logo

Ёш оилаларнинг ижтимоий ва психологик муаммолари. Ёш оила. Ёш оила ва соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

92 KB
Ёш оилаларнинг ижтимоий ва психологик муаммолари . Ёш оила. Ёш оила ва соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш Режа:  Ёш оила: муносабатлар модели ва хусусиятлари  Ёш оила ва соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш  Ёш оилаларнинг ижтимоий ва психологик муаммолари  Ёшларни никоҳолди тиббий кўрикдан ўтказиш ва никоҳнинг мустаҳкамлиги Ё ш оила деб, аввало, эр ва хотиннинг иккаласи ҳам 30 ёшдан ошмаган ёки оилавий турмуш қуриш тажрибаси 10 йилдан ошмаган ёшлар оиласи назарда тутилади. Биринчи ёндашув, яъни, эр ва хотиннинг паспорт ёшини инобатга олиб, оилага мақом бериш тўғрироқ бўлиб, қачон турмуш қурганлигидан қатъий назар, албатта, шу муддат орасида хали йигит ҳам қиз ҳам том маънода катта меҳнат стажига эга бўлмайди, ва кўп ҳолларда аёл-она айнан шу даврда фарзандли бўлиб, уй бекаси бўлиб ўтириб қолиши эҳтимоли катта. Агар иккинчи ёндашув бўйича ёш оилани оилада яшаш муддатига кўра табақалаштирилса, унда у ёки бу жамиятда никоҳ ёшининг ўртача кўрсатгичи ортиб ёки камайиб боришини назарда тутиш лозим. Чунки айрим давлатда ва айрим миллий-маданий муҳитда ёшларни жуда эрта турмуш қуриши рағбатлантирилса, бошқаларида, айниқса, охирги йилларда аксинча, йигит ва қизларнинг касб-ҳунар орттириш бўйича профессионал малакага эришиш асосий қадрият ҳисобланган шароитларда 30 ёшдан ошган одам энди оила қурган ёки хали ҳам турмуш қурмаган бўлиши ҳам мумкин. Маълумотларга қараганда, Америка Қўшма Штатлари, Германия каби ривожланган Европа ва Америка давлатларида, Шарқий Осиёнинг ривожланган мамлакатларида (Япония, Корея каби) никоҳ ёши йил сайин ортиб, айрим мамлакатларда бу рақам 30 ёшдан ҳам ўтиб кетмоқда. Жуда эрта турмуш қриш қанчалик оила ва унинг барқарорлиги билан ижтимоий- иқтисодий қийинчиликлар билан боғлиқ бўлса, кеч турмуш қуриш ҳам қатор салбий асоратлар ва моддий-маънавий қийинчиликлар билан, энг муҳим эр ва хотиннинг саломатлиги ҳолати, туғилажак зурриёднинг соғлом туғилиши билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Умуман, фанда ёш оилани тавсифлаганда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:  жуда ёш оила – никоҳга кирган вақтдан токи 4 йилгача;  ёш оила – 5 йилдан 9 йилгача;  ўрта оилавий ҳаёт муддати – 10 йилдан 19 йилгача;  катта оилавий ҳаёт муддати – 20 йил ва ундан ортиқ муддат турмуш кечирганлар оиласи. Кўплаб олимларнинг таъкидлашларича, ёш оиланинг мустаҳкамланиб, оёққа туриб кетиши, турли маиший муаммоларни ўзи мустақил хал қилиши учун зарур бўлган муддат аслида турмуш қурган икки шахснинг бир-бирига бўлган самимий муносабатига, оила ва унинг атрофидаги турли қадриятларга нисбатан уйғун қарашларига, ота-она оиласида ибрат сифатида кўрган- кечирганларини учун ўз оиласида қўллай билиш маҳоратига бевосита боғлиқдир. Лекин барибир ҳар бир оила айнан ёшлик даврида муайцян қийинчиликларни бошдан кечирадики, бу муаммолар қуйидаги ҳолатларга боғлиқ тарзда намоён бўлади:  оилавий ҳаётни бир маромда кечишини таъминлаш, ишлаш, ўқиш ёки бошқа масалаларни хал қилиш учун вақтнинг етишмаслиги;  вақтни яхши ўтказиш, кўнгилхушликларнинг чекланганлиги;  янги шароитда эркакнинг ҳам аёлнинг жисмонан толиқиши, асабларнинг чарчаши;  иқтисодий қийинчиликлар. Охирги ҳолат бир томондан, айни пайтда ёшлардаги орзу-ҳаваснинг кўпайиб кетиши билан изоҳланса, бошқа томондан, ота-оналарнинг орзу- қавасларию, борди-келди билан боғлиқ сарф-харажатларнинг ортиб бориши билан чамбарчас боғлиқдир. Ўзбекистонда кундан-кунга ҳаёт ва яшаш шароитимиз яхшиланиб, оила фаровонлиги учун етарли шарт-шароитларнинг бўлишига қарамай, ташқаридан барча маиший муаммолари хал бўлган ёш оилада ҳам нималардир етишмаётгандай туюлаверади. Бу – ўша орзу- ҳаваслар, ижтимоий эҳтиёжларнинг тобора ортиб бораётганлиги билан изоҳланади. Шу боис ҳам юртимизда ёш оила манфаатларини ижтимоий жиҳатдан мухофаза қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бунинг ёрқин исботи 2007 йилнинг “Ижтимоий ҳимоя йили” деб эълон қилинганлиги, ушбу йилда қабул қилинган давлат дастурида ёш оила манфаатини ҳимоя қилиш алоҳида бандда акс этганлиги ва ниҳоят, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 май куни имзолаган “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашна доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонидир. Фармоннинг ижтимоий ҳамда тарихий аҳамияти шундаки, унда ёш оила мустаҳкам ва унда тарбияланаётган фарзандларнинг соғ-саломат уйлағишларига оид барча энг муҳим вазифалар белгилаб берилган. Хусусан, кўп бўғинли ва кўп фарзнадли оилалар сони нисбатан кўп бўлган бизнинг шароитимизда Президент Фармони бўйича ёш оилаларнинг маиший турмуш шароитини яхшилаш, кам таъминланган оила фарзандларининг никоҳдан ўтиши ва тўй маросимларини ўтказишда қўшимча моддий ёрдам кўрсатиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишни хоҳлаганлар учун, уй-жой қурилиши, таъмирлаш ва сотиб олиш учун, уй ҳўжалигини йўлга қўйиш, мебель ва бошқа узоқ муддат фойдаланиладиган ҳаётий зарур товарлар учун ипотека, истеъмол кредитларининг имтиёзли тарзда берилиши каби тадбирлар оила мустаҳкам ва бахтли ҳаёт кечиришини кафолатловчи муўим масалалардир. Охири статистик маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда йилига ўртача 175- 180 мингдан ортиқ никоҳлар қайд этилади. Умумий оилалар миқдорига нисюбатан қаралганда ёш оилалар салкам 40 фоизни ташкил этади. Демак, оила сонининг кўплиги улар орасида моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб- қувватлашга муҳтожлари ҳам бўлиши табиий эканлигини кўратстади ва хукуматимиз ва шахсан Президентимизнинг бу борадаги сиёсати айнан ёш оиланинг манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги сайъи-ҳаракатлардан биридир. Албатта, ёш оила борасидаги энг муҳим масалалардан бири – ёшларнинг ўзаро муносабатлари ва уларнинг янгича муносабатлар тизимига кўникиши масаласидир. Чунки романтик севги, бир-бирини ёқтириш босқичидан ўтган ёшларнинг энди янги оилавий ҳаёт тамойиллари асосида кундалик ҳаётни бошдан кечиришига муайян қийинчиликлар бўлиши табиий. Йигит-ку ўз уйида, ота-онаси яратиб берган шароитда яшайди. Мослашув жараёнидаги қийинчиликларнинг энг оғири келинчакнинг бўйнига тушади. У бошдан кечирадиган муаммолардан бири эса – янги оила аъзолари билан муомала маромларини тўғри ўрнатишдир. Тўғри, тўйдан кейин туркона, ўзбекоана урқ-одатга кўра қизнинг онаси ва унинг яқин қариндошлари келинчакни “йўқлайди”, яъни, пишир-куйдир қилиб, қиз ўз хонадонида суйган таомини пишириб, янги келин тушган хонадонда дастурхон юборилади. Албатта, бу каби азалий урф-одатни асосида ётган муҳим сабаблар бўлиб, биринчиси, янги муҳитга тушиб қолган қиз бу ердаги иссиқ-совуққа тез кўникиб кетолмаслиги, таом танаввул қилишда кескин ўзгариш бўлмаслиги учун то кўниккунча, бир неча кун ўз хонадонидан овқат юбориш ва шу орқали уни “юпатиш” бўлса, иккинчи маъноси – ота-она қизини унутмаганлиги, ҳануз унга меҳрли муносабатда эканликларини изҳор қилишдир. Бу каби муносабатларнинг сақланиши қисман бизнинг ҳозирги шароитимизда ҳам ўзини оқлайди, лекин йўқлов баҳонасида тоғораларда овқат-озиқнинг хадеб куёв уйига жўнатилиши, ортиқча дабдабаларга йўл қўйилишида умуман мантиқ йўқ. Чунки ҳозир кўпчилик оналар оила юмушидан ташқари давлат ва жамоат муассасаларида хизмат қиладилар. Улар учун бундай ташвишлар ортиқча, иккинчидан, қизлар илгаригидай жуда эрта турмуш қурмайдиган ва ўқиш, иш баҳонасида турли таомларни ейишга ёшликдан ўрганган шароитда уларнинг ошқозонлари янги хонадонда ҳам бирдай ишлайверади. Яъни, ёш оиланинг мустаҳкам бўлишига раҳна солувчи омиллардан бири ҳисобланмиш ортиқча оворагарчиликлар, дабдабали тушликларнинг иккинчи хонадонга юборилиши бугшунги тараққиёт босқичида бироз эриш туюлиши табиий. Ўтказилган тадқиқотлардан яна шу нарса маълум бўлмоқдаки, ёш оиланинг тинчлик-тотувчиликда яшашига ҳалақит бераётган сабаблардан бири – қайноналар билан янги келинчакнинг тез киришиб, тил топишиб кета олмаётганлиги. Бу ҳам оилавий муносабатлар борасидаги муаммолардир. Чунки айниқса, шаҳар шароитида битта ёки иккитагина ўғил ўстирган она кўпинча янгича муносабатлар тизимига ўзи кўника олмайди ва келинчакни ҳам тезроқ кўникиб кетишига ёрдам бериш чораларини билмайди. Яъни, қайнона билан келин ўртасида ўзига хос рашкка ўхшаш муносабатлар пайдо бўладики, бу ҳолат қайнонанинг келинга нисбатан адолатли, бағрикенг инсон сифатида иш тутишига ҳалақит беради. Тошкент шаҳрида содир бўлаётган никоҳ ажримларининг сабаблари орасида айнан қайнона билан келин ўртасидаги низоларнинг қайд этилиши юқоридаги фикрларнинг далилидир. Шунинг учун бундай ҳолатларнинг олдини олишнинг йўлларидан биринчиси – бу ёшларни (йигит ва қизларни) оилавий муносабатларга психологик жиҳатдан тайёрлаш бўлса, иккинчи йўли – жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда маҳаллаларда “Оила сабоқлари”, “Ота-оналар университети” каби маърифий институтларни жорий этиш орқали ота-оналарни ҳам келин ва куёв билан муносабатга, мулоқотга ўргатишдир. Бунда ОАВ ва оммабоп нашр этилган рисолаларнинг ҳам аҳамияти катта. Ёш оила ва соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш Ё ш оиланинг мустаҳкамлиги, ундаги маънавий муҳитнинг барқарорлиги ёшларнинг саломатлигига, соғлом турмуш тарзи малакаларига эга эканлигига ҳам боғлиқ. Бунда ота-онанинг, яқин қариндош-уруғларнинг умуман соғлом турмуш тарзи ҳақидаги тасаввурлари қанчалик аниқ ва уларнинг кундалик турмушда саломатликни асраш кўрикмаларига эга эканликлари катта аҳамият касб этади. Гап энг катта бойлигимиз – саломатлик ҳақида борар экан, қулоғимизга тез-тез чалинаётган “соғлом турмуш тарзи” тушунчасининг ўзи хусусида олимлар фикрларини таҳлил этиш лозим. Олимлар ҳамда мутахассисларнинг таъкидлашларича, соғлом турмуш тарзининг бешта асосий шарти бўлиб, булар энг аввало тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, зарарли одатлардан сақланиш, меҳнат қилиш ва фаол дам олишни тўғри ташкиллаштириш ҳамда гигиеник кўникмаларга амал қилишдир. Мана шу шартларга риоя қилган кишининг саломатлиги шубҳасиз ўз қўлида бўлади. Лекин кўпинча бу шартларга амал қилиш ёшларга кўпинча эриш туюлади. Ҳозирги кунда кўпчилик ўртасида учраётган касалликлар ва бевақт ўлимнинг асосий сабабларидан бири оила аъзоларининг соғлом бўлиш учун ўзлари ҳаракат қилмаётганликлари, ҳали ҳам бирон бир мўъжизавий ҳаёт бахш этувчи дори ёки шифокор бўлишига ишониб, яшаётганликларидир. Албатта, замонавий тиббиёт фани Ўзбекистонда ҳам ривожланиш кетди, тиббиёт ходимлари орасида ўз касбининг устаси бўлган олийжаноб инсонлар ҳам кўп. Лекин агар инсон ўз турмуш тарзини онгли ташкил этиб, касал бўлиб қолганда ҳам унга қарши ўша шифокор билан тенгма-тенг онгли равишда турмаса, дардни енгиш мушукул бўлишини бугун кўпчилик яхши билади. Лекин ёшлар ўртасида шу оддий ҳақиқатни билмаганлар ҳам кўп. Саломатликни ўз вақтида ўз уйимиз, ўзимиз ўрганиб қолган муҳитда сақлай олмаганлигимизнинг, фарзандларимизни илк ёшлигидан соғлом турмуш тарзи кўникмаларига ўргатмаганлигимизнинг сабаблари ҳам бор. Бунинг объектив сабабларидан бири собиқ совет даврида тиббий хизматнинг бепуллиги, тиббиёт ходимлари малакасига нисбатан талабчанликнинг паст бўлганлигидир. Бу сиёсат эски тузумнинг бошланғич даврларида аҳоли ўртасида учраган кўпгина касалликларни камайтиришга хизмат қилган бўлса-да, шу билан бирга, бундай сиёсат кишиларда ўз соғлиқларига бефарқлик, боқимандалик кайфиятини ҳам шакллантирди. Яна битта сабабларидан бири касалликни сабаби билан эмас, унинг оқибати билан курашиб келинди. Натижада касалхоналар қуриш, уларда койкалар сони оширишга кўпроқ эътибор берилиб, тарғибот соҳасига иккинчи даражали сифатида қаралди. Оқибатда аҳоли орасида тиббий маданиятнинг пастлиги туфайли касалланишнинг кўпайиб бориши давом этди. Бу ўз – ўзидан маълумки, ҳар бир оиланинг бюджетига салбий таъсир кўрсатди. Оқибатда бу нафақат бюджетга, балки оиланинг мустаҳкамлигига ҳам салбий таъсир кўрсатди ва ҳозир ҳам шундай. Шуни алоҳида масъулият билан таъкидлаш жоизки, давлатимиз асосини ташкил этган ёш оилалар равнақи келажагимиз пойдеворини соғломлаштириш учун тарғиботни энг аввалло оиладан, қолаверса, барчамиз учун “ватан ичра ватан бўлган” маҳалладан бошлаш керак. Чунки, соғлом турмуши тарзини оилада тўғри йўлга қўйсак, шу оила азоси саломатлик энг биринчи даражали эканлигини тушуниб етади. Бир оила тушуниб етган нарсани шу оиланинг бошқа яқинлари – қариндош-уруғлар, кейинчалик ёру- биродарлар, ниҳоят қўни-қўшнилар тушуниб етади. Олимларнинг фикрича, инсон саломатлигининг 51,6% соғлом турмуш тарзига, 20,5 % ирсиятга, 19,3 % ташқи экологик муҳитга, 8,6% соғлиқни сақлаш тизимига боғлиқ экан. Кўриниб турибдики, саломатлик ҳар бир инсоннинг қандай ҳаёт кечириши, нима ейиши, кимлар билан муомала қилиши, ўзи учун муносиб, қулай ҳаёт тарзини ишда ҳам, дам олишда ҳам ташкил эта олишига бевосита алоқадор экан. Саломатлик – бу нафақат соғ-саломат юриш дегани, балки узоқ умр кўриш гарови ҳамдир. Туғилиш, ўсиб улғайиш, вояга етиб шахсий ва умуминсоний манфаатлар йўлида фаолият кўрсатиш, қариш-қартайиш ва ўлим – булар инсон ҳаёт йўлининг қонуний бекатларидир. Бу ҳаёт учун кураш – саломатлик учун кураш эканлигини англашни тақозо этади. Демак, с оғлом турмуш тарзи бу – ҳар бир инсоннинг маънавий, ақлий, руҳий ва жисмоний хусусиятларга эга бўлишга ҳаракат қилишидир. Агар инсон ўз ҳаётини фаол ҳаракатланиш режимига сола олса, кун тартибини онгли белгилай олса, овқатланиш, меҳнат қилиш ёки дам олиш тартибларини тўғри ташкил эта олса, гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда зарарли одатлардан ўзини тия билса, атроф-муҳитга эҳтиётлик ва саришталик билан қараб, оилада ва ёнидаги қўни-қўшни, яқин қариндошлар билан тинч-тотув яшашга имкон берувчи муомала маданиятига эга бўлса ва соғлом фарзанднинг туғилишига энг аввало ўзи масъул эканлигини тушунса, унда соғлом турмуш тарзи ҳақида тасаввурлар мавжуд, дейиш мумкин. Бугунги кунда бутун дунёда саломатлик ва соғлом турмуш тарзига катта эътибор берилмоқда. Масалан, америкалик олимлар бу нарсага панжа ортида қараш нимага олиб келади, деган саволга кўпроқ уларни агрессив хулқ-атвор билан боғламоқдалар. Яъни, одам урушқоқ, салга тажанг бўладиган, сабрсиз бўлиб қолади. Бу нарса охир оқибат гиёҳвандикка берилиш, ичкиликка ружу қўйиш, оилада эр-хотин ўртасида носоғлом муносабатларнинг келиб чиқиши, аёлга нисбатан зуғумнинг ортиши, спортга нисбатан бефарқлик, шахслараро зиддиятларни келтириб чиқаради. Республика “Оила” илмий-амалий маркази олимлари 2000 йилларнинг бошида Ўзбекистон худудидаги қишлоқ оилалари аъзоларининг соғлом турмуш тарзи борасидаги саводхонлигини махсус тадқиқот доирасида ўрганди. Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги 600 дан зиёд хотин-қизлар билан суҳбат ва сўровлар ўтказилди. Сўралувчиларнинг аксарияти туғиш ёшидаги аёллар бўлиб, уларнинг фикрларини умумлаштириб таҳлил қилинганда, оилали аёлларнинг 21%и ва эркакларнинг 9,9% сурункали касалликларга чалинган экан. Сўралувчилардан 53,3%и фақат касал бўлгандагина врачга мурожаат қилади, қолганлари вақти-вақти билан мурожаат қилувчилардир. Демак, кўпчилик бетоб бўлиб қолганлагина врачга мурожаат қилади, ҳаттоки, касал ўтиб кетгандан кейин вақт топадиганлар ҳам кам эмас. Демак, соғлом турмуш тарзига алоқадор тиббий маданиятимиз борасида ўйлашга арзийдиган муаммо бор. Шу боис ҳам, соғлом турмуш тарзи категорияси кўпроқ ижтимоий категория бўлгани Марказ олимлари сўралувчиларнинг тиббий-гигиеник маълумоти даражасини ўргандилар. Масалан, “Ўз фарзандларингиз билан тиббий-гигиеник мавзуда суҳбатлашиб турасизми?” деган саволга барча сўрлувчиларнинг 62,6% ижобий жавоб берган бўлсалар, умуман гаплашмайдиганлар 19,8%ни ташкил этди. Бу ўйлантирадиган ҳолат, албатта. Лекин тиббий билимнинг заруратини англайдиганлар қишлоқ аҳолиси ўртасида ортиб бормоқда. Масалан, сўраганларимизнинг 82% “Ҳар бир киши тиббий билимга эга бўлиши керак” деб ҳисоблайди. Шуниси эътиборга моликки, ўрганилган гуруҳдагиларнинг 87,7 фоизида биринчи фарзандлари қолган кейингиларига нисбатан кўпроқ хасталанган. Демак, ёш она боласини парвариш этиш малакасига, тажрибасига эга бўлмаганидан тез-тез касал қилиб қўяди. Айнан ўшалар тиббий саводхонликка муҳтождир. Албатта, соғлом турмуш тарзи тушунчаси ҳар инсонда ўзига хос тарзда шаклланар экан. Респондентларга “Соғлом турмуш тарзини қандай тушунасиз?” деб савол билан мурожаат қилинганда, кўпчилик, яъни сўралганларнинг салкам 41%и уни “атроф-муҳит тозалиги” билан, 37,3% и “тўғри, рацион бўйича овқатланиш” билан, қолганлар – “ўз вақтида ухлаш”, “спорт билан шуғулланиш” (28,4%), “чекмаслик, ичмаслик” кабилар билан боғлашди. Албатта, бу каби соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ тасаввурлар шаклланади, керак бўлса, тарбияланади. Соғлом турмуш тарзи ҳақидаги тушунчаларни қаердан олиш мумкинлигини ўрганилганда, табиий, ОАВнинг ўрни ва роли катта эканлиги маълум бўлди. Айниқса, хотин-қизларнинг фикрича, телевидениенинг роли катта (72,6%), газеталар – иккинчи ўринда – 57,5%, журналлар – 46,3% ва радио – 31,2%. Демак, бу манбалардаги ахборот ва маълумотларнинг халқбоп, оммабоп бўлишига алоҳида эътибор бериш, маҳалла гузарларда радио эшиттиришлари ва даврий газета, журналларнинг вақтида берилишига алоҳида эътибор бериш лозим. Демак, соғлом турмуш тарзи тўғрисида ҳар бир ёш авлодда шаклланадиган билимлар, тасаввурлар ва уларнинг амалий турмуш таркибида онгли хатти-ҳаракатга айланиши кўплаб ижтимоий муаммоларни ечишга имкон беради. Шунинг учун ҳам бугун халқ ўртасида амалга ошириладиган тарғибот ва ташвиқот ишларининг самарадорлигини ошириш, буни мафкуравий ва маънавий ишларнинг таркибий қисмига айлантириш лозим. Мустақил юртимизда кенг қулоч ёзаётган болалар спортини ривожлантириш, оилавий спортни миллий менталитетимиз хусусиятларига мос тарзда ҳаётга жорий этиш, мустаҳкам оилада соғлом турмуш тарзини барқарорлаштиришга қаратилган барча саъй-ҳаракталаримиз ислоҳотларимиз стратегиясига мос бўлиб, юртимизда тинчлик, тотувлик ҳамда ривожланишга, ёш оилаларнинг мустаҳкамлигига хисса бўлади. Бунда мамлакатимзда амалга оширилаётган қатор ҳайрли тадбирлар, жумладан никоҳолди тиббий кўрикдан келин ва куёвларни ўтказиш амалиёти ўзининг жуда катта ижобий самарасини бериши табиий. Ёшларни никоҳолди тиббий кўрикдан ўтказиш ва никоҳнинг мустаҳкамлиги О ила Кодексининг 17-моддасида ёш келин-куёвлар никоҳгача ихтиёрий тарзда тиббий кўрикдан ўтишлари мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланган. Бу модда киритилишининг моҳияти шундаки, имонли, инсофли ва яхши ниятли инсон учун оила қуриш, унинг мустаҳкам пойдеворда бўлишига қайғуриш қанчалик муҳим ва мажбурий бўлса, ёки ота-она бўлиш масъулияти кучли бўлса, ўзидан соғлом зурриёт қолдириш, уни соғ-саломат катта қилиб вояга етказиш, тўғри тарбия бериш шунчалик масъулиятли ва мажбурий ишдир. Шунинг учун ҳам ҳар бир йигит ва қиз, ёки уларнинг ота- оналари янги оила қуриш ишини савоб ва масъулиятли деб англасалар, никоҳга кирувчиларнинг пушти ва насли нуқтаи назаридан соғ- саломатлигига ишонч ҳосил қилиш шунчалик зурурдир. Тиббий кўрикдан ўтган ҳар икки ёш энг аввало ўз виждони олдида тоза бўлиши масаланинг бир томони бўлса, ҳали оилани қурмай туриб, унинг саломатлиги ҳақида қайғураётганлиги улардаги ана шу никоҳдай муқаддас нарсага бўлган жиддий ва масъулиятли муносабатининг намоён бўлишидир. Айниқса, бугунги бозор муносабатлари шароитида оила ҳар бир аъзосининг соғлом бўлиши, янги туғилган фарзанднинг соғ ва саломат катта бўлиши қанчалик муҳим иқтисодий ҳамда маънавий масала эканлигини бугун ҳамма тушуниб қолди. Жамиятда соғлом оилалар сонини ошириш мақсадида қабул қилинган қарорлардан бири бу – “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Низомдир. Бу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августда қабул қилган 365 сонли қарори билан тасдиқланган. Ушбу Низомга кўра, барча барча фуқаролар никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишлари зарур. Бунда бўлажак келин-куёвлар бешта асосий хасталик – сил, тери-таносил, гиёҳвандлик, ОИТС, руҳий касалликлар бўйича текширилади. Сабаби, бу бешта касаллик бевосита наслга таъсир қилади. Кузатишлар ва амалиёт шуни тасдиқламоқдаки, никоҳолди тиббий кўрикдан онгли равишда ўтиш, саломатликни асрашнинг айнан ўзимизга, оиламизга боғлиқ жиҳатларини билиш, болалар спорти, оилавий, оммавий спортни ривожлантириш, оилада соғлом яшаш тарзи кўникмаларини шакллантириш миллатни жисплаштирувчи, наслни покловчи, давлатни кучли қилувчи омил сифатида баҳоланмоқда. Ўтказилган тадқиқотлар юртдошларимизда “саломатлик” қадриятига муносабатлари ижобий томонга ўзгараётганлигини исботламоқда. Хусусан, Республика “Оила” илмий- амалий ҳамда жамоатчилик фикрини ўрганиш “Ижтимоий фикр” Марказларининг тадқиқот натижаларига эътибор берадиган бўлсак, агар 2003 йилда аҳолининг фақат 42,7 фоизигина никоҳолди тиббий кўрикдан ўтишга онгли муносабатни ифода этган бўлса, 2005 йилда бундай ижобий кўрсатгич 84,4 фоизни ташкил этди. Охирги йилларда бу борада янада сезиларли ижобий ўзгаришларнинг сабаби ҳам энг аввало ёш онанинг, келинчакнинг саломатлигини муҳофаза қилиш истаги етакчи омил бўлаётганлигидир. Олимларнинг кузатишлари ва тадқиқотлар юртдошларимизда, айниқса, ёш келин-куёвларда хасталикларни олдини олиш ёки бемор бўлиб қолганда дори-дармонларни истеъмол қилишга муносабати кескин ўзгариб бораётганлигини кўрсатмоқда. Юртдошларимиз бунда энг аввало профилактик тиббиёт, яъни хасталикни олдини олиш учун соғлом турмуш тарзи қонун-қоидаларига риоя этиш, бунда соғлом фикр ва руҳий қувватдан фойдаланиш, бўлган-бўлмаган дориларни истеъмол қилавермаслик кўникмаларини эгаллаб бораётганлиги тасдиқлади. Бу ҳам маълум маънода мамлкатимизда “Соғлом она – соғлом бола” ижтимоий ҳаракатининг, самарали тарғибот-ташвиқот ишларининг натижасидир. Қишлоқ худудларида аҳолининг тоза ичимлик суви, зарур санитария-гигиена шарт- шароитларини яратиш, хусусан, ота-боболаримиздан қолган ҳар бир маҳаллада шарқона ювиниш масканлари бўлмиш ҳаммомлар қурилишига эътиборнинг ортаётганлиги ҳам юртдошларимиз психологиясининг муҳим ўзгаришларидандир. Охирги йилларда оммавий спортга, оилавий ҳамда болалар, аёллар спортига эътибор янада кучайди. “Баркамол авлод” спорт ўйинлари, “Универсиада”, “Умид ниҳоллари” мусобақалари, Республика аёллар спартакиадаси, бадиий гимнастика бўйича халқаро беллашувлар ва бошқалар ўз кўлами ва халқчиллиги билан халқ эътирофини қозонди. Ушбу саъйи ҳаракатлар давлатимизнинг бу борадаги стратегик режаларни муваффақиятли амалга оширишда халқ билан ҳамжиҳат эканлигини исботламоқда. Юртимиз а ёллари ва болалар спорт билан фақат ўзининг жисмоний қувватини тиклаш ва бўш вақтини мароқли ўтказиш учун эмас, балки у орқали соғлом турмуш тарзи кенг тарғибот қилиш, маънавий ва жисмоний камолга интилиш, турли салбий таъсирлар ва зарарли одатлардан ҳалос бўлиш, кучли характерни шакллантириш учун шуғулланаётганликлари ҳар қандай тахсинга лойиқдир. Буларнинг барчаси стратегик мақсадимиз – миллий генофондни яхшилаш, баркамол ва соғлом авлод тарбияси борасида амалга ошираётган ишларни янада такомиллаштириш орқали ёш оилаларнинг барқарорлигига эришишдан иборатдир.