logo

Самарали бошкарув фаолиятининг психологик асослари. Бошкаришнинг моҳияти ва мазмуни. Бошкарув фаолиятининг асосий вазифаси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

78.5 KB
Самарали бошкарув фаолиятининг психологик асослари. Бошкаришнинг моҳияти ва мазмуни. Бошкарув фаолиятининг асосий вазифаси Режа: 1. Бошкаришнинг ривожланиш тарихи. 2. Бошкарув усулари. 3. Самарали бошкарув фаолиятининг психологик асослари. 4. Бошкарув самарадорлигини баҳолаш . Бошкаришнинг ривожланиш тарихи. Бошкарувнинг амалиёти худди ташкилотлар каби келиб чикиши жиҳатидан анча кадимий. Эрамизгача бўлган учинчи минг йилликка оид бўлган лойдан килинган жадваллар топилмаларида тижорат амаллари, кадимги Шумерияни тижорат коидалари ҳакида маълумотлар олинган. Булар бошкарув амалиёти кадимдан мавжудлигидан далолат беради. Албатта кадимги бошкарув худди ташкилотлари каби тубдан ҳозиргиларидан фарк килиб туради. Бошкарув ўзи кадимги, бой тарихга эга, тарихан анча асрлар давомида шаклланган бўлса ҳам, фан сифатида, мустакил фаолият йўналиши сифатида факат йигирманчи асрдагина тан олинган. Шунинг учун, одатда изланишларда 1900 йилгача бўлган бошкарув ва ташкилотлар, ҳамда 1900 йиллардан сўнгги бошкарув ва ташкилотлар деб ажратилади. Македония давридан кадимги Рим, кадимги Персиягача, Юлий Цезардан Амир Темургача барча тарихий ва бироз бўлсада улуғ ишларни амалга оширишни уддасидан чиккан шахслар бошкарув амалиётига ўз ҳиссасини кўшганлар. Айнан бошкарув хусусиятлари борасида Архимед, Ал Хоразмий, Г. Галилей, Б.Паскалъ, Диофант, Г.Лейбниц, Ш.Лагранж, М.Ломоносов, Д. Рикардо, В.Петти, У.Джуорт, улардан сўнг Ф.Энгельс, К. Маркс, А. Смит, Д.Рикардо, Кейнс, Р. Оуэн менежментнинг тарихий илдизларини яратишда ўз ҳиссаларини кўшганлар. Аммо бошкарувга системали ёндашувни шаклланиши ва уни фан, алоҳида фаолият тури сифатида тан олина бошланиши 1900 йиллардан бошланган. Бошкарувга илмий йўналиш сифатида биринчи кизикишнинг уйғониши 1911 йили Ф.Тейлорнинг «Илмий бошкарув тамойиллари» китобининг чоп этилиши билан боғлик. Айнан шу китобнинг чоп этилиши бошкарувни фан сифатида тан олиниш даврининг бошланиши деб ҳисобланади. Ушбу концепция асослари ХIХ асрнинг ўрталаридан ХХ асрнинг 20 йилларигача бўлган даврни камраб олди. У шу вактгача оғзаки ва онда-сонда бўлган мунозаралардан бошкариш борасидаги мустакил изланишлар натижалари ва биринчи хулосаларини чоп эттирилиши изланиш ва тадкикотлар борасида кенг доирада фикр алмашишларга олиб келди. Бошкарувга бўлган кизикишни кучайишига биринчи туртки сифатида Европа мамлакатларидаги жадал ўзгаришлар, хусусан, Англиядаги саноат революциясининг рўй бериши сабаб бўлган. Аммо ташкилотнинг муваффакиятини самарали бошкарув ташкил килиши мумкинлиги ҳакидаги системалашган фикрлар Америкада юзага келди ва бунга бир неча сабаблар бор, булар: -Америкадаги ўша даврдаги иркий, иктисодий эркинлик ҳамда кишиларнинг моддий келиб чикиши ва синфий табакаларнинг аҳамиятсизлиги; - ХIХ асрнинг охирида Америка якунланган трансконтинентал темир йўлларининг тўкнашув жойи бўлганлиги; - давлатнинг аралашмаслик сиёсати. Ҳар хил миллий, иктисодий асосдан келиб чиккан одамлар ўз омадини синаш максадида Америкага йўл олиб, бу даврда иктисодиётни ривожланиши ва тадбиркор одамларнинг кўпайиши бошкарувни фан сифатида шаклланишига олиб келди. Бунга: -йирик тадбиркорларнинг эҳтиёжи ва йирик бизнесни расмийлашган бошкарув воситаларига эҳтиёжининг кучлилиги; -саноат революцияси натижасида техника афзалликларини кўллашнинг зарурлиги; -ишни самарали ташкил килиш ва ўз максадларига эришиш йўлларини ахтараётган бир катор изланувчи-тадкикотчиларни юзага келиши ва ўз ғояларини тарғиб килиш зарурати кўл келадиган шарт-шароитни яратиб берди. Бошкарув борасидаги ғояларни ривожланишининг биринчи боскичи тейлоризм даври деб аталиб, бу даврнинг энг хос ғояси илмий асосда бошкариш мумкин эканлигини тарғиб килишдир. Бу даврда муҳандислик фанлари ғояларини энг куйи ишлаб чикариш бўғинига сингдирилиши хос бўлиб, кейинчалик айнан шунда тейлоризмни чекланганлиги намоён бўлади. Иккинчи боскич-классик ёки маъмурий боскич, яъни А.Файоль томонидан унинг машҳур бошкарув тамойилларини кенг таркалиши билан боғлик. Буни маъмурий мактабнинг биринчи мустакил натижаси деб билиш мумкин. Ушбу давр изланишлари формал ташкилий тузилмалар ва тизимларни ташкил килишга, шакллантиришга каратилган. Америкаликлар Анри Файолни бекорга “менежмент отаси” деб аташмаган, у биринчи бўлиб бутун бир самарали бошкарув тузилмасини шакллантириш, унинг юкоридан пастгача барча бўғинлари фаолиятини тавсифлаш, уларнинг биргаликдаги фаолияти муваффакиятини таъминловчи тамойилларини ишлаб чикишнинг уддасидан чикди. 1930-йилларда бошкарув тарихида яна бир ўзига хос боскич кўзга ташланди. Бу боскич кўпинча “неоклассик давр” деб аталади ва аҳамияти жиҳатидан биринчи ва иккинчи мактаблардан оркада колмайди. Бу давр “инсоний муносабатлар” деб ном олган мактабнинг юзага келиши билан характерли. 1940-60 йиллар давомида бу йўналиш ташкилотларни “ижтимоий тизим” сифатида караш лозим деган фикрлар билан давом этди. 30-йиллардан сўнг айникса бу янги ғоялар япон менежерлари томонидан чукур ўрганилиб, амалда кўллаб келинди. Характерига кўра бу даврни ғоялари псиҳология ва социологиянинг, яъни инсон хулк-атвори борасидаги фанларнинг эришган ютукларини бошкарувга кўллаб кўришдан иборат эди. 1950-60 йилларда бошкарув ғояларида карорларни микдорий усуллар жиҳатидан асослаш ривожланди. Бу силжиш бошкарувда математикани ҳамда компьютерларни кўллашнинг натижасида рўй берди. Айнан, микдорий мактаб деб ном олган мактаб томонидан кибернетиканинг тизимлар назарияси, яъни мураккаб ҳодисаларни интеграциялаштирувчи, синтезловчи фан йўналишларининг асосий ғоялари, хулосаларини бошкарувга жалб килиниши шу даврнинг ўзига хос жиҳатидир. 70-йилларда ”ташкилот -бу очик тизим”, у доимий тарзда ўзини ички ва ташки муҳитига мослашиб яшайди, бирор кийинчиликлар негизини нафакат ташкилотнинг ички муҳитидан, балки ташкилотнинг ташки омиллари доирасидан ҳам изламок керак, деган ғоя кенг таркалди. Бу амалдаги “универсализмдан”, яъни ҳар бир нарсада расмий шакл, усул, восита излаш ҳолатидан “вазиятли ёндашувга“ ўтишни англатади. 80-йилларда эса кўпчилик америкаликлар учун кутилмаганда японлар томонидан самарали кўлланилиб келинган ”ташкилий маданият” тушунчасини бошкарувда кучли таъсир воситаси эканлигини тан олиш даври бўлди. Ҳозирги кунда кўпчилик америкаликлар маданиятни, таъсир кучи жиҳатидан, бошкарув инструменти бўлган ташкил килиш билан бир каторга кўйишади, ташкилот ичидаги маданиятни ташкил килиш борасидаги ўкув дастурлари эса етакчи бизнес мактабларида кўзга кўринган янгилик. Демак, кўпчилик менежерлар ташкилотнинг асосий потенциали, прогрессив ўзгаришлар манбаи-инсон ва унинг онги, маданиятида эканлигини тан оладилар. 90-йиллар боскичини эса кискача учта тенденцияни белгилаш билан таърифлаш мумкин. Биринчидан, бу маълум жиҳатдан ортга кайтиш, яъни моддий технологик база аҳамиятини тушуниб етиш. Иккинчидан, нафакат ташкилий маданиятга эътиборни кучайиши, балки бошкарувни демократлашувининг турли шаклларига эътиборни кучайиши. Учинчидан, бош к арувнинг халкаро характерининг кучайишидир. Бошкарув усуллари - бошкарилаётган объектга бошкарув субъекти томонидан амалга ошириладиган максадли таъсир воситалари, йўлларидир. Аникроғи, бошкарув усуллари раҳбарнинг ўз кўл остидаги ходимларига белгилаб берилган максадларга эришишларини таъминлаш ёки уларнинг ўзаро ҳатти-ҳаракатларини, биргаликдаги фаолиятларини таъминлаш борасидаги максадли таъсир ўтказиш воситаларидир. Бошкарув усуллари бошкарувнинг конунлари ва тамойиллари билан ўзаро боғлик бўлиб, бошкарув фанида муҳим ўрин тутади. Албатта, ҳозирги бошкарув механизмида бозор иктисодиёти шароитидаги бошкарувнинг объектив конунларига тўлик мос келадиган, давр талабларига жавоб берадиган усулларгина аҳамиятлидир. Айнан шу маънода бошкарув усуллари объектив иктисодий конунлар тизими билан боғлик. Бошкарув усуллари доимий ўзгаришда бўлиб, уларга бир нечта ташки ва ички омиллар ўз таъсирини ўтказади. Умуман, бошкарув усуллари ишлаб чикариш усули, ишлаб чикариш кучларининг ва ижтимоий-иктисодий муносабатлар ўзгариши билан бевосита боғлик равишда такомиллашиб боради. Бошкарув усулларини тўғри танлаш иктисодий ривожланишда муҳим ўрин тутади. Бошкарув усулларини бошкарув боскичлари бўйича (давлат, маҳаллий, корхона доирасида), тармоклар бўйича, турли бошкарув субъектлари томонидан амалга оширилишига кўра ҳар хил турларга ажратиш мумкин. Бошкарув фани ва амалиётида мавжуд турли туман бошкарув усуллари ўзига хос бошкарув усуллари тизимини ташкил этади. Барча бошкарув усулларини йирик учта гуруҳга ажратиш мумкин. Булар иктисодий бошкарув усуллари, ташкилий кўрсатма ва ижтимоий-руҳий (психологик) бошкарув усулларидир. Бу усулларни барчасини биргаликда ва ўзаро узвий боғликликда кўллаш лозим. Уларни кўллашда тўғри танлаб, амалга оширилган мутаносиблик бошкарув муваффакиятининг гаровидир. Инсоният ўз ривожланиши тарихида учта таъсирчан бошкарув воситасини ишлаб чиккан. Булар: иерархия, яъни бевосита бўйсиндириш; маданият, яъни жамият микёсида шаклланиб келган анъана, коида ва намуналар асосида таъсир ўтказиш; ва бозор, яъни талаб ва таклиф юзага келтирувчи муносабатлар. Шу усуллар ичида энг таъсирчан усул деб, албатта, кишини ўз-ўзидан ҳаракатга солувчи бозор воситаси тан олинади. Умуман, бозор воситаси деганда иктисодий усуллар, иерархия деганда ташкилий кўрсатма усуллар, маданият деганда эса ижтимоий-руҳий усуллар англанади. Юкори фойда даражаси ва корхонанинг ҳажми унинг муваффакияти мезонлари бўлиб хизмат кила олмайди. Демак, нафакат йирик корхоналар, балки кичик бизнес корхоналари ҳам муваффакиятли деб саналиши мумкин. Умуман, ташкилот агар ўз олдига кўйган максадларига эришса, у муваффакиятли деб саналади. Ташкилот муваффакиятини ташкил киладиган жиҳатлар куйидагича: унинг ҳаётийлиги, натижалилиги, самарадорлиги, унумдорлиги, фаолиятини амалга ошириш имкониятлари. Кўпчилик ташкилотларнинг бирламчи максади- иложи борича узок умр кўришдир. Бунинг учун ҳар бир ташкилотнинг потенциали мавжуд. Факат ташкилот ўз вактида максадларини ўзгартириб, ташки ва ички муҳит ўзгаришига мослаша билиши лозим. У вактида стратегияни ўзгартириб, шунга мос равишда тузилма танлаши, ижтимоий муҳитни ўзгаришини олдиндан кўра билиши ва унга мослашиши зарур. Самарали бошкарув фаолиятининг психологик асослари Ташкилот муваффакиятини унинг ишлаб чикариш фаолияти ва бошкарув фаолиятининг натижалилиги, самарадорликни оширишга интилиши ташкил килади. Питер Друкер фикрига кўра “натижалилик тўғри нарсалар килинишининг окибатидир; самарадорлилик эса шу нарсаларни тўғри яратилишининг натижасидир”. Демак, иккала тушунча моҳиятан бир-бирига якин. Натижалиликни микдоран ифода килиш кийин, самарадорликни эса, аксинча. Худди шундай равишда, унумдорлик ҳам муваффакият гаровидир. Унумдорлик, одатда, ишлаб чикариш натижасидаги бирликлар микдорининг (тайёр маҳсулот микдорини) киришдаги бирликлар (материаллар, хом ашё) микдорига нисбатидир. Ташкилот канчалик самарали бўлса, унинг унумдорлиги шунча юкори. Ташкилот маҳсулот ҳажмини ошириб борса-ю, сифат ҳакида уйламаса, ёки уни таъминлаб бера олмаса бу ҳолда унумдорлик борасида гапириш ноўрин. Ракобат кучли бўлган ҳозирги давр иктисодиётида унумдорлик масаласига бефарк бўлиш ракобатни кўтара олмаслик билан тенг. Менежерлар ташкилот унумдорлиги доирасида кандай максадлар бўлиши лозимлигини ҳамда маҳсулот ишлаб чикаришнинг кандай усуллари кўлланишини ҳал киладилар. Шунга мос равишда, рағбатлантиришнинг кандай усуллари кўлланиши ҳам ҳал киланади. Ташкилот сиёсатини ишлаб чикиш ва раҳбарнинг шахсий ибрати оркали менежерлар ташкилот фаолиятига тус беради. Демак, иш унуми ташкилот раҳбариятининг умумий билим савиясига бевосита боғлик бўлади. Айникса, ривожланган иктисодиёт шароитида менежмент ташкилот самарадорлигини белгилайди. Чунки, муваффакиятнинг яна бир ташкилий жиҳати бошкарув карорларини ишлаб чикилиши ва амалий кўлланилишига боғликдир. Бошкарув карорлари канчалик илмий назарий жиҳатдан асосланган бўлмасин, тадкикотлар билан мустаҳкамланган бўлмасин, улар ғоялар даражасида колиб кетмаслиги лозим. Бошкарувнинг максади - реал ишни реал одамлар ёрдамида бажарилишидир. Муваффакиятли карор деб амалий тарзда бажариладиган, натижага айланадиган ҳаракат ва самарадорликка олиб келадиган карорга айтилади. Ташкилот самарадорлигини таъминлаш жараёнида вазиятли ёндашувни кўллаш ҳозирги кунда муваффакият ва самарадорликни таъминлашга асос бўлиши мумкин. Умуман самарадорликнинг туб негизини унумдорлик ташкил килади. Биз юкорида унумдорликнинг тор маъносини бердик. Аммо унумдорлик тушунчасининг кенг маъноси ҳам бор, у барча тармокларда, ташкилотнинг ҳамма боскичлари ва бўғинларида амалга ошиши зарур. Айникса у инсон ресурсларини бошкариш борасида ва бевосита ташкилотнинг ишлаб чикариш операциялари доирасида биринчи галда таъминланиши лозим. Бу соҳалар ташкилотдаги бошкарув ҳаракатларини бошкаларига нисбатан кўпрок талаб киладиган фаолият доиралари бўлиб, энг мураккаб соҳалари саналади. Бошкарув самарадорлигини баҳолаш . Самарадорлик борасида корхонанинг эришган натижалари бўйича фикр юритилади. Самарадорликнинг микдорини ишлаб чикарилаётган маҳсулотларнинг бозор кийматини ташкилот томонидан сарфланган барча ресурслар суммасига нисбати сифатида аниклаш мумкин. Аммо самарадорлик факатгина микдорий ифодасига эмас, балки сифат ифодасига ҳам эга эканини унутмаслик керак. Кенг маънодаги самарадорлик ишнинг натижалилигини ифода этувчи, ушбу натижани тавсифловчи тушунчадир, яъни ишлаб чикариш сарф-ҳаражатларига нисбатан эришилган максадларнинг ифодасидир. Ишлаб чикариш самарадорлигини ишлаб чикаришни бошкариш самарадорлигидан фарк килиш лозим. Ишлаб чикариш самарадорлиги бу сарф этилган ресурсларга нисбатан олинган натижавий кўрсаткичлар. Бу тушунча ишлаб чикаришнинг ривожланиш динамикасини ҳамда бу жараёндаги сифат ўзгаришларини ифода этади. Ишлаб чикаришни бошкариш самарадорлиги деганда менежментда бошкарув фаолиятини жараён сифатида натижалилиги тушунилади. Агарда бошкарув фаолиятининг натижалари жамоа фаолиятининг натижалари билан мос тушишини ҳисобга олсак, бу ҳолда бошкарув жараёнининг самарадорлиги - бу жуда мураккаб, кўп киррали ижтимоий-иктисодий категория эканлиги маълум бўлади. У ўз ичига бошкарувнинг барча жиҳатларини олади, шунингдек, иктисодий, ижтимоий, ташкилий, маркетинг, технологик ва бошка муносабатлар самарасига боғлик бўлди. Бошкарувнинг ҳар кандай бўғини учун хос бўлган ҳамда самарадорликни ифода этувчи тушунчалар: -ходимларнинг меҳнати самарадорлиги; -бошкарув аппарати, унинг турли бўғинлари ва боскичлари фаолиятининг самарадорлиги; -аник карор ишлаб чикиш ва уни амалга ошириш жараёнидаги бошкарув жараёнининг самарадорлиги; -бошкарув иерархиясидан келиб чикиб ҳамда ишчи-ходимларни бошкарувда иштироки даражасига боғлик бошкарув тизимининг самарадорлиги; -бошкарув механизмининг, яъни бошкарув усуллари, услуби ва шаклларининг самарадорлигидан иборат бўлади. Ҳар бир кайд этилган тушунчанинг биридан иккинчисига ўтиши билан ҳар бир кейинги тушунчанинг моҳияти кучая боради. Мазмуни жиҳатидан бошкарув самарадорлиги ҳам иктисодий, ҳам ижтимоий моҳиятга эга. Бу эса ташкилотларнинг максадлари турлилиги ҳамда самарасининг шаклларини ўзига хослиги билан фарк килади. Бошкарув самарадорлигини аниклаш жараёнида унинг намоён бўлиш доираларини ҳам ҳисобга олиш зарур (масалан, ишлаб чикариш ва истеъмол соҳалари). Биринчи ҳолда фирма бошкарувини хўжалик ҳисоби самарадорлиги, иккинчи ҳолда эса умумиктисодий аҳамияти ҳисоб килинади. Бундан ташкари баҳолаш объектига кўра тўлик (умумий) ёки локал (хусусий жойлардаги) самарадорлик ҳакида гапириш мумкин. Максадли йўналиши жиҳатидан самарадорлик: режали; ҳакикий; норматив ёки салоҳиятли; лойиҳавий ва ҳакозо бўлиши мумкин. Ҳисоб килиниш усулига кўра самарадорлик абсолют ва нисбий бўлиши мумкин. Бошкарув самарадорлигини баҳолашда бошкарувнинг куйидаги жиҳатларидан келиб чикилади: -тезкорлик, яъни бошкарув тадбирларининг максад ва вазифаларидан келиб чикиб, ўз вактида амалга оширилиши; -бошкарувнинг рационаллиги ва ташкиллаштирилганлиги, яъни функционал бўғинлари орасидаги аник ўзаро фаолиятни ҳамда ишлаб чикариш ва бошкарув бирлигини таъминланиши; -бошкарувнинг натижалилиги, тежамкорлиги, яъни бошкарилувчи объектга энг кам меҳнат, моддий ва молия ресурслари сарфи йўли билан таъсир эта олиши. Бошкарув самарадорлиги кўрсаткичларини шартли равишда уч гуруҳга бўлиш мумкин: -техник кўрсаткичлар, яъни кўлланаётган техник бошкарув воситаларини ишлатилиш сифатларини аникловчи кўрсаткичлар; -ташкилий кўрсаткичлар, яъни бошкарув жараёнини ташкил этилиши, ташкилий тузилма, ахборотлар ва хужжатлар билан ишлашни тавсифловчи кўрсаткичлар; -ижтимоий кўрсаткичлар, яъни бошкарув аппаратини меҳнат шароити, санитар, руҳий, эстетик ва ижтимоий омилларини аникловчи кўрсаткичлар. Бошкарув самарадорлигини акс эттирувчи асосий иктисодий кўрсаткичлар каторига эса: -йиллик иктисодий самара; -бошкарувни такомиллаштиришга бўлган бир вактлик харажатларнинг копланиш муддати; -бошкарув аппаратининг меҳнат унумдорлигини ошишини ифодаловчи кўрсаткичлари киради. Адабиётлар: 1. Андреева Г.М. Социаль ная психология. Учебник.- М., 1998 2. Аникеева Н.П. Жамоалардаги психологик муҳит.- Т., 1992 3. Каримова В.М. Ижтимоий психология асослари. - Т., 1994 4. Климов Е. А. Психология профессионала.- М., 1996 5. Майерс Д. Социальная психология.- Спб, 1997 6. Немов Р. С. Психология. Кн. 1. - М., 1994 7. Прикладная социальная психология.- М., 1999 8. Прикладная психодиагностика. - М., 1999 9. Психология. Учебник. Под ред. А. Крылова.- М., 1998 10. Ядов В.А. Социальная идентичность личности.- М., 1994 www.ziyonet.uz www.pedagog.uz www.tdpu.uz