logo

Жисмоний тарбия ўқитувчисида замонавий педагогик технологияни таркиб топтиришнинг педагогик муаммо сифатида

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

83.5 KB
www.arxiv.uz Режа: 1. Жисмоний тарбия ўқитувчисида замонавий педагогик технологияни таркиб топтириш нинг педагогик муаммо сифатида Жисмоний тарбия машғулотлари турли даврларда турлича ташкил эти ш www.arxiv.uz Республикамизда амалга оширилаётган «Таълим тўғрисида»ги қонун ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг асосий мақсади таълим тизимини жаҳон талаблари даражасида ислоҳ қилишдан иборат бўлиб, бунда амалга оширилиши лозим бўлган асосий йўналишлардан бири ўқувчилар жисмоний тарбия бўйича тайёргарлигини такомиллаштиришдан иборат. Мамлакатимизда изчил равишда амалга оширилаётган кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий ғояси баркамол касб эгасини тарбиялашдан иборатдир. Ислоҳотлар натижаси сифатида шакллантириладиган баркамол шахснинг мустақил ва ижодий фикрлаш сифатларини тарбиялаш умумий ўрта таълим муассасаларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу борада ўқувчиларнинг дарсдан ташқари машғулотларини самарали ташкил қилиш алохида аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганлигининг дастлабки даврлариданоқ жаҳон тараққиётида муҳим ўринга эга миллий маънавиятимиз асосида Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш бош мақсад этиб белгиланди. Ушбу буюк мақсадга эришишда асосий эътибор ёш авлодни баркамол, маънавий ва жисмонан соғлом, юқори малакали касб эгаси қилиб тарбиялашга қаратилганлиги миллий анъаналаримиз, менталитетимизнинг ўзига хос ифодаланишидир. Президентимиз И.А.Каримов томонидан таклиф этилган ва республикамизда изчил амалга ошириб борилаётган кадрлар тайёрлаш миллий модели бугунги кунда жаҳон миқёсида эътироф этилди ва ўзининг дастлабки натижаларини бермоқда. Бироқ, қайд этилган ютуқлар билан бирга, жисмоний тарбия бўйича таълим тизимини янада ривожлантириш учун тўлақонли хизмат қилмаётган соҳалар ҳам мавжуд. Жумладан, ўқувчиларнинг жисмоний тарбия бўйича билим ва кўникмаларини дарс жараёнида шакллантириш, янги педагогик технологиялар асосида машғулотларни ташкил қилишда тизимлилик, мақсадга йўналтирилганлик етарлича ўз аксини топмай келмоқда. www.arxiv.uz Мазкур муаммо узоқ йиллар давомида педагог олимлар томонидан республикада ва хорижда кенг тадқиқ этилган. Жумладан, Атутов П.Р., Батўшев С.Я., Беспалько В.П., Матвеев Л.П., Минаев Б.Н., Шиян Б.М., Атаев А.К., Абдуллаев А., Ярашев К., Коральевский В.В., Коротова И.В., Митронин В.П., Крючков А.Ф., Тхоржевский Д.А. ва бошқалар муаммонинг технологик асослари, жисмоний тарбия дарсларини, дарсдан ташқари ишларини ҳамда ёшларнинг фаолиятини назарий таълим билан боғлаб олиб бориш масалаларини ўз илмий тадқиқот ишларида ёритганлар. Ўқувчиларни жисмоний тайёргарликга йўллаш ишларида уларнинг ижодкорлик сифатларини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эгадир. Педагог олимларнинг фикрларини таҳлил қилиб, тадқиқотимизнинг эксперимент натижаларига таянган ҳолда биз мактабда ва дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчиларни жисмоний тарбия дарсларини ташкил этишга йўналтиришда техник ижодкорлик ва қишлоқ хўжалик тажрибачилигининг ривожланиши ўқувчиларнинг ғоявий-сиёсий, меҳнат, аҳлоқий, жисмоний ва эстетик тарбияси бирлиги асосида уларни миллий мафкурамиз асосида тарбиялашга мажмуавий ёндошиш ғ ояларини амалга оширишда ёрдам беради деган хулосага келдик. Бунда бизнинг тадқиқот ишимиз натижасига кўра мактаб педагогика кенгаши ва ўқувчилар ташкилотлари илмий-техник, тажрибачилик, изланиш ишларини ривожлантиришга умумий раҳбарликни амалга оширса, меҳнат ўқитувчиси ота-оналар ва ўқувчилар фаоллари билан ҳамкорликда мактабда тўгаракларни, ўқувчилар бирлашмаларининг турли касбларнинг илғор вакиллари билан учрашувлар, суҳбатлар, саёҳатлар ташкил қилади. Спортнинг айрим тармоқларига кўпроқ қизиқадиган ўқувчиларни аниқлайди ҳамда уларга туманда, шаҳарда жойлашган мактабдан ташқари муассасалардаги ўзига мос тўгаракни топишда ёрдамлашади. Жисмоний тарбия ўқитувчиси ўқувчиларни жисмоний тарбия ва спорт тараққиётидаги тарихий кунларга бағишланган мактаб кечаларини тайёрлаш ва ўтказишга жалб қилади. Демак, тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики ўқувчиларни www.arxiv.uz дарс машғулотлари ва дарсдан ташқари вақтларида жисмоний тарбия дарсларини ташкил этишга йўллаш ишларини уюштиришда жисмоний тарбия ўқитувчиси асосий бўғин ҳисобланади. Албатта, у ў з фаолиятини дастлаб таълим стандартлари асосида олиб бориши талаб этилади. Зеро, жисмоний тарбиянинг вазифалари Давлат таълим стандартлари (ДТС) ва ўқ ув дастурида ифодаланган. Ушбу ҳ ужжатларда мактабдаги жисмоний тарбия ва тарбиясининг ма қ сади изчил таърифланиб, бу т ўғ рида спортга му ҳ аббат ва спорт а ҳ лига ҳ урмат туй ғ усини сингдиришдан, ўқ увчиларни ҳ озирги замон спорти асослари билан таништиришдан уларда жисмоний тарбия к ў никмалари ва ма ҳ оратини ҳ осил қ ил и шдан, онгли равишда жисмоний тайёргарликга ундашдан иборатлиги таъкидланган. Жисмоний тарбия машғулотлари турли даврларда турлича ташкил этиб келинган. Унинг мақсад ва вазифалари ҳам хилма-хил бўлган. Бу ҳолатлар ўз навбатида жисмоний тарбия атамасини ўзига хос тушунишни тақозо этган. Жисмоний тарбия тушунчасига изоҳ беришдан олдин, умуман мазкур соҳага дахлдор тушунча ва ибораларни санаб ўтиш маъқул бўлар эди. Уларнинг асосийларига қуйидагиларни киритиш мумкин: жисмоний тарбия, жисмоний таълим, жисмоний машғулот, жисмоний тайёргарлик, жисмоний маданият, жисмоний улғайиш, жисмоний камолот, жисмоний маҳорат, жисмоний машқлар, жисмоний сифатлар ва бошқалар. Жисмоний тарбия – инсон ҳаётининг бошидан охиригача давом этадиган, организмни ҳар томонлама такомиллаштирадиган, ҳаёт учун муҳим бўлган ҳаракат кўникма ва малакаларини ёш даврларига мос ҳолда ўзгартириб борадиган педагогик жараёндир. Педагогика фанида таълим ва тарбия тушунчалари ўзаро бир-бири билан алоқада бўлган, бири иккинчисини тўлдириб борадиган инсон фаолиятининг турлари деб ҳисобланади. Тарбия ижтимоий тажрибани, инсонлар томонидан тўпланган ижобий фазилатлани ёш авлодга ўтказиш, сингдириш жараёнидир. www.arxiv.uz Таълим эса инсоннинг ақлини, моддий борлиқ ҳақидаги маълумотларни, жамият ва табиат тараққиётининг қонуниятларини, илм-фан ютуқлари ва уларнинг амалиётга тадбиқини ўрганиш жараёнидир. Жисмоний тарбия тушунчасига берилган таърифда маълум даражада тарбиянинг таълим билан узвий боғлиқлиги эътиборга олинган. Биз ўрганган педагогик ва психологик адабиётларда инсоннинг шахс сифатидаги камолотида ақлий ва ахлоқий тарбияга кучли аҳамият берилганлиги алоҳида ажралиб тургани сезилди. Аммо назаримизда жисмоний тарбия иккинчи даражада тургандек ҳис қилинган бўлсада, жисмоний тарбиясиз, аниқроғи жисмоний тарбиянинг таъсирисиз, на ақлий ва на ахлоқий тарбия мукаммал бўлмаслиги эътироф этилган. Жисмоний тарбия инсон организмини морфологик ва функционал жи ҳ атлардан такомиллаштиради. Бу дегани, танадаги барча аъзоларни нормал ривожланиши, жумладан бош мия ва олий нерв системасини т ўғ ри шаклланиши ҳ амда фаолият юритишини маълум нормага солиши деб тушуниш мумкин. Бош мия, олий нерв системаси, қ он айланиш тизимлари а қ лий ва бош қ а тарбия й ў налишларининг нерв-физиологик асослари б ў лиши мумкинлигини эътироф этганда, беихтиёр жисмоний тарбия инсонни комилликка олиб борувчи асосий тарбия тури эканлиги тан олинади. Жисмоний тарбия организмни мукаммал ривожланишини йўлга қўйиши билан бирга, тананинг соғлом бўлишини, ҳар қандай ташқи юкламага чидамлилигини ҳам таъминлайди. Инсондаги иродавий сифатлар жисмоний тарбия билан шуғулланганда бир неча баравар устун бўлиши олимлар томонидан исботланган. Жисмоний тарбия куч, чаққонлик, тезкорлик каби инсон учун ҳаёт йўлида доимий керак бўладиган сифатларни таркиб топтиради. Бу ўз навбатида меҳнат фаолиятини самарали бўлишига ҳисса қўшади. Ҳар қандай бошлаган ишни охирига етказиш, кутилган натижаларни қўлга киритиш кўникмалари тезроқ таркиб топади. www.arxiv.uz Жисмоний тарбия кишиларда инсонпарварлик ва ватанпарварлик ту йғ уларини шакллантиради. Ватан манфаатларини ҳ имоя қ илиш, зарур б ў лса нафа қ ат кучини, балки ҳ аётини ба ғ ишлашга одатлантиради. Жисмоний тарбия ижтимоий а ҳ амиятга молик б ў лган ҳ одисадир. У инсоннинг си ҳ ат-саломатлигини яхшилайди, ҳ ар тарафлама ривожланишини амалга оширади. Ў зи, миллати ва хал қ и учун унумли ме ҳ нат қ илишга, бозор и қ тисодиёти шароитида эркин фаолият юритишга, ў з имкониятларини т ў ла намоён этишга ў ргатади. Ватаннинг шону-шу ҳ ратини дунёга ёйишга, зарур б ў лса ҳ ар қ андай ғ аразли кучлардан э ҳ тиёт қ илишга, мардонавор ҳ имоя қ илишга тайёрлайди. Қ адим замонлардан бери жисмоний тарбиянинг инсон ҳ аётидаги бе қ иёс ў рни т ўғ ри тушунилган ҳ олда, уни қ андай қ илиб самарали б ў лишини илмий- педагогик муаммо сифатида ў рганиб келинади. Хал қ о ғ заки ижоди намуналарида, достонларда, эртак ва афсоналарда, ма қ ол ва маталларда жисмоний тарбия юксак ба ҳ оланиб келинган. Диний манбаларда; « Қ уръон» ва пай ғ амбаримизнинг ҳ адисларида жисмоний етуклик ни ҳ оятда қ адрланган. Ёзма педагогик адабиётнинг пайдо б ў лиши жисмоний тарбиянинг назарий асосларини таркиб топиши ва ривожланишига замин ҳ озирлади. Ота-боболаримиздан беба ҳ о маданий ва маърифий ёдгорлик сифатида яратилган ва бизгача етиб келган «Авесто» китобида жисмоний тарбия ҳ а қ ида к ў п яхши фикрлар айтилган. Кучлилик, ча ққ онлик, мардлик, чидамлилик, қ ора кучларга нисбатан мардонавор курашиш жисмоний тарбиянинг қ ирралари сифатида улу ғ ланган. Адолат, ҳ а қ и қ атг ў йлик, ме ҳ натсеварлик ало ҳ ида шакллантирилиши зарур бўлган фазилатлар қ аторига киритилган. Абу Наср Фаробий, Абу Рай ҳ он Беруний, Абу Али ибн Сино, Унсурул Маолий Кайковус, Ба ҳ овуддин На қ шбанд, Амир Темур, Му ҳ аммад Тара ғ ай Улу ғ бек, За ҳ ириддин Му ҳ аммад Бобур, Алишер Навоий, Абдулла Авлоний www.arxiv.uz каби буюк аломмаларимиз жисмоний тарбия ва шахс камолати ҳ а қ ида қ имматли фикрлар билдирганлар. Айни қ са Абу Али ибн Сино инсон саломатлигини са қ лаш, тиббий ёрдам к ў рсатиш ҳ а қ идаги таълимотларини яратганларида биринчи ў ринга жисмоний тарбияни қў йган. Унинг фикрича хасталикни даволашдан к ў ра олдини олиш афзал ҳ исобланади. Бунинг учун ҳ ар бир киши мунтазам жисмоний маш ғ улотлар билан шу ғ улланиши, шахсий гигиена қ оидаларига амал қ илиши кераклиги у қ дирилган. Абу Наср Фаробий ҳ ам фозил одамлар яшайдиган ша ҳ ар а ҳ олиси кучли, ча ққ он, ме ҳ натсевар, у қ увли ва со ғ лом б ў лиши кераклигини айтган. За ҳ ириддин Му ҳ аммад Бобур «Бобурнома» асарида таъриф-тавсиф этган кишиларнинг к ў пчилигидаги жисмоний сифатларга ю қ ори ба ҳ о берган. Ў зи ҳ ам шо ҳ , саркарда, олим ва шоир б ў лиши билан бирга жисмоний маш қ лар ва чини қ ишни ў та қ адрлаган инсон эканлиги баён этилган. Абдулла Авлоний «Туркий гулистон ё ҳ уд ахло қ » номли асарида «бадан тарбияси»га ало ҳ ида эътибор қ аратган. Бадан тарбияси бош қ а барча тарбиялар учун замин ҳ озирлайди деб у қ тирган. Чет эл олимлари ҳ ам жисмоний тарбияга катта эътибор берган. Арасту, Афлотун, Су қ рот каби антик давр олимлари қ улдорларнинг фарзандларига жисмоний тарбия беришнинг назарий асосларини ишлаб чи қ ишга ҳаракат қ илганлар. Улар ҳ ар бир тарбия к ў рган шахс жисмонан кучли б ў лишини, қ иличбозлик, найза уло қ тириш, отда чопиш, сувда сузиш, қ ийинчиликка чидаш каби жисмоний сифатларга эга б ў лиши керак деб ҳ исоблаганлар. Франсуа Рабле «Гаргантуа ва Пантагруэл» номли роман трактатида а қ лий тарбия билан бир қ аторда жисмоний тарбия инсон камолотини белгилашини таърифлаган. Италиялик Томаззо Кампанелла, буюк чех педагоги Ян Амос Коменский, швейцариялик Иоганн Генрих Песталоцци, шотландиялик Роберт Оуэн, немис олими Иоганн Гербарт, америкалик Жон Дюьи ва www.arxiv.uz бош қ алар педагогик таълимотларида жисмоний тарбияга ало ҳ ида эътибор бердилар. Рус педагогларидан К.Д.Ушинский, И.Н,Бецкий, Н.И,Новиков, Н.И.Пирогов, И.М.Сеченов, Е.А..Покровский, Е.М.Дементев, П.Ф.Лесгафт ва бош қ алар жисмоний тарбия назариясининг илмий асосланишига ў зларининг ҳ иссаларини қў шганлар. Ҳ а қ ли равишда Петр Францевич Лесгафтни (1837-1909 йиллар) Россиядаги жисмоний тарбиянинг илмий асосларини яратган олим деб ҳ исоблайдилар. Унинг «Анатомиянинг жисмоний тарбияга муносабати ва мактабда жисмоний таълимнинг асосий вазифаси», «Мактаб ёшидаги болалар жисмоний тарбиясига доир қў лланма», «Назарий анатомия асослари», «оила тарбияси» номли асарларида жисмоний тарбиянинг илмий- назарий асослари билан бирга, амалиётга тадби қ этиш методикаси масалалари ишлаб чи қ илган. П.Ф.Лесгафт ў зидан олдинги жисмоний тарбия назариётчиларидан фар қ ли ў ларо қ , жисмоний таълим атамасини ишлатган. Унинг фикрича бутун жисмоний тайёргарлик тизимида асосий ў ринни таълим эгаллаши зарур. Жисмоний таълим а қ лий таълим билан узвий бо ғ ли қ б ў лгандагина унинг таъсири самарали б ў лади деб ҳ исоблаган. П.Ф.Лесгафтнинг фикрича ҳ ар қ андай таълимнинг асосий ма қ сади одамнинг шахсий манфаатини эмас, балки жамиятга фойда келтиришини биринчи ў ринга қў йишга эришишдан иборат б ў лмо ғ и лозим. Инсон ижодий фикрлайдиган, муста қ ил ва фаол маш қ қ иладиган, ҳ осил б ў лган нарсаларни бир-биридан фар қ қ иладиган, уларни бир-бири билан та ққ ослай олиш ҳ амда ў зича ба ҳ олай оладиган, яъни та ҳ лил қ ила олишни жисмоний таълимнинг энг му ҳ им вазифаларидан бири деб ҳ исоблаган. П.Ф.Лесгафт ҳ ар томонлама камол топган шахсни тарбиялаш тарафдори б ў лган. Унинг фикрича ҳ ар тарафлама камол топишгина жуда оз куч сарфлаб, жуда қ ис қ а ва қ т орасида энг яхши натижаларга эришиб ишлаш имконини беради. www.arxiv.uz Жисмоний таълим шу ғ улланувчининг ёшига, жинсий ва индивидуал хусусиятларига мос ҳ олда амалга оширишнинг тарафдори б ў лган. Аста- секин мураккаблашиб бориши, к ў никма ва малакаларнинг мукаммал б ў лиши кераклиги қ айд этилган. П.Ф.Лесгафт жисмоний тарбия маш ғ улотларини ўқ итувчи тушунтириши ор қ али ташкил этишнинг тарафдори б ў лган. Шахсий намуна сифатида к ў рсатиб беришни маъ қ улламаган. Тарбияланувчи фикр юритмайдиган, механик тарзда бажарадиган б ў либ қ олади деб санаган. Унинг таълимоти асосида жисмоний таълим а қ лга суяниши, а қ лни ишлатган ҳ олда жисмоний к ў никма ва малакалар ҳ осил қ илиши, такомиллаштириб бориб, жисмоний ма ҳ орат ва маданиятга айлантириш кераклиги таъкидланган. П.Ф.Лесгафт оммавий жисмоний таълимнинг тарафдори сифатида барча турдаги ўқ ув муассас а ларида жисмоний маш ғ улотларни илмий асосланган режа ва дастурлар асосида олиб боришнинг тар ғ иботчиси б ў лган ва ў зининг барча билим ва тажрибаларини шунга қ аратган. Нафа қ ат Россияда, балки бутун дунё ми қ ёсида унинг жисмоний тарбия тизими ҳ а қ идаги таълимоти ижобий а ҳ амият касб этади ва ҳ озирги давргача долзарблигини й ўқ отмасдан келмо қ да. Жисмоний тарбия маш ғ улотларини ташкил этишнинг илмий асослари ш ў ролар тузуми даврида тубдан қ айта к ў риб чи қ илди ва маълум даражада мафкуравийлаштирилди. Шундай б ў лсада XX асрда дунё ми қ ёсида эътиборга лойи қ таълимотлар пайдо б ў лди. Бу таълимотлар инсоннинг жисмоний камолатини ва имкониятларининг чегарасини анча кенгайтирди. Жисмоний тарбия, спорт мусоба қ алари, хал қ ў йинлари дунё ми қ ёсида кенг ёйилиб бошлади. Турли хал қ ларнинг жисмоний тарбия ва спорт ў йинлари хал қ аро ми қ ёсда тар қ алиб, байналминалчилик ва ватанпарварлик туй ғ улари кучлиро қ шаклланадиган даражага етди. Бу даврдаги ва шароитдаги жисмоний тарбияни ташкил этишнинг илмий-педагогик асосларини ишлаб чи қ ишда А.Д.Новиков, Л.П.Матвеев, www.arxiv.uz В.А.Ашмарин, Ч.Т.Иванков, Н.И.Пономарев, В.В.Попеченко, Б.М.Шиян, Р.Абдумаликов, А.Абдуллаев, А.Акрамов, Ф.Насриддинов, Ф.Керимов, Ф.Хўжаев, К.Ярашев ва бош қ а олимлар фаол иштирок этдилар. А.Д.Новиков ва Л.П.Матвеевлар жисмоний тарбиянинг назарияси ва ўқ итиш методикасига доир к ў пгина асарлар ёзган. Улар олиб борган тад қ и қ отларнинг асоси мавзуси жисмоний тарбия назарияси ва методикаси муаммолари б ў либ, фан сифатида шаклланиши, жисмоний тарбиянинг ма қ сади, вазифалари, воситалари, асосий принциплари, жисмоний тарбиянинг бош қ а тарбия й ў налишлари билан узвий бо ғ ли қ лиги ва жисмоний таълимнинг қ онун- қ оидаларини ў рганишга қ аратилган. Жисмоний таълимнинг дидактик асослари педагогика фани қ онуниятларига чу қ ур бо ғ ланган ҳ олда баён этилган. Баъзи ҳ олларда айрим дидактик масалалар жисмоний тарбия бериш муаммолари билан аралаш ҳ олда тал қ ин этилган. Масалан, жисмоний маш қ маш ғ улотларининг шаклари, спорт тренировкаси, амалий жисмоний тайёргарлик жисмоний таълим сифатида ў рганилиши, дидактик муаммо сифатида тад қ и қ этилса маъ қ ул б ў лар эди. Ў збекистонлик олимлар ш ў ролар туз у ми даврида жисмоний тарбиянинг илмий-назарий асослари ва уни ўқ итиш методикаси б ў йича олиб борган тад қ и қ отлари т ў лалигича рус олимларининг ғ ояларига айнан мос келар эди. Муста қ илликка эришгандан кейинги даврда миллий жисмоний тарбия назарияси ва методикаси муаммоларини ишлаб чи қ ишга жадаллик билан киришдилар ва эътиборга лойи қ натижаларга эришганлигини мамнуният билан қ айд этиш ў ринли б ў лар эди. Ў збекистон давлат жисмоний тарбия институти профессор- ўқ итувчилари, фар ғ оналик олимлар бу й ў налишда самарали илмий фаолият юритишмо қ далар. А.Акрамовнинг « Ў збекистонда жисмоний маданият ва спорт тарихи», К.Нурму ҳ аммедовнинг «Жисмоний тарбия ва спортнинг ижтимоий –и қ тисодий муаммолари», Насриддинов Ф. ва Э.Шотерниковларнинг «Инсон омилини шакллантиришда жисмоний тарбия www.arxiv.uz ва спорт», К.Ярашевнинг «Жисмоний тарбия ва спортни бош қ ариш» номли китобларида жисмоний тарбиянинг ташкилий, и қ тисодий ва маънавий- маърифий масалалари ў рганиб чи қ илган. Р.Абдумаликов, Абдуллаев А., Ф.Каримов, Р.Саломов, К.Ма ҳ камжонов, Т.Усмонх ў жаев, Т.Юнусов ва бош қ алар 1 бевосита жисмоний тарбия назарияси ва методикаси муаммоларини тад қ и қ этганлар. Уларнинг тад қ и қ отларида Ў збекистон шароитида жисмоний тарбияни ташкил этиш, ўқ итиш ва юксак ма ҳ оратли спортчилар тайёрлашнинг назарий ва амалий масалалари ў з ифодасини топган. Маълум даражада россиялик олимларнинг (А.Д.Новиков, Л.П.Матвеев) таъсири сезилсада, миллий жисмоний тарбия муаммолари ҳал этилганлиги билан ажралиб туради. Жисмоний тарбия ва таълимнинг узвий бо ғ ли қ лиги са қ ланган ҳ ода ало ҳ ида- ало ҳ ида тад қ и қ этилган. Ю қ орида к ў риб чи қ илган тад қ и қ отларда дидактиканинг бир қ атор масалалари жисмоний таълим-тарбия талабларига мослаштирилган ҳ олда ў з илмий ечимларини топганлигини к ў рсатиб ў тишни лозим топдик. Биринчи навбатда таълим жараёни ва унинг таркибий қ исмлари та ҳ лил этилган. Ўқ увчи ёшларда билим, к ў никма ва малакаларнинг ҳ осил б ў лиши, такомиллашиб бориши ва амалиётдаги тадби қ и маълум қ онуниятларга бо ғ ли қ эканлиги, улардан таш қ ари жисмоний тарбия беришнинг ў зига хос принциплари ани қ к ў рсатилган. Иккинчидан, жисмоний таълимнинг нималардан иборат б ў лиши ва турли ёшдаги, жинсий ва индивидуал тафоввутга эга б ў лганлари учун мос мазмун танлаш зарурлиги ани қ к ў рсатилган. Таълим мазмунининг миллийлаштирилганлиги эътиборга лойиқ ҳолат ҳисобланади. Учинчидан, таълим методлари батафсил тадқиқ этилган ҳолда қандай қилиб улардан самарали фойдаланиш йўллари кўрсатилган. 1 Абдумаликов Р., Абдуллаев А. ва бош қ алар. Жисмоний тарбия таълими илмини такомиллаштириш масалалари. Т., Ў зДЖТИ нашриёти, 1996. Абдуллаев А., Хонкелдиев Ш.К. жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. Фар ғ она, 2001. Каримов Ф.А. Спорт кураши назарияси ва усулияти. Т., Ў зДЖТИ нашриёти, 2001. www.arxiv.uz Таълимнинг оғзаки, амалий, машқ қилдириш, қисман изланувчанлик ва ижодий ўзлаштириш методлари батафсил ёритилган. Тўртинчидан, таълимни ташкил этишнинг шакллари анъанавий ва замонавий талаблар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, уларни бажаришнинг хусусиятлари тўғри очиб берилган. Бешинчидан, ўқувчи томонидан ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакалар текширилиши, назорат қилиниши ва баҳоланиши зарур. Бу дидактик масала ҳам ўзининг тўғри ечимини топган. Қайд этилган муаммоларнинг илмий таҳлили ва амалиётга тадбиқ этилишида мунозарага сабаб бўладиган жойлари ҳам йўқ эмас. Агар илмда у ёки бу масалага фақатгина битта тўғри йўл бўлади деб қаралса ривожланиш тўҳтаб қолган бўлар эди. Ҳар хил ёндошувлар ва қарашлар фаннинг, илм соҳаларининг ривожланиши учун хизмат қилишини эсдан чиқармаслик керак. Шундай бўлсада, бизнинг назаримизда жисмоний таълим-тарбия масалаларининг замонавий педагогик технологиялар талаблари асосида ишлаб чиқилишга ҳаракат қилинмагани, интерфаол методларнинг кенг кўламда тадбиқ этилмагани, таълимнинг муаммоли усуларидан фойдаланишга эътибор берилмагани эътирозга лойиқ ҳол деб ҳисоблаш мумкин. Қуйидаги фаслда замонавий педагогик технологияларнинг илмий- назарий асослари ва улардан жисмоний тарбия машғулотларини ташкил этишда фойдаланиш ҳақида мулоҳаза юритилади.