logo

Замонавий ўқитиш технологиялари. Шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиялари, муаммоли ўқитиш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

296 KB
Замонавий ўқитиш технологиялари. Шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиялари, муаммоли ўқитиш РЕЖА: 1. Шахсга йўналтирилган ўқитиш технологияларнинг моҳияти ва тамойиллари. 2. Муаммоли ўқитиш технологияси. 3. Муаммоли ўқтиш технологиясининг моҳияти. Ўқитиш жараёнида, педагогик технологиялар талаблари асосида ифода этилган, ўқув мақсадларига эришилади. Илмий-техник тараққиёт жадаллашган даврда ўқитиш самарадорлиги, асосан, ўқувчининг ўқитиш жараёнидаги ўрни, педагогнинг унга бўлган муносабатига боғлиқ бўлади. Бу ерда ўқитиш технологиясининг икки турини ажратиб кўрсатиш мумкин: авторитар ва шахсга йўналтирилган. Авторитар технологияда, педагог ягона субъект сифатда намоён бўлади, ўқувчилар эса фақатгина «объект» вазифасини бажаради холос. Бунда ўқувчининг ташаббуси ва мустақиллиги йўқолади, ўқитиш мажбурий тарзда амалга оширилади. Одатдаги анъанавий ўқитиш, авторитар технологияга тааллуқлидир. Бунда, аввало Я.А.Коменский томонидан ифода этилган, дидактика тамойилларига асосланган ўқитишнинг «синф-дарс» тизимида ташкил этиш назарда тутилади. Ҳанузгача дунёда энг кўп тарқалган ўқитишнинг «синф-дарс» тизими ҳисобланади, у қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради:  Ёши ва тайёргарлик даражаси тахминан бир хил бўлган ўқувчилар синфни (гуруҳни) ташкил этади:  Синф (гуруҳ, оқим) ягона ўқув режа, ягона ўқув дастурлар ва ягона машғулотлар жадвали билан шуғулланади;  Машғулотларнинг асосий бирлиги дарс бўлиб, у битта фаннинг битта мавзусига бағишланади ва ўқитувчи томонидан бошқарилади;  Ўқув китоблари асосан уй ишлари учун қўлланилади. Анъанавий ўқитиш асосан билим, кўникма ва малакаларни ўзлашти ришга қаратилган бўлиб, шахснинг ривожланишини кўзда тутмайди. Анъанавий ўқитиш асосини, Я.А.Коменский томонидан тузилган педагогика тамойиллари ташкил этади:  илмийлик;  табиатга монандлик (ўқитиш ривожланиш билан белгиланади ва шаклланмайди);  узвийлик ва тизимлилик;  ўзлаштирувчанлик (маълумдан номаълумга, соддадан мураккабга); 2  мустаҳкамлаш (такрорлаш, такрорлаш …)  онглилик ва фаоллик;  назариянинг амалиёт билан боғлиқлиги;  ёши ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш. Анъанавий ўқитиш қуйидаги хусусиятларга эга: зўравонлик педагогикаси, ўқитишнинг тушунтирув-кўргазмали усули, оммавий ўқитиш. Анъанавий ўқитишда авторитарлик қуйидаги шаклда намоён бўлади: ўқувчи бу ҳали тўла шаклланмаган шахс, у фақат бажариши зарур, педагог эса - бу сардор ҳакам, ягона ташаббускор шахс (3.1.-расм). Мумтоз анъанавий «синф-дарс» тизими - бу баён этишнинг маърузавий усули ва китоб билан мустақил ишлашни ўз ичига олади (дидахография). Замонавий анъанавий ўқитиш эса, ўқитишнинг техник воситаларини қўллаб, дидахографиядан фойдаланишдан иборат бўлади. Шахсга йўналтирилган технологияларда, ўқувчи шахси педагогик жараён марказига қўйилади, унинг ривожланишига ва табиий имкониятларини рўёбга чиқаришга қулай шарт-шароитлар яратилади. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида Ўзбекистон Республикасидаги таълим тизимининг миллий моделига алоҳида эътибор қаратилган. Бу модел 5 таркибий қисмдан иборат: шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқариш. Бу ерда таълим миллий моделининг асосий таркибий қисми - «шахс» биринчи ўринда туради. Бошқача айтганда, бутун таълим тизими, шу жумладан, ўқитиш шахсга йўналтирилган бўлиши лозим. Шунинг учун замонавий технологияларда педагогик жараён, ўқитишнинг шахсга йўналтирилган технологиялари асосида амалга оширилиши лозим. Ҳаёт диалектикаси шундан иборатки, доимо янги авлод, олдинги авлоддан кўра ривожланганроқ бўлади. Илмий техник тараққиётнинг 3 3.1.-расм. Ўқитиш технологияларининг блок-схемаси ЎҚИТИШ Авторитар Оммавий ўқитиш Педагог – ягона субъект, талабалар – педагогик жараён объекти Педагог – бошлиқ, ҳакам Талаба ҳали шаклланмаган шахс Ўқитишнинг тушунтириш – кўргазмали усули Зўравонлик педагогикаси Ташаббус ва мустақиллик сўндирилган Шахсга йўналтирилган Ишбилармонлик ўйинлари Муаммоли ўқитиш Табақалаштирилган ўқитиш Индивидуаллаштирилган ўқитиш Дастурлаштирилган ўқитиш Компьютерли ўқитиш Модулли ўқитиш Инсонпарварлик, ҳамкорлик, шахсни эркин тарбиялаш Билимлар, кўникмалар, малакалар ўртача ўзлаштирилади, шахс эса ривожланмайди. Шахс ривожланиши, табиий қобилияти даражасида ўқитилганлиги. А нъанавий ўқитишХ у с у с и я т л а р и Ўқитиш технологияси Х у с у с и я т л а р иПедагогнинг талабага муносабати Ўқитиш натижалари 4 кескин юксалиш давригача ( XX асрнинг биринчи ярмигача), фан, техника ва технологиялар ривожи эволюцион, паст суръатларда амалга ошар эди. Шунинг учун кетма-кет келувчи авлодларнинг ривожланиш даражаси деярли фарқ қилмас эди. Бундай шароитларда Я.А.Коменскийнинг ўқитишнинг авторитар технологияси, анъанавий «синф-дарс» тизими дунёга келди. Илмий техник тараққиётнинг кескин юксалиш даврида ( XX асрнинг иккинчи ярми), фан, техника, технологиялар юқори суръатларда ривожла - наётган даврда, бир авлод ҳаёти давомида фаннинг ривожи инсониятнинг бутун тарихидагидан кўра кўпроқ бўлган бу даврда, ўқитишнинг анъана - вий тизими (шу жумладан замонавий анъанавий ўқитиш) ўз умрини охири - га етди. Ҳозирги замон авлодининг ривожланиш суръати олдингилардан кўра анча юқори бўлганлиги сабабли, ўқитишнинг анъанавий тизими, ривожланишга тўсқинлик қила бошлади. Бундай шароитларда тараққиёт, фақат ҳар бир шахснинг мавжуд имкониятларини тўла рўёбга чиқариш асосида амалга оширилиши мумкин. Ахборотнинг ҳажми, хилма-хиллиги, эгаллашга мойиллиги ва воситаларининг етарлилиги самарали индивидуал ва мустақил ўқитишни ташкил этиш учун зарурий шарт-шароитлар яратади. Ўқитишни жадаллаштириш мақсадида, педагогнинг ўқувчига бўлган муносабати «сардор»ликдан, унинг «шериги»га айланиши зарур. Ўқитишнинг шахсга йўналтирилган технологияларига қуйидаги асосий тамойиллар хос бўлади:  инсонпарварлик , яъни инсонга ҳар томонлама ҳурмат ва муҳаббат кўрсатиш, унга ёрдамлашиш, унинг ижодий қобилиятига ишонч билан қараш, зўрлашдан тўла воз кечиш;  ҳамкорлик , яъни педагог ва ўқувчилар муносабатидаги демократизм, тенглик, шериклик;  эркин тарбиялаш , яъни шахсга унинг ҳаёт фаолиятини кенг ёки тор доирасида танлаб олиш эркинлиги ва мустақилликни бериш, натижаларни ташқи таъсирдан эмас, ички ҳиссиётлардан келтириб чиқариш. Шахсга йўналтирилган технологияларнинг коммуника - тив асоси - педагогик жараёнда ўқувчига инсоний-шахсий ёндашув ҳисобланади. 5 Шахсга янгича қараш қуйидагилардан иборат бўлади:  педагогик жараёнда шахс объект эмас, субъект ҳисобланади;  ҳар бир ўқувчи қобилият эгаси, кўпчилиги эса истеъдод эгаси ҳисобланади;  юқори этик қадриятлар (сахийлик, муҳаббат, меҳнатсеварлик, виждон ва бошқалар) шахснинг устивор хислатлари ҳисобланади. Муносабатларни демократлаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади:  ўқувчи ва педагог ҳуқуқларини тенглаштириш,  ўқувчининг эркин танлаб олиш ҳуқуқи;  хатога йўл қўйиш ҳуқуқи;  ўз нуқтаи назарига эга бўлиш ҳуқуқи  педагог ва ўқувчилар муносабати зайли: тақиқламаслик; бошқариш эмас, биргаликда бошқариш; мажбурлаш эмас, ишонтириш; буюриш эмас, ташкил этиш; чегаралаш эмас, эркин танлаб олишга имкон бериш. Янги муносабатларнинг асосий мазмуни, ҳозирги замон шароитида самарали натижа бермайдиган ва ғайри инсоний ҳисобланадиган зўравонлик педагогикасидан воз кечишдир. Муаммо бу тамойилни мутлақлаштиришда эмас, балки унинг оқилона мезонларини аниқлашдадир. Умуман олганда тарбия жараёнида зўравонлик мумкин эмас, аммо жазолаш инсонни камситади, эзади, ривожланишини сусайтиради, унда қулчилик хусусиятларини шакллантиради. Эркин ўқитиш қуйидагилар билан белгиланади:  ишончга асосланган эркин талабчанлик;  ўқув материалига қизиқиш уйғотиш, билишга ва фаол ижодий фикрлашга рағбатлантириш;  ўқувчиларнинг мустақиллиги ва ташаббусига таяниш;  жамоа орқали билвосита усуллар билан талабларни амалга оширишни таъминлаш. Янги индивидуал ёндашувнинг моҳияти шундаки, у таълим тизимида ўқув фанидан ўқувчига эмас, ўқувчидан ўқув фани томонга ҳаракатланишни тақозо этади, ўқувчиларнинг мавжуд имкониятларни 6 инобатга олиб, уларни ривожлантириш, такомиллаштириш ва бойитишга қаратилган бўлади. Индивидуал ёндашувнинг замонавий янги талқини қуйидагилардан иборат:  ўртача ўқувчига йўналтиришдан воз кечиш;  шахснинг яхши хислатларини излаш;  шахс ривожланишининг индивидуал дастурларини тузиш. Шахсий ёндашишда биринчи навбатда қуйидагилар зарур бўлади:  ҳар бир ўқувчи қиёфасида ноёб шахсни кўриш, уни ҳурмат қилиш, тушуниш, қабул қилиш, унга ишониш. Педагогда барча ўқувчилар истеъдодли деган ишонч бўлиши керак.  шахсга , ютуқни маъқулловчи, қўллаб-қувватловчи, хайрихоҳ вазиятлар яратиш, яъни ўқиш қониқиш ва хурсандчиликни олиб келиши керак.  бевосита мажбурлашга йўл қўймаслик, қолоқликка ва бошқа камчиликларга урғу бермаслик, унинг нафсониятига тегмаслик.  педагогик жараёнда, ўқувчиларга ўз қобилиятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиш ва кўмаклашиш. Олий, ўр та махсус ва касбий таълим тизими учун, ўқитишнинг шахсга йўналтирилган технологияларига қуйидагиларни киритиш мумкин:  ишбилармонлик ўйинлари;  муаммоли ўқитиш;  табақалаштирилган ўқитиш;  дастурлаштирилган ўқитиш;  компьютерлаштирилган ўқитиш;  модулли ўқитиш. Шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиялари илмий-техникавий тараққиёти жадаллаштирилган даврида ривожланган давлатларда шакллантирилганлигини инобатга олган ҳолда улар чуқур илдизларга эга эканлигини таъкидлаш тўғри бўлар эди. Қадимий файласуф Сократ ўз чиқишларида савол ва жавоб усулини ишлатар эди. Бу усул ҳақиқатни билиб олиш учун ёрдам берар эди. 7 Қадимий Рим педагоги М.Ф.Квантилиан ҳар бир шогирдга эътибор ва диққат билан ёндашишни тавсия берган эди. Ўрта аср Шарқининг буюк олим-мутафаккирлари томонидан йирик педагогик мерос қолдирилгин. Асрлар, мингйиллар давомида шахсга муҳаббат ва ҳурмат, унга ёрдамлашиш хислатлари асосида цивилизация шаклланиб келди. Миллатимиз шаклланиши билан биргаликда халқимизнинг менталитети инсонга муҳаббат ва ҳурмат кўрсатиш, унга ёрдамлашиш хислатлари асосида юзага чиқди. Энг аввало, ёшларимизга нисбатан муҳаббат яққол намоён бўлади. Халқимиз болаларга «сиз» деб муносабат қилур, катталар уларга биринчи бўлиб «салом» берур. Япониянинг замонавий педагог-олимлари болани кунига 200 мартагача эркалатишни тавсия берадилар. Бу замонавий ғояларнинг дебочаси, буюк аждодимиз Ал-Бухорийнинг «Ҳадис» китобида «Болага раҳмдиллик қилмоқ, уни ўпиб қучоқламоқ ҳақида» бобида ёритилган. Шахсга йўналтирилган ўқитиш технологияларнинг ўзаги шахслар ўртасидаги юқори қадриятларга, тенг ҳуқуқлиликка асосланган муносабат ҳисобланади. Бу қадриятлар Ал-Бухорийнинг «Ҳадис» китобида «Ширин сўз одам ҳақида», «Сўкмоқ ва лаънатламоқ таъқиқланганлиги ҳақида» бобларида намоён этилган. Унда шахсни сўкиш уни ўлдириш билан тенглаштирилган. Хулоса қилиб таъкидлаш лозимки, ажойиб шахсий фазилатларга асосланган таълимимиз, жаҳон фаннинг шаклланишига ва ривожи ўзининг муносиб хисса қўшгани билан ажралиб туради. Абу Али ибн Сино, А.Беруний, Ал-Хоразмий, М.Улуғбек, Ал-Бухорий, А.Ғиждувоний, Б.Нақшбандий, А.Навоий, З.Бобир каби буюк аждодларимизнинг таълимоти, жаҳон цивилизациясидаги бебаҳо улушини бугунги кунда бутун дунё тан олмоқда. Педагогика фанининг ривожланишига Европа буюк педагог- олимлари ҳисса қўшган, жумладан: италиялик Виттарино ди Фельтре, француз Франсуа Рабле, инглиз Томас Море, немис А.Диструверг, рус К.Д.Ушинский ва бошқаларни таъкидлаб ўтиш мумкин. 8 Булар гуманистик тарбияни, мустақил фикрлашни ривожланишини, ижодни, фаоллигини, кўргазма материалларни кенг фойдаланишини, назарий таълимни меҳнат билан боғланиш тарафдори эдилар. Улар педагогик жараёнда ўқувчиларни субъект деб ҳисоблар эдилар. Шахсга йўналтирилган технологиялар инсоннинг ақлий қобилиятларини очишига хизмат қилади. 2. Муаммоли ўқитиш технологияси. Муаммоли ўқитиш америкалик файласуф, психолог ва педагог Дж.Дьюннинг назарий қоидаларига асосланади ва XX асрнинг 20-30- йилларида тарқала бошлади. Дж.Дьюн ўқитиш учун қуйидагиларни асос қилиб белгилади: ижтимоий, конструкциялаш, бадиий ифодалаш, илмий- тадқиқий. Бу асосларни амалга ошириш учун қуйидагилар тавсия этилади: сўз, санъат асарлари, техник қурилмалар, ўйинлар ва меҳнат. Бугунги кунда, муаммоли ўқитиш (3.2-расм) деганда машғулотларда педагог томонидан яратиладиган муаммоли вазиятлар ва уларни ечишга қаратилган ўқувчиларнинг фаол мустақил фаолияти тушунилади. Бунинг натижасида ўқувчилар касбий билимларга, кўникмаларга, малакаларга эга бўладилар ва фикрлаш қобилиятлари ривожланади. Муаммоли ўқитиш, ўқитишнинг шахсга йўналтирилган технологияларга тааллуқли, чунки бу ерда шахс субъект сифатида қаралади, муаммоли вазиятларнинг мақсади - педагогик жараёнда ўзига хос қизиқиш уйғотишдир. Муаммоли ўқитиш, ўқитишнинг энг табиий самарали усулидир, чунки илмий билимлар мантиқи ўзида муаммоли вазиятлар мантиқини намойиш этади. Муаммоли вазиятлар киритилиб, анъанавий, баён этиш ўқув материалининг энг оптимал таркиби ҳисобланади. Педагог муаммоли вазият яратади (3.3-расм), ўқувчини уни ечишга йўналтиради, ечимни излашни ташкил этади. Муаммоли ўқитишни бошқариш, педагогик 9 маҳоратни талаб этади, чунки муаммоли вазиятнинг пайдо бўлиши индивидуал ҳолат бўлиб, табақалаштирилган ва индивидуаллаштирилган ёндашувни талаб этади. Концептуал қоидалар Шахс ривожининг қонуниятлари (онтогенезис) Билим олиш жараёнида ҳайратланиш ва қизиқищ хисларини уйғотиш Билимларга пайдо бўлган эҳтиёжни қондириш натижаси ва ўқитишнинг фаол объекти сифатида ўқув материалини ўзлаштириш Муаммоли баён этиш Эвристик суҳбатлар ва ўйинли «МВ» Тадқиқий ва тажриба ишларида Муаммоли топшириқлар ва масалалар ечиш Методик хусусиятлари бўйича «МВ»Билим, кўникма, малакаларга эга бўлиш Мустақил фаолият усулларини ўзлаштириш Билим олиш ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш Мақсадли йўналишлари Усуллардан қатъий назар юзага келадиган Педагог томонидан юзага келтириладиган ва ечиладиган Педагог томонидан юзага келтириладиган ва талабалар томонидан ечиладиган Муаммолар ва ечимлар мустақил равишда шаклланадиган Муаммолик даражаси бўйича «МВ» Ўқув машғулотларининг тури бўлиб, унда педагог томонидан муаммоли вазиятлар яратилади ва уни ечиш учун талабаларнинг фаол мустақил фаолияти ташкил этилади. Қарама-қаршиликларга олиб келинади ва талабаларнинг ўзларига ечим йўлларини излаш таклиф этилади Амалий фаолият билан қарама-қаршиликлар юзага келади Иштирокчиларга, ҳодисага турли хил ҳолатлардан баҳо бериш таклиф этилади Муаммоли назарий ва амалий топшириқлар аниқланади. Таққослаш, умумлаштириш ва хулосалар чиқаришга ундайди. Аниқ саволлар қўйилади (умумлаштириш, аниқлаштириш учун) Илк маълумотлари кам, ортиқ ёки хато бўлган муаммоли масалалар қўйилади. Айнан бир масала бўйича, турли хил қарашлар баён этилади Муаммоли ўқитиш Муаммоли вазиятлар (МВ) Таърифи «МВ» яратишнинг услубий йўллари Мазмуни хусусиятлари 10 3.2-расм. «Муаммоли ўқитишнинг» блок-схемаси . 11 3.3-расм. Муаммоли ўқитишнинг технологик схемаси БКМ–билим, кўникма, малака АФУ – ақлий фаолият усуллари П Е Д А Г О Г 1 Педагогик муаммоли вазият 2 Ёрдам 3 Ахборот Психологик муаммоли вазият Муаммо (номаълумни ҳис этиш) Муаммони ечиш излаш Т А Л А Б АЯ А н Ф г У и р и Б в К о М ж иПедагог фаолияти Талаба фаолияти таҳлил 12 Муаммоли ўқитиш, ижодий жараёндан ностандарт илмий-ўқув масалаларни ностандарт усуллар билан ечишни тақозо этади. Талабаларга машқ учун бериладиган масалалар, олинган билимларни мустаҳкамлаш ва малакалар ҳосил қилиш учун хизмат қилса, муаммоли масалалар эса фақат янги ечимлар излашга қаратилади. Ўқув материалини муаммоли тақдим этилишининг моҳияти шундаки, унда ўқитувчи билимларни тайёр ҳолда тақдим этмасдан, ўқувчилар олдига муаммоли масалалар қўяди, уларни ечимининг йўллари ва воситаларини излашга ундайди. Муаммо, янги билимлар ва ҳаракат усуллар сари, ўзи йўлга бошлайди. Шуни қатъиятлик билан таъкидлаш лозимки, бу ерда янги билимлар маълумот учун эмас, балки муаммо ёки муаммоларни ечими учун берилади. Анъанавий педагогик усулдаги – билимлардан муаммога қараб – ўқувчилар мустақил илмий изланиш кўникма ва малакаларини ҳосил қила олмайди, чунки уларга ўзлаштириш учун тайёр натижалар тақдим этилади. Муаммонинг ечими ижодий фикрлашни тақозо этади. Ўзлаштирилган билимлар шаблонларини такрорлаш билан боғлиқ бўлган репродуктив психик жараёнлар, муаммоли вазиятларда ҳеч қандай самара бермайди. Агар инсон мунтазам тайёр билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга ўргатилган бўлса, унинг табиий ижодий қобилиятини сўндириш ҳам мумкин; у мустақил фикрлашни «эсдан чиқаради» Фикрлаш жараёни муаммоли масалаларни ечишда аъло даражада намоён бўлади ва ривожланади. Муаммоли ўқитишда кечадиган жараёнларнинг психологик механизми қуйидагича бўлади: инсон зиддиятли, янги, номаълум муаммога (муаммо – мураккаб назарий ёки амалий масала бўлиб, яширин зиддиятларни қамраб олади, унинг ечими турли, ҳатто муқобил вазиятларни талаб этади) дуч келади, унда ҳайратланиш, ажабланиш ҳолати пайдо бўлади, «гап нимада?» деган савол туғилади. Ўқувчи номаълум ечимни топиш учун мустақил ёки ўқитувчи ёрдамида изланади. Муаммони жамоавий ҳал этишда пайдо бўлувчи, субъект-объект-субъект муносабатлари ижодий фикрлашни фаоллаштиришга олиб келади. 13 Муаммоли ўқитишнинг асосий белгиси, бу илмий, ўқув ёки барча фаолият турларида пайдо бўладиган зарурий объектив қарама-қаршиликлар акси ҳисобланади. Бу эса барча соҳаларнинг ҳаракатлантирувчи ва ривожлантирувчи манбаидир. Шу сабабли муаммоли ўқитишни ривожлантирувчи деб аташ мумкин, зеро унинг мақсади – билимларни, фаразларни шакллантириш, уларни ишлаб чиқиш ва ечишдан иборатдир. Муаммоли ўқитишда фикрлаш жараёни фақат муаммоли вазиятни ечиш мақсадида жорий этилади, у ностандарт масалаларни ечиш учун зарур бўлган фикрлашни шакллантиради. Муаммоли ўқитиш самарадорлигининг тўртта бош шарти мавжуд:  муаммо мазмунига қараб етарли қизиқиш уйғотишни таъминлаш;  муаммо ечимидаги ҳар бир босқичда пайдо бўладиган ишларни бажара олиш мумкинлигини таъминлаш (маълум ва номаълумлар нисбатининг мақбуллиги);  муаммо ечимида олинадиган ахборотни ўқувчилар учун муҳимлиги;  педагог ва ўқувчи орасидаги муносабат хайрихоҳлик руҳида кечиши, яъни ўқувчилар томонидан билдирилган барча фикр ва фаразлар эътибор ва рағбатсиз қолмаслиги зарур; Муаммоли ўқитишнинг бош психологик-педагогик мақсадлари қуйидагилардан иборат:  талабанинг фикрлаш доирасини ва қобилиятларини ўстириш, ижодий кўникмаларини ривожлантириш;  муаммони мустақил ечишда ва фаол изланиш даврида олинган билим ва кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштирилиши, бунинг натижасида ушбу билим ва кўникмалар анъанавий ўқитишдагидан кўра анча мустаҳкам бўлади;  ностанарт муаммоларни кўра олувчи, қўя олувчи ва еча олувчи ўқувчининг фаол ижодий шахсини тарбиялаш;  касбий муаммоли фикрлашни ривожлантириш – ҳар бир аниқ фаолиятда ўзининг хусусиятларига эга. 14 Ҳар қандай ўқув материали ҳам муаммоли баён этишга мос келавермайди. Ўқувчиларга фан тарихини ўргатишда муаммоли вазиятларни яратиш осон. Фаразлар, ечимлар фандаги янги маълумотлар такрорий босқичидаги анъанавий тасаввурларнинг инқирози, муаммога янгича ёндашувларни излаш ва ҳоказолар муаммоли баён этиш учун мос келувчи мавзулар ҳисобланади. Кашфиётлар тарихи орқали изланиш мантиқини эгаллаш – муаммоли фикрлашни шакллантиришнинг асосий истиқболли йўллардан биридир. Ўқитишнинг анъанавий усулидан муаммолига ўтиш муваффақияти, қуйидаги икки омил билан белгиланадиган «муаммолик даражаси»га боғлиқ бўлади:  муаммонинг мураккаблик даражаси – мазкур муаммо доирасида талаба учун маълум ва номаълумлар нисбатига кўра аниқланади;  муаммо ечимида ўқувчилар ижодий иштирокининг ҳам жамоавий ҳам шахсий ҳиссалари ҳисобга олинади. Муаммоли ўқитишнинг учта асосий шакли мавжуд: ўқув материалини муаммоли баён этиш – маърузавий машғулотларда монолог тарзда, семинар машғулотларида эса диалог тарзда олиб борилади. Ўқитувчи маъруза пайтида ўқув материалини баён этаётганида муаммоли масалалар тузади ва уларни ўзи ечади, ўқувчилар эса ечимларни излаш жараёнига фақат хаёлан қўшиладилар. Масалан, «Ўсимликлар ҳаёти ҳақида» мавзусидаги маърузанинг бошида «Нега илдиз ва тана қарама-қарши томонларга ўсади?» деган муаммо қўйилади, аммо маърузачи тайёр жавобни бермайди, у фаннинг бу ҳақиқатга қандай етиб келгани, бу ҳодиса сабаблари ҳақидаги фаразларни текшириш бўйича ўтказилган тажриблар ҳақида ҳикоя қилади. қисман изланиш фаолияти тажрибалар лаборатория ишларини бажаришда муаммоли семинарлар, эвристик суҳбатлар давомида намоён бўлади. Ўқитувчи муаммоли саволлар тизимини тузади, бу саволларга жавоблар олинган билимлар базасига таянади, аммо улар олдинги билимларда мавжуд эмас, яъни саволлар талабаларга интеллектуал қийинчиликлар туғдиради ва мақсадга йўналтирилган ижодий изланишга ундайди. Ўқитувчи имкони борича «бошқача жавоблар» йўналтирувчи 15 саволларни тайёрлаб қўйиши лозим, у ўқувчилар жавоблариги таяниб, якуний хулоса қилади. Қисман изланиш усули, 3 ва 4-даражали маҳсулдорлик фаолиятини (фойдаланиш, ижод) ва билимларни 3 ва 4- даражасини билим-кўникма, билим-трансформация (қайта шаклланиш) таъминлайди. Анъанавий тушунтириш ва репродуктив ўқитишга эса, билим- таниши ва билим-нусха шаклланади, холос. мустақил тадқиқот фаолиятида талабалар мустақил равишда муаммони ифода этадилар ва уни ечадилар (курс ёки битирув ишларида, илмий тадқиқот ишларида) ва ўқитувчи назорати билан якунланади, бу эса 4- даражали маҳсулдорлик фаолиятини (ижод) ва 4-даражали энг самарали, мустаҳкам билимни (билим-қайта шаклланиш) эгаллашни таъминлайди. 16 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. «Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори». Т . 1997. 6 4 б. 2. Авлиякулов Н.Х. Замонавий ўқитиш технологиялари. Ўқув қўлланма. -Т: 2001. – 68 с. 3. Авлиякулов Н.Х. Практические основы модульной системы обучения и педагогической технологии. Ўқув қўлланма - Бухара: 2001. - 99 с. 4. Авлиякулов Н.Х., Мусаева Н.Н. Касб-ҳунар коллежларида касбий фанларнинг модулли ўкитиш технологиялари. Ўқув методик қўлланма. - Т.: Янги аср авлоди, - 2003. – 88 с. 5. Азизходжаева Н.Н. Педагогические технологии и педагогическое мастерство. - Ташкент: Молия, 2002. 6. Батышава С.Я., Шапаринский С.А. Основы профессиональной педагогики. - М: Высшая школа, 1977. - 504 с. 7. Беспалько В.П. Слагаемые педагогической технологии. - М: Наука, 1989. - 192с. 8. Бородина Н.В., Самойлова Е.С. Модульная технология в профессиональном образовании: Учебное пособие. - Екатеринбург.: УГППУ, 1998. -27 с. 9. Давлетшин М.Г. Модульная технология обучения. – Т: ТГПУ, 2000. 10. Кларин М.В. Педагогическая технология в учебном процессе. - М: Знание, 1989 - 80 с. 11. Лаврентьев Г.В. Слагаемые технологии модульного обучения.- Барнаул, Изд.Алтайского гос.ун-та, 1994. - 108 с. 12. Махмутов М., Ибрагимов Г.И., Ушаков М.А. Педагогические технологии, развитие мышления учащихся. – Казань: 1993 – 88 с. 13. Назарова Т.С. Педагогические технологии новый этап эволюции. – М: Педагогика. 1997. - С. 20-26. 17