logo

Ўзбекистон мустабид совет давлати таркибидаги давридаги санъати(1925-91 йиллар)

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

103 KB
Ўзбекистон мустабид совет давлати таркибидаги давридаги санъати(1925-91 йиллар) 1925 йили Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси (Ўзбекистон ССР) ташкил топганлиги қонунан расмийлаштирилди ва СССР таркибига кирганлиги эълон қилинди. Жаҳон ҳаритасида Ўзбекистон давлати белгиланган ҳудуд пайдо бўлди. Республика расмий мустақилликка эга бўлиб ўзининг ҳудудий давлат чегараларини белгилаб олган бўлса ҳам, аслида ягона бошқарув тизимига қарам бўлган, қизил империя таркибидаги ўлка эди халос. Социалистик республикаларининг қай йўсинда ривожланиши, нималарни ўқиш ва нимани ўқимаслик, ким ва қайси хориж давлат билан алоқа қилиш ва қилмаслик, бу империя марказидан, СССР давлатнинг пойтахти Москвадан белгиланар эди. Шунинг учун ҳам марказдаги жараёнлар намуна мактабини ўтар ва ўз таъсирини узоқ ўлкаларга ўтказар эди. Совет давридаги ягона мафкура ижтимоий ҳаёт, маданий ривожланишида ҳам ўз ифодасини топди. Совет мафкурачилари санъатнинг на фақат ғоявий йўналиши, балки унинг пластик ечимини ҳам белгилаб берди. Санъат ва маданиятда бундай ягона мафкура қизил салтанат таркибидаги ҳамма ҳалқ ва элатлар санъати ва маданиятида шакллана бошлаган янгича урф одатларда яқинлик ва ўхшашликлар келтириб чиқарди. Шу шароитда янги ўзбек санъати шаклланди ва ривожланди. 20- 3 0 – йиллар ўзбек санъатининг ривожи мураккаб ва зиддиятли. Бир томондан санъат тараққиёти давр мафкураси билан ўзининг дастлабки тайзиқига учраган бўлса, иккинчи томондан маҳаллий рассомларнинг кенг кўламда санъат майдонига кириб келиши ва реалистик санъат алифбосини ўзлаштириш даври бўлди. Ўзбек санъатида биринчи бор дунёвий санъат, унинг янги тур ва жанрларнинг пайдо бўлиши ва дастлабки танқидий йўналишнинг юзага келиши бўлди. Бу даврга келиб ўзбек санъати маҳаллий рассомлар ижодида биринчи марта замонавий санъатнинг турли кўриниш ва йўналишларида асарлар пайдо бўлди. Мойбўёқ техникасида асарлар кенг кўлам ёзди, ҳаёт воқелиги ҳаққоний, кундалик турмуш янгиликлари қаламга олинди , графикада эстамп санъати ривож топди. Шу йилларда рассомлар биринчи бор автопортрет санъатида қалам тебрата борлидилар, ҳайкалтарошликда материалда ишланган асарлар (ёғоч,метал) пайдо бўлди. Кино-театр де к орацияси ишланди. Меъморликда катта меъморий мажмуалар яратиш ишлари амалга оширилди. Бу ишлар айниқса, Ўзбекистоннинг янги пойтахти Тошкент шаҳрида сезиларли бўлди. Шу даврда биринчи бор миллий санъатда ўзига хос услуб яратиш ҳаракати юзага келди. Рассом ва ҳайкалтарошлар шу мақсаддан келиб чиқиб ўтмиш санъати анъаналарини ўргана бошладилар. Айниқса ўрта шарқнинг буюк мутафаккирларидан бўлган Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллиги муносабати билан ўтқазил ади ган тадбирлар шу изланишларни жонлантириб юборди. Миллий анъана ва услублардан фойдаланиб замонавий услуб яратишга интилиш жонланди. Бу санъатнинг пластик томонини белгиловчи муҳим омил бўлди. Бу изланишлар санъатнинг деярли ҳамма турларида ўз ифодасини топа борди. 1920 йилларда Ўзбекитонда кўплаб мактаб ва студиялар ташкил этилиб уларнинг атрофига маҳаллий ёшлар ҳам тўплана бошланди Уларнинг кўпчилиги кейинчалик Москва, Петербургга, Пензага ва бошқа шаҳарларда олий бадиий билим борасидаги малакаларини ошириб таниқли рассомларга айландилар. 30 йиллардан бошлаб кенг кўламда турли кўргазмалар уюштириш йўлга қўйилди. Москвада ўтказила бошлаган санъат декадалари, бутун-иттифоқ ва республика бадиий кўргазмалари анъана тусига айланди. Шу йилларда биринчи бор ўзбек рассомларининг асарлари на фақат республика шаҳар ва қишлоқларида , балки ўзга мамлакатлар кўргазма залларида ҳам намоиш этила бошланди. Маҳаллий ёшлар Москва, Петербург ва бошқа шаҳарларда ижодий сафарда бўлдилар, уларининг ишлаган асарлари Москва Шарқ халқлари музейи, Третьяков галереялари учун олинди. Сўзсиз, бу тадбирлар бўлажак рассомларнинг дунё қарашини шаклланишига ва профессионал санъат сирларини чуқур ўзлаштиришлари учун муҳим омил эди. Лекин, афсуски бу тадбирлар аста чегараланиб 30 йиллардан бошлаб чет эл билан бўлган алоқалар, кўргазма ва конкурслар ўтказишлар чекланиб борилди. Чет элларга кўргазмалар билан чиқиш ёки чет эл санъати кўргазмаларини совет давлати шаҳарларида, республикаларда ташкил этиш тақиб остига олинди. 20-йилларнинг ўрталаридан бошланган бу таьқиб 50 йилларнинг ўрталаригача давом этди. "Соф совет санъати" даври бошланди. Меъморлик. 20- 30 – йиллар ўзбек замонавий меъморлик санъатининг шаклланиш йиллари бўлди. Унинг дастлабки намуналари пайдо бўлди. 20- йилларда давр тақозоси билан зарур бўлган кичик саноат корхоналари, мактаб, гидроэлектро станциялар қурилишилари меъморчиликка ўзгартириш киритиб, унинг янги типларини юзага келтира бошлади (Масалан,Тошкентда Бўзсув гидроэлектро станцияси, жамоат ошхона ва клублар, ҳаммом, дизель станциялар кейинроқ саноат корхоналарининг дастлабки намунаси-Тошкент қишлоқ хўжалиги машиналари заводи ва бошқалар(бу бинолар кўпчилиги кейинчалик бузиб ташланган. Ўзбекистонда яшаб ижод қилган рус меьморлар А.Петелин, Н.Блезе, К.Бабиевскийлар лоиҳаси асосида барпо этилган Халқ хўжалиги Кенгаши биноси(бугунги Ота Турк кўчасидаги супермаркет(бу бино Мустақилликдан кейин бутунлай таьмирланиб унга замонавий руҳ киритилган) ва б. Буларда конструктивизм ғоялари ўз аксини топди, шаклларининг жиддийлиги, деразаларининг тик ва ётиқ чизиқларининг содда, аниқ геоматрик шакллардаги ечими биноларга ўзига хослик киритган. Ўзбекистон Фанлар академияси биноси (1928, меьмор Г. Сваричевский), Расм. Ҳукмат уйи( )1929-1930,меьморС.Полупанов)да маҳаллий меъморлк анъаналари унсурларидан фойдаланиш ва замонавий лойиха яратишга интилиш сезилади. Бу давр ўзбек меъморлигида темир битондан ишланган бинолар кенг кўлам ёйди. 30 йилларга келиб қурилиш ишлари бирмунча кенгайди. Маъмурий – маърифий бино мажмуалари, сарой ва спорт кошоналари, сайлгоҳ ва ҳиёбонлар қад кўтарди, фуқоролар, жумладан, мутахассислар учун мўлжалланган кўп қаватли турар жой бинолари, мактаб ва болалар боғчалари, соғломлаштириш мажмуалари барпо этилди. Янги янги саноат корхоналари бинолари ишга тушди. Шундай ишлар, айниқса, республиканинг янги пойтахти Тошкент шаҳрида сезиларли даражада амалга оширилди( Тошкент 1930 йили Ўзбекистоннинг пойтахтига айлантирилган. Унгача Самарқанд пойтахт бўлган). Бу йилларда эски шаҳарларни реконструкция қилиш ишлари амалга оширила бошланди. Кўп квартирали бинолар барпо этиб, бино атрофи ободончилигига, нур мўллигига эьтибор бердилар. Агар 20 йиллар ўзбек меъморлик санъатида конструктивизм услуби белгиларини кўрсак аксинча 30 йилларда қурилган йирик иншоат ва қурилмаларда классицизм услуби да меьморий лоиҳалар амалга оширил а бошланди. янги давр меьморлигининг ўзига хос томонини катта шаҳарларда қурилган қўп қаватли турар жойлар,маданий маъмурий бинолар қиёфаси кўзга ташланади. Улар ташқи безакка бой. Турли декоратив шакллар, эшик атрофи пештоқ кўринишлари, дераза атрофи безакдорлиги, шунингдек девор юзаларида бўртма тасвирли безаклар оқ - сариқ қизғишт охра ранглари фонида оқ билан ажратилган Жумладан, Тошкентдаги Педагогика институти(ҳозирги педагогика университети, 1938, меъморлар А.Жмуйда, Е.Жмуйда) Расм., Тўқимачилар саройи (19.., А.Корноухов, А.Галкин) Расм., Темирйўлчилар саройи (1939, А.Павлов) ва б). Миллий боғ (Собиқ Комсомол кўли.) ва Бешёғоч майдони(меьмор М.Б у латов ), Тошкент медицина институти эски мажмуаси ва бошқа бинолар, меьморий мажмуаларда ҳар бир ижодкорни ўз услуб ва йўлини топишга ҳаракат қилганлигини бинолар ташқи ва ички пардозида, безак элементлдари қўлланилишида кўринади. Турар жойлар ҳам безакдорлиги билан даврнинг умумий услубидан қолишмайди. Тошкентнинг Навоий, Усмон Носир, Туроб Тўла кўчаларидаги уйларда яққол билинади(Мутахасислар уйи). 1.2.Амалий безак санъати 20-30- йилларда Амалий безак санъати ҳам янги давр руҳи билан бойиди. Усталар ҳалқаро кўргазмаларда ўз асарларини намоиш этиб ўзбек санъатини жаҳонга танита бошладилар. 1934 йили Тўқимачилик комбинати ишга тушди, тўқимачилик рассомлиги пайдо бўлди. Шу йили Самарқанд шойи тўқиш фабрикаси иш бошлади.Кулолчиликда биринчи бор тадқиқод ишлари олиб борилди. Айни шу йилларда машҳур кулол ва олим Мухиддин Рахимов ўз фаолиятини бошлади.Расм. Кулолчилик технологияси билан яқиндан шуғулланди. Тошкент кулолчилик санъатини тиклашга интилиб асарлар яратди. Портрет Мухиддин Рахимов 1.3. Тасвирий санъат. 20- 30 йиллар ўзбек миллий тасвирий санъат шаклланиш йиллари бўлди. Миллий услуб ривожланиб борди. Ўзбек замонавий санъати ўзининг бир томонида Ўрта Осиё миллий санъатига хос услуб ҳам, Европа реалистик санъати услуби, янги шаклланиб келаётган авангард кўринишларига таянган ҳолда шаклланди. У ёки бу услубни айнан қайтариб ёки таҳлил қилиб эмас, балки давр талаби, ғоявий йўналиши ва ижодкорнинг шахсий қараши ва профессионал маҳорати асосида ишланиб ўзига хос қайтарилмас жозиба касб эта борди. Бу хусусият, айниқса юбилейлар ўтқазиш, жаҳон адабиёти вакилларининг асарларини ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этиш муносабати билан кенг ривож топди. Жумладан, А.Навоиий юбилейини ўтқазиш даврида шу хол жонли бўлди Асарлари тўплами чоп этилди, унга иллюстрация ишлаш ишлари қизиб кетди. Рассомлар давр руҳи, Навоий даври асарлари билан яқиндан танишдилар, Беҳзод ва унинг шогирдлари асарлари қайта кўриб чиқила бошланди, уларнинг ижоди ўрганилди. Шу йилларда биринчи бор буюк мутафаккир А Навойининг иконаграфик портретига танлов эълон қилинди.Унинг ғолиби Ўзбекистонга 20 йилларда кўчиб келган ва шу ерда ўз ватанини торган Владимир Кайдалов яратган портрет асос қилиб олинди.Петербургли ҳайкалтарошнинг Навойи ҳайкали эса материалда ишланди дастлабки ёдгорлик бўлди. Графика. 20-30- йиллар ўзбек графика санъатининг тур ва жанрларининг кенгайди. Рассомлар графиканинг айрим тур ва жанрлари буйича мутахассислашиб боришлари эса унинг янада таьсирчан бўлишига, ғоявий-эмоционал томонини чукурлашишига олиб келди. 1938 йили Тошкентда графика устахонасини ташкил этилиши ҳам шу ривожланишга самарали хисса қўшди. Рассомларнинг турли қурилиш ва обьектларига бориб сурат чизишлари ҳаёт билан яқинлашишларига, турли мавзуда асарлар яратишларига имконият берди.. Улар графикани ҳамма тур ва жанрларида халқ ҳаётига бағишланган суратлар яратдилар, ёзувчи ва шоирларининг яратган асарларига безак ва иллюстрациялар ишладилар. Шу пайитдан бошлаб китоб безовчи, ва иллюстрация ишловчи рассомлар мустақил ижод қилабошладилар. Ў збек адабиёти шъерият ва прозада эришилган ютуқлари- тасвирий санъатнинг китоб графикаси ривожида сезиларли из қолдирди. Навоий, Муқимий, Фурқат ва бошқа мумтоз санъат вакиллари шунингдек шаклланиб келаётган ўзбек адабиётининг вакиллари А.Қодирий,Х.Олимжон Г.Гулом Ойбек ва бошқаларнинг асарлари чоп этилди. Рассомлар китоб руҳига мос асарлар яратишга интилишлари унинг пластик ечимида ҳам ўз ифодасини топди. Миллий ўзбек китоб графикаси шакллана бошлади. Шу йилларда ўзбек замонавий миллий китоб графикасининг асосчиси И.Икромов ижоди бошланди. И.Икромов портрети Искандар Икромов(1904-74). Тошкентда тугилиб ўсган И.Икромов ўлка бадиий техникумида тасвирий санъат асосларини эгаллади. Ўқиб юрган кезларидаёқ "Муштум", «Болалар дунёси" журналларида ўз чизги ва композициялари билан қатнашиб юрди. Техиикумини тугатгач у Ленинграддаги(ҳозирги Петербургдаги) Бутун Россия Бадиий академияси қошидаги Бадиий хунарманлик техникумининг графика бўлимига ўқишга кириб 1929 йили тугатгач Тошкентдаги янги ташкил этилган Ўзбекистон Давлат нашриётининг графика бўлимига рахбарлик лавозимига ишга келди. Икромов Тошкентда қайтгач ўз малакасини оширишга киришиб ўз услуб ва дастхати устида иш бошлади. Миллий санъат анъаналарини ўрганди. Оммабоп мақола ва рисолалар ёзди . Рассомнинг китоб безаш борасидаги дастлабки ишлари 30-йилларга тўғри келади. Ўрта Осиё китоб безаш ва хаттотлик санъати анъаналари асосида миллий ўзига хос китоб безаш санъати асосларини яратабошлади. У рус ва совет китоб графикаси анъаналаридан воз кечмаган холда китоб ҳарактери ва мазмунига қараб безак танлай бошлади. Н.Сафаровнинг "Унутилмас кунлар" (1932), Ф.Панферовнииг "Бруски." (1932) Я.Бухбанднинг "Кураш" (1933) пьессаси, А. Лохутийнинг "Биз енгамиз" шеьрлар тўпламига ишланган асарларида рассом муқова безаги, ҳарфлар конструкцияси ҳарактери ва тасвирий элементлари билан китоб мазмунини очишга интилади. Жумладан Н.Сафаровнинг "Унутилмас кунлар" китоби муқовасида ёниб ва вайрон қулаётган уйлар кўриниши, ҳамда тепадан томаётган кон томчилари Ўрта Осиёда 1916 йиллда бўлиб ўтган миллий озодлик ҳаракатининг шавқатсизлик билан бостирилганлиги образли талқин этилади. И.Икромов муқовани безашда миллий китоб безаш санъатига мурожаат қилганлиги, нақш ва ёзувлар уйғунлигида бадиий образ яратишга интилганлигида унинг В.А.Успенскининг "Фарход ва Ширин" мусиқали драмасига ишланган супермуқовада (1937) ҳамда Навоийнинг "Ҳамса", "Лайли ва Мажнун" асарларига (1940) ишланган супермуқовада кўринади. Рассом китоб муқовасини безашда уйма ва бўртма нақшлар ва тасвирлардан кенг фойдаланади. Бу усул кейинчалик рассом ижодининг муҳим йўналишларидан бирига айланади. 20 - 30 йилларда плакат санъати ижтимоий ҳаётда муҳим ўринни эгаллади. Одамларни маърифатга чорлаш, ижтимоий ҳаётга фаолроқ иштирок этиш, ободончилик, ёшларни билимли бўлишга чақирувчи плакатлар кўплаб ишланди.Рассомлар ижтимоий ҳаётда содир бўлаётган янгиликларга одрмлар диққатини тортувчи, ўғрилик,талончилик, порохўрлик каби иллатларни фош этувчи плакатлар ишладилар. Шу йилларда ўзининг гўзал пластик ечитмли плакатлари билан иштирок этган Усто Мўминнинг оргинал плакатлари теварак атрофини ураб олган ҳаётга, мухитга мурожаат килди, одамлар, замонавий тип ва кийимлардан илхом олди. Шу реал асосни шоирона талкин этишга интилиб чизик пластикаси, нур соя ва фактура эмоционал имкониятлардан, рангнинг поэтик кучидан унумли фойдаланишга интилди. У яратган ҳар бир плакатига миллий руҳ беришга интилди. Рассом Усто Мўмин «Хашарга» плакатида шарк санъати, энг аввало миниатюра, деворий расм анъаналарини Европа санъати анъаналари билан уйғунликда янги санъат синтезини яратишга интилди. Рассом ишлатган чизиклардаги мусикавийлик, бироз ўзайтирилган холда ишланган одамлар коматининг силуэти рассом асарларининг поэтик томонини белгилашда муҳим рол уйнайди. Усто Мумин плакатлар учун ёркин буёклар ишлатилмайди, лекин чизик ва нурсояларининг ифодавий имкониятларидан унумли фойдаланиб таъсирли плакатлар яратишга муяссар бўлган. Рассомнинг китоб графикасидаги ишлари кўп эмас. Лекин улар ўзбек китоб графикаси тарихида муҳим ўринни эгаллайди. Рассомнинг шу соҳада ишлаган асарлари графиканинг бошқа турларида, жумладан, плакат, дастгоҳ графикада яратган асарлари сингари ўзининг оригинал композицион ечими, чизиклар пластикасининг гўзаллиги, нур-соя имкониятларидаги нафис ўзгариш ва ў тишлар унинг яратган асарларига алоҳида поэтик куч бахш этади. Унинг Абдулла Кодирийнинг «Обид кетмон» (1935), форс ёзувчиси Мирза Мушфикнинг «Куркинчли Техрон» (Саогиз, 1934) учун ишланган безак ва иллюстрациялари китоб учун танланган когознинг сифатсизлилига карамай алоҳида бадиий гўзал ва эстетик завк уй ғ отади, китоб мазмунини образли тасаввур килиш имкониятини беради. Масалан, «Обид кетмон» китоби муқовасига баҳорда экиш учун чопиб куйилган ерда катта килиб тасвирланган кетмон берилган. Бу ерда кетмон китоб қахрамони даҳқон Обиднинг меҳнат куроли, унинг кучи сифатида рамзий намоён этилса китоб ички бетида эса трактор билан хайдалган колхоз ерларини тасвирини кўрсатиш орқали даҳқончиликни кетмондан бошлаб трактор билан ерни ишлаш даражсигача к ў тарилган, халқнинг якка тартибда меҳнат килишидан катта коллектив х ў жаликка ў тиш жараёни имтиёзлари образли талкин этилган. Рассом « Қўрқинчли Техрон» китобига ишланган расмлар туш, перо ва муйқалам имкониятларидан фойдаланиб яратган. Рассомнинг дастгоҳ графикадаги асарлари ҳам эътиборга молик улар ўзининг нозик чизиқлари балан ва ҳарактерли композицион ечими билан эсда қолади. Шу ўринда "Сув ташувчи» (1927) қалам суратини кўриш мумкин.У ўзининг чизиқ пластикаси образнинг шоирона ечими билан яхши таьсурот қолдирди. Расм. "Сув ташувчи» (1927) 20-30- йилларнинг бошларида санъатида рангтасвир алоҳида ўринни эгаллайди. Шу йиллардан маҳаллий рассомлар тез тез кўргазмаларда иштирок этиб янги ўзбек санъатининг замонавий кўринишларини яратдилар. Портрети. Акром Сиддиқий(1900-1957) шундай рассомлардан бўлиб миллий ёшлар ичида биринчи бўлиб Москва- Петербург бадиий ҳаётини ҳис этган, у ердаги изланиш ва жараёнларни кузатган , Москвада (1927-1929) бу изланишлар шоҳиди бўлган эди. Янги ҳаёт жараёнларидан таъсирланган бу рассом миллий санъат анъаналари, жаҳон маданияти анъаналари, жумладан рус икона санъатини, Византия маданиятини анъаналарини ўзлаш тирган холда миллий мавзу ва урф-одатлар, ҳаёт янгиликларини ифода этишга ҳаракат қилди. Унинг бу изланиш ва нияти "Тўй" деб номланган асарида ўз ифодасини топди. Расм. "Тўй" Ҳозирги кунда Самарқанд музейида сақланаётган бу асарида рассом туй маросимини ўзига хос ҳикоянавиликда акс эттиради. Композиция марказ атрофида туй маросининг турли пайтларини акс эттирилади. А.Сиддиқий портрет ва автопортрет соҳасида ҳам меҳнат қилди. 30 йиллардан ўзбек портрет санъатининг шаклланиш ва ривожланиш даври бўлди.Бу йилларда миллий портретчилар етишиб чиқа бошлади. Юқорида тилга олган А.Сиддиқий, Ўрол Тансиқбоев кейинроқ Бахром Ҳамдамий, Латиф Насриддинов, Ш.Хасанова каби маҳаллий рассомлар яратган портретлари билан танилдилар. Шу йилларда автопортрет кенг кўламда ишланди. 20 йилларнинг иккинчи ярми 30 йилларнинг бошларида бадиий ҳаётда фаол иштирок этиб графика ва рангтасвирда ўзига хос асарлари билан кўпчилик диққатини ўзига қаратган, ўз асарлари билан хорижий мамлакатларда кўргазмада иштирок этишга муяссар бўлган рассомлардан бири Ўрол Тансиқбоев эди. Унинг 1927 йили чизган "Ўзбек портрети" асари Филодельфия (АҚШ, 1934 ), Москвада (1934) да намоиш этилган. Унинг қалам, рангли қалам, гуаш б ўёғ ида чизган расмлари, мойбуёқда бажарган композициялари ўзининг бадиий ечими ва мавзу танлаш билан ажралиб туради. Охангдор, ёрқин рангли, ўзига хос композициялари («Мовий эшак", " Ўтовда ва бошқалар) рассомнинг шу даврдаги ижодий изланишларини намойиш этади Ў.Тансиқбоев портрети. Ўрол Тансиқбоев 1904 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1924 йили Ўзбекистон санъат музейи қошидаги рассомчилик студиясида рус рассоми И.Репин шогирди В.Розонов қулида тасвириёт асосларини эгаллади. Бахром Ҳамдамий (1910-43) биринчилардан бўлиб замонавий ўзбек рангтасвирга кириб келган рассом ва педагоглардан ҳисобланади. Тошкентда таваллуд топган бу рассом шу ерда тасвирий санъат асосларини эгаллаб 30 йилларда ижод борасида тез кўзга кўрина борди. Санъатни таргиб этиб, тарбия бериш билан шуғуланди. Рассом ҳам шу даврнинг мавзуси чойхонага мурожат қилиб, шу мавзуда замоннинг янгилик ва ғояларини, руҳи ва мазунини ёритишга ҳаракат қилди. Унинг «Қизил чойхона" (1933, асар икки вариантда ишланган бўлиб унинг бир варианти Москва кўргазмасидан(1934) кейин Шарқ халқлари музейига олинган) асарида кишилар орасидаги муносабат, жамиятдаги ўзгаришлар шу чойхона кўринишини ва унда қизгин бахслашаётган одамлар, девордаги репродуктор ва портрет орқали, акс эттирилади. Рассомнинг"Қувончли ҳабар", "Колхоз" 1933, асарлари ҳам шу кундалик туркумни акс эттиришга қаратилган. Б. Ҳамдамий 30 йилларда индустриал мавзуга ҳам мурожаат қилди, саноат иншоатларини бориб кўрди. Тўқимачилар корхонасини қурилиши 1933 "Лаганстрой қурилишида иш тугади" 1940 ва б. шулар жумласидандир. Б.Ҳамдамий ҳаётга кириб келаётган ҳар бир, янгиликни қувонч билан қабул қилди ва унинг тасвирини ишлаб ўз ҳаяжонини акс эттиришга интилди. Севимли қўшик, Рассом талабалари, «Колхозда мерганлар тугараги», «Чойхонада оқшом» ва б. асарлар шу жўшқин ва ҳаётсеварлик асосида юзага келди. ... Иш тугади. Лекин одамлар уйга шошияишмаяпти. Улар қилинган ишни мухокама қилиб эртанги кун режасинм белгилашмоқда. Лекин рассом шу оддий ҳаётий лавҳасида янги давр одамларининг янги жамият куриш ишидаги жонбоз л игини к ў риб улардан қувонди ва бошқаларнинг ҳам шундан шодланишга чақиргандек бўлади. Бу йилларда маҳаллий ёшлардан Л атитф Насриддинов, Х аким .Раҳимов, Дилбар Абдуллаева, Зарифа Саидносирова, Собир Азимов, А кром Тошкенбоев бадиий ҳаётда ўз ишлари билан қатнашиб эътиборга тушдилар. 30- йиллардан бошлаб ўзбек санъатида Абдуллаев Лутфилла (1912-98) тез-тез кўзга кўрина бошлади. Унинг дастлабки асарлари ўз устозлари П.Беньков, З.Ковалевская, таьсирида шаклланиб борган бўлса ҳам, лекин аста ўзига хос услуб ва мавзуга эга бўлаборди. Унинг 1932 йилдаги "Пахта терими" асарида колхозчилар меҳнатини тасвирласа, "Велосипед билан мукофотлаш», «Рассом кадрлар тайёрлаш», «Тоғ йўли», «Мутоалаа» каби асарларида ижтимоий ҳаёт янгиликлари акс эттирилади. «Ёш шоир ҳузурида» (1937) асари 20-30 йиллардаги ёшларнинг санъат ва маьрифатга интилувчи фазилатларини мадҳиялашга қаратилган. Расм. Л.Абдуллаев «Ёш шоир ҳузурида» Унда ёш шоир ўз И ёзган шеьрни стол атрофида ўлтирган дўстларига ўқиб бераётган пайтини танланади. Уй ичи жиҳозлари - стол усти тўла нозу- неьматларни, ёруг ва шинам хона-деворларига ишланган сурат, гулдонга қўйилган гуллар уй эгасининг ҳаётини, гўзаллигини севувчи инсон эканлигини, гўзаллик шайдоси эканлигини кўрсатади.. "Халқ ҳофизи Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов" портрети (1938) рассомнинг портрет соҳасида ҳам самарали меҳнатидан далолат беради. Ҳақим Рахимов (1917-43) ижоди 30 йиллар ўрталаридан бошланди. Тошкент бадиий мактабини туратган (1932-36) бу санъаткор турли мавзу ва жанрда ижод қилди. Лекин қайси мавзуга мурожаат қилмасин, у энг аввало халқ ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришларни ҳаққоний тасвирлашга, теварак атрофдаги борлик гўзаллигини ифодалашга интилди (Расм.Роял чалувчи қизча" (1939- 41), манзара, мавзули композиция портретлар ишлади."Регистон майдони", 1940, А.Навоий Тўлқинлар орасида" ,1941, «Ўгил бола портрети", 1941 ва б.шулар жумласидандир Унинг "Роял олдидаги қизча" асарида ўзбек хонадонига кириб келаётган янгилик, ёш ўзбек қизчасини рол олдида ўлтириб куй чалаётган холатида ана шу ўзгаришларни фаҳр билан ифолайди. Х.Рахимов портрет санъатида ўз замондошлари каби автопортретга мурожаат қилди. Ўзининг қиёфасини бирнеча кўринишини ишлади. Уруш йиллари Х.Рахимов Волга бўйидаги жангларда иштирок этди. Шу ерда ҳам у расм чизишда давом этиб қаламда ишлаган чизгиларини ўз юртига, дўсти рассом Л.Насриддиновга юбориб турди. "Автоматли автопортрет» қаламсурати шулар жумласидандир. Афсуски Х.Раҳимов ижод дунёсига шавқ-завқ билан тўлиб турган пайитда бешавқат уруш қурбони бўлди. 1943 йили жангда халок бўлди. Насриддинов Латиф (1919-42) Тошкент рассомлик мактабининг 1936 йили театр-безак бўлимини тугатган рассомга В.П.Рождественский устозлик қилган . Рассомлик мактабининг тугатган бу санъаткор ўзбек рассомлари ичида биринчилардан бўлиб натюрморт жанрида иш бошлаган, портрет жанрида ижод қилган . «Нонли натюрморт», “ Дераза олдидаги ошқовоқли натюрморт» 30 йиллар охриларида ишланган бўлиб унда ижодкорнинг профессионал маҳорати ва эстетик қарашлари ўз ифодасини топган. Рассом турли уй рўзғор буюмлар ва мава сабзовотларнинг рангдор, шаклга бой кўринишини завқ билан тасвирлайди. Шуни таъкидлаш зарурки Рассом ўз тенгқурлари сингари ҳаётда содир бўлаётган янгиликларни қувонч билан қабул қилди ва шуларни тасвирлашга ҳаракат қилди. Насриддинов портрет санъатида ҳам самарали қилиб унинг сирларини чуқур ўрганди,ўз автопортретларин ишлаб инсон психологиясини ўрганишга ҳаракат қилди.Унинг портрет жанридаги асарларида у ўзига яқин ва таниш бўлган кишиларни тасвирлади."Ота портрети" (1938), «Она портрети», «Қизча портрети» шундай асарлардан. Рассомнинг «Ота портрети» диққатга лоиқ.Ундаи ўз ҳаёлларига чўмган отаси қиёфасини тасвирлаган. Унинг «Ўзбек қизи портрети»да замонавий, янги ҳаётга қадам қўяётган ,серзавқ қиз қиёфаси гавдаланади. Л.Насриддинов болаларга атаб ҳам қатор портретлар яратди. «Гул ушлаган бола»,»Қизча портрети»ларида рассом болаларга хос ҳарактерни уларнинг бегубор боқишида ва эркин туришларида акс эттиради. «Гул ушлаган бола» асарида очиқ ҳавода тасвирланган қиёфани нур ва рангга бой табиатга қиёслайди. Маьлумотларга кўра Л.Насриддинов Ўзбекистоннинг 15 йиллигини нишонлашга тайёргарлик йилларида унга атаб картина яратиш мақсадида қатор эскизлар ишлаб танлов ҳайяти кўригидан ўтган. 1940 йили буюк мутаффаккир А.Навоийининг 500 йиллигига тайёргарлик йиллари «Лайли билан Мажнун учрашуви», «Лайли изтироблари», «Лайли ўлими», «Мажнун сахрода» картинаси учун эскизлар ишлаган ва бу эскизлар танлов ҳайяти томонидан юқори баҳоланган.1940 йилларнинг бошларида булардан ташқари «Ширин Фарходга хат ёзмоқда», картина эскизини ҳамда кундалик республика ҳаётидаги воқеаларга бағишланган «Отиш тўгараги» композициясини ишлаган. Лекин, афсуски унинг бу ғоялари амалга ошмади. Соғлиги ёмонлиги ижодига таьсир ўтказди. У аста ўз мавқидан қайтаборди ва 1942 йили 24 ёшида наслий сил касаллигидан вафот эд и . Лекин ундан ёдгорлик бўлиб қолган саноқли рассомлик асарлари ўзбек санъатида 30 йилларда истеьдодли санъаткорлар сафи кенг бўлганлигидан далолат беради. Расм Л.Насриддинов.Ота портрети. (1938). Юқорида кўриб ўтган рассомлардан ташқари 1940 йиллар бошларида Собир Азимов, Дилбар Абдуллаева, Зарифа Саидносирова каби рассом ва рассомалар портрет,манзара ва маиший жанрларда асарлар и билан кўргазмаларда қатнашдилар . 20-30- йилларда Ўзбекистонда туғилиб вояга етган ёки кўчиб келиб шу ерда ижод қила бошлаган рус ва бошқа миллат рассомлари ижодида янги қирралар пайдо бўла. Ёрқин ўзига хос ижодий йўл билан ижодини бошлаган А лександр Волков асарнинг ғ оявий йўналишига кўпроқ э'ьтибор бера бошла б , ўз ҳарактери жиҳатидан ҳаётга яқин хикоянавис композиция лар ярат а бошлади. У ўз асарларини тушунарли бўлиши учун детал ва образлар киритила бошлайди. Фотосурат ёки девордаги портретлари, қўлдаги китоб ёки эгнидаги «эскилик» рамзи бўлган чачвон ва бошқа шунга ўхшаш деталлар киритилиши ҳамда тасвирланувчиларнинг ҳатти ҳаракати, мимик холатлари, ишлатаётган буюмлари орқали хал этилади. Рассомнинг 20 йиллар охири 30 йиллар бошларидаги ижоди м еҳнат мавзусини ижодининг бош мавзусига айланди. Унинг "Қурилишда" (1930), «Пахта чопиги»(1930), "Йўлсизлик ҳужум) (1931) "Пахта" (триптих, 1931) ва бошқа асарларитушунарли хикоянавис услубида бажарилган. Унинг "Чойхонада" 1928 асари эътиборли. Бу асарда рассом тасвирланувчиларнинг дам олиш пайтида ҳам тинч ўтирмай, ўз қуролларини кетмонларини чархлаб созлаб меҳнатга шошилаётганларни ифодалайди. «Талабалар» картинаси ўзбек қизларининг янги ҳаётга кириб келаётганликларини, нур ма'ьрифат сари илдамлаб боришлари уларнинг қўлларидаги китоб ва талабалар атрофтда уларга ҳавасбилан қараб турган ёш қизлар ва ғазаб кўзи билан қараб турган руҳоний қарияларни тасвирлаш орқали очиб беради. Расм.«Талабалар»  А.Волковнинг « Йўлсизликка ҳужум" асарида кишиларнинг меҳнати янги йўл ва кўркам бинолар қуриш фаолиятида кўрсатилади. Рассомнинг янги мавзу топиш, замон янгиликларини маҳобатли шакл ва таьсирчан ифодали композицияларда тасвирлашга қилган ҳаракати ва изланишлари 30 йилларда ўзининг самарасини берабошлади. Унинг "Культмагда" 1931, "Бригада мажбурият олмоқда" 1933, "Илғор бригаданинг далага чиқиши" (1933-34) шундай асарлардандир. Бу асарларда рассом замондоши руҳини, ишчи дехқонларнинг бегараз туйғу ва ишончларини акс эттиради. Асарнинг кўтаринки колорити, жўшқин композицияси шу туйғуларни ёритишга хизмат қилади. Рассом на фақат қишлоқ ҳаёти билан балки саноат корхоналари, обьектлари, ундаги ҳаётга ҳам мурожаат этиб қатор асарлар яратди. Сельмаш, смена 1933, "Чирчик, қурилишида" 1933, ва б. асарларда Ўзбекистонда шаклланиб келаётган саноат корхоналари ҳақида ҳикоя қилади.