logo

Гидротехника иншоотлари ва улар гидромеханик жихозларидаги бузулиш хамда авария холатларининг тахлили

Yuklangan vaqt:

29.10.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

482.5 KB
Гидротехника иншоотлари ва улар гидромеханик жихозларидаги бузулиш хамда авария холатларининг тахлили Режа: 1. Гидротехника иншоотлари ва улар гидромеханик жихозларидаги бузулиш хамда авария холатларининг тахлили 2. Грунт тўгонлардаги бузилиш ва авария холатлари 3. Бетон ва тош тўгонлардаги бузулиш ва авария холатлари Гидротехника иншоотлари ва улар гидромеханик жихозларидаги бузулиш хамда авария холатларининг тахлили Гидротехника иншоотларидаги авариялар саноат, фукаро, транспорт ва бошка иншоотлардагидан фаркли ўларок нафакат иншоотнинг ўзини бахоси билан белгиланадиган зарарни кайта тиклаш, балки оким бўйича пастда жойлашган бошка объектларни бузулиши ва шикастланиши, сув босиши натижасида келтирилган зарарлари билан характерланади. Бу гидротехника иншоотларини лойихалаш, куриш ва ишлатишда эътиборга олиниши керак. Йирик тўгонлар бўйича Халкаро комиссиянинг маълумотларига кўра, дунёда 800 мингдан кўп, хар хил турдаги тўгонлар мавжуд, улардан 50 мингга якинининг баландлиги 15 м дан кўп. Йигилган маълумотлар бундай ўлчамдаги тўгонларнинг бузулиши ва шикастланиши билан боглик мингдан кўп авария бўлиб ўтганлигини кўрсатган. Бетон тўгонлар учун бузулишнинг ўртача йиллик такрорланиши - (0.5…2) 10 -4 , грунт тўгонлар учун – (2,5…5) 10 -4 ташкил килмокда. 70- йилларда курилган замонавий тўгонларнинг ўртача бузулиш эхтимоллиги 10 -5 ни ташкил килади. Охирги 200 йил ичида 600 кўп йирик тўгонларнинг авария ва бузулишлари кузатилган. Уларнинг чет мамлакатлардаги умумий ва авариялари сони (1990 йилгача бўлган маълумотлар бўйича) мос равишда: АКШ – 3197 ва 331, Японияда – 1874 ва 16, Буюк Британияда – 436 ва 32, Хиндистонда – 375 ва 3, Испанияда – 335 ва 5, Францияда – 277 ва 4, Автралияда – 230 ва 29, Швейцарияда – 100 ва 4, ГФРда – 67 ва 3 ни ташкил килган. Йирик тўгонлар бўйича Халкаро Комиссиянинг маълумотларига кўра, авария ва бузулишлар: иншоотлар асоси ва пойдевори кисми грунтини нотўгри бахолаш (55%), сув ташламаларнинг ўтказувчанлик кобилиятини етарли эмаслиги (23%), конструкцияларни паст мустахкамлиги (14%) ва бошка сабаблар (8%) окибатида вужудга келмокда. Ц.Е. Мирцхулава нинг маълумотларига кура эса 40-45% бузилишлар – лойихалашда йўл кўйилган хатолар, 20% - ишлаб чикариш хатолари, 30% - ишлаш шароитини бузулиши хатолари, 5…7% - ейилиш ва едрилиш натижасида вужудга келмокда. Келтирилган маълумотлар авария ва бузилишларнинг асосий кисмини тўгонлар асослари ва киргокга туташмаларда кечадиган жараёнларни етарли хисобга олмаслик, дарёнинг хисобий сув сарфини пасайишига олиб келадиган гидрологик режимини паст ўрганилганлиги ва тўгон материалининг мустахкамлигини йўколиши оркасида авария ва бузулишлар вужудга келаётганлигини тасдикламокда. Тугонлар авариялари катта микдордаги зиёнга олиб келади. Джостатун (АКШ, 1937 й.) тўгони аварияси 100 млн. доллар, Тетон (АКШ, 1976 й.) – 400 млн. доллар, Мальпасе (Франция, 1959 й.) тўгони – 70 млн. долларга тушган. Тўгонлар аварияларида инсонлар курбон бўлишлари: Вайонт (Италия, 1963 й.) тўгонида 3000 кишини, Орос (Бразилия, 1960 й.) тўгони – 1000, Мальпасе – 421 кишини хаётдан кўз юмишларига олиб келган. МДХ худудларида хозирги пайтгача йирик тўгонларнинг бузилиши кузатилмаган, аммо кичик тўгонларни бузулишлари учраб туради. Мисол учун 1930 йилда Корадарёда, 30 йиллик ишлатишдан сўнг паст босимли тўгоннинг щитли кисми, 1955 йилда Лужиский ГЭС тупрок тўгони бузулган. Кахов сув омбори 1955 йилда тўлдирилаётганда ураб турувчи дамбанинг 200 м узунлигида 50 минг м 3 хажмида пастки киялиги сиргалиб тушган. 1987 йили Тожикистоннинг Сарагозон сув омборини вактинчалик дамбасининг бузулиши 58 оилани бош панасиз колдирган, бетон кўприк бузулган, сел темир йўл изини ювиб, чорвачилик фермасини олиб кетган. Энг йирик авария Италиянинг Вайонт тўгонида бўлиб ўтган. Ўша вакти у баландлиги 261,6 м ли, баланд аркали тўгон бўлган. Сув омборига 20 с ичида узунлиги 2 км, майдони 2 км 2 ва хажми 270…300 млн. м 3 бўлган жуда катта тог массаси кулаб тушган, бу тог массаси авариягача сезилмайдиган сурилувчанликка эга бўлган. Тог массаси катта тезлик билан дарадан сакраб ўтиб карама- карши томондаги ён-багир устида 140 м. баландликка туриб колган. Тўгон ўркачи устида 150 м баландликка эга тўлкин хосил бўлган, аммо тўгон шикастланмасдан колган. Грунт тўгонлардаги бузилиш ва авария холатлари Йирик тўгонлар бўйича Халкаро комиссиянинг маълумотларига кўра грунт тўгонларнинг ишончлилиги контрфорс ва аркали тўгонлар ишончлилиги билан тахминан бир хил. Энг кўп махаллий материаллардан (тупрокдан тош тупрокли, тош тўкма) курилган тўгонлар бузулиши кузатилган. Тахминан 80% тўгонлар курилиш пайтида ёки доимий ишлатиш даврида ўркачи оркали сувни ошиб тушиши, асоси ва танасидан кучли фильтрация сабабли бузулган. Бунда, асосларни бузулиши – 25%, танаси бузулиши – 47%, сув ташламаларининг бузулишлари 23% ва бошка сабаблар билан 5% тўгонларда кузатилган. Грунт тўгонларнинг бузулишларини бошка сабабларига: дренаж тизимининг етарли ишончли эмаслиги, тўгонни бир кисми бўш аллювиал ёткизикларда жойлашиб, бошка кисми – мустахкам асосда бўлгандаги кучли фильтрация натижасидаги эррозия ва ювилишлар, тўгонни нотекис чўкиши, катта ўлчам (масштаб)ли сайсмик жараёнларга ўтадиган микросейсмик жараёнлар, сезиларли ўприлиш жараёнлари ва бошкалар киради. Микросейсмик жараёнлар тахминан йирик сув омборлари курилганда, асос грунтига кўшимча юкори юклама тушганда, бунинг устига асос тог жинсига ва киргок туташмалари катламларига босим остида сув сингиб кирганда, тектоник ёрикларда илашимлик кучи пасайганда хосил бўлади. Бу жараён Мид Лейк (АКШ), Кариба (Замбия), Кремаста (Греция), Койнопгар (Хиндистон) ва бошка тўгонларда кузатилган. Куйида баъзи бир тўгонларда бўлиб ўтган авариялар ёки бузилишларга мисоллар кўриб ўтамиз. Хел Хоул (АКШ) тўгони – тош-тупрокли, кия ядро билан, лойиха бўйича баландлиги 125 м, ўркачи бўйича узунлиги 475 м бўлган. Тўгонга тупрок тукилиши даврида диаметри 4 м ли туннел курилган бўлган. 1964 й. тошкин бошланиши даврига келиб ядро тўгон призмасидан 41.5 м паст килиб битирилган бўлади. Тошкин пайти, хали куриб битказилмаган тўгондан сув тошиб тушган ва тош тўкма оркали сезиларли кучли фильтрация хосил бўлган. Пастки кияликда хосил бўлган сув окими тўгон асоси ва киялигини жадал ювиб бошлаган. Тўгон оркали 340 м 3 /с сув сарфи ўтган ва у 535 м 3 тог жинсини ювиб кетган. Орос (Бразилия) тўгони х ам тош тупрокли, баландлиги 54 м, глина грунтдан марказий ядрога эга бўлган. Асоси коя тошдан иборат бўлган, пастки призмаси аллювиал грунтга таянган бўлган. 1960 йили тошкинни водослив оркали 200 м ли белгидаги ўтказиб юбориш режалаштирилган. Аммо курилиш чўзилиб кетган. Кучли ёмгир дарёдаги сув сарфини 2250 м 3 /с га етказган, бу пайти курилаётган иншоотнинг белгиси 183 м да бўлган. 24 соат ичида белгини 190 м га етказишган, аммо бу етарли бўлмаган, сув омбори тўлиб кетган. Сув олдин ўркач оркали 0,35 м калинликда катлам хосил килиб тушган, сўнг эса тўгон танасидан 800 минг м 3 грунтни олиб чикиб кетган. 34 соатдан кейин пастки бьефга 730 млн.м 3 атрофида, 9600 м 3 /с энг кўп сарф билан сув ташланган. Харбий кисмларнинг тезкор ёрдами билан ахоли эвакуация килинган. Шундай бўлсада, тошкин келтириб чикарган бу авария натижасида, 40 минг киши курбон булган. 1.1.да айтиб ўтилган Титон (АКШ) тўгони тош-тупрокли, ядроли, баландлиги 93 м, ўркачи бўйича узунлиги 760 м булган. Тўгон асоси бўшликларга эга ва ёриклари бор тог жинсидан иборат реолитдан ташкил топган. Ядро уч катор 91 м ли скважинада ва ташки скважиналар оралиги (кадами) 6 м; марказий катори – 3 м бўлган, инъекция килинган парда билан туташтирилган. Авария бошланишигача инъекцион парда хали курилиб битирилмаган бўлган. 1976 йилнинг июнида тўгонни киргок олди кисмида, пастки бьефда 1,25 л/с атрофида фильтрация хосил бўлади. 2 суткадан кейин бу участкадаги фильтрация ошиб кетади ва унинг сарфи 1,4…1,7 м 3 /с га етади. З0 минутдан кейин эса сув сарфи 2 м 3 /с га кўтарилади. Титон тўгони пастида жойлашган уч шахардан ахолини эвакуация килиш бошланади. Яна 1 (соатдан кейин фильтрация сарфи 28 м 3 /с га етади. Ювилиш даганаги (воронка) хосил бўлади ва у жадал тўгон тўкмасига якинлашади хамда уни ювиб кетади. 1…1,5 соатдан кейин авария хосил бўлади. 14 киши курбон бўлади, 2000 киши жарохатланади ва 30000 киши бош панасиз колади. Бунинг устига коммуникациялар, курилмалар ва дамбалар бузулади, йўлларни лой босади, кишлок хўжалиги экинлари, каналлар, дарахтлар яксон бўлади. Авариянинг аник сабабини аниклашни имконияти бўлмайди. Титон тўгони авариясини хар томонлама текшириб чиккан махсус комитет бузилишга олиб келиши мумкин бўлган куйидаги сабабларни кўрсатади: тўкманинг асос ва киргок билан туташган жойларидаги инъекцион парда оркали фильтрацияни катта микдорда хосил бўлиши; ядронинг ўнг киргок кисмидаги кўндаланг ёриклар оркали фильтрация; инъекцион пардани айланиб ўтган фильтрация. Шуни айтиб ўтиш лозимки, тўгонда НЎА ўрнатилган бўлганда фильтрация манбааларини аниклаш ва ўз вактида чора кўришни иложи бўлар эди. Эксперт комитети рахбарининг фикрича бу тўгонни кайта тиклаш сарф - харажати янги тўгонни куриш бахоси билан тенгдир. Сан-Фернандо пастки (АКШ) тўгони грунтни ювиб келиб тўкилиб курилган, ядроси бор ва уни усти кисмига грунт тўкилган (13.1,а – расм), баландлиги 43 м ва ўркачи бўйича узунлиги 640 м. 12 секундга чўзилган 9 балл атрофидаги сейсмик таъсирда, тўгонни 400 м узунлигидаги юкори кисми ўприлиб тушган (13,1,б – расм). Бузулиш тепа киялик бошка кўп ювма тўгонларга нисбатан анча тик килиб курилган учун хосил бўлганлиги. Горьков ГЭС тўгони (МДХ) грунт ювиб келиниб тўкиб курилган, атрофида икки катламли тескари фильтри билан ёткизилган кувурли дренажи бор. Тўгонни ўнг кисмида, кувурли дренаж жойлашган зонада, 1958…1959 йилларда диаметри 0,6…1,25 м, чукурлиги 0,5…1,8 м ли 22 та даганак хосил бўлган пайтда, дренаж кувурларида сизиб ўтган сув билан бирга кум пайдо бўлган. Айрим жойларида кувур кум билан ¾ кисмигача тўлиб колган. Зудлик билан таъмирлаш ишларини олиб бориш лозим бўлган. Шикастланишнинг сабаби дренаж кувурлари звенолари туташмаларини бузилиши ва кувурлар охирининг кирраларини шикастланиши бўлган. Шурф ковлаш усули билан айрим участкаларда тескари фильтрнинг калинлиги 15… 20 см (йирик донадор кум ва шагал тош 8…10 см катламда) эканлиги аникланган, бу лойихада белгиланганидан сезиларли – 40 см га фарк килган. Бунинг устига, асосдаги суглинокли линзалар курилиш пайтида олиб ташланмаган. 13.1- расм. Сан-Фернандо пастки тўгони: а – авариягача; б – бузулишдан кейин; 1 – босилиб (текисланган) грунт; 2, 4 – ювиб олиб келинган грунт; 3 – ювиб олиб келиниб тўкилган ядро; 5 – аллювий; 6 – коя тош; 7 - депрессия эгри чизиги; 8 – кулаб тушиш зонаси. Роваллен (Австралия) тўгони марказий глинали ядроси билан, баландлиги 43 м., ўркачи бўйлаб узунлиги 579 м килиб курилган. У курилгандан кейин бир йил ўтгандан сўнг, тўгон ядросининг киргокга туташ водосливга якин жойида, шартли диаметри 1,4 м ва чукурлиги 1,3 м ўйик хосил бўлган. Шунинг учун зудлик билан сув омбори сувдан бўшатилган ва сув сатхи 0,3 м/сут тезлик билан 7,6 м га туширилган, шу билан хавфли суффозиядан кутилиб колинган. Авария сабаби – ядро ва бетон девор орасидаги контактни сифатли килинмаганлиги ва йўл кўйиб бўлмайдиган градиент хосил бўлишидир. Келтирилган мисоллар грунт тўгонлар бузулишининг икки холатда вужудга келиши: тошкин ва ер кимирлаши пайтида хосил бўлишини кўрсатди. Аммо кўпчилик грунт тўгонларнинг бузулиши ва авария холатлари ишлатиш даврида ўз вактида, гидромеханик жихозларни нормал ишлашини таъминлаб, сув ташламаларни керакли холатини ушлаб, сув омборини бўшатишда йўл куйиладиган тезликни таъминлаб, тик ён - багирлар, фильтрация (асосан бетон, металл элементлар билан тўгон грунти, асоси контакти) ни кузатиб, бартараф килиниши мумкин. Гидротехника иншоотларини лойиха асосида сифатли килиб куриш ва курилган иншоотни малакали ишлатиш муаммоси долзарб муаммо бўлганлиги сабабали, шу ўринда грунтли иншоотлардаги бир авариянинг келиб чикиш сабабларини Тошкент вилоятининг Чиноз тумани худудидаги Янгиобод сув йигувчи кўли дамбаси мисолида кўриб чикамиз. Кўлда Тошкент шахридан келадиган окава сувлар тўпланади. Кўлнинг суви ичишга яроксиз, аммо 25-30 йилдан буён ундан сугоришга ишлатиб келинади. Бир вактлар, бу ерда, темир йўлчиларни ёрдамчи хўжалиги бўлган, улар ёрдамчи хўжаликни сув босишдан саклаш, кўл сувини тўплаб, сугоришга ишлатиш максадида, бир жинсли (суглинок-соз тупрок) грунтдан уч катор дамбалар куриб, кўлни уч кисмга бўлишган. Хозир бу ерларда 55 фермер хўжалиги фаолият юритмокда ва улар 43 насос курилмаси ёрдамида кўлдан сув олишиб 800 га дан ортик ерни сугориб, дехкончилик килишмокда. Аварияна учраган, кўлни бошидаги дамба ўркачи (тепаси) бўйича кенглиги 12 м, энг кўп баландлиги 7 м, босимли ва босимсиз кияликлар m  1.0 килиб курилган. Дамбада диаметри 1,0 м ли темир-бетон кувурли сув ўтказгич курилган (13.2 – расмга каранг). Дамба танаси (8) даги, ушбу (2) сув ўтказгичнинг туташтирувчи чоклари конструкцияси лойиха ва курилиш амалиётига зид равишда, цементли аралашма тикиб куйиб юборилганлиги, бунинг устига дамба танаси грунти таркибида (депрессия эгри чизигидан пастки зонада) тузлар бўлганлиги сабабли, чок конструкцияси ичидаги аралашма сифати кейичалик бузилган, аралашма эриб кувурга тушиб кетган. Кувур ичидаги оким сўриш эффектини хосил килганлиги сабабли, дамба депрессия эгри чизиги зонасидан сувни ва сув билан бирга грунтини кувур ичига сўриб туширилишига олиб келган, натижада дамба танасида, сув ўтказгич устида «ташки ювилиш» даганани (воронка) хосил бўлган, авария холати вужудга келган. Ушбу авария холатини, темир-бетонли кувурни олдига перемичка (сув тўсгич) куйиб, кувурни очиб, чоклари конструкциясини тўгрилаш ва сув ўтказгич устини етарли зичликда грунт тўкиб шиббалаб бартараф килиш ўрнига дамбани чап киргогига туташ участкасида, сув ўтказиш учун d =0,8 м ли металл кувур ўрнатилган ва темир- бетонли сув ўтказгич затвори ёпиб кўйилган. Металл кувур ўрнатилган жой ёрилган, авария бўлиб ўтгандан сўнг авария окибатларини бартараф килиш бўйича ишлар бошланган пайти (29.01.2007 й) дамбани кузатганимизда, дамбани металл кувур ўрнатилган чап киргок олди (5) участкаси ювилган, темир-бетон кувурли сув ўтказгич устида ташки (4) даганак хосил бўлган, дамбани босимли фронтида бир кисм юкори киялик (10) ўпирилиб тушган, тўгон ўркачи устида бўйлама ва кўндаланг ёриклар (6) хосил бўлганлигини кузатдик (13.2 – расм). Дамбани босимли киялигини ўприлиб тушишига сабаб, дамба ёрилгандан сўнг босимли фронтда сув бирдан тушиб кетган, хали ўз холатини йўкотмаган депрессия эгри чизиги зонасидаги сув (7) силжиш чизиги бўйлаб сизиб чикиб грунтни ўпириб, (8) холатига тушишига олиб келган. Аварияга олиб келган сабаблар фикримизга куйидагилар: 1. Дамба лойихасиз, сув тўлкини, депрессия эгри чизиги хисоб-китоб килинмасдан курилган, грунтнинг кимёвий таркиби ўрганилмаган. 2. Курилиш даврида, темир-бетон кувур туташ чоклари конструкциясига риоя килинмаган, тўгон танаси етарли даражада зичланмасдан курилган. 3. Ишлатиш коидалари ишлаб чикилмаган, кузатиш ишлари олиб борилмайди. 4. Таъмирлаш ишлари коидаларига риоя килинмаган, металл кувур ён фильтрация йўлини узайтирадиган диафрагмасиз, бунинг устига грунт етарли зичланмасдан куриб юборилган, натижада кувур сирти бўйлаб фильтрация йўли очилган, удепрессия эгри чизиги зонасидан кўп микдорда грунт заррачаларини олиб чиккан ва дамба шу жойидан ёрилган. Дамба лойиха билан курилса, бунинг устига курилиш сифати ўз вактида текширилиб борилса, курувчи ташкилот курилиш меъёрлари ва коидаларини бажарган бўлар эди, ишлатиш малакали, тўгри ташкил килинганда, дамба техник холати ўз вактида кузатиб борилганда, ўз вактида аварияни олди олинган бўлар эди ва х. к. Бундай авария холатлари барча иншоотларда шу жумладан ГЭС ва насос станциялари таркибига кирувчи иншоотларда хам учраши мумкин. 13.2 – расм. Янгиобод сув йигувчи кўли бир жинсли грунт дамбасининг авриядан кейинги холати схемаси: 1- темир-бетонли кувур ўтказгичнинг сув кабул килгичи (оголовкаси); 2 – темир-бетонли кувур d =1,0 м; 3 – металл кувур ( d =0,80 м); 4 – ўйилиш даганаги; 5 – сув ёриб, ювиб кетган участка; 6 – тўгон ўркачидаги бўйлама ва кўндалнг ёриклар; 7 – силжиш сирти; 8 – ўприлиб тушган грунт уюми; 9 – тўгон танаси; 10 – тўгонни ўприлиб тушган участкаси.Ўлчамлари, м. Бетон ва тош тўгонлардаги бузулиш ва авария холатлари Бетон тўгон авариялари ва бузилишларининг асосий сабаблари асос жинсларини юк кўтариш кобилиятини етарли хисобга олмаслик ёки асос билан иншоот контактида огирлик кучини нотекис таркалишидир. Бундан ташкари бузилишларни асос тог жинсининг силжувчан (сурилувчан)лиги, уларни емирилиши, дренаж ёки цементация килинган пардани ишдан чикиши, асосдаги юкори фильтрация ва бошкалар келтириб чикаради. Аркали тўгонлар аварияларининг асосий сабаби коя тошли асос жинсини юк кўтариш кобилиятини пасайишидир. Кўйида бетон тўгонлар авариялари ва бузилишларига мисоллар келтирамиз. 11.1 да айтиб ўтилган Мальпассе (Франция) тўгони баландлиги 60 м, юпка цилиндрик аркадан иборат бўлган, арка асосининг калинлиги 6,91 м, ўркачида эса 1,5 м ни ташкил килган. 1959 йили тўгон бузулгандан сўнг 421 киши курбон бўлган, кўп моддий зарар етказилган. Кучли ёмгир сув омборидаги сув сатхини ошириб 100 м белгича етказган, водослив ўркачи 100,4 м бўлган. Бунда туб олди сув кўйгичининг дискли затвори автоматик равишда очилиши керак бўлган, аммо автоматика ишламай колган. Белги 100,12 м бўлганда навбатчи кузатувчига затворни кўл билан очишга топширик берилган. 1,5 соатдан сўнг сув сатхи 3 см га пасайгач, кузатувчи иншоотни ташлаб кетган, у кетгандан кейин 25 мин ўтгандан сўнг тўгон бирданига бузулган. Махсус комиссия бузилишнинг бир катор мумкин бўладиган сабабларини кўриб чиккан, улар: сейсмик таъсир, иш жумладан якин орада курилаётган автомобил йўлидаги портлатишлар, деверсия, метеорит тушиши, туб олди сув куйгичини ишлатиш коидасидани четга чикишлар, бетон ишларининг сифатини пастлиги, тўгон мустахкамлигини хисоблашдаги хатоликлардан иборат бўлиши мумкин деб тахмин килинган. Экспертларнинг хулосасига кўра, чап киргок устунини 208 см га силжиши, коя тошли асос мустахкамлигини ва унда ёриклари мавжудлигини етарли хисобга олмаслик натижасида, тўгон бузулган. Вега-де-Тера (Испания) тўгони баландлиги 34 м, контрфорсли килиб курилган. Контрфорс бетондан босимли плита кўйиб тош терма килинган. Тўгон 3 йиллик ишлатишдан сўнг 1959 йилда бузулган. Бунда сув омбори сувга ДНС гача тўлдирилган бўлган. Авария натижасида 17 та контрфорс ювиб кетилган. Тош терманинг эластиклик модули хисобий керакли эластиклик модулидан бир мунча кам бўлганлиги сабабли тўгон бузулган. Контрфорснинг юкори таянч кисмини чўзилишга зўрикиши 5 МПа даги ошиб кетган. Босимли бетон плита бу холатда контрфорсга таянган ва консоль сифатида ишлаган, чунки унинг асоси яхши бириктирилмаган бўлган. Асосда чўзувчи ва юкори уринма кучланиш хосил бўлган, бу контрфорсларни сурилишига олиб келган. Чиккахоле (Хиндистон) гравитацион тўгони , баландлиги 36,7 м, 1968 йили курилган, ишлатишнинг тўртинчи йилидан кейин бузулган. Бу тўгон хам охакли аралашма билан тош терма килиб курилган. Сув ташловчи иншооти кенглиги 10 м, баландлиги 3 м, 450 м 3 /с сув сарфини ўтказадиган 4 ораликли водосливдан иборат бўлган. 3 сутка давом этган кучли емгир 1150 м 3 /с.тошкинни келтириб чикарган. Тўгон ўркачидан сув тошиб чиккан. Тўгон танасида чукурлиги 14,3 м, ўркачи бўйича узунлиги 122 м ва туби бўйича кенглиги 26 м бўлган ўйик хосил бўлган. Бунинг устига сел тошкини пайтида электр таъминоти тизимида авария вужудга келган ва водосливлар устидаги затворларни кўтаришга мўлжалланган электрик лебедка ишдан чиккан. Ислом (Хиндистон) тўгони контрфорсли, текис плиталарга эга, дарё тубидан 12,2 м ва тиши (зуб) нинг энг паст нуктасидан 16 м баландликга эга килиб курилган. Тўгон калинлиги 0,46 м бўлган 67 контрфорсга эга бўлган, контрфорслар эса текис босимли коплама ва калинлиги 0,31 м бўлган пойдевор плитага эга бўлган. Авариядан бир кун олдин, участкалардан бирида пойдевор плитаси тешигидан сизиб ўтаётган сувнинг сарфи кўпайган. Авария бўлган кунда контрфорслардан бирининг пойдевор плитаси остидан сувнинг сезиларли окими чиккан, юкори бьефдаги сув сатхи эса 0,6 м га пасайган. Затворни кўтаришни иложи бўлмаган, тўгон бузулган. Пойдевор плитаси хосил бўлган ўйикга тушиб кетган, таги ювилган контрфорс йикилган. Тўгоннинг 5 секцияси пастки бьефга олиб чикилган, 3 таси шикастланган. Юкорида келтирилган далиллардан кўриниб турибдики, бузулиш тиш ва тиш асосининг сув ўтказмайдиган грунти участкасидаги пойдевор плитаси остидан грунт ювиб кетганлиги натижасида вужудга келган. Чунки асосда сифатсиз геологик кидирув олиб борилган ёки лойха паст техник даражада ишлаб чикилган. Тўгонлардаги авария ва бузулишларнинг келтирилган мисоллари, шунингдек улар сабабларининг тахлили, мунтазам равишда 4…5 йилга камида 1 марта бетон тўгонларнинг холатини назоратдан ўтказиш кераклигини кўйсатмокда. Шунинг учун хам Республикамизда йирик гидротехника иншоотларини, шу жумладан бетон тўгонларни, инспекторлик текширувидан ўтказиш тартиби ишлаб чикилган ва бу ишни амалга ошириш Вазирлар Махкамаси хузиридаги «Давсувхўжаликназорат» инспекциясига юкланган. Бундан ташкари хар 5 йилга 1 марта марказлашган текширувдан ўтказиш хам йўлга кўйилган. Адабиётлар: 1. Алтунин В.С. Мелиоративные каналы в земляных руслах. – М.: Колос, 1979. – 256 с. 2. Алтунин С.Т. Водозаборные узлы и водохранилища. –М.: Колос, 1964, - 431. 3. Артамонов К.Ф. Регулировочные сооружения при водозаборе на реках в предгорных районах. Фрунзе, изд. АН Киргизистан, 1965, - 344 с. 4. Астафьев В.А., Барков Н.К. Гидротурбины и их обслуживание. –М.; -Л, «Энергия», 1965. – 352 с. с ил. 5. Ачкасов Г.П., Иванов Е.С. Технология и организация ремонта мелиоративных гидротехнических сооружений. – М.: Колос, 1984. – 174 с. 6. Bakiy е v M ., Nosirov B ., Xajaqulov R . Gidrotexnika inshootlari , O ’ quv qo ’ llanma . T . O ’ M Ќ TM ., «В ilim » nashriyoti , 2004. – 264 в. 7. Бакиев М.Р., Янгиев А.А., Кодиров О. Гидротехника иншоотлари. Дарёнинг тоголди кисмларида тўгонли паст босимли сув олиш иншоотлари бўгинини лойихалаштириш бўйича ўкув кўлланма.Т.: «Фан», 2002, - 139 б. 8. Бакиев М.Р., Турсунов Т.Н., Икрамов Н.М. О неблагоприятных гидравлических процессах, происходящих на крупных насосных станциях. Ракурсы инноваций. Сб. научн. и методич. трудов. СПб, СПбГПУ, 2006, с. 40-44.