. – 216 с; Маннонов Б. Ўзбек дипломатияси тарихи. – Тошкент: ЖИДУ, 2003. – 375 б; Маннонов Б. Ўзбек дипломатияси тарихи муаммолари // Шарқшунослик. – Тошкент, 1993. - № 4. - Б.120-131; Муқимов З. “Мажма ал-аркам” XVIII аср Бухоро амирлигининг ҳуқуқи тарихини ўрганиш манбаи сифатида // “Инсониятнинг маданий мероси – учинчи минг йилликка” Бухоро ва Хива 2500 йил: Халқаро симпозиум тезислари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1997. – Б.105-106; Муқимов З.Ю. Амир Шоҳмурод ислоҳотлари // Ҳаёт ва қонун. – Тошкент, 1995. - № 2-3. – Б.27-29; Муқимов З.Ю. Основные исторические источники права в Узбекистане: (VII – XIX в.в.). Автореф. дис...д-ра. юрид. наук. – Ташкент: 1997. – 34 с; Муқимов З.Ю. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Тошкент: Адолат, 2004. – 280 б; Муқимов З.Ю. Ўзбекистон ҳуқуқининг тарихий манбалари. – Самарқанд: Зарафшон, 1995. – 126 б; Муқимов З.Ю. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Самарқанд: Зарафшон, 1998. – 312 б; Наливкин В.П. О праве собственности по мусульманскому законодательству. – СПб.: Б.И., 1882. – 97 с; Ўзбекистон миллий давлатчилик назариясининг ҳуқуқий асослари. Иккинчи китоб / М.М.Файзиев, З.Ю.Муқимов, Х.Т.Одилқориев ва бошқ; Бош муҳаррир Р.Рўзиев. – Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2005. – 152 б; Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти / Сагдуллаев А., Аминов Б., Мавлонов Ў., Норқулов Н. – Тошкент: Академия, 2000. – 271 б; Сагдуллаев А., Мавлонов Ў. Ўзбекистонда давлат бошқаруви тарихи. – Тошкент: Академия, 2006. – 140 б; Саидов А.Х., Тошқулов Ж. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Тошкент: ИИВ Академияси, 1995. – 232 б; Сулайманова Х.С. Уголовное право дореволюционного Туркестана // Материалы к истории Советского государтва и права Узбекистана. – Ташкент: Фан, 1958. – С.53-63; Сюкияйнен Л.Р. Мусульманское право. Вопросы теории и практики. – М.: Наука, 1986. – 256 с; Тошқулов Ж. Ўзбекистон халқлари сиёсий-ҳуқуқий фикрлари тарихидан. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. –  7 Бинобарин, Бухоро амирлиги ташкил топиши давридаги ижтимоийсиёсий шарт-шароитлар; давлат ҳокимиятини аштархонийлар қўлидан манғитлар сулоласи бошқарувига ўтишига сабаб бўлган сиёсий- ҳуқуқий омиллар; амирлик марказий ва маҳаллий бошқарувининг ҳуқуқий асослари, Бухоро амирлигининг ташқи сиёсати ва дипломатияси; амирликда қози улқуззотлар, уларнинг фаолият даври, амирлик суд ва судлов масалаларининг бошқа хонликлардан фарқли ҳамда ўзига хос жиҳатлари; ёзма ҳуқуқ манбаларининг турлари (амир фармонлари, ёрлиқлари, муборакномалари, қозининг қарорлари, ҳукмлари ва бошқа ҳужжатлар), “Фатвои аҳли Бухоро”, “Айн ул-Ҳикма” ва “Ал-фавоид ал-алфийа” каби манбалар ва бошқа кўпгина масалалар давлат ва ҳуқуқ тарихи ҳамда сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фанлари нуқтаи назаридан атрофлича ўрганилмаган. Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация ишининг мавзуси Тошкент давлат юридик институтининг илмий-тадқиқот ишлари режасига киритилган ва Тошкент 128 б; Рзаев А.К. Туси., Ташкулов Д. Дониш. (Из истории политической и правовой мысли). – М.: Юридическая литература, 1990. – 160 с; Тошкулов Ж. Младобухарцы: эволюция политико-правовых взглядов // Человек и политика. – Ташкент, 1991. - № 6. – С. 75-83; Тўраев Ҳ. Амир Абд ул-Аҳад “Сафарнома”сининг қўлёзма нусхалари // Навқирон Бухоро. – Бухоро, 1992. - № 8-9. – Б.6-9; Файзиев М.М. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Тошкент: ИИВ Академияси, 2004. – 125 б; Файзиев М.М. Миллий давлатчилик тараққиёти. – Тошкент: ЖИДУ, 2002. – 33 б; Шарипов Р. Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг давлатчиликни шакллантиришга доир фикрлари // Давлат ва ҳуқуқ. 2003. - № 4. – Б.69; Шарль Р. Мусульманское право (перевод с франц.яз.) – М.: Иностранная литература, 1959. – 191 с; Ишанов О.И., Саматова Х.С., Уразаев Ш.З. История государства и права Узбекистана. – Тошкент: Ўқитувчи, 1969. – 439 с; Эргашева М. Маҳмудхўжа Беҳбудий судлар тўғрисида // Қонун ҳимоясида. – 2005. - № 9. – Б.34; Эргашева М. Жадид мутафаккирлари – қонунлар тўғрисида // ТДЮИ Ахборотномаси. – Тошкент, 2006. - № 1. – Б.8890; Эргашева М. Жадидлар Конституция ва қонунлар тўғрисида // Қонун ҳимоясида. – Тошкент, 2001. - № 10. – Б.22-23; Эргашева М. Миллатни ҳурриятга чорлаган адиб // Ҳаёт ва қонун. – Тошкент, 2000. - № 8. – Б.37-39; Эргашева М.З. Абдурауф Фитратнинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари: Юрид. фанлари номзоди…дис. автореф. – Тошкент: 2002. – 23 б; Эргашев Б.Х. Из истории становления и развития общественно- политических идей джадидизма: Дисс… д-ра филос. наук. – Бухара: 1993. – 316 с; Юшков С.В. История государства и права СССР. Ч. I. – М.: Наука, 1940. – 596 с; Хамидова М.А. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Тошкент: ТДЮИ, 2004. – 192 б. давлат юридик институти Илмий кенгаши мажлисининг 2005 йил 2 мартдаги 18-сонли баённомаси билан тасдиқланган.  8 Тадқиқотнинг мақсади. Бухоро амирлигининг ташкил топиши, давлатчилиги ривожланиши босқичларида муҳим ўрин тутадиган ижтимоийсиёсий шарт-шароитлар, сиёсий-ҳуқуқий ва ғоявий омилларни аниқлаш ҳамда уларнинг сиёсий-ҳуқуқий таълимотларнинг ривожида тутган ўрнини асослаш ҳамда давлат бошқаруви, ташқи сиёсати, суд ва ҳуқуқий тизимини ўзига хослигини мунтазам бир тизим сифатида тўлиқ ва якунланган тарзда тадқиқ этишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари. Тадқиқотнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги вазифалар белгиланди: - Бухоро амирлиги ташкил топиши давридаги ижтимоий-сиёсий шартшароитларни таҳлил этиш; - Бухоро амирлиги давлатчилигининг шаклланиши ва ривожланишига таъсир кўрсатган сиёсий-ҳуқуқий ва ғоявий омилларни аниқлаш ҳамда уларнинг бу жараёндаги аҳамиятини кўрсатиб бериш; - амирлик марказий ва маҳаллий бошқарувини ҳамда улар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини ўрганиш ва таҳлил этиш; - амирликнинг ташқи сиёсати ва дипломатияси масалаларини тадқиқ этиш; - суд тизими ва жараёнини тадқиқ этиш, суд ҳокимиятининг бошқа идоралар билан муносабатларини таҳлил қилиш ва бугунги кундаги амалий аҳамиятини тарихий-ҳуқуқий жиҳатдан асослаб бериш; - ҳуқуқ манбаларини тадқиқ этиш, хусусан, ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ислом ҳуқуқи нормаларини қўлланилиши билан боғлиқ масалаларни назарий-ҳуқуқий жиҳатдан ўрганиш; - миллий давлатчилигимизни шакллантириш борасида Бухоро амирлиги давлатчилигининг ҳуқуқий тажрибасидан фойдаланиш юзасидан муайянтаклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.  9 Тадқиқотнинг объекти ва предмети. XVIII аср ўрталари ва XX аср бошидаги Ўрта Осиёдаги ижтимоий-сиёсий вазият, манғитлар сулоласи ҳукмронлиги даврида сиёсий-ҳуқуқий қарашларнинг шаклланиши, ушбу даврда давлатчиликнинг ривожланиш босқичлари, Бухоро амирлигининг марказий ва маҳаллий бошқаруви, ташқи сиёсати, суд ва ҳуқуқий тизими тадқиқотнинг объектини ташкил этади. Бухоро амирлигида яшаб ижод этган мутафаккирларнинг давлат, уни бошқариш, давлат бошлиғи, ижтимоий адолат ҳақидаги қарашлари, амирлик марказий ва маҳаллий бошқаруви ўртасидаги муносабатлар, ташқи сиёсат ва дипломатияси, суд ва судлов, ҳуқуқ манбалари ҳамда ислом ҳуқуқининг амал қилиниши ҳақидаги масалаларни ўрганиш тадқиқотнинг предметини ташкил қилади. Тадқиқот методлари. Тадқиқотни амалга оширишда тизимлилик, муаммовий-мақсадли, қиёсий-ҳуқуқий, тарихий-ҳуқуқий, формал-юридик, мантиқий ёндашув ва илмий билишнинг бошқа усулларидан фойдаланилди. Шунингдек, илмий тадқиқотни олиб боришда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари ва маърузаларида баён этилган миллий давлатчиликнинг фундаментал-методологик асосларини белгилаб берувчи фикрлари, ғоялари ҳамда давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги қарашлари методологик асос бўлиб хизмат қилди. Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар: 1. Ўзбек ҳуқуқшунослигида Бухоро амирлигининг давлати ва ҳуқуқи тарихи масалалари илк бор давлат ва ҳуқуқ тарихи, сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи фанлари нуқтаи назаридан монографик даражада тадқиқ этилди. 2. Собиқ Иттифоқ даврида ўзбек давлатчилик тарихи, хусусан, Бухоро амирлиги давлати бир томонлама, яъни ҳукмрон мафкура нуқтаи назаридан ўрганилганлиги эътироф этилиб, ушбу даврни холисона, объектив  10 равишда ўрганишга ва кейинги йилларда аниқланган илмий ва тарихий манбаларни таҳлилэтиш асосида тадқиқ этишга ҳаракат қилинди. 3. Бухоро амирлиги ташкил топиши давридаги ижтимоий-сиёсий шарт-шароитлар, давлат ҳокимиятини аштархонийлардан манғитлар сулоласи бошқарувига ўтишига сабаб бўлган сиёсий ва ҳуқуқий омиллар таҳлил этилди. 4. Бухоро амирлигида яшаб ижод этган мутафаккирлар сиёсийҳуқуқий қарашларининг давлатчиликни шакллантириш ва ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамияти кўрсатиб берилди. 5. Манғитлар сулоласи ҳукмронлиги даврида яшаб ижод этган мутафаккирлардан Муҳаммад Вафо Карминагий, Мирза Салимбек, Мирзо Абдулазим Сомий ва Мулла Икром (Муҳаммад Икром ибн Абдусалом)ларнинг сиёсий-ҳуқуқий фикрлари сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар фани нуқтаи назаридан илк бор ўрганилди ва уларнинг қарашлари ифода этилган асарларни илмий муомалага киритишнинг аҳамияти асослаб берилди. 6. Амирликда ер, сув, солиқ ва суд соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг бугунги кунда миллий ҳуқуқ тизимимизни шакллантиришда қўллаш билан боғлиқ назарий-амалий аҳамиятга эга бўлган таклифлар ишлаб чиқилди. 7. Бухоро амирлиги давлатчилигининг шаклланиши ва ривожланиши жараёни дастлабки манбаларни тарихий-ҳуқуқий жиҳатдан атрофлича таҳлил этиш асосида муайян босқичларга ажратиб ўрганилди. 8. Бухоро амирлигининг марказий ва маҳаллий бошқаруви, улар ўртасидаги ўзаро муносабатнинг ҳуқуқий асослари таҳлил этилди. 9. Бухоро амирлигининг ташқи сиёсати ва дипломатияси тарихи дастлабки манбалар асосида ўрганилди ва у муайян босқичларга бўлиш орқали таҳлил этилди.  11 10. Амирликнинг суд тизими ўрганилиб, қози-ул-қуззотлар наслнасаби ҳамда улар фаолиятининг турли жиҳатлари дастлабки манбаларни таҳлилэтиш орқали кўрсатиб берилди. 11. Бухоро амирлиги ҳуқуқий тизимида ислом ҳуқуқи манбалари ва асосий тамойилларининг ўрни ҳамда шариат нормалари ва одат ҳуқуқининг ўзаро нисбати масалалари таҳлил этилди. Диссертация ишининг илмий янгилиги шундан иборатки, аввало мавзуга оид мавжуд адабиётларни илмий ўрганиш ва таҳлил этиш асосида XVIII аср ўрталарида Ўрта Осиёдаги ижтимоий-сиёсий вазият, манғитлар сулоласи ҳукмронлиги даврида сиёсий-ҳуқуқий қарашларнинг шаклланиши, ушбу даврда давлатчиликнинг ривожланиш босқичлари, Бухоро амирлигининг марказий ва маҳаллий бошқаруви, ташқи сиёсати, суд ва ҳуқуқий тизими билан боғлиқ масалалар “Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи” ва “Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи” фанлари нуқтаи назаридан илк маротаба монографик даражада тадқиқ этилди. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти шундаки, тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулосалар келажакда мазкур масалалар юзасидан илмий изланишлар олиб боришда ҳамда манғитлар ҳукмронлиги даври давлати ва ҳуқуқи тарихига оид масалаларни ва ушбу давр сиёсий-ҳуқуқий таълимотлари тарихини ёритишдаги муайян бўшлиқни тўлдиришга хизмат қилади. Тадқиқотда келтирилган маълумотлардан ҳуқуқшунослик олий ўқув юртларида “Ўзбекистон сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлари тарихи” ва “Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи” фанларини ўқитишда, ёшларнинг миллий ғурурини ошириш ҳамда уларни ватанпарварлик, инсонпарварлик ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирларда фойдаланиш мумкин.  12 Натижаларнинг жорий қилиниши. Диссертация иши натижаларидан ТДЮИнинг бакалавриат ҳамда магистратура талабаларига “Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи” ва “Ўзбекистон сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлари тарихи” фанларидан таълим бериш жараёнида фойдаланилмоқда. Тадқиқот ишининг синовдан ўтиши. Илмий изланишларнинг асосий мазмуни ва натижалари муаллифнинг Тошкент давлат юридик институтида ўтказилган “Ер қонунчилигини такомиллаштириш муаммолари” (2005 йил 14 апрель), “Жамиятни демократлаштириш, янгилаш ва ислоҳ қилиш муаммолари” (2005 йил 5 декабрь), “Проблемы трудового права на современном этапе” (2007 йил 22 июнь. Қоз.Рес.Чимкент ш.) мавзуларида бўлиб ўтган илмий-амалий анжуманларда қилган маърузаларида баён этилган. Тадқиқотнинг хулосалари Тошкент давлат юридик институти “Давлат ва ҳуқуқ тарихи” кафедрасининг мажлисида (2008 йил 28 февраль), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси қошида “Сиёсий фанлар” бўйича ташкил этилган илмий-назарий семинарда (2008 йил 11 апрель), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси қошидаги Ўзбекистоннинг янги тарихи Маркази Илмий семинари мажлисида (2008 йил 21 апрель), Тошкент давлат юридик институти 12.00.01 – давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи; сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи; 12.00.02 – давлат ҳуқуқи ва бошқаруви, маъмурий ҳуқуқ; молиявий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича Муаммовий Кенгашининг мажлисида (2008 йил 1 май) муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган. Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертациянинг асосий хулосалари ва ишлаб чиқилган амалий тавсиялар муаллифнинг Тошкент давлат юридик институтида нашр қилинган ўқув қўлланмасида, назарий-ҳуқуқий журналларда чоп этилган 15 та мақола ва тезисларида эълон қилинган.  13 Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, саккизта параграфни ўз ичига олган учта боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, унинг ҳажми 168 бетни ташкил қилади. Диссертацияда тадқиқот мавзусига оид 180 дан ортиқ адабиётдан фойдаланилган.  14 I БОБ. БУХОРО АМИРЛИГИ ТАШКИЛ ТОПИШИНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Бухоро амирлиги ташкил топиши давридаги ижтимоий-сиёсий шарт шароитлар Жамият ҳаётининг барча соҳаларида бўлганидек, ижтимоий-сиёсий ва маънавий йўналишларда ҳам миллий ўзлигимизни англаш, давлатчилигимиз тарихининг номаълум саҳифаларини қайтадан ўрганиш, асоссиз равишда унутилган давлат арбобларимиз ҳамда мутафаккирларимизнинг бой илмийижодий ҳаётини ёритиш билан боғлиқ изланишларга ҳам кенг йўл очилди. Шу жиҳатдан олганда, миллий давлатчилигимиз силсиласида алоҳида ўрин тутадиган Бухоро амирлиги даврини холисона ва объектив тарзда ўрганиш борасида ҳам муайян тадқиқотлар амалга оширилмоқда 7 . Тарихий тараққиётнинг муайян босқичида ҳокимият тепасига объектив ва субъектив шарт-шароитлар натижасида турли кучларнинг келиши, ўз навбатида, жамият ҳаётида кескин ўзгаришларни рўй беришига ҳамда муайян ислоҳотларни амалга ошишига олиб келади. Бинобарин, Бухоро давлатида ҳам ҳокимиятнинг аштархонийлар сулоласидан манғитлар вакиллари қўлига ўтиши маълум бир омилларнинг таъсири остида рўй берган. Бухоро давлатчилиги тарихида содир бўлган ушбу жараёнларнинг мазмун ва 7 Қаранг: Азизхўжаев А.А. Давлатчилик ва маънавият. – Тошкент: Шарқ, 1997. – 112 б; Зиё Зиё А. Ўзбек давлатчилиги тарихи: (энг қадимги даврдан Россия босқинига қадар). – Тошкент: Шарқ, 2001. – 386 б; Муқимов З.Ю. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Тошкент: Адолат, 2004. – 280 б; Ўзбекистон миллий давлатчилик назариясининг ҳуқуқий асослари. Иккинчи китоб / М.М.Файзиев, З.Муқимов, Х.Т.Одилқориев ва бошқ; Бош муҳаррир Р.Рўзиев. – Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2005. – 152 б; Саидов А.Х., Тошқулов Ж. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Тошкент: ИИВ Академияси, 1995. – 232 б; Тошқулов Ж. Ўзбекистон халқлари сиёсий-ҳуқуқий фикрлари тарихидан. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – 128 б; Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти / Сагдуллаев А., Аминов Б., Мавлонов Ў., Норқулов Н. – Тошкент: Академия, 2000. – 271 б; Хамидова М.А. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Тошкент: ТДЮИ, 2004. – 192 б; Муҳитдинова Ф.А., Шарипов Р.Ҳ. Ўзбекистон халқлари сиёсий-ҳуқуқий таълимотлари тарихи. – Тошкент: ТДЮИ, 2004. – 295 б; Шарипов Р. Жадид адабиётида янгиланиш, ислоҳот ва мустақиллик учун кураш. –Тошкент: ТДЮИ, 2005. – 188 б; Эргашева М.З. Абдурауф Фитратнинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари: Юрид. фанлари номзоди... дисс. автореф. – Тошкент: ТДЮИ, 2002. – 23 б; Лунёв Ю.Ф. Государство и право узбекских ханств с XVI по XIX века. – М.: Аст, 2004. – 216 с; Маннонов Б. Бухорода ислоҳот лойиҳаси (1918 йил): Ёш бухороликлар қўмитаси тайёрлаган. – Тошкент: Ўз.Р. ФААК, 2005. – 56 б; 5.8.Эргашев Б.Х. Из истории становления и развития общественно-политических идей джадидизма: Дисс… д-ра филос. наук. – Бухара: 1993. - 316 с., ва бошқ.  15 моҳиятини ўрганишда илмий жамоатчилик ўртасида турли хил ёндашувлар илгари сурилади. Тарихий манбалардан маълумки, аштархонийлар сулоласи ҳукм сурган даврда, айниқса, унинг охирги вакилларидан бири Абулфайзхон ҳукмронлиги йилларида (1711-1747) давлатда ўзбошимчалик, бошбошдоқлик, ўзбек қабила-уруғлари ўртасида ҳокимият учун кураш, айрим ҳудудларнинг мустақилликка бўлган интилишларининг кучайиши билан боғлиқ ҳолатлар Бухоро давлатини ҳам ички ҳам ташқи сиёсатда тўла таназзул ёқасига олиб келган эди 8 . Жамият ҳаётида бундай муаммоларнинг юзага келишига асосий сабаблардан бири – аштархонийлар сулоласининг сўнгги вакили Абулфайзхоннинг давлатни бошқаришдаги ролининг пасайганлиги ва унинг етарли бошқарув қобилиятига эга эмаслигида эди. Шарқшунос Анке фон Кюгельген маълумотларига эътибор қаратадиган бўлсак, аштархонийларнинг сўнгги вакиллари давлатни бошқариш, уни мустаҳкамлаш ва давлатнинг ички ҳамда ташқи хавфсизлиги масалаларига жиддий эътибор қаратмаганлар 9 . Бунинг оқибатида жойлардаги ички сиёсий низоларни ҳал этиш ва Эрон давлати томонидан бўлган ташқи хавф олдида мамлакат ожиз бўлиб қолган эди. Шу билан бирга, объектив сабаблар билан бир қаторда, бизнинг фикримизча, мамлакатда бундай хавфли вазиятнинг юзага келишига қуйидаги учта субъектив омил ва воқеалар ҳам муайян даражада ўзининг таъсирини ўтказган: Биринчидан, хонликнинг муҳим ҳудудий марказларидан бири ҳисобланган ҳамда мамлакатнинг асосий иқтисодий, маърифий ва ҳарбий 8 Қаранг: Норқулов Н,, Жўраев У. Ўзбекистон тарихи (XVI – XIX асрнинг биринчи ярми). – Тошкент: Шарқ, 2002. – Б.77-79; Сагдуллаев А., Мавлонов Ў. Ўзбекистонда давлат бошқаруви тарихи. (қадимги даврлардан XIX асрнинг ўрталарига қадар). – Тошкент: Академия, 2006. – Б.112; Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари / Масъул муҳаррирлар: Д.А.Алимова, Э.В.Ртвеладзе. – Тошкент: Шарқ, 2001. – Б.107. 9 Анке фон Кюгельген. Легитимация среднеазиатской династии мангитов в произведениях их историков (XVIII – XIX вв.) – Алматы: Дайк-Пресс, 2004. – С.231.  16 ресурслари жойлашган Самарқанд беклигини хоннинг асосий рақибларидан бири бўлган Ражаб Султон бошқарувига ўтиши 10 ; Иккинчидан, номусулмон бўлган жўнғорлар қувғинидан қочган қозоқ уламоларига нисбатан хон ҳокимияти томонидан етарли эътибор бўлмаганлиги ва бунинг оқибатида мусулмонлар ўртасида катта обрўга эга бўлган ушбу уламоларнинг етти йил давомида сарсон-саргардончиликда бўлишлари аҳолининг хонга бўлган ҳурмат эътиборини йўқолишига олиб келган; Учинчидан, хоннинг бевосита йўл қўйиб бериши натижасида Ибодулло хитой ва унинг тарафдорлари томонидан муқаддас қадамжо ҳисобланадиган Хўжа Баҳовуддин хонақосининг вайрон этилиши аҳолининг кучли норозилигини келиб чиқишига сабаб бўлган 11 . Бинобарин, 1721-1722 йилларда Самарқанднинг Ражаб Султон бошқарувига ўтиши нафақат Бухоро хонлигига қарши қаратилган ғалаён сифатида, балки мамлакат заифлашувининг асосий сабабларидан бири сифатида баҳоланади 12 . Қозоқ ва қорақалпоқларнинг 1723 йилдан 1730 йилгача давом этган исёнининг асосий сабабчиларидан бири ҳам Ражаб Султоннинг яқин кишиси Шаҳрисабз ҳокими Иброҳимбий Кенагас эди. Бунинг оқибатида, Абулфайзхон ва унинг ҳарбий қўшини исёнчи кучлар олдида ҳимоясиз қолган эди. Мамлакатда тинимсиз давом этаётган ғалаёнлар натижаси ўлароқ ҳамда ўша даврда рўй берган табиий офатлар (сурункасига узоқ муддат ёмғир ёғиши) сабабли ҳайдаладиган ерларнинг деҳқончилик учун яроқсиз аҳволга келиши ва ўз навбатида аҳолининг катта қисмини Самарқанд ва Миёнқол ҳудудларини тарк этишга мажбур этган 4 . Шарқшунос Анке фон Кюгельгеннинг маълумотларига кўра, оталиқ лавозимида фаолият юритган 10 Қаранг: Норқулов Н., Жўраев У. Ўзбекистон тарихи (XVI – XIX асрнинг биринчи ярми). – Тошкент: Шарқ, 2002. –Б. 78. 11 Мирза Абдал Азим Сами. Тарихи Салатини-и мангитийа (История мангытских государей). / Пред. Л.М.Епифановой. – М.: Вост. литер., 1962. – С.43. 12 Қаранг: Анке фон Кюгельген. Легитимация среднеазиатской династии мангитов в произведениях их историков (XVIII – XIX вв.) – Алматы: Дайк-Пресс, 2004. – С.231. 4 Ўша жойда.  17 Муҳаммад Ҳакимбий (Муҳаммад Раҳимнинг отаси) исёнчилар ва ички душманлар билан тинчлик йўлида музокаралар олиб бориши натижасида муайян муддат давомида барқарорликни сақлашга муваффақ бўлган 13 . Шу билан бирга, юқорида номи тилга олинган Ибодулло хитой ўз тарафдорлари ва бошқа хитой-қипчоқ уруғига мансуб бўлган аҳоли билан биргаликда Миёнқолда амирга қарши қўзғолон кўтарган ва бунинг оқибатида бир қатор шаҳарлар вайрона ҳолатга тушиб қолган. Бундай вазиятда Абулфайзхон Ибодулло хитойнинг қилмишларига яраша жазо бериш ўрнига, аксинча, уни девонбеги (“девонхона бошлиғи”) лавозимига тайинлагани халқнинг ҳақли равишда Абулфайзхон хокимиятига нисбатан норозилигини ва унга қарши бориш руҳиятини келтириб чиқарган 14 . Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Муҳаммад Ҳакимбий Абулфайзхон ҳукмронлиги даврида давлат ҳокимиятига қарши чиққан қўзғолончиларга қарши курашда бир қатор муваффақиятларга эришган. Бундан ижобий тарзда фойдаланган Муҳаммад Раҳим давлат ҳокимиятини эгаллашга қаратилган фаолиятини мустаҳкамлай борган 15 . Ҳокимиятнинг аштархонийлар қўлидан манғитлар қўлига ўтишида яна бир асосий ва муҳим омил бу ташқи-сиёсий вазият ҳисобланади. Хусусан, Эрон шоҳи Нодиршоҳнинг ташқи-сиёсий фаолияти асосан Бухоро хонлигини ўз таъсир доирасига олишга қаратилганлиги, ўз навбатида, хонликда давлат ҳокимиятини тубдан ўзгаришига сабаб бўлган. Эрон шоҳи Нодиршоҳнинг ўғли Ризоқули 1737-1738 йилларда аштархонийлар қўшини билан Қарши беклигида ва Шуллук воҳасида тўқнашиб, ўзбек қўшинларини мағлубиятга учратади. Шу билан бирга, узоқ мақсадларни кўзлаган Нодиршоҳ асирга олинган ўзбек қўшинларига нисбатан 13 Анке фон Кюгельген. Легитимация среднеазиатской династии мангитов в произведениях их историков (XVIII – XIX вв.) – Алматы: Дайк-Пресс, 2004. – С.232. 14 Ўша жойда. 15 Ўзбекистон тарихи: Қисқача маълумотнома / Ҳ.Бобобеков, Ш.Каримов, М.Содиқов ва бошқ.: Масъул муҳаррир Ш.Каримов. – Тошкент: Шарқ, 2000. – Б.131.  18 ғамхўрлик кўрсатади ва оталиқ Муҳаммад Дониёлбийни асирликдан озод этади. Юқоридагилар билан чекланмасдан, “Нодиршоҳ ўғли Ризоқулининг номақбул ҳаракатлари учун Абулфайзхондан узр сўраб, ундан анъанага кўра сулҳ тузишни таклиф қилади” 16 . Икки давлат ҳукмдорлари Амударё қирғоқларида учрашиб, Эрон ва Турон мамлакатлари ўртасида барқарор иттифоқни мустаҳкамлашга келишиб оладилар. Мазкур учрашувда Муҳаммад Ҳакимбий ва унинг ўғлини озод этилиши икки давлат ўртасидаги барқарор тинчликни ўрнатишда муҳим омил бўлиб хизмат қилган. Икки давлат ўртасида тинчлик музокараларини ўтказишда Муҳаммад Ҳакимбий ва унинг ўғли Муҳаммад Раҳимларнинг хизмати катта бўлган. Бундай вазиятдан унумли равишда фойдаланган Муҳаммад Раҳим ҳокимиятни эгаллаш учун Нодиршоҳ билан самимий муносабатда бўлишга интилади. Нодиршоҳ Муҳаммад Раҳимнинг ҳокимиятни бошқаришга бўлган қобилиятини кўриб, унга ўз ўғли каби ёндашади ҳамда ҳокимиятни эгаллашда амалий ёрдам кўрсатади. Хусусан, Нодиршоҳ Муҳаммад Раҳимга ўз ҳарбий кучини мустаҳкамлаши учун аскарлар сонини 6000 дан 18000 гача кўпайтиришига ҳамда Муҳаммад Ҳакимбийнинг вафотидан сўнг уни оталиқ лавозимини эгаллашига имконият туғдириб беради. Шу билан бирга, Нодиршоҳ Абулфайзхон давлатидаги ички ғалаёнларга ўз муносабатини билдириб, уларни олдини олиш ва қарши курашиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратади ҳамда давлат бошлиғини ушбу жараёнларга бефарқ бўлмасликка чақиради. Хусусан, Нодиршоҳ ушбу масалада хонга ёзма равишда мурожаат этиб, Абулфайзхоннинг сиёсатини қаттиқ танқид қилади. Айрим манбаларда, аксинча, Нодиршоҳнинг хонга нисбатан ҳайриҳоҳ эканлиги ҳатто унга эҳтиром кўрсатиб, уни ўз хизматига олишлик истаги борлигини билдирганлиги тўғрисида гап боради. “Шу 16 Анке фон Кюгельген. Легитимация среднеазиатской династии мангитов в произведениях их историков (XVIII – XIX вв.) – Алматы: Дайк-Пресс, 2004. – С.234-235.  19 мақсадда Нодиршоҳ икки асосий ҳуқуқий ҳужжат – фармон(ёрлиқ)ни қабул қилади. Биринчиси, Абулфайзхонни ўз лавозимидан озод этиш ва унинг ўрнига ўғли Абдулмўминни хон этиб тайинлаш ҳақида, иккинчиси, Муҳаммад Раҳимни Мовароуннаҳр султони (амир ул-умаро) этиб тайинлаш ҳақида эди” 17 . Бироқ Абулфайзхон Нодиршоҳ хизматида фаолият юритиш таклифини рад этади. Мавжуд тарихий манбаларда Нодиршоҳнинг Муҳаммад Раҳимга нисбатан бўлган муносабати турлича изоҳланади. Хусусан, Муҳаммад Раҳим Нодиршоҳнинг шогирди деб эътироф этилса, баъзан уни ҳокимиятни қонунга хилоф равишда тортиб олган шахс сифатида баҳолашади. Ҳар қандай вазиятда ҳам Абулфайзхон ҳокимиятининг инқирозга юз тутишига Муҳаммад Раҳим сабабчи деб топилади. 1743 йилнинг декабрь ойида Нодиршоҳ ўн иккита шиа мазҳабига мансуб бўлган имомлар ва суннийлик мазҳабига мансуб бўлган эрон, афғон ва Мовароуннаҳр уламоларини эътиқоднинг ҳар қандай вазиятида “келишув”га эришиш мумкинлигига ундаш мақсадида тўплайди. Учрашувда Боғдод шаҳрининг қозиси Абдулло ас-Сувайдий йиғилиш баёнини олиб бориш учун ҳакам сифатида тайинланади. Учрашувга етмишта эрон, еттита афғон ва еттита Мовароуннаҳр муфтийлари, қозилари ва имомлари ташриф буюрган. “Суннийлар тарафидан вакил сифатида машҳур Бухоро қозиси ҳамда Кўкалдош мадрасасининг мударриси Ходи Хўжа ибн Алоуддин, шиалар тарафидан эса Нодиршоҳнинг диний ва ҳуқуқий масалалар юзасидан муаллими муллабоши Али Акбар сўзга чиққанлар” 18 . Мазкур учрашувда ҳар доимгидек суннийларнинг шиалик ақидасига қаратилган даъволари устунлик қилиб турган. Мунозара давомида шиа 17 Анке фон Кюгельген. Легитимация среднеазиатской династии мангитов в произведениях их историков (XVIII – XIX вв.) – Алматы: Дайк-Пресс, 2004. – С.238; Ўзбекистон миллий давлатчилик назариясининг ҳуқуқий асослари. Иккинчи китоб / М.М.Файзиев, З.Муқимов, Х.Т.Одилқориев ва бошқ; Бош муҳаррир Р.Рўзиев. – Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2005. – Б.131. 18 Анке фон Кюгельген. Легитимация среднеазиатской династии мангитов в произведениях их историков (XVIII – XIX вв.) – Алматы: Дайк-Пресс, 2004. – С.241.  20 мазҳабининг вакиллари Али Акбар ва унинг сафдошлари дастлабки икки халифа Абу Бакр ва Умар сафдошларини камситишни, вақтинчалик никоҳ масаласини ҳамда Ҳазрат Али Муҳаммад Пайғамбарнинг ёлғиз вориси эканлигини тан олишни рад этиш тўғрисидаги келишувга рози бўлганлар. Суннийлик вакиллари ўз навбатида шиалик таълимотини, яъни тўрт асосий ҳуқуқ мактаблари қаторида жаъфария мазҳабини тан олишга тайёр эканликларини билдирганлар. “Йиғилишнинг якунловчи қисмида иштирок этган уламолар ягона “келишувга” имзо қўйганлар” 19 . Мазкур келишув ғоявий жиҳатдан уламолар ўртасидаги муайян барқарорликни қарор топтирган бўлсада, амалда диний оқимлар ўртасидаги келишмовчиликлар кейинчалик ҳам давом этган. Юқоридаги таҳлиллардан ҳам кўриниб турибдики, ҳокимиятнинг сўнгги аштархоний Абулфайзхон қўлидан кетишида муайян даражада ташқисиёсий омилнинг ўрни ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Мавжуд адабиётларда Бухоро давлатида аштархонийлар сулоласининг инқирозга учраши ва ҳокимият тепасига манғитлар сулоласи вакилларининг келиши тўғрисида турли хил ёндашувлар илгари сурилган. Хусусан, Р. Грауссет, С. Бэкер каби хорижлик олимлар охирги жонийлар ёки аштархонийлар 1758 йилгача ҳукмронлик қилганликлари ва охирги аштархоний Абулғозихон эканлиги тўғрисида фикр билдирадилар 20 . Шундан келиб чиқиб, манғитлар ҳокимият тепасига 1785 йилда келганликлари ва унинг биринчи ҳукмдори Шоҳмурод эканлиги тўғрисида маълумот берадилар. Миллий адабиётларда ҳам ушбу масалага турлича ёндашилади. Хусусан, II жилдлик Ўзбекистон ҳалқлари тарихи китобида шайбонийларга қариндош бўлган аштархонийлар сулоласи (жонийлар) ҳокимиятни 1601 19 Анке фон Кюгельген. Легитимация среднеазиатской династии мангитов в произведениях их историков (XVIII – XIX вв.) – Алматы: Дайк-Пресс, 2004. – С.239-241. 20 Қаранг: Grousset R. The Empire of the Steppes: A History of Central Asia / translated by Naomi Walford. – New Brunswick: Rutgers University press, 1970. – 687 p; Becker S. Bukhara and Khiva. 1865-1924. – Cambridge: 1968. – 416 p.  21 йилдан 1753 йилга қадар бошқарганлиги ҳақида сўз юритилиб, биз тадқиқ этаётган масала юзасидан жумладан, шундай дейилади: “жонийларнинг сўнгги вакили Абулғози қатъиятли эмас эди. У Шоҳмуродга оталиқ лавозимини эгаллаш ва амалда ҳоким бўлишга розилик беришини сўраб бир неча марта мурожаат қилди. У кўп марта рад жавобини бергач, ниҳоят рози бўлди, вазирлик (1785-1800) лавозимини эгаллаб, қўзғолонларни тинчитди ва давлатда тартиб ўрнатди. Сўнг Абулғозини тахтдан ағдариб 1785 йилда ўзи тахтга ўтирди” 21 . Мазкур маълумотдан аштархонийлар сулоласи 1785 йилгача ҳукмронлик қилган, деган хулосага келиш мумкин. Муҳаммад Раҳимбий вафотидан кейин 1758 йилда унинг ёш невараси Фозил Тўра тахтга ўтиради, унга Муҳаммад Раҳимнинг катта амакиси Дониёлбий оталиқ тайинланади. Муҳаммад Раҳимнинг ўлими ҳақидаги хабар вилоят ҳокимларининг марказий ҳокимиятга қарши ҳаракатларини кучайтириб юборади. Бухорога юришлар бошланган бир вазиятда Дониёлбий уларга қарши қўшин тортишга мажбур бўлади ва узоқ давом этган музокаралардан кейин вилоят ҳокимлари билан Фозил Тўрани тахтдан четлатиш ҳақида келишиб олинади. Тахтга номигагина аштархонийлардан Абулғози (1753-1785) ўтқазилади, лекин оталиқ Дониёлбийнинг ўзи (1758-1785) амалда ҳақиқий ҳоким бўлиб қолаверади. Аштархоний Абулғози амалда ҳокимият эгаси бўлмаса ҳам расман хон сифатида тан олингани учун ушбу сулоланинг 1785 йилгача ҳукм сурганлиги тўғрисида хулоса чиқариш мумкин деб ҳисоблаймиз. Ушбу жараёнлар ҳақида тадқиқот олиб борган тарихчи олим Ш.Воҳидовнинг ёзишича, Бухоро давлатида XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб манғит сулоласининг намояндалари ҳукмронлик қилган. Ушбу сулоланинг асосчиси Раҳимбий ибн Ҳакимбий Худоёр бўлади. Раҳимбий 21 Ўзбекистон халқлари тарихи. Т.2. / А.Асқаров таҳрири остида. – Тошкент: Фан, 1993. – Б.46.  22 Абулфайзхон ўлимидан сўнг унинг ўғиллари Абдулло ва Абдулмўминга оталиқлик қилади (1747), кейин 1756 йили сайидлар, хўжалар ва руҳонийлар тарафидан Бухорода хон қилиб кўтарилган бўлса ҳам, у ўзини “ноиб- улҳукумат” – ҳоким ўринбосари, деб билган. Раҳимбий Абулфайзхон қизига уйланган эди. 1756 йили Муҳаммад Раҳимбий ўлгандан сўнг ўрнига амакиси Дониёлбий оталиқ ҳукуматни қўлга олади. У хонликка даъво қилмай, аввал Фозил Тўрани кейин Абулғозий деган кимсани хон қилиб, ўзини уларга ноиб деб эълон қилади. Унинг ўғли Шоҳмурод 1785 йили Бухорода амир- улмўминин номи билан тахтга кўтарилади. У амакисининг хотини Абулфайзхон қизига уйланиб, кейин чингизийларга қўшилди. Амир Шоҳмурод вафотидан кейин амир Ҳайдар, амир Ҳусайн, амир Умар, амир Насрулло, амир Музаффар, амир Абдулаҳад, амир Олимхонлар Бухоро амирлигида ҳукмронлик қилганлар” 22 . Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур масалалар юзасидан мамлакатимиз ҳуқуқшунос олимлари етарли изланишлар олиб бормаганлар. Давлат ва ҳуқуқ тарихи масалалари билан шуғулланувчи олимлар Бухоро давлатчилиги шаклланишида ўзига хос ўрин тутадиган ушбу давр тўғрисида қисман тўхталиб ўтадилар, холос. Шу жиҳатдан олганда, мамлакатимизда амалга оширилган тарихий-ҳуқуқий тадқиқотларда давлат бошқарувининг аштархонийлар қўлидан манғитлар бошқарувига ўтиши тарихий-ҳуқуқий жиҳатдан асосланмаган. Масалан, М.А.Ҳамидова ўзининг “Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи” номли ўқув қўлланмасида “давлат бошқаруви Абулфайзхон ўлимидан сўнг манғитлар қўлига ўтган” деган жумла билан кифояланган 23 . Проф. З.Ю.Муқимов давлат бошқарувининг аштархонийлар қўлидан манғитлар қўлига ўтишининг асосий сабаби сифатида Муҳаммад Ҳаким 22 Воҳидов Ш. Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлигида унвон ва мансаблар. – Тошкент: Фан, 1996. – Б.22. 23 Хамидова М.А. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Тошкент: ТДЮИ, 2004 – Б.125.  23 оталиқнинг ҳокимиятни ўз қўлига олиши ва Эрон шоҳи Нодиршоҳнинг ўзбек хонликлари ерларига бостириб киришини кўрсатади 24 . Миллий давлатчилик тарихи масалалари билан шуғулланган Азамат Зиёнинг “Ўзбек давлатчилиги тарихи” асарида аштархонийлар ҳокимиятининг заифлашуви ҳамда манғит ҳукмдорлари бошқарувига ўтишига сабаб бўлган омиллар хусусида тўхталиб ўтилмасдан, кўпроқ Муҳаммад Раҳимнинг давлатни бошқариш фаолияти ҳақида сўз юритилади 25 . Проф. Д.А.Алимова ва акад. Э.В.Ртвеладзелар Нодиршоҳнинг Ўрта Осиёга бостириб кириши ва Муҳаммад Ҳакимбий билан шартнома тузганлиги хусусида маълумот 26 , А.Сагдуллаев ва Ў.Мавлоновларнинг тадқиқотларида Абулфайзхон ҳукмронлиги даврида манғит уруғи вакилларининг ҳокимиятга интилиши кучайганлиги ҳамда Муҳаммад Ҳакимнинг Нодиршоҳ хизматига кириб ўз авлодларига ҳокимиятни эгаллаш учун ёрдам берганлиги тўғрисидаги фикрлар ўз ифодасини топган 27 . Академик А.А.Асқаров бош муҳаррирлигида чоп этилган “История Узбекистана (XVI – первая половина XIX века)” номли тадқиқот ишида ҳам Нодиршоҳ қўшинининг Бухоро давлатига бостириб кириши каби омиллар асос қилиб кўрсатилади 28 . Юқорида кўрсатиб ўтилган олимларнинг асарларини таҳлил қилиш ва мавзуга оид бошқа бир қатор тадқиқотларни ўрганиш асосида хулоса қилиш мумкинки, давлат ҳокимиятини аштархонийлар қўлидан манғитлар бошқарувига ўтишига сабаб бўлган омиллар уларда атрофлича таҳлил этилмаган. Ушбу давр тўғрисида бирмунча ҳаққоний ва кенг маълумот 24 Муқимов З.Ю. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Самарқанд: Зарафшон, 1998. – Б.226; Муқимов З.Ю. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Тошкент: Адолат, 2004. – Б.205. 25 Қаранг: Зиё Азамат. Ўзбек давлатчилиги тарихи. – Тошкент: Шарқ, 2000. – Б.280-281. 26 Қаранг: Ўзбекистон давлатчилиги тарихи: (Очерклар) / Масъул муҳаррирлар: Д.А.Алимова, Э.В.Ртвеладзе. – Тошкент: Шарқ, 2001. – Б.107-108. 27 Қаранг: Сагдуллаев А., Мавлонов Ў. Ўзбекистонда давлат бошқаруви тарихи. – Тошкент: Академия, 2006. –Б.113. 28 Қаранг: История Узбекистана (XVI – первая половина XIX века) Том III / А.А.Асқаров, Б.А.Аҳмедов, С.К.Камалов и др.; Отв. ред. Р.Г.Мукминова. – Ташкент: Фан, 1993. – С.149.  24 бериши мумкин бўлган тарихий манбалар етарли бўлишига қарамасдан Бухоро давлатчилиги тараққиётида муҳим ўрин тутадиган мазкур давр тадқиқотчилар эътиборидан четда қолган. Биз томонимиздан дастлабки манбаларни ўрганиш ва таҳлил этиш асосида ҳокимиятнинг аштархонийлар сулоласидан манғитлар сулоласига ўтишига сабаб бўлган омиллар сифатида ташқи сиёсий вазият, Абулфайзхон ҳукмронлиги йилларида давлатда ўзбошимчалик, бошбошдоқлик сингари иллатларнинг кучайиб кетиши кўрсатилди. Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Бухоро давлати ҳокимиятининг аштархонийлар ҳукмронлигидан манғитлар вакилларига ўтишига ҳам ички ҳам ташқи-сиёсий омил муҳим рол ўйнаган. Хусусан, сўнгги аштархоний Абулфайзхоннинг давлат бошқаруви масалаларида ички зиддиятлар ва ўзбошимчаликларни ўз вақтида бартараф эта олмаслиги ҳамда ташқи-сиёсий вазиятни тўғри англаб етмаслигининг оқибатлари ҳам таъсир этган. Шу билан бирга, ижтимоий-сиёсий вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд бирлигини мустаҳкамлаш, мамлакатни ташқи хавфлардан олдини олиш мақсадида манғит уруғи вакиллари Муҳаммад Ҳакимбий ва Муҳаммад Раҳимларнинг моҳирона хизматлари ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир. 1.2. Амирликнинг шаклланишида сиёсий-ҳуқуқий ва ғоявий омилларнинг аҳамияти Фуқаролик жамиятининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири ва унинг етуклик даражасини белгиловчи омил аждодлардан келаётган ғоявий мерос ҳисобланади. Шундай экан, бозор иқтисодиётига ўтар эканмиз, миллий- тарихий турмуш тарзимизни, халқимиз урф-одатларини, анъаналаримизни, кишиларнинг фикрлаш тарзини ҳисобга оламиз 29 . Дарҳақиқат, 29 Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистон миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т.1. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – Б.11.  25 аждодларимизнинг ғоявий меросини ўрганиш ва бу борада фуқаролар онгини шакллантириш масалаларига айнан мустақил Ўзбекистонда алоҳида эътибор берилди. Бинобарин, фуқаролар дунёқарашини кенгайтириш ва миллий ғурурини ўстиришда тарихий шартшароитларни ўрганиш муҳим амалий аҳамият касб этади. Зеро, Президент И.А.Каримов айтганларидек, “ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади” 30 . Шу жиҳатдан олганда, мазкур масалаларга давлатимиз томонидан бўлаётган эътибор, ўз навбатида, Бухоро амирлиги давлатчилиги тарихини ҳам янада изчил, илмий, холисона, ҳозирги давр нуқтаи назаридан, миллий давлатчилигимиз тараққиётидан келиб чиққан ҳолда ўрганишга ундайди. Бухоро амирлигида яшаб ижод этган мутафаккирлар орасида ўзининг сиёсий- ҳуқуқий қарашлари, билимлари билан ўз замонасининг илғор кишиларидан саналган маърифатпарвар, ватанпарвар, халқпарвар олиму уламолар талайгина эди. Муҳаммад Вафо Карминагий (“Туҳфайи хоний”), Мирза Салимбек (“Тарихи Салимий”), Муҳаммад Шариф (“Тож уттаворих”), Муҳаммад Мир Олим Бухорий (“Фатҳномаи султоний”), Мирзо Абдулазим Сомий (“Манғит хонлари тарихи”), Муҳаммад Нақий (“Тож уттаворих”), Саййид Муҳаммад Носир Бухорий (“Туҳфат аз-зоирин”), Мулла Ибодулла ва Мулла Муҳаммад Шариф (“Тарихи амири Ҳайдар”), Муҳаммад Ёқуб (“Гулшан ул-мулук”), Очилди Мурод Мирий (“Махазин ат-таква”), Мирзо Содиқ Мунший (“Тарихи манзум”), Мирзо Сирож (“Туҳфаи аҳли Бухоро”), Аҳмад Дониш (“Таржимаи аҳволи амирони Бухоро”), Мулла Икром (“Ифоз ал ноимин ва эълом ал жоҳилин”), Садриддин Айний (“Тарихи инқилоби Бухоро”), Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Файзулло Хўжаев каби маърифатпарвар, адолат тарафдори бўлган намоёндалар ўша даврда эркинлик, тенглик, адолат, давлат бошлиғи, давлатни бошқариш, ҳокимият масалаларида ҳам ўзларининг илғор сиёсий-ҳуқуқий қарашларига эга бўлган 30 Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. – Тошкент: Ўзбекистон, 1997. – Б.125.  26 алломалар ҳисобланган. Шу билан бирга, юқорида номи келтирилган кўпчилик мутафаккирларнинг илмий мероси Собиқ иттифоқ тузуми даврида асоссиз равишда унутилган ва деярли ўрганилмаган. Ҳолбуки, мазкур мутафаккирлар ўз даврида халқимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий тафаккурини бойитишга беқиёс ҳисса қўшганлар. “XX аср бошидаги маърифатчилик ҳаракати ҳақида гапиргандим,- деган эди Президентимиз И.А.Каримов. – Ўша ҳаракатнинг намоёндалари бойлик учун, шон-шуҳрат учун майдонга чиқишдими? Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар қори, Фитрат, Таваллоларга мактаб очганлари, халқни ўз ҳақ-ҳуқуқларини танишга даъват этганлари учун биров маош тўлаганми? Биров уларга ойлик берганми? Албатта йўқ! Улар ўт билан ўйнашаётганини, истибдодга қарши курашаётганликлари учун аёвсиз жазоланишларини олдиндан билишган. Билатуриб онгли равишда мана шу йўлдан борганлар. Чунки, виждонлари, иймонлари шунга даъват этган” 31 . Худди ана шундай тарихнавис, сиёсатдон олимлардан бири, бу манғитлар сулоласи ҳукмронлиги даврида яшаб ижод этган Муҳаммад Вафо Карминагийдир. У халқ орасида “Қози Вафо” номи билан машҳур бўлиб, қозилик лавозимига янги сулола – манғитлар сулоласининг асосчиси Муҳаммад Раҳимхон замонида эришган. Муҳаммад Вафо Карминагий томонидан “Туҳфат ул-хоний” (“Хоннинг туҳфаси”) номли сиёсий-тарихий асар ёзиб қолдирилган. Тарихнавис олим ўз асари орқали мамлакатдаги иқтисодий, сиёсий тангликни, яъни феодал тарқоқликнинг кучайиши, бунинг натижасида марказий давлат аппаратининг заифлашуви, манғит ҳукмдорларининг улуслар ва қабилаларни буйсундириш мақсадида олиб борган тинимсиз урушлари, бунинг оқибатида кўплаб шаҳарлар ҳамда қишлоқларнинг вайрон этилиши, меҳнаткаш ҳалқ турмушининг оғирлашиб бориши ҳамда унинг асосий 31 Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т.7. – Тошкент: Ўзбекистон, 1999. – Б.136.  27 сабабларини аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган маълумотларга батафсил тўхталиб, танқидий баҳо беради 32 . “Туҳфат ул-хоний”да бундан ташқари, ўзбек қабилалари ва уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда тутган ўрни; аштархонийлар, манғитлар ҳукмронлиги даврида ўзбек қўшини ва давлатининг тузилиши; 1722 – 1782 йилларда Бухоро билан Эрон, Афғонистон, Қозоқ, ва Қўқон хонликлари ҳамда Қошғар билан бўлган сиёсий ва ҳуқуқий муносабатлар ҳақида ҳам маълумот берилади. Муҳаммад Вафо Карминагийнинг фикрича, “мамлакатдаги сиёсий танглик ва феодал тарқоқликнинг кучайишини олдини олиш ҳамда мамлакатни иқтисодий салоҳиятини ошириш мақсадида мамлакатда, аввало, тинчликни ўрнатмоқ зарур, солиқлар ва бошқа тўловларнинг барча аҳоли қатлами учун бир хилда эълон қилиш ҳамда қўшни давлатлар билан ташқи сиёсий, савдо ва дипломатик алоқаларни кенгайтириш лозим” 2 . Олим Бухоро амирлигида доимий юзага келиб турадиган ҳалқ низоларининг олдини олишда мамлакатда яшовчи турли миллат вакиллари, яъни яҳудийлар, эронийлар, тожиклар, қозоқлар, туркманлар, қорақалпоқлар ва бошқаларга ҳам маҳаллий аҳолига берилган барча имкониятлар яратиб берилиши билан бирга, ўзга миллат вакилларига барча эркинликлар амалда бўлиши лозим деб ҳисоблайди 33 . Ўша даврда яшаган маҳаллий тарихнавислардан яна бири Мирза Салимбекдир. У Бухоройи шарифда бадавлат ва нуфузли оилада дунёга келган. Мирза Салимбекнинг бизгача нодир ва қимматли маълумотларга эга бўлган “Тарихи Салимий” асари етиб келган. Мутафаккир давлат вакили, закотчи, миршаб ва тўқсабо лавозимларида фаолият юритган. 32 Қаранг: Аҳмедов Б. Ўзбекистоннинг атоқли тарихшунос олимлари. – Тошкент: Чўлпон, 2003. – Б.47. 2 Муҳаммад Вафо Карминагий. Туҳфат ул хоний: Қўлёзма Ўз ФА ШИ, инв. № 16. 33 Муҳаммад Вафо Карминагий. Туҳфат ул хоний: Қўлёзма Ўз ФА ШИ, инв. № 16.  28 “Тарихи Салимий” асари тадқиқотчилар томонидан тарихий нуқтаи назардан тадқиқ этилган бўлсада 34 , сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи нуқтаи назаридан деярли ўрганилмаган. Мирза Салимбек мазкур асарида ўзи фаолият юритган барча даврларни таҳлил этиб, давлат, уни бошқариш, ҳукмдорнинг вазифалари хусусида илғор сиёсий-ҳуқуқий фикрларни илгари сурган. Мирза Салимбекнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашларини таҳлил қиладиган бўлсак, унинг асарларида давлатни мустаҳкам идора этишнинг энг асосий йўли бу – Бухоро амирлиги билан қўшни давлатлар ўртасида ўзаро сиёсий, маданий, савдо-сотиқ алоқаларини янада ривожлантириш ҳамда ўзаро дипломатик муносабатларни янада тиклаш зарурлиги ғояси ётганини гувоҳи бўламиз. Унинг фикрича, амир ташқи сиёсатни амалга оширишда якка ўзи эмас, балки давлатдаги хизматчилардан маслаҳат олган ҳолда фаолият юритиши лозим 35 . Президент И.А.Каримов таъбири билан айтганда, ҳар қандай зулм ва истибдодга қарамасдан, миллат ва халқ қайғуси билан яшаган ватанпарвар 36 инсонлардан ҳамда бой сиёсий-ҳуқуқий тафаккурни ривожлантиришга, балки улардан давлат фаолиятида муайян даражада фойдаланишга эришган алломалардан бири бу Аҳмад Донишдир. У ўз асарларида давлатдаги мавжуд тузумни қаттиқ танқид остига олади, унинг фикрича, мавжуд тузумни тубдан ўзгартириш – бу ижтимоий тараққиёт сари қилинган энг ззгу ҳаракат саналади. Аҳмад Дониш амир хизматида бир қатор шафқатсиз мансабдорлар ўтирганлигини таъкидлайди ҳамда уларнинг аҳолига нисбатан турли тазйиқлари ва талон-тарож ишларини қаттиқ қоралайди 37 . Унинг фикрича, мамлакатдаги иқтисодий, ижтимоий қолоқликни 34 Норкулов Н.К. “Тарихи Салими” – ценный источник по истории Бухарского эмирата (1860-1920): Автореф. дис....канд. ист. наук. – Ташкент: 1968. – С.24. 35 Мирза Салимбек. Тарихи Салимий: Қўлёзма Ўз ФА ШИ, инв. № 2016. 36 Қаранг: Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б.26. 37 Қаранг: Рзаев А.К. Туси., Ташкулов Д. Дониш. (Из истории политической и правовой мысли). – М.: Юридическая литература, 1990. – С. 146-151.  29 амирлик давлат тузумини тубдан ислоҳ қилиш орқали бартараф этиш мумкин 38 . Аҳмад Дониш давлатда амалга оширилиши зарур бўлган ислоҳотлар лойиҳасини ишлаб чиқади ва уни Бухоро амирига тақдим этади. Мутафаккирнинг лойиҳасига асосан давлат бир гуруҳ кишилар эҳтиёжларини қондириш сари эмас, балки умумхалқ эҳтиёжларини қондириш учун, халқ манфаатларига хизмат қилиш учун, мамлакатда тўкин-сочинликни таъминлаш учун, энг аввало, мамлакатни обод этиш, аҳолига барча имкониятларни яратиб бериш учун хизмат қилмоғи даркор бўлади. Унинг фикрича, адолатни таъминлашнинг ягона йўли – бу давлат раҳбарининг маърифатпарвар, билимдон, одил, фуқаролар йўлида хизмат қиладиган, ҳар қандай масалани ҳал қилишда ўзини оддий фуқаро ўрнида кўра оладиган ҳукмдорнинг давлат тепасида туришидадир. Давлат тепасида турган киши учун зарур хислатлар барча амалдор шахсларга ҳам хос бўлиши шартдир. Шундагина мамлакатда тартиб ва адолат ҳукм суради ва жамият фаровон бўлади 39 . Ахмад Дониш давлатни вужудга келиши масаласини маърифатпарварлар орасидан биринчи бўлиб мулк билан боғлаган. Унинг фикрича, “давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши мулк ҳуқуқининг вужудга келиши билан боғлиқ. Дастлаб ерга нисбатан умумий эгалик қилиш ҳуқуқи мавжуд бўлган, сўнгра эса турли халқлар томонидан ерларнинг босиб олиниши натижасида ерга нисбатан шахсларнинг мулки вужудга келган” 40 . Аҳмад Донишнинг сиёсий- ҳуқуқий қарашлари, айниқса унинг давлатни ислоҳ қилишга қаратилган лойиҳаси тадқиқотчилар томонидан ўз даври учун илғор ғоя сифатида эътироф этилади. Шу билан бирга, Аҳмад Дониш жамият ва давлатни демократлаштиришнинг ҳақиқий омиллари нималардан иборат бўлишлиги 38 Қаранг: Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи / Бобоев Ҳ.Б., Воҳидов Ҳ.В., Дадабоев Ю.Т., Воҳидова Д. – Тошкент: ТДЮИ, 2003. – Б.205. 39 Юқоридаги манба. – Б.154-155. 40 Дониш А. Наводирул вақое. – Т.: “Фан”, 1964. – 196 б.  30 тўғрисида концептуал фикрларни охиригача ишлаб чиқа олмади. Хусусан, у жамиятни мавжуд қонун ва давлат тартибини такомиллаштириш йўли билан, одил подшоҳнинг ёрдамида қайтадан қуриш мумкин деб ҳисоблаган 41 . Олимнинг бу қарашлари унинг “Наводир ул-вақое” (“Нодир воқеалар”) асарида ўз аксини топган. Аҳмад Дониш мазкур асарида амирга давлатни бошқариш ишларини қайтадан қуришни маслаҳат берган. Аҳмад Донишнинг фикрича, қонунчилик ва қонунийлик масалаларида таъсис этилган қонун-қоидалар ижроси таъминланиши орқалигина, мамлакатда мустаҳкам тартиб ўрнатиш мумкин. Бунинг учун ўз навбатида қонунларнинг ижросини самарали таъминлаш мақсадида кучли назорат механизмини жорий этиш ва ушбу вазифани бевосита давлат бошлиғи зиммасига топшириш лозим 42 . Мирзо Абдулазим Сомий – тахминан 1838-1839 йилда таваллуд топган, ёшлигидан манғит амирларининг хизматида фаолият юритган уламолардан бўлган. Унинг “Тарихи салотини манғития” номли асари охирги аштархоний Абулфайзхон давридан то 1906 йилгача бўлган даврнинг сиёсий тарихи ҳақида маълумот беради. Асарда муаллиф давлатни бошқаришнинг икки усули ҳақида тўхталиб ўтган. Биринчиси, салбий жиҳатларга – бошбошдоқлик, ўзбошимчалик, зўравонлик ва маслаҳатсиз иш тутишга асосланган бошқарув усули; иккинчиси, ижобий жиҳатларга – адолат ва яхшилик, ҳаққонийлик, давлат бошлиғининг мурувват ва саховат кўрсатиши ҳамда уламо маслаҳатига биноан иш тутишга асосланган бошқарув усули. Бу давлатда барча фуқаролар бир-бирларига зарар етказмасдан тинч ва осойишта яшайдилар. Барча мулкий масалалар шариат йўли билан ҳал этилади. 41 Қаранг: Аҳмедов Б. Ўзбекистоннинг атоқли тарихшунос олимлари. – Т.: “Чўлпон”, 2003. – 29 б. 42 Қаранг: Тошқулов Ж. Ўзбекистон халқлари сиёсий-ҳуқуқий фикрлари тарихидан. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – Б.109.  31 “Яхшилик қилган инсон тинч ва осойишталикда яшайди, ёмонлик қилган инсон эса таъқиб остига олиниб тарбия қилинади” 43 . Сомий салбий усулда бошқариладиган давлат тузуми сифатида Абулфайзхон ва амир Насрулло давридаги бошқарув усулини мисол қилиб келтиради. Шу билан бирга, ижобий белгиларга эга бўлган давлатга амир Дониёл, амир Ҳайдар ва амир Шоҳмурод бошқарув усулини кўрсатиб ўтади. Унинг фикрича, бошқарувда қобилиятсизлик ва соғлом ақлга эга бўлмаслик оқибатида давлат ишлари пароканда бўлади ҳамда шариат қонунлари ўз вақтида бажарилмай қолади 44 . Мулла Икром (Муҳаммад Икром ибн Абдусалом) – 1847 йилда Бухорода хизматчи оиласида туғилган, Аҳмад Дониш сиёсий-ҳуқуқий йўналишининг намоёндаси ва тарғиботчиси сифатида Икромча домла номи билан машҳур бўлиб, ўзининг сиёсий ва ҳуқуқий фикрларини 1912 йилда ёзилган “Ифоз ал ноимин ва эълом ал жоҳилин” номли асарида баён этган 45 . Мулла Икром ўзининг сиёсий фаолиятини Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари сафарларидан сўнг бошлаган. Аниқроғи, унинг маданиймаърифий фаолияти таълим тизимини ислоҳ қилишга қаратилган эди. “У диний таълим тизимини қаттиқ танқид қилиб, унинг негизида ақидапарастлик ва ахлоқсизлик аломатлари мавжудлигини таъкидлаб ўтади” 4 . Мулла Икромнинг фикрича, давлатни бошқаришда ҳукмдор нафақат диний, балки дунёвий (мантиқ, риёзиёт, фалсафа) билимларни биладиган кишилардан маслаҳат олмоғи даркор. Шу билан бирга, аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқли эканлигини эътироф этиб, “аёлларни паранжида юришларини фақат диний назардан фаҳмламай, балки ҳадис ва бошқа ахлоқ 43 Мирза Абдал Азим Сами. Тарихи Салатини-и мангитийа (История мангытских государей). / Пред. Л.М.Епифановой. – М.: Вост. литер., 1962. – С.120-122. 44 Ўша асар. – С. 41. 45 Қаранг: Мулло Икром муфти. Ифоз ал ноимин ва эълом ал жоҳилин. – Бухоро. 1330 х. – Б.98. 4 Айни С. Таърихи инқилоби Бухоро. – Душанбе: Ирфон, 1987. – Б.199.  32 нормаларига тўғри келишини мантиқий асосларга таяниб кийиб юришларини таклиф этади” 46 . Маърифатпарварлик ҳаракатига салмоқли ҳисса қўшган шоир Шамсиддин Шоҳин ҳокимият шоҳга худо томонидан берилган. Ҳокимиятдан у халқни эзиш, талаш, жабр-зулм ўтказиш воситаси сифатида эмас, балки адолат тантанасини таъминлаш ва халқни бахт-саодатга эриштириш қуроли сифатида фойдаланиши лозим 47 . Шу билан бирга, шоир шахсларнинг тенг ҳуқуқлилиги, сўз эркинлиги, фикрлаш эркинлиги, аёл ва эркакнинг бир хилда тенг ҳуқуқларга эга эканлигининг тарафдори эканлигини уқтириб ўтади. Халқнинг урф-одати, хулқ-атвори, ижтимоий муносабатлар тўқнашуви, кишиларнинг адолат учун курашганликларини ҳаққоний ёритиб берган жамоат арбобларидан бири – Садриддин Айний эди. У амирнинг халққа хизмат қилиши лозимлигини таъкидлайди 48 . Айнийнинг фикрича, давлатдаги сиёсий тарқоқликнинг асосий сабаби – бу давлатни бошқараётган мансабдор шахсларнинг маърифатдан йироқлашиб бораётганлигидан деб билади. Бундай тартибсизликлардан фақатгина оддий халқ жабр кўришини ҳамда бунинг олдини олиш учун барчани илм-маърифатга чорлайди. Шунинг учун бўлса керак, мутафаккир Бухорода рўй берган 1920 йилги инқилобга “мактабларни ислоҳ қилишдан бошланди ҳамда унинг негизида (илм инқилоби) юзага келди” 49 , - деб таъриф берган. Айний манғит ҳукмдорлари орасидан фақатгина Шоҳмуродни легитим ҳукмдор сифатида тан олади ва уни манғитлар сулоласининг асосчиси деб эътироф этади 50 . Амир Шоҳмуродни қонунларни ҳурмат қилиши, уларга итоат этиши ҳамда илму-маърифат тарафдори каби хислатларини инобатга олиб, 46 Мулло Икром муфти. Ифоз ал ноимин ва эълом ал жоҳилин. – Бухоро. 1330 х. – Б.98. 47 Қаранг: Тошқулов Ж. Ўзбекистон халқлари сиёсий-ҳуқуқий фикрлари тарихидан. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – Б.110. 48 Қаранг: Айни С. Танланган илмий асарлар. – Тошкент: Фан, 1978. – Б.321. 49 Айний С. Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар. – М.: “Книжная фабрика центр. изд-ва народов СССР”, 1926. – Б.25. 50 Ўша асар. – Б.13-15.  33 унга маърифатли ҳукмдор дея таъриф беради. Шу ўринда у давлат бошлиғи ҳақида қуйидаги фикрларини билдириб ўтади: “Ҳукмдор билан халқ ўзаро бир-бирига таяниши лозим. Ўз навбатида икки томон муносабатини ўзаро бир-бирига ишонч ташкил этиши керак. Шу билан бирга, ҳукмдор ўз халқини ўзининг фарзандлари каби яхши кўриши ва унга нисбатан мурувват кўрсатиши лозим” 51 . Аҳмад Дониш қарашларига ҳамоҳанг сиёсий-ҳуқуқий фикрларни илгари сурганлардан яна бири Маҳмудхўжа Беҳбудийдир. Маҳмудхўжа Беҳбудий Европа давлат тузумларини ўрганиб, таҳлил этган мутафаккирлардан эди. Унинг миллат озодлиги ва мустақиллиги ҳақидаги ғоялари истиқлолчилик ҳаракатининг асосини ташкил этган эди 52 . Шунинг учун ҳам у давлат бошлиғи саналмиш – амирга халқни маърифатли, ватанпарвар, билимли кишилар билан бойитиш зарурлигини таъкидлайди ва уни давлатни уларнинг вакиллари билан кенгашган, маслаҳатлашган ҳолда бошқаришга чақиради. Беҳбудий ўзининг давлатчиликни шакллантиришга қаратилган фикрлари билан Бухоро амирлиги давлатчилиги ривожига улкан ҳисса қўшган. “У 1907 йилда Россия 3-Давлат Думаси йиғилишида кўриб чиқиш учун “Туркистон маданий мухторияти лойиҳаси”ни тайёрлаган ва бу “Лойиҳа”ни Давлат Думасининг ислом фракциясига топширган” 53 . Маҳмудхўжа Беҳбудий қозилар, уларнинг фаолияти, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қозилик судлари ва вазифалари тўғрисида ўзининг сиёсийҳуқуқий қарашларини илгари суриб, ўз ўрнида ҳуқуқ соҳасида ислоҳотлар ўтказиш лозимлигини алоҳида таъкидлайди. Ҳуқуқшунос олима М.Эргашеванинг маълумотларига қараганда: “Беҳбудий мамлакатдаги муҳим ҳуқуқий масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш 51 Айний С. Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар. – М.: “Книжная фабрика центр. изд-ва народов СССР”, 1926. – Б.16. 52 Қаранг: Носирхўжаев С., Бобоев Ҳ.Б., Мансуров Ў. Демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани тарихи. – Тошкент: Фан, 2006. – Б.26. 53 Шарипов Р. Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг давлатчиликни шакллантиришга доир фикрлари // Давлат ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2003. - № 4. – Б.69.  34 қозилар ва бошқа мансабдор шахслар ихтиёрига батамом топшириб қўйилганлиги, улар фаолияти устидан қатъий ва қонуний назорат олиб борилмаётганлигини кўрсатиб беради. У айрим қозилар диний, шаръий ва ҳаттоки маиший масалаларни ҳам таъмагирлик асосида кўриб чиқаётганликларига қаттиқ норозилик билдириб, қозиларнинг ноқонуний ҳаракатларини танқид остига олади” 54 . Беҳбудий суд тизимини ислоҳ қилиш масаласида қуйидаги таклифларни ишлаб чиқади: биринчидан, қозилик суди ўрнига давлат апелляция судини ташкил этиш; иккинчидан, раис, ўринбосар ва учта суд аъзосидан иборат бўлган округ судлари фаолиятини назорат қилувчи Олий суд палатасини тузиш 2 . Атоқли давлат ва жамоат арбоби, халқпарвар ва жадид Абдурауф Фитрат ҳам қонунлар ва уларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва зарурати хусусида ўзининг илғор сиёсий-ҳуқуқий фикрларини “Раҳбари нажот” асарида баён этади. Мавжуд сиёсий тузум гувоҳи бўлмиш Фитрат мамлакат тарихида машъум давр – мустамлака даври бошланганлиги, халқнинг ночор аҳволи, уларнинг икки томонлама – ҳам мустамлакачи маъмурлар, ҳам маҳаллий амалдорларнинг зулми остида беҳад эзилиб келаётганлиги унинг сиёсийҳуқуқий қарашлари шаклланишига катта таъсир ўтказган. Шу билан бирга, у етук ислоҳотчи сифатида Бухоро амирлигидаги мавжуд бошқарув тизимини қаттиқ танқид қилган, ундаги камчиликларни аямай кўрсатган, амирликнинг нотўғри ва ноқонуний ташкил этилган бошқарув усулини фош этиш орқали ўзининг сиёсий-ҳуқуқий таълимотини мустаҳкамлай борган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Фитратнинг давлатчиликни ривожланишидаги муҳим ўрни бу – унинг таҳрири остида тенглик ва адолат 54 Эргашева М. Маҳмудхўжа Беҳбудий судлар тўғрисида // Қонун ҳимоясида. – Тошкент, 2005. - № 9. – Б.34. 2 Қаранг: Беҳбудий М. Қози ва бийлар ҳақида лойиҳа. // Ойна. – Самарқанд, 1973. - № 5. – Б.106-107.  35 тамойилига асосланган БХШЖ Конституциясининг қабул қилинганлиги бўлди 55 . Мутафаккир қонунлар тўғрисида ҳам ўзининг қимматли фикрларини айтиб ўтган. Унинг фикрича, “инсонлар шаҳарларда жамоат бўлиб яшаганларидан сўнг, қавмларга бўлиниб кетдилар. Бу қавмларнинг аъзолари бир-бирлари билан муайян муносабатда бўладилар. Бу муносабат мобайнида инсонлар орасида ўзаро келишмовчилик, зиддиятлар келиб чиқиб, ҳатто бирбирларига нисбатан куч ишлатишлари ёки ўлдиришлари ҳам мумкин. Шундай экан инсонлар ўртасидаги муносабат ва муомалаларни тартибга соладиган қонунлар зарур” 56 . Фитратнинг назарида, инсон жамиятда ҳамиша шахсий манфаатларини ўйлайди – бунга эса табиий қонунлар сабабчи, шунинг учун инсон ўз манфаатини таъминлаш учун ҳаракат қилади. Шу билан бирга, ўз манфаатини қонуний йўл билан фақатгина иймонли ва юксак тафаккурли инсонлар таъминлашни ҳоҳлайдилар. Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари масаласида аллома: “Жамиятда ўзимизнинг ҳақ- ҳуқуқларимизни билиб муҳофаза қилмоғимиз учун, ибодатимизнинг тартиби ва қоидаларини билмоқ учун фиқҳ илмига муҳтожмиз” 3 , - деб фикр юритади ҳамда фиқҳ илмининг буюк илмлардан эканлигини, унинг усули ва қоидаларини ўрганиш ҳамда тадбиқ этиш жоизлигини алоҳида уқтириб ўтади. Меҳнаткаш халқнинг озодлиги, тенглиги ва биродарлиги учун курашган давлат арбоби – Файзулла Хўжаев Бухоро амирлигида давлатчиликни шаклланиши ва ривожланишида алоҳида ўринни эгаллайди 57 . Файзулла Хўжаевнинг миллий давлатчилик тарихи ва халқ олдидаги буюк хизмати шундан иборатки, “у чигал ва зиддиятли вазиятда ўз йўлини аниқ топиб олди, 55 Қаранг: Эргашева М.З. Абдурауф Фитратнинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари: Юрид. фанлари номзоди… дис. автореф. – Тошкент: ТДЮИ, 2002. – Б.11-12. 56 Фитрат А. Раҳбари нажот. – Тошкент: Шарқ, 2001. – Б.47-48. 3 Ўша асар. -50 б. 57 Қаранг: Ҳасанов М. Файзулла Хўжаев. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 1990. – Б.7.  36 тез ўзгарувчан воқелик олдида чўчимасдан ўз халқи, миллати, юрти, равнақи учун охиригача кураш олиб борди” 58 . У ислоҳотларни амалга оширишда сиёсий кучларни, ҳаракатларнинг роли катта эканлигини тушуниб етди. Файзулла Хўжаев олдин жадидчилик, кейинчалик “Ёш бухороликлар” ҳаракатида фаолият кўрсатиб, воқеа-ҳодисаларга мавжуд турмуш тарзидан келиб чиқиб фикр юритган. У амалда бўлган давлат тузуми ўрнига демократик талабларга жавоб берадиган давлат бошқарувини ташкил қилиш учун кураш олиб боради 59 60 . Бухоро амирлиги давлатчилиги ривожланиши ва тараққий этишига улкан ҳисса қўшган “Ёш бухороликлар” томонидан мамлакатда мавжуд ижтимоий- сиёсий воқеликлар, давлат тузуми ҳақидаги қарашларини ўзида аниқ акс эттирган муҳим ва расмий жиҳатдан шаклланиши лозим бўлган ҳужжатга эҳтиёж юзага келади. Натижада “Ёш бухороликлар” ҳаракати томонидан расмий равишда эълон қилинган сиёсий дастур – “Бухорода ислоҳот лойиҳаси” эълон қилинади. Файзулло Хўжаев ана шу ҳаракатнинг асосий етакчиларидан бири сифатида маслакдошлари билан Бухоро жадидчилигида марказий ўрин тутади 61 . “Ёш бухороликлар”нинг “Бухорода ислоҳот лойиҳаси”да Бухоро амирлигида чекланган (конституциявий) монархия шароитида бошқариш тизимини тубдан ўзгартириш масаласи кўндаланг қўйилади. У мамлакат ҳаётида ўша пайтгача амалда бўлмаган янгиликларни жорий этишга мўлжалланган 62 . Ушбу лойиҳа бўйича мамлакатда дастлаб қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотлар ўтказиш лозим. Сўнгра Бухоро амирлиги давлатини бошқариш саккизта асосий давлат органлари ёрдамида амалга оширилиши ҳамда ушбу таклифлардан кутилаётган натижалар хусусида фикр юритилади. 58 Қосимов Ф. Халқ дарди билан яшар эди... // Бухоро Мавжлари. – Бухоро, 2006. - № 2. – Б.13-14. 59 Қаранг: Ражабов. Қ. Ўчиб, сўниб…яна ёниш бор... // Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 1997. - № 2. – Б.38- 60 . 61 Алимова Д.А. Файзулла Хўжаев ва Бухоро жадидчилиги // “Инсониятнинг маданий мероси – учинчи минг йилликка” Бухоро ва Хива 2500 йил: Халқаро симпозиум тезислари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1997. – Б.58-59. 62 Қаранг: Маннонов Б. Бухорода ислоҳот лойиҳаси (1918 йил). – Тошкент: “Ўз.Р. ФААК”, 2005. – Б.6.  37 Жадидларнинг фикрича, мазкур давлат органлари қуйидагилардан иборат бўлиши лозим: - Зироат ишлари – давлатнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари, ободонлаштириш, сув чиқариш, ариқ ва каналлар қазиш ишлари билан бевосита шуғулланувчи давлат идораси. Ушбу маҳкама “зироат вазири” томонидан бошқарилади. - Вақф ерлари – вақф ерлари, мол-мулкларини бошқарувчи ва назорат қилувчи идора. Бухорода вақфлар вазирлигини ташкил этиш ҳамда ушбу вазирлик барча вақф мол-мулклари, яъни мактаб, масжид ва мадрасаларни қайта таъмирлаб, ўз навбатида янги кутубхоналар, мактаблар, етимхоналар, бева-бечоралар учун касалхоналар, ошхоналар очиш мақсад қилиб қўйилади. - Аскарлик – давлатнинг мудофаа ва ҳарбий масалаларини бошқарувчи орган. Лойиҳа бўйича ҳарбий хизматга йигирма икки ёшга тўлган, жисмоний бақувват ва соғлом бўлган йигитлар шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилиб аскарликка чақирилиши лозим. Ҳарбий хизмат муддати эса – икки йил бўлиб, хизмат давомида аскарларга ҳарбий хизматнинг сирлари ўргатилиши назарда тутилади. Ўз навбатида, мазкур лойиҳада Бухорода ҳарбий аскарларни тайёрлайдиган билим юрти очиш зарурлиги ҳам эътибордан четда қолмаган. - Молия ишлари – мамлакатнинг кирим-чиқими, солиқлар ва бошқа харажатларни тартибга солувчи вазирлик. Лойиҳада ушбу вазирликка молия вазири бошчилик қилиши, унга барча закот, солиқ ва бошқа тўловларни ҳисоб-китобини назорат қилиш вазифаси юклатилиши ҳамда молия вазири томонидан мамлакат харажати ва даромадини халққа билдирилиши каби масалалар кўзда тутилган. - Дохилий ишлар – мамлакатни маъмурий жиҳатдан тақсимлаш давлат идораси. Дохилий ишларини юритиш “дохилия вазири” томонидан амалга оширилиб, амирлик ўн қўрғонга, ҳар қўрғон ўн элбегилик, ҳар элбегилик уч  38 туманга бўлинишлиги ҳамда бу ҳудудлар бошқарувини дохилия вазирининг тақдимига асосан амир томонидан тайинланиши назарда тутилади. - Шаръий маҳкамалар – Бухорода фақия – шаръий қонунларни билатурғон бир кимса вазир мақоми билан қози калон бўлсун. Қози калоннинг расмий оти “адлия вазири” бўлсун. Бухоро шахриға икки ё уч қози бўлсун, ҳар қозининг ёнида икки муфтидан иборат бир маҳкамаи шаръийя бўлсун. Халқнинг бутун даъво жанжаллари шул маҳкамада сўралсун 63 . - Забтия ишлари – ҳарбий бошқарма бўлиб, шаҳарда тинчликни ва хавфсизликни сақламоқ учун ташкил этилиши мўлжалланган вазирлик. - Йўллар ва маданлар – мамлакатда йўллар ва темир йўлларни қуриш, таъмирлаш ҳамда ноёб қазилма бойликларни қазиб олиш, қайта ишлаш мақсадида ташкил этилиши мўлжалланган давлат идораси. - Хорижий ишлар – Русия давлати ва бошқа давлатлар билон бўлатурғон муносабот ва ишларимизни кўрмак учун “хорижия” вазири бўлсун. Шул хорижия вазири бутун вазирларнинг биюки, раиси бўлсун 64 . Бу ерда лойиҳа муаллифлари томонидан Бош вазир лавозими назарда тутилмоқда. - Маориф ишлари – халқни саводли қилиш мақсадида бошланғич ва олий мактабларни очиб, ушбу ишлар бўйича умумий бошқарувни маориф вазири амалга ошириши лозим бўлиб, лойиҳага асосан дарсларни аҳоли тили ва шевасида олиб борилиши назарда тутилган эди 3 . - Вазирлик мажлиси – юқорида санаб ўтилган вазирликлар: зироат вазири, вақфлар вазири, қўшин вазири, молия вазири, дохилия вазири, адлия вазири, забтия вазири, йўллар ва маданлар вазири, маориф вазири ва хорижия вазирдан иборат таркибда йиғиладиган “вазирлар йиғини” шаклланиши ҳамда улар томонидан ўз соҳасининг ишлари бўйича кенгашиб қарор қабул 63 Қаранг: Маннонов Б. Бухорода ислоҳот лойиҳаси (1918 йил). – Тошкент: “Ўз.Р. ФААК”, 2005. – Б.18. 64 Қаранг: Маннонов Б. Бухорода ислоҳот лойиҳаси (1918 йил). – Тошкент: “Ўз.Р. ФААК”, 2005. – Б.19. 3 Дўстқораев Б. Туркистоннинг усули идораси қандай бўлмоғи керак эди? // Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 1998. - № 1. – Б.66.  39 қилиниши назарда тутилган. Бош вазир томонидан вазир лавозимига тайинлаш учун номзодларни амирга тақдим этиш ҳуқуқи белгиланади. - Баладий мажлислари – шаҳарларнинг кўчалари, йўллари ва нархнаволарини назорат қилиш учун халқ томонидан сайланадиган вакиллар йиғини. - Тергов этмак ишлари – юқорида санаб ўтилган вазирлик ва идораларни хато йўллардан сақлаш, хиёнатдан маън этиш ва фаолияти устидан назорат олиб бориш учун икки бўғинли фаолият тури. Биринчиси – хусусий деб аталиб, йигирма кишидан иборат бўлган тергов мажлиси. Ушбу тергов мажлиси вазирликлар фаолияти устидан ҳисобот асосида текширувлар олиб бориши керак эди. Иккинчиси эса – умумий деб аталиб, бу ерда матбуот, газеталарда чиқиш орқали халқнинг вазирликлар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этишга кўмаклашувчи жамоатчилик назоратининг бир кўриниши назарда тутилади. “Ёш бухороликлар” томонидан илгари сурилган мазкур ислоҳот лойиҳаси ўзининг сиёсий-ҳуқуқий таъсири билан нафақат Ўрта Осиёда, балки хорижий мамлакатларда ҳам шуҳрат қозонган. Ушбу дастур жадидлар ҳаракатининг асосий ҳужжатларидан бири сифатида маълум тарзда давлат ва жамият масалаларини ислоҳ қилишда муҳим омил бўлиб хизмат қилган. Ушбу дастур ўзининг сиёсий-ҳуқуқий ҳамда ғоявий талаблари билан нафақат Бухоро амирлигида, балки Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига ҳам хос бўлган асосий сиёсий-ҳуқуқий муаммоларни ўзида акс эттирган. Унда ўша даврда мавжуд бўлган муаммо ва ечимларни ҳал этишга қаратилган ғоялар, фикрлар ва таклифлар олдинга ташланган эди. “Ёш бухороликлар” жуда оғир шароитда бундай сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлай олдилар ва уни халққа етказдилар. Мазкур дастур икки мақсадни кўзлаган эди: “Бухорода ҳуқуқ асосига қурилган давлатчиликни жорий қилиш ўрта асрдан қолган Шарқ деспотизмини европача маърифатли монархия билан алмаштириш ҳамда  40 Бухоро меҳнаткашлар оммасининг фаровонлиги ва маданийлигини ошириш негизида Бухорони иқтисодийсиёсий ва ҳарбий жиҳатдан мустаҳкамлашдан иборат эди” 65 . Мамлакатда турли демократик ислоҳотлар ўтказиш орқали амирликнинг капитализм ва ижтимоий тараққиёт йўлида ривожланишини муайян даражада ҳаракат қилган “Ёш бухороликлар”нинг ҳаракатлари натижасиз тугаган эди 2 . Таъкидлаш жоизки, манғитлар ҳукмронлиги даврида Бухоро амирлигида муяйан даражада ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилган. Бундай ислоҳотлар сифатида ер-ҳуқуқий, молия, маъмурий, солиқ, суд ва ҳарбий соҳалардаги айрим уринишларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Бухоро амирлигида ер-ҳуқуқий ислоҳотлари асосан манғит ҳукмронларидан амир Шоҳмурод, амир Ҳайдар, амир Музаффар ҳукмронлик қилган даврларда амалга оширилган. Ушбу ислоҳотлар ерга оид турли низоларни суд йўли билан ҳал этиш, ер солиқларини эркинлаштириш, яъни халқни айрим ер солиқларидан озод этиш, ерларни ижарага бериш каби масалаларни кўзда тутган. Ушбу ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси сифатида амир фармойишлари (муборакнома), фармонлари (ҳукмнома), хабарномалар (ариза) ҳамда ерга оид ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари (реестр)ни кўрсатиб ўтиш мумкин 66 . Бинобарин, тегишли архивларда Бухоро амирлигида ер-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширилганлигини тасдиқ этувчи юқоридаги ҳуқуқий ҳужжатларнинг намуналари сақланмоқда. Масалан, 1790 йил 30 август – 1791 йил 19 август амир Шохмурод томонидан тўқсоба Мирзо Умид ва қози Мулло Олимхожиларга Гулаёғусти аҳолисига хусусий ерлар учун ариқ қазиш ва уни ер эгалари томонидан адолатли равишда ҳақ тўланишини амалга ошириш 65 Хасанов М. Фитратнинг “Ислоҳотлар лойиҳаси” хусусида // Ҳаёт ва иқтисод. – Тошкент, 1992. - №11. – Б.21. 2 Ўзбекистоннинг янги тарихи. К.2. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида / Тузувчилар: М.Жўраев, Р.Нуруллин, С.Камолов ва б.; Таҳрир ҳайъати: А.Азизхўжаев (раис) ва бошқ. – Тошкент: Шарқ, 2000. – Б. 113-115; Очилов М. Бухоро суронли ўзгаришлар даврида // Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2003. - № 4. – Б.80. 66 Қаранг: Чехович О.Д. Документы к истории аграрных отношений в Бухарском ханстве XVII – XIX вв. Вып.1. – Ташкент: Изд. Акад. Наук Уз ССР, 1954. – С.168-193.  41 мақсадида фармойиш (муборакнома) эълон қилинади. Ушбу фармойиш (муборакнома)да қуйидаги матнлар баён этилган: «Ҳурматли Мирзо Умид тўқсоба ва қози мулло Олимхожи! Сизларга Оллоҳнинг раҳм ва шафқати келсин. Сизларга юборилаётган хабарноманинг мазмуни шундай “Ушбу низо бизнинг томондан тўлиқ суриштирилиб, ўрганиб чиқилди. Гулаёғусти маҳалласида тахминан 2000 (7) таноб султонликнинг “ўлик ерлари” мавжуд бўлиб ушбу ерлардан ҳеч ким фойдаланмайди. Тахминан 8000 қадам ушбу ерларни обод қилиш мақсадида бир неча киши ариқ қазиган. Ариқни чиқаришга оз қолган, лекин саккиз киши томонидан сотиб олиниши керак бўлган ерларнинг нархига томонлар ўзаро келиша олмаяпти. Агар ариқни қазиш охирига етказилса, аҳолига жуда катта фойда олиб келган бўлур эди. Қонунга асосланган ҳолда унинг ҳаққоний нархини чиқаринг. Бу ишда шарт этиб, ариқни қазишни тугалланг” 67 . Ундан ташқари 1870 йил 22 март амир Музаффар томонидан Бош Қушбеги Муҳаммадшоҳга 12 таноб давлатга тегишли бўлган ерларни Фарахт аҳолисига сотиш бўйича фармойиш (муборакнома) эълон қилинади. Ушбу фармойишда Бош Қушбеги Муҳаммад Шоҳбий томонидан юборилган хабарнома (ариза) тўлиқ ўрганилганлиги, унинг мазмун моҳияти тушунилганлиги, Бош Қушбеги томонидан келтирилган тақдимномалар тўғри ва адолатли эканлиги, ойлик низолар бўйича келтирилган тақдимномага фахрий берилганлиги қайд этилган. Ушбу Бош Қушбеги тақдимномасида “ўн икки таноб султонлик ерларининг Фарахт аҳолиси билан савдолашилганлиги, унинг нархи 13 тилло этиб белгиланганлиги ва сотилиши масалалари” ўз аксини топган. Бухоро амирлигида ер-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда аҳолининг ерлардан унумли фойдаланган ва ер солиқларини ўз вақтида тўлаб 67 Чехович О.Д. Документы к истории аграрных отношений в Бухарском ханстве XVII – XIX вв. Вып.1. – Ташкент: Изд. Акад. Наук Уз ССР, 1954. – С.182.  42 борган фуқароларига нисбатан айрим имтиёзлар белгиланган эди. Бухоро амирлигида бундай ислоҳотлар орқали мамлакат хазинасига келиб тушадиган ер солиқларининг мунтазам амалга оширилишига катта имконият яратиларди. Чунки бундай имтиёзлар ўз вақтида ерлардан унумли фойдаланиш, деҳқонларга қўшимча ерлар беришни кучайтирар эди. Амирлик томонидан эса қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан унумли фойдаланиш учун аҳолига қулай бўлган имкониятлар яратиб беришга ҳуқуқий асос туғилар эди. Ушбу ислоҳотлар биринчи навбатда аҳолининг турмуш даражасини ва ерларнинг ҳолатини яхшилашга ҳамда мамлакатда тинчликни сақлашнинг муҳим воситаси сифатида амалга оширилган. Қуйида ерга нисбатан чекловларнинг олиб ташланиши ҳақида чиқарилган амир фармонинининг мазмунини келтириб ўтамиз: хусусан, 1827 йил 14 июлда амир Насрулло томонидан Қорақўл вилоятида Мирзо Абдураҳимга тегишли бўлган 100 таноб ерга нисбатан чекловларнинг олиб ташланиши ҳақида фармон қабул қилинган. Ушбу фармонда Қоракўл вилоятида Зиёрат канали атрофида жойлашган тахминан 100 таноб ернинг Мирзо Абдураҳимга тегишли эканлиги, унинг томонидан ушбу ерлардан унумли ва мақсадли фойдаланилаётганлигини инобатга олган ҳолда барча чекловларни олиб ташланиши, ушбу фармонга амал қилиниши, Мирзо Абдураҳим томонидан фойдаланилаётган ерлар унумдор ерлар тоифасига киритилиши, ундан ташқари ушбу ерлардан янада самаралироқ фойдаланиш мақсадида Мирзо Абдураҳимга барча имкониятлар яратиб берилиши кўрсатиб ўтилган 68 . Шу билан бирга, Бухоро амирлигида амалга оширилган ер-ҳуқуқий ислоҳотларга тааллуқли бўлган ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказилганлигининг ҳам гувоҳи бўламиз. Албатта, давлатчилик тарихининг ўзи, амалга оширилган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосга эга эканлигини, ушбу 68 Қаранг: Чехович О.Д. Документы к истории аграрных отношений в Бухарском ханстве XVII – XIX вв. Вып.1. – Ташкент: Изд. Акад. Наук Уз ССР, 1954. – С.183.  43 ҳаракатларнинг расмий жихатдан тўлиқ амалга оширилганлигини назарда тутади. Бундай ҳаракатларни амалга ошириш учун ҳуқуқий ҳужжат саналган хабарномалар (аризалар) орқали барча бажарилган ишларнинг расмий ҳужжати шу жумладан, ерга оид ҳуқуқий хужжатлар рўйхатларида (реестр)да ёзиб қолдириш орқали ўз ифодасини топган. Қуйида бунга аниқ бир мисолни келтириб ўтмоқчимиз: XIX асрнинг иккинчи ярмида қози Мулло Мирзо Ҳикматулло томонидан давлат бошлиғи амирга Сомичан тумани ҳудудидаги ерларни аҳолига сотилганлиги ва сотилган ерларнинг ҳуқуқий ҳужжатларини давлат реестрига киритиш ҳақида хабарнома (ариза) келтирилган. Ушбу хабарномада (аризада) қози Мулло Мирзо Ҳикматулло томонидан Сомичан тумани Мусича ҳудудига кирадиган ерларнинг давлатга тегишли эканлиги, ушбу ерлар давлат хазинаси ҳисобида турганлиги, 25 таноб эгасиз ётган ерларни ҳар бир танобини бир тиллодан сотганлигини, йиғилган пулларни давлат хазинасига топширганлигини ва ўз навбатида ушбу сотилган ерларнинг ҳуқуқий ҳужжатларини, яъни шартномаларини давлат реестридан ўтказишни сўраганлиги акс эттирилган 69 . Юқоридагилар билан бирга, Бухоро амирлигида ер-ҳуқуқий ислоҳотларга тааллуқли бўлган бошқа кўплаб ҳуқуқий ҳужжатларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Ерни олди-сотди шартномалари (далолатнома), ерларни вақтинча ва мақсадли фойдаланиш учун бериш, яъни ижара шартномалари шулар жумласидандир. Бухоро амирлигида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларни ижросини назорат қилиш юзасидан маҳаллий вакиллар белгиланган бўлиб, улар бевосита ҳукуматга жойларда олиб борилаётган ишларнинг самарадорлиги, хато ва камчиликлар юзасидан маълумотлар бериб турар эдилар. Улар 69 Қаранг: Чехович О.Д. Документы к истории аграрных отношений в Бухарском ханстве XVII – XIX вв. Вып.1. – Ташкент: Изд. Акад. Наук Уз ССР, 1954. – С. 218- 219.  44 томонидан амир номига шикоят хатлари, хабарномалар (аризалар) келтирилар эди. Ушбу ҳужжатларни таҳлил қилиш орқали, Бухоро амирлигида юқорида номи кўрсатиб ўтилган ҳукмдорлар даврида деҳқонларнинг қисман бўлсада манфаатларини таъминлашга қаратилган муайян ер-ҳуқуқий ислоҳотлари ўтказилганлиги тўғрисида хулосага келиш мумкин. Ушбу ислоҳотлар ўз навбатида, давлатда барқарорликни таъминлашга ва иқтисодий таназзулдан чиқиб кетишга имкон туғдирган. Юқоридагилардан ҳам кўриниб турибдики, манғитлар ҳукмронлиги даврида муайян даражада давлат ва ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш юзасидан ислоҳотлар амалга оширилган. Собиқ иттифоқ даврида тадқиқотчилар ушбу даврга ҳукмрон мафкура нуқтаи назаридан ёндашиб, Марказий Осиё давлатларида мавжуд бўлган давлат тузуми қолоқ ва ёввойи шаклда бўлган деган ғояларни илгари сурганлар. Уларнинг асарлари билан танишар эканмиз, бунда “Бухоро ҳуқуқсизлар мамлакати. Бу ерда давлат ҳам ҳуқуқ ҳам бўлмаган” деган нохолис фикрларга дуч келамиз 70 . Ҳолбуки, уч минг йиллик давлатчилигимиз тарихидан гувоҳлик берувчи ноёб қўлёзма манбалар иттифоқ тузуми даврида деярли ўрганилмаган. Чунки уларни ўрганиш Собиқ иттифоқ тузум манфаатларига тўғри келмас эди. Бинобарин, бугунги кунда ўзбек давлатчилиги тарихини тадқиқ этиш ва шу орқали давлатчилик ва ҳуқуқий меросимизнинг илғор ғояларидан мустақил Ўзбекистон давлат қурилиши ва бошқарувини янада такомиллаштиришда фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, Бухоро амирлигида давлатчиликни шаклланишида рол ўйнаган сиёсий-ҳуқуқий омилларни ва мазкур даврда яшаб ижод этган мутафаккирларнинг сиёсий-ҳуқуқий 70 Қаранг: Логофет Д.И. Страна бесправия. Бухарское ханство и его современное состояние. – СПб.: Березовский, 1909. –340 с; Искандаров Б.И. Из истории Бухарского эмирата. – М.: Изд.Вос.Лит, 1958. – С. 27-31; Мейендорф Е.К. Путешествие из Оренбурга в Бухару. – М.: Наука, 1975. – Б.131-141; Тухтаметов Т.Г. Россия и Бухарский эмират в начале XX века. – Душанбе: Ирфон, 1977. – С.14-19 ва бошқ.  45 қарашларини ўрганиш ва таҳлил этиш бугунги кунда олимларимиз олдида турган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.  46 1.3. Бухоро амирлигининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари Ўзбек миллий давлатчилиги тарихида Бухоро амирлиги ўзига хос ўрин тутади. Шуни таъкидлаш жоизки, 167 йил давом этган манғитлар сулоласи ҳукмронлиги даврида кечган ижтимоий-сиёсий воқелик муайян даражада олимларнинг тадқиқот объекти бўлиб келган 71 . Шу билан бирга, ушбу тадқиқотчилар томонидан амирлик ҳаётининг турли хил жиҳатлари муайян ижтимоий фанлар доирасида кўриб чиқилган. Бинобарин, манғитлар сулоласи ҳукмронлиги даврида амалга оширилган сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар, ташқи иқтисодий ва сиёсий алоқалар ҳамда манғит амирларининг фаолияти жамият ҳаётига салбий ёки ижобий маънода таъсир этиш нуқтаи назаридан алоҳида ўрганилмаган. Собиқ иттифоқ тузуми даврида манғитлар сулоласи вакилларига бир томонлама ёндашилиб, улар даврида ҳеч қандай ислоҳотлар амалга оширилмаган, ушбу давлат бошлиқлари асосан маишатбозлик ва жангужадаллар билан овора бўлиб, мамлакат ҳаётида жиддий ўзгаришлар қилишга уринмаганлар деган қарашлар ҳукмрон эди. Манғитлар даври 71 Қаранг: Азизхўжаев А.А. Давлатчилик ва маънавият. – Тошкент: Шарқ, 1997. – 112 б; Анке фон Кюгельген. Легитимация среднеазиатской династии мангитов в произведениях их историков (XVIII – XIX вв.) – Алматы: Дайк-Пресс, 2004. – 516 с; Бартольд В.В. Узбекские ханства // Сочинения. Т.2. Ч 1. – М.: Наука, 1963. – 1020 с; Becker S. Bukhara and Khiva. 1865-1924. – Cambridge: 1968. – 416 p; Grousset R. The Empire of the Steppes: A History of Central Asia / translated by Naomi Walford. – New Brunswick: Rutgers University press, 1970. – 687 p; Зиё А. Ўзбек давлатчилиги тарихи: (энг қадимги даврдан Россия босқинига қадар). – Тошкент: Шарқ, 2001. – 386 б; Искандаров Б.И. Из истории Бухарского эмирата. – М.: Вост. литер., 1958. – 131 с; История Узбекистана в источниках. – Сост. Б.В.Лунин. – Ташкент: Фан, 1984. – 224 с; Лунёв Ю.Ф. Государство и право узбекских ханств с XVI по XIX века. – М.: Аст, 2004. – 216 с; Маннонов Б. Бухорода ислоҳот лойиҳаси (1918 йил): Ёш бухороликлар қўмитаси тайёрлаган. – Тошкент: Ўз.Р. ФААК, 2005. – 56 б; Муқимов З.Ю. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Тошкент: Адолат, 2004. – 280 б; Саидов А.Х., Тошқулов Ж. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Тошкент: ИИВ Академияси, 1995. – 232 б; Тошқулов Ж. Ўзбекистон халқлари сиёсий-ҳуқуқий фикрлари тарихидан. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – 128 б; Хамидова М.А. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Тошкент: ТДЮИ, 2004. – 192 б; Hambly G. Central Asia. – New York: 1969. – 388 р; Holdsworth M. Turkestan in the nineteenth century. A brief History of Khanates of Central Asia. – Oxford: 1959. – 80 p; Муҳитдинова Ф.А., Шарипов Р.Ҳ. Ўзбекистон халқлари сиёсий-ҳуқуқий таълимотлари тарихи. – Тошкент: ТДЮИ, 2004. – 295 б; Шарипов Р. Жадид адабиётида янгиланиш, ислоҳот ва мустақиллик учун кураш. – Тошкент: ТДЮИ, 2005. – 188 б; Эргашева М.З. Абдурауф Фитратнинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари: Юрид. фанлари номзоди... дисс. автореф. – Тошкент: ТДЮИ, 2002. – 23 б; Эргашев Б.Х. Из истории становления и развития общественно-политических идей джадидизма: Дисс… д-ра филос. наук. – Бухара: 1993. - 316 с; Юшков С.В. История государства и права СССР. Ч. I. – М.: Наука, 1940. – 596 с; Ўзбекистон миллий давлатчилик назариясининг ҳуқуқий асослари. Иккинчи китоб / М.М.Файзиев, З.Муқимов, Х.Т.Одилқориев ва бошқ; Бош муҳаррир Р.Рўзиев. – Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2005. – 152 б; Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти / Сагдуллаев А., Аминов Б., Мавлонов Ў., Норқулов Н. – Тошкент: Академия, 2000. – 271 б.  47 тарихнавислари маълумотлари, тарихий ҳужжатлар, дастлабки манбалар ва саёҳатчиларнинг йўл хотираларини ўрганиш ва таҳлил қилиш ўз навбатида, ушбу фикрларнинг асоссиз эканлигини кўрсатади. Ўрганилган тарихий манбалар манғитлар сулоласи вакилларининг барчасини ҳам фаолияти юқоридаги ёндашувлар асосида баҳолашга лойиқ эмаслигидан далолат беради. Шу жиҳатдан олганда, таҳлил этилган манбаларга асосланиб, албатта, бунда жамият ривожланишига таъсир этган объектив ва субъектив омилларни ҳисобга олган ҳолда, Бухоро амирлиги давлатчилигининг шаклланиш ва ривожланишини муайян босқичларга ажратиб ўрганиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Биз бунда манғитлар сулоласининг дастлабки вакиллари томонидан амалга оширилган ислоҳотлар ўз навбатида, мамлакатни бирлаштириш ва аҳоли турмуш тарзини енгиллаштиришда муайян даражада ижобий аҳамият касб этганлигини даврлаштириш учун мезон сифатида белгилашга ҳаракат қилдик. Агар Бухоро амирлиги давлатчилиги тараққиётини ушбу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, уни қуйидаги икки босқич доирасида ўрганиш мақсадга мувофиқдир: Биринчи босқич – дастлабки тўрт манғит ҳукмдорлари (Муҳаммад Раҳим, Муҳаммад Дониёлбий, амир Шоҳмурод, амир Ҳайдар)нинг давлатни шакллантириш ва ривожлантириш борасидаги сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий ҳамда маданий-маърифий соҳадаги фаолиятлари даврини ўз ичига олади. Бухоро амирлиги тараққиётининг ушбу босқичини сиёсий-ҳуқуқий, диний, маданий ҳаёт, ташқи дипломатия ва ташқи савдо масалаларида ижобий натижаларга эришилган давр сифатида эътироф этиш мумкин. Манғитлар сулоласининг асосчиси Муҳаммад Раҳим (1747-1759) ўз ҳукмронлигини дастлаб, мамлакатни мустаҳкамлаш ҳамда давлат учун муҳим бўлган мустақил ёки ярим мустақил ҳолатга келиб қолган маъмурийҳудудий бирликларни қайта бирлаштиришга ҳаракат қилишдан бошлаган.  48 Ўз навбатида, Муҳаммад Раҳим давлатни мустаҳкамлаш ва маъмурийҳудудий бирликларни бирлаштириш йўлида ташқи сиёсий тўсиқларга дуч келган. Маҳаллий тарихнавислар Муҳаммад Шариф ва Хумулийларнинг гувоҳлик беришича, афғон саркардаси Аҳмадшоҳ Дурроний Бургут ва Миёнқол ҳудудларида кечган сиёсий ғалаёнларнинг юзага келишига сабабчи бўлган ва маҳаллий аҳолини Муҳаммад Раҳим қўшинига қарши курашда четдан туриб қўллаб-қувватлаб турган. Муҳаммад Раҳим Бухоро амирлари орасида мамлакатнинг барча ҳудудида муайян даражада тинчликни сақлай олган, давлатнинг чегараларини мустаҳкамлаган ҳамда ташқи душманлардан ҳимоя қилган ягона давлат бошлиғидир. Давлатни қаттиққўллик асосида бошқариш, унга исёнчилар билан бўлган тўқнашувда ғалабага эришиш ҳамда Ҳисор ва Шаҳрисабз бекликларини амирлик тасарруфига тўлиқ ўтказиш имконини туғдиради. Ўз навбатида, у мамлакатни бирлаштиришда муайян даражада тўсиқ бўлиб турган Афғонистон давлати билан сулҳ шартномасини (1750йил) имзолашга эришади 72 . Муҳаммад Раҳим давлатни бошқаришнинг энг мақбул усули сифатида ўзи томонидан шакллантирилган “янги давлат” (сулола, давлат, ҳукумат, ҳокимият, тақдирдаги бахтли бурилиш)ни кўрсатади. Тарихнавис Хумулийнинг маълумотига қараганда, Муҳаммад Раҳимнинг “янги давлати” давлат тепасига янги сулола – манғит сулоласининг келиши билан боғлиқ эди 2 . Шу билан бирга, тегишли манбаларни чуқур таҳлил этиш, Муҳаммад Раҳим даврида давлатни ташкил этиш борасида жиддий ўзгаришлар рўй бермаганлиги тўғрисида хулоса чиқаришга ҳам имкон туғдиради. Бунда Муҳаммад Раҳимнинг унвонлар бериш ва давлат мансаблари тизимига қисман ўзгартириш киритиш билан чекланганлигини кўрсатиб ўтиш мумкин, холос 73 . Шу билан бирга, Муҳаммад Раҳим аштархонийлар давридан мерос бўлиб 72 Қаранг: Муҳаммад Шариф. Тож ут-таворих: Қўлёзма Ўз ФА ШИ, инв. № 9265. 2 Қаранг: Хумулий. Тарихи Хумулий: Қўлёзма Ўз ФА ШИ, инв. № 37/VI. 73 Қаранг: Муҳаммад Шариф. Тож ут-таворих: Қўлёзма Ўз ФА ШИ, инв. № 9265.  49 қолган салбий оқибатлар, яъни қўшни давлатлар билан доимий урушлар олиб боришга қисман чек қўйган ва мамлакатда муайян даражада тартиб ўрнатишга эришган. Бу эса ўз навбатида, амирликда савдо-сотиқ ва деҳқончилик ишларининг ривожланишига туртки бўлган. Дастлабки манбаларга асосланган хориж тадқиқотларида ҳам Муҳаммад Раҳимнинг давлат бошқарувига ижобий баҳо берилади. Хусусан, Анке фон Кюгельген “Муҳаммад Раҳим мамлакатни ривожлантирди ва мамлакатда яшовчиларни бахтиёр айлади. У давлатни бошқариш билан бирга ўзини бошқаришни ва фуқароларни ҳурмат қилишни ҳамда уларнинг дарди билан яшашни унутмади” 74 – деб қайд этади. Тарихнавис Сомий ҳам Муҳаммад Раҳимни сахий, меҳрибон, олийжаноб ҳамда жазолашда қатъий қарор қабул қилувчи ҳукмдор сифатида таърифлайди 75 . Манғитлар сулоласининг кейинги вакили Муҳаммад Дониёлбий (17591785) Муҳаммад Раҳим даврида унинг сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича ёрдамчиси ва маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган. У давлат тепасига келиши билан олдиндан манғитларга қарши бўлиб келган ўзга уруғлар томонидан турли ғалаёнлар келиб чиққан. Ғалаёнчилар Муҳаммад Дониёлбийнинг ҳукмдорлиги легитим (қонуний) эмаслигини рўкач қилиб, ҳокимият тепасига чингизий(аштархонийлар)лар келишини талаб қиладилар. Амирликка қарашли бўлган Шаҳрисабз, Миёнқол ва Қарши бекликларида яна мустақиллик учун кураш авж олиб кетади. Бундай шароитда Муҳаммад Дониёлбий ўғли Шоҳмуроднинг маслаҳати билан давлатда назоратни кучайтириш орқали ғалаёнларни бостиришга эришган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Муҳаммад Дониёлбий Муҳаммад Раҳим вафотидан кейин мамлакатда энг юқори унвон ҳамда лавозимга эга 74 Анке фон Кюгельген. Легитимация среднеазиатской династии мангитов в произведениях их историков (XVIII – XIX вв.) – Алматы.: Дайк-Пресс, 2004. – С.80-81. 75 Мирза Абдал Азим Сами. Тарихи Салатини-и мангитийа (История мангытских государей). / Пред. Л.М.Епифановой. – М.: Вост. литер., 1962. – С.47.  50 шахс эди. Шунинг учун ҳам Муҳаммад Дониёлбий барча олиму-фузалолар, дин пешволарининг танлови асосида давлатни бошқара бошлаган. Муҳаммад Дониёлбий биринчи навбатда давлатда тартибсизликларни бартараф этишга ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга эътибор қаратган. Иккинчи ўринда у нафақат Бухоро шаҳри балки амирлик таркибига кирувчи барча бекликларда савдо-сотиқ, ҳунармадчиликни ривожлантиришга ҳамда фуқароларга тинчлик ва ҳавфсизликни таъминлаб беришга муяссар бўлган. Муҳаммад Дониёлбий ижтимоий муносабатларни ҳуқукий асосларда тартибга солишнинг тарафдори бўлган. Шунинг учун у фиқҳ илми уламоларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаган. Манбаларда келтирилишича, Муҳаммад Дониёлбий барча ҳуқуқий масалаларда ислом ҳуқуқшуносларидан маслаҳат олган 76 . Муҳаммад Дониёлбий давлат ва жамият бошқарувидаги турли масалаларни кенгашган ҳолда маслаҳатлашиб амалга оширган. Хусусан, 1781 йилда Россия ҳукуматининг Бухорода савдо шартномасини тузишга оид таклифига у дастлаб 92 ўзбек уруғи вакилларининг фикрини олиши лозимлигини уқтириб ўтади 77 . Шуни таъкидлаш жоизки, Муҳаммад Дониёлбий сўфизм таълимотига алоҳида эътибор қаратган. Хусусан, у Муҳаммад Раҳимнинг вафотидан сўнг мамлакатда бошланиб кетган турли ғалаёнларни олдини олиш, халқ тинчлиги ва ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида сўфизм намоёндаларидан бири ҳисобланган Маҳдуми Аъзамнинг авлодларидан бири Исҳоқ Хожадан маслаҳат олиб турган. Бинобарин, Муҳаммад Дониёлбийнинг сўфизм таълимотини ашаддий тарафдори эканлиги тўғрисида тўлиқ маълумот бўлмасада, у ўғли Шоҳмуродни ушбу таълимотнинг йирик намоёндаларидан бири бўлиб шаклланиши учун барча имкониятларни яратиб берган. 76 Қаранг: Хумулий. Тарихи Хумулий. Қўлёзма Ўз ФА ШИ, инв. № 37/VI. 202 б-211 а варақлар. 77 Қаранг: История Узбекистана (XVI – первая половина XIX века) / А.А.Асқаров, Б.А.Аҳмедов, С.К.Камалов ва бошқ. Отв.ред. Р.Г.Мукминова. - Ташкент: Фан, 1993. – С.152.  51 Муҳаммад Дониёлбий вафотидан кейин унинг ўғли Шоҳмурод давлатни бошқариш ваколатини қўлга киритади. У Муҳаммад Дониёлбий даврида Кармана, Қарши бекликларини бошқаради ва маълум вақт давомида давлатдаги энг олий мансаблардан бири бўлмиш қушбеги лавозимида фаолият юритади. “Бошданоқ у мамлакатда қаттиқ тартиб ўрнатишга киришиб, ишни сулола мавқеини расмий жиҳатдан мустаҳкамлашдан бошлайди. Яъни сохта хонлик анъанасига чек қўйиб, тахтга расман ўзи чиқади, лекин хон эмас, амир унвони билан” 78 . Шоҳмурод давлат бошлиғи – амир унвонини таъсис этар экан, ушбу унвоннинг ўзбек ва мўғул уруғлари анъаналари билан эмас, балки шариат қоидалари асосида юзага келганини асослаб беради. Ҳуқуқшунос олим З.Муқимовнинг таъкидлашича, “Амир Шоҳмурод солиқлардан эзилган халқнинг норозилиги кучайган даврда тахтга ўтирганлиги учун ҳам биринчи ислоҳотни солиқларни тартибга солишдан бошлади. Бутун Бухоро амирлиги аҳолисига тархон ёрлиғи бериб, ўзидан аввалги ҳукмдорлар жорий қилган, шариатга тўғри келмайдиган ёрғу, бож, тарх, тушмол, ясоқ каби солиқларни бекор қилди” 79 . Амир Шоҳмурод томонидан амалга оширилган солиқ ислоҳотлари унинг солиқ солиш ва уни ундиришни тартибга келтиришга оид фармонларида акс этган. Шуни таассуф билан эътироф этиш лозимки, ушбу фармонлар ўз ифодасини топган манбалар ҳозирги кунгача илмий изланишлар доирасига киритилмаган. Ҳолбуки, мазкур ҳужжатларда ўша даврнинг ҳуқуқ манбаси деб эътироф этиш мумкин бўлган нормалар акс этган бўлиб, бизнинг фикримизча, уларни илмий нуқтаи назардан ўрганиш тадқиқотчилар олдида турган долзарб вазифалардан бири бўлиши лозим. Амир Шоҳмурод томонидан ўтказилган суд – ҳуқуқ ислоҳотлари ўз навбатида, мамлакатда суд ишларини юритишда ноҳақликларга чек 78 Зиё Азамат. Ўзбек давлатчилиги тарихи. – Тошкент: Шарқ, 2000. – Б.281. 79 Қаранг: Муқимов З. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Тошкент: Адолат, 2004. – Б.207.  52 қўйилишига, қозилар томонидан муайян даражада одиллик, адолат ва инсонпарварлик руҳида суд жараёнларини амалга оширишга имкон яратиб берган. Ушбу суд – ҳуқуқ ислоҳотларининг яна бир муҳим жиҳати қозининг ҳукмидан норози бўлган тарафнинг қози-ул-қуззотга ёки амирга шикоят қилиш ҳуқуқини қўлга киритганлигида кўринади. Ўз навбатида, қозикалонга ёки амир номига ёзилган шикоятнома ўрганиб чиқилиб, қозининг ҳукмини асосли равишда қози-ул-қуззот бекор қилиши ҳамда унинг қарорини фақат амир бекор қилиши мумкин бўлган. Амир Шоҳмурод томонидан ўтказилган суд – ҳуқуқ ислоҳотлари ўз даврида нафақат Бухоро амирлиги, балки бошқа хонликлар учун ҳам прогрессив аҳамиятга эга эди. Шу билан бирга, амир Шоҳмурод судловни ташкил этиш, хусусан, қуйи суд қозиларининг тайинланиши борасида ҳам муайян ўзгаришларни амалга оширган. Бинобарин, амир Шоҳмуроднинг бевосита ташаббуси билан қирқ аъламдан (қонуншунослардан) иборат таркибда олий суд (қозихона) палатаси тузилган 80 . Ушбу палатада қозиларнинг ҳукмидан норози бўлиб ёзилган арз ва шикоятномалар шариат нормалари билан бирга, амир Шоҳмурод томонидан тузилган қоидалар тўплами асосида кўриб чиқилган 81 . Суд палатасида арз ёки шикоятнома кўрилаётганда даъвогарнинг шахсан ўзи иштирок этиш имкониятига эга бўлган. Амир Шоҳмурод томонидан амалга оширилган ушбу ислоҳотлар хориж олимлари томонидан ҳам эътироф этилган. Хусусан, инглиз олими Х.Мальколмнинг таъкидлашича, амир Шоҳмурод давлат ва ҳуқуқ ислоҳотчиси, ислом ҳуқуқи нормаларининг ғоявий ва амалий курашчиси 80 Қаранг: Ўзбекистон миллий давлатчилик назариясининг ҳуқуқий асослари. Иккинчи китоб / М.М.Файзиев, З.Муқимов, Х.Т.Одилқориев ва бошқ; Бош муҳаррир Р.Рўзиев. – Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2005. – Б.132. 81 Қаранг: Муқимов З. Основные исторические источники права в Узбекистане: (VII – XIX в.в.). Автореф. дис...д-ра. юрид. наук. – Ташкент: 1997. – С.27.  53 ҳамда давлат бошлиғи сифатида қирқ аълам суди ишларида иштирок этганда тарафларнинг ўзаро келишуви, жабрланувчи ва айбланувчи томонларнинг ўзаро ярашувининг тарафдори эди 82 . У амирлик хазинасидан жабрланувчининг фойдасига етказилган зарарнинг ярмини қоплаш учун айбланувчининг келажакда ижтимоий тарбияланиши, оиласи, фарзандлари қаровсиз қолиб кетмаслигининг олдини олиш мақсадида фоизсиз маблағ ажратиш амалиётини қўллаган. Ушбу хусусияти билан амир Шоҳмурод томонидан амалга оширилган ярашув механизми ўз даври учун муҳим аҳамиятга эга бўлган. Таъкидлаш жоизки, амир Шоҳмурод томонидан ўтказилган ушбу ислоҳот бугунги кунда суд-ҳуқуқ амалиётида муҳим амалий аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янада чуқурлаштиришда тарихий-ҳуқуқий асос вазифасини ўташи мумкин. Амир Шоҳмурод шариат нормаларига мутлақо зид бўлган ва унинг талабларига жавоб бермайдиган зид бўлган барча нормаларнинг амал қилишини бекор қилган 83 . Тарихнавис Сомийнинг маълумотларига қараганда 84 , ҳарбий соҳадаги бошқарув фаолиятини уламоларнинг фатвоси асосида олиб борган ҳамда айнан унинг даврида ҳуқуқ манбаси бўлмиш суннага сезиларли даражада амал қилинган. Амир Шоҳмурод ушбу жиноятларни олдини олиш, бартараф этиш ҳамда ношаръий одатларга қарши курашишда эътиборсизлик ва масъулиятсизликка йўл қўйгани учун шахсан қушбеги Давлатбий ҳамда қозикалон Низомиддинхўжаларни жавобгарликка тортади 85 . Шоҳмурод вақф мулклари ҳамда улардан тушадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан эски мадраса, масжид, ҳонақо, мактаб ва мозорларни қайта тиклайди. Мадраса мударриси, муфтий, имом, қози ва 82 Қаранг: Malcolm, History of Persia. – Р.247. 83 Мирзо Содиқ Мунший. Тарихи манзум: Қўлёзма Ўз ФА ШИ, инв. № 2731/III. 233 а-б варақ. 84 Мирза Абдал Азим Сами. Тарихи Салатини-и мангитийа (История мангытских государей). / Пред. Л.М.Епифановой. – М.: Вост. литер., 1962. – С.52. 85 Қаранг: История Узбекистана (XVI – первая половина XIX века) / А.А.Асқаров, Б.А.Аҳмедов, С.К.Камалов ва бошқ.; Отв.ред. Р.Г.Мукминова. – Ташкент: Фан, 1993. – С.153.  54 бошқа диний мансабларга номзодларни тайинлашда уларнинг шариат нормаларига амал қилиш даражаси, ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий саводхонлигига эътибор қаратган. Шариат нормаларини ўша давр талаби даражасида билмаган қозилар, имомлар, муфтийлар ҳамда мадраса мударрислари амир Шоҳмуроднинг фармони билан ўз лавозимидан озод этилган. У шариат нормаларини чуқур ўзлаштирган мадраса талабаларига солиқлар ҳисобидан қўшимча талабалик ҳақлари бериш тизимини жорий қилган. Шоҳмурод нафақат таълим жараёнида, балки бошқа фуқароларнинг ҳам ислом ҳуқуқи нормаларини билишликка даъват этиш билан бирга, уларга кенг имтиёз ва имкониятлар яратиб берган 86 . Бу борада Хумулийнинг таъкидлашича, амир Шоҳмурод фиқҳшунос олимлар ва вилоят бекларидан амирликнинг барча ҳудудларидаги масжид ва мадрасаларда аҳолига ҳақиқий ислом ҳуқуқи нормаларига асосланган одат ва мажбуриятларни тушунтиришни ҳамда уларнинг шаръий ҳуқуқий билимлари даражасини янада оширишни талаб қилган 87 . Амир Шоҳмуродни ўз навбатида ислом фиқҳшунослиги мураббийси сифатида ҳам эътироф этиш мумкин. Шоҳмурод мадрасаларда ханафий мазҳаби, хусусан, Бурҳониддин ал-Марғинонийнинг “Ал-Ҳидоя” асари, Имом Ал-Мотуридийнинг ғоялари, Қуръони Каримни талқин қилиш ва уни шарҳлаш бўйича Андалусиялик машҳур Аш-Шотибий асарларидан фойдаланган ҳолда дарс машғулотларини ўтказган. Тарихнавис Мирийнинг таъкидлашича, амир Шоҳмурод сўфийлик илмини, ислом ҳуқуқи нормалари ва мажбуриятлари ҳақидаги илмларни Шайх Сафардан, Қуръони Карим илмини эса уч мураббийдан, яъни Ҳофиз Ашур, Нодир Боқи қори ва Ниёзқули қорилардан таҳсил олиб ўрганган 88 . 86 Қаранг: Дониш А. История мангитской династии. – Душанбе: Дониш, 1967. – С.33. 87 Қаранг: Хумулий. Тарихи Хумулий: Қўлёзма Ўз ФА ШИ, инв. №37/VI. 221а варақ. 88 Қаранг: Мирий. Махазин ат-таква: Қўлёзма Ўз.ФА ШИ, инв. № 51. 204б-206а варақлар.  55 Шу билан бирга, амир Шоҳмурод ҳуқуқий масалаларга оид бўлган китоблар ёзган. Хусусан, ханафия мазҳабига оид бўлган барча фатволар ва қоидаларни мужассамлаштирган “Фатвойи аҳли Бухоро” ва “Айн ул-Ҳикма” номли тўпламларини кўрсатиб ўтиш мумкин 89 . Шу жиҳатдан олганда, амир Шоҳмуроднинг ушбу асарларини бугунги кунда миллий давлатчилик тарихини ўрганиш ва уни илмий таҳлил этишда нодир ва қимматли ҳуқуқ манбаси сифатида қараш лозим. Амир Шоҳмурод нафақат Бухоро шаҳрида балки амирликнинг турли вилоятларига бориб улардаги масжид ва мадрасаларда шариат ҳуқуқи нормалари ва уларни тадбиқ этишга оид масалалар юзасидан машғулотлар ўтказиб келган. Масжидларда имомлик қилиб, намоз тугаганидан сўнг “олий йиғин”(мажлиси олий)ни чақирган ҳамда унга илм аҳлини, қозиларни, ҳадисшунос олимларни тўплаган. Ушбу мажлисларда ислом ҳуқуқи нормаларига, ҳуқуқий одатларга асосланган ҳолда аҳолига уларнинг фиқҳий муаммоларга оид саволларига жавоб қайтарган 90 . Амир Шоҳмурод Бухоро амирлиги ҳудудида қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ер унумдорлигини ошириш мақсадида ариқлар, зовурлар қаздирган, дарё ва ирмоқларни қайтадан таъмирлаган. Амалга оширилган ушбу хайрли ишлар ўз навбатида, давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволини янада мустаҳкамланишига олиб келган. Америкалик олим Г. Хембли амир Шоҳмурод шахсига, унинг давлат бошлиғи ва давлатни бошқариш санъатининг ўзига хослигига алоҳида эътибор бериб, Шоҳмуроднинг ёшлик йиллари Бухоронинг қадимий Масжиди Калонида диний ва дунёвий илмларни ўрганиш билан ўтганлигини, у дарвеш 89 Қаранг: “Фатвойи аҳли Бухоро”: Қўлёзма Ўз ФА ШИ, инв. № 5804; Бабаджанов Б. Уникальные документы с оправданием йасавийских ритуалов / Из истории культурного наследия Бухары: Сборник статьей. – Бухара, 2004. – Вып. 9. – С.137. 90 Қаранг: Анке фон Кюгельген. Легитимация среднеазиатской династии мангитов в произведениях их историков (XVIII – XIX вв.) – Алматы: Дайк-Пресс, 2004. – С.334.  56 жамиятининг одатлари ва кийимларини сақлаб қолиб, ҳатто ўз қўшинларини жангга бошлаб бораётганда ҳам оддий паст бўйли отида боришини, ҳарбий йўлбошчи сифатида ажойиб ташкилотчилик қобилиятига эга эканлигини таъкидлаб ўтади 91 . Марказий Осиё тарихини ўрганган деярли барча тарихчи олимлар амир Шоҳмуроднинг давлат бошқаруви соҳасидаги фаолиятига юқори баҳо берадилар. Дарҳақиқат, бугунги кунга келиб тарихий фактлар ҳамда манбаларга асосланган ҳолда олиб борилаётган бир қатор илмий изланишлар натижасида амир Шоҳмурод томонидан амалга оширилган ислоҳотларнинг ўша давр учун муҳим аҳамият касб этганлиги ўзининг исботини топмоқда. Ўз навбатида Г.Хэмбли амир Шоҳмуроднинг сиёсий-ҳуқуқий фаолиятига қуйидагича баҳо беради: “У Афғонистоннинг Дурроний ҳукмдорларидан Балхни тортиб ололмасада, аммо Эронга қарши Амударёни йилдан-йилга муваффақиятли кесиб ўтди. Унинг асосий мақсади Эрон маданият маркази саналмиш Марвни эгаллаб олиш эди. Шунинг учун ҳам Бухоро аҳолиси амир Шоҳмуродни ҳарбий зафарлари туфайли шариатнинг қатъий талаблари каби ҳурмат қиларди” 92 . Тарихчи олим Т.Файзиев ҳам амир Шоҳмуродга давлат бошлиғи сифатида қуйидагича таъриф беради: “Бегуноҳ амир номини олган Шоҳмурод шариат ишларига кенг йўл очган, вақфларни тиклаган, масжид ва мадрасалар ишига катта эътибор берган. У зоҳидларга хос ҳаёт кечириб, мамлакатда рўй берган сиёсий-иқтисодий вазият тақозосига кўра, бир неча жангу-жадалларда бўлди. Манғитлар салтанатида бидъат ва номашру ишларни таг-томиридан узган биринчи ҳукмдор бўлган” 93 . Собиқ иттифоқ даврида миллий давлатчилигимизни, хусусан, адолатли ҳукмдорларни ҳамда улар томонидан амалга оширилган кўплаб эзгу ишларни 91 Қаранг: Hambly G. Central Asia. New York: 1969. – Р.181. 92 Ўша асар. – Р.182. 93 Файзиев Т. Мутасаввиф ҳукмдор // Шарқшунослик. – Тошкент, 1997. - № 8. – Б.72.  57 ўрганиш учун етарли тарихий манбалар мавжуд бўлишига қарамасдан, уларни ўрганишга деярли рағбат кўрсатилмаган. Шу асосда давлатчиликни ривожланишига муайян даражада ўз ҳиссасини қўшган амир Шоҳмуродга ўхшаган ҳукмдорлар фаолияти ҳам бир томонлама яъни фақат салбий нуқтаи назардан ўрганилган. Ҳолбуки, ўз даврида манғит ҳукмдорларининг фаолиятини танқидий тасвирлаган Аҳмад Дониш ҳам амир Шоҳмуродни халифа Умар билан бир қаторга қўйиб “амирлик гиламини камбағаллик кийими билан безади, жаҳон боғидан душманлик ва ёмонлик томирини суғуриб ташлади ва адолат ниҳолларини ўтказди” 94 , - деб унинг фаолиятини юксак баҳолаган эди. Амир Шоҳмурод фаолияти юзасидан хулоса ўрнида айтиш мумкинки, манғитлар ҳукмронлиги даврида Бухоро амирлигида давлатчиликни тараққий этиб шаклланиши ва ривожланиши айнан у давлатни бошқарган даврга тўғри келади. Ўз ўрнида юқоридаги хислатларга эга бўлган давлат бошлиғи ҳақида Президент И.А.Каримовнинг қуйидаги фикрларини келтириб ўтиш ўринли деб ҳисоблаймиз: “Одил ва оқил ҳокимият халқ кайфиятини, унинг иродасини албатта ҳисобга олади. Халқнинг истеъдодини, ундаги барча олижаноб хислатларни ишга солади, халқ ғайратини яратувчилик йўлига бошқаради” 95 . Амир Шоҳмуроддан сўнг давлатни бошқариш унинг ўғли Қарши беклигининг ҳокими амир Ҳайдар қўлига ўтади. Амир Ҳайдар давлатни бошқариш масаласида отаси амир Шоҳмурод сиёсатининг изчил давомчиси эди. Ушбу ҳолат айниқса, унинг уламоларга муносабати ва ташқи сиёсатни изчиллик билан давом эттиришида кўринади. Амир Ҳайдар ўз ҳукмронлиги даврида асосан ички душманларга қарши кураш олиб боради. Шаҳрисабз, Самарқанд, Ургут бекликларида бўлиб ўтган ғалаёнлар, Марв воҳаси учун Хива хони Муҳаммад Раҳимхон билан олиб 94 Дониш. А. История мангитской династии / Пер. с тадж. И.А.Наджафова. – Душанбе: Дониш, 1967. – С.6. 95 Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т.1. – Тошкент: Ўзбекистон, 1993. –Б.14.  58 борилган урушлар Амир Ҳайдарни давлатда ҳарбий-сиёсий ислоҳотлар ўтказишга мажбур қилди. У олиб борган тинимсиз курашлар натижасида 1817-1850 йилларда Балх воҳаси қўлга киритилди, Маймана, Бадахшон ва Қундуз вилоятлари амирлик ҳудудига қўшиб олинди. Амир Ҳайдар давлатни бошқаришда асосан ташқи муносабатларга эътибор қаратади, хусусан, у афғон ҳукмдори Аҳмад Шоҳ Дурронийнинг ўғли Шўжа ал-Мулком билан икки мамлакат ўртасида ўзаро дўстлик ришталарини қайта тиклашга муваффақ бўлган 96 . Бухорога қўшни давлатларнинг ҳукмдорлари амир Ҳайдар ҳукмронлигини заифлаштириш мақсадида унинг сарой аъёнлари ва беклари, қариндош-уруғлари ва биродарларига турли ваъдалар бериб, уларнинг ўзаро тотувлигига путур етказишга интилганлар. Марказий ҳокимиятга қарши исён кўтарган Носириддин Тўра 4000 аскар билан Марвдан чиқиб, Чоржўйга келганида амир Ҳайдар унга қарши Ниёзбек парвоначини 10 000 кишилик қўшинга қўмондон қилиб жўнатган. Шунингдек, қўшни давлатлар Бухоро амирлиги ичида кўтарилган турли ғалаёнлардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишга уринганлар. 18211825 йилларда амир Ҳайдарнинг солиқ сиёсатига қарши хитой-қипчоқлар кўтарган Миёнқол қўзғолони катта қийинчилик билан бостирилган. Ушбу қўзғолонга қўшни давлатлардан кўмак кўрсатилиб, шу орқали Бухоро давлатини заифлаштиришга ҳаракат қилинган. Амир Ҳайдар бошқа манғит ҳукмдорларидан фарқли равишда ўз қўшинидаги аскарларга мунтазам равишда яхши маош тўлаб борган. Бундан ташқари у мамлакатдаги солиқ йиғувчиларга йиллик маош ажратиш билан бирга, уларга йилига икки марта сарупо улашган. Ўз навбатида камбағаллар, етим-есирлар, қашшоқлар, дарвешлар, муҳожирлар ва муллаларга ҳар йили нафақа бериш учун катта миқдорда маблағ ажратган. Шу билан бирга, амир 96 Ходжаева Б. О взаимоотношениях Бухарского ханства с Афганистаном а первой четверти XIX в. (По письмам эмира Хайдара) // Общественные науки в Узбекистане. – Ташкент, 1990. - № 7. – С.54.  59 Ҳайдар амирликда хитой-қипчоқлар томонидан юзага келиб турадиган турли можароларни олдини олиш мақсадида ушбу ҳудудларга нисбатан турли тўловлар миқдорини камайтирган. Амир Ҳайдар мамлакатда муайян даражада ҳуқуқий тизимни мустаҳкамлашга ҳам ҳаракат қилган. Бу борада тарихчи олим Қ.Ражабовнинг эътироф этишича, “Амир Саид Ҳайдар ислом фиқҳининг ҳанафия мазҳабига оид “Ал-фавоид ал-алфийа” номли асар ҳам ёзган. Амир Ҳайдар давлат ҳужжатларини тизимлаштиришга алоҳида эътибор қаратган манғитлар сулоласининг дастлабки ҳукмдорларидан бири эканлиги билан ҳам диққатга сазовордир” 97 . Тарихнавис Сомий ҳам амир Ҳайдарни зиёли давлат бошлиғи ва одил ҳукмдор сифатида баҳолаб, унинг давлат ишлари билан нечоғлик банд бўлишига қарамасдан олиму-фузалолар билан ҳуқуқий мавзулардаги машғулотларда доимо иштирок этишини ҳамда уларнинг фикрига таяниб иш тутганлигини эътироф этади 98 . Америкалик олим Г. Хэмбли ҳам амир Ҳайдарнинг давлатни бошқаришга оид хусусиятларини инобатга олган ҳолда унинг фаолиятига қуйидагича таъриф беради: “амир Ҳайдар шаҳзодаларнинг ролини дарвешлик билан бир даражада муваффақиятли боғлади” 99 . Ўз навбатида амир Ҳайдарнинг мактуб ва номаларини ўрганган олим Ш.Тилавов: “саводли ва илмли бўлмаган ҳукмдорнинг турли-туман мавзуларда шунчалар мактублар ёзишига ишониш қийин” 100 , - деб унга юксак баҳо беради. Бухоро амирлиги давлатчилиги ривожланишининг иккинчи босқичи 1826-1920 йилларни ўз ичига олади. Ушбу даврда давлатда манғит сулоласидан амир Насрулло, амир Музаффар, амир Абдулаҳад, амир Олимхонлар ҳукмронлик қилганлар. 97 Ражабов Қ. Амир Ҳайдар ёхуд Амири Саййид // Бухоро мавжлари. – Бухоро, 2006. - № 2. – Б.42. 98 Қаранг: Мирза Абдал Азим Сами. Тарихи Салатини-и мангитийа (История мангытских государей) / Пред. Л.М.Епифановой. – М.: Вост. литер., 1962. – С.53. 99 Hambly G. Central Asia. New York: 1969 – P.183. 100 Тилавов Ш. Амир Ҳайдар мактублари тарихий манба сифатида. // Шарқшунослик. – Тошкент, 1998. - № 8. – Б.17.  60 Амир Насрулло ҳокимият тепасига отаси амир Ҳайдарнинг ўлимидан сўнг олти ой ўтгандан сўнг келган. У миллий давлатчилик тарихида кучли, жасур ҳамда қаттиққўл давлат бошлиғи сифатида жой олган. Тарихчи ва саёҳатчиларнинг маълумотларига қараганда, амир Насрулло ҳукмдор сифатида давлатнинг ички ва ташқи душманларига ҳақиқий зарбани берди 101 . Амир Насрулло томонидан олиб борилган ҳарбийсиёсий ислоҳотлар натижасида давлатнинг ҳарбий қудрати мустаҳкамлана борган. Олиб борилган тинимсиз урушлар баробарида Қўқон хонлиги (1842й) ҳамда Шаҳрисабз (1856й) беклиги эгалланади 102 . Амир Насрулло ташқи сиёсат масаласида олдинги давлат бошлиқларидан фарқли равишда, Марказий Осиёнинг иқтисодий салоҳиятига талабгор бўлган икки йирик давлатлар Россия ва Англия билан очиқ сиёсат олиб бориш дастурини амалга оширган. XIX аср 30 йилларининг бошларида Бухоро амирлигига Вест-Индия компаниясининг топшириғи билан келган лейтенант Александр Бернс билан олиб борилган музокаралар асосида Англия давлати билан қисқа муддатга бўлсада, ўзаро ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилади. Шу билан бирга, айрим тарихий манбаларда амир Насрулло шафқатсиз ҳукмдор сифатида эътироф этилади 103 . Лекин инглиз олими Уилер амир Насруллони: “шафқатсиз ҳамда мустабид ҳукмронлигига қарамасдан, у давлат қурилиши йўлида бир қатор ижобий ишларни ҳам амалга оширди. Ўзига содиқ ҳарбийлар билан бирга профессионал қўшин ташкил қилди, бир қанча суғориш лойиҳаларини ва маъмурий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширди” 104 деб, унинг давлатни бошқариш фаолиятига ижобий баҳо беради. 101 Бартольд. В.В. Узбекские ханства // Сочинения. Т.2. Ч 1. – М.: Наука, 1963. – С.166; Ханыков Н.В. Описание Бухарского ханство. – СПб.: “Типография Императорской Академии Наук”, 1843. – С.228-233. 102 Қаранг: Бартольд. В.В. Узбекские ханства // Сочинения. Т.2. Ч 1. – М.: Наука, 1963. –С.166. 103 История Узбекистана (XVI – первая половина XIX века) / А.А.Асқаров, Б.А.Аҳмедов, С.К.Камалов ва бошқ.; Отв. ред. Р.Г.Мукминова. – Ташкент: Фан, 1993. – С.157. 104 Wheeler G. Modern history of Soviet Central Asia. – London: Weiden feld and Nicolson, 1964. – Р.42.  61 Амир Насруллодан кейин давлатни бошқарган манғит сулоласи вакилларидан амир Музаффар, амир Абдулаҳад, амир Олимхонлар даври миллий давлатчилик тарихида кам ўрганилган давр бўлиб, тегишли манбаларда ушбу ҳукмдорларга нисбатан деярли ижобий баҳо берилмаган. Истиқлол шарофати ила миллий давлатчилик манбаларини тадқиқ этиш жараёнида юқорида номлари зикр этилган ҳукмдорлар томонидан ҳам муайян даражада ислоҳотларни амалга оширишга ҳаракат қилинганлигига гувоҳ бўламиз. Хусусан, амир Абдулаҳад суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилишга ҳамда ушбу соҳани янада инсонпарварлик тамойили асосида шакллантиришга, амир Олимхон жамиятда порахўрликни бутунлай йўқотиш ва таълим тизимини тубдан ислоҳ этишга уринганлар. Чор Россияси қўшинларининг 1866 йилда Тошкентни эгаллаши Бухоро амири Музаффарни Ўратепа, Жиззах ва Янгиқўрғон учун улар билан уруш олиб боришга мажбур қилди. Лекин, Бухоро амирлиги ҳарбий қўшинининг мустаҳкам ташкил этилмаганлиги ва ҳарбий қурол-аслаҳалар билан етарли даражада таъминланмаганлиги оқибатида 1868 йилда нафақат юқорида зикр этилган ҳудудлар, балки, Самарқанд шаҳри ҳам амирлик бошқаруви доирасидан четга чиқиб қолади. Бухоро давлатининг бутунлай Чор Россияси таркибига қўшиб олинишини олдини олиш мақсадида амир Музаффар чор ҳукумати билан сулҳ шартномасини тузишга мажбур бўлган. Ушбу шартнома асосида Бухоро амирлиги ташқи ва ички сиёсий масалаларни ҳал қилишда мустақилликдан маҳрум бўлиб Россия давлати остидаги яриммустамлака давлатга айланди. Айниқса, чор қўшинларининг 1871-1872 йилларда Зарафшон дарёси бошқарувини назоратга олишлари Бухоронинг бундан кейинги ривожланишига салбий таъсир ўтказган.  62 Бухоро амирлиги билан Россия давлати ўртасида тузилган сулҳ шартномасидан келиб чиқиб, 1884 йилда Бухоро билан Каттақўрғон шаҳарлари орасида телеграф алоқаси ҳамда 1888 йилда Чоржўй, Амударё, Бухоро ва Самарқандгача, ниҳоят 1898 йилда Тошкентгача темир йўллари ётқизилади. Шу билан бирга, амирлик ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришлар давом этиб борган. Маориф соҳасида амалга оширилган янги ўқув усуллари – “усули жадид”ни жорий қилиш мақсадида 1893 йилда Исмоилбек Гаспиринский шахсан Бухоро амири Абдулаҳад билан музокаралар олиб борган. Шу билан бирга, мусулмон дини ривожига алоҳида эътибор берган, натижада эса уламолар сони 500 дан 150 минг кишига ортган 105 . Маълумки, Бухоро амирлигининг сўнгги ҳукмдори амир Саид Олимхон ҳукмронлиги даври адабиётларда салбий жиҳатдан ёритилган 106 . Биз эса, ушбу амир даврини холисона равишда ўрганишга ҳаракат қилдик. Амир Саид Олимхон мамлакатда тартиб-интизом ўрнатиш, маърифатпарварликка йўл очиш ҳамда ободончилик ишларини жонлантиришга муайян даражада ҳаракат қилган. Бу борада амир Саид Олимхон ўзининг “Бухоро халқининг ҳасрати тарихи” номли мемуар асарида қуйидагиларни ёзади: “Бухоро минорасининг паст томонида, бозорнинг ички томонида ўз номимдан Дор-ул-улум – Билим уйи бўлган бир мадраса қурдирдим; ҳар хил илмдан дарс берувчи муаллимлар тайин эттирдим. Бозор ва йўл ободлигига кўп ҳаракат қилдим, уч йил ичида Бухоро мамлакати анча обод бўлди, унга зеб-зийнат ва тартиб-интизом ўрнатдим. Менинг саъйиҳаракатимдан Бухоро аҳолиси ва бутун мамлакат мамнун бўлди” 107 . 105 Қаранг: Холиқова Р. Бухоронинг сўнгги ҳукмдорлари // Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2004. - № 2. – Б.56. 106 Қаранг: Фитрат А. Амир Олимхоннинг ҳукмронлик даври. – Тошкент: Минтож, 1991. – Б.64; Фитрат А. Рассказы индийского путешественника // Звезда Востока. – Ташкент, 1990. - №7. – С.131; Айни С. Бухара. (Воспоминания). / Пер. с тадж. С.Бородина. – Душанбе: Ирфон, 1980. – 260 с; Айний С. Таърихи инқилоби Бухоро. – Душанбе: Ирфон, 1987. – 240 с; Хакимова К.З. Крестьянство Бухарского эмирата в конце XIX – начале ХХ вв. – Ташкент: Узбекистан, 1991. – 218 с; ва бошқ. 107 Амир Саид Олимхон. Бухоро халқининг ҳасрати тарихи. – Тошкент: Фан, 1991. – Б.8.  63 Амир Саид Олимхон томонидан давлатни бошқариш масаласида олиб борилган сиёсатнинг асосий эътиборли жиҳати шуки, Бухоро амирлиги таркибига кирувчи беклик(вилоят)лар бошлиқлари ушбу даврга келиб сайлаш усули орқали ўз ваколатини амалга оширар эдилар. Амир Саид Олимхон ҳукмронлиги даврида “Ёш бухороликлар”нинг талаблари асосида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиши мўлжалланган эди. Бу эса ўз навбатида “Ёш бухороликлар” ҳаракатини сиёсий-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилишдаги ролини янада кучайтирди. Жумладан: - маҳаллий солиқлар 10 фоизгача қисқартирилган; - ҳарбийлар ойлик ҳақи оширилган (пиёда хизматчиларга ойида 3-9 рублгача, отлиқ қўшинларга 6-20 рублгача); - ёши улуғ бўлган ҳарбий хизматдан озод этилган кишиларга ойида 3 рублгача нафақа тайинланган; - қозиларга суд жараёнида тарафлардан аниқ белгиланган миқдордаги бож ҳақи ундириш буюрилган; - Раис – шаҳар бошлиғининг харажатлари қисқартирилади; - Муқаддас ерлардан фойда олишга рухсат берилади; - Кенг қамровли ҳомийлик фаолиятига асос солинган 108 . Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, амирликда ўтказилиши кўзланган ислоҳотлар монархия давлат бошқарувига ҳамда шариат нормаларига асосланган эмас эди. Шунинг учун ислоҳотнинг эълон қилиниши билан мамлакатда сиёсий вазият кескинлашиб, турли кучларнинг қаршилиги янада кучайди 109 . Шу билан бирга, Саид Олимхоннинг давлат бошқарувида иқтисодий масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратган ва бир қатор ютуқларга эришган амир сифатида баҳолаш мумкин. Ф.Хўжаевнинг маълумотларига қараганда, 108 Қаранг: Эргашев Б.Х. Из истории становления и развития общ.-полит. идей джадидизма. Идеология младобухарцев. Дис… доктора филос. наук. – Бухара: 1993. – С.42. 109 Ўзбекистоннинг янги тарихи. К.2. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида / Тузувчилар: М.Жўраев, Р.Нуруллин, С.Камолов ва б; Таҳрир ҳайъати: А.Азизхўжаев(раис) ва бошқ. – Тошкент: Шарқ, 2000. –Б.114.  64 амирликда бир қатор ҳиссадорлик жамиятлари, банклар, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилган. Олинган даромадлар темир йўл, алоқа ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларига ажратилган 110 . Бухоро амирлиги давлатчилиги шаклланиши ва ривожланиши хусусида қуйидагича хулоса чиқариш мумкин: Биринчидан, тарихий-илмий холисликка асосланиб ушбу даврни икки босқичда ўрганиш муҳимдир; иккинчидан, бир ярим асрдан ортиқ давлатчиликка эга бўлган Бухоро амирлигида давлат-ҳуқуқий тартиблар муайян даражада амал қилган; учинчидан, ўз даврида ижобий характерланган ва бугунги кун учун ҳам аҳамиятга эга бўлган амир Шоҳмурод ва амир Ҳайдарлар бошқарув фаолиятига ижобий баҳо бериш мумкин; тўртинчидан, Бухоронинг сўнгги амирлари давлат мустақиллиги ва хавфсизлигини таъминлашда муяйан даражада ўз хиссаларини қўшганлар; бешинчидан, Бухоро амирлиги ўша даврда Ўрта Осиёда сиёсий-ҳуқуқий ва иқтисодийижтимоий соҳаларда етакчилик қилган; олтинчидан, амирликда парокандалик ва бошбошдоқликнинг кучайиб кетишига ташқи омиллар сезиларли даражада таъсир этган; еттинчидан, миллий давлатчиликнинг муҳим даврида йўл қўйилган хато ва камчиликлардан бугунги кунда ривожланаётган мустақил Ўзбекистон амалий фаолияти учун тарихий сабоқ чиқариш лозимдир. I боб бўйича умумий хулосалар: Ҳокимият тепасига манғитлар сулоласининг келиши мамлакатни ташқи кучлардан сақлаб қолиш ниятида олиб борилган моҳирона сиёсат ва унинг натижасида ислом дини мазҳаби вакиллари ўртасида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида олиб борилган ғоявий кураш билан тавсифланади. 110 Қаранг: Ходжаев Ф. Избранные труды. Т.1. – Ташкент: Фан УзССР, 1970. – С.210-212.  65 Давлат бошқаруви органларини ислоҳ қилиш ва идора этувчи органлар фаолиятида ўзаро бир-бирига аралашмаслик, хусусан, қозилар фаолиятини мустақил этиб белгилашга оид бўлган қарашлар айнан ушбу даврда рўёбга чиқа бошлаган. Амирликда манғитлар сулоласининг айрим вакиллари ҳукмронлиги даврида муайян даражада ҳуқуқий ислоҳотлар ўтказилган. Амалга оширилган ер- ҳуқуқий ислоҳотлари натижасида ерга оид турли низоларни суд йўли билан ҳал этиш, ер солиқларини эркинлаштириш, яъни халқни айрим ер солиқларидан озод этиш ҳамда ерларни ижарага бериш каби масалалар кўзда тутилган. Хусусан, амир Шоҳмурод томонидан амалга оширилган сиёсий- ҳуқуқий ислоҳотларнинг бугунги кунда инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган давлат сиёсатини қўллашда тарихий сабоқ сифатида муҳим аҳамиятга эга. Ўз даврида ўзбек халқининг сиёсий-ҳуқуқий тафаккурини юксалтиришга ҳисса қўшган Муҳаммад Вафо Карминагий, Мирза Салимбек, Мирзо Абдулазим Сомий ва Мулло Икром (Муҳаммад Икром ибн Абдусалом)ларнинг давлат, адолат, тенглик, эркинлик, қонунийлик ва давлатни бошқаришга оид бўлган фикрлари сиёсий-ҳуқуқий таълимотларимиз тарихидаги муайян бўшлиқни тўлдиришга хизмат қилади. II БОБ. БУХОРО АМИРЛИГИНИНГ ДАВЛАТ ТУЗУМИ 2.1. Амирликда марказий ва маҳаллий бошқарув Бухоро амирлигининг давлат бошқаруви тарихи, айниқса, марказий ва маҳаллий бошқарувида амалдорларнинг иштироки, улар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ҳамда марказий ва маҳаллий бошқарувнинг ўзаро муносабатлари муҳим тарихий манбаларнинг мавжудлигига қарамасдан, илмий жамоатчилик томонидан етарлича ўрганилмаган. Таъкидлаш жоизки, Собиқ Иттифоқ даври адабиётларида бундай масалалар бир томонлама,  66 ҳукмрон мафкура манфаатлари ва талаблари нуқтаи назаридан ёритилган эди. Бинобарин, миллий давлатчилигимиз тарихини ўрганишга жиддий эътибор берилаётган бугунги кунда Бухоро амирлигининг XIX аср охири – XX аср бошларидаги тарихи, марказий ва маҳаллий бошқарув тартиблари, олий табақа амалдорлар ва қуйи маъмурий бирликлардаги мансабдор шахслар ҳамда ҳарбий-маъмурий ва диний амалдорларнинг давлат бошқарувидаги ўрнига доир илмий асарларга эҳтиёж каттадир. Бухоро амирлигида олий ҳарбий-маъмурий амалдорлар, маҳаллий бошқарувдаги асосий мансабдорлар манғит уруғига мансуб бўлган кишилардан тайинланган. Шу билан бирга, бу даврда манғитларга ва бошқа ўзбек уруғларига мансуб бўлмаган кишиларнинг ҳам давлат бошқарувида юқори амалларни эгаллаш ҳолати кўзга ташланади. Шу ўринда, давлатда амирдан кейинги иккинчи ўринда турадиган қушбеги мансабига форслар орасидан тайинланган кишиларнинг борлигига ҳам эътиборни қаратиш лозим. Бухоро амирлигида марказий бошқарув қуйидаги асосий идоралар орқали амалга оширилар эди: амир – давлат бошлиғи; қушбеги – бош вазир; оталиқ; молия идораси; вазири ҳарб; қозилик маҳкамаси. Бухоро амири ҳокимияти чекланмаган бўлиб, у бир вақтнинг ўзида диний ва дунёвий ҳокимият бошлиғи эди. Шу билан бирга, амир – давлатнинг олий бош қўмондони, амирлик ерларининг олий эгаси ҳисобланган. Манғитлар сулоласининг учинчи вакили бўлмиш Шоҳмурод (17851801) амирлик унвонини қабул қилган 111 . Амирлик унвони илгари асосан қўшин бошлиқлари ва жойлардаги турли ҳарбий вакилларга берилган бўлса, Муҳаммад Раҳим даврига келиб амир унвонига эга бўлган бирорта мансабдор шахс қолмаган. Ушбу унвон илгари амалда бўлган амир-беклик унвонидан фарқли ўлароқ, халифалик мақоми - “амир – ул-мўминин” сифатида талқин 111 Қаранг: Семенов А.А. Очерк устройства центрального административного управления Бухарского ханства позднейщего времени // Материалы по истории таджиков и узбеков Средней Азии. – Ташкент, 1954. Вып.2. – С. 20.