logo

Қуёнчиликнинг ва мўйначиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти ва қуёнларнинг биологик хусусиятлари ҳамда келиб чиқиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

49 KB
Қуёнчиликнинг ва мўйначиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти ва қуёнларнинг биологик хусусиятлари ҳамда келиб чиқиши Режа: 1. Қуёнчиликнинг аҳамияти ва вазифалари. 2. Қуёнчиликнинг тармоғининг тарихи. 3. Қуёнларнинг келиб чиқиши 4. Қуёнларнинг асосий биологик хусусиятлари. 5. Мўйна ҳайвонларининг биологик хусусияти. Таянч иборалар. Тармоқнинг халқ хўжалигидаги самрадорлиги, қуёнчиликдан олинадиган асосий хом ашё маҳсулотлари, қўшимча маҳсулотлари, қуён гўштини марморсимонлиги (қатмақатлиги), гўштнинг нархсизлиги, гўштнинг кимёвий таркиби, холестерин моддаси, тери сифати, халқ хўжалигида қўлланиши, тивит толаси ва халқ хўжалигида қўлланиши, шартли мол ҳисоби, хонакилаштириш, ёввойи қуёнлар, маданий қуёнлар, етилувчанлик, серпуштлик, ҳаётчанлик, жинсий етилиши. Мустақил Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш йўлига кирган бир пайтда аҳолини кун сайин ошиб бораётган озиқ-овқатга, кийим кечакка бўлган талабларни қондириш борасида чорвачиликнинг хар бир соҳасидаги унумли фойдаланиш мутахассисларнинг олдидаги асосий вазифаларидандир. Чорвачилик мамлакатимиз халқ хўжалигида муҳим ўринни эгаллаб, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг асосий тармоқларидан ҳисобланади. Чорвачилик аҳолини ҳаётий зарур бўлган гўшт, сут, тухум каби озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат корхоналарини зарурий хомашё билан таъминлайди. Шу нуқтаи назардан ҳам қуёнчилик чорвачиликнинг муҳим тармоқларидан биридир. Қуёнчилик - чорвачиликнинг тез етилувчан, серпушт, сермаҳсул тармоқларидан бирдир. Бу тармоқдан кам меҳнат ва озуқа сарфлаб пархез гўшт, сифатли тери, майин тивит ва бошқа маҳсулотлар етиштириш мумкин. Чорвачилик деҳқончилик билан узвий алоқада ривожланади. Қишлоқ хўжалик экинлари ҳисобидан етиштириладиган ҳосил таркибидаги умумий органик моддалар миқдорининг фақат 1/4 қисмини бевосита аҳоли озиқаси учун фойдаланилади. Қолган 3/4 қисмини эса, қишлоқ хўжалик ҳайвонларига арзон органик озиқа модда сифатида озиқлантириш билан тўла қимматли озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш имкониятига эга. Ўзбекистонимиз аҳолиси ҳозирги қарийб 26 миллионни ташкил этгани ҳолда, хар йили ўртача 0,5 млн. дан ўсаётганини ҳисобгна олсак чорвачиликнинг ҚУЁНЧИЛИК каби тармоғини янада жадалроқ ривожлантириши тақоза этади. Кишилар озиқ овқатининг таркибида ҳайвонот оқсилининг аҳамияти беқиёсдир. Шунинг учун чорвачиликни барча тармоқларини ривожлантириш давримизнинг асосий талабидир. Қуён гўшти пархез гўшт ҳисобланиб, аҳоли озиқ-овқати таркибида муҳим аҳамиятига эга. Қуён гўшти қорамол, қўй, чўчқа гўштларига нисбатан енгил ҳазмланувчи, тўлақимматли оқсилларга бой ва холестерин миқдори кам. Киши организм қорамол гўштидан 62% оқсилларни ўзлаштира олса қуён гўштидан 90% ни узлаштиради. Қуён гўштида товуқ гўштига нисбатан ҳам 2,7 марта (Nа) моддаси кам, хатто бузоқ гўштига нисбатан 2,4 марта холестерин кам бўлади. Шу хусусиятларига кўра қуён гўшти болалар, кексалар, ҳамда ошқозон, жигар, юрак-қон-томир беморларига тавсия этилади. Ҳозирги бозор иқтисоди ва хўжалик ҳисоби шароитида 5 бош қуён ва 1 бош наслли эркак қуёндан бир йилда 400 кг дан зиёдроқ пархез гўшт етиштириш, ёхуд ҳар куни оила қозонига 1 кг дан зиёд гўшт тушиши мумкин (5х4=200х2кг=400кг). Қуён териси ҳам халқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, мўйначилик саноатида натура ҳолда, енгил чиройли аёллар мантоси (пўстин), жакет (нимтаки)лар, болалар пўстини, ёқаликлар, қулоқчинлар телпаклар тайёрланса, атторлик (галантерия) маҳсулотларидан чармли енгил оёқ кийимлари, кулкон, сумкалар тайёрланади. Қуён тивитидан энг сифатли ип йигириб туқиладиган румоллар, женпир ва бошқа нарсалар тайёрланади. Вояга етган хар бир қуёндан бир йилда жами карийиб 2 кг тивит олиш мумкин. Қуёнчилик махсус зотлар қуёнларни Ғарбий Европа мамлакатларидан келтириб, 1927-1932 йиллиар давомида махсус хўжаликлар ташкил этилиб бошлади. Ўрта Осиё республикалари хўжаликларида қуёнчилик жорий этилсада, асраш шароити бўлмаганлиги учун урчитиш тадқиқ этмади. Шунга қарамасдан Хоразм вилояти Боғот туманидаги "И.Дусов" номидаги жамоа хўжалигида, Туркманистонинг Чоржу туманидаги собиқ "Москва" ж-х даги қуёнчилик корхоналари эътиборга лойиқ салмоқ билан ишлаб келди. Фермер хўжаликларига ўтиш жараёнида ҳозир қуёнчилик асосий тармоқ ҳисобланади. Шартли қорамол ҳисобига олганда 30 бошдан кам бўлмаслиги қарор асосида белгиланган. Қуён 0,025 шартли молга тўғри келган ҳолда (1:0,025=40х30)=1200 бош қуён асралиши керак. Қуёнлар бундан 2000 йиллар илгари хонакилаштириш асосида яралган бўлиб, ёввойи қуёнларнинг асл ватани Ўрта ер, Қора денгиз атрофида мулойим иқлимли худудлар ҳисобланади. Дастлаб Испания, Францияда яшаган. Хонакилаштирилгандан кейин бутун Европа, Осиё, Австралия ва Америка қитъаларига тарқалган. Осиё ва Европанинг кўпгина худудларида қуёнларнинг ёввойи аждодларини ҳозирги пайтда ҳам учратиш мумкин. "Испания" сўзи "Қуёнлар қирғоғи" маъносини англатади. Ёввойи қуён билан уй қуёнининг фарқи бор. Ёввойи қуёнлар маҳаллий худудларимиз шароитида йилига 2-3 марта 35 бошдан кўзи очиқ, тук билан қопланган, бемалол юрадиган бола туғади. Уй қуёнларидан йилига 5-6 марта бола олиш мўлжалланади. Болалашда 6-12 тагача кўзи юмиқ, жунсиз бола туғади. 3 кунликдан кейинги жун белгилари кўринади. 6-7 кунликда тивит билан қопланади, 10-14 кунлигида уларнинг кўзи очилиб, 17-20 кунликда уядан чиқади. Европа маҳаллий ўрмонларида ёввойи яшовчи алоҳида қуёнлар (заяц) бўғозлиги 52 кун бўлиб, улар хонаки қуёнлардан бошқа турлиги билан фарқ қилади. Хонаки қуёнларнинг бўғозлик даври 30 (28-32) кун. Ёввойи бундан қуёнлар билан хонаки қуёнларни жуфтлаб авлод олиб бўлмайди. Қуёнлар тез етилувчанлиги, кун бола бериши, болалаш даврийликнинг йўқлиги, болаларнинг тез вояга етиши билан фарқ қилади. Қуёнлар боласи тутилганда уларнинг массаси 30 граммдан 120 граммгача бўлади. улар тез ўсиб 6 кунда. 2 марта, 10 кунда 3 марта, 20 кунда 5-6 марта, 30 кунда 9-10 мартагача туғилгандаги вазнига нисбатан ўсади. Қуён болалари асосан 4-4,5 ойликкача жадал ўсиб, баъзан ота-онасини вазнига яқинлашади ва кейин ўсиш тезлиги сусаяди. Бунда 84-87% ни эгаллаб, қолган 13-19% вазини қуёнлари 6-10 ликкача эришади. Яхши боқилган қуёнлар 2-2,5 ойлигида жинсий вояга етади. Бу даврдан алоҳида гуруҳларга ажратиб боқиш лозим. Уларни 4 ойлигида қочириб бола олиш мумкин. Қуён болаларини 45-60 кунлик даврида онасидан ажратиш мақсадга мувофиқдир. Она қуён сути уларда 2-3 кунгача ажралади. Она қуёнлар бир кеча-кундузда 100-180 г, баъзан 200-270 г миқдорда сут ажратадилар. Сутдорлик 22-24 кунгача давом этиб кейин сусаяди. Ҳаво ҳарорати 15-25 0 С бўлганда қуёнлар ўз танасидан ортиқча иссиқлик ажратмаслиги, ҳарорат пасайганда истеъмол қилинган озиқа энергиясини бир қисмини танадан иссиқлик чиқаришга сарфлаши аниқланган. Нафас олиши ҳавонинг салқин кунларида минутига 50-60 мартани ташкил этса, ҳарорат 35 0 С дан ошиши билан нафас олиш тезлиги минутига 280-282 мартага ошади. Қуёнлар ўзининг барча биологик хусусиятларига кўра ташки муҳитнинг кўплаб таъсирлари (шовқин, иссиқлик, совуқлик, шамол, озиқа)га, бўлган жавоби юқори бўлади. Адабиётлар 1. Сысоев В.С., Александров В.И. - "Кролиководство" М, 1985 2. Минина И.С., Леонтюк С.В., “Как разводить кроликов”, Москва., 1981 3. Помитко В.И., Деваева Г.М. и др. Пушное звероводство и кролиководство. Москва. 1982 4. Икромов Т. Ўзбекистонда қуёнчиликнинг ривожланиши. Тошкент. 1985 Кушоков Ж. Қуёнчилик(укув кулланма). Тошкент. 1994 йил 5. Кафедрадаги мавжуд ишланмалар .