logo

XIV-XVI ( 14-16 ) асрларда тарбия, мактаб ва педагогик фикрлар (Амир Темур, Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобурларнинг

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

108.5 KB
XIV - XVI ( 14-16 ) асрларда тарбия, мактаб ва педагогик фикрлар (Амир Темур, Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобурларнинг таълим- тарбия сохасидаги хизматлари) РЕЖА: 1.ХIV-ХVI асрларда Мовароуннаҳрда таълим-тарбия ва педагогик фикрлар тараккиёти. 2.Сохибкирон Амир Темурнинг маърифий карашлари ва унинг педагогика фанида тутган ўрни. 3.Мирзо Улугбекнинг илмий мероси ва унинг таълимий-тарбиявий карашлари. 4.Захириддин Муҳаммад Бобурнинг маърифий-ахлокий карашлари. Таянч тушунчалар: «Марказлашган давлат»; «Мадраса ва мактаб», «илм-фан», «маданият, санъат», «Амир Темур тузуклари», «Зижи Кўрагоний», «Улуғбекнинг таълим ислохатлари», «Бобурнома», «Эсдаликлар» 1.ХIV-ХVI асрларда асрларда Мовауннаҳрда таълим-тарбия ва педагогик фикрлар тараққиёти. Тарихдан бизга маълумки, Мовароуннаҳрда қарийиб бир ярим аср давомида Мовароуннахр мўғул истилочилари томонидан вайрон этилди. Фан- маданият, маърифатга жуда катта путур етказилди. Хонавайрон бўлган Мовароуннахр халқи XIV асрнинг бошларига келиб Мўғул истилочилари зулмидан кутила бошлади. Мовароуннахрда кучли давлат тузишга бўлган интилиш ғолиб келди. Мўғул истилочиларига қарши Бухорода халқ Махмуд Торобий бошчилигида қўзғалди, Самарканд ва Хуросонда эса Сарбадорлар қўзғалонлари рўй берди. Натижада Сарбадорлар узоқ муддат хатто хокимиятни ҳам бошқариб турдилар. XIV асрнинг ўрталарида Марказий Осиёда майда феодал хокимлар ўртасида низо кучайди, иқтисодий қийинчиликлар юз берди, сиёсатда қатъиятсизлик авж олди. Хокимлар ўртасида низолар кучайиши натижасида мамлакат 10 та мустақил беклик ва амирликларга бўлиниб кетди. Беклар ва амирлар ўртасида ўзаро кураш кучайди, мамлакат уруш ва толон-тарожлар исканжасида қолди. Шундай оғир бир парокандалик вазиятда эл-юртнинг оғир юкини Амир Темур ўз елкасига олди ва қарийиб 10 йил (1360-1370) давом этган оғир курашдан сўнг мамлакатни мўғуллар истибдодидан халос қилди. 1370-1380 йиллар мобайнида Амир Темур сайъи харакатлари самараси натижасида беклар ва амирлар ўртасида низоларга бархам берилди ва Мовароуннахрдаги тарқоқ, амирликлар марказлашган ягона феодал давлатнинг байроғи остида бирлаштирилди. Шундай қилиб, XIV асрнинг иккинчи ярмида Мовароуннахрнинг феодал тарқоқлигига бархам берилди, мамлакат мўғул босқинчиларидан тозаланди. XIV асрнинг охири XV асрларда Марказий Осиёда феодал муносабатлар янада ривож топа бошлади. Сохибқирон Темур ва дастлабки темурийлар хукмронлик қилган давр Мовароуннахр тарихида алохида ўрин эгаллади. Марказлаиаан буюк Темур давлатининг барпо этилиши билан Моварауннахрда яна фан ва маданият, маориф кайтадан равнак топа бошлади. Шунинг учун хам тарихда XIV асрнинг иккинчи ярми ва XV аср ўрта Осиёда Шарк ўй ғо ниш даврининг иккинчи боскичи дейилиши бежиз эмас... чунки, бу даврга келиб, Марказий Осиёда иктисодиёт, фан ва маданият гуркираб ривожланди. Амир Темур хукмронлиги даврида жахоннинг кўплаб шахарларидан Самарқандга хунармандлар, санъаткорлар, мухандислар, олиму-фозиллар олиб келинди в а уларнинг тажрибаларидан илм-маърифат, маданият ва қурилиш жабхаларида кенг фойдаланилди . Самарқанд ва Хиротда мадрасалар, расадхоналар, боғу-роғлар, маданият ўчоғлари барпо этилди. Шу даврга келиб тиббиёт илмини ўрганишга қизиқиш янада кучайди. Риёзиёт, фалакиёт, жўғрофия, тарих, адабиёт, фалсафа, хуқуқий, тарғибот, тарбияшуносликка оид бир қатор ажойиб ва мухим асарлар яратилди. Форобий, Ибн Сино, Беруний, Умар хайём, Саъдий, Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Имом Бухорий, Ат- Термизий меросларини, шунингдек, юнон-рим маданиятини ўрганишга харакат кучайди. Мамлакатда давлатни бошқаришни мукаммаллаштириш, қурилиш, ободончилик, суғориш ишларига, шахарлар ўртасидаги савдо йўлларини кенгайтиришга катта эътибор берилди. Сохибқирон Амир Темур сайъи харакати туфайли Самарқанд шахри янгидан қайта тикланди. Шахарда Кўк сарой, Бибихоним масжиди, Шохизинда мақбараси, шахар атрофида Боғи Чинор, Боғи Шамол, Боғи Дилкушо, Боғи Бехишт, Боғи Нав каби боғ ва саройлар барпо этилди. Кўхак - Зарафшон, Амударёга кўприклар қурилди. Тошкент атрофида каналлар қазилди- Сирдарёдан Охангаронгача бўлган каналлар шулар жумласидандир. Марказий Осиёда рассомчилик, наққошлик, 6еза к ли-бадиий буюмлар ишлаб чиқариш юқори даражага кўтарилди. Сохибқирон Темур ва темурийлар даврида - шеърият, мантиқ, фалсафа, тарих, ҳуқуқ, астрономия, математика, нафосат, тилшунослик, луғатшунослик, мусиқашунослик, тарбияшунослик, меъморшунослик, тижорат — тадбиркорлик, таржимонлик, хаттотлик, жўғрофия ва элшунослик каби бошқа ўнлаб дунёвий билимларни ўрганиш, шу билимлар асосида асарлар яратиш йўлга қўиилди. Амир Темур хукмронлиги даврида ўрнатилган тинчлик мамлакатда маданият, илм-фан, халқ оғзаки ижоди, адабиёт ва санъатнинг ривожида, мадрасаларда таълим-тарбиянинг юқори савияда бўлишида мухим омил бўлди. Улуғбек замонига келиб эса математика, астрономия каби фанлар айниқса ривож топди. Тиббиёт, тарих, адабиёт ва шулар билан бир қаторда диний билимларнинг хам равнақ топишига катта эътибор берилди. Олий мактаб - мадрасалар қурилди. Бухоро, Самарқанд ва Ғиждувонда қурилган уч мадраса фан тараққиётида илмий марказ бўлиб келди. Бухородаги мадраса пештоқига битилган қуйидаги ёзувлар халигача яққол кўзга ташланади: «Илм олмо ққа интилмо қ ҳар бир муслим ва муслима учун қ арзу фарздир». Шу сабабли хам, биз хеч иккиланмай XIV асрнинг иккинчи ярми ва XV аср Марказий Осиё тарихида уйғониш даври бўлиб тарих сахифаларидан ўрин олди дея оламиз. Шуни таъкидлаш лозимки, бу даврда ўзбек адабиётида анча силжиш рўй берди. Атоий, Саккокий, Ҳ айдар Хоразмий, Дурбек ва Лутфийлар томонидан қимматли асарлар яратилди. Таржима қилиш ишлари жонлантирилди. Улуғбек олимларга хомийлик қилиб, уларни рағбатлантирди. Унинг ўзи айниқса астрономия ва математика фанлари бўйича мухим ишларни амалга оширди. Улуғбек томонидан расадхона барпо этилди. Шу даврда Самарқандда Қозизода Румий, Жамшид ибн Маъсудий, Мансур Коший, Алишер Навоий, Абдурахмон Жомий, улуғ рассом Камолиддин Бехзод, тарихшунос Хондамир, хаттот Султон Али Машхадий ва бошқалар ижод чўққиларига кўтарилдилар. Улуғбек шогирди Аловиддин Али ибн Мухаммад қушчи Самарқандий, яъни Али Қушчи ўша даврда Мовароуннахрнинг маданий ва илмий хаётида катта роль ў й нади, унинг «Рисолаи дар фала қ иёт» деб номланган астрономияга оид рисоласи жахонга машхур бўлди ва уни ўз даврининг Птоломейи деб атай бошладилар. XV асрда Марказий Осиёда тарих фани кенг ривож топди, тил, мантиқ, фалсафа, тарбияшуносликка доир ўнлаб асарлар яратилди. Айниқса, Мир Сайд Шариф Журжоний, Хофизи Абрў Абдураззоқ Самарқандий, Хондамир, Давлатшоҳ Низомиддин Шомий, Ибн Арабшоҳ, Шарофиддин Али Яздий ва шу каби ўнлаб олиму-фузалоларнинг яратган асарлари жаҳон фанида катта ўрин эгаллади. Султон Хусайн Бойқаро ҳукмронлик қилган даврга келиб, олимлар ва шоирлар Самарқанддан Ҳиротга кўчиб ўтдилар. Хирот илмий- маданий марказга айлантирилди. Алишер Навоий Хиротда фан, маданият, илм ва маърифатга ҳомийлик қилиши натижасида бу ерда шоирлар, мусаввирлар, ҳаттотлар, олиму-фозиллар етишиб чиқиб, жаҳон илму фани оламида ном қозондилар. Бу даврда бир қатор илм масканлари барпо этилди, хусусий мактаблар юзага келди, муаллим ёллаб болаларни уйда ўқитиш тадбирлари одат тусига кирди. Шаҳар ва қишлокларда, овулларда очилган мактабларда болаларни ўқитиш 6 ёшдан бошланди. Аҳоли саводхонлигини ошириш мақсадида кўплаб тадбирлар ўтказилди. уқувчилар мактабларда савод чиқарганларидан сўнг Бухоро, Самарқанд, Хуросон, Ғиждувон ва бошқа шаҳарлардаги мадрасаларга бориб у ерда ҳам диний, ҳам дунёвий фанлардан билим олар эдилар. Биз юқоридагилардан хулоса чиқарган ҳолда ҳақиқатдан ҳам XIV-XVI асрларда Мовароуннаҳрда илм-маърифат, таълим-тарбия, маданият, санъат ва педагогик фикрлар юксак тараққиёт даражасига эришган деб айтаоламиз. 2.Соҳибқирон Амир Темурнинг маърифий қарашлари ва унинг педагогика фанида тутган ўрни. Сизларга муълумки, узоқ йиллар мобайнида мустамлака исканжасида Кун кечирган халқимиз ўз ватандошини қадрлаш, унинг тарихий мавқеини муносиб ўрнига қўйиш имконидан маҳрум эди. Мустақиллигимиз шарофати ила бундай номақулчиликларга чек қўйилди. Тарихни холисона ўрганиш, тарихни сохталаштирмай, унинг сарҳадларини бузмай, бор ҳақиқатни ойдинлаштириб маълумот бериш имкониятларига эга бўлдик... Дарҳақиқат ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, Амир Темур номи тарихимиз саҳифаларидан қора бўёқ билан ўчирилди, унутилишга маҳкум этилди. Мақсад халқимизнинг юрагидан миллий онг, миллий ғурур туйғусини йўқотиш, уни қарамликка, тобеликка кўндириш эди. Лекин ўзбек халқи ўз аждодларини, ўз баҳодирларини унутмади, ҳамиша юрагида, қалб тўрида сақлади. Муҳаммад Тарагай Баҳодир ўғли Амир Темур ёшлик чоғидан мард, довюрак, ғурурли, ўткир зехн ва аклу идрок эгаси бўлиб ўсди. Турли дунёвий илмларни, харбий санъатни эгаллади. Қуръони Каримни ёд олди, хадис илмини ўрганди. Иймон-эътикодли, халол-пок инсон бўлиб етишди». Дархакиқат, Юртбошимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек инсоф-иймон туйғуси, диёнат мезони Амир Темур хаётининг мазмунини ташкил этади. Оламнинг карийиб ярмига жахонгир эрса-да, у куч-кудрат зўрлик, зўравонлик эмас, адолатда эканини теран англатди. Шу боис бўлса керакки, ўтмишда жахон илм ахли, машхур муаррихлар ўз асарларида Амир Темур исмига Кўрагон, Сохибқирон, Қутбиддин, Абулмансур каби унвонларни қўшиб, уни эъзозлаб, улуғлаб, хикоят, ривоят ва хотиралар биттанлар. «Тарихий манбаларда зикр этилишича, Амир Темур хушфеъллик, адолат, саховат, лутфи- карам, ислом ахлоқ-одоб қоидаларига риоя ва амал қилиш, инсонларни жамиятда тутган ўринлари қандай бўлишидан қатъий назар баробар хурмат қилиш, улар билан самимий муомалада бўлиш, берилган ваъда ва зиммага олинган аҳдномаларни вақтида бажариш каби қатор юксак инсоний фазилатларга эга бўлган. У ёшлигидан бошлаб ўз олдига она юртни мўғул босқинчиларидан озод қилиш мақсадини қўйди, ер юзида буюк салтанат сохиби сифатида эл ва элатларнинг бошини қовуштирди. Мамлакат қудратини хар соҳада юксакликка кўтариб, дунёга машхур қилди. Амир Темур давлати қурилиши, харбий санъати кўп асрлар давомида Шарқу Ғарб давлатларига ўрнак ва андоза бўлди. Унинг замонида маданият, илму фан, меъморчилик, тасвирий санъат, мусиқа шеърият беқиёс ривож топди, халқимизнинг кўп анъаналари такомилга етди. Амир Темурнинг маданият ва дин ахилларига кўрсатган чексиз мехр- мурувати айникса ибратлидир. Амир Темур номи умумбашар тарихида Мовароуннахр ва буюк Туркистон ўлкаларида илм-фан хомийси сифатида хам қолганини таъкидлаш лозимдир. Маълумки, у нафакат ўз мамлакатини, балки ўзга ўлкаларни хам обод қилиш учун катга куч ва ғайрат сарфлаган. Доктор Шамсуддин Самийнинг «Альқ Аълом» комусининг «Темур» бандида Амир Темурнинг ўзи олим бўлгани, уламоларнинг рахнамоси, уларни яхши ишларга рағбатлантирувчи шахс эканлиги зикр этилган ва ўз пойтахти Самаркандни катта ғайрат билан обод килиб, у ерда катор мадраса, кугубхона ва маданият саройларини барпо этгани, «Тузуклар» номи билан асар ёзиб, турли қонунлар яратгани, ўз таржимаи холини хам адабий, чиғатой тилида ёзгани хамда Темур ва темурийлар даврида санъат ва адабиётнинг ривож топганини эслатиб ўтади. Шунингдек, доктор Шамсуддин Бобохонов Амир Темур буюк лашкарбоши, моҳир саркарда сифатида мукаммал, яхши қуролланган, тезкор хужум қилишга қодир, муайян тактика ва стратегияга эга бўлган қудратли армияга асос солди.Бу армия ўнлик, юзлик, минглик ва туманликларга бўлинган эди. Амир Темурнинг харбий санъати, унинг тактика ва стратегияси кўп мамлакатларда, жумладан, Франция, Россия ва бошқа мамлакатларнинг харбий академияларида махсус ўрганилган ва хозирги кунга қадар ўрганиб келинмокда деб, таъкидлаши хам Сохибқирон Амир Темурнинг буюклигидан далолат беради. Замондош тарихчиларнинг эътироф этишича, сохибқирон Темурнинг энг характерли хусусиятлари - давлат, мамлакат ва фуқаронинг ғамхўри бўлганлиги эди. Жахонгирлик қоидаси эса хақиқат - сихат-саломатлик, хақиқат-тартиб, хақиқат - адолат деб тушунилган. Буюк бобокалонимиз хар вақт: «Инсонпарварлик ва мардликни Аллоҳ ҳам, халк ҳам улуглайди», деган хикматли сўзни такрорлашни хуш кўрган ва хаётда ўзлари бунга амал қилганлар. Даставвал шуни айтиш керакки, Амир Темур, одоб - ахлоқ, иймон- эътиқод, таълим-тарбия сохасида ўзи юксакликка, мукаммалликка эришган сиймолардан биридир. Бунга ишонч хосил қилиш учун унинг ўзи томонидан яратилган одоб-ахлоққа оид дастурлар, ўгитлар, панд-насихатларни, шунингдек Сохибқирон хақидаги тарихий асарларни кўздан кечириш кифоя. Тарих фанлари доктори проф. Ашраф Ахмад Сохибқирон Амир Темурнинг ўзи амал қилган сифатларни юксак бахолайди. Булар қуйидагилар: -... Ҳ аммага хам бир хил: жиддий ва одил қ арадим... Бойни камба ғ алдан устун қ ўймадим; -... И сломга катъий риоя килдим. ... -Мен камбагалларга кўп хайр-эх,сон килдим. Ҳ ар можаро ва муаммони ди ққ ат билан текширдим ва уни мумкин қ адар тў ғ ри ҳал килишга бутун жаҳдим н и сарф килдим; -Халойикка раҳм килдим, барчага нафъ еткурдим. -... Бировга ноҳак озор етказмадим ва мендан ёрдам сўраб келганларни кўкрашдан итармадим...; -Исломга тааллуқли ишларни мен ҳар доим кундалик ва дунёвий ишлардан устун қилиб келдим...; -Барча сўзларимдан доим ҳақи қ атгўйликка амал килдим... -Мен ҳар кимга ваъда берсам, унга вафо килдим...; -Аоимо ўзимни Аллоҳнинг ердаги мулкининг посбони деб билдим ва парвардигор изнисиз уни сарф этмадим...; -Мен ҳар доим инсоф байрошни баланд кўтардим ва иймон таркатишни ўз буюклигимнинг кудратли замини деб билдим...; -Мен доим саидларга эҳтиром билан карадим, уламо ва шайхларни э ъзозладим... Шундай қилиб сохибқирон Амир Темурнинг ибратли, хаётий панд-насихатлари ва пурмаъно ўгитларининг ҳар бир мазмун ва маъно кенглиги, мантикнинг кучлилиги, теранлиги, таъсири умуминсоний қадриятлар асосига қаратилганлиги билан алохида ахамият касб этади, уларни ҳадсиз ҳазина, одоб-ахлоққа оид дастурлар дея оламиз. Бу ўгитлар Созсибқироннинг жуда машаққатли ва серташвиш; гоҳ муваффақиятли, тоҳ муваффақиятсиз, гоҳ қувончли, гоҳо серташвиш андуҳли умрининг ижодий мевасидир. Бу ўгитлар халқларнинг бир мақсад сари бирлаштирган, жипслаштирган, муваффақиятларга эриштиришда сехрли тарбиявий кучга эга бўлган дурдона - педагогикадир. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра Сохибқирон Амир Темур ўгитларини унинг мохияти ва вазифасига қараб қуйидаги гурухларга ажратиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир: -Ислом дини ва шариат конунлари ха қ идаги ўгит-насиҳатлар; -Давлат ва уни идора этиш. Кенгаш ўтказиш; -Подшо ва вазирлар ҳакида ўгит-насиҳатлар; -Ахло қ ва одобга оид ўгит-насиҳатлар; Юқорида қайд этилган панд-насихатлар Сохибқироннинг ўз тажрибасида синалган, хаётга татбиқ этилган жуда катта маърифий-тарбиявий ахамиятга эга бўлган хулосаларидир. Шу сабабли ҳ ам улар Темур ва темурийлар сулоласи даврида таълим-тарбия тизимида катта ахамиятга молик бўлди. 3. Мирзо-Улугбекнинг илимий мероси ва униг таълимий –тарбиявий қарашлари. Мухаммад Тарағай – Улуғбек 1394 йилиинг 22 мартида Эроннинг ғарбидаги Султония шахрида (бобоси Сохибқирон Амир Темурнинг харбий юриши пайтида) таваллуд топди. У Шохрух Мирзонинг тўнғич ўғли бўлиб, унга Муҳаммад Тарағай деб исм берилди. Лекин уни бобоси алоҳида меҳр билан Улуғбек деб атайвергани учун унинг асосий исми Улуғбек бўлиб қолади ва у жаҳонга шу ном билан шуҳрат тарқатади. Улуғбекнинг болалик йиллари бобоси Темурнинг ҳарбий юришлари даврига тўғри келади. Улуғбекнинг тарбияси билан бувиси Сароймулкхоним шуғулланиб, севимли набирасига ўқиш-ёзишни ўргатгани, тарихий мавзуларда ҳикоя ва ривоятлар сўзлаб бергани унинг ҳаётида ўзига хос мактаб бўлди. 1405-1411 йилларда, ўша даврнинг қонун-қоидаларига би ноан амир шоҳ Малик ёш мирзога отабеги бўлиб тайинланган. Отабеги Улуғбекка асосан ҳарбий ва сиёсий тарбиядан илм ўргатган. Ўрта асрлардан сақланиб қолган китоблардан маълум бўлишича, салтанатга ворислар давлатни бошқаришда муайян тартиб — қоидалар баён қилинган қўлланмалар асосида тайёрланган. Шулардан бири Шаҳзодалар ва Хонзодалар билиши зарур бўлган «Сулук ул- мулк» (Подшохларга кулланма) китобидир. Улуғбек ҳам анъанага кўра мазкур китобни мукаммал ўрганади ва унда кўрсатилган давлатни идора қилиш санъати, турли лавозимлар эгаллаш, бошқа юртлардан келган элчиларни қабул қилиш, хайри эҳсон, садақа бериш каби тартиб-қоидалар бўйича кўникмаларни эгаллайди. Улуғбек ёшлигиданоқ кўп китобларни мутолаа қилган бўлиб, у айниқса, математика, астрономия илмларига жуда қизиқади. У бобосининг хос мунажжими мавлоно Бадриддин Тусий билан кўп вақтини ўтказар, ундан ҳисоб ва тавқимдан дарс олар, баъзи кечалари, қор тиниб осмон ёришган пайтларида юлдузларнинг ўрни ва ҳаракатини кузатиш билан машғул бўлар эди. Улуғбек болалик йилларидаёқ мавлоно Бадриддин Тусий ёрдамида ал-Хоразмий, ал-Фарғоний, Насриддин Тусий, Абу Райҳон Беруний, Умар Хайём китоблари билан ҳамда Оқсарой ва ўтрорда «Зижи Маликшоҳи» билан танишади. Фанга бўлган зўр муҳаббати, катта қобилияти ва меҳнатсеварлиги туфайлигина Улуғбек астрономия мактабининг асосчиси ва раҳбари сифатида ажойиб муваффақиятларга эриша олди. Бу мактаб бутун дунёда ҳамма томонидан эътироф этилди, шуҳратга сазовор бўлди. 1411 йилда 17 ёшли Улуғбек Мирзо Мовароуннаҳр ва Туркистоннинг ҳокими этиб тайинланиши Темурийлар хонадонида Улуғбекнинг мавқеи нақадар юксак эканлигидан далолат беради. Улуғбек ҳоким бўлгач, бобосидан фарқли ўлароқ ҳарбий юришлар билан қизиқмади. Аксинча, у ўрта асрлардаги бошка хокимлардан ўзгача йўл тутди, кўпрок илм- фанга мойил эди. Лекин, минг афсуски, Улуғбекнинг бошланғич маълумоти хамда мураббий ва устозлари ҳакида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Шундай бўлсада, мунажжим Мавлоно Ахмад Улуғбекнинг дастлабки устозларидан бири бўлса керак, деб тахмин килиш мумкин, чунки бу киши Темур саройидаги энг йирик олимлардан бўлиб сайёраларнинг келажак икки юз йиллик таквимлари жадвалларини туза олган эдй. Лекин Улуғбекнинг ўзи кейинчалик асосий асари бўлмиш «Зижи»да фақат Қозизода Румийни «устозим» деб атайди. Улуғбек ташаббуси билан ўлкада илм-фан, адабиёт, санъат ахллари фанларнинг янги-янги кирраларини оча бошладилар. Улуғбек ўз фаолиятида асосан фалакиётни ривожлантиришга катта ахамият беради, бу билан бирга, кўплаб истеъдодли шоирлар, ижодкорларни тўплаб, улар фаолият кўрсатишлари учун шароит яратади. Маънавий ва моддий жихатдан рағбатлантириб туради. Масалан унинг рахномолигида меъморчилик равнақ топди. Бухоро, Самарканд ва Ғижкдувонда мадрасалар, Марвда хайрия муассасалари хамда «Чихл устун» ("Қирк устун"), «Боғи майдон» каби боғлар барпо этилади. Улуғбек 1424 йилда Самаркандда Обирахмат суви ёнида Ғиёсиддин Жамшид, Абдували Биржоний, Мансур Коший, Мирим Чалабий ва бошка олимлар билан биргаликда курган расадхонасида сайёралар сирини ўрганади. Унинг бошчилигида юздан ортиқ олимлар илмий-тадкикотлар олиб боради, фалакиёт ва математика сохасида катта кашфиётлар қилиб жаҳонга машхур бўлдилар. Бу тадқиқотлар жахонга донғи кетган Самарқанд расадхонасида амалга оширилади. Натижада, Улуғбек 1018 юздузнинг холати ва харакатини аниклайди, фалақиётга доир бир неча асарлар ёзади. Бу асарларнинг асосий мазмунини «Зижи Кўрагоний» деб аталмиш фалакиёт жадвали ташкил этади. Жадвал жахон фани ривожига мухим ҳисса бўлиб кўшилади. Расадхона негизида Самарқандда астрономия мактаби вужудга келади. Бу мактабда таникли олимлар дарс берадилар. Шундай килиб, Улуғбекнинг фалакиёт мактаби ўз даврининг академияси («Дорул-илм») бўлган ва ўрта асрлар мусулмон Шарқи фалакиётининг ривожига катта таъсир кўрсатган. Мирзо Улуғбек хизматларидан яна бири шундаки, у аввало ёш авлоднинг акдий ва маърифий тарбиясига катта ахамият бериб, уларни дунёвий билимларни эгаллашга даъват этди, хар қандай жоҳиллик ва билимсизликка қарши курашди. Улуғбек ривожланган фан ва маданият инсон тафаккурининг камол топишини таъминлашга ишонади. У инсоннинг имкониятлари чексиз эканлигага ишора қилиб, ёшларни илм эгаллашга, инсофли ва химматли бўлишга, халоллик ва ростгўйликка даъват этади.Улуғбекнинг билимларини нафақат китоблардан, балки бевосита хаётнинг ўзидан хам олишни тавсия этади. Улуғбек янги-янги илмий кашфиётлар қилишни инсон учун олий фазилат деб билади. У Мовароуннахр шахарларини, хусусан Самарқанд ва Бухорони илму маърифат даргохига айлантиради. Улуғбек: «Билимга июпилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир» деган шиорни илгари суради ва уни мадрасанинг пешто ҳ ига ёздириб қ ўяди. Мадрасада эса илмнинг турли сохаларининг ўқитилишига жиддий эътибор берилади. Масалан, Самарқанд мадрасасида илохиёт илмлари: -Қуръон, Ҳадис, Тафсир, фиқх билан бирга риёзиёт, хандаса илми, хайъат (фалакиёт), тиббиёт, тарих, география, илми аруз, илми қофия, араб тили каби дунёвий илмлар ўргатилган. Улуғбек илм фани равнаки учун курашган, шу мақсад сари харакаг хилган, таълим-тарбия ривожига хисса қўшган фуқароларни доимо рағбатлантириб, ўқитувчи-устоз, мударрисга хурмат эхтиром билан қарашни тарғиб этган. Унинг мана шу сайъи харакатлари туфайли таълим-тарбия сифати яхшилана борди, мадрасаларда ўқиш-ўқитиш таълимни жонлаштиришга катта ахамият берилди. Мадрасадаги ўқув тизими ислох қилиниб, унда фалакиёг, математика, география каби аниқ фанларни ўқитишни жорий этди, таълим мазмунининг сифатини оширди, мадрасаларда ўқиш муддатини 15-20 йилдан 8 йилга туширди. Улуғбек мактаб ва мадрасаларда берилган назарий билимларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида мухаррислардан ўқувчилар билан расадхона амалий машғулотлар ўтказишни талаб этиб, бунга ўзи рахбарлик қилади. Улуғбек ўз педагогик карашларида болаларнинг жисмонан соғлом, харбий хунарни пухта эгаллаган, жасур, мард бўлиб етишувига алохида ахамият беради. Улуғбекнинг фикрича, таълим-тарбияда математика, фалакиёт фанлари мухим ахамиятга эга ва бу фанлар боланинг аклий қудрати ва кобилиятини ўстиришда мухим восита бўлса, тарих ва адабиёт фанлари эса болаларнинг ватанпарвар бўлиб етишишларига хизмат қилади. Улуғбек таълим - тарбияда порахўрлик, қаллоблик, бўлма слигини уктиради, мударрисларнинг одил ва ҳалол були ш га ўз педагогик маҳоратларини, билимларини ошириб бори дилар ха р б ир машғулотни юксак савияда ўтказишга даъват қила ди ана шу билангина ўкувчиларда билимга қизиқиш орттириш мумк инлигини таъкидлайди. Унинг фикрича, тарбиячи аввал ўзини тар би ялаши, билим ва малакаларини эгаллаши лозим. Улуғбек ахлоқий тарбия хусусида гапирар экан, бу масалада инсо н лар орасидаги ўзаро муносабат, дўстлик ва биродарлик алохида аҳам0ят касб этиш кераклигини таъкидлайди. Унинг фикрича, ҳақи(5ии ва сохта Аўстларни ажрата билиш лозим, ғаразли киши ҳеч вақт дўст бўлмайди, кишиларни у тўғри йўлдхн оздиради. Дўст танлашга эътибор берилмаса, сохта дўстларнинг кўпа й ишига бу эса одамлар ўртасида нопок манфаатларга хизмат қилишга олиб келишга ишонади. Шу боис ғаразли киш1длардан ҳар қандай йўл билан бўлса-да, йироқ бўлиш, касби ва хулқ " атвори яхши, ҳамма ҳурмат қиладиган, хушфеъл киши билан дўстлашиш лозимлигини тавсия этади. Ҳар бир киши дўстона ҳамкорлик билан ҳаётий муаммоларни ҳал э тиши мумкин, киши ёлғиз ўзи, дўстларсиз ҳеч нарса кила олмайди. Унинг таъкиллашича, ҳар бир инсоннинг ахлоқий шаклланиши олимлар ўртасидаги муносабатларга ҳам боғликдир, улар ўртасидаги яхши ҳамкорлик талабаларнинг ахлокий тарбиясида ғоят муҳимдир. Бундай дўстона ва беғараз ҳамкорлик моҳиятини биз Удур ғб ек фаолияти мисолида кўришимиз мумкин. Масалан, Али Қу шчи умрининг охиригача унга содиқ қолди . Улуғбек ўзининг кўп ииллик мехнати эвазига яратилган «Зижи Кўрагоний» асарини унга ишо ни б топширди. 4.За ҳириддин Муҳаммад Бобурнинг маърифий-аҳлоқий қарашлари. Марказий Осиёда фан ва маданиятнинг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган, ўзининг ғоят самарали фаолияти билан тарихда ўчмас из қолдирган, темурийлар авлодининг сўнгги вакилларидан бири Умар Шайх Мирзо Ўғли Захириддин Муҳаммад Бобурдир. Бобур Мирзо Фарғона вилоятининг ҳукмдори Умаршайх, яъни Соҳибкирон Амир Темурнинг чевараси оиласида 1483 йилда таваллуд топди. Бобур сарой муҳитида тарбияланди ва ўқиди, ёшлигидан илмга, шеъриятта берилди. Довюраклиги, жасурлиги ва эпчиллиги туфайли уни «Бобур яъни «Йўлбарс» деб атадилар. Заҳириддин Муҳаммад Бобур илм ва фаннинг, санъатнинг, умуман хаётнинг хамма сохалари билан якиндан кизиқкан. Ғайрат ва ташаббус, синчковлик ва истеъдод Бобурни ривожланган феодал даврнинг улуғ сиймоларидан бирига айлантирди. ўткир зехнли Бобур Мирзо 9 ёшида саводини чиқаради, қуръонни ёд олди, шеърлар ёзиб уни шархлай билди. 10-12 ёшларида харбий санъат сирларини, давлатни бошқариш усулини, жисмоний тарбия машқларини мукаммал даражада эгаллади. Истеъдод сохиби бўлган Бобур 12 ёшида, отаси вафотидан сўнг тахтни эгаллаб, подшох этиб тайинланди ва умрининг охирига қадар ўзи кўрган, хаётда гувох бўлган, жанг суронлари, ўзга юртдаги жахонгашталиклар, ватанни қўмсаш, болага, оилага қариндош- уруғларга муносабат масалаларини ўзининг тарихий-географик китоби бўлмиш «БОБУРНОМА»да баён этди. Бу борада ўзбек олими таниқли географ проф. Ҳ . Ҳ асанов уни фақат давлат арбоби эмас, балки машхур лашкарбоши, тарихчи, географ, биолог, мусиқачи, тилшунос, меъмор хам бўлганини таъкидлайди. Унинг ижодига мансуб бўлган «Хатти Бобурий» узок йиллар давомида мактабларда, мадрасаларда савод ўргатиш китоби сифатида фойдаланилади. Захириддин Мухаммад Бобур хаётлик пайтидаёқ ўзига хос маърифий мактаб яратди. Мактаб тушунчаси турли маъноларда ишлатилади. Мактаб тор маънода фарзандларга илм-маърифат, маълумот берувчи жой, кенг маънода фан, санъат, адабиёт, ижтимоий, сиёсий хаёт кабиларда ўзига хос хусусиятларга эга бўлган йўналиш, оқ имдир. Бобур хаётий эсдаликлар ёзиш мактабини «Бобурнома» асари оркали бошлаб берди. Гулбаданбегим отаси Бобур вафотидан сўнг бу мактабни давом эттириб, «Хумоюннома» асарини ёзди. Бу мактаб XX аср адабиётида хам давом этди. «Эсдаликлар» (С.Айний), «Болалик» (Ойбек) в.б. асарлар. «Бобурнома» нисбатан тор маънода бўлсада, ёзувчи яшаган даврни, мухитни бир мунча акс эттирди. Бобурнинг таълим назариясидаги яна бир мухим хусусияти, ўзи билган билимларни келажак авлодга илинишидир. Авлодим билсин деб элига ўргатгиси келади. Бу хол уни башариятга буюк маънавий бойликлар қолдиришига муваффақ қилди . Ундан мерос бўлиб колган лирик шеърий асарлар; «Бобурнома», «Мухтасар», «Мубаййин», «Волидия» ва бошка асарлари жахон фанида, айниқса хал қ тарбия конунларида алохида ўрин тутади. «Бобурнома»да эса шу даражада кўп ва турли-туман маълумотлар борки, улардан хозирги даврдаги мавжуд фанларнинг деярли барча сохаларига тегишли маълумотларни олиш мумкин. Шу жихатдан қараганда, «Бобурнома» болалар ва ёшлар китобхонлигида катта ахамиятга моликдир. Шуниси диққатга сазоворки, "Бобурнома" катта тарихий манбаа хисобланади Чунончи, 12 ёшли Бобур Андижонга сув қаердан, кайси ариклардан келишини, у ерда қандай мевалар пишишини, қандай қушлар ов қилинишини, қушларнинг оғирлиги қанча эканлигини билади. Асарда бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Шуни таъкидлаш зарурки, дархақиқат «Бобурнома» - мухим терминологик ва топиномик манба хисобланиб, унда ер- сув, хаво ва турли табиий ходисаларга тегишли халқ сўзлари кўплаб топилади». «Бобурнома»да XVI аср бошларидаги (бир мингдан ортиқ) ўша даврдаги холатида, шунингдек айрим номларнинг турли вариантлари берилиши хам катта ахамият касб этади. Бобур Мирзо ўз хаёти фаолиятида кўп йўл босганлиги учун ер-сув тақсимотидаги хамда қурилиш ишларидаги масофа ўлчовларига катта ахамият берган. «Бобурнома»да тилга олинган ўлчов бирликларини хозирги пайтда қўллайдиган бўлсак, бу куйидагичадир: Йиғо ч - 8 км; курух - 2,5 км; шаръи - 2,4 км; кари - 55 см; тутам, мушт - 8 см; бир ўқ отим ер -110-125 метр; бир ўқ чоптирим ер - 215 метр; Харвор (бир эшак кўтарадиган юк) - 300 килодан 565 килогача; мўғулий масофа, қулоч - 170 см. Бир кунлик йўл - 40-45 км ва хаказо. Шуниси диққатга сазоворки, Бобур хар бир территорияни маълум бир тартибда тавсифлайди; аввало жойнинг географик ўрни, сўнгра қайси иқлимга мансублиги ва қишлоқ хўжалиги, шифобахш жойлари, ўсимликлари, қазилмалари, хайвоноти ва ахолиси, унинг урф-одатлари хақида маълумот беради. Бу билан у дунёвий иқ лимларни мукаммал эгаллаганлиги, олим даражасидаги билимга эга эканлиги кишини лол қолдиради... Умуман олганда Захириддин Мухаммад Бобурнинг илмий меросини ўрганиш ёшларда мехнатсеварлик, олийжаноблик, фан, маданият санъатга, маърифатга мехр уйготиш хиссини шакллантиради. Бобурнинг шеърлари оригинал ижод самараси сифатида кўп авлодларга манзур бўлиб келган, ота-боболаримиз серқирра фаолиятидаги ижобий жихатлари учун Бобурни эъзозлаганлар. Биз хам унинг маънавий меросини, хусусан ёш авлод тарбиясида мухим ахамиятга молик бўлган ахлоқий - маърифий педагогик қарашларини қадрлаймиз. Хулоса қилиб шуни айтамизки, умуман Х IV -Х VI асрларда Марказий Осиёнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий хаёти билан танишишдан шу нарса маълум бўладики, Амир Темур барпо этган мустақил марказлашган давлатда у қўллаган сиёсат ўлкада илм-фан, санъат, адабиёт, хунармандчилик ва ёшлар тарбиясида мухим ахамият касб этади. Сохибкирон Амир Темур ва Темурий шаҳзодалар томонидан маърифатга катпш эътибор берилиши натижасида шахар ва кишлокларда, овулларда болаларни 6 ёшдан ўкитиш кенг жорий этилди, мадраса таълими ислоҳ килинди, курилиш иншоотлари, меъморий обидалар, богу-роглар, савдо шохобчалари барпо этилди, «Буюк ипак йўли» жонлантирилди. Давлатни бошкариш, сиёсат, ҳукукшунослик, иктисодиёт-тадбиркорлик мезонлари ишлаб чикилди. Амир Темурнинг тарих олдидаги улкан хизматларидан бири унинг илм-фан тараққиётига хисса қўшганидадир. Темурий шахзодалар орасида, айниқса Мирзо Улуғбекнинг хизматини алохида таъкидлаб ўтмоқ мақсадга мувофикдир. Чексиз акл-идроки, азму қатъияти, одилона сиёсати билан Мирзо Улуғбек қ арийиб қ ирқ йил мобайнида Мовароуннахр диёрининг донишманд хукмдори бўлиб, халкларнинг азалий орзуси — тинчлик, тотувлик, хар томонлама тараккиётни қарор топтириш йўлида шижоат ва матонат кўрсатди. Мирзо Улуғбек аввало, илмий фаразлар билан билан эмас, балки соф амалий услубда ижод килди. Минглаб юлдузларни жамлаган мукаммал харита ва бугунги знг замонавий хисоблардан деярли фарқ этмайдиган мукаммал астрономик жадвалини яратди. Унинг хаёти ва ижоди ўзбек халқи маънавияти пойдеворига қ ўйилган тамал тошларидан бири бўлиб, халқимизнинг ўрта асрларда фундаментал фанга нечоғлик буюк ахамият берганини кўрсатади. Х IV -Х VI асрларда хаттотлик, тилла сув билан ёзиш, сурат солиш ва му қ овалаш каби сохалар янада ривож топди. Бу борад а Камолиддин Бехзод, Султон Али ал-Котиб ва Махмуд Музаххиб ал-Хиравийларнинг хизмати катта бўлди. Улар Эрон, Бухоро ва Самаркандда китоб безаш бўйича ўз мактабларини яратдилар ва дунё кутубхоналарида сакланиб келаётган қимматбахо кўлёзмалар хазинасини мерос қилиб қ олдирдилар. Бобурнинг педагогика оламида хизматларидан бири шундаки, у Фарғона, Самарқанд, Афғонистон, Хиндистон географиясини ўзбек тилида биринчи бўлиб тавсифлаган олимдир. Шу сабабли хам Жахон илму-фанида, уни биринчи ўзбек афғоншуноси ва Берунийдан кейинги хиндшуноси дейилиши бежиз эмас. Шуни таъкидлаш керакки, Бобур ўзининг Афғонистон ва Хиндистон тўғрисидаги ажойиб хотираларини ёзган даврда Ғарбий Европа олимларининг Марказий Осиё, Афюнистон ва Хиндистон тўғрисидаги тасаввурлари тахминий бўлган. Бобурнинг «Бобурнома» асари зоология, ботаника, астрономия, этнография, тарих, тилшунослик сохасидаги кимматли ёдгорликдир. Шу билан бирга "Бобурнома"да адабиёт, дипломатия, харбий санъат, молия сохаларидан хам маълумотлар олиш мумкин. Бобурнинг «табиат ва вилоятлар шайдоси» бўлиши унинг авлодларига хам ўз таъсирини кўрсатгани, уни ўғиллари Хумоюн ва набираси Гулбаданбегим, холаваччаси Хайдар Мирзо хаётида хам кўрамиз. Гулбаданбегим XVI аср ўрталарида акаси Хумоюн сафарини хикоя қ иладиган «Хумоюннома» тарихий- географик асарини ёзган тарихнавис ўзбек аёлидир. Бу асарни шаркшунос олимлар «Бобурнома»нинг давоми деб жуда ўринли айтадилар. Бобурнинг холаваччаси Тошкентлик Мухаммад Хайдар Мирзо хам Хиндистон, Тибет, Қашкар ва Иссиккўл атрофини кезиб, «Тарихи Рашидий» воқеаномасини ёзиб қолдирган. Юқоридаги фикрларимиздан кўриниб турибдики, Сохибқирон Амир Темур ва темурий хукмдорлар хамда уларнинг авлодлари ўқимишли, фан ва маданиятни эгаллаган, зукко инсонлар бўлиб, уларнинг бизга қолдирган илмий мероси бугунги кунда хам хаётимизда улкан ахамият касб этмокда ва Мустақил ўзбекистоннинг обрўсини ошириш йўлида катта хизмат килмокда. Юртбошимиз таклифи билан ва сайъи харакатлари туфайли ўтказилган Амир Темур, Улуғбек, Имом ал-Бухорий, Ал-Фарғоний ва бошқа буюк сиймоларнинг таваллудига бағишланган тантаналар ва улар номи билан аталаётган маърифат масканларининг мавжудлиги халқимизнинг уларга бўлган чукур эхтиромидир.  ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: 1.Каримов И.А. Биздан озод ва обод ватан колсин. Тошкент, «ўзбекистон», 1994, 91-93- бетлар 2.Каримов И.А. Амир Темур фахримиз, ғуруримиз. Т.,ўзбекистон, 1996. 3.Каримов И.А. Истиклол ва маънавият.Т. «ўзбекистон»,1994. 4.Амир Темур ва темурийлар хақида. Миср кутубхоналарида сакланаётган манбаа ва қўлланмалар ФИХРИСТИ (Муқаддима муаллифи - Ш.Бобохонов, тайёрловчи -Н.М.ат-Тарозий) Қохира, 1996. 5.Амир Темур ўгитлари. Т.: Чўлпон, 1992. 6.Амир Темур ва темурийлар даврида маданият ва санъат Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1996 7.Ахмедов А. Улуғбек. Тошкент, ФАН 1991 8.Темур тузуклари. Проф. Б.Ахмедов тахр. ост. Адабиёт ва санъат нашриёти -Т., 1991. 9.. Ибн Арабшох. Амир Темур тарихи. 1-2 жилдлар. Т.: Мехнат 1992. 10.. Мўминов И. Амир Темурнинг ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли. -Тошкент, ФАН, 1969, 1993 й. 11.Х.асанов X, Ахмедов Б. Амир Темур дарслари Т; Шарқ 2000. 12. Ҳ асанбоева О. ва бошқалар. Педагогика тарихи. Тошкент, 1998 13.Х а санбоев Ж. XIV асрнинг иккинчи ярми - XVI асрларда Мовароуннахрда мактаб - мадраса ва педагогик фикрлар. (ўқув қўлланма), Тошкент 1997 14.Хасанова Б. Х IV -Х VI асрларда Мовароуннахрда таълим-тарбия ва педагогик фикрлар. Т.: 2000. 15. Ҳ ошимов К., Нишонова С, Иномова М., Ҳ асанов Р. Педагогика тарихи,Т.: ўқитувчи, 1996. 16 .Ў збек педагогикаси тарихи (А. Зуннунов тахр. ост.) Т.1997.