logo

Дастлабки истилолари ва уларнинг инқиози натижасида вужудга келган мустақл давлатлар даврида Ўзбекистон санъати

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1169 KB
Дастлабки истилолари ва уларнинг инқиози натижасида вужудга келган мустақл давлатлар даврида Ўзбекистон санъати Режа: 1. Аҳамонийлар даврида Ўзбекистон санъати 2. Александр Македонскийни истелолари ва ундан кейин вужудга келган давлатлар санъати. Марказий Осиёнинг ерлари қадимдан босқинчилар учун бойлик орттириш ўлкаси бўлиб келган. Тарихий маъумотларга кўра милоддан аввалги IX-VII асларда душманлар Марказий Осиёнинг жанубий томонларига юриш қилиб жуда кўп бойликлар орттириб қайтган. Мил. ав. VI асрлардан эса Ўрта Осиё ерларининг катта қисми Аҳоманийлар давлат томонидан босиб олиниб қарийб 200 йилдан ортиқ вақт мобайнида уни асоратида бўлган. Аҳоманийлар Марказий Осиёга юриш қилган пайтда бу ерларда Бақтрия, Сўғд, Хоразм, Паркана, Парфия Қанғ ҳамда унинг шимоли томонида ўтроқ ва кўчманчи қабилалардан ташкил топган Саклар иттифоқи шаклланаётган эди. Лекин бу давлатлар орасида бирлик йўқ эди. Шунинг учун ҳам Эрон қўшинлари бу давлат ва қабилаларнинг ерларини тезликда босиб олишга муяссар бўлдилар. Халқнинг озодлик учун кураши эса Тумарис, Широқ каби қаҳрамонларнинг афсонавий жасоратларида сақланиб қолди. Галикарнасли Герадот ва Книдли Ктесийлар шу давр ҳақида қизиқарли маълумотларни ёзиб қолдирганлар. Жумладан, Книдлик Ктесий мутахассислиги врач бўлган.У Эрон шоҳи Артаксерекс 11 хизматида бўлиб 17 йил Сўзада яшаган ва ўз даври, воқеалар, турли афсона ва ривоятларни тўплаб Ватанига қайтгач шулар ҳақида ёзиб қолдирган. Шулардан бири Тумарис афсонаси бўлган. Эронликлар босиб олинган ерларни сатрапликларга бўлиб чиқилди.Сатрап эронча ҳоким маъносини англатиб,сатраплик унинг бошқарган ҳудуди назарда тутилган. Сатрап подшоҳга бўйсуниб, унинг кўрсатмаларини бажарар, буйруғга биноан солиғ йиғар эди. Сатрапликлар ҳукмдорлари лавозимига асосан ахмонийлар авлодидан одам тайинланар эди. Подшоҳнинг руҳсати билан улар ўзга юртларга ҳужум қилиши ва босиб олиш ҳисобига ўз ерларини кенгайтириши мумкин эди. Шунинг учун сатрап Марказий Осиё ерларида бир қанча сатрапликка ажратилган бўлиб шулардан Хоразм, Сўғд, Парфия, Бақтрия бир мунча катта бўлган. Эрамиздан аввалги V асрдан бошлаб Ўрта Осиё ерларида нисбатан тинч ҳаёт бошланди. Шу даврда қатор шаҳарлар пайдо бўлди, хунармандчилик ривожланди, буюк Ипак йўли ривожлана бошлади. Маҳаллий зодагон ва киборлар чет эл босқинчилари ҳомийлигида тинч ҳаёт кечириб ҳашаматли саройлар   қурдилар, зебу зийнат ва безакка эътибор бердилар. Бу даврда ш аҳарсозликда силижиш рўй берди. Эски шаҳарлар қайтадан тикланди, янги шаҳарлар вужудга кела бошлади. Бақтра, Аорн, Кириополь, Наутака, Мароканд, Кўзал қир, Эрка қальа, Каллаликир (Хоразм) шу давр ёдгорликларидандир. Жумладан, шу даврида вужудга келган Кўзали қир, Каллали қир қалъалари ҳам ана шу давр анъаналарида ишланган. Масалан, Кўзали қир қалъаси кўпроқ учбурчакка яқин бўлиб, унинг майдони қалин девор билан ўраб чиқилган. Калли қир қалъаси режа асосида ишланган. Унинг тўртбурчак майдонини қалин девор билан мустахкамланган. Эрамиздан аввалги VI-IV аср Ўрта Осиё меъморлиги ҳақида Кўзали қир, Каллали қир (Ўзбекистон), Эрка қалъа (Туркманистон) меъморлик комплекслари қолдиқлари таассурот беради. Сўзсиз, бу меъморлик комплекслари аввалги давр анъаналарини давом эттириш асосида юзага келган. Улар қалин девор билан ўраб чиқилган, дарвоза ва миноралари мавжуд бўлган. Уларнинг марказида сунъий тепалик бўлиб, унда сарой ёки ибодатхона жойлашган. Саройлар учун ишлатилган устунлар кўп холларда капителлар билан тугалланган. Эрамиздан аввалги VI-IV аср меъморлиги намуналарининг илк намунаси Хоразмдаги Каллали қир сарой қолдиқларидир. Саройнинг асосий қисми квадратга яқин бўлиб (75Х80 м) унга шарқ ва жанубдан ҳовлилар туташган. Шу ҳовлиларнинг сўнггисида бинога кириш учун мўлжалланган асосий дарвоза бўлган. Сарой хоналари эса, одатда, ички икки ҳовли атрофида жойлашган. Сарой томлари текис қилиб ёпилган. Устунлар узун тўсинларга мустахкамлик берган ва таянч вазифасини ўтаган. Бино устунлари тепага кичрайиб борувчи тўртбурчак ва айланалардан ташкил топган тагкурсига ўрнатилган бўлган ва улар тошлардан ишланган. Устунлар эса ёғочдан ишланган бўлиб, унинг капители ҳайкалга ўхшатиб ахоманийлар капителларидан ўрнак олинга холда ишланган. Бу даврда сатрапликларда босқичлар хомийлигида маҳаллий зодагонлар дабдабали ҳаёт кечирдилар.Улар ҳашаматли қўрғон ва саройлар қурдирдилар, уларнинг безагига эътибор бердилар. Биноларни режалаштириб қуриш, уни ҳайкал ва ҳайкалчалар билан безаш одати ёйилди. Ахмонийлар чекка сатраплиги Хоразмдан топилган капител ўз ҳарактери жиҳатидан ахмонийларнинг Персепол ва Сўза саройларида қўлланилган капителлардаги услуб - икки томонга қараб турган буқа боши (Сўза капител)га ўхшаб кетади. Хоразмда Уиз Даг капителида икки томонга қараб турган одам боши халос. Расм 1 Уиз Даг капители . Каллали қир сарой планировкаси ва кўриниши, устунларнинг ҳарактери бевосита Ахмонийлар   меъморлигини эслатади. Тасвирий санъат. Ёзма маньбаларга кўра бу даврда деворий рассомлик ривожланган бўлган. Саройлар, бой зодагонларнинг уйлари ва мехмонхоналари д еворий рассомлик асарлари билан безатилган. Бу расмларда шу даврда машҳур бўлган Одатида ва Зариадра романи сюжетлари кўпроқ ишланган. Амалий санъат буюмлари юзаси турли мавзудаги бўртма ва чизма тасвирлар билан безатилган. Эрамиздан аввалги VI-IV асрларда Ўрта Осиёдаги бадиий ҳаёт ва маданиятни тушунишда Амударёнинг юқори оқими томонидан топилган турли хил антиқий буюмлар муҳим ўринни эгаллайди. Бу қадимги давр ёдгорликлари адабиётиларда «Амударё бойлиги» ёки “Окс бойлиги” деб юритилади. Гап шундаки, қадим ги турклар Аму дарёни Ўкуз, яъни Катта дарё деб аташган, юнонлар эса Ўкузни Окс-Оксус деб номлашган. Шу “Окс бойлиги” ёдгорликларнинг кўп қисми ҳозирги кунда Лондондаги Британия музейида сақланади. Бу буюмлар ниҳоятда ифодали ишланганлиги билан ажралиб , деталлари аниқ ва тугал ишланиши билан ҳарактерланади. Олтин арава, Олтин билак узук, Олтин кўза, Жангчи-сак бўртма тасвирида шу фазилатлар мужассамлашган.  Расм2.Олтин арава Расм 3.Олтин билак узук. Бу даврга оид кулолчилик буюмлари дастгоҳларида ишлиб геометрик нақшлар билан безатилган . 2. Александр Македонскийни истелолари ва ундан кейин вужудга келган давлатлар санъати. Милоддан аввалги IV асрга келиб Марказий Осиё ерларига бошқа истилочи македонияли к Искандар юриши ахмонийлар истелоси ўринини эгаллади У Ахмонийлар давлатини тор-мор этиб, Ўрта Осиё ерларининг кўпгина қисмини қаттиқ жанглардан сўнг бўйсундиришга эришди.   Хоразм , Фар ғ она ва Сирдарё бўйидаги кўчманчи қабилалар эса ў з мустақиллигини сақлаб қолди . Александр Македонский босиб олган ерларида ҳамма халқларни бирлаштиришга ҳаракат қилди. Шу мақсадда , у ўз атрофига греклар билан бирга маҳаллий шарқ зодагонларини, бойларни ҳам жалб эта бошлади. Аралаш никоҳларни маъқуллади. Ўзи ҳам шунга амал қилиб, Бақтрия маликаси Роксанага (Ракшонага) уйланди. Ундан ўғил кўриб уни исмини ҳам Искандар деб номлаб Марказий Осиё ерлари ҳукмдори этиб тайинлади. Лекин Искандарнинг ҳукмронлиги узоққа бормади, унинг вафотидан(.а.323) кейин Марказий Осиё ерлари бошқарувини грек-македон отлиқ жангчилар қумондонлари ва уларнинг ворислари қўлига ўт ди. У нинг империяси парчаланиб, ўрнида қатор давлатлар юзага келди. Македонский империясининг шарқий қисмини узоқ вақт унинг саркардалари идора қилди. 5.3. Салавкийлар давлати. Александр Македонскийнинг вафотидан кейин унинг салтанати бошқарувини унинг сафдоши ва грек- македон отлиқ жангчилар қумондони Пердикки ўз кўлига олди. Лекин унинг Ўрта Осиёдаги ҳукмронлиги ҳам узоққа бормади. Милоддан аввалги 321 йили Пердиккининг яқиин ёрдамчиси Селевк мамлакатдаги нотинчликдан фойдаланиб ҳокимиятни қўлга олди ва Селевкийлар давлатига асос солди. Салавк 1 Ниқатор , портрети. Бобилни мерос сифатида олиб, тезда ў з ерларини кенгайтиришга тушади. Бу давлат тарихга салавкийлар давлати номи билан кириб, деярли 70 йил мобайнида Ўзбекистон ҳудуди шу давлат таркибида мавжуд бўлади. Милоддан аввалги 312 йилда ташкил топган бу давлат милоддан аввалги 250 йилгача Яқин ва Ўрта Шарқда катта давлат сифатида ўз таьсирини ўтказиб келади. Марказий Осиё санъати ва маданият ривожланишининг янги босқичи Александр Македонскийни истелолардан кейинги даврдан бошланди. Шарқ ва Ғарбнинг боғловчиси Буюк Ипак йўлининг тугуни бўлган бу йўл аввалги даврларга нисбатан фаол катализатор вазифасини ўта бошлади. Унинг Шимолий Ғарбий ва Шимолий шарқий ҳудудлари билан алоқаси ҳам янги мазмун ва йўналиш кашф эта борди. Айниқса Урол атрофи, Олтой ва Сибир ерлари билан бўлган муносабатларда таьсир этиш ва таьсирланиш жараёни сезиларли бўлди. Салавкийлар даврида Марказий Осиё ерларига юнон (эллин) маданияти тезкорлик билан кириб кела бошлайди. Ҳукмдорлар шу ерда ўзларини мавқларини мустахкамлаб олишга ҳаракат қилиб, кўплаб юнонистонлик санъаткорларни ишга таклиф қиладилар, турли ерларда янги шаҳарлар барпо этадилар, маҳаллий дин ва урф-одатларига тегмаганлари холда юнон маданиятининг таркалишига эьтибор берадилар. Салавкийлар тижорат, савдо - сотиқ ишларига эътибор беришлари бу ерда хунармандчилик, дехқончилик ишларини жонланишига , қурилиш ишлари г а сезиларли ишлар амалга ошишига имкон беради. Муомалага пул киритилди. Меъморчилик Меъморчилик санъатида аввалгидек асосан хом ғишт асосий қурилиш материали сифатида ишлатилса ҳам, шу билан бирга қумтош, мармар ва пишиқ ғишт ишлатила бошланди, девор пардозига маҳсус қоришмалар, алебастрли қопламалар кириб кела бошлади. Айниқса грек меъморчилик санъати таъсирида қурилган саройлар, гимнасия, ибодатхоналар меъморчилик жараёнида муҳим бўлди. Лекин бу даврга хос меъморчилик ёдгорликлари кам ўрганилган.Бу давр ёдгорлиги шимолий Афгонистон ҳудудидаги Ой хонум ёдгорлиги шу давр меьморлиги ўзгаришларидан далолат беради.Унинг қурилиши услуби антик санъат анъаналари асосида ишланган поллари мазаика билан пардозланган. Капител ва устунлар ҳам унинг кўринишига алоҳида файз бахш этган Расм 5. Ойхонум ёдгорлиги Тасвирий санъат бу даврда ўз ривожини давом эттирди, сарой ва зодагонларнинг уйлари рассомлик ва ҳайкалтарошлик асарлари билан безатилди, маҳобатли ҳайкалтарошлик ва майда пластика санъатида асарлар яратилди. Мармарда ҳайкаллар, фил суягида ритонлар ишландии. Бу даврда қуйиш санъати ривожланди. Бу санъат ривожи нумизматика-тангалар зарблаш санатида яққол билинади. Марказий Осиё ерларига бўртма тасвирли тангаларнинг кириб келиши Салавкийлар сулоласи номи билан боғлиқ . Бундай услубда танланган чиқариш Юнон мамлакатида кенг ривож топган бўлиб уни Ўрта Осиё маданий- иқтисодий ҳаётига кириб келиш муҳим воқиа эди. Ўрта Осиёда пуллар зарб этиш мақсадида ўлкага Юнон усталарининг кенг қўламда жалб этилиши «Ўрта Осиёча» мўжаз портрет санъатининг ривожланишига сабаб бўлади. Бу ерда ишланган шундай портретлар давр ҳукмронлигининг на фақат ташқи кўрининшига балки феъл атворини ҳам ўз ҳаққоний тасвирланиши билан юнонистонда яратилган танга юзасига ишланган бўртма тасвирлардан ўтиб кетди. 5.4.Юнон (Грек) Бақтрия давлати. Салавкийлар даврида ислохатлар ўтказилиб, аввал мавжуд бўлган сатрапликлар майда қисмларга ажратилиб, бу қисмлар эпархия, унинг бўлаклари гипархия ва нихоят гипархия бўлаклари стасмосларига ажратилиб, ҳар бир бўлимга бошлиқлар - ҳокимлар белгиланган эди. Шундай эпархия ҳокими Диодот 1 Сотер Салавкийлар кураши ва зиддиятларидан фойдаланиб, у ўзини Бақтрия ерларининг подшоҳси деб эьлон қилган. Милоддан аввалги тахминан 250- йиллардан бошлаб бу давлат Юнон (Грек) Бақтрия деб юритила бошланган. Унинг ҳудуди Сўғдиёна, Маргияёна(Туркманистоннинг жанубий шарқий томонлари), Фарғона ва Чочнинг бир қисмини ўз ичига олган. Бу давлат деярли 100 йилдан ортиқ вақт мобайнида мавжуд бўлиб, Марказий Осиё тарихи ва маданиятида сезиларли из қолдирган. Грек - Бақтрия подишолиги даврида Марказий Осиёнинг жанубий ҳудудларида меъморчилик комплекслари юзага келади, шаҳарсозлик янги даврини бошидан кечирди. Меъморликда янги ғоялар ривожланди, янги янги шаҳарлар барпо этилди. Шулардан бири Дмитрий асос солган (П аср ) Термиз ( Демет-Термет ўзгаришида) шаҳри ривожланди. Бу даврда айниқса Эллин санъати таъсири сезиларли даражади бўлди. Ўлкада кўплаб бинолар қад кўтаради. Бино қуришда эллин меьморий услублари ишлатилган. Жумладан устун, капител ишлатилган, полларга мазаика ётқазилган,   устунлар кўп холларда капителлар билан тугалланган. Грек-Бақтрия ерларида мавжуд шаҳарлар кенгайтирилди, одамлар яшайдиган катта бўлмаган аҳоли пунктлари шаҳарга айлантирилди. Янги шаҳарлар аниқ тўртбурчак ёки квадрат шаклида қурилиб, атрофи қалин девор билан ўраб чиқилди, тўртбурчаксимон миноралар бунёд этнлди. Қурилган биноларда сержило коринф ордери кенг қўлланилди. Греция санъати таъсири шу даврда зарб этилган тангаларда ва уларга ишланган бўртма тасвирларда ҳам сезилади.   Тангаларнинг олд томонида ҳукмдор (подишоҳ) хомийси бўлган мобуда тасвири ва ёзув мавжуд, танганинг орқа томонида эса ҳукмдорнинг айлана ичидаги бўртма тасвири ён томонидан ишланган. Шуни такидлаш керакки бу тангалар юзасидаги бўртма тасвирлар услуби жиҳатидан юнон классик санъати анъаналарида , энг аввало Фидий, Праксител, Лиссип ижодига хос услубда бажарилган, жумладан Фидийнинг Олимпдаги Зевс ҳайкалига тахлид қилиш сезиларли Подишо бўртма тасвирлари реал ва ҳайкалтарош тасвирланувчи фақат ўхшатиб қолмасдан балки унинг ҳарактерининг ҳам очишга интилганлиги билинади. М. Деметрий тасвири туширилган тангада Димитрий ҳарактери ва мавқи фил шакли бор бўлган бош кийимда тасвирланган. Бу белги подишони Хиндистонинг заб этганлиги ва унинг ҳукмдорлигига ишора ҳисобланган. Расм 6. Демитрий портрети.             Дмитрий портрети шу давр реалистик портрети санъатининг нодир ёдгорлиги ҳисобланади. ҳайкалтарош бу портретда тасвирланувчининг ўзига хос индивидуал қиёфаси ва ҳарактерини ифодали акс эттира олиши билан кишини хайратлантиради. Шу даврда ишланган Эвкратид бўртма тасвирда кучли, иродали шахс қиёфаси гавдаланади. Аксинича Гелиоил портретида падаркушлик билан тахтни эгаллаган ҳокимнинг мажруҳ дунёси юз мускуллари , думолоқ ва маъносиз боқишида билинади. Амалий санъатда ҳам Греция санъатига тақлид қилиш ёки Греция санъати намуналаридан фойдаланиш кенг авж олди. Маҳаллий усталар грек кулолчилик формаларидан ўз ижодларида кенг фойдаландилар. Шарқ ва Ғарбнинг яқинлашувини Грек-Бақтрия бошлаб беради, Парфия давлати ва санъатида ривож топади. Эллинистик давр Ўзбекистон санъатида маҳобатли ҳайкаллар ҳам ишланганлиги маълум. Бу ҳайкалларда маҳаллий ва юнон санъати анъаналари уйғунлашиб кетган. Артемида бу ерда Анахит симосида мужасамлашди. Унинг олтиндан ишланган ҳайкалларининг бошида нур сочиб турган тожи бўлган, Бундай ҳайкал Бақтериянинг бош ибодатхонасида ўрнатилган. Бундай нур таратиб турган тож Демитрий тамгасининг орқа томонидаги ҳайкалларида ҳам ишлатилади. 5.5. Хоразм давлати . Эрамиздан аввалги VI-IV аср меъморлиги намуналарининг илк намунаси Хоразмдаги Каллали қир сарой қолдиқларидир. Саройнинг асосий қисми квадратга яқин бўлиб (75Х80 м) унга шарқ ва жанубдан ҳовлилар туташган. Шу ҳовлиларнинг сўнггисида бинога кириш учун мўлжалланган асосий дарвоза бўлган. Сарой хоналари эса, одатда, ички икки ҳовли атрофида жойлашган. Сарой томлари текис қилиб ёпилган. Устунлар узун тўсинларга мустахкамлик берган ва таянч вазифасини ўтаган. Бино устунлари тепага кичрайиб борувчи тўртбурчак ва айланалардан ташкил топган тагкурсига ўрнатилган бўлган ва улар тошлардан ишланган. Устунлар эса ёғочдан ишланган бўлиб, унинг капители бургут бошли грифонлар билан безатилган Каллали қир сарой планировкаси ва кўриниши, устунларнинг ҳарактери бевосита Ахмонийлар   меъморлигини эслатади. IV асрларга оид кулолчилик буюмлари шу даврнинг бирмунча мўл фактик материалидир. Ўрта Осиё ерларидан топилган кўпгина сопол буюмлар кулолчилик дастгоҳларида ишланган, махсус печларда пиширилган. Улар шу асрларда кулолчилик хунармандчилиги юксак бўлганлигидан далолат беради. Булар ичида геометрик нақшлар солиниб безатилган идишлар, айниқса диққатга сазовордир. Ўрта Осиёнинг эллинистик дунёга тортилиши унинг санъати ва маданиятида жиддий ўзгаришларни юзага келтирди. Бу ўзгаришлар меъморлик, амалий ва тасвирий санъат мазмуни ва ҳарактерида намоён бўла бошлади. Ўрта Осиёнинг эллинистик даврдаги меъморлиги ҳарактери унинг жанубий районларида сезилади. Бу даврда қурилган бинолар ҳарактерида Ахмонийлар даври меъморлиги услублари билан бирга, грек санъати анъаналари мавжуд. Айниқса, биноларнинг декоратив безалишида шу ўзига хослнк кўзга ташланади. Устунлари грек классик формасида ишланган бўлиб, коринф капителлари тошдан ишланган тош устун ва базадан ташкил топган. Сарой хоналари плястрлар билан безатилган. Сарой учун безак сифатида шер ниқоб, томни безаб турувчи палметкали антисфинкслар ишлатилиши ҳам ҳарактерлидир. Лекин саройни қуришда маҳаллий материал - хом ғ ишт , пахса ишлатилган, томлари текис қилиб ёпилган. Гяур қальа саройи қолдиқлари диққатга сазовор. Бино анъанавий Ўрта Осиё услуби - пахсадан қуриш принципига асосланган бўлиб, девор юзаси ганч билан сувалган. Асосий хоналар, айниқса, қабул- хона ниҳоятда серҳашам бўлиб, у деворий суратлар билан безатилган, ҳайкалтарошлик асарлари ҳам хона файзини оширишга хизмат қилган. Парча ва бўлакларда етиб келган сурат ва ҳайкалтарошлик намуналари қолдиқлари шу давр санъати реализми ҳақида гапириш имкониятини беради. Ишланган ҳайкалларда тасвирланувчинннг этник типи, ёши, ҳарактерини очишга интилиш сезилади. Шу хусусда, қалъа хоналарининг биридан топилган. Ўрта Осиёда нодир ёдгорликлардан бири Тупроқ қальа ҳисобланади. 12 м баландликка эга бўлган сунъий тепалик устига қурилган бу қалъа тўртбурчак шаклида бўлиб, 500X350 м майдонни эгаллайди. Майдон атрофи мустахкам девор билан ўраб чиқилган. Қ алъанинг шнмоли- Ғ арбидаги бурчак томонда Хоразм шоҳларининг саройлари жойлашган. Саройнинг маҳобатли уч минораси эса бутун қалъа кўринишига мустахкамлик бахш этган, унинг жиддий бўлиб кўринишини таъминлаган. Тупроққалъа хоналари бир хил эмас. Тор йўлакчалар эгри равоқлар билан ёпилган, аксинча, катта хоналар нур-қудуқларга эга бўлган, мустахкам устунлар эса хона кенглигини ошириш учун, узун тўсинларга мустахкамлик бериш ёки уларни ўзайтириш учун ишлатилган. Сарой хоналари ҳайкалтарошлик ва рангтасвир билан безатилган. Қ аб у лхона (мехмонхона) сербезак бўлган. Деворий сурат ва бўртма тасвирлар хонанинг кўркам ва гўзаллигини оширган. Лойдан ясалган ҳайкаллар девор бўйлаб қилинган супачаларга ўрнатилган. Супачалар жимжимадор панжаралар билан алоҳида секцияларга ажратилган. Ҳар бир секцияда мустақил ҳайкалтарошлик композицияси бўлган. Бу ҳайкаллар қисман сақланиб қолган. Ўтирган холда тасвирланган подшоҳлар (натурал ўлчамдан икки марта катта), ён томондан турган холда тасвирланган эркак, аёл ва болаларнинг ҳайкали қўйилган. «Суворийлар (жангчилар) зали» деб номланган хона деворида қолдирилган токчаларда подшоҳлар ҳайкали қўйилган. Девор олдида эса қўлида қурол ушлаб турган жангчилар ҳайкали бўлган. «Јайиқлар зали» деб номланган хонада ўсимликлар, пастроқ томонда натурал катталикда кийикларнинг бўртма тасвири - барельефи ишланган. Тупроққалъадаги кичик хоналар фақат деворий суратлар билан безатилган. Шундай хоналардан бирининг деворига ишланган арфа чалувчи қиз сурати бизгача бирмунча яхши сақланган. Расм 10. Тупроққальа деворий расм парчаси.а.б. Расм 11. Тупроққальа ҳайкаллари. а.б. 12 Хоразм тангалари Хулоса Милоддан авалги У1 асрдан дастлаб Аҳамонийлар, сўнг Искандар Зулкарнайн ва унинг ворислари даврида Марказий Осиё халқ ва элатларининг ўзига халқ ва элатлар билан алоқаси кўчайди. Буюк Ипак йўли устида жойлашган Ўрта Осиё ҳудудида янада чуқурроқ алоқалар доирасига тортилди. Савдо сотиқнинг кўчайиши мол айрибошлашга турли тасвирий ва амалий санъат буюмлари ва улар орқали айрим урф-одатлари кириб келишига сабаб бўлди. Одамларнинг яшаш тарзи ва фикр юритиши, эстетик қарашларига таьсир этаборди. Жумладан шу даврдан худоларга атаб ҳайкал ишлаш одати Марказий Осиё ерларида, айниқса унинг жанубий томонларида кенг ёйилди. Маьлумки шу давргача олимлар эьтирофига кўра, бу ерларда худоларни одам шаклида тасвирлаш одати бўлмаган. Шунингдек ахмонийлар даврида Марказий Осиё ерларида меморлик санъати тизимида ҳам қатор ўзгаришлар содир бўлган. Плястр, капител, устун, таглик (база) ва бошқа бир қатор меъморчилик шакллари ахмонийлар даври Марказий Осиёда мавжуд бўлган сатрапликларда, уларнинг марказилари ва босқинчилар хомийлигида дабдабали ҳаёт кечираётган маҳаллии бой- задогонларнинг қўрғон ва саройларида ўз ифодасини топган. Биноларни режалаштириб куриш, уни ҳайкал ва ҳайкалчалар билан безаш одати ёйила бошлаган. Бундай ўхшашлик амалий санъат буюмларида, меъморлик бадиий безакларида айниқса кенг ўринни эгаллайди. Шу пуллар юзасига подшоҳлар қиёфасининг ён томонидан кўриниши бўртма тасвирлари туширилган. Адабиётлар 1. Абдуллаев Н.У. Пейзажная живопись Ўзбекистана. Г.А.Пугаченкова, Л.И.Ремпель, История искусств Ўзбекистана с древнейших времен до середини 2. Искусство Советского Ўзбекистана М. 1976. 3. Тактош Р.Х. Современная графика Ўзбекистана 4. Такташ Р.Х. Фарруҳ Кагаров Г. 1985. 5. Шостко. К.Башаров. Т. 19.. 6. Зиганшина Н. Книжное искусство Ўзбекистана 7. Зиганшина Н. Георгий Чиганов Г. 1980.ХІХ в. М., 1965: Г.А.Пугаченкова Скульптура Халчаяна, М. 1971; Г. Кўзмина . Е.Е. В стране Кавата и Афрасиаба, М. 1977