logo

Тоналликлар поғонадошлиги ва Хроматизм алтерацияси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

96.5 KB
 Тоналликлар поғонадошлиги ва Хроматизм алтерацияси. Режа : 1. Тоналликлар поғонадошлиги. 2. Хроматизм алтерацияси. 3. Хроматик гамма. 4 Тоналликлар аниқлаш. 5 Транспозиция. Барча мажор ва минор тоналликлари ўзаро гармоник тенгдош тоналликлар гуруҳсини ташкил қилади. Тоника учтовушликлари табиий ва гармоник кўринишда берилган тоналликлар поғоналаридан хосил бўлган тоналликлар поғонадош тоналликлар дейилади. Мусиқа асарида илк тоналлик бош тоналлик дейилади, мусиқа ривожланиши жараёнида уни алмаштирувчи тоналлик эса Ёндош тоналлик дейилади. Ҳар бир тоналлик олтитадан поғонадош тоналликка эга. Масалан : До мажорда қуйидаги тоналликларга поғонадош бўлади: 1. Ғ - dur 1У асосий поғоналар тоналлиги 2. G - dur У асосий поғоналар тоналлиги 3. а- moll У1 параллел поғоналар тоналлиги 4. d - m о11 11 асосий поғоналар параллел тоналлиги 5. е- m о11 111 асосий поғоналар параллел тоналлиги 6. f - m о11 1У ( гармоник ) - минор Субдоминанта тоналлиги. Ля минор тоналлигига поғонадош тоналликлар. 1. d - m о11 1У асосий поғоналар тоналлиги 2. е- m о11 У асосий поғоналар тоналлиги. 3. c - dur 111 параллел поғоналар тоналлиги. 4. Ғ - dur У1 асосий поғоналар параллел тоналлиги. 5. G - dur У11 асосий поғоналар параллел тоналлиги . 6. Е - dur У ( гармоник ) - Мажор Доминанта тоналлиги. Хроматизм, альтерация. Диатоник ладларнинг асосий поғоналарини кўтариш ёки пасайтириш йўли билан ўзгартирилиши Хроматизм дейилади, ва хосила поғона бўлади, алтерация белгиси қўйилади ёнига. Мажорда 1Y поғона пасайиши , Минорда Y1 поғона ва Y11 поғона кўтарилиши — хроматик ўзгаришга киради ва алтерация белгиси калит олдига эмас , балки нота ёнига қўйилади. Бундан ташқари, хроматизм тасодифий, уткинчи, яъни тортилишни кескинлаштирувчи бирор поғонали вақтинча ўзгартирувчи сифатида ҳам учраши мумкин, Нотурғун товушларнинг турғун товушларга тортилишини кескинлаштирувчи хроматик ўзгаришлар мусиқа назариясида альтерация дейилади. Асосий поғонани катта секунда оралигида турган поғонани алтерация қилиш мумкин . Мажорда : Х р о м а т и к г а м м а Хроматик гамма бирин — кетин келадиган ярим тонликлардан таркиб топади.Хроматик гамма лад бўла олмайди,унинг негизи мажор ёки минор гаммаси ҳисобланади.Хроматик гамма буларнинг мураккаб хилидир.У мажор ва минорни тўлдиради, ёзишда уюшкокликка асосланади.Ёзилиш қоидасида асосий поғоналар ўзгармайди,катта секундалар юқорига томон 1 , 11 , 1Y ва Y поғоналар кўтарилиши билан тўлдирилади, пастга томон Y1 поғонанинг кўтарилиши ўрнига Y11 поғона пасаяди. Пастга ҳаракат килинганда, катта секундалар Y11 , Y1 , 111 ва 11 поғоналар пасайтирилиши билан тўлдирилади, У поғонани пасайтириш ўрнига 1Y поғона кўтарилади. Юқорига Y11 поғона пасайиши ва пастга 1Y поғона кўтарилиши вақтида ўзгарилган барча поғона товушлар табиий ёки мажор кўринишдаги поғонадош тоналликлар поғоналарига тенг булмоги лозим. Минорда хроматик гамма юқори томонга ҳаракатининг ёзиш қоидаси параллел мажорга ўхшаш бўлади. Юқорига 1 поғона кўтарилмайди, ўрнига 11 поғона пасаяди. Пастга томон ҳаракат вақтида минор хроматик гаммаси номдош мажор гаммаси сингари ёзилади. Қоида: МАЖОР. Юқорига: 1 ,1# ,11, 11#, 111, 1 Y , 1У#, Y , У#, У1, Y 11 ,У11 ,У111. Пастга: У111,У11,У11 , Y 1, V , Y , 1У#,1У, Ш, 111 ,11, 11, 1 МИНОР. Юқорига: 1,11 ,11 , 111, 111# , 1 Y , 1 Y#, Y, Y1 ,У1#,У11,УШ, Y111 . Пастга: Y111 , Y11# , Y11 , Y 1#, Y 1, Y, 1Y#, 1Y , 111#, 111 ,11, 11, 1. АДАБИЁТЛАР1. Элементар назарияси» Вахромеев. Т.1967 й. 2. О.Файзиев «Ўзбекистон мактабларида мусиқий-нафосат тарбияси» Т. 1992 й. 3. О.Азимова Гармония . T, 1999. 4. И.А.Акбаров «Мусиқа луғати» - T, 1997. 5. Ўзбекистон Ватаним маним T, 2000, 2002. П.И. Чайковский Детский албом, Времена года