logo

Ўзбекистон Республикаси миллий мустақиллиги ва суверенитетининг социал муаммолари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

155.5 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва ижтимоий-сиёсий ўзгаришлари. 2. Суверен Ўзбекистон Республикасининг социал муаммолари. 3. Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик жамиятни шакллантириш соҳасида эришилган натижалар. www.arxiv.uz Собиқ СССР даврида КПСС Марказий Комитети 1985 йил Апрель пленуми қабул қилган қарор асосида мамлакатда эълон қилинган «қайта қуриш» каби машъум дастур ва шу асосда аҳоли ўртасида кенг тарғибот қилинган мафкуравий ғоя миллионлаб кишиларни социализмни яхшилаб, қайта қуриш, 70 йилдан ортиқ жараёнда тўпланиб қолган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодиёт соҳасидаги иллатлардан қутултиради, деб халқни лақиллатиб, аслида миллатларни менсимаслик, буюк давлат шовинистик сиёсатини янада кучайтириш каби машъум ниятли М.С.Горбачёв мақсади 1991 йил 19-21 августда Москвада бошланиб 1991 йил 12 декабрда Олма-Отада якунланди. Собиқ СССРда Иттифоқдош Республикаларнинг қукумат бошлиқлари Олма-ота (1991 йил 12 декабр) учрашуви натижасида СССР тугатилганлиги, унинг ўрнига юзак и Мустақил ва Суверен Республикалар Иттифоқи, яъни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) тузилганлиги эълон қилиниб, аслида эса алоҳида-алоҳида мустақил давлатларга ажралган ҳолда тузилганлигини эълон қилиш эди. Бу давлатлар Россия Федерацияси, Украина, Ўзбекистон Республикаси, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикаларидан иборат мустақил давлатлар ҳамкорлиги эди. Улар эски социалистик ижтимоий тузум ўрнига эркин демократик тузумни жорий этишга, эркин бозор муносабатларини тиклашни мақсад қилиб қўйдилар. Умуман олганда, бу учрашув нафақат социализмнинг, СССРнинг ҳам тугатилиши эди. Умуман олганда, бу Олма-ота учрашувигача бир қатор собиқ иттифоқдош республикларнинг узоқни кўрадиган раҳбарлари М.С.Горбачёв ғоясининг разиллигини сезиб, мустақилликни эълон қилиб, СССРдан чиқиб кетганлигини расмийлаштирган эдилар. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси унинг президенти И.А.Каримов ташаббуси билан 1991 йил 1 сентябрида Ўзбекистонни Мустақил Республика деб эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилгандан кейин бирин-кетин Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон республикасғлари ҳам www.arxiv.uz СССРдан чиқиб мустақил давлат бўлганлигини расмийлаштирдилар, давлатчилик ва ижрочилик ҳокимияти қонуний атрибутларини, сиёсий, иқтисодий структураси ва тизимни ташкил қилдилар. Ўзларининг ташқи ва ички сиёсатларини мустақил амалга оширишга муваффақ бўлиб, ҳозиргача фаолиятларини мустақил амалга оширмоқдалар. Бу давлатлар ўзларининг давлат тилини (Ўзбекистонда ўзбек тили, Қозоғистонда қозоқ ва рус тиллари, Қирғизистонда қирғиз тили, Туркманистонда туркман тили, Тожикистонда тожик ва рус тили давлат тили ҳисобланади) давлат байроғини, давлат гербини қабул қилдилар. Халқ муҳокамасидан кейин асосий қонуни- Конституциясига эга бўлдилар. Миллий мафкураларини аниқлаб олишга, келажак истиқболини аниқлаб, пировард мақсадини белгилаб олдилар. Асосий қонуни бўлган Конституцияларига мувофиқ олий ҳокимиятнинг сиёсий системаси давлат бошқарув аппаратларини ташкил қилдилар. Олий Кенгашларига депутатлар сайлашнинг умумхалқ сайловини ўтказиб, халқ депутатларини демократик асосда сайланишига эришдилар. Эски давлатнинг советлар формаси бекор қилиниб, Президентлик Республика-парламент бошқарувига ўтдилар. Ўзбекистонда эса Вазирлар Маҳкамаси, қўйидан то вилоятларгача ҳокимлик системаси жорий этилди. Ташқи давлатлар билан суверен, мустақил давлат сифатида тенг ҳуқуқли дипломатик муносабатларини ўрнатиб, элчилар алмашишни ташкил қилдилар. Бу давлатларни жаҳон жамотачилиги таниб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлиб кирдилар. Жаҳондаги йирик халқаро ташкилотлар, корпорациялар, ассоциация, компаниялар, банклар билан икки томонлама иқтисодий алоқаларни ўрнатдилар. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирган давлатлар 1993 йил декабр охиригача Россия рубли асосида савдо-сотиқ муносабатларини ривожлантириб, 1994 йил январидан бошлаб Ўзбекистон ўзининг сўм- купонига, 1994 йил 1 августдан эса пул реформаси ўтказилиб, 1000 сўм 1 сўмга алмаштирилди. Бошқа Марказий Осиё ва Россия, Белоруссия, Украина, Озарбайжон Болтиқбўйи республикалари ҳам ўзларининг миллий www.arxiv.uz валюталарини савдога эълон қилиб, эркин бозор муносабатларини бошлаб юбордилар. Халқаро савдо, фан-техника ва маданий алоқаларини ҳам икки томонлама халқаро давлатлар билан ўрнатиб, фаол ҳаракатларини бошлаб юбордилар. Халқаро алоқаларда асосий ўринни Ўрта Осиё-Марказий Осиё давлатлар учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги давлатлар- Россия, Украина, Белоруссия ва бошқалар ҳисобланадилар. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ўзаро алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида 1992, 1993, 1994 йилги Тошкент, Олма-ота, Бишкек, Ашхобод, Москва, Минск учрашувлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 1994 йилги Қозоғистон билан ЧимКонт учрашуви, 1994 йил октябрида Россия билан, 1994 йилда (ноябр) Украина раҳбарлари билан учрашувлари ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнади. Марказий Осиё давлатлари ичида Ўзбекистон Республикаси асосий ўринни эгаллайди. Ўзбекистон собиқ СССРдаги республикалар ичида биринчи бўлиб мустақилликни эълон қилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси-Кенгашининг навбатдан ташқари олтинчи сессияси 1991 йилнинг 31 август куни Ўзбекистонни Мустақил Республика деб, 1 сентябрь-умумхалқ мустақиллик байрами деб эълон қилади. Ушбу сессияда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги қонун, «Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мустақиллиги тўғрисида Олий Кенгаш Баёноти», ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисидаги» ҳужжатларини қабул қилади. Шу сабабли, бу сессия халқаро аҳамиятга эга бўлган ўта муҳим тарихий ҳужжатларни қабул қилганлиги билан тарихий сессия сифатида тарихда номи қолади. www.arxiv.uz Ўзбекистон мустақил давлат сифатида бир қатор энг муҳим тарихий- сиёсий масалаларни ҳал қилади. 1991 йил декабрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг қонунийлиги тўғрисида умумхалқ референдуми ва Ўзбекистон Республикаси президентлигига умумхалқ сайлови ўтказилади. Бу муҳим тарихий сиёсий воқеаларга ўз муносабатларини билдириш учун республика фуқароларининг қарийб 91,1 фоизи қатнашиб Ўзбекистоннинг мустақиллигига ва янги биринчи президентига овоз бердилар. Бу воқеа энг муҳим тарихий аҳамиятга эга бўлган воқеадир. Ўзбек халқи асрлар оша ўз мустақиллигини тиклаш учун курашиб келган мақсадига эришди. Эндиги вазифа мустақил Ўзбекистон учун ўзининг миллий ўзбек миллати ичидан чиққан ватанпарвар, ватан учун жонини фидо қилувчи, халқлар дўстлигига хизмат қилувчи халқпарвар, билимдон зиёлилар иззат-ҳурматда, фан-техникани, маданиятни, таълим- тарбияни яхшилашга бутун имкониятларини сафарбар қиладиган жонкуяр раҳбарларни давлат ҳокимиятига, ижроия ҳокимият аппаратларига раҳбарлик лавозимларига кўтаришни, мустақил сиёсий бошқариш системасини қўйидан юқорига ўзгартиришни, демократик бошқариш тизимини ташкил этишни, иқтисодий соҳада мулкчиликнинг турли хиллигини, бозор иқтисодий муносабатларига ўтишни, эркин савдони эълон қилишни, янги ижтимоий турмуш тарзини ташкил этишдан, янгиа миллий ғоя ва мафкура, янгича эътиқодларга ўтиш каби энг муҳим муаммоларни ҳал қилишдан иборатдир. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси давлат ўзбек тилини давлат тили деб эълон қилади. Чуқур қадимий меросимиз, қадриятларимиз ва маънавиятимизни эъзозлшга қаратилган кенг мазмунли давлат байроғини, давлат гербини, давлат мадҳиясини, асосий қонун-Конституцияни (1992 йил 8 декабр) қабул қилади. Қисқа вақт ичида ушбу асосий қонун-Конституцияга мувофиқ қўйидан то юқори-Олий Кенгашгача сиёсий бошқариш давлат системаси қайта қўрилиб, Президент бошқаруви ташкил этилиб, эски советлар бошқариш услуби бекор қилинади. Социализмнинг ҳамма қонуний атрибутлари ҳаракатдан тўхтайди. www.arxiv.uz Ўзбекистонда асосий ижтимоий тузум янги Конституция асосида амалга оширил моқ д а . Улар қисқача қўйидагилардан иборатдир. Мустаҳил Ўзбекистоннинг ўз ривожида қўлга киритган катта ютуқларидан энг муҳимлари Давлат тили, Давлат гимни-мадҳияси, Давлат герби ва бошқа сиёсий, ҳуқуқий ва қонуний атрибутлари ичида ўз қонуни- Конституциянинг қабул қилиниши алоҳида хусусиятга, жаҳоншумул аҳамиятга эгадир. Мана ўн беш йилдирки жумҳуриятимиз фуқаролари ана шу муқаддас қомусимиз руҳи билан яшамоқда, ижод қилмоқда ва жаҳон халқлари кўз олдида ўз фахри ғурури билан келажакка мағрурона, маруккаб қийинчиликларга бардош бериб, осойишталикни мустаҳкамлаб, ҳамма миллатлар билан дўстона ҳамкорликда олға бормоқда. Чунки, ақлу заковатли халқимиз ўзининг келажагига ишонади, Конституция белгилаб берган ижтимоий турмушнинг ҳамма жабҳаларидаги ҳаётий жараёнлар статусининг ҳуқуқий кафолатига таянади. Президентимиз таъкидлаганидек, «Ҳур Ўзбекистонимизнинг тарихида биринчи Конституциямизнинг қабул қилиниши Жумҳуриятимизнинг янгидан туғили ши дир, ҳақиқий мустақиллигимизга мустаҳкам пойдевор қуришдир». Халқимизнинг биринчи Мустақил Қомуси ҳақиқатда Ўзбекистоннинг Мустақил Давлат сифатида нафақат унинг пойдевори, балки келажакда кучли ҳуқуқий давлатнинг мустаҳкам қалъаси кафолати ҳамдир. Чунки, Конституциямиз мураккаб, серқирра тайёргарликдан ўтказилди. Ўн йилга яқин даврда яратилиб, сайқалланди. Қарийб 3 ойдан ортиқ даврда умумхалқ муҳокамасига халқимизнинг ижтимоий, илмий-маънавий онги, маданияти олдингидан ҳам юксалгани буюк порлоқ келажак сари дадил истагини яққол аён этди. Халқимизнинг истагини ва мақсадларини, умумхалқ муҳокамаси жараёнида билдирилган мулоҳазалари инобатга олинди. Қомусда гўё бутун жумҳуриятимиз жамоатчилиги, ҳуқуқий, тарғибот қонунчилик атрибутлари ҳам назарий, ҳам амалий соҳа мутахассислари, ваколатли орган ходимлари фикр мулоҳазалари, ижтимоий жамиятимизнинг ҳозирги ва келажак равнақи www.arxiv.uz ҳисобга олинган, тўла ва атрофлича кўрсатилган ҳолда тайёрланиб қабул қилинган қомусдир. Конституциямиз жаҳондаги энг тараққий этган мамлакатлар, жумладан, АҚШ, Франция, Германия, Италия, Польша,Болтиқбўйи мамлакатлари каби Ғарб давлатлари, руҳияти, урф-одатлари ва этник жиҳатларидан Ўзбекистон халқига яқин бўлган Миср, Туркия, Ҳиндистон, қўшни Марказий Осиё давлатлари ва бошқа Шарқ давлатларининг бой тажрибасидан, Қомусий-қонунчилик сиёсий бошқариш тизимидан энг демократик жиҳатларини, инсонпарварлик ғояларини ифода этувчи халҳаро ҳужжатларнинг талабларини ҳам ўзида намоён этган қомусдир. Конституциямизнинг давлатчилигимиз равнақи ҳуқуқий кафолот даражасига кўтарувчи энг муҳим белгиси, ҳарактерли хусусияти яна шундан иборатки, унда аҳолининг илғор ижтимоий-сиёсий маънавий тажрибасини миллий- маънавий қадриятларимизга ўзбек халқининг бой маънавияти давлатчилик тарихига уйғунлаштириб қўлланилганлигидир. Масалан, буюк аллома қадимда қонунчилик тизими асосчиларидан бири Абу Наср Форобийнинг бир қатор қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонунчиликда инсоний руҳиятларни биринчи ўринга қўйиш каби ғояларини, давлатни бошқарувчи кишиларнинг халқ ўртасида обру-эътиборга эга бўлишлиги, умумий халқ сайловларини ўтказишда жамоатчилик ролига эътибор бериш каби назарий таълимотлари ҳисобга олинганлиги шулар жумласидандир. Ундан ташқари Конституцияда ўзбек халқи давлатчилиги қадриятларидан жумладан улуғ бобомиз Амир Темурнинг давлатни бошқариш тажрибасидан, яъни ўз тузукларида кўрсатган давлатни бошқаришда олий табақага оид кишилардан тортиб, ҳунар аҳлигача бўлган жами 12 табақа кишиларга суяниб иш кўришлиги каби тажрибалардан фойдаланганлигидадир. Конституциямизнинг асосини тайёрлашда ана шу ўгитларга мувофиқ, унинг 9-моддасига асос қилиб олинган. Бу моддага кўра жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига www.arxiv.uz тақдим этилиши, умумий овозга (референдумга) қўйилиши таъкидланган бирон синфнинг, би р он партиянинг устунлиги белгиланмаган. Конституциянинг ана шу моддасига мувофиқ 1993 йил мобайнида уни амалий жиҳатдан турмушга тадбиқ этишда бир қатор қонуний қарорлар қабул қилиниб, умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Улардан энг муҳимлари «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси матбуотда эълон қилиниб, халқ муҳокамасида қарийб 2 ойдн зиёдроқ вақт бўлди. Бу қонун халқ иродасини, олий мажлисдан қутиладиган истак-мақсадларини қонун талабларига асосан мувофиқлаштирилди. 1994 йил 25 декабрда бўлиб ўтган Олий Мажлисга умумхалқ сайлови ана шу рухда ўтилди, депутатликка номзодлар (ҳаммаси бўлиб 250 депутат сайланди) алтернатив услубда ўтказилди, халқ ишончини оқлаган номзодлар депутат қилиб сайланди. Ана шундай услубда Олий Мажлис ва президентлик сайлови 1999 йил ноябрида ва 2002 йилнинг 27 январида ҳам бўлиб ўтди. Ёки бу қонунлан кейинроқ матбуотда эълон қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари тўғрисидаги қонунлари», «Фуқаролик кодекслари» шулар жумласидандир. Маълумки, Конституция жамиятнинг ҳуқуқий кафолати бўлишлиги билан ижтимоий ҳаётнинг тўла соҳалардаги назарий, амалий, кундалик ва турмушда юз берадиган масалаларни ҳал қилиб берувчи бошқа қонунларнинг тараққиёт қонуний атрибутларининг ҳуқуқий ҳужжатлари манбаи ҳам ҳисобланади. Ана шу мақсадда мустақил Ўзбекистон Конституцияси асосида ижтимоий ҳаётимизга таалуқли амалдаги қонунларни синчиклаб ўрганиб, илмий нуқтаи-назардан ёндошган ҳолда янги қонунлар ва кодексларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди. Ана шу мақсадда қабул қилинган «Фуқаролик кодекслари» Конституциянинг асосий талабларини, мақсад ва вазифаларини турмушга тадбиқ этишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Чунки, Конституцияга мувофиқ фуқароларга берилган шахсий, мулкий, сиёсий, www.arxiv.uz ҳуқуқ ва эркинликлар кодекслардаги махсус моддалар, қоидалар орқали ва улар воситасида амалша оширилиши ва муҳофаза қилиниши халқимиз қадриятларига асосланган, бу атрибутлар конституцияда ўз аксини топган бўлиб, унинг иккинчи, учинчи бўлимларида XI бобни ўз ичига олган, ҳақиқий инсоний қадриятларнинг демократик йўналишлари ҳуқуқий жиҳатдан асослаб берилган. Жумладан, Конституциянинг II -боб модда ларига мувофиқ илк бор ҳуқуқий демократик давлатнинг асосий талаби бўлмиш давлат органлари, мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдидаги маъсулдорлиги эътироф этилган, 7-моддасида эса «Ўзбекистонда давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи халқ бўлиб, давлат халқининг иродасини ифодалайди ва унинг манфаатларига хизмат қилади» - дейилган. Ушбу жиҳатлар фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кафолатлайди. Конституциядаги бу атрибутлар халқ иродасига мувофиқ тараққий этган ҳорижий давлатларнинг кўп йиллик тажрибасидан, ўтган сиёсий бошқариш тузилмалар ва қонуний жараёнларни такомиллаштириш асосида фойдаланганлигидан далолат беради. Давлатимизнинг демократия сари дадил қадам ташланганлигининг ёрқин тасдиғини Конституциямизнинг «Жамоат бирлашмалари» деб номланган XIII бобида кўришимиз мумкин. Унда фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини биргаликда рўёбга чиқа р иш учун Касаба уюшмаларига, жамият ва сиёсий партиялар, диний ташкилотларга бирлашиш ҳуқуқлари мустаҳкамланган. 56 ва 62 моддалари алоҳида диққатга сазовордир. 58 моддасига мувофиқ давлатга жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб бериш вазифаси қонуний йўл билан белгилаб берилган. Бу моддаларни му лоха за этар экансиз, буюк ватандошимиз Абу Наср Форобий ҳуқуқий таълимотлари гўё ҳаётда ўз қадрини топгандек ҳис қиласан киши. Ўзбекистонда адолат, инсонпарварлик ва тараққиёт йўналишларидаги турли сиёсий, ижтимоий, www.arxiv.uz иқтисодий институтларнинг ривожланиши учун қонуний асосда барча имкониятлар яратилганлиги мустақил республикамиз халқларининг қўлга киритган, мисли кўрилмаган кафолатидир, ютуғидир. Ҳозирги кунда иқтисодий жараённинг юз бераётган мураккаб бир шароитда баҳо ва нарх-навонинг турғунсизлик ҳолати жамиятимизнинг иқтисодий негизларини қонун асосида Конституциявий шакллантириш, аҳолини социал ҳимоя қилиш муҳим долзарб социал-сиёсий муаммоларидан биридир. Ўтказилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини иқтисоднинг буйруқбозлик, режага, марказлаштиришга қарам бўлиш услубларидан хилма- хил шаклдаги мулкка, тадбиркорликка, эркин меҳнат қилиш ҳуқуқига асосланган, рақобатли иқтисодиётни вужудга келтирадиган бозор муносабатларига ўтиш ҳозирги даврнинг иқтисодий стратегияси ҳисобланади. Бу жараёнлар ҳам Конституциямизда «Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар» ва «Жамиятнинг иқтисодий негизлари» сифатида бутун бир IX ва XII боблар ҳажмида қонунийликка мувофиқ асосланиб берилган. Жамиятимизнинг иқтисодий негизларининг қонуний турмушга тадбиқ этишда XII Чақириқ Олий Кенгашининг XIII сессиясида қарорлар ва унда президентимиз томонидан иқтисодий сиёсатнинг саққизта асосий стратегия, яъни йўналишини белгилаб бериши Конституциямизга мувофиқ иқтисодий омилларнинг қонуний асосда турмушга тадбиқ этила бориши муҳим сиёсий, ҳуқуқий аҳамиятга эгадир. Бу йўналишлар, социал-иқтисодий муаммолар нималардан иборат? Бу муаммолар қўйидагилардан иборатдир. Биринчидан, бозор муносабатларига шошмасдан, аста-секин, хушёрлик билан, узлуксиз равишда ўтиш. Иккинчидан, бозор иқтисодиётига таалуқли бўлган ижтимоий-сиёсий ҳаётимиз тинчлигини таъминлашда муҳим шартлардан бири бўлган молиявий вазиятни барқарорлаштиришдан, кредит-банк тизимини мустаҳкамлашдан. www.arxiv.uz Учинчидан, иқтисодиётимизнинг, қолаверса, сиёсий стратегиямизнинг ҳам асосларини ташкил этадиган муҳим вазифа-иқтисодиётимизнинг таркибий қисмларини қайта қуришдан. Тўртинчидан, иқтисодиётимизнинг, умуман, ижтимоий-сиёсий ҳаётимизнинг асосларидан бири бўлган халқ ҳўжалигимизнинг ғоят муҳим соҳаларидан бири қишлоқ ҳўжалигида оқилона ислоҳот ўтказишдан. Бешинчидан, ижтимоий жамиятни барқарорлаштиришдаги зарурий социал муаммо, у ҳам бўлса, аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш муаммосини тезкорлик билан ҳал эта боришдан. Олтинчидан, шу билан халқ ҳўжалигимизнинг асоси ҳисобланган базавий тармоқларни устиворлик билан ривожлантира бориб иқтисдий мустақилликка эришишдан. Еттинчидан, иқтисодий мустақилликка эришишнинг муҳим омилларидан бири бўлган соҳа-экспорт муаммоларини тезроқ ҳал этиб, унинг ҳамма қувватлари ва имкониятларидан фойдаланишдан. Саккизинчидан, истиқлол режамизнинг энг муҳим омилларидан бири, у ҳам бўлса, инвестиция базасини янада ривожлантириб, кенгайтириб, ислоҳотларимизга кенг йўл ва шарт-шароит яратиб беришдан иборат эканлигини кўрсатиб берди. Бу стратегик устивор социал-иқтисодий вазифаларни бажариш учун ҳозирга қадар президентимиз ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир қатор ҳаммамизга маълум қарорлар қабул қилиндики, бу Конституцияда кўрсатилган қонунларнинг бажарилишида муҳим аҳамиятга эгадир. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, яъни таълим-тарбия, илму-фан соҳасининг ҳодимларига, вакилларига алоҳида эътибор берилишидир. Жумҳуриятимиз Конституциясида IX бобнинг 41 ва 42 моддаларининг айрим қисмлари шу соҳага таалуқли бўлиб, таълим-тарбияни, илм-фан ва техникани ривожлантиришнинг қонунда белгиланган ҳуқуқий йўналишларини қисман асослаб берган. Чунки, илму-фанни ривожлантирмасдан аҳлоқли, одобли, билимли, авлодни тарбияламасдан туриб социал-иқтисодий ривожланган, www.arxiv.uz ҳуқуқий жиҳатдан фуқаролари кафолатланган, тараққий этган истиқлол мафкурасига эга бўлган мамлакатни барпо қилиш мумкин эмас. ЎзРФА 50 йиллик юбилейида президентимиз И.А.Каримов «Ўзининг келажагини ўйлайдиган жамият, давлат авваламбор ўз олимларини, илму зиёлиларини ҳурмат қилиши керак, уларни юксак даражага кўтариши лозим» - деб бежиз айтмаган. Жумҳуриятимизда илму-фанни ривожлантириш учун аста-секин амалга оширилаётган ишлар, жумладан ЎзРФА Самарқанд бўлимининг очилиши аста-секин лотин алифбосига ўтиш, олимлар учун маълум имтиёзлар беришга қилинаётган ҳаракатлар, талантли ёш кадрларни танлаб тарбиялаш каби тадбирлар шулар жумласидандир. Асосий қонунимиз – Конституциямиз Ўзбекистон халқининг ҳаққоний иродасини, давлатимиз тамойилларининг тараққиётининг тамойилларини акс эттириб, жамиятнинг буюк келажак сари дадил қадамлар билан боришини ҳуқуқий жиҳатдан таъминламоқда. Конституциямиз қабул қилинганлигига мана саккиз йил вақт ўтди. Ана шу вақт ичида халқимиз Қомусимиз руҳи билан ижод қилмоқда, кўзга ташланарли ижобий ўзгаришларнинг иштирокчиси ва гувоҳи бўлмоқда. Республикамизда ишлаб чиқариш чезиларли даражада юксалаяпти. Жумладан, 1992 йилнинг 9 ойига нисбатан 2000 йилда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш Вазирлар Маҳкамасининг ахборотига қараганда, 11 фоиз, миллий даромад ҳам ўсди, саноат маҳсулотининг умумий миқдори 30%, қишлоқ ҳўжалигида эса дон 2 баробар бундан 6 баробар ўсишга эришилган. Нефт, газ қазиб олиш, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш, машинасозликда асбоб-ускуналар тайёрлаш суръатлари анча юқори бўлишига эришилган. Катта миқдорда саноат корхонаси, хизмат соҳаси, қишлоқ ҳўжалиги корхоналари хусусийлаштирилди. Давлатга қарашли уй-жойларнинг ҳаммаси тўла хусусийлаштирилди. Қишлоқ ҳўжалигини бошқаришнинг янги турлари бўлган фермер ҳўжалиги аста-секин ривожланиб, ҳозиргача уларнинг сони 14 мингга етди. Пахта етиштиришда табиий қийинчиликларга қарамасдан анча силжишлар юз бермоқда. Бутун Марказий Осиёда 2 млн.тоннага яқин пахта www.arxiv.uz толаси етиштирилаётган бўлса, унинг 1,5 млн.тоннаси Ўзбекистонда етиштирилмоқда. Пахта етиштириш бўйича Ўзбекистон дунёда 4-ўринда туради. Пахтамиз Европа, МДҲ, Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида харид қилинмоқда. 1994 йилда эса қарийб 4 млн.тонна пахта тайёрланди. 1995 йилда ҳам ана шундай ютуққа эришилди. Мустақиллик 10-йиллик натижаси эса халқ ҳўжалигимизнинг ҳамма тармоқларида яхши натижаларга эриш билан якунланмоқда. Ҳозирга қадар иқтисодиётнинг турли тармоқларига доир хусусийлаштириш мақсадида 20дан ортик давлат аҳамиятга эга бўлган дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, 1993 йил охирига қадар эса 41,5 минг корхона хусусийлаштирилди. Улардан 2 мингдан зиёди акционерлик ва жамоавийлик мулкчилиги шаклига, 1825 мингдан кўпроғи эса хусусий ва оммавий мулкчилик шаклига ўтказилган. Савдо, маҳаллий саноат, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам 2 мингга яқин шахобчалар, яъни кичик корхоналар ҳам хусусийлаштирилди. Йирик ишлаб чиқариш транспорти, қурилиш корхоналаридан эса 423 таси хусусийлаштирилди. Шу вақт ичида 1 млн.дан ортиқ квартираларнинг 90 фоизи хусусийлаштирилди. Қишлоқ ҳўжалигида эса 1993 ва 1994 йиллар давомида аграр реформанинг ўзига хос шакли амалга оширилиб 715 давлат ҳўжалигидан (совхоз) 325 таси жамоа ҳўжалигига, 269 таси кооператив, 90 таси ижара ҳўжалигига айлантирилиб, қайта тузилди. 735 та чорвачилик фермаси акционерлик жамиятига айлантирилди. Қишлоқда 65 минг гектар ерга эгалик қиладиган 6,5 минг фермер ҳўжалиги ташкил этилди. Чорвачиликда ҳам хусусийлаштириш даражасининг ошиб бораётганлиги яққол сезилмоқда. Чорва маҳсулотларидан сут етиштиришнинг тўртдан уч қисми, гўшт етиштиришнинг 70 фоизи, картошка етиштиришнинг 40 фоизи хусусий тармоқларга тўғри келади 1 . 1 “Ҳалқ сўзи” газетаси, 1993 йил 8 декабр сони. www.arxiv.uz Ўзбекистон Республикасида ялпи маҳсулот етиштириш суръатларида ўзгаришлар бўлсада, юқори даражада деб бўлмайди. Жумладан, ушбу икки йил ичида ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш 106 фоизга, нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш 121 фоизга, табиий газ ишлаб чиқариш эса 104 фоизга, истеъмол моллар ишлаб чиқариш 107 фоизга, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш эса 103 фоизга тўғри келади. Аммо халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ҳанузгача алқ талабига жавоб берарли ҳолатда эмас. Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳам халқ талабига мувофиқ деб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат сифатида ялпи ижтимоий тузумга ўтар экан, унинг иқтисодий асосида бозор иқтисодий муносабатлари, эркин савдо ва мулкчиликнинг хилма-хил шаклига ўтиш муаммолари ҳал қилиниши муҳим аҳамиятга эгадир. Шу сабабли республикада бу муаммолар тезликда ҳал қилинмаса, аҳолининг социал қисман бўлсада қийинчиликларини турмушда кечириши табиий ҳолдир. Шу сабабли аҳолининг социал жиҳатдан барқарорлиги кўпроқ нарх- навога, ойлик маоши ва нафақасининг ва озиқ-овқатнинг ўз вақтида савдо тармоқлари томонидан таъминлаб туришга, аҳолининг кам даромадли моддий ёрдамга муҳтож қатламини социал ҳимоя қилиш ишига боғлиқдир. Бу соҳада намунали тадбирлар қилинмоқда. Истиқболли жумҳуриятимизнинг иқтисодий, ижтимоий тараққиёти қонуний асослари ана шундан далолат берадики, республикамиз хом-ашё ва яна ер ости бойликлари жиҳатидан ҳам нуфузли имкониятларга эгадир. Ўзбекистон олтин ишлаб чиқариш жиҳатидан дунёда саккизинчи ўринни, аҳоли жон бошига олтин ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи, бешинчи ўринда турибди. Ҳозирги кунда мамлакатимизда топилган 30 та олтин коннинг 10 тасидан фойдаланилмоқда. Ўзбек олтини дунёдаги энг олий андозаларга мос келади. Ўзбекистонда жуда катта заҳирага эга бўлган уран кони мавжуд. Ҳар йили жумҳуриятимиз минг тонна мис қазиб олмоқда, ундан ташқари www.arxiv.uz Ўзбекистон территориясида беҳисоб мис заҳираларидан ташқари, қўрғошин, рух, вольфрам ва бошқа муҳим стратегик нодир металларнинг йирик конлари бордир 2 . Бизда жуда катта энергетика базалари ҳам мавжуд. Аниқланган газ заҳиралари салкам 2 триллион куб метрни ташкил этади, кўмир заҳиралари 2 млрд. тоннадан ошади, 140 тадан кўпроқ салмоқли нефт конлари бор 3 . Кейинги икки йил ичида очилган нефт ва газ заҳиралари энергия воситалари билан ўзимизни таъминлаш ҳақидагина эмас, уларни чет элларга сотиш ҳақида ҳам имкониятлари туғилмоқда. Шунинг учун ҳам мустақил республикамиз келажак тараққиётига ҳуқуқий кафолатгина эмас, балки унинг қудратли бойликларининг, чексиз заҳиралари имкониятларининг мавжудлиги ҳам жорий мамлакатларнинг, йирик давлат арбобларининг, катта-катта халқаро компаниялар, корпорациялар, уюшмалар, трестларнинг, банкларнинг диққат-эътиборини ўзига қаратмоқда. Ўзбекистонимиз билан яқиндан алоқаларини ўрнатишга интилмоқда. Шу сабабли бўлса ҳам ажаб эмас, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг ва яқин алоқа-муносабатлар ўрнатмоқда, обру-эътибори тобора ошиб бориши, жаҳон ҳамжамиятининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлиши, Европа, Осиёда ва Америка қитъасида давлатлараро икки томонлама алоқаларнинг кучайиши, ўзаро ишончнинг тобора мустаҳкамланиб боришига олиб келмоқда. Ҳозирга қадар Ўзбекистонни жаҳондаги 165 та мамлакат таниди, 120 дан зиёд давлат билан дипломатия муносабатлари ўрнатилди. 50 дан зиёд давлатлар билан элчихоналар очилган. Германия, Франция, Швейцария Конфедерацияси, Австрия, Нидерландия қироллиги, Филляндия, Туркия, Англия ҳамда Европанинг бошқа давлатлари билан узоқ муддатли ва истиқболли муносабатлар йўлга қўйилди. Бу соҳада айниқса, Президентимизнинг Германия, АҚШ ва Франция, Россия, Украина ва Хитой, Япония, Малайзия, Араб мамлакатлари, Туркия, Ҳиндистон ва Англияга қилган давлат визитлари жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистоннинг 2 “Ҳалқ сўзи” газетаси, 1993 йил 8 декабр сони. 3 Ўша жойда. www.arxiv.uz БМТга аъзо бўлишлиги унинг халқаро майдондаги позициясини янада мустаҳкамлади. Ўзбекистон мустақил давлат сифатида ташқи сиёсатда Конституциямиз 17-моддасига мувофиқ давлатларнинг суверенлиги, тенглиги, куч ишлатмаслик ёки чегараларнинг даҳлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умумжаҳон эътироф этган бошқа нормаларига асосланади. Мустақиллик йилларида жамиятимиз сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётида амалга оширалётган кенг қамровли ишларни ўрганиш, уларнинг натижаларини сарҳисоб қилиш, тўпланган тажрибаларини умумлаштириш асосида вазият таҳлилини бериш шу куннинг долзарб вазифаларидан бўлиб қолмоқда. Шу боис Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш борасида олиб борилган айрим ишлар ва айрим тажрибалар ҳақида фикр юритамиз. 90-йиллар бошига келиб, ёш мустақил давлатлардаги сиёсий вазият шундай эдики, улар олдида ижтимоий ривожланишнинг икки йўли турар эди. Биринчиси, халқ ҳўжалигини аввалгидек, социалистик йўналишда ривожлантириш, коммунистик ғояларни амалга ошириш учун курашиш. Иккинчиси, тараққиётини социалистик ҳам эмас, капиталистик ҳам эмас, жаҳон амалиёти синовларидан ўтган бозор иқтисодиётига асосланган адолатли, демократик жамият қуриш йўлидан бориш эди. Маълум бўлдики, социалистик тараққиёт йўли совет жамияти мисолида ўзини оқламади. У маъмурий буйруқбозлик усулига асосланган, халқнинг ижодий эркин меҳнатига шароит яратмас эди, иккинчи йўл эса ривожланган мамлакатлар синовига бардош берган, халқнинг турмушини яхшилашга қаратилган йўл эди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон иккинчи йўлни дадиллик билан танлади, шу йўлнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратишга доир ислоҳотларни амалга оширишга киришди. Бинобарин, бу вақтда Ўзбекистон мустақил, ҳуқуқий, демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш, бозор иқтисодиётига www.arxiv.uz ўтиш, халқаро ҳуқуқнинг мустақил субъекти сифатида жаҳон ҳамжамиятига кириш йўлини танлаб олган эди. «Биз,-деган эди И.А.Каримов, - тадрижий эволюцион ислоҳотлар йўли тарафдоримиз ва бунга қатъий амал қиламиз. Мамлакатимизнинг тарихий ва миллий хусусиятларини, халқимиз табиати н и-менталитетини инобатга олсак, ривожланишнинг мазкур йўли биз учун ниҳоятда мақбулдир. Шу нуқтаи назардан, ҳаётнинг ўзи, иқтисодиётни ислоҳ этиш ва жамиятни янгилашни «Ўзбекча модели» танланган йўлимиз ва тамойилларимизнинг тўғри эканини кўрсатмоқда» 4 . Мустақилликка эришган Ўзбекистон Республикаси ўз олдига ҳуқуқий давлат қуриш мақсадини қўйганлигини эълон қилди. Лекин бу бир зумда ва ўз-ўзидан бўлиб қолмайди, албатта. Маъмурий бюрократик тизимнинг емирилиши мустақил Ўзбекистоннинг жаҳон майдонига чиқиш, бозор иқтисодиёти муносабатлари таркиб топа бориши ҳам бу масаласини долзарб қилиб қўйди. «Бизнинг, -деган эди И.А.Каримов, - бош стратегик мақсадимиз қатъий ваўзгармас бўлиб бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини шакллантиришдан иборат» 5 . Шундай экан биз демократик ҳуқуқий давлат қуриш борасида нималарга эришдик? Мустақиллик-бу миллий давлатчилик қуриш ҳуқуқидир. Авваламбор, истиқлол туфайли ўзбек халқининг ажралмас ҳуқуқи ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи рўёбга чиқарилди. Ўзбекистон тинч парламент йўли билан ўзининг ҳақиқий миллий давлатчилигини барпо этиш ҳуқуқига эришди. Бу юртбошимиз таъкидлаганларидек, халқимизнинг кўп минг асрлик тарихида буюк воқеадир. 4 И.А.Каримов. “Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда”. Т. 1999. 14-15 бетлар. 5 И.А.Каримов. “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз” “Фидокор” газетаси, 2000йил 23 январ сони. www.arxiv.uz Истиқлол туфайли тарихан жуда қисқа вақт ичида асрлар мобайнида давлат қурилиши соҳасида амалга оширилмаган кўп нарсаларга эришилди. Бу нималарда намоён бўлмоқда. Мустақил Ўзбекистоннинг ўзига хос ва мос давлат ҳуқуқий йўли танлаб олинди. Давлат қурилиши соҳасида танқидий нуқтаи назарсиз қабул қилинадган тайёр қолип ва андозалар йўқ. Дунёда бир-бирига айнан ўхшаган иккита давлат йўқ, «Ҳар бир давлат – бетакрор ижтимоий ҳодисадир. У ҳар қайси ҳалқ тарихий ва маънавий тараққиётининг ҳосилидир. Унинг ўзига хос ўзига мос маданияти ривожининг натижасидир», деб таъкидлаган эди Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов. Ўзбекистонда мустақил давлат сифатида демократия қадриятларини, шахс ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашни, ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган эркин бозор иқтисодиётини барпо этишни, халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъектига айланишини ўзи учун энг устувор қадриятлар сифатда танлади. Янги ўзбек миллий давлатчилигининг қарор топиш жараёнида эски маъмурий буйруқбозлик тизими ва унга хос бўлган ҳокимият ва бошқарув органлари тугатилди. Сиёси ва иқтисодий бошқариш ва тартибга солишнинг кўпгина тузилмалари барҳам топтирилди. Демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти барпо этишнинг ҳуқуқий ва конституциявий асослари яратилди. Истиқлол йиллари ўзбек парламенти қонун яратувчилик фаолияти билан шуғулланиб, ёш мустақил давлатнинг шаклланиши ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама таъминлашга қаратилган 300 дан ортиқ қонунлар қабул қилинди. Бу қонунлар янги давлат ҳокимияти органлари тизими ва ижтимоий йўналтирилган маданий-маърифий бозор муносабатларини шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратди. Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти ваколатларини тақсимлаш конституциявий принципи изчиллик билан жорий этилди. www.arxiv.uz Уларнинг ҳар бири ўз фаолиятида ҳуқуқий асосда тоталитаризм иллатларини истисно қиладиган умуминсоний меъёрларни қарор топтирмоқда. Ижро этувчи ҳокимият органлари режалаш-тақсимлаш вазифаларидан ҳоли бўлиб, иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш ва тартибга солиш ролини бажармоқда. Марказий иқтисодий идораларнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари тубдан ўзгартирилди. Кўплаб вазирликлар ўрнига бозор шароитларига мос бўлган ҳўжалик бирлашмалари, уюшмалар, концернлар, корпарациялар, холдинг компаниялари ташкил қилинди. Давлат ҳокимияти маҳаллий органларнинг янги тизими вужудга келтирилди. Унинг асосий ҳокимлар институти ташкил этди. Унда жойларда ижро этувчи ҳокимият билан вакиллик ҳокимияти раҳбарларининг вазифалари бирлаштирилган. Халқимизнинг тарихий анъаналари ва руҳиятини ҳисобга олган ҳолда, фуқароларнинг йиғинлари маҳаллалар ташкил қилинди. Мутлақо янги суд тизими мустақил ва бошқа органларга боғлиқ бўлмаган ҳокимият сифатида қарор топтирилди. Суд ҳокимиятининг конституциявий суд ва Олий ҳўжалик суди каби янги тузилмалар вужудга келди. Вилоят, шаҳар ва туман судлари судъялари давлат бошлиғи томонидан тайинланиши каби ижобий тарихий-ҳуқуқий анъана тикланди. Судъяларнинг ваколат ва ҳуқуқий доираси кенгайтирилди. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини амалда намоён қиладиган ва рўёбга чиқарадиган ташкило тузилмалари тизими шакллантирилди. Бу тизимга Мудофаа ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирликлари, миллий хавфсизлик хизмати, давлат божхона ва солиқ қўмиталари тузилди. Миллий армия-Ўзбекистон Қуролли кучларининг ҳамда Ўзбекистон миллий чегара қўшинларининг ташкил этилиши миллий давлатчиликни қарор топтириш йўлидаги ғоят муҳим қадам бўлди. Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш, қимматбаҳо металлар, фан ва техника қўмиталари, Олий Аттестация комиссияси биринчи маротаба ташкил этилди. Банк тизими тубдан қайта шакллантирилди. Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки www.arxiv.uz очилди. Мустақил Миллий авиакомпания, ахборот агентлиги, кинокомпания ва бошқа умумдавлат хизматлари фаолият кўрсатмоқда. Шу нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, фуқаролик жамияти қурилиши-бу фақат сиёсий тизимни демократлаштириш эмас, балки иқтисодий ҳуқуқий принципларни тиклаш, ҳўжалик фаолиятини демократик асосларда тубдан қайта қуриш ҳамдир. «Иқтисодиёт соҳасини янада эркинлаштириш мақсади-деган эди И.А.Каримов биринчи навбатда давланинг бошқарув ролини чегаралаш, ҳўжалик юритувчи субъевтларнинг иқтисодий эркинликларини, ҳамда иқтисодиётнинг барча соҳаларида хусусий мулк миқёсларини кенгайтириш, мулкдорларни мавқеи ва ҳуқуқларини мустаҳкамлаш демакдир». «Фуқаролик жамиятини қуриш, - деган эди И.А.Каримов, - бир қанча ваколатли вазифаларни давлатдан маҳаллий ҳокимият органларига, жамоат тузилмаларига ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич топширишни кўзда тутади. Бундан шундай хулоса чиқадики давлат та с сарруфида асосан конституцион тузумни, мамлакатнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ тартибот ва мудофаа қобилиятини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, мулк эгаларининг ҳуқуқларини, иқтисодий фаолият эркинлигини ҳимоя қилиш, самарали ташқи сиёсат ўтказиш каби вазифалар ҳамда стратегик аҳамиятга молик масалалар қолиши керак ҳамда давлат миқёсида ҳал этилиши лозим. Қолган барча вазифалар ва айниқса, биринчи навбатда, бозор ислоҳотларини амалга ошириш, тадбиркорликни рағбатлантириш, хусусий мулкини ривожлантириш, одамларнинг моддий фаровонлигини ошириш ва аҳолини кучли ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари маҳаллий ҳокимият идоралари ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан ҳал этилиши керак. «Айни шу йўл билан, - деган эди И.Каримов, - биз фуқаролик жамиятининг мустаҳкам асосларини барпо этишимиз мумкин». Ўзбекистон мустақил давлат сифатида жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинди (Ҳозир збекистонни 165 давлат тан олган) Тарихда илк бор, 1992 www.arxiv.uz йилнинг 2 мартида Ўзбекистон халқаро ҳуқуқининг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қабул қилинди. Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистон дунёдаги деярли ҳамма ташкилотларга аъзо бўлиб кирди. Дунёдаги 120 дан ортиқ мамлакат билан расмий дипломатия муносабатлари ўрнатилган. Тошкентда 35 мамлакат ўз элчихонасини очган. Мамлакатимизда 83 та чет эл давлат ваколатхоналари рўйхатдан ўтган. 24 та ҳукуматлараро ташкилот ва 13 та ноҳукумат ташкилотлар ишлаб турибди. Ўзбекистоннинг 30 дан ортиқ чет элда дипломатик ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон суверен давлат сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган муассасалари, Оврупа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа энг обрули ва нуфузли, халқаро ташкилотларнинг аъзоси бўлди. 1994 йилнинг июл ойида Ўзбекистон НАТОнинг «Тинчлик йўлида ҳамкорлик» дастурига қўшилди. Мустақиллик йилларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари конституциявий даражада эътироф этилди. Конституциямиз инсон ҳуқуқлари ва давлат мустақиллиги ғояларига садоқат, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак маъсулиятни англаш, ўзбек миллий давлатчилигининг тарихий тажрибасига таяниш, демократия ва қонунийликни ҳурматлаш, халқаро ҳуқуқнинг жаҳонда эътироф этилган қоидаларини тан олиш, Ўзбекистон фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлаш, инсонпарвар ҳуқуқий жамият барпо этиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий ҳамжиҳатликни кафолатлаш каби олийжаноб мақсадларни кўзлайди. Қомусимизнинг асосий ғояси-бу жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуғи-инсон деган фикрдир. Конституция «фуқаро-жамият-давлат» ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий ечимини беради. Эндиликда инсон, унинг ҳаёти, эрки, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас саналиб, улар давлат томонидан кафолатланадилар. www.arxiv.uz “ Жамиятда, - деган эди И.А.Каримов-фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш таъминланганда у чинакам ҳуқуқий, фуқаролар жамият бўлади. Ҳар бир киши ўз ҳуқуқларини аниқ ва равшан билиши, улардан фойдалана олиши, ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қила олиши лозим ” 6 . Конституция қоидаларини ривожлантира бориб фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқларини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини яратишга қаратилган 100 дан ортиқ қонунлар қабул қилинди. Улуғ бобокалонимиз соҳибқирон Амир Темур айтганларидек: «Қаерда қонун хукмронлик қилса, шу ерда эркинлик бўлади». Демак, ҳуқуқий давлат қонун асосида ўз фаолиятини давом эттиради, у қонунга демократияга асосланади, фуқаролар манфаатига хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 13-моддасига кўрсатилганидек, «Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларига асосланади, уларга кўра инсон, унингҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократия ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади» 7 . Шу билан бир қаторда жамиятнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти ҳуқуқий давлатнинг муҳим омили ва шартидир. Айтиш мумкинки, давлат ҳуқуқий давлатга, жамият фуқаролар жамиятига айланиши учун мустақил Ўзбекистонда ҳам анча ўзгаришлар рўй бериб келмоқда. «Биз учун, - деган эди И.Каримов, - фуқаролик жамияти – ижтимоий макон. Ш у маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришга монелик қилмайди, аксинча, ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади». Мамлакатимизда адолатпарвар, демократик жамият асосий мақсадимиздир. Бу ўринда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий саводхон бўлишига 6 И.А.Каримов. “Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда” Т. 1999. 31-бет. 7 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т. 1992, 11-бет. www.arxiv.uz эришиш, жамиятимизда қонунларнинг устуворлигини таъминлашга алоҳида эътибор бериш талаб этилади. Оила эса шахс ҳуқуқий маданиятини шакллантиришнинг асосий буғини ҳисобланади. Оилада ҳар бир шахснинг бурчи ва вазифаларига онгли муносабати, ҳуқуқий лаёқати, муомала маданияти, ўз насл-насаби, шажарасига ҳурмат ва садоқат, ўз Ватанига меҳр- муҳаббатнинг шаклланиши муваффақиятли кечади. Бу жараённинг самарали кечишини таъминлаш мақсадида оиланинг ҳуқуқий саводхонлигини тубдан яхшилаш ва ҳимоялаш бўйича илмий-амалий фаолият кўрсатиш, оилада боланинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимоя қилиниши, соғлом ўсиши, мактабга тайёрланишида ота-оналарнинг мураббийлик фаолиятларини такомиллаштириш ҳамда маъсулиятларини ошириш юзасидан ўқув-услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга тадбиқ этиш ҳуқуқий жамият б арпо этиш негизидир. Маънавий етук оила-маънавий юксак жамият таянчидир. Шу нарсага алоҳида аҳамият бериш зарурки, демократик ҳуқуқий давлатни қуриш, адолатли фуқаролик жамиятини бунёд этиш кўп жиҳатдан янги мафкурани талаб қилар эди. Аҳолини янги йўлдан бошлаб бориш, унинг қарашлари ва орзу- мақсадларини бир йўналишга буриб, кучларини уйғунлаштириш учун ягона ғоявий қурол зарур эди. Маълумки, Ўзбекистон бошқа иттифоқдош республикалар ичида биринчилардан бўлиб, ўзини мустақил республика деб эълон қилган эди. Бу албатта, Ўзбекистон учун ўлкан тарихий воқеа, миллий мафкура шаклланишида янги даврнинг бошланиши эди ва табиий суръатда кишиларнинг сиёсий онгининг ошишига олиб келди. Дастлаб, одамлар жамиятда юз бераётган ўзгаришлар шиддати олдида бирмунча гангиб қолишди. Турли сафсаталар, ҳатти-ҳаракатлар, «ғоявий» курашлар авж олиб, «хонаки» ва ажнабий сиёсатдонлар кўпайиб кетди. Бир маромдаги турмуш ва бир қолипдаги фикрлаш тарзи бузилиб, саросималик ва парокандалик кайфиятлари кучая бошлади. Ана шундай пайтда умумхалқ ва умумдавлат www.arxiv.uz манфаатига мос келадиган энг мақбул йўлни танлаш, бунинг учун эса мафкуравий яккаҳокимликка барҳам берган ҳолда аҳолининг барча табақалари, қатламларини талаб-эҳтиёжларини, маънавий-руҳий чанқоқлигини қондира оладиган етук ва баркамол ғояни яратиш зарур эди. Масаланинг яна бошқа томони ҳам бор. Бу бевосита узоқ йиллар мобайнида ҳукмрон бўлган ғоя ва ақидалардан халос бўлиш, унинг бир ёқлама, ҳавойи, баландпарвоз даъватларини суриб ташлаш, воз кечиш каби оғир, вақт талаб этадиган жараён билан боғлиқ. Энди тафаккур тарзи ва қарашларини ишга солиш лозим эди. Ана шундай шароитда Ўзбекистон Мустақиллигининг ташаббускори ва ташкилотчиси Президент И.А.Каримов биринчилардан бўлиб жамиятда маънавий покланишни амалга ошириш, эски ақидалардан ҳоли бўлиш зарурлигини кейинчалик эса миллий истиқлол мафкурасини яратиш лозимлигини пайқади ва уни долзарб вазифа қилиб кўтарди. Президент И.А.Каримов Ўзбекистоннинг маънавий ривожи негизларини белгилаб берар экан, ватанпарварлик ғоясига алоҳида эътибор берди. Бинобарин, Ватанни севиш халқимизга хос азалий қадрият ҳисобланади. Мафкурасизлик-эътиқодсизликка олиб келади. Эътиқодсизлик эса ҳар кимнинг ўзича яшашига, кўнгил тусаганича кун кўришга, ҳаёлига келган иш билан шуғулланишга олиб келди. Бу якка-якка шахсларнинг ҳатти- ҳаракатидан бутун жамият маънавий-руҳий қиёфаси шаклланади. Мафкурасизлик охир-оқибатда одамлар онгида манқуртлик, қалбида феъл-атворида андишасизлик ва ниҳоят ўзлигини англамаслик каби нуқсонларни чуқурлаштиради. Жамиятда эса парокандаликни келтириб чиқаради. Шундай қилиб одамлар ҳаётида файзу тароват қолмайди. Мустақиллик- мустақил яшаш, мустақил фикрлаш, мустақил интилиш имкониятидир. Бу бевосита онг ва тарфаккур билан боғлиқ бўлган доимий ривожланиб, шаклланиб борадиган ҳаракатдаги ҳодиса. Миллий истиқлол www.arxiv.uz мафкураси айни шу мустақил фикрлаш маҳсули, онг ва тафаккур ҳосиласи ҳисобланади. Демак, миллий онг таъсирида миллий ғоялар яратилади. Ана шу ғоялар асосида миллий мафкура, миллий дунёқараш шаклланади. Миллий истиқлол мафкураси, Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ҳақидаги сиёсий, илмий, назарий, фалсафий, бадиий ва диний қарашлар мажмуи халқни келажакка ишонч эътиқод руҳида тарбияловчи ғоявий қурол, барча тоифа кишиларини шу мақсад йўлида бирлаштирувчи ғоят қудратли маънавий омил ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг мустақилликка эришишини тарахий муқаррар жараёнлигини кўрсатиш орқали энг аввало, Конституцияда адолатли, тарихий, демократик давлат ва фуқаролик жамияти ғояларини қонунлаштириш қўйилди. Миллий истиқлол мафкурасининг назарий жиҳатлар и президент И.А.Каримовнинг, айниқса, кейинги йиллардаги нутқ ва рисолалари да атрофлича ёритиб берилди. Мазкур асарларида йўналтирилган бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатига эга бўлган кучли демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишга, инсон учун муносиб турмуш ва фаолият шароитини вужудга келтириш, жамиятни маънавий ахлоқий жиҳатдан янгилаш ва тараққий эттиришнинг назарий ҳамда амалий негизларини белгилаб бериш тамойиллари ишлаб чиқилди. Хуллас, Президент И.А.Каримов ўзининг бир қатор асарларида илгари сурилган қоида ва қарашлари билан дастлабки йиллар маънавий ҳаётда юз берган мафкуравий бўшлиқни тўлдирди, миллий истиқлол мафкурасининг назарий заминини яратди. Маълумки, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларни ҳимоя қилиш таъминлангандагина у чинакам ҳуқуқий фуқаролик жамияти бўлади. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмини таъминлаш мақсадида инсон ҳуқуқлари бўйича www.arxiv.uz миллий институтлар тизимини барпо этилди. Бу тизимга кирувчи Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази ташкил этилди. Ўзбекистон Судъялар Ассоциацияси ва адвокатлар уюшмаси ўз фаолиятини бошлади. Ўзбекистон инсон ҳуқуқларига оид 40дан ортиқ халқаро шартномалар га қўшилган. Бу халқаро хужжатларда ҳукуматнинг ўз фуқаролари олдидаги мажбуриятлари ва уларга нисбатан қилиши шарт бўлмаган ишлар белгилаб берилган. Қабул қилинаётган қонунларимиз инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро меъёрлар ва стандартларга мувофиқлаштирилмоқда. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожланмоқда. Шундай қилиб, Президентимиз таъбирлари билан айтганда, «Мустақиллик йилларида мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинлигининг устунлигидан келиб чиқадиган, халқаро миқёсда қабул қилинган янги юридик тамойиллар ва талабларга асосланган кенг ҳуқуқий муҳит вужудга келтирилди». Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мутсақил Ўзбекистон миллий давлатчилик қуриш бўйича амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар кимларгадир демократик ва инсон ҳуқуқлари тарафдори эканимизни кўрсатиш учун қилинаётгани йўқ. Бу борада қандайдир обру орттиришга ҳам интилаётганимиз йўқ. Бу Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг объектив заруратидир, объектив қонуниятидир. Бу эса бизнинг чинакам миллий манфаатларимизга мос келади. Ҳозирги даврда ва келажакда бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини шакллантириш борасида сиёсий соҳада, иқтисодий соҳада, маънавий-маданий ва ижтимоий амалга оширилган вазифалар асосан шулардан иборат. www.arxiv.uz www.arxiv.uz Адабиётлар : 1. «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси» Тошкент, 1992 йил. 2. И.А.Каримов «Иқтисодий ислоҳотлар масъулиятли босқич» Тошкент, 1994 йил, 24-256 бетлар. 3. И.А.Каримов «Истиқлол ва маънавият» Тошкент, 1994 йил. 4. И.А.Каримов «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» Тошкент, 1998 йил. 5. И.А.Каримов «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида…» Тошкент, «Ўзбекистон», 1997 йил. 6. И.Абдуллаев «Дин ниқобидаги жиноятчилар», «Ўзбекистон овози» рўзномаси, 5 март 1998 йил. 7. А.Азимов «Ислом ва ҳозирги замон» Тошкент, 1992 йил. 8. Н.Комилов «Ислом-маърифатдир», «Халқ сўзи», 1998 йил 3 апрел. 9. «Дунёвий давлат ва дин. Кўнгилдаги бузилиш» Тошкент, 1998 йил. 10. М.Бекмуродов «Социология асослари» Тошкент, «Фан», 1994 йил. 11. К.Юнусов «Социология» (ўқув қўлланма) Андижон, 1997 йил. 12. Маърузалар матни. 13. www.ziyonet.uz