logo

Ўрта осиёликларнинг энг қадимги диний қарашларини тасвирий санъатда ифодаланиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

34 KB
Ўрта осиёликларнинг энг қадимги диний қарашларини тасвирий санъатда ифодаланиши Тарих шоҳидким, эр.авв. 1-мингинчи йилларгача Ўрта Осиё халқи турли диний қарашларга ва диний урф-одатларга мажбурий ёки ихтиёрий ҳолда амал қилиб келганлар. Ўрта Осиёликлар осмон жисмларга, ой, қуёш, юлдузларга, улкан қояларга, дарахтларга, ҳайвонларга сиғинганлар улар олдида сажда қилиб, қурбонликлар бериб келганлар. Бу сиғинишлар жуда примитив ва содда, умумлашган бўлсада, улар санъати ва маданиятида ифода этилган. Улар қоятош расмларида қуёш худоси мазмунида ифода этилгани Олтин Тепа ва Мурғобдан топилган расмларда кузатилади. Қадимги Фарғона, Хоразм, Марғиёнадан топилган илон ва ҳайвонлар, Самарқанддан топилган одам калласи расмлари ва террикоталари Ўрта Осиёликларни қадимий (эр.авв. II-мингинчи йиллардан эр.авв. VIII асрларга оид) санъати бўлиб, улар энг қадимги диний тушунчалар асосида яратилган. Сурхондарё, Фарғона, Тошкент, Зарафшон воҳалари қоятош суратлари ва Амударё бойлиги хазинаси топилмалари орасида ҳам Ўрта Осиё халқининг энг қадимий диний эътиқодлари асосида яратилган санъат асарлари борки, улар эр.авв. II-I минг йилликларга оиддир. Улар ҳайвон- қушлар тасвири асосида бўлиб, калла қисми ёввойи-қўрқинчли ҳайвонлар, таналар эса қуш ёки қанотли ҳайвон тасвирида ифодаланган. Уларда шер, илон, от, туя, ёввойи эчки-қўчқор, бургут, одам тасвирлари ифодаланган. Айрим тасвирларда одам боши, ҳайвон гавдаси, қуш қанотли тасвирланган рельефлар, думалоқ ҳайкаллар, Амударё хазинаси, Самарқанд, Нисса, Қизилқум каби археологик манзилгоҳлари топилган бўлиб, улар ҳам қадимги халқлар дини, эътиқоди, урф-одатлари асосида яратилган. Эр.авв. 1-минг йилликни VII-VI асрларигача Ўрта Осиёда Малох худосига сиғинилган. Албатта, бу худони ғоят жохил талабларига оид одам зотини қурбонлик қилишга қарши курашган кишилар кўп бўлган. Шунга кўра, Малох худосининг диний ақидалари асосида ҳам кўплаб тасвирий сюжетлар яратилади. Маълумки, эр.авв. VII асрдан Ўрта Осиёда – Хоразмда Зардўштийлик дини шаклланади. Бу диннинг «Авесто» асари асосида ёзилган «Кичик Авесто»ларни безатилиб, улардаги оятларни ҳар бири учун расм ишланарди. Бу расмлар амалий санъат буюмларига ва меъморчиликка кўчирилар эди. Буни Хорзам, Афросиёб, Варахша ва бошқа манзилгохлардан топилган тасвирлар тўла асослайди. Зардўштийлик дини Ўрта Осиёда тасвирий ва меъморчилик санъати ривожланишига катта имконият яратди. Чунки, бу дин учун кўплаб ибодатхоналар қурилди. Бу динни тарғиб этиш учун китоблар ёзилди. Уларни расм ва тасвирлар билан безатилар эди. Хуллас, Зардўштийлик дини тасвирий санъатни ривожланишига каттагина шарт- шароитлар ва имкониятлар яратади.