logo

«Таълим муассасасини бошқариш» мавзусидаги дидактик ўйин технологиясининг ижодий ўйин методидан фойдаланилган машғулотнинг технологик харитаси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

77.5 KB
«Таълим муассасасини бошқариш» мавзусидаги дидактик ўйин технологиясининг ижодий ўйин методидан фойдаланилган машғулотнинг технологик харитаси Режа: 1. Кириш 2. Ўқитишнинг фаол педагогик технологиялари 3. Маъруза 4. Мунозара 5. Гуруҳий иш 6. Муаммоли топшириқлар 7. Лойиҳавий топшириқлар. 8. Ролли ўйинлар (ишчанлик ёки ишбилармонлик ўйинлари). 9. Ёриб ўтишлар технологияси ва В.Эрхард мактаби. 10. Ҳамкорлик педагогикаси Технологик босқичлар Ўқитувчининг фаолияти Талабанинг фаолияти I босқич . Ташкилий қисм , 5-дақиқа . II босқич . Талабалар- нинг билиш фаолиятини ташкил этиш , 5-дақиқа . III босқич . Янги мавзуни ўрганиш, 60-дақиқа. IV босқич. Эришилган натижани таҳлил қилиш ва якунлаш, 10-дақиқа . Талабаларни машғулотнинг мавзуси, мақсади, бориши билан таништиради. Ўқув топшириқларининг дидактик мақсади билан талабаларни таништиради. Талабалардан «раҳбарлар» гуруҳларини ва уларнинг мустақил ишлаш жараёнини ташкил этади. Ўқув дастуридан ўрин олган топшириқларни мустақил ўзлаштирилишини таъмин- лайди. «Раҳбарлар» учрашуви гуруҳини ташкил этади. Ҳар бир ўқув материали юзасидан тайёрлаган маърузаларини тинглайди. Талабалар фаолиятини таҳлил қилади, уларга мустақил ва ижодий иш топшириқларни беради. Машғулотнинг мавзуси, мақсади, бориши ва бажариладиган топши- риқларни англайди. Ўқув топшириқларининг дидактик мақсади юзасидан кўрсатмаларни англайди. Ўқув фаолиятини ташкил этади. «Раҳбарлар» гуруҳи берилган топшириқларни бажарадилар. 1-гуруҳ «ЎМКҲТ Б бошлиғи» 2-гуруҳ «Касб-ҳунар кол- лежи директори» 3-гуруҳ «Академик лицей директори» «Раҳбарлар» учрашуви гуруҳида иштирок этади. Ҳар бир гуруҳ ўқув материали юзасидан маърузалар тайёрлайди. Ўз ўқув фаолияти ва эришилган натижасини таҳлил қилади ва баҳолайди. Мустақил ва ижодий иш топшириқларини олади. Шундай қилиб, дидактик ўйинли машғулотлар орқали ўқувчи-талабалар янги касблар билан танишадилар, эгаллаган билимларини иқтисодиётнинг қайси соҳаларида қўллаш мумкинлигини кўрсатадилар, ушбу фанга бўлган қизиқишлари ортади, қўшимча адабиётлар билан мустақил фойдаланишга, ўз ўртоғининг фикрини сабот ва чидам билан тинглашга, билимларини назорат қилишга, ўз-ўзини баҳолашга ўрганадилар. 2. Ўқитишнинг фаол педагогик технологиялари Ўқитишнинг анъанавий ва ноанъанавий усул ва методлари фарқ қилинади. Улар моҳиятига кўра фаол ва осойишта турларга ажратилади. Уларнинг ҳар бири ўз тарихи ва шаклланиш механизмига эга. Буларнинг орасида узоқ йиллар давомида синовлардан муваффақиятли ўтган ва юксак педагогик самара берадиганлари жуда кўп. Инсоният ўзини ва атроф- муҳитни англаб етиши жараёнида таълим ва тарбия учун асқотадиган хилма- хил технологияларни яратган. Уларнинг аниқ сон ва сифатини ҳеч ким аниқ белгилай олмайди. Бунга ҳозирги даврда мавжуд бўлган турли давлатларнинг таълим тизимларида амал қилинаётган турфа педагогик технологиялар мисол бўла олади. Гап уларнинг қайси биридан ким қандай самара билан фойдаланишидадир. Катта самара бермайдиган ёки ўзини оқлай олмаган технологиялар кун тартибидан тушиб қолаверади ва улар инсоният цивилизациясининг тарихий “сандиғига” жамланиб бораверади. Ҳар қандай ўқув курси, маълумки, қуйидаги компонентларни ўзида жамлайди: - курснинг давомлилиги (муддати); - ўқитишнинг мақсад ва вазифалари; - ўқитишнинг мазмуни; - мақсадли гуруҳнинг ташкил этилиши; - ўқитиш жараёни; - ўқитиш методикаси; - ўқув қуввати; - баҳолаш. Ўқитишнинг мазмуни ўқув бирлигининг давомийлиги ва ўзлаштириш даражаси орасидаги узвий боғланишнинг графиги тарзида ифодаланиши мумкин. Бунда уч тоифадаги ўзлаштириш даражалари фарқ қилинади ва улар мажбурий (паст), зарурий (ўртача) ва мақсадга мувофиқ (энг юқори) кўрсаткичларга эга бўладилар. Ҳар қандай педагогик технология қўлланилишида дидактиканинг асосий ва ёрдамчи тамойиллари (принциплари), албатта, амал қилади: - маълумдан номаълумга; - оддийдан қийинга ёки мураккабга; - аниқдан мавҳумроққа (абстрактга); - кузатишдан назарий умумлашмаларга; - умумий ёки одатдагидан хусусийга ёки ноодатдагига ва бошқалар. Айрим фаол педагогик технологиялар тавсифи ҳақида маълумотлар келтирилганда уларнинг қиёсий баҳоси ойдинлашади. Маъруза. Маъруза ўқитишнинг энг кенг тарқалган шакли бўлиб, педагогик фаолиятда етакчи ўринни эгаллайди. У ўқитувчи меҳнатининг олий шакли даражасида эътироф этилади. Уни бир томонлама алоқанинг кўриниши, деб ҳам аталади. Бунда ўқитувчининг фаоллиги ва тингловчиларнинг нофаоллиги кўзда тутилади. Бироқ мунозара шаклида баён этиладиган маъруза энг фаол педагогик технология элементидир. Мунозарали маърузада тингловчиларнинг фаоллиги жуда юқори бўлишига эришиш мумкин. Иқтисодиёт ўқув предметларини, одатда, кўпроқ маърузалар тарзида баён этилади. Чунки бундай курслар кўпроқ назарий ёки умумлаштирувчи характерга табиатан эга бўладилар. Педагогик терминология нуқтаи назаридан уларни билиш, ақлий умумлаштириш машғулотлари деб ҳисоблаш мумкин. Бунда методиканинг барча бошқа методлари камроқ самарали бўлиб қоладилар. Маърузани ташкил этиш пайтида ўқитувчи ўқув предметининг энг муҳим жиҳатларини алоҳида таъкидлаш эвазига муваффақият қозониши мумкин. Маърузада тингловчилар бошқа самарали методлар билан ўқитилгандаги каби тайёргарлик (билим) оладилар. Фаол методика ёрдамида ўқилган маърузалар давомида тингловчиларни фаоллаштириш эвазига ўқитиш жараёнининг тенг ҳуқуқли иштирокчиларига айлантириш мумкин. Бунда ўқув материали тез ва соз ўзлаштирилади. Маърузани фаол тадбирга айлантириш учун унинг мавзуси ва тузилмаси орасидаги боғланишнинг ечимини топиш зарур бўлади. Маърузалар ўқув предметининг бош масаласи кўникма ҳосил қилиш эмас, балки билим ўзлаштириш бўлганидагина самара беради. Ўқитишнинг барча мавжуд масалаларини уч гуруҳга ажратиш мумкин: - билимлар; - кўникмалар; - кўрсатмалар. Ўқитиш масалаларидан келиб чиққан ҳолда унинг методи танланади. Агар таълим жараёнида тавсифлаш, ёдга тушириш, санаб ўтиш, категориялар бўйича тақсимлаш, таърифлар келтириш, баҳолаш ва тушунтириш каби дидактик мақсадлар амалга оширилиши лозим бўлса, албатта, маъруза шаклидаги ўқув машғулотлари ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир. Ҳаёт билан, кундалик турмуш билан, муҳим воқеалар билан алоқадорликда баён этилган маъруза материали осон ўзлаштирилади. Сузишни ёки автомобиль бошқаришни маъруза машғулоти ёрдамида ўргатиб бўлмаслиги равшан. Шу боисдан, уқув ва кўникма ҳамда малака эгалланиши биринчи ўринда турадиган фаолиятда маърузанинг тутган ўрни жуда кичикдир. Назарий билимлар ва дунёқараш аҳамиятига эга бўлган маълумотлар маъруза ёрдамида берилиши мақсадга мувофиқдир. Маъруза давомида ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари, имо-ишоралари, нутқ компонентлари муҳим роль ўйнайди. Маърузачи аудитория билан яхши алоқа ўрнатиши учун унинг динамик силжиб туриши тавсия этилади. Овоз оҳангининг ўзгариши ва ўринли паузалар ҳам ёрдамчи омилларга айланади. Баён мўътадиллигининг ўзгариши, ўринли калималарнинг галма-галланиши, қизиқарли маълумотларнинг безак тарзида ишлатилиши катта аҳамиятга эга. Маърузанинг тўлақонлилиги кўргазмали воситалардан қай даражада фойдаланилишига ҳам боғлиқдир. Расмлар, жадваллар, плакатлар, диаграммалар, моддий объектлар ва АКТнинг турли элементларидан ўринли фойдаланиш маърузанинг таълим берувчи, тарбияловчи ва ривожлантирувчи қувватини оширади. Ҳар қандай маъруза таркибан уч қисмдан иборат бўлади: - кириш; - асосий қисм; - хулоса. Маъруза турлари педагогнинг маҳоратига боғлиқ равишда турфа кўринишлар ва мазмунга эга бўлади. Маърузанинг педагогик самараси ўқитишнинг барча ташкилий шаклларига қиёсланганда энг юқори бўлади. Мунозара. Кўпчилик ўқув предметлари ва уларнинг мавзулари таълим стандаритлари, ўқитиш дастурлари, ўқув режаси ва таълим муассасасининг ўзига хослигига боғлиқ равишда ҳамда тингловчилар (билим олувчилар) контингенти билан алоқадорликда мунозара тарзидаги ўқув машғулотларини тақозо этади. Биринчилан, тингловчилар фаоллиги таъминланади. Иккинчидан, шубҳали вазиятларга ўрин қолдирилмайди. Учинчидан, билим олувчиларнинг истак-хоҳишлари тўла қондирилади. Энг муҳими, бундай шароитда ўқув материали тўла-тўкис ўзлаштирилади. Асослар, хулосалар, ҳукмлар ва тасаввурлар мукаммал кўриниш ва мазмунда бўлади. Кўрсатма ва таъкидларнинг ишончлилиги юқори даражада бўлади. Мунозара икки турли бўлади: - бошқариладиган; - эркин мунозара. Бошқариладиган мунозарада ўқитувчининг иштироки сезиларли даражада бўлади, лекин бу иштирок унинг ўқув жараёнидаги ҳакамлик мавқеидан ошиб кетмаслиги лозим. Эркин мунозара эса билим берувчи ва олувчиларнинг демократик тарздаги иштироки билан ўтказилади. Бу ҳар икки турдаги мунозараларда ўқув ҳақиқати биринчи ўринда туради. Илмий билимлар жонли мушоҳада, абстракт тафаккур орқали нисбий ва абсолют ҳақиқат йўли билан қўлга қиритилишини ҳисобга олинса, билиш жараёнининг тараққиётини белгиловчи тушунча, категория, фараз, хулоса, қоида, назария, қонун ва қонуниятлар мунозара давомида мазмунан бузилмаслиги муҳимдир. Мунозаранинг натижасини ўқитувчи олдиндан лойиҳалаши лозим. Бунда оралиқ жараёнлар иккинчи позицияда туради. Якуний хулосалар илмий билиш назариясига зид келмаслиги ўқитувчининг касбий салоҳияти билан таъминланади. Эркин мунозарани анархияга айлантирмаслик-энг муҳим педагогик вазифадир. Унинг ўқув қимматини бошқариладиган мунозарадан камроқ баҳолаб бўлмайди. Мунозара машғулотлари учун қуйидаги шартларнинг бажарилиши муҳимдир: - регламентга риоя қилиш; - бошлашдан олдин чуқур фикрий таҳлил қилиш; - иштирокчиларнинг максимал миқдордаги сонини қўлга киритиш; - ўқитувчининг ўқувчиларига нисбатан ҳукмрон бўлмаслиги. Пассив ўқувчиларнинг иштирокини таъминлаш-аксарият ўқитувчилар учун амалда бажариб бўлмайдиган жараёндир. Уларни жонлантириш учун: - саволлар берилади; - ҳар бир шахснинг хусусий фикри сўралади; - тўғри жавоблар рағбатлантирилади; - нотўғри жавоблар ва хатолар тўғриланади ва тўлдирилади. Мунозаранинг муваффақияти ўқувчиларнинг қизиқиши, билими, аҳиллиги, ҳур фикрлилиги ва жамоадаги соғлом педагогик-психологик муҳитга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Гуруҳий иш. Бу сўнгги йилларда Европа мамлакатларида кенг оммавийлик тусини олган ўқитиш методидир. Масалан, Данияда бирорта ҳам маълумот ёки касб гуруҳий ишсиз эгалланмайди. Кам сонли (4-6 нафар) ўқувчиларнинг қандайдир муҳим ўқув тадбирида иштирок этиши ва уларнинг ҳамкорликдаги фаолияти бундай машғулотнинг самарасини белгилайди. Бажарилиш даражаси ва унинг сифатини ўқитувчи назорат қилади. Гуруҳларга берилган вазифалар босқичма-босқич навбатланиши яъни галма-галланиши лозим. Гуруҳлар бир жинсли (ўғил болалар, эркаклар ёки қиз болалар, аёллар) ва икки жинсли (ҳар икки жинс вакилларидан иборат) бўлиши мумкин. Таълим йўналиши ва педагогик мақсад ҳамда вазифалардан келиб чиққан ҳолда бундай гуруҳлар хусусий ҳолат учун шакллантирилади. Гуруҳий иш кенгроқ жой ва силжитиладиган ўқув мебелларини талаб қилади. Ўқитувчининг назорати барча гуруҳ учун баравар бўлиши лозимлиги ҳам қийинчилик туғдиради. Муаммоли топшириқлар. Назария ва амалиётнинг бирлигини таъминлаш-энг мураккаб педагогик вазифадир. Аниқ вазият ва қўйилган масаланинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда муаммоли топшириқлар ёрдамида яхши натижага эришиш мумкин. Фактлар ва маъруза материаллари ўзлаштириш, топшириқлар ҳамда машқ ва масалалар ечимида муаммоли вазият яратилиши қўл келади. Бунда ҳам кам сонли иштирокчилардан иборат гуруҳлар шакллантирилади. Ўқув материали гурухларга алоҳида-алоҳида бўлиб берилади. Якуний хулосалар ва ечимлар топилгач мавзулар гуруҳлар орасида айирбошланади. Ечимлар ва фикрлар хилма-хиллиги юзага келса ўқитувчи бош ҳакам тарзида сўнгги ва ҳал қилувчи сўзни айтади. Ўқув материалининг ўқувчилар ёш хусусиятларига мослиги бунда ўта муҳим омилдир. Муаммоли топшириқлар ўқитувчидан катта ва қийин меҳнатни талаб қилади. Шу боисдан, уларнинг синовдан муваффақиятли ўтган вариантларини топиш ва қўллаш мураккаб жараёндир. Лойиҳавий топшириқлар. Бирор ўқув материалини атрофлича ва чуқур ўрганиш учун бу ёндашув катта самара беради. Ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолаш, хулоса чиқариш ва якуний қарорга келиш учун узоқ муддатли лойиҳаланган режа зарур. Бу тадбирни ўтказиш учун базавий ва бошланғич таянч маълумотлар талаб қилинади. Ўқув предметини ўзлаштиришнинг босқичларида даврий равишда татбиқ қилинади. Бундай топшириқлар ўқув ижодкорлигини оширади, мустақиллик сари етаклайди. Лойиҳалар мавзунинг тавсифини берувчи кириш қисми, мавзунинг мухтасар асосномаси, фактлар ва аргументларга асосланган маълумотлар йиғиндиси ҳамда хулоса ёки ечимдан иборат бўлади. Ролли ўйинлар (ишчанлик ёки ишбилармонлик ўйинлари). Бундай ўйинлар муаммоли топшириқларнинг бир кўринишидир. Саҳналаштириш ва образли чиқишлар бундай машғулотларнинг асосий белгисидир. Ишбилармонлик, билимдонлик, топқирлик, қувноқлик, ҳозиржавоблик, ижодкорлик, артистизм, ишчанлик ва яратувчанлик каби фазилатларни намойиш қилишга кенг имкон беради. Ўқитувчи ҳар бир ўқувчининг салоҳиятига мос вазифа топшириши жуда муҳимдир. Биринчи ва иккинчи даражали иштирокчилар бўлмаслигини таъминлаш ҳам талаб қилинади. Ўқув машғулоти ҳаётдаги аниқ вазиятга кўпроқ яқинлашади. Ёриб ўтишлар технологияси ва В.Эрхард мактаби. Бу технология менежерларни қайта тайёрлаш ўқишларидан иборат бўлиб, унинг мақсади ҳар бир одамда мавжуд бўлган (лекин кундалик бир хилдаги ҳаёт ва иш билан бўғиб қўйилган) қобилиятлари ва интилишларини анъанавий муаммоларни янги муаммо сифатида ечиш учун кундалик изланишларга айнан уйғотиш ҳисобланади. Бу курслар тингловчининг фикрлаши ва ҳулқидаги шахсий стереотипларни бартараф қилиш, ўз имкониятларини ва эскирган муаммоларни янгича ечиш йўлларини кўра олишларини фаоллаштириш ва ўзгартириш бўйича ишлаб чиқилган кўп сонли машғулотлардан иборат. Бу курсларнинг афзал жиҳатлари-инсон омилини ишга солишга қаратилган бўлиб, махсус маблағлар сарфлашни талаб қилмайди, эришилган самара сўниб қолмайди, яъни олинган самара янги шакл ва мазмунда ҳамда шароитларда мунтазам кучайиб бориши билан такрор ва такрор самара олинишини таъминлайди. Бу технология алоҳида йирик янгиликлар яратишга, ҳосил бўлган фавқулодда ҳолатлардан ноанъанавий чиқиш йўлларини излашга ҳам қаратилганлиги билан фарқланади. Бундай йўналишдаги 50 дан ортиқ курслар ва семинарлар АҚШнинг юзга яқин шаҳарларида ва дунёнинг бошқа мамлакатларининг юздан зиёд шаҳарларида ташкил этилган ва улар мунтазам фаолият кўрсатмоқда. Ушбу курсларнинг тингловчилари сони 60 минг нафар атрофидадир. Ҳамкорлик педагогикаси. Мумтоз педагогик қарашлар нуқтаи назаридан ўқитувчи-педагогик жараённинг субъекти, ўқувчи эса объекти, деб ҳисобланади. Ҳамкорлик педагогикасида эса ўқувчи ўз ўқув фаолиятининг субъекти тарзида қаралади. Бунда ўқитувчи ва ўқувчи педагогик жараённинг субъектлари сифатида тенглашиб, ҳамкорлик педагогикаси жараёни ташкил бўлади. Улар ўзаро ҳамкор, ҳамфикр, ҳамдўст, ҳамижодкор, ҳамиштирокчи, ҳамдард ва ҳамбошқарувчи тарзида фаолият юритадилар. Ҳамкорлик муносабатлари ўқитувчилар орасида, маъмурият билан, ўқувчилар ва ўқитувчилар жамоалари билан, раҳбарлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик орасида ҳам ўрнатилади. Ҳамкорлик педагогикаси ўқувчининг таълим-тарбия олиш мотивларини ривожлантириб бориш орқали ҳамда ўқув-тарбия жараёнини инсонпарварлаштириш тамойилларини амалга татбиқ қилган ҳолда юқори сифат ва самарадорликка эришишни таъминлайди. Ўқув материалининг схемалар ва шартли белгилардан иборат моделлари (таянч сигналлар конспектлари) асосида таълимни интенсивлаштириш технологияси (В.Ф.Шаталов, Донецк шаҳри,Украина). Мазкур методика анчагина оммалашган педагогик ёндашув бўлиб, кўргазмали схемалардан иборат таянч сигналлар конспектларидан таркиб топган. Уларда ўзлаштирилиши лозим бўлган ахборот бирликлари акс эттирилади, уларнинг орасидаги турли алоқадорликлар кўрсатилади ҳамда абстракт (мавҳум) материални ойдинлаштирувчи манбалар, мисоллар ва тажрибаларни эслатиш учун белгилар, символлар, компонентлар ва мақсадларнинг аҳамиятлилиги бўйича таснифи турлича бўлган шартли белгилардан фойдаланилади. Ўқув материалининг схемалар ва шартли белгилардан иборат бўлган таянч сигналлар конспектларидан фойдаланиш асносида турли ва ўзига хос усуллар ва методик воситалар ҳам ишлатилади. «Ваколатли таълим» технологияси. Ушбу технология 1995 йилда АҚШда “Аёллар етакчилиги” деб номланган тренинглардан бошланган бўлиб, таълимнинг халқаро технологияси сифатида 1997 йилдан бошлаб Украинада шаклланди ва кейинчалик Озарбажон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Литва, Молдова, Тожикистон ҳамда Ўзбекистонга тарқалди. 2002 йилда Афғонистон, Бирма ва Индонезияда тегишли тренинглар ташкил этилди. Ҳозирги пайтда дунёнинг турли мамлакатларида бу технологиянинг шаклланиш ва жорий эттирилиш жараёнлари давом этмоқда. Таълимнинг ушбу технологиясини айни кунларда мутахассислар қуйидагича търифлайдилар: “Ваколатли таълим-гендерлик адолати ва зўравонликларсиз муносабатлар асосида ташкил этиладиган ўқув жараёни бўлиб, у бевосита тажриба орқали таълим олиш йўли билан гуруҳнинг ўз- ўзини ташкил қилиш кўникмаларини шакллантириш имкониятларини беради”. Ваколатлаш педагогикаси таълим дастурларининг бошқа турлари билан таълимга нисбатан умумий ёндашувларга эга. Ўзаро фаолиятда улар бир-бирини бойитади ва кучайтиради. Ваколатлаш таълимини жорий этишнинг қуйидаги тартиби энг мақбул ҳисобланади: - тасдиқланган ва расмийлаштирилган ўқув режа (айрим ўқув фани, интегратив курслар ёки уларнинг таркибий мавзулари); - расмийлаштирилган ўқув режа (таълим муассасаси томонидан ташкил этилган ва расмий режа билан боғланган дарсдан ташқари ишлар- уларнинг синфдан ва мактабдан ташқари турлари фарқ қилинади); - норасмий ўқув режа (кутилмаган ёки фавқулодда машғулотлар ташкил қилиш ва уларни таълим амалиётига алоҳида режа ёрдамида жорий этиш). “Ваколатли таълим” технологиясига мувофиқ машғулотлар алоҳида тайёргарликдан ўтган ўқитувчи-тренерлар томонидан ташкил этиладиган ва ўтказиладиган тренинглар тарзида амалга оширилади. Махсус тайёргарликдан ўтган ва маълум йўналишда таълим бериш (раҳбарлик қилиш) ҳамда машқлар бажариш бўйича йўл-йўриқ кўрсатувчи мутасадди шахсни тренер дейилади.