logo

Укувчиларни мехнатга ва касб танлашга тайёрлашда мактаб касбга йуналтириш кабинетларининг урни

Yuklangan vaqt:

23.09.2022

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

64 KB
Укувчиларни мехнатга ва касб танлашга тайёрлашда мактаб касбга йуналтириш кабинетларининг урни Касбга йуналтириш кабинети амалий ишлар учун ахборот материалларини йигиб боради ва саклайди;кабинет касб танлаш масалалари ва урта махсус, касб-хунар таълим укув тамонидан ихтиёрий танлашларига хизмат курсатадиган маълумот-маслахат маркази вазифасини бажаради;укувчилар билан касб танлаш буйича машгулотлар, шунингдек ота-оналар, уктувчилар, буюртмачилар, хомий-ташкилотлар ва касбга йуналтириш фаолиятида иштирок этадиган бошка кишилар билан ишлар олиб боради. Касбга йуналтириш кабинети ишнинг мазмуни.  Укувчилар билан методик ишлари олиб бориш (ихтиёрий мажбурий таълим, академик лицейлар, касб-хунар коллежлари ва бошкалар тугрисида маърузалар, семенарлар, педогогик укишлар ва хокозо);  Укувчилар билан касб таълими асослари буйича машгулотлар утказиш (факультативлар, касбга йуналтириш буйича синф соатлари ва х.к.);  Халк хужалиги тармокларининг илгор намоёндалари фахрийлар ва бошкалар билан учрашувлар ташкил этиш;  Касбга йуналтириш буйича оммавий тадбирлар уюштириш;  Укувчилар ижодий фаолиятларини кургазмаларини ташкил этиш;  Укувчилар билан якка тартибда иш олиб бориш (халк хужалигининг укувчи яшайдиган, укувчининг индивидуал хусусиятларини танлаган касб йуналишига мос келиш келмаслигини тахлил килиш буйича консултациялар, таълим тугрисидаги конун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастуридан келиб чикиб кадрлар тайёрлаш йуллари ва шакллари, мехнат конунчилиги ва х.к). Касб танлаш масалалари юзасидан ота-оналар йигилишларида маслахатлар бериш:  Утказиш ва уларга фарзандларини касб танлаши буйича маслахатлар бериш;  Мактаб укувчиларини касбга йуналтириш буйича педогоглар жамоасининг илгор иш тажрибасини урганиш ва тахлил килиш;  Вилоят, туман ташхис марказлари билан доимий хамкорликда фаолият курсатиш. Касбга йуналтириш тизимининг асосий компонентлари куйдагилардан иборат:  Касблар тугрисида ахборот;  Дастлабки касбий ташхис;  Касб танлашга оид консултация;  Касбга саралаб олиш;  Ижтимоий касбий мосланиш;  Касбий тарбия. Касблар тугрисида ахборат бериш-укувчиларни турли хил мехнат турлари билан, касблар шажараси, касбларнинг узига хос хусусиятлари, халк хужалигининг касбларга булган эхтиёжлари билан таништиришдир. Танишиш жараёнида укувчилар касблар оламида тугри йул топишга хизмат килувчи билимларни эгаллайдилар ва объектларга узлари бахо бериш асосида катъий бир карорга келадилар. Касблар хакида тартибсиз маълумот бермаслик учун (дунёда40 мингдан ортик касблар мавжуд) укувчилар оладиган билимларни маълум бир тизимга солиш лозим. Бунинг учун мехнат предмети буйича Й.А.Климовнинг касблар таснифидан фойдаланиш максадга мувофикдир. Касблар хакида ахборот бериш укувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини хисобга олган холда олиб борилиши лозим. Дастлабки касбий ишларнинг мазмуни куйдаги компонентларни урганишни уз ичига олади:  Кизикиш, нияти, лаёкати, кобилят;  Индевидуал рухий хусусиятлар;  Нерв системасининг индевидуал хусусиятлари;  Мавжуд булим, куникма ва малакалар. Изох:бу компонентларни айримларини апаратуралари метрлар ёрдамида амалга оширилишини хисобга олиб, моддий техника базаси мавжуд жойларда мактаб ва касбга йуналтириш кабинетларида, етарли булмаган жойларда эса туман психологик педогогик ташхис марказлари базасида хамокрликда утказилади. Касбга оид консултацияларнинг максади-укувчиларга касб танлашда ёрдам беришдан иборат булиб, уларнинг кизикишлари, мойилликлари, кобилятлари ва бошка хусусиятларини урганишга таянади ва куйдаги боскичларда амалга оширади:  Дастлабки касбга оид консултация;  Касбга оид ахборот-маълумот консултацияси;  Касбга оид бошлангич шакллантириш консултацияси;  Касбга шахсни мослигини аниклаш консултацияси;  Касбга оид мувофиклаштириш;  Касбга оид асосий шакллантириш;  Касбга оид назорат консултацияси. Бу консултацияларнинг хар бирининг мазмуни куйдагичадир: Дастлабки касбга оид консултацияни-синф рахбари, укувчилар, психолог педогоклар амалга оширади. Улар укувчиларни касбга оид дастлабки ниятлари билан танишадилар. Бу ниятлари укувчиларни шахсий лаёкатлари, кобилятлари, согликларига кай даражада мос келишини мухокама киладилар. Мухокама хулосаси яккама-якка сухбат пайтида укувчига маълум килинади: ниятнинг тугрилиги маъкулланади ёки касбга оид ахборот маълумот материалларини урганиш маслахат берилади. Касбларга оид ахборот маълумот-консултацияси вактида дастлабки консултация натижаларига караб ахборот-маълумот бериб борилади (касблар таснифлагичи, касблар таснифлари, психограммалар, кайси касбларга эхтиёж борлиги тугрисида ахборотлар). Укувчи ушбу маълумотлар асосида узини кизиктирган, жамият учун зарур булган касбни танлайди. Касбга оид бошлангич шакллантириш-консултацияда укувчининг бундан олдинги боскичларига оид олган билимларини чукурлаштириш мехнат ва касб таълими жараёнида дастлабки куникма ва малакаларни шаклланганлик даражасини аниклайди ва маслахатлар беради. Касбга оид мувофиклаштириш консултацияси-бундан олдинги боскичларга оид олган билимларини чукурлаштириш мехнат ва касб таълими жараёнида дастлабки куникма ва малакаларини шаклланганлик даражасини аниклайди ва маслахатлар беради. Касбга оид мувофиклаштириш консултацияси-бундан олдинги боскичларда утказилган тадкикот натижалари ва индевидуал психофзиологик хусусиятларига караб укувчи тамонидан нотугри танлаган касб таълими туридан унинг шахсий курсаткичлари касбга яроклилиги, лаёкатига мос касб таълимига мувофиклаштириш маслахатларини беради. Касбга оид шакиллантириш консултацияси-шахсни касб таълими турида олаётган билим, куникма ва малакаларини шакиллантиришни давом этиришни ва урта махсус, касб-хунар таълими йуналишини ва маълум бир мутахасисликни эгаллашни амалга оширади. Касбга оид назорат консултациясида-юкорида келтирилган консултация боскичлари тугри амалга оширилган оширилмаганлигини куникма ва малакалар ихтиёрий-мажбурий таълимда (урта махсус, касб- хунар таълимида) давом этаётган-этамаётганлигини, яъни шу соха буйича таълим олинаётганлигини назорат килади. Агар сохаси буйича ихтиёрий мажбурий таълим давом этмаётган булса, сабаблари урганилади ва келгуси фаолиятида фойдаланиш тахлил килинади ва амалий хулосалар чикарилади (рнасм). Шу нарса тадкикотларида аникланганки, мактаб укувчиларининг 50 фоизи индивидуал касб консултациясига мухтож. Буларга куйдагилар киради:  у ёки бу сабаб мустакил касб танлай олмайдиган укувчилар;  ота-оналари билан зиддият пайдо буладиган укувчилар;  узининг танлаган касб йулининг тугрилигини исбот килиш истагида булган укувчилар. Шу сабабли хам мактаб касбга йуналтириш кабинети туман касбга йуналтириш ва психологик педогогик ташхис маркази билан биргаликда касбга оид консултация ишларига алохида эътибор билан ёндошишни талаб этади. Умумий урта таълим мактабида укув методик кабинети ташкил этиш касбга йуналтириш буйича амалий ишларнинг моддий базасини яратиш ва мустахкамлашдаги дастлабки мухим кадам хисобланади. Жихозланган кабинет касбга йуналтириш буйича турли хил тадбирларни тайёрлаш ва утказиш учун моддий техника, ташкилий санитария гигиена шароитларини яратиш ва ахборотлар билан таъминлаш вазифасини утайди. Кабинетнинг белгиланган вазифаларини бажаришга мослигини куйдаги белгиларга караб аникланади: Кабинет учун камида 50-54 кв.м. (6 x 9) катталикда келадиган биринчи каватдаги синф хонасини ажратиш максадга мувофик. Кабинет рахбари энг зарур жихозлар руйхатини тузади, уларни олишнинг хар-хил вариятларини куриб чикади. Жихозларнинг бир кисми мактаб устахонасида, хомий ташкилот ёрдамида тайёрланиши мумкин. Касбга йуналтириш кабинети куйдаги жихозлар билан таъминланиши лозим (2 расм):  машгулот олиб борувчи учун стол ва стул;(5;6)  укув устахоналари кабинет материаллари ва хужжатларини саклаш учун мебел ва мосламалар (шкаф, стентлар, яшиклар, полкалар) (8);  укув куролларини, илгор педогогик технология материалларини, укувчиларнинг энг яхши ишларини намойиш этадиган мосламалар (винтлар, стентлар ва х.к.) (7;8);  техник воситалари мажмуаси (3,4,9,11,13,14,16,17);  техник воситаларидан фойдаланиладиган мосламалар (экран деразаларига парда тортиш учун мосламалар урнатиладиган тагликлар) (10;12);  укув кургазмалик куроллари; (8) а)табиий обектлар: хом ашё ва ярим фабрикат наъмуналари корхоналар, махсулотлар, иш куроллари, мехнат воситалари ва бошкалар; б)хажмли макетлар ва моделлар (укувчилар техник ижодиёти намуналари, техник мослама, курилишнинг макетлари ва моделлари; к/х махсулотлари нусхалари); в)ясси тасвирлар (портретлар, картиналар, фотосуратлар, схемалар, хариталар, жадваллар, диаграммалар ва бошкалар); г)аудатив, аудиовизуал кулланмалар (овоз ёзувлар, кинофильмлар, видеофилмлар, лазерли дисклар ва х.к.); д)касбларга оид ижтимоий-сиёсий, илмий оммабоп, услубий, мемуар, лугат адабиётлар, иструктив материаллар ва методик кулланмалар. 1-касбга йуналтириш методик учун стол, 2-стул, 3-бошкариш пулти, 4- телевизор, 5-укувчилар учун столлар, 6-стуллар,7-укувчиларнинг ижодий ишлари кургазмаси, 8-касбга йуналтириш материаллари сакланадиган шкафлар, 9-кодоскоп, шаффоф экран, 11-кинопроектор, 12-ойна- кузгу,13-«ЛЕТИ»-60 диоператори, 14-«Протон» диаоператори, 15-лектор- 600 диаоператори, 16-Эпироектор ЭП, 17-Видеомагнитафон (телевизорлар 4 га кушилган), 18-«Русь» кинопроектори.  Ф о й д а л а н и л г а н а д а б и ё т л а р : 1 . Ш . Б а р а т о в " У к у в ч н л а р ш а х с и н и у р г а н и ш у с у л л а р и " . Т . , у к и т у в ч и . 1 9 9 6 й . 2 . М а г з у м о в П . Т . , А . Ф . А н т о н о в в а б о ш к . " У к у в ч и л а р н и м е х н а т в а к а с б т а н л а ш г а т а й ё р л а ш " Т . , У к у в ч и . 1 9 9 1 . 3 . Ш о д и е в Н . Ш . " В н е к л а с с н а я и в н е ш к о л ь н а я р а б о т а п о п р о ф о р и е н т а ц и и у ч а щ и х с я " . Т . , " Ф а н " 1 9 8 8 . 4 . " Х а л к т а ъ л и м и " ж у р н а л и , 1 9 9 2 - 1 9 9 9 й и л л а р . 5 . У с м о н о в С . “ У к у в ч и л а р н и к а с б т а н л а ш г а й у н а л т и р и ш т а ж р и б а с и д а н ” Т . , У к у в ч и 1 9 8 7 6 . Ч о р и е в Э . Т , " С и с т е м а р а б о т п р о ф е с с и о н а л ь н о й о р и е н т а ц и и у ч а щ и х с я о б щ е о б р а з о в а т е л ь н ы х ш к о л " . Т . , " Ф а н " 1 9 8 1 7 . П р о ф е с с и о н а л ь н а я о р и е н т а ц и я у ч а щ и х с я ( А . Д . С а з о н о в , В . Д . С и м о н е н к о и . д р . П о д р е д . А . Д . С а з о н о в а - М . , 1 9 8 8 ) 8 . У ч е б н о м е т о д и ч е с к и й к а б и н е т п р о ф е с с и о н а л ь н о й о р и е н т а ц и и . ( А . В . П о л я к о в , А . Б . Г о л о м ш т о к и . д р . М . , 1 9 8 6 ) 9 . К л и м о в Е . А . " К а к в ы б р а т ь п р о ф е с с и ю " М . , " П р о с в е щ е н и е " , 1 9 8 4 . 1 0 . " М и р п р о ф е с с и й . Ч е л о в е к - п р и р о д а " . ( С о с т . С . Н . Л е в и е в а , - М . . 1 9 8 5 ) 1 1 . О р л о в А . Б . " С к л о н н о с т ь и п р о ф е с с и я " . М . З н а н и е , 1 9 8 1 1 2 . w w w . z i y o n e t . u z