logo

Логистик тизим тўғрисида асосий тушунчалар. Логистиканинг ривожланиш босқичлари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

47.5 KB
Логистик тизим тўғрисида асосий тушунчалар . Л огистиканинг ривожланиш босқичлари Замонавий иқтисодиётда логистика фанини ривожланишининг қуйидаги босқич-ларини ажратадилар: Биринчи босқич – 60 чи йилларга тўғри келади, ва муомала соҳасида моддий оқимларни бошқариш учун логистик ёндашишни қўллаш билан тавсифланади. Ушбу даврда иккита асосий қоидага риоя қилиш бошланди:  ишлаб-чиқариш ва ташишдаги алоҳида мавжуд бўлган моддий оқимлар бош-қарувнинг ягона тизими билан ўзаро боғлик эканлиги.  моддий ресурслар жисмоний тақсимотининг айрим функцияларини интегра-циялашуви сезиларли иқтисодий самара бериши мумкинлиги. Жисмоний тақсимотнинг оптималлашуви масалалари ҳамма вақт кун тартибида турган. Масалан, етказилаётган партиялар частотаси ва ўлчамининг оптималлашуви, омборлар жойлашиши ва амал қилишининг оптималлашуви, транспорт йўналишлари ва графикларининг оптималлашуви ва ҳоказо. Одатда ушбу масалалар алоҳида-алоҳи-да тарзда ечилади, ва бу тизимли самарадорликни таъминламайди. Логистик ёнда-шишнинг хусусияти эса, уларни тизимли ечимини топишдан иборатдир. Логистика ривожланишининг биринчи босқичида, товар маҳсулотларни ишлаб-чиқаришнинг барча жараёнлари мустаҳкам ўзаро алоқаларга эга бўладилар. Масалан логистика ривожланишининг биринчи босқичидаги моддий оқимлар харакати жараё-ни иштирокчиларининг логистик интеграциялашуви даражаси, 1.1 расмда кўрсатил-ган. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, моддий оқимларни бошқариш бўйича маса-лаларни биргаликда ечиш, уларни алоҳида ечишга нисбатан мураккаброқдир. Бунда бошқача услублар, ҳамда мутахассисларнинг бошқача тайёргарлиги талаб этилади. Логистика ривожланишидаги иккинчи босқич ХХ асрнинг 80чи йилларига тўғри келади. Ушбу даврда логистиканинг интеграцион асоси кенгайиб, у ишлаб-чиқариш жараёнини ҳам қамраб олди. Расм. Логистика ривожланишининг биринчи босқичи – транспорт- омбор жараёни интеграцияси. Л огистика ривожланиши нуқтаи назаридан 80-йиллар қуйидагилар билан тав - сифланади: - жисмоний тақсимот қийматининг тез ўсиши; - логистик жараёнлар бошқарувини амалга оширувчи менеджерларнинг касбий маҳорати даражасини ошиши; - логистика соҳасидаги узоқ муддатли режалаштириш; - ахборот тўплаш ва логистик жараёнларни назорат қилиш учун компьютерлар-нинг кенг миқёсда қўлланилиши; 80-йилларда эришилган логистик интеграция даражаси 1.2.-расмда намойиш этилган. Цех ТранспортИшлаб чи қ ариш Хом ашё омбори Т айёр ма ҳ сулот омбори Цех ТранспортИшлаб чи қ ариш Хом ашё омбори Тайёр ма ҳ сулот омбори Расм. Логистика ривожланишининг иккинчи босқичи: ишлаб-чиқариш цехи, транспорт ва омбор ягона механизм сифатида иш юрита бошлайди. - жисмоний тақсимотнинг марказлашиши; - материал ўтказувчи занжирларда захираларнинг кескин камайиши; - тақсимотнинг ҳақиқий харажатларини тўғри аниқланиши; - моддий оқимнинг охирги истеъмолчигача бўлган харакати қийматини пасайти-риш бўйича тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш. Кўриб турганимиздек бу ерда, маҳсулотни ишлаб-чиқариш ва реализация қилиш омбор ва транспортнинг ўзаро фаолиятига ишлаб- чиқаришни режалаштириш ҳам қўшилади. Бу захираларни камайтириш, буюртмаларни ўз вақтида бажарилиши ҳисо-бига харидорларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, ускуналардан фойдаланишни яхшилаш имконини беради. Расм. Логистика ривожланишининг учинчи босқичи: логистик жараён иштирокчиларининг йиғиндиси умумийлашиб бормоқда. Учинчи босқич эса ҳозирги вақтга тегишли бўлиб, у қуйидагилар билан тавсиф-ланади: - бутун жаҳон иқтисодиётидаги бозор жараёнларини ташкил этиш ва бошқа-ришда фундаментал ўзгаришлар содир бўлади; - материал ўтказувчи субъектлар йиғиндиси умумийлашиб боради (1.3 расм) Транспорт ТранспортИстеъмолчиИшлаб чи қ ариш Хом ашё омбори Тайёр ма ҳ сулот омбори - моддий ва ахборот оқимларини тезда ўтишини таъминловчи, замонавий комму-никацион технологиялар, маҳсулот харакатининг барча босқичлари мониторингини амалга оширишга имкон беради; - Агрологистика соҳасида хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи тармоқлар ривожла-нади; - логистика концепцияси (унинг асосий қоидаси бу интеграциядир), таъминот, ишлаб-чиқариш ва тақсимот занжирлари иштирокчиларининг кўпчилиги томонидан тан олина бошлайди. Адабиётлар рўйхати 1. Аникин Б.А. Логистика: Учеб.пособие. М.: Инфра М. 2000 г. 2. Аникин Б.А Практикум по логистике. Учебное пособие. Москва Инфра- М 2002 г. 3. Гаджинский А.М. “Логистика” М 2003 г.– 407 с. 4. Гаджинский А.М. Практикум по логистике. М.: ИВЦ «Маркетинг», 2001 г. 5. Миротин Л.Б., Сергеев В.И. Основ ы логистики. Учебное пособие. Москва, “Инфра-М”, 1999 г. 6. Неруш Ю.М. Л огистика. Учебник для вузов.-3-е изд., перераб. и доп.- М.: ЮНИТИ-Дана, 2003 г. 7. Неруш Ю.М. “Коммерческая логистика” М “Банки и биржи” Издательское обьединение “ЮНИТИ” 1997 г.-240 с. 8. Саркисов С.В. Управление логистикой. Учебное пособие. Москва ЗАО «Бизнес-школа «Интел-Синтез» 2001 г. 9. Саматов Ғ.А. Ё.К.Қориева. Б.Пайзиев. Рақобат муҳитида халқаро транспорт тизими фаолиятининг логистик ишончлиги. Тошкент 2003 й. 10. Чудаков А.Д. Л огистика. Учебник. М.: ООО «Издательство РДЛ», 2001 г. 11. Ballou R.H. Basic Buisness logistics. New York, 1987 г. 12. Cristopher M. The Strategy of distribution management. London, 1986 y. 13. Kearney A.T. Logistics Productivity the Competitive edge in Europe. – Chicago, 1994 y. 14. Magee J., Capacino W., Rosenfiueld D. Modern logistics management. – New York, 1986 y.