logo

Инсон тараккиётининг структура динамик узгаришлари ва хронологик характеристикаси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

61.5 KB
Инсон тараккиётининг структура динамик узгаришлари ва хронологик характеристикаси Режа: 1. Ёш психологиясининг микрохронологик характеристикаси. 2. Индивидуал тараккиётнинг зиддиятлари. 3. Инсон умрининг узунлигига таъсир курсатувчи ижтимоий, экологик омиллар. 4. Акцелерация ва унинг ижтимоий-иктисодий сабаблари. 5. Шахс структураси характеристикаси. Ёш психологиясисининг микрохронологик характеристикаси деганда нимани англатади? Ёш психологияси боланинг, усмирларнинг психик тараккиёти умумий конуниятларини, психик тараккиёт боскичларини, хар бир ёшнинг психик хусусиятларини, хамда индивидуал хусусиятларини урганади. Ёш психологиясининг асосларини билмай туриб таълим ва тарбиянинг хеч кандай назарий хамда амалий масалаларини муваффакиятли хал килиб булмайди. Ёш психологияси узига тегишли масалаларни тор эксперементал равишда урганиш билангина чекланиб колмай, балки бу масалаларни бола хаёти ва фаолиятининг табиий шароитида, унга бериладиган таълим ва тарбиянинг конкрет шароитларида урганса муваффакиятли ривожланиши мумкин. Ёш психологияси умумий психологик конуниятларни очиб берадиган психик холатларни , жараёнларни ва вояга етган киши шахсининг индивидуал психологик хусусиятларини урганадиган умумий психологияга асосланади. Ёш психологияси педагогик жараённи ташкил килиш учун тугридан тугри катъий тавсияномалар беришни эмас, балки ёш психологиясининг материаллари ва хулосаларидан таълим-тарбия ишларини тугри ташкил килишда фойдаланилади. (Педагогик психологиянинг таърифи ва асосий тавсифномаси хакида маълумот бериш) Ёш психологиясини ёш даврлари узига хослиги билан ажралиб туради. Хар бир ёш даври доирасида катта индивидуал фарклар куринади. Ёш даври доирасига кандай индвидуал фарклар куринади? Бу биринчидан хаёт, фаолият ва тарбия шароитининг индивидуал вариантлари натижаси;Иккинчидан: табиий индивидуал факрларнинг нерв системаси, типологик хусусиятларнинг натижасидир. Конкрет хаёт, фаолият ва тарбия шароитлари хилма-хил булгани каби шахснинг индивидуал хусусиятлари хам турли-тумандир… Бола шахсининг тараккиёти (усиш-микдорий жихатдан ортиш, тараккиёт-хам микдор, хам сифат жихатдан узгаришдир. Бола жисмоний усади, психик жихатдан тараккий килади) хакида икки хил йуналиш мавжуд. 1-йуналишга мувофик тараккиёт аввалги нарсаларни оддий такрорланишидан организмдаги мавжуд булган муайян сифатларнинг шунчаки купайиши ёки камайишидан иборат. Бу тараккиётнинг туб сабабларини очиб бера олмайди. 2- йуналишга кура тараккиёт карама-каршиликлар курашидан иборат. Бу илмий, реалистик йуналиш булиб, болани тараккиёти организмнинг хусусиятлари билан ташки мухит шароити уртасида доимо келиб чикадиган зиддият натижасидир деб курсатади. Бунда узгариб турувчи ташки мухит шароити организмга мослашар экан, янги сифатлар хосил кила боради ва у тараккий килади. Психик тараккиётда кандай зиддиятлар булиши мумкин? Демак, психологик тараккиёт хам карама-каршиликлар курашидан иборатдир. 1)Боланинг шу чоккача эришган даражаси, имкониятлари билан янги эхтиёжлар орасидаги карама-каршилик.(М: нуткнинг пайдо булиши катталар билан муносабатда булиш эхтиёжини пайдо килади.) 2)Боланинг эски хулк-атвори шакллари билан янги хатти-харакат янги ташаббуслар орасидаги карама-каршилик (Масалан: Таклид-ташаббускорли) 3)Бола хаётининг мазмуни билан унинг шакли уртасидаги карама- каршилик боланинг психологик тараккиёти жуда мураккаб булиб,зиддиятлар натижасида пайдо булади. Лекин тараккиётнинг конуниятлари фанга аёндир. Дифференциал болаларнинг психологик тараккиёти ижтимоий хаёт билан боглик булган аник шарт-шароитларда юз беради. Бу индивидуал тараккиётнинг заддиятларини чукуррок тушунишда буржуа назариялари: 1) «тугма идеялар» (ирсий наслий) назарияси.Тугма идеялар буржуа назарияси кандай назария? 2) биологик конун; 3) биогенетик назария; 4) педалогия ва бошкалар етарли маьлумот бера олмайди. Инсон умрининг узунлигига таъсир этувчи ижтимоий экологик омиллар: 1) Инсонни уз-узига муносабати; (асабларни асраш) 2) Ижтимоий мухитнинг кулай ва нокулайлиги; 3) Экологик шароит 4) Хушчакчаклик; 5) Чекиш, ичишдан сакланиш Йирик жахон психологлари С.Пако, Г.Оффре, А.Бине, У.Майнот, Э.Медавир, Б.Г.Ананьев, Н.В.Нагоркийлар инсон умрининг узунлигига таъсир этувчи омиллар тугрисида иш олиб боришган. Уларнинг фикрича, экологик омиллар инсоннинг яшаш шароитига, камол топишига таъсир килади. Инсоннинг ижтимоий мухити,яшаш шароитлари уз ичига касб мехнати, турмуш тарзи, маданияти ва маънавиятини олади. Булар инсон умрининг узун ёки кискалигига таъсир килади. Узок умр куришнинг сабаби нимада? Узок умр куришнинг асосий сабаблари: 1. республиканинг тогли кисмидаги иклим шароити ва жугрофий омиллар; 2. суткасига 3-4 марта истеъмол килишадиган гуштли, усимлик мойли, сутли озик-овкатлар; 3. чекиш, ичиш, ортикча жинсий алоканинг таъкикланганлиги; 4. авлоддан-авлодга асрлар давомида утиб келаётган маданий анъаналар, узига хос турмуш тарзи; 5. гигиенанинг хамма конун- коидаларига риоя килиши ва умр буйи мехнат билан шугулланиши; 6. бир маромда пассив ва актив хордик чикариш; 7. ахоли турмуш даражасининг моддий-маиший жихатдан якинлашиши ва бошкалар. С. Панонинг таъкидлашича, кексайиш жараёнида айрим психофизиологик ва психологик жараёнларнинг баркарорлашуви инсон умрининг узайишига ёрдам беради. Узок умр куриш ва умр узайишнинг мухим омилларидан бири касб- корлик фаолиятига боглик психик холатнинг баркарорлашуви,инсон умрининг узайишига ердам беради Умуман инсон умрининг узайишига 1. Шахслараро яхши муносабат; 2. Ширин муомала, самимий мулокот; 3. Оилавий тотувлик; 4. Асаб системасини асраш; 5. Баркарор хис-туйгу, хамдардлик; 6. Иродавий тетиклик, психик фаоллик. Инсоний тараккиётнинг кулайлиги жинсий тараккиётнинг тезлашувига таъсир килади. Бундай тезлашув акцелерация деб аталади. Акцелерация- (тезланиш) болалар ва усмирларда олдинги авлодга нисбатан буй нисбати ва жинсий тараккиётнинг тезлашиши, жадаллашишидир. Акцелерациянинг биологик сабаблари оз микдордаги ионлашган нурланишнинг ва радио тулкинларининг таъсири кишлок хужалиги ва медицинанинг усиши, инсон озукасида хайвон оксил моддаларининг микдорий усиши ижтимоий сабаблари хаёт температурасининг кучайиши, телевидение, радио, кино, информациялар. Охирги юз йил ичида янги тугилган болаларнинг буйи 0,1-1 смга огирлиги 100-500 гр, 5-7 ёшли болаларда хар йили буйи 1,5 смга огирлиги 0,5 кгга ошди. Мактаб ёшидаги болаларнинг буйи 10-15 см.га етди. Жисмоний етилиши 1-2 йилга тезлашди. Закавказьеда ва Урта Осиёда хатто ёшлар 9 ёшидан балогатга етганлари маълум. (Иклим турли хил информация, видеофильм) Усмирларни хар вактдаги тарбия шароитининг узгариши психологик жихатдан хулк-атворда аффектив холатни пайдо булишига, тукнашув ва барьерларга сабаб булади. Аклий ривожланишда хам тезлашув булиши мумкин. Бунга кулай мухит, ижтимоий-таълим-тарбия болаларнинг фаолиятидаги активлиги сабаб булади. Акцелерайия деганда нимани тушунасиз?Акцелерация усмирлик даврининг узига хос хусусиятларидандир. Усмирлик инсон шахсининг камол топишида алохида урин эгаллайди… Юрак хажми усади. (хар йили 25% катта ), кон томирлар йугонлашади. (бош огриги пайдо булади) Бунда: 1) мехнат;жамоа булиб амалга ошириладиган уйинлар катта роль уйнайди ва улар психик ривожланишига таъсир килади. Хозирги балогатга эришиш ва жинсий етилишнинг жадаллашуви тугрисида бир бутун илмий назария мавжуд эмас. Лекин акцелерация муаммосига оид бирмунча карашлар бор. 1. Глиоген назарияси. Бунда акцелерацияга куёш нури таьсири килишини асос килинади 2. Гетерозия назарияси ( XIX асрнинг охири)-аралаш никохга кира бошлаганлик. 3. Урбанизация-жамият ривожланишида шахарнинг ролини ортиши бу назарияси асос килиб олинади (кишлок-шахар) 4. Нурланиш назарияси. Бунда ер юзида рентген курилмаларининг купайиши. атом, водород, нейтрон, бомбаларнинг портлашив акцемрацияга таьсир килади деб курсатилади. Хозир ижтимоий акцелерация психологияси пайдо булди. Унинг асосчиси физиолог олим А.А.Маркосян.Бунга биноан акцелерациянинг сабаби : 1. Ота-оналарнинг умумий савияси юксалгани; 2. Ижтимоий турмушда ахборот воситалари тармогининг кенгайиши радио, телевидиние,кино, кружоклар, ёш техник станциялар; 3. Китоблар, журнал, махаллий матбуот. 4.Шахслараро муносабатлардир деб такитланмокда. Инсон шахси кандай тузилган?Шахс структукраси характеристикаси .Шахс 2 хил тузилишига эга. 1)Биологик тузилиш, 2)Ижтимоий тузилиш  1. Биологик тузилишга: мия функцияси, нерв системаси хусусиятлари лаёкат, ирсий хусусиятлар киради. 2. ижтимоий тузилиш : мухит, ижтимоий таълим- тарбия, болаларнинг фаолиятидаги активлиги киради. Инсоннинг акли ривожланишига уни биялогик тузилиши таъсири борми? Шахснинг бундай тузилиши уни бир бутунлигини ташкил килади. Биологик тузилиш ижтимоий тузилиш учун деярли асос булади. Чунки бола онадан канчалик соглом тугилса, унда шунчалик ижтимоий муносабатлар ва аклий тараккиёт учун имконият пайдо булади ва аксинча тугма камчилик (мия функцияси ишининг бузилиши, ёки мияни шикастланиши) соглом аклий тараккиётга баъзан йул куймайди. Шунинг учун хам бола тараккиётида хар иккала тузилиш бир-бирини такозо этади. Адабиётлар: 1. Э.Гозиев. Психология. Тошкент, 1994 йил. 2. В.Каримова. Психология. Тошкент 2000 йил. 3. www.ziyonet.uz