logo

Жамоада юз берадиган конфликтлар ва уларни бошкариш. Конфликт тушунчаси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

60.5 KB
Жамоада юз берадиган конфликтлар ва уларни бошкариш. Конфликт тушунчаси Режа: 1. Рахбар ташкилотда ижтимоий-рухий иклимни яратувчи шахс сифатида. 2. Низо (конфликт) ларнинг табиати, сабаблари ва уларни бартараф этиш усуллари. Рахбар ташкилотда ижтимоий-рухий иклимни яратувчи шахс сифатида. Мехнат жамоаларида ижтимоий-рухий иклимнинг холати низолар сони билан белгиланади. Низо-бу рахбар, ишчи ва бошка ходимлар орасида муайян масалаларни хал килишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлигини билдиради. Жамоа аъзолари орасидаги низоларнинг купчилиги ишлаб чикаришнинг коникарсиз ташкил килинганлиги, рахбарларнинг иш жараёнида узига буйсунувчи жамоа аъзоларининг рухий холатларини хисобга олмаганлиги, зарур иш шароитининг яратилмаганлиги ва бошка сабаблар натижасида вужудга келади. Низолар канчалик куп булса, мехнат жамоаларида ижтимоий-рухий иклим шунчалик ёмонлашади. Мехнат жамоаларида айрим низо чикаришга мойил шахслар булиши табиий. Бундай шахслар иш пайтида фойдали мехнат билан шуғулланиш урнига узларининг низоларида курсатилган масалалар рахбар ходимлар томонидан кандай кабул килинаётгани туғрисида фикр юритиб, узлари ва бошкаларни ишдан чалғитиб, ишга халакит берадилар. Бундай носоғлом вазият жамоат аъзолари асабига тегади, айрим ишчи ходимлар бундан вактинча манфаатдор булиб, улар ғийбатлар уюштириб, вазиятни кескинлаштиришга харакат киладилар. Жамоадаги ижтимоий-рухий холат ёмонлашади, бу эса уз-узидан ишга салбий таъсир курсатади. Маъмурий буйрукбозлик бошкаруви хукм сурган шароитда ижтимоий рухий иклимга эътибор куп каратилмас эди. Аммо демократиялашув, ошкоралик шароитида бозор иктисодиётининг соғлом ракобат мухитида барча эски иш услубларига (маъмурий буйрукбозликка) чек куйилади. Хозирги шароитда рахбар факат уз сохасини яхши билибгина колмай, балки яхши ташкилотчи, рухшунос (психолог), тарбиячи ва ижтимоий етакчи булмоғи лозим. Бунинг учун хар бир рахбар ходим социология, психология, педагогика фанларини чукур узлаштириши лозим. Буни хаётимиздаги жиддий узгаришлар, инсон омилининг фаоллашуви, жамоаларнинг уз-узини бошкаришга булган интилиши такозо килади. Жамоага аъзо булган хар бир шахснинг калбига рахбар йул топа олиши-унинг фаолияти негизини ташкил этади. Япон менежерларидан бири Мацусита таъкидлаганидек, мехнат жамоасида нафакат 250 киши балки 25000 киши ишласада, рахбар хар бир ишчисини “юзидан“ билишга, шахсан танишга интилиши зарур. Киши шахсиятига йул топа билиш-мехнат жамоаси ичида вужудга келадиган хар хил низоларни жамоа ичида, юкори поғонага чикармасдан туриб хал килиш имконини беради. Жамоаларда соғлом рухий иклимни яратиш учун рахбар хар бир ишчи-ходимнинг шахсий фазилатларини, ёши ва кобилиятларини инобатга олиши зарур. Шунингдек, ишчилар уртасидаги хамкорлик ва узаро ёрдамни, бир-бири билан чамбарчас боғлайдиган ижтимоий алока маромини, иктисодий мусобакани ташкил этишга, мехнат жамоаларида иш фаолиятини натижаларини руёбга чикаришда хар бир ишчининг маъсулият сезиш туйғусини мустахкамлашга, юкори унумли мехнатни таъминлаш, ижодий ғайрат билан ишлаш шароитини яратишга эътибор бериш зарур. Низо(конфликт)ларнинг табиати, сабаблари ва уларни бартараф этиш усуллари. Шундай килиб, низо бу рахбар, ишчи ва бошка ходимлар (ёки гурухлар) орасида муайян масалаларни хал килишда, томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлигини билдиради. Табиийки, бу холатда хар бир томон уз фикрини маъкуллайди, уни утказишга интилади. Низолар одатда зиддият, уруш, жанжал, дук-пуписа билан боғланади. Ёки низолар корхонанинг самарасиз фаолиятидан ва ёмон бошкарувдан келиб чикади деб каралади. Хозирги замон нуктаи назаридан хатто самарали бошкарув хос булган корхоналарда хам низоларсиз, карама-каршиликсиз иш юритиш жуда кийин, хатто бундай низолар уринли булиб тургани фойдали деб хисобланади. Факат, уларни рахбарият бошкариш доирасида билиши ва инобатга олиши лозим. Низолар доимо ижобий характерга эга булади дея олмаймиз. Айрим холларда улар корхонани ёки ишчи ходимнинг манфаатлари ва эхтиёжларини кондирилишига тускинлик килиши мумкин. Аммо, купчилик холларда низолар турли нуктаи назарларни юзага чикариш, кушимча маълумот олиш, турли алтернатив вариантларни ишлаб чикиш, ва демак, туғри карорлар кабул килишга хизмат килади. Албатта бошкарув карорларининг самарасини ошириш хамда кишиларга уз фикрларини ифода этиш имконини берувчи низоларни корхона учун фойдали деб караш мумкин. Низо функционал булиши, яъни жамоа фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат килиши, ёки дисфункционал булиши, яъни хам шахсий коникишни, хам корхона фаолияти самарадорлигини пасайишига олиб келиши мумкин. Низолар ва зиддиятларни бошкариш учун уларни юзага келиш сабабларини билиш зарур. Низо(конфликт)ларни туртта асосий тури мавжуд, булар: шахснинг узига хос ички низолар; инсон шахсияти ва гурух орасидаги низолар; инсонлар орасидаги низолар; гурухлар орасидаги низолардир. Инсоннинг ички узига хос низолари бир кишига турли карама-карши вазифалар юкланиб, натижалилиги жихатидан бир-бирини инкор килувчи натижаларни талаб этадиган холларда руй беради ёки низолар ишлаб чикариш талабларининг ишчининг шахсий манфаатлари билан мос келмаслик холларида руй беради. Алохида кишилар орасида руй берадиган низолар энг кенг таркалган низолар тури хисобланади. Купинча у ракобатли рахбарлар, бир лавозимга даъвогарлар ёки турли карама-карши характерли, фикрлаш доираси ва кадриятлари тизимига эга одамлар орасида руй беради. Бу низолар турини мувофиклаштириш - энг мураккаб ишлардан саналади. Кейинги гурух низолар алохида шахслар ва гурух орасида юз берадиган низолардир. Албатта бу хол купинча бирор киши бутун гурухга карама-карши, зид позицияни эгаллаши холларида руй беради. Ва нихоят, гурухлар орасидаги низолар турли гурухлар орасидаги карама-карши фикрлар тукнашувидан келиб чикади. Масалан, чизикли йуналишдаги ва штаб рахбарлари орасидаги низолар ёки маъмурият ва касаба уюшмалари орасидаги зиддиятлар ва хакозалар. Булар купинча дисфункционал низолардир. Хозирги бозор иктисодиёти шароитида турли мураккаб тузилишга эга, ва демак, куплаб функционал буғинларга эга ташкилотлар хамда ихтисослашуви кучайган ташкилотларда буғинлар купайган сари низолар (зиддиятлар) юзага келиши холлари кучайиб боради. Шунинг учун, кишиларни узаро табиатан бир-бирига якин булганларини танлаш, жой- жойига куйиш, узаро мулокатга мойил ишчиларни жамоага бирлаштириш, ижобий ижтимоий-рухий муносабатлар ва ижобий коммуникация асосларини шакллантиришда ёрдам беради. Бундан ташкари ташкилий-маъмурий таъсир чораларини, тавсиялар ва курсатмалар, хужжатларни туғри ишлаб чикиш мухимдир. Низолар уз-узича хал булади деб, кул ковуштириб утириш уринсиз. Рахбар айнан бошка фаолият тури кишиларидан шуниси билан фарк киладики, у уз бошкарув фаолиятини турли табиатли кишилар орасида хар тамонлама соғлом, узаро иззат-хурматга асосланган муносабатларни шакллантира билиши, кишиларни узаро келиштира билиши билан амалга ошира олиши зарур. Низоларни бошкариш менежер фаолиятидаги энг мураккаб ва узига хос вазифалардан биридир. Низоларни бошкаришнинг бир неча самарали усуллари мавжуд. Уларни, низо келиб чикиш табиатига кура, икки гурухга булиш мумкин: булар тузилмавий ва инсонлар орасидаги конфликт вазиятларини хал килиш усулларидир. Низони бартараф этишдан аввал уни юзага келиш сабабларини турли усуллар ёрдамида тахлил килиш лозим. Низоларни хал килиш ва бартараф этишнинг туртта тузилмавий усули мавжуд булиб, булар: ишга булган талабларни яхшилаб тушунтириш (координация); узаро келиштириш ва интеграция; узаро сингдириш механизмларини куллаш; умумташкилий комплекс максадларни белгилаш; такдирлаш оркали рағбатлантириш тизимини куллашдир. Инсонлар орасидаги инсоний муносабатлар окибатида юзага келадиган низоларни хал килишда 5 та усул мавжуд булиб, булар: низога чап бериш; юмшатиш; мажбур килиш; компромисс-яъни узаро битимга келиш ва муаммони хал килишдир. Чап беришда ташкилотларда карама-каршиликлар ва низолардан узини олиб кочиш, бундай вазиятга тушмасликка интилиш хос булади. Юмшатиш усулида хар икки томон максадлар умумийлигига, ташкилот манфаатлари бирлигига эътиборни каратади. Мажбур килишда таклиф этилаётган фикрни сузсиз кабул килишни мавкеи ёки куч таъсири оркали кабул килиш кузда тутилади. Албатта бу усуллар каторида узаро битимга келиш (компромисс), манфаатлар тукнашувини бартараф этиш хамда муаммони хал килиш, яъни фикрлардаги зиддият фаркини тан олиб бошка томон фикрини урганишга интилиш энг уринли ва кул келадиган усул хисобланади. Чунки бу иккала холда киши шахсиятини буғувчи, у билан хисоблашмаслик холати руй бермайди. Бу тулик булмасада, кисман уз-узидан коникиш хиссини беради. Умуман низолар ва зиддиятларни бартараф этишда-рахбар томонидан низо сабабларининг чукур урганилиши, кишилар билан ишлаш тажрибаси, юмшоклик ва махсус рухий хусусиятлари хамда кобилиятлари зарур. Доимо низони чеклагандан ва вактинчалик кисман келиштиргандан кура, уни хал килиш ва бартараф этиш мухимдир. Низоларга купинча сабаб сифатида доимий стресс холатида булиш хам олиб келади. Стресслар-муаммоларни имкониятлар доирасидан ошиб кетиши ва доимий таъкик килиш холларининг йиғиндисини натижасидир. Стрессларнинг яна бир сабаби-ташкилотда содир булаётган узгаришлар булиши мумкин. Кишилар томонидан ушбу узгаришларни тушунмаслик эса уларни кабул килмасликка олиб келади. Бунинг учун узгаришлар киритиш жараёнида тушунтириш ишларини олиб бориш; тажриба килиб куриш; куникишга вакт бериш; розилигини олиш; дастлабки вактда вазифаларни чегаралаш; иш куламини ошириб юбормаслик; карши туриш сабабларини урганиш; уларни тахлил килиш ва бартараф этиш зарур булади. Рахбар ташкилот аъзоларини доимий узгаришларга, вазият омили, ташки мухит таъсирига эътиборини кучайтирган холда ва иш юкламаси хажмини хаддан зиёд оширмаган холда ургатиб бориши зарур. Айникса, кучли ракобат, тез узгарувчан мухит шароитидаги ташкилотларда хар кандай вазиятдан чикиш йуллари мавжуд ва бунинг учун совукконлик, фикрлаш кобилияти ва тезкорлик кераклигини сингдириш лозим. Шундагина маълум жихатдаги стресс холатларини, ёки узгаришларга каршилик килиш холатларини бартараф этиш мумкин. Демак, 1.Низо-бу рахбар, ишчи ва бошка ходимлар орасида муайян масалаларни хал килишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлигини билдиради. 2.Низо(конфликт)ларни туртта асосий тури мавжуд, булар: шахснинг узига хос ички низолар; инсон шахсияти ва гурух орасидаги низолар; инсонлар орасидаги низолар; гурухлар орасидаги низолардир. 3.Низоларни хал килишнинг, бартараф этишнинг туртта тузилмавий усули мавжуд булиб, булар: ишга булган талабларни яхшилаб тушунтириш (координация); узаро келиштириш ва интеграция; узаро сингдириш механизмларини куллаш; умумташкилий комплекс максадларни белгилаш; такдирлаш оркали рағбатлантириш тизимини куллашдир. 4.Инсонлар орасидаги инсоний муносабатлар окибатида юзага келадиган низоларни хал килишда эса 5 та усул мавжуд булиб, булар: низога чап бериш; юмшатиш; мажбур килиш; компромисс-яъни узаро битимга келиш; муаммони хал килишдир. Адабиётлар руйхати: 1. Абдуллаев Ё. Менежмент-Т.: Мехнат, 2000. 369-408 бетлар. 2. Мескон М.Х, Альберт М. Основы менеджмента-М.: Дело, 1997. 516- 560 стр. 3.   А.   Авлоний. “Туркий гулистон ёхуд ахлок“ - Т. , 1991. 4.   Мунавваров   А.К. Педагогика. - Т. : “ Укитувчи”. 1996. 5. И.А.Каримов. “Баркамол авлод-Узбекистон тараккиётининг пойдевори”. - Т, 1998. www.ziyonet.uz www.pedagog.uz www.tdpu.uz