logo

Ижтимоий психология фанининг методологияси ҳақида умумий тушунча

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

41.5 KB
Ижтимоий психология фанининг методологияси ҳақида умумий тушунча Режа: 1. Методология ҳа к ида умумий тушунча 2. Фаннинг методологияси Узбекистонда ижтимоий психологик тадкикотларнинг урни ва истикболлари Ижтимоий психология жамиятимизда шахслараро муносабатларнинг табиати ва конуниятларини урганувчи фан сифатида узининг назарий тамойилларини амалиётга тадбик этмоги ва шу оркали янгича мазмундаги демократик муносабатларнинг жамиятнинг хар бир жамоасида, оиласида ва фукаросида карор топишига, ёшларда янгича фикрлашни ва дунёкарашни шакллантириш жараёнига кумаклашиши зарур Ижтимоий психология айнан мустакил юртимизнинг бунёдкорлари хисобланиши ёшларнинг психикасида шаклланиши зарур булган янгича карашларга ва узаро муносабатларга ургатиш йулларини ижтимоий психология масалалари доирасида ечишга ёрдам беради, юксак маданиятли ва маънавий етук халкка муносиб ворисларни тарбиялашга муайян хисса кушади деган умиддамиз. Ижтимоий психология жуда кадимий ва шунинг билан бирга у ута навкуюн фандир. Унинг кадимийлиги инсоният тарихи маданияти ва маънавиятининг кадимий илдизлари билан белгиланади. Улар аслини олиб караганда, у ёки бу жамиятда яшаган кишилар уртасидаги ижтимоий муносабатларнинг ва тафаккурнинг хосиласи эканлиги билан эътироф этилса, у-уз услубиёти, предмети ва фанлар тизимида тутган урнининг янгилиги инсоният тараккиётининг энг янги даврида шаклланганлиги ва ривожига туртки берганлиги билан тавсияланади. Дархакикат ижтимоий психологиянинг фан сифатида тан олиниши хусусида суз борар экан, унинг расман эътироф этилиши 1908 йил дийилади. Чунки айнан шу йили инглиз олими В.Макдугалл узининг «Ижти-моий психологияга кириш» китобини, америкалик социолог Э. Росс эса «Ижтимоий психология» деб номланган китобини чоп эттирган эди. Бу асарларда 1-марта алохида фан-ижтимоий психологиянинг мавжудлиги тан олинди ва унинг предметига таъриф берилди. Иккала муаллиф хам бири психолог, иккинчи социолог булишига карамай бу фаннинг асосий предмети ижтимоий тараккиёт конуниятларини уйгунликда урганишдир деган умумий хулосага келишган. Хозирги кунгача ижтимоий психологиянинг мавзу бахси ва у урганадиган сохалар борасида турлича карашлар ва тортушувлар мавжуд. Ижтимоий психологиянинг мавзу бахси хакида 3 хил ёндошиш борлигини эътироф этади. 1. социологик. ёндошиш . Унинг тарафдорларининг фикрича ижтимоий психология асосан оммавий психологик жараёнларни халклар психология асосан оммавий психологик жараёнларни –халклар психологияси, оммавий маросимлар, удумлар, рам-русумлар, моданинг инсон онгига сингиши, ижтимоий хулк атворда номоён булишини урганши керак (Шерковин Ю.А) Р.Пента М.Гравитц ва бошкалар) 2. Психологик ёндошув тарафдорлари асосан психологлар булиб улар асосий диккатни шахснинг ижтимоий психологик хислатларига, унинг турли гурухларга тутган урни мавкеи, ижтимоий установкалар ва х.к. ларга каратмоги лозим деб хисоблайдилар (А. В. Петровский, Б.Ф. Паргин. А.Г Асмолов, В. Магдугал.) 3. Хам социологик хам психологик карашларни мужассамлаштираётган олимлар хам бор, улар хам оммавий жараёнларни, хам шахснинг шу жараёнлардаги хулк-атворлари мотивларини урганишни ёклаб тадкикотлар утказмокдалар. Умумий холда, ижтимоий психология одамларнинг жамиятда биргаликда иш фаолиятлари натижасида уларда хосил буладиган тасаввурлар, фикрлар, эътикодалар, хиссий кечинмалар ва хулк-атворларни тушунтириб берувчи фандир деб таъриф беришимиз мумкин. Ижтимоий психология урганадиган энг асосий ва юкорида таъкидлаб утилган муаммоларни уз ичига олган масалалардан бири-бу муомаладир. Санк-Петербурглик олимларнинг фикрича, бугунги кунда ижтимоий психологиянинг предмети хам ва унинг доирасида утказиладиган барча тадкикотларнинг умумий объекти хам муомаладир. Унинг инсон хаётида тутган урнини аниклаш, турли ижтимоий фаолиятлар шароитида самара берадиган муомала турлари ва услубларини ёритиш, унинг соф психологик механизмларини тадкик этиш, фаннинг энг мухим тадкикий йуналишларидандир. Биз хам маълум даражада бу фикрга кушиламиз, чунки ижтимоий фаолиятнинг кайси сохаси ёки шахслараро муносабатларнинг кайси шаклини олмаймиз (иктисодий, сиёсий, хукукий, мафкуравий, маънавий х.к) унинг негизи ва туб мохиятини уша муносабатларнинг эгаси ёки субъекти булмиш инсонлар уртасидаги узаро таъсир ва муносабатлар ташкил этишини инкор этиб булмайди. Шунинг учун хам хар бир конкрет шароитда шахслараро мулокат самарадорлигини ошириш омилларини урганиш ижтимоий психологиянинг мухим вазифасидир. Таянч тушунчалар: Ижтимоий психология, шахслараро муносабатлар, психологик ёндошиш, социологик ёндошиш, кичик гурухлар. АДАБИЁТЛАР : 1. Ананьев Б.Г.Проблемы совеменного человекознания. М.: «Наука», 1997. 2. Брушлинский А.В.Проблема субъекта деятельности. М.: «Наука»,2001. 3. Леоньев А,Н. Деятельность. Личность. Сознание. М.: 2005 4. Ломов Б.Ф. Теоритические и методологические проблемы психологии. «Наука», 1994. 5. Ғ озиев Э.Г Психология методологияси, Тошкент, 2002. 6. Аллахвердов В.М. Опыт теоретической психологии. СПб., 1993. 7. Аллахвердов В.М. Сознание как парадокс. СПб., 2000. 8. Ғозиев Э.Ғ. Психология. Ў зМУ. 2004 9. Гостев А.А.Образная сфера человека.М.,1992.