logo

Ем-хашак ўтлар умумий тавсифи. Кўк беда аҳамияти ва етиштириш технологияси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

122.5 KB
Ем-хашак ўтлар умумий тавсифи. Кўк беда аҳамияти ва етиштириш технологияси Режа: 1.Ем-хашак ўтларнинг аҳамияти 2.Беда - аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши 3. Беда биологияси ва навлари 4. Беда етиштириш технологияси Чорва молларининг тўйимли озуқага бўлган талаби табиий яйловлардан, пичанзорлардан ва махсус экилган ем-хашак экинлардан тайёрланган озуқалар билан қондирилади. Ем-хашак экинларининг орасида ем-хашак ўтлардан тўйимли озуқалар тайёрланади: кўкат, пичан, силос, витаминли ун, сенаж. Бу озуқаларнинг таркибида шайвонлар ҳаёти учун зарур бўлган витаминлар, оқсил моддалар, мой, минерал тузлар мавжуд. ЎТлардан тайёрланган озуқалар хушбўй, осон ҳазм бўлади. Ем-хашак ўтлар гуруҳига кўп йиллик дуккакли, қўнғирбош ва бир йиллик дуккакли, қўнғирбош ўтлар ҳамда бошқа оилага мансуб экинлар киради. Кўп йиллик дуккакли ўтлар . Кўп йиллик дуккакли ўтларнинг моҳияти: 1) Бир гектардан бошқа ўтларга нисбатан 2-3 марта кўп, ўртапча 2,5-3,0 т. оқсил тўплайди. Шунининг учун дуккакли ўтлардан энг тўйимли озуқалар тайёрланади. 2).Дуккакли ўтлар таркибидаги оқсил юқори сифатли бўлиб, унда ҳаёт учун зарур аминокислоталар мавжуд,шу туфайли бу оқсил яхши ҳазм бўлади.3).Энг муҳим биологик хусусияти шундаки, бу ўтлар биологик азот тўплайди.4).Минерал азот кўп ишлатилса, тупроқ микрофлораси фаоллашиб органик йиғиндини минерал моддаларга айлантириб тупроқнинг таркибидаги чиринди камайтиради ва оқибатда унумдорлиги пасаяди. Азотнинг ортиқча қисми сизот сувларига етиб боради.5).дуккакли ўтларни моҳияти уларнинг биологик хусусияти билан боғлиқдир, бу - дуккакли ўсимликларнинг ҳаво азотини ўзлаштириб тупроқда азот тўплаш хусусияти, кўп йиллик дуккакли ўтлар 2-3 йилда бир гектарда 200-400 кг азот ва анча илдиз қолдиқларини тўплайди. Бу экинлардан бўшаган ерларга экилган дала экинларнинг ҳосилдорлиги анча ошади. 6) кўп йиллик дуккакли ўтлар гекгарда узоқ ўсув емирилишидан сақлайди, айниқса, эрта баҳор ва куз давридаги ёғингарчилик пайтида. 8) кўп йиллик экин бўлганлиги учун ҳар йили экилмайди, уруғ талаб қилинмайди, тупроққа ишлов берилмайди. Умуман кўп йиллик ўтларни етиштиришда сарф-харажат кам бўлади. Кўп йиллик дуккакли ўтларнинг салбий томони: тупроқ муҳитига талабчан, тупроқда фосфор, кали, бор, молибден етарли миқдорда талаб қилади, уруғчилиги анча қийин. Дуккакли ўтлар ўрилгандан кейин ўсиш бошланишидан шоналаш ва гуллаш давригача кўкат миқдори тез кўпайиб боради. Гуллаш давридан боҳлаб бу жараён сустлашади, кўкат таркибида азот камайиб боради. Ўсимликдаги озиқ моддалар илдизида тўпланади. Бу қишлаб чиқишга ёрдам беради. Гуллаш даврининг бошланишида кўкат таркибида 14-18% оқсил бўлади. Гуллаш даврини охирида унинг миқдори камаяди, клетчатка кўпаяди, озиқ сифати пасаяди. Ем хашак ўтларининг тўйимлилиги Озуқа ва экин турлари 1 кг озуқа таркибида Озиқа бирлиги, кг Ҳазм бўла диган оқсил, г Кальций, г Фосфор, г Каротин, мг Кўкат беда 0,21 27 3,8 0,7 40 қизил себарга 0,17 36 6,4 0,6 50 Баргак 0,18 28 2,4 0,6 65 Пичан беда 0,52 79 9,3 2,2 25 қизил себарга 0,49 116 17,7 2,2 45 Баргак 054 106 11,0 2,5 25 Деҳқончиликда ўтларнинг аҳамияти ҳам катта, чунки бу ўсимликлар дала экинлари учун энг яхши ўтмишдош бўла олади, тўпроқда чиринди кўпаяди, тупроқнинг сув-физикавий, кимёвий ҳолати яхшиланади, шўрланиш камаяди, тупроқ емирилишини ҳам камайтиради. Уруғчилиги қийин бўлганлиги туфайли дуккакли ўтларнинг экин майдонини кенгайтириш анча мураккаб. Дуккакли ўтлар уруғи бир вақтда етилмайди, эрата етилгани тўкилади. Ҳосилни йиғиш муддати экинлар бўйича ҳар хил бўлади. Дуккакли ўтлар уруғ ҳосилини йиғиш учун етилиш даврлари Экин Ўриш вақтидаги етилиш даври Тўла етилганда уруғнинг тўкилишиИкки босқичли йиғиш усули Комбайн билан йиғ илганда қизил себарга 80-85% гултўплам жигар рангда бўлаганда 90-95% дуккаги жи гар рангда бўлган да, уруғ қотган, табиий рангда қисқа муддатда йиғилса кам тўкилади Беда Дуккаги 75-80% етилганди Дуккаги 90-95% етилганда Кам тўкилади қашқарбеда Гултўпламнинг пастки дуккаги етилганда Комбайинда кам йиғ илади Кўп тўкилади баргак Дуккаги 40-50% етилганда Дуккаги 70% етилганда Кўп тўкилади Қ изил себаргани, баргакни уруғи аксарият ҳолда икки босқичли усулда йиғилади. қашқарбеданинг ҳосилини йиғишда комбайн деярли ишлатилмайди. Дуккакли ўтларнинг уруғ унувчанлиги сақлаш даври ҳар хил бўлади. Баргакнинг айрим турларида уруғ унувчанлиги 1-2 йил сақланади, сариқ қашшқарбеда 16-17 йил сақланиши мумкин. Дуккакли ўтларда тошсимон уруғлар мавжуд. Уруғ қобиғидан сув ўтмайди, уруғ бўртмайди, униб чиқмайди. Бундай уруғлар кўп йилдан кейин униб чиқиши мумкин. Бу хусусият дуккакли ўтларни табиатди сақланишини таъминлайди. Дуккакли ўтларнинг уруғ унувчанлигини сақлаш муддати Экин Тошсимон уруғ сони, % Унувчанлигини сақлаш муддати, йил Унувчанлиги йўқолган уруғнинг белгилари қизил себарга 80 гача 3-4 Хира жигар рангда беда 90 гача 3-7 Хира жигар рангда Оқ қашқарбеда 90 гача 6-15 Кумарин ҳиди йўқ, сарғиш жигар ранг Сариқ қашқарбеда 90 гача 17 Кумарин ҳиди йўқ, сариқ жигар ранг қумоқ баргак 15-20 1-2 Жигар ранг Беданинг халқ хўжалигидаги аҳамияти. Беда Ўзбекистоннинг ва Марказий Осиёнинг суғориладиган ерлирида кўп экиладиган кўп йиллик серҳосил дуккакли ем-хашак ўсимликлардан биридир. Бедадан хилма-хил озиқлар тайёрлаш мумкин. Бу озиқлар тўйимлилиги билан ажралиб туради. Масалан, В.Далакян ва Ш.Раҳмановаларнинг маълумоти бўйича (1986), беданинг шоналаш даврида бир килограмм кўкати таркибида 0,20 озиқ бирлиги ва 30 г ҳазм бўладиган оқсил, 1 кг пичанида 0,47 озиқ бирлиги ва 90 г оқсил мавжуд. Беданинг таркибида кальций, фосфор, осон ҳазм бўладиган оқсил, ҳайвонлар ҳаёти учун зарур бўлган витаминлар мавжуд. Беданинг кўкати серсув моллар тез ўсади, суяги бақувват бўлади. Беда агротехника аҳамиятига ҳам эга. Бедадан бўшаган ерлар бошқа ўсимликлар учун энг яхши ўтмишдош бўлади, чунки кўп йиллик беда 1 га ерда 250-340 кг азот тўплайди, 150-184 ц илдиз қолдиқлари йиғилади. Тупроқ таркибида 1,58% гача чиринди кўпаяди. Беда мелиоратив ўсимлик ҳамдир, чунки беда экилган ерларда тузларнинг миқдори камаяди, бу беда қалин экиб тупроқ юзасидан буғланиш анча камайишига, тузнинг бир қисми ҳосил билан кетишига, беда сeғорилганда тузларнинг ювилишига ва беданинг илдиз чуқур қатламларига сувдан фойдаланганлиги туфайли сизот сувлар юқорига кўтарилмаслигига боғлиқдир. Пахтачилик илмий тадқиқот институти маълумоти бўйича, бедадан бўшаган ерларга ғўза экилса, вилт касаллиги билан кам касалланади. Суғориладиган маданий яйловлар барпо этишда ҳам беданинг аҳамияти каттадир, чунки беда ҳар хил ўт аралашмаларга, албатта, қўшилади. Беданинг ҳосилдорлиги тупроқ-иқлим шароитига, етиштириш технологиясига, навнинг биологиясига боғлиқдир. Биринчи йил бедадан ўртача 20-40 ц пичан олинади, 2-3 йиллик бедадан 80-120 ц пичан олинади. Илғор технологияўлланса, 150-200 ц пичан нтиштириш мумкин. Уч йил мобайнида маҳаллий Хоразм бедаси бўйича 549,1 ц, Вахш-233-645,1, Тошкент-721-607,4, Узген-631-6 ц, Тошкент-3т92-637,4 цпичан олинган. Лалми ерларда беданинг ҳосилдорлиги сув билан таъминланишига боғлиқ. Тоғли минтақада бедадан 50-60 ц, текислик-тепалик минтақасида 12-18 ц пичан етиштириш мумкин. Беда уруғининг ҳосили селекцион навларида 4-6 ц.Ишлаб чиқариш шароитида уруғ ҳосили кам, ўртача 0,8-1,5 ц. Келиб чиқиши ва тарқалиши. Беда қадимдан экиб келинган ва кенг тарқалган ўсимликлар туркимига киради.Илк бор беда эрамиздан 5 минг йил илгари Ўрта Осиёда ва Кавказда экилган. Бу минтақалардан 2-2,5 минг ил илгари Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Греция, Италия ва Шимолий Африкага тарқалган. Кейинроқ бу ўсимлик Европанинг бошқа минтақаларига, Шимолий ва Жанубий Америка ва Австралияга тарқалган. Беданинг ватани Осиё минтақаси ҳисобланиб, ҳозирги вақтда ер юзида кенг тарқалган ҳолда ўртача 30 млн. гектар ерга экилади. Ўзбекистонда 1995 йил беданинг экин майдони 200 минг га ни ташкил қилди. Ботаник тарифи. Беда дуккаклилар ( Fabaceae ) оиласига, Medicago авлодидига мансуб. Бу авлод ер юзида тарқалган маданий ва 100 га яқин ёввойи турлари киради. Энг кўпроқ экиладиган турлари: кўк беда - М. Sativ а, сариқ беда - M . falsata L ., дуруғай беда - M . media L , зангори беда - М. coerulae L , хмелсимон беда - M . lupulina L . Сариқ беда. Кўп йиллик ўтсимон ўсимлик, пояси тик ва ётиқ ҳолда ўсади, баландлиги 40 см дан 170 см гача бўлади. Пояни ичи ўзак билан тўла, усти тукланган. Барги муракаб,уч бўлакли, майда ланцетсимон, тукли. Гултўплами кўп гулли шингил, гули сариқ рангли. Меваси дуккак, ўроқсимоин шаклда, кўп уруғли, сариқ қўнғир рангли, майда буйраксимон. Уруғининг тўла оғирлиги1-1,6 г. Илдизи яхши ривожланган, илдиз орқали кўпаядиган турлари ҳам бор. У қурғоқчилик ва совуққа чидамли, тупроқ танламайди, енгил қумлоқ ва шўрхок тупроқларда ўсаверади. Кўк бедага нисбатан секин ўсади, қайта суст кўкаради. Сариқ беда чорва моллари учун тўйимли озуқ беради. Унинг таркибида 15-16% оқсил мавжуд. Дурагай беда. У табиий ҳолда кўк ва сариқ бедани чатишиши натижасида вужудга келган тур. Бу тур морфологик, биологик ва хўжалик хусусияти бўйича кўк ва сариқ бедани такрорлайди. Гулининг ранги оқ, сариқдан бинафша ранггача бўлади. Дуккаклари ўралган ва ўроқсимон шаклда. Табиатда бу турнинг ҳар хил шакллари учрайди. Дурагай беда ноқулай шароитга тез мослашади.дурагай беда Россияда, Ғарбий Европада А Қ Шда учрайди. Зангори беда. Бу кўп йиллик илдизпояли ўтсимон ўсимлик. пояси тик ўсади, қиррали, тукли, баландлиги 50-70 см бўлади. Барги мураккаб, ингичка, майда узунлиги 0,7-2,5 см. гултўплами зич, узунлиги 1-4 см, гуллари майда, оқ ва бинафша рангли рангли бўлади. Меваси дуккак, майда, юмалоқ, 2-3 марта буралган, кўп уруғли, устки қисми силлиқ, уруғи майда. Хмелсимон беда. Бу беда 1-2 йиллик, пояси ётиб ўсади, гултўплами калта, гуллари сариқ рангли, дуккаги калта, буйраксимон, кўпинча битта уруғ бўлади, уруғи сариқ рангли. Беданинг бу тури кенг тарқалмаган, кўпинча тоғли минтақада кўп учрайди. Ҳосили кам бўлганлиги учун кам экилади. Ундан яйлов ўсимлиги сифатида фойдаланиш афзалдир.(16-расм). Беданинг биологияси Иссиқликка бўлган талаби. Уруғи 1-3° униб чиқади, ўртача ҳарорат 18-20°. Ҳарорат 30° ошса уруғнинг униб чиқишига ноқулай шароит вужудга келади. Майсаси-6° совуққа чидайди. қишда қор қалин бўлса беда-40° совуққа чидайди, ўртача қишлаб чиқади.Беданинг поялари ёйилиб ўсадиган турлари совуққа чидамлироқ бўлади. Беданинг қишлаб чиқиши ва совуққаи чидамлилиги кўпинча етиштириш шароитига боғлиқ.Экиш муддати охирги ўримни ўриш вақтига боғлиқдир.Баҳорда беда 5-7° да ўса бошлайди, қайта ўсишдан гуллаш давригача бедп тахминан 800° фаол ҳарорат талаб қилади. Н а мликка бўлган талаби . Беда намсевар ўсимлик уруғини бўртиши учун 100-120% сув сарфлайди, тупроқнинг намлиги дала нам сиғимига нисбатан 70-75% бўлиши керак. Бир грамм қуруқ модда ҳосил қилиш учун беда 700-800 г. сув сарфлайди. Ўртача беданинг транспирация коэффициенти 700-900 бирликка тенг. Илдиз яхши ривожланганлиги учун беда тупроқнинг чуқур қатламидаги сувни ўзлаштира олади, куннинг иссиқ пайтларида бир қисм баргларини тўкади, ўсишдан тўхтайди, бироқ ёғингарчилик бошланганда ёки суғорилганда ўсиш яна давом этади. Шунинг учун беда лалми ерларда ҳам экилади. Ёруғликка талаби. Беда ёруғсевар узун кун ўсимлиги, ёруғлик даври 16-17 соат давом этганда яхши ривожланади. Беда қопловчи ўсимликлар билан экилса, секин ўсади ва суст ривожланади. Озиққа талаби . Беда тупроқдан кўп озиқ ўзлаштиради, чунки у серҳосил ўсимликлдир. Бир тонна пичан етиштириш учун беда 6 кг фосфор, 17-20 кг калий ва анча кальций ўэлаштиради. Губайдуллин ва Сеникеев маълумотлари бўйча беда 50 ц пичан етиштириш учн 130 кг азот, 33 кг калий ва 135 кг кальций ўзлаштиради (1982). Тупроққа бўлган талаби. Беда унумдор, ғовак, маданийлаштирилган шўрланмаган, ботқоқланмаган ва сувлари чуқур жойлашган тупроқларда яхши ўсади. Тупроқ реакцияси рН 6,5-7 бўлганда беда яхши ўсади, рН 5 бўлса илдизда туганаклар ривожланмайди, рН 8 ва ундан ортиқ бўлса, тупроқни, албатта ювиш керак бўлади. Бедани ўсиш ва ривожланиш даврига қараб шўрга чидамлилиги ўзгаради: майсаланиш даври 0,2%, шоналаш даврида 0,6%, биринчи ўримдан кейин 0,66 дан ортиқ тузларга бардрш бера олади. Беда экилган жойга 5-6 йилдан кейин экилади. Беданинг ўсиши ва ривожланиши . Қулай шароитда уруғ экилгандан 5-6 кундан кейин униб чиқади. Майсаси иккита уруғ барги шаклида ер юзида кўринади. Майсалари жуда майда бўлиб, қатқалоққа дучор бўлса нобуд бўлади. Майсалар кўрингандан 3-4 кун ўтгач, биринчи оддий чинбарги ривожланади. Сўнгра 12-15 кун ўтгач биринчи оддий чинбарги ривожланади. Навбатдаги барглар ҳар 4-5 кунда пайдо бўлаверади. Ўсимликда 15-20 та чинбарг ривожланганда шоналаш даври бошланади, бу майсаланишдан 40-60 кун ўтгандан кейин кузатилади. Шоналаш 10-20 кун ўтгач, гуллаш даври бошланади.. беда пастдан юқорига, марказдан атрофга қараб гуллайди. Баҳорда экилган беда 90-100 кунда гуллайди, 140 кунда тўла етилади. Беда баҳори ўсимлик, экилган йили 2-4 ўрим беради, 2-3 йилги беда 5-7 ўрим беради, 2-ўримдан уруғ беради. Иккинчи учинчи йилги беда биринчи ўримини 60-70 кунда, иккинчи ўримини 40-50кун, ёзги ўримлари 28-35 кунда, кузги ўримлари 35-45 кунда етилади. Уруғдан битта поя ўсади, кейинги поялар илдиз бўйинидаги куртаклардан ўсади. Бир гектар бедада 40-50 гектар барг юзаси шаклланади, бу донли ўсимликларга қараганда анча ортиқдир. Биринчи йилги бедада майсаланиш, шохланиш, шоналаш, гуллаш ва пишиш даврлари кузатилади, иккинчи ва кейинги бедаларда: қайта ўсиш, пояни ўсиши, шоналаш, гуллаш, пишиш дааврлари кузатилади. Гуллаш даври анча давом этади, шунинг учун уруғ пишиши ҳам бир вақтда бўлмайди. Навлари: "Хива бедаси", "Тошкент - 3192", "Тошкент - 1", "Тошкент - 2009", "Аридная". Беданинг маҳаллий ва селекцион навлари мавжуд. Марказий Осиёнинг тупроқ-иқлим табиий шароитлари ҳар хил бўлганлиги учун шу шароитга мослашган бедани маҳаллий навлари шаклланган, масалан, Хоразм бедаси, Олмаота бедаси, Марҳамат бедаси, Самарқанд бедаси, Туркма бедаси, туркистон бедаси, Хоразм бедаси, Сурия бедаси, Араб бедаси. Беда агротехникаси . Алмашлаб экишдаги ўрни. Беда, ғўза, каноп, шоли, маккажўхори, бошқли дон, полиз, сабзовот экинлардан бўшаган ерларга экилади. Илдизи беда билан бар хал ривожланган ўсимликлардан кейин экилмагани маъқул. Бир ерда беда 8-10 йилгача ўсиши мумкин, экилган ерга беда 5-6 йилдан кейин қайта экилиши мумкин. Ерни ишлаш . Беда экиш учун ер кузда ҳайдалади. Кузги шудгорлаш ишлари эса ўтмишдош экин турига боғлиқ бўлади. Тупроқ намлигини ҳисобга олиб ўтмишдош экинни ҳосил йиғиштирилгандан кейин суғориш ҳам мумкин, бундан кейин ерни ишлаш осон бўлади. Тоза ерларда суғоришдан кейин ер 25-27 см чуқурликда ҳайдалади. Бегона ўтлар билан зарарланган тупроқларда суғоришдан кейин ер махсус ағдаргичли лушчильник ёки отвалсиз плугда 6-8 см чуқурликда юмшатилади. Бу тадбир тупроқнинг устки қисмидаги намни сақлайди, далани бегона ўт ва зараркунандалардан анча тозалайди, ўтнинг уруғи кўкариб чиқади, сўнгра шудгорланганда йўқотилади. Ер ҳайдашдан олдин минерал ва органик ўғитлар солинади. Баҳорда шудгор борона қилинади, бу туроқдаги намликни сақлаб қолади, далани ўтдан тозалайди. Борона ўрнига волокуша ёки шлейф мола ишлатилгани маъқул. Бу қуроллар ишлатилса, дала юзаси яхши текисланади ва тупроқ донадорлиги сақланади. Тупроқнинг тури ва зичлигига қараб енгил ёки ўртача оғир борона ишлатилади. Бегона ўтлар кўп ўсган бўлса ёппасига культивация ўтказилади. Культиваторга борона тиркалади, уруғ бир текисда экилиши учун ғовак тупроқларда сўнгра мола босилади. Беда шўрланган тупроқларда экилган бўлса, шўри албатта ювилади. Беда экиладиган ер текис ва тоза бўлиши лозим. Ўғитлаш. Беда серҳосил ва кўп ўримли ўсимлик бўлганлиги учун тупроқдан анчагина озиқ моддаларни ўзлаштиради. Озиқ моддалар етарли бўлса, беда яхши ва тез ўсади. Беда етиштиришда органик ва минерал ўғитлардан фойдаланилади. Ер ҳайдашдан олдин органик ўғитлардан гектарига 10-15 т, чириган гўнг солинганда ҳосил 30-40% га ошади. Кўпинча органик ўғит ўтмишдош ўсимликка солинади. Бунда ҳам унинг таъсири сезиларли бўлади. Беда дуккакли ўсимлик бўлгани учун, унга минерал азот кўп ишлатилмайди, чунки беда ўзи азот тўплайди, шунинг учун бедага кўпроқ фосфорли ва калийли ўғитлар талаб қилинади. Дастлабки ривожланиш даврларида беданинг фосфорга эҳтиёжи катта. Бу даврда фосфор етарли бўлса, кейинги даврларда ҳам беда яхши ривожланади. Калийнинг таъсири фосфорга нисбатан кам, шу боис биргаликда қўлланса натижа яхши бўлади. Тупроқ тури, унумдорлигига қараб гектарига 90-150 кг фосфор ва 50-100 г калий солиш тавсия қилинади. Бу ўғитлар органик ўғитларга қўшиб ёки ьир қисми экишдан олдин ва ўримлардан кейин ҳам солинади. Иккинчи ва учинчи йилги бедага 60-90 кг фосфор ва 30-45 кг калий солиш мумкин. Тупроқ таркибида азот етарли бўлмаса, унудорлиги паст ҳолда экишдан олдин 50 кг азотли ўғитлар солинади. Бедани парваришлашда микроэлементлардан фойдаланиш тавсия қилинади, айниқса, молибдан, бор, марганец. Микроўғитлар бошқа минерал ўғитларга ёки уруққа аралаштирилиб солинади. Молибденли ўғит сиафтида молибденли аммоний, борли ўғит сифатида 11% соф бор, 17% борат кислотаси, марганецли ўғит сифатида 14-16% соф моддаси бўлган марганецли шлак ишлатилади. Бир гектар ерга молибденли аммоний - 1 кг, бор - 2-4 кг, марганец - 10-15 кг сарфланади. Беда қадимдан экиб келинган. Ўзбекистон тупроқларида бедага мослашган махсус туганакли бактериялар етарли, беда илдизида туганаклар яхши ривожланади, аммо айрим ҳолда беда уруғи махсус туганакли бактериялар билан аралаштирилиб экилса, илдизида туганаклар кўп бўлади, бу азот яхши тўплинишига олиб келади. Бир гектарга экиладиган уруққа 150- 200 г туганак бактерия билан ишлов берилса, беда шосилдорлиги ошади. Уруғни экиш га тайёрлаш. Беда уруғи сифати бўйича ГОСТ тал а бига жавоб бериши лозим. Кўк беда уруғининг тозалиги 92-98%, унувчанлиги 70- 95%, сариқ беданики - 90-97%, 60-85% дан кам бўлмаслиги керак. Бегона ўт уруғидан беда уруғини "Клейтон", "Триумф" ВС-8М ва ОС-1, ОСМ-3у, СП- 0,5 машиналарда тозаланади. Зарпечак ва какра уруғидан тозалаш учун махсус "Кускут", ва "ЭМС-1" сараловчи электромагнит машиналаридан фойдаланиш мумкин. Беда уруғхўри билан зарарланган уруғлар ош тузи эритмасига солинади (1л литр сувга 300 г туз солинади), бунда зарарланган уруғлар сув бетига чиқади. Экиш муддати . Ўзбекистоннинг суғориладигаy ерларида беда баҳорда, ёзда ва кузда экилади, лалми ерларда эса кузда, ёғингарчилик бошланишидан олдин экилади. Ўзбекистоннинг тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олиб, беда жанубий вилоятларда февралнинг охирида, марказий вилоятларда - мартнинг биринчи ўн кунлигида ва шимолий вилоятларда - мартнинг иккинчи ўн кунлигида экилади. Экиш усули ва меъёри . Беда соф ҳолда ёки бошқа ем-хашак ўсимликлар билан қўшиб экилади. Беда соф ҳолда оддий дон экадиган сеялкада, гектарига 12-16 кг дан 2-3 см чуқурликка ёппасига қаторлаб экилади.Экилган йили бедани биринчи ўримидан кам ҳосил олинади, шунинг учун ҳар хил ўсимликлар билан қўшиб экилади. Беда баҳорди ёки кузда қопловчи ўсимликлар: хашаки буғдой, арпа, сули, жавдар, тритикале билан қўшиб экилади. Бедани гектарига 14-16 кг, дон экинларини эса 40-60 кг миқдорида экиш тавсия этилади. Бу аралашма ёппасига қаторлаб экилади, қатор ораси 13-15 см бўлади, экинлар қатор алмашиб жойлашади, дон-ўт экадиган сеялка экилади.Беда бир йиллик дуккакли ўтлар шабдар ва берсим билан ҳам қўшиб экилади.Бу ўсимликларнинг экиш меъёри 8-10 кг беданики 10-12 кг.Беда судан ўти билан қўшиб экилади.Беданинг экиш меъёри 16-20 кг, судан ўти 12-14 кг экилади.Беданинг биринчи йилги ҳамма ўримида судан ўти бўлади, чунки у ҳам кўп ўримли ўсимликдир.Гектаридан олинадиган ҳосил анча кўпаяди ва етиштирилган кўкат ёки пичан таркибида оқсил ва озуқа бирлиги нисбати зоотехния талабига тўғри келадиган бўлади. БЕда кўп ўиллик дуккакли ва қўнғирбош ўтлар билан ҳам қўшиб экилади. Ўзбекистонда кўпинча бедага қизил себарга, баргак, қашқарбедаси, буғдойиқ , оқ сўхта, мастак каби ўсимликлар қўшиб экишга тавсия қилингапн. Бу аралашма маданий суғориладиган яйлов барпо этиш учун тавсия қилинади. Бедани ўсиб турган маккажўхори, оқ жўхори ва ғўза қатор орасига экиш ҳам мумкин, аммо бунда ҳосили ача камаяди. Бу экиш усули кам кўлланилади. Бедани парвариш қилиш . Беда ўсув даврида суғорилади, қўшимча ўғит солинади ва бороналаш, дисклаш ишлари олиб борилади, зарур бўлганда зараркунандаларгша қарши курашилади. Беда намсевар ўсимлик, шоналаш давригача тупроқ намлигига талабчан бўлади. Нам етарли бўлса кўп ҳосил олиш мумкин. Суғориш сони, меъёри, муддати беданинг ёшига, ўримига, тупроқ-иқлим шароитига , сизот сувларнинг сатҳига боғлиқ. Биринчи йилги беда учинчи йилдагига нисбатан сувни кам талаб қилади. Баҳорда экилган беда 45-60 кунда суғорилади. Биринчи ўримгача 2-3 марта суғорилади.Биринчи ўримдан кейин биринчи ва кейинги йилги бедазорни суғоришда фарқ бўлмайди.Сизот сувлари чуқур жойлашган енгил тупроқларда беданинг ҳар ўрими 3 марта суғорилади, сизот сувлари 2 м.дан юқори жойлашган нами етарли тупроқларда беда 2 марта суғорилади.Ўришга 5-6 кун қолганда суғорилади, кейин ер тобига келганда ўрилади., ўрилган кўкат даладан ташиб чиқарилгандан сўнг дарҳол суғорилади, шунда навбатдаги ўрим тез етилади.Беда кўпинча бостириб суғорилади, бироқ бунда ер бети зичлашади,қатқалоқ босади, сув кўп сарфланади, тупроқнинг ҳаво режими бузилади.Бедани эгат олиб суғориш яхши натижа беради. Эгат чуқурлиги12-14 см, эгатчалар ораси 60-90 смм бўлади. Эг атлар то бедапоя бузилгунча сақланиши керак. Суғориш миқдори гектарига 600-700 ёки 80-1000 м 3 . Беда ўрим пайтида икки марта суғориладиган бўлса, биринчи сув ўрилгандан кейин, иккинчи сув шоналаш даврида берилади. Беда ўрими уч марта суғориладиган бўлса, биринчи сув ўришдан кейин, иккинчи сув шоналаш даврида ва учинчи сув ўришдан кейин, иккинчи сув шоналаш даврида ва учинчи сув ўришга 5-6 кун қолганда берилади.Озиқ етиштириш учун режалаштирилган ўримларда тупроқ намлиги дала нам сиғимига нисбатан 75-80% бўлиши керак. Иккинчи ва учинчи йили эрта баҳорда енгил тупроқли ерларда беда ўсиб кетмасидан бедапоя 2-3 марта борона қилинади, бунинг натижасида ўсган бегона ўтлар йўқотилади, ҳаво режими яхшиланади, бедани ўсишига ва яхши тупланишига ёрдам беради.Ўрилган беда кўкати даладан чиқариб ўғит солинса, кейин бороналаш мумкин, бунинг натижасида берилган ўғит тупроққа яхши кўмилади.Оғир лой тупроқларда боронанинг ўрнига дискалардан фойдаланиш мумкин. Одатда дмскалаш эски сийраклашган бедапояларда ўтқазилади, бунда илдиз бўйини 3-4 бўлакка бўлинади, бу эса янги пояларнинг пайдо бўлишини тезлаштиради. Зараркунандалар билан курашиш. Беданинг ашадий зараркунандаларидан фитономус, уруғхўри ва туганак узунбуруни.Фитономус 5-7 мм узунликдаги сарғиш-кулранг тусли тухум шаклидаги қўнғиз. Бу қўнғизлар бедапоялардаги ўсимликк қолдиқлари остида ва тупроқнинг юза қаватида қишлайди. Фитономус беданинг поя, барг, ғунча ва гулларига катта зарар келтиради.ЎзПИТИ маълумотига кўра фитономус билан қаттиқ зарарланган ерларда 40-50% пичан ва 60-80% уруғ ҳосили йўқолади. Фитономуснинг кег тарқалишига қарши бедазор 50% ГХЦГнинг гамма-изомери (0,6-0,8 кг), 30% ли метафос (0,35-0,7кг), 30% фозалон (1,6-3,3 кг) 50% ли карбофос (0,2-0,6л) пуркалади.Фитономус билан заррланган бедапояни муддатидан олдин ўриш ҳам тавсия қилинади. Бедапояда бошқа зараркунандалар ҳам учрайди, бошқа ўсимликларга зарар келтирадиган зараркунандалар бедада ҳам учрайди ва зарар келтиради. Касалликлардан бедага кўпинча ун-шудринг, занг, барг доғланиши ва аскохитоз кўп зарар келтиради. Касалликлар пичан ва уруғ ҳосилини камайтиради, сифати пасаяди.(оқсил миқдори камаяди), уруғ кўпинча пуч бўлади. Бедазор зараркунанда ва касалликлар билан кам зарарланиши учун ҳамма агротехник ишларини ўз вақтида олиб бориш лозим. Бедани ўриш . Бедани ўз вақтида ўриб олиш энг муҳим тадбирлардан биридир, чунки олинадиган ҳосил ва озиқнинг сифати,тўйимлилиги ўриш муддатига боғлиқ. Беда таркибидаги органик моддаларнинг миқдори унинг ривожланиш даврига, ёшига ва навига боғлиқ. Беда навига, ёшига, ўсув даврининг давомийлигига қараб жанубий туманларда 5-7, шимолий туманларда 3-5 марта ўриб олинади..Бедани гуллаш даври бошларида ўриш тавсия қилинади. Аммо бу давр озуқани энг сифатли бўлган даври ҳисобланади. Поя ўсиш даврида бедада ёшига қараб 21,4-25,4:% оқсил мавжуд, 10% шонага кирганда-19-22,1%. 50% шонага кирганда-18,3-19,3%, 10% гуллаш дави бошланганда-17,9-16,8%, 10% гуллаганда-15,8-15,4% бўлади.Шоналаш даврининг бошланишида кўкат сифати юқори бўлгани билан ҳосил юқори бўлади. Шу ўзгаришларни ҳисобга олиб,энг қулай ўриш муддати аниқланиши лозим.Беданинг ҳамма ўримларини бир даврда ўриш мумкин эмас, чунки бундай ҳолда беда яхши ривожланмайди, сийраклашади. Беда ер юзидан5 - 6 см баландликда ўрилади, бу бегона ўтларни ҳам йўқ қилишга ёрдам беради.Беда тиргакли ёки(КПТ-6, КС-2,1,КУФ-1,8,КПВ-3) осма механизмлар ёрдамида ўрилади.Ўрилган беда ёзда 2-3 соат, кузда вабаҳорда 5-6 соатдан кейин ГК-1.ГБУ-6 хаскаш билан йиғилади ва қуритишга ёйилади.Намлиги 35% гача камайганда беда сақланадиган жойларга ташилади ғарамланди, сақланадиган беданинг намлиги 17-20% бўлади.Беда қуритилимб майдаланади, прессланади. Бедапояни ҳайдаш . Охирги ўримдан кейин то ҳайдаш муддатигача бедапояда мол боқиш мумкин.Кейин махсус юмшатгич (лушчилник) ёки отвали олинган оддий плугда 58 см чуқурликда ҳайдаш лозим, бунда беда илдизи ксилади, ўсишдан тўхтайди, қурийди.Орадан10-15 кун ўтгач 23-30 см чуқурликда П-5-35-Эш русумли плугда икки ярусда ҳайдаш лозим,бунда беданинг қайта ўсиб чиқиши анча камаяди. Одатда беда 2- 3 йилдан кейин ҳайдалади, лекин беда яхши парваришланган бўлса кўп йиллар давомида яхши ҳосил беради. Беда уруғчилиги . Амалда олинаётган беда уруғининг ҳосили унинг биологик имкониятига нисбатан олинган. Уруғ етиштириш учун беда махсус экилади ёки эски бедаларнинг 1-2 ўримим уруғга қолдирилади. УРуғ олиш учун беда махсус экиладиган бўлса, беда кенг қаторлаб экилади. Уруғ экиш меъёри 6-8 кг/га экиш чуқурлиги 2-3 см..Махсус экилган ерларда икки ўримдан ҳам уруғ олинади. Ўсув даврида қатор ораси 2-3 марта юмшатилади.Уруғ етиштириладиган бедапояларда тупроқ намлиги ўртача 65% бўлади.Бу намликни яратиш учун беданинг биринчи ўрими бир марта суғорилади, иккинчи ўрими икки марта суғорилади.Албатта, бу сизот сувларинин жойлашиш чуқурлигига боғлиқ. Суғориш миқдори 600-700 м3/га. Уруғ етиштириш учун фосфорли ва калийли ўғитлардан тупроққа ишлов беришда ёки ўсув даврида солинади. Микроўғитлардан бор кўпроқ қўлланилади, у гектарига 2-3 кгдан минерал ўғитларга қўшиб солинади. Эски бедапояларнинг биринчи ёки иккинчи ўрими уруғ учун қолдирилади. Биологик хусусияти бўйича биринчи ўрим уруғга қолдирилгани маъқул, аммо баҳорда фитомномус билан беда кўп зараланади, ёғингарчилик кўп бўлган йиллари беда кўп ўсган бўлади, бегона ўтлар ҳам кўп бўлади, шунинг учун ишлаб чиқаришда кўпинча беданинг иккинчи ўрими уруғга қолдирилади. Бу ҳолда беданинг биринчи ўрими муддатидан олдинроқ ўрилиши мумкин.Уруғ олиш учун бедапояларни тупи сийраклашган, сув тўпаниб қолмайдиган, ер ости сувлари чуқур жойлашган майдонлар танлаб олинади. Уруғлик ўримда меъёрда минерал ўғитлар юқорида айтилган миқдорда солинади, суғорилади.Дуккаги 78-80% қўнғир тусга кирганда дон комбайн ёрдамида ўрилади. Агар комбайн бўлмаса ўроқ машиналарида ўрилади, қуритилади, янчилади, тозаланади. ТОзаланган ва сараланган уруғ намлиги 13-14% бўлганда яхши сақланади.Дуккаги тўкилмаслиги учун беда эрталаб ўрилгани маъқул. Лалми ерларда беда етиштириш. Лалми ерларда ҳам беда муҳим юқори сифатли, серҳосил ўсимликдир, беданинг яхши ривожланган илдизи тупроқнинг чуқур қатламларидаги сувни ўзлаштириб яхши ривожланади ва табиий пичанзорлардга нисбатан юқори ҳосил беради. Ўртача лалми ерларда гектаридан 10-30 ц.пичан ва 1,5-2,5 ц уруғ олинади. Тупроқнинг юза қатлами (0-40 см) да 37-89 ц илдиз ва анғиз қолдиғи тўпланади, тупроқни азот билан бойитади ва унумдорлигини оширади.Бедадан бўшаган ерларга дон, мойли, сабзавот ва бошқа экинлар экилади. Лалми ерларда беданинг экма тури тарқалган, яшаш муддати 20-25 йил, одатда 4-5 йил яшайди. Нам етарли бўлган йиллари 12 йилгача қониқарли ҳосил олинади. Биринчи йили беда секин ўсади, баландлиги 25-50см бўлади.Иккинчи ва кейинги йилларида беда эрта баҳорда ўса бошлайди, баландлиги 60-100 см гача етади, 10-20 майда гуллайди. Тоғ олди ва тоғ лалми ерларда ҳам иккинчи ўрим олиш мумкин. Беда, албатта, шудгорланган ерга экилади. Ер 23-25 см чуқурликда шудгорланади. Шудгорлашдан олдин бегона ўтларнинг турига ва сонига қараб тупроқ юза 4-5 ёки 8-10 см чуқурликда ҳайдалади. Эрта баҳорда намни сақлаб қолиш учун борона қилинади. Экишдан олдин мола бостирилади. К у зги ҳайдашдан олдин гектарига 50-60 кг дан фосфор солинади. Беда эрта баҳорда (феврал-март) экилади.Беда ёппасига қаторлаб экилади. Н а м кам ерларда қатор ораси 30 см бўлади.УРуғ экиш меъёри гектарига 8-12 кг. Беда соф ҳолда экилади. Экиш чуқурлиги тупроқнинг намлигига қараб 1,5-4 см бўлади. Қатқалоқ ҳосил бўлса майсалар униб чиққунча ер енил борона қилинади. БИринчи йили беда секин ўсади, бегона ўтлар ичида сиқилиб қолади. Бегона ўтларни йўқ қилиш учун беда июл ойида жуда паст ўриб олинади.Иккинчи ва учинчи йилги беда эрта баҳорда бороналанади, анча эски бедапоялар дискаланади. Бороналангандан кейин тупроқ юмшайди, нам яхши сақланади, бегона ўтлар камаяди, беда яхши шохлайди. Е м -хашак учун етиштирилган беда гуллаш даврининг бошланишида ўрилади. Барг тўкилиб кетмаслиги учун тез йиғиб олиниши керак. Туп сони сийраклашган (1 м2-14-20 туп) бегона ўтлардан тоза бедапоялар уруғгаажратилади. У р уғ фақат биринчи ўримидан олинади. Дуккаги 80-90% қорайганда комбайн билан йиғиштириб олинади.