logo

Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1998 йил 13-майдаги ўзбекистон республикасида «умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида

Yuklangan vaqt:

23.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

69.5 KB
Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси-нинг 1998 йил 13-майдаги ўзбекистон республикасида «умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида» ги 203-сонли ва 1998 йил 16 августдаги «умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» ги 390-сонли қарорлари асосида вазифалар Режа: 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13-майдаги «Умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида» ги 203-сонли қарори ва унинг таълимда ислоҳотларни амалга оширишдаги аҳамияти. 2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13-майдаги «Умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида» ги 203-сонли қарорида қўйилган вазифалар. 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 августдаги «Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» ги 390- сонли қарори ва қўйилган вазифалар. 4. Умумий ўрта таълимни давлат таълим стандартининг мазмуни ва уни жорий этиш асослари. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13-майдаги «Умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида» ги 203-сонли қарори ва унинг таълимда ислоҳотларни амалга оширишдаги аҳамияти. Мамлакатимиз келажаги учун Олий Мажлиснинг IX сессиясида қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» жуда муҳим аҳамиятга эга, унда шундай дейилади: «Республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсад ва ҳаракатга келтирувчи кучи бу инсон, унинг баркамол ривожланиши, фаровонлиги, шахс манфаатларини рўёбга чиқариш шароитлари ва таъсирчан механизмларини яратиш. Дастур кадрлар тайёрлаш миллий моделини рўёбга чиқаришни, ҳар томонлама камол топган жамиятда турмушга мослашган, таълим ва касб-ҳунар дастурларини онгли равишда танлаш ва кейинчалик пухта ўзлаштириш учун ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, психологик-педагогик ва бошқа шарт-шароитларни яратишни, жамият ва давлат оила олдида ўз масъулиятини ҳис этадиган фуқароларни тарбиялашни назарда тутади». Миллий дастурнинг ушбу қоидаларини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси бир қатор қарорларни қабул қилди. Улардан энг асосийси, 1998 йил 13-майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида» ги 203-сонли қароридир. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» га мувофиқ умумтаълим мактабларининг ўқитиш дастурларини ислоҳ қилиш, тўққиз йиллик умумий ўрта таълимнинг сифат жиҳатидан янги тизимини яратиш, унинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан давомийлигини ва узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13-майдаги «Умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида» ги 203-сонли қарорида қўйилган вазифалар. 1. Умумий ўрта таълими мактаблари (1-9 синфлар) нинг таълим дастурлари: - ўқувчиларнинг мунтазам билим олишини, уларда билим олиш эҳтиёжини ривожлантиришни, асосий ўқув, илмий ва умуммаданий билимларни шакллантиришни; - ўқувчиларда меҳнат кўникмалари, мустақил ижодий фикрлаш, касб танлашга ва атроф оламга онгли муносабатни хосил қилишни; - миллий ва умумбашарий қадриятларни узвий бирлаштириш асосида юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни тарбиялашни, ўз Ватанига, ва халқига содиқ фуқарони шакллантиришни; - 1-9 синфлар ўқув дастурларининг академик лицейлар ва касб-ҳунар колежларидаги ўқитиш дастурлари билан ўзаро узвий боғланишини таъминлаши лозим. 2. Ўзбекистон Республикасида «Умумий ўрта таълим тўғрисида» ги низом тасдиқлансин. 3. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги: - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим давлат таълим стандартини ишлаб чиқсин. 1998-1999 ўқув йилида уни синовдан ўтказишни таъминласин ва 1999 йил 1 июлга қадар тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин, 1999-2002 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини умумтаълим мактабида ўқитиш дастурлари билаен биргаликда жорий этилишини таъминласин. 4. 1998 йил 1 сентябрга қадар умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш билан бир пайтда унинг асосида умумтаълим мактаблари учун тажриба ўқув дастурлари ишлаб чиқилишини таъминласин. Бунда 10-11 синфлар ўқув дастурларининг тегишли равишда 5-9 синфлар ўқув дастурларига, шунингдек, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари дастурларига ўтказилишини назарда тутсин. 1998-1999 ўқув йилида ўқув дастурлари умумтаълим мактабларида тажриба тариқасида синаб кўрилсин, 1998 йил 1 июлгача тажриба ўқув дастурларини синаб кўрин якунларини ҳисобга олган ҳолда умумлаштирсин ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин. 5. 1999 йил 1 августгача 1-9 синфлар учун мактаб дарсликларини тайёрлаш дастур-топшириқларини ишлаб чиқишни таъминласин. 6. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Давлат Тест Маркази: - 1998 йил 1 августга қадар таълим муассасаларини, умумий ўрта таълим раҳбар ходимларини ва педагог кадрларини даврий равишда аттестациядан ўтказиб туриш тартибини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар; - 1998 йил 1 сентябрга қадар 5-9 синфлар ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар. 7. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги: 1998 йил 1 сентябрга қадар Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ,Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги билан биргаликда халқ таълими туман, шаҳар бўлимлари тузилмасида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис марказларини ташкил этсин. Марказлар штатдаги ходимларининг сони кўпи билан 4 нафардан иборат этиб белгилансин. Қарорда ташхис маркази низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда марказнинг асосий вазифалари белгилаб берилган. Шунингдек ҳар йили 1 августга қадар мактаблар-нинг малакали педагог кадрлар, ўқув-услубий адабиётлар, дидактик материаллар, ўқитишнинг техник ва ахборот воситалари билан таъминлаш, таълим муассасаларининг моддий техника базасини тайёрлаш, ўқувчилар учун зарур санитария-маиший ва ижтимой шароитлар яратилишини таъминлаш, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини мунтазам ишлашини таъминлаш, мактаб ўқувчиларини ҳар йили тиббий кўрикдан ўтказиб туриш каби вазифалар юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998-йил 16-августдаги «Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» ги 390- сонли қарори ва қўйилган вазифалар. «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» тўғрисида ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекисон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида» ги 1998 йил 13 майдаги 203-сонли қарори бажарилишини таъминлаш, таълим мазмунига ислоҳотларнинг бош мақсадидан келиб чиққан ҳолда зарур тузатишлар киритиш, унинг сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 августда «Умумий ўрта таълимнинг ДТС ни тасдиқлаш тўғрисида» ги 390-сонли қарорини қабул қилди. Унда шундай дейилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва 1998-1999 ўқув йилида таълим муассасаларида тажриба синовдан ўтган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги: 1998-1999 ўқув йилида таълим муассасаларида тажриба- синовдан ўтган умумий ўрта таълимнинг ўқув дастурлари ва режаларинип белгиланган тажрибада тасдиқласин. 1999-2000 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув дастурлари билан биргаликда қуйидагича босқичма-босқич жорий этсин: - 1999-2000 ўқув йили 5-6 синфлар - 2000-2001 ўқув йили 7-синф - 2001-2002 ўқув йили 8-синф - 2002-2003 ўқув йили 9-синф Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлариин нашр этсин ва 1999 йил 1 сентябргача таълим муассасаларига етказсин. Янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига асосан оригинал дарсликларни яратиб, белгиланган тартиб ва муддатларда нашриётга топширсин. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талаблари асосида 1999-2000 ўқув йилидан бошлаб, педагог кадрларни янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари билан фаолият кўрсатишлари таъминлансин. 3. Ўзбекистон Республикаси давлат матбуог қўмитаси, «Шарқ» нашриёт- матбаа концерни янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида яратилган оригинал дарсликларни буюртма ва эҳтиёж асосида ўз вақтида чоп этиш ҳамда жойларга етказишни таъминласинлар. 4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги тақдим этган смета асосида давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларни нашр этиш учун сарфланадиган маблағларни белгиланган тартибда ажратсин. 5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда халқ таълими вазирлиги академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари учун таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда таълим турлари ва босқичлари ўртасидаги узвийликни, таълим мазмуни узлуксизлигини таъминласин. 6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин. Вазирлар Маҳкамасининг раиси Ислом Каримов. Тошкент шаҳри. 16 август. 1999йил Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ўқувчилар умумтаълим тайёргарликларига, савиясига қўйиладиган мажбурий минимал даражани белгилаб берди. Давлат таълим стандарти таълим мазмуни, шакллари, воситалари, усулларини, унинг сифатини баҳолаш тартибини белгилайди. Таълим мазмунининг ўзаги ҳисобланган стандарт воситасида мамлакат ҳудудида фаолият кўрсатаётган турли муассасаларда ( давлат ва нодавлат таълимнинг шарти амалга ош ирилади. Давлат таълим стандарти ўз моҳиятига кўра ўқув дастурлари, дарсликлар, қўлланмалар, низомлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ўзининг тузилиш ва мазмунига кўра давлат, ҳудуд ва мактаб манфаатлари ва воситалари мувозанатини акс эттиради, ҳамда энг асосийси ўқувчи шахси, унинг интилишлари, қобилияти ва қизиқишлари устиворлигидан келиб чиқади. Давлат таълим стандартини бажариш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётан мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар, барча таълим муассасалари учун мажбурийдир. Адабиётлар : 1. И . Каримов . « Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли ». Тошкент 1993 йил. 2. И. Каримов. «Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболиниг асосий тамойиллари». Тошкент «Ўзбекистон» 1995 йил. 3. И.А.Каримов «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш йўлида». Тошкент «Ўзбекистон» 1995 йил. 4. Ўзбекистон Республикасида узлуксиз иқтисодий таълим-тарбия концнпцияси» «Ўз Ре ХТВнинг 1996 йил. 8 июн 221 – буйруғи. 5. У. Парпиев, Исоломов, Бозор иқтисодиёти асослари ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш. Тошкент 1996 йил. 6. www.ziyonet.uz