logo

Педагогик маҳоратни эгаллашда театр педагогикасининг аҳамияти. Актёрлик ва педагогик қобилиятларнинг ўзаро сингдирувчанлиги

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

97.5 KB
Педагогик маҳоратни эгаллашда театр педагогикасининг аҳамияти. Актёрлик ва педагогик қобилиятларнинг ўзаро сингдирувчанлиги Режа : 1. Ўқитувчининг педагогик маҳоратида саҳна педагогикасининг ўрни. 2. Театр ва педагогик санъатнинг умумий ва ўзига хос томонлари. 3. Педагогик жараёндаги режиссура ва актёрлик элементлари. 4. Физиологик ва психологик бошқариш. Кириш Бугунги кунда Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори бўлган баркамол авлодни маънавий-аҳлоқий жихатдан вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. “Соғлом авлод” давлат дастури, Комил инсон ғояси, “Ижтимоий ҳимоя йили” каби давлатимиз томонидан амалга оширилаётган йўналишлар фикримизнинг исботидир. Албатта бу ишларни амалга оширишда узлуксиз таълим турлари, айниқса олий таълим ўқув муассасаларининг аҳамияти беқиёсдир. Чунки ушбу масканда таълим олаётган ҳар бир ёш йигит-қиз фақатгина у ёки бу соҳа мутахассислигига эга бўлибгина қолмай, жисмоний ва маънавий жиҳатдан камол топади, жамиятимиз ҳаётида фаол иштирок этади. Ўзининг билими, маънавияти, маданияти билан Ўзбекистон тараққиётининг бош йўли бўлган озод ва обод Ватан учун меҳнат қилади. Албатта бундай улкан вазифаларни амалга оширишда олий таълим ўқув юртларида ўқитиладиган “Педагогик маҳорат” фанининг аҳамияти каттадир. Чунки “Педагогик маҳорат” талаба шахсини маънавий шакллантиришда, миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялашда, уларнинг маданиятини ривожланти- ришда муҳим ўрин тутади. Дарҳақиқат, ўқув масканларида, ишлаб чиқариш корхоналарида иш фаолиятини тўғри ташкил этиш ва бошқариш ўқитувчи ёки раҳбарнинг педагогик маҳорати ва педагогик фаолиятига боғлиқ. Ўқитувчи маҳорати-бу бевосита педагогик фаолиятни бошқаришнинг устаси ҳисобланади. Шундай экан, ҳалқимизда ҳар бир ишнинг устаси бўлганидек ўқитувчи ёки раҳбар маҳорати икки баравар усталикни талаб этади. Раҳбар маҳоратида шахс психологиясини, таълим-тарбия жараёнини яхши билиш муҳим ўрин тутади. Чунки маҳоратли ўқитувчи талабаларнинг фанлардан тез ўзлаштириш, мутахассислик касбини тез ўрганишни ташкил этади. Педагог маҳоратининг хусусиятлари бу аниқ мақсад, объект ва субъект узвийлигини таъминлаш ҳисобланади. Бунда ўқитувчининг асосий мақсади жамият талабидан келиб чиққан ҳолда комил инсонни вояга етказишга қаратилиши ва аниқ вазифаларни белгилаши лозим. Ўқитувчи фаолияти доимо талабалар фаолиятини бошқаришга қаратилган бўлиши керак. Бу жараёнда ўқитувчи маҳорати талаба ёки ўқувчи билан бир қарорга келишини ўргатиши керак. Педагогик маҳоратнинг мақсади шундаки, ўқитувчи мақсади талаба мақсадига айланиши керак. Бунинг учун ўқитувчи ўз ишининг уддасидан чиқиши, ишлашни билиши лозим. Педагог замон билан яшаши, келажакни кўриши керак. Педагог маҳоратининг хусусияти талаба шахсида жамиятнинг вазифаларини, мақсад ва вазифаларни аниқ бажаришида ижодий ёндашиш қобилиятига эга бўлишни шакллантириши лозим. Ўқитувчи маҳоратининг асосий объекти - бу Инсон. Яъни ўқитувчи талабанинг шахсий маънавий хаётини шакллантирувчидир. Бунда ақл, ҳис- туйғу, ирода, ишонч, онг, тафаккур юқори даражада бўлиши лозим. Педагог маҳоратининг объекти қуйидагилардан иборат : 1. Инсон. Инсон-табиатнинг қаттиқ материали эмас. Аксинча, индиви- дуал хусусиятларга эга бўлган, фаол кишидир. У тушунади, фикр қилади, мустақил ишлайди. Педагогик фаолиятнинг объекти бир вақтнинг ўзида субъект бўлиб ҳам ҳисобланади ва бир вақтнинг ўзида фаол иштирокчи бўлиб хизмат қилади. Ўқитувчи талаба шахсига педагогик таъсир этиб ички дунёси билан ёндашади. 2. Ўқитувчи доимо ўзгарувчан, ўсиб борувчи инсон билан мулоқотда бўлади. Албатта бунда шаблон ёки эски харакатларни қўллаб бўлмайди. Бу эса доимо ўқитувчидан ижодий ёндашувни талаб этади. 3. Болага, ўсмирга, талабаларга ўқитувчи билан бирга бутун ўраб турган муҳит таъсир этади. Шунинг учун педагог маҳорати шуни талаб этадики, ўқитувчи ўқувчининг ҳар бир харакатида таъсирчан бўлишида турли муносабатда ёндашиш керак. Яъни ўқувчи ва талаба шахсини тарбиялаш, тарбиявий жараёнини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Субъект - яъни тарбияланувчга таъсир этувчи-педагог, ота-оналар, кенг жамоатчиликдир. Тарбияланувчига таъсир этишнинг асосий қуроли-бу ўқитувчи шахси, унинг билими, малакаси, нутқ маданияти. Тарбиянинг асосий омиллари-меҳнат, мулоқот, ўйин, ўқиш фаолият- ларидир. Педагогик маҳорат – бу: биринчидан, шахснинг структурасида ўз- ўзини бошқариш; иккинчидан, фундаментал билимларини, касб маҳора- тини, мутахассислик малакасини эгаллаш; учинчидан, педагогик қобилият- ларни, маҳоратни такомиллаштиришни тезлаштириш; тўртинчидан, техник билим ва қобилиятларга таяниш, педагогик фаолият мақсадларини бир-бири билан боғлаш кабиларга эришишдир. Шуни айтиш керакки, кейиги йилларда кўпгина нопедагогик олий ўқув юртларида касбий таълим факультетлари вужудга келди. Албатта уларнинг асосий вазифалари хар бир талабани ўз мутахассислиги бўйича фан асосларини чуқур эгаллашини таъминлаш билан бирга, уларда педагогик маҳорат ҳақида билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришига қаратилган. Чунки, улар келажакда ўз мутахассислиги бўйича касб-ҳунар таълими коллежларида ўқувчиларга таълим берадилар. Шунинг учун ҳам нопедагогик олий ўқув юртлари талабаларида “Педагогик маҳорат” фанини ўқитилиши муҳим аҳамиятга эга. Ушбу фанни ўрганиш жараёнида талабалар коллежларда ўқитувчи бўлиб ишлаш маҳорати ҳақида дастлабки кўникмаларга эга бўладилар. Педагогик амалиёт жараёнида эса уни тажрибада янада такомиллаштирадилар. Шунинг учун хам ушбу маъруза матнида “Педагогик маҳорат” фанининг мазмуни, шакл ва услублари, йўналишлари ўз ифодасини топган. Ушбу маъруза матнини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таълим-тарбия ҳақидаги ғоялари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Таълим тўғрисида”ги Қонун, халқ педагогика, педагогика тарихи ва назариясига оид илмий тадқиқот ишлари, ўқув қўлланмалари, дасрликларидан, педагог олимларнинг тайёрлаган маъруза матнларидан фойдаланилди. Ушбу маъруза матнидан нопедагогик олий ўқув юртлари талабалирини “Педагогик маҳорат” фанини ўқитишда, шунингдек касб-ҳунар коллеж- ларида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришда кенг фойдаланиш мумкин. Педагогни хатти-ҳаракати, дарс олиб бориш жараёни, саҳнадаги актёр- артистнинг фаолиятига жуда ўхшайди. Шунинг учун бўлса керак ўқитувчилик касбини “битта актёрнинг театри” деб номлайдилар. Шу боис ҳам педагог театр-актёр санъатига оид хатти-ҳаракатларни, маҳоратни, қонун-қоидаларини ва тамойилларини яхши ўзлаштириш керак. Масалан, Наби Раҳимов, Аброр Ҳидоятов, Соҳиб Хўжаевларнинг ўйнаган ролларининг томошабинга таъсирчанлиги ва ҳаётийлиги билан томошабинни ўзига ром қилади. К.С. Станиславский саҳнада кечадиган ижодий жараённи онгли равишда бошқаришнинг ўзига хос тизимини яратган. У актёр учун талант зарурлигини баён этиб: “Талант – шахсдаги кўпгина ижодий қобилият- ларнинг бахрли тўплами ва ижодий иродасидир”, - деб ёзади.”Актёрнинг ижодий қобилияти учун кузатувчанлик ҳар нарсадан зарурроқ бўлиб, бундан ташқари санъаткорга зарур вақтда ҳаяжонлана олиш, ўткир хотира, темпе- рамент, фантазия,хаёл, мусиқий қобилият, ақл, дид, шунингдек ритм ва темпни сезишдек кўпдан-кўп сифатлар зарур”, деб таъқидлайди. К.С. Станиславский актёрлик маҳорати ҳақида, “актёрда таъсирчан , ёдда қоладиган овоз, юрака таъсир этадиган кзз, юз, мимика, гавдвнинг ҳаракатчанлиги”, - каби хусусиятларни кўрсатади. Нима учун баъзи актёрларни томошабинлар севади, интиқиб кутади? “Чунки, бу актёрда сўз билан тушунтириб бериб бўлмайдиган даражадаги ёқимтойлик, ўзига тортувчанлик мавжуд”, - деб жавоб беради муаллиф. Муаллифни фикрича: “актёр учун энг муҳим нарса (хатто талант ва темпераментдан ҳам муҳимроқ) унинг саҳнада ўзини тутиш ва кайфиятини бошқаришдир”. Агар актер бу малака ва кўникмаларни билмаса, унинг мушаклари (мускуллари) зўриқади. Ҳатто, баъзи бир мушакларда (мускул- ларда) тортишлар юз беради, бу эса ўз навбитида ижодий фикрлашга ва саҳнадаэстетик ҳис-туйғуни намоён қилишга халақит беради. Талантли. қобилиятли педагоглар ўз нутқи ва хатти-ҳарактларини бемалол бошқара оладилар. Бу ўқитувчилар ўқувчиларни ҳар томонлама идрок этади ва дарс жараёнини шунга қараб бошқаради. Санъаткорнинг томошабинлар диққатини жалб этишнинг бешта босқичи мавжуд: - санъаткор саҳнага чиқади, томошабинларни кўздан кечиради ва уларнинг орасидан ўзига таъсир объектини танлайди; - ў ша объектга яқинлашади ва унинг диққатини ўзига жалб этади; - объектнинг (битта ёки иккита томошабиннинг) қалбини кўзи ва онги билан “пайпаслаб” кўради; - ўзининг фикрини ва тушунчаларини ва шу объектга беришга (етказишга) ҳаракат қилади; - объектнинг жавоби – томошабин ва артист ўртасида ўзаро фикр алмашиши бамисоли (қалблар нур бериш ва нур қабул қилиш) жараёни кечади. Томошабиннинг ва ўқувчиларнинг диққатини жалб этишнинг бир неча метод ва усуллар мавжуд: - суст (пассив) – бу ўқитувчи аста-секинлик билан, ўз фикрини манти- қий асослаш билан ўқувчиларнинг диққатини асосий мақсадга қаратади; - агрессив метод – бундай ўқитувчи ҳис-туйғу ва ирода, интеллект кучи билан ўқувчиларнинг диққатин қамраб олади. Бу асосан кучли, экспрессив ўқитувчиларга хос. Бундай ўқитувчилар ўзига ишонч билан тингловчиларни гуёки гипноз қиладилар. Гипноз қисқа бўлиши мумкин, аммо ўқитувчи ҳар хил усуллар билан ҳолатни истанича тузиши мумкин. Педагогнинг ўз хатти-ҳаракатини бошқариш қандай кечади? Жамоани бошқариш учун авваламбор, ўқитувчи ўз хатти-ҳаракатларини бошқаришни шрганиши керак. бунинг учун айрим машқлар бажарилади. Бу машқлар “биомеханика” машқлари деб ҳам аталади. Булар қуйидагилар:  - гавда. гавда аъзоларининг хатти-ҳарактлари координациясини шакллан- тириш; - ўз кайфиятини, мимикасини бошқара олиши ва буни тинмасдан машқ қилиш; - ўз тана аъзоларининг ҳаракатини идрок этиши; - мақсадга эришганлигини сезиши; Бу малака ва кўникмаларга эришиш учун қуйидаги хатти- ҳаракатлар ва машқлар бажарилиши лозим: - нафас, мушак (мускул) ва гавда, гавда аъзоларининг машқлари бажарилади. Лекин, бу машқлар қуруқ такрорлаш бўлмасдан, балки онгли равишда мақсадли, ҳис-ҳаяжонли, хатти-ҳаракатлар бўлмоғи лозим; - мимика. Нутқнинг новербал шакллари, нутқ ва овоз мрдуляцияси (ритм, тембр ва бошқалар) талаб этилади; - ритмни сезиш, фазони – муҳитни идрок этиш, муҳитдаги ҳаракат ва бу ҳаракат динамикасини таҳлил эта олиш. Тарбиявий жараён ижодкорликдан иборатдир, лекин у педагогик вазият- ни таҳлил қилиш маҳоратида ҳам, ўқувчилар билан бевосита ўзаро ҳамкорлик қилишда ҳам намоён бўлади. Тарбиячи ижодкорликнинг ўзига хослиги шундан иборатки, у ижодий фикрни ўз шахси орқали амалга оширади. Бошқача қилиб айтганда, педагогикада ижодкорнинг шахси билан ижодкорлик қуроли воситаси бир-бирига мос келади, бунда тарбиячининг ўз- ўзини намоён қилиш жуда катта роль ўйнайди. Бу жиҳатдан, ўқитувчининг фаолияти бир қатор хусусиятлари бўйича актёр, режиссёрнинг бадиий ижодий фаолиятига яқиндир. Шуни қайд этиб ўтиш керакки, театр ижодкорлигида ва педагогик таъсир кўрсатишда айни педагог билан ўқувчиларнининг бевосита ўзаро ҳаракати билан боғлиқ бўлган ҳиссий ўзаро фикр алмашиш соҳасида кўпкина умумий томонлари бор. Тарбиячи пировард натижада педагогик таъсир кўрсатиш драма- тургиясини ишлаб чиқади, уни ривожлантириш зоналарини белгилайди, тарбиявий таъсирлар режасини тузиб чиқади, бўлган режа у ёки бўлган тарбиявий сюжетни режиссерона кўришини назарда тутади, ниҳоят педагогнинг ўзи тарбиявий ғоялар ва йўл йўриқларнинг фаол узатувчиси бўлиб майдонга чиқади. Бу иккала ижодий жараённи муомала ва ўзаро ҳаракат бир-бирига яқинлаштиради, улар ҳам театр ижодкорлигининг, ҳам педагогик ижодкорликнинг энг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. Шу билан бирга киши аниқ билиши керакки, бу фаолият турларидаги ўхшаш қисмлар, чуқур ўзига ҳос қисмлар сифатида намоён бўлади, бунга сабаб аввало шуки, бу ижодий жараёнларнинг ўз тузилиши ва вазифаларига кўра айнан ўхшашдир, деб бўлмайди. Театр ижодкорлиги назариясидан, хусусан К.С.Станиславский системасидан педагогик таъсир кўрсатиш маҳоратини оширишда фойдаланиш имкониятлари ҳақида сўз бормоқда. Масалан, жараённинг хиссий соҳасини таҳлил қилиш борасида театр педагогикаси томонидан тўпланган бир мунча тажриба асосида ўзаро фикр алмашиш фаолияти етади ва бу тажриба педагогнинг ижодий меҳнатидаги ўхшаш жараёнларни тушиниши учун фойдалидир. Бу эса тарбиявий маҳоратни самарали эгаллашга ёрдам беради. Ижодий фаолият ҳар хил турларининг ўзаро боғланиш жараёни ижодкор шахсга ижодий меҳнатнинг муайян турлари кўрсатадиган талабларнинг ўзидаёк яққол намоён бўлади, чунки уларни амалга оширувчи инсон баъзан бир-бирига яқин сифатлар, хусусиятлар, қобилиятларни эгаллаши лозимки, улар ҳам бир ижодий жараёнда, табиийки, ўзига хос муҳим уйғунликда намоён бўлади. Биринчи яқинлашувнинг ўзидаёқ шуни айтиш мумкинки, айни бир ҳил қобилиятлар актёр ижоди учун ҳам, шунингдек педагогнинг ижодий фаолияти учун ҳам зарурдир. Бошқача хеч қандай касб эмас, балки айнан актёрлик касби, С.В.Гиппиуснинг тўғри мулоҳазасига кўра, хиссий ва фикрлаш соҳасининг аҳволи ҳамда эвалюциясига айниқса диққат билан қарашни талаб қилади, чунки актёрнинг бирдан бир қуроли унинг ўз аъзолари, у ҳаёт манзарасини яратадиган бирдан-бир буёқ унинг хиссий ва ақлий имкониятларидир. Бу мулохазани педагогнинг хиссий фикрлаш фаолиятига хали кам текширилаётган соҳадек татбиқ этиш мумкин. Ўз-ўзидан маълумки, педагогик фаолиятда педагогнинг ўз фани материалини ва фаолият мазмунини билиши, шаклланган дунё қараш, педагогик таъсир кўрсатиш методикасини эгаллаш ва психологик-педагогик тафаккурнинг ривожланиши биринчи ўринда туради. Лекин педагог меҳнатининг бошқа муҳим хусусияти шундан иборатки, педагог меҳнатининг бу мантиқий педагогик жиҳатлари тарбиявий таъсир амалга ошириладиган хиссий ижодий жиҳатлар билан ўзаро ҳаракатга киришади. Педагогик фаолиятда педагогик йўналиш ҳосил қиладиган ва бир-бирига таъсир кўрсатадиган қобилиятларнинг алоҳида бир структураси вужудга келади. Шахс ўзида педагогик, адабий, актёрлик, мусиқий ва тасвирий қобилиятларнинг ўзаро таъсирини гавдалантиради. Театр фаолияти билан педагогик фаолиятнинг ўзаро алоқаларига доир масалалар А.С.Макаренконинг ўзини ҳамиша қизиқтириб келган. Булар ҳақида педагогнинг машҳур фикр мулоҳазалари бўйича ҳам, камроқ машҳур бўлган мемуар материаллар бўйича ҳам хулоса чиқариш мумкин. Масалан, ўз вақтида Харьков рус драма театрининг бош режиссёри бўлган ва А.С.Макаренко билан яқиндан боғланган Н.В.Петров узоқлашувчи ҳақидаги кўпгина эсталикларида, бизнинг суҳбатларимизда театр ва педагогик муаммолар доимо бирлашиб кетарди, деб таъкидлайди. А.С.Макаренконинг бадиий театр зиёлилари билан яқиндан танишуви унинг педагогик фаолиятининг ҳиссий ижодий табиати моҳиятини тушуниб етишига ҳам тегишли таъсир кўрсатмаслиги мумкин эмасди. Шуниси диққатга сазоворки, Макаренко бошловчи педагоглар билан этюд ишлари олиб бориш зарурлиги ҳақида гапирган ва бундай ишни ўз коммунасида ўтказган эди. Макаренконинг этюд практикумларини таҳлил қилиб, К.С.Станислав- ский билан театр мактабининг таъсирини беиҳтиёр хис қиламиз. Икки буюк педагог ижодкорнинг ижодий табиатини ривожлантиришни ўз мақсадлари деб билдирдилар, шунинг учун ҳам режиссёр Н.В.Петров ўз вақтида К.С.Станиславский билан А.С.Макаренконинг педагогик концепцияларини таққослаб кўрсатган эди. Айни вақтда шуни таъкидлаш зарурки, Макаренко актёрлик ва педагоглик қобилиятларининг ўзаро сингувчанлигини бир неча бор кўрсатиб ўтар экан, табиийки, икки мустақил ижодий жараённи айни бир ҳил нарса демаган, лекин ижодкорликнинг мазкур турларида ижодкор шахсига бўлган талабалардан мавжуд бўлган умумийликни пайқаган эди. У тарбиячининг педагогик маҳоратини шакллантириш ҳақида гапириб ва бу жараённинг хиссий ижодий жиҳатлари аҳамиятини таъкидлаб, бундай деб ёзган эди. Бундай ўқув нимадан иборат эди? Аввало педагогнинг феъл- атворини ташкил этишдан унинг ҳулқ атворини тарбиялашдан, кейин эса унинг махсус билимлари ва маҳоратини ташкил этишдан иборат эдики, буларсиз бирорта ҳам тарбиячи яхши тарбиячи бўла олмайди, ишлай олмайди, чунки унинг овози яхши йўлга қўйилган эмас. Юз ҳаракатларини яхши эгалламаган, ўз юзига маъно бермаган киши яхши тарбиячи бўлиши мумкин эмас. Мен шунга аминманки, келгусида педагогика Олий ўқув юртларида овознинг қўйилиши ҳам, гавданинг тузилиши ҳам ўз аъзосини эгаллаш ҳам, ўз юзини эгаллаш ҳам ўқитилади, буларсиз мен тарбиячининг ишини тасаввур қила олмайман. К.С.Станиславский системаси ҳам, А.С.Макаренко системасига ҳам меҳнатнинг мазкур турларидаги ижодкорликнинг объектив қонуниятларини чуқур билиб олишдан иборатдир. Шундай қилиб, театр ва педагогик фаолият мазмун ва восита белгилари жиҳатидан бир-бирига яқин бўлиб, бир қатор умумий жараён хусусиятларига эгадир, бу хусусиятларга қуйидагиларни киритиш мумкин. - театр ва педагогик ижодкорлик жараёни мазкур жараённинг фаол қатнашчилари бўлган кишилар гуруҳининг бевосита иштироқида оммавий сўзга чиқиш вазиятида амалга оширилади; - театр ва педагогик фаолият ўзига хос хусусиятларига кўра ўзи таъсир кўрсатадиган объектни айни вақтда ижод субъектига, шерик ижодкорга айлантиради, унинг фаол иштирокчисиз ижодкорлик ишининг ўзи бўлмайди; - кўпгина бошқа фаолият турларидан фарқли ўлароқ, актёрлик ва педагогик ижодкорлик асосида бунинг учун ажратилган муайян вақт давомидаги ижодкорлик ётади, у ижодкордан (ўқитувчи, тарбиячидан) ўз психик ҳолатидан бошқаришда тезкорликни ва ижодий кайфиятни айнан ҳақиқатдан қўзғатишни талаб қилади; - театр ва педагогик ижодкорлик натижалари жўшқин бўлиб, ривож- ланиб, ўзгариб боради, бошқача қилиб айтганда, ҳамиша жараёндан иборат бўлади; - театр ва педагогик ижодкорлик жамоа тусда бўлади. Физиологик ва психологик бошқариш. К.С.Станиславскийнинг системаси одамнинг табиий ижодкорлигини уйғотади. Актёр ва педагог маҳоратининг қуроли-ўзининг организми, танаси ҳисобланади. Бу қуролни тўла мукаммал бошқара билиш-бу актёрлик ва педагоглик маҳоратининг кўрсаткичидир. Актёр ва педагог биринчи навбатда ўз диққатини бошқара олиши керак, саҳнада ва талабалар олдида ўзини эркин тута олиши лозим. Тана ва руҳий эркинлик биргаликда ҳақиқий ижод учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб беради. Ўзига ишонч ҳосил қилган тарбиячининг машғулотлари доим самарали бўлади. Диққат-эътиборни бир жойга жамлаш тарбиячи-педагог учун жуда қийин. Тарбиячи машғулот давомида бир вақтнинг ўзида хам интизомни, ҳам болаларнинг ўзлаштираётганликларини кузатиш, ҳам янги материални тушунтириши лозим. Бу эса жуда катта эътиборни талаб қилади. Инсон бир вақтда бир неча объектларга диқатини жалб қила олмайди. Демак, диққатни биринчи навбатда нимага жалб қилиш керак? Мана, масалан: сиз бир болани сўрадингиз, у хикояни гапириб бераяпти, эшитиб турган ўқитувчи бирданига болага мурожаат қилади: “Тўғри ўтир! Оғзингни ёпиб ўтир!”- ва хакозо. Бир вақтнинг ўзида бир неча объектга диққатини қаратаяпти. Лекин диққатини эшитмагандан кейин, бошқа талабалар эшитгиси келадими ? У албатта, давом эттиргиси келмайди. К.С.Станиславский узлуксиз эътибор ҳақида шундай хулоса чиқаради. Машғулот жараёнида яхши гапиринг, койинг, қўллаб-қувватланг, хазл қилинг, лекин асосий нарсани, яъни таълимни бир нарсадан дарҳол иккинчи нарсага кўчириш маҳоратига эга бўлиши керак. Хикмат: ҳар кимнинг феълу-атворида нуксоният бўлса, унинг қилган насиҳатини хеч ким қабул қилмайди: Сўзларингни эшитмаса хеч кимса Беҳудага чекма жабру жафони Ўз нафсингга ўқи аввал насиҳат Бузмай юрсин токи аҳду вафони Бир талаба устоз олдига келиб, -Мен учун бир-икки оғиз панду насиҳат сўзларни айтсангиз, токи ундан ўзимга хулосалар чиқариб олсам, - деди. Устоз унга шундай деб жавоб берди. – Панду насиҳатни эшитиш жуда осон, аммо уни амалга ошириш қийин. Панду хикмат ҳар кимга ҳар хил таъсир қилади. У, нодон учун шўр ерга ёққан ёмғир, ақлсиз бош учун - суви йўқ қудуқ, муруввати йўқ тан учун гули йўқ боғ, пархезгарлиги йўқ олим учун жилови йўқ от, адолати йўқ қози (судья) учун ёмғири йўқ булут, инсофда хоким сурур ва бахт тулпоридур. Агар обрў ва шарафли бўлай десанг, ҳақ нарсани ноҳақ дема. Агар равнақ топай десанг-ўз фойдангни ўйлаб иш тутма. Ўз айбингни кўришга урин, айбли киши доим хижолатда бўлади. Кимки сени айбингдан огоҳ қилса, унга ғазабингни сочма, балки уни хурсанд қил. Ҳозирги давр ёшларига ҳар томонлама тинимсиз маълумотлар. хабарлар, янгиликлар ёғилиб турганда, ўқитувчи унинг диққатини қандай қилиб дарс жараёнида мунтазам сақлай олади? Қандай қилиб ва нима билан дарсга қизиқиш ўйғота олади? Машхур алломаларимиз, классик педагогларимиз, миллий тарбия соҳасида катта ютуқларга эришган муаллифларнинг маълумотларига кўра актёр маҳорати тизими ва тамойиллари юқоридаги муаммоларга жавоб беради. К.С. Станиславский тизими принциплари ва дарс. К.С. Станислав- ский ўқитуви, унинг машҳур тизими ўқитувчи тайёрлашнинг кўп муаммо- ларини ечишда имкониятлар очиб беради. К.С. Станиславский тизими – актёр билан ишлаш универсал методи – педагогка катта имкониятлар беради, чунки бу метод ҳартамонлама гармоник, хулқ-атворий, касбий тарбия методидир. К.С. Станиславский методи бу техник приёмлар (усуллар) ва қоидалар тўплами эмасдир. Тизимнинг бош мақсади – ўз-ўзи билан актер ижодини алмаштириши эмас, унинг қобилиятини тулиқ ва эркин очилиши учун шароитлар яратишдир. Бу шароитлар педагогка ҳам зарурдир. Улар ўқитувчига ўз имкониятларини билмаган ҳолда назоратсиз босимдан ҳаллос булиши учун ёрдам беради. Ушбу тизим эркин ижод учун қанақа шароитлар яратади? К.С. Станиславскийнинг биринчи ва бош принципи бу, реалистик санъатнинг асоссий принципи – ҳаётий хақиқатдир. Унинг тизимида барча нарсалар ҳаётий хақиқат талаби орқали аниқланадилар. Саҳнада ёлғонликни, фальшни, яқинлаштирилганликларни қўйиш мумкин эмас. Тирик, табиий органик мезонлари булиб нима булиши мумкин? Шу борада К.С. Станиславский мактабининг иккинчи муҳим принципи – унинг юксак масала (бош вазифа) хақида ўқитуви. Юксак масала бу, мусавир ўз ғоясини нима учун одамлар онгига татбиқ этмоқчи булади, оҳир оқибати нимага интилади. Юксак масала бу - мусавирнинг энг юксак, қимматли ҳоҳиши, у – унинг ғоявий фаоллигининг намоён булиши. Юксак масалани (бош вазифани) эсда тутиб, у билан компасдек фойдаланиб, мусавир материал, техник усуллар ва ёрқин воситаларни танлашда хато қилмайди. Биз ўз педагогик фаолиятимизда ўз юксак масаламизни: нима учун ишлаятганимизни, нимага интилаятганимизни баъзан унитиб қўйямиз. Педагогик ижоднинг ҳар ҳил босқичларига нисбаттан юксак масала (бош вазифа) ҳар ҳил поғоналарга эга булади. Улар ичида учта асосийларини кўрсатиш мумкин: 1. Педагогнинг фаолиятга ва унинг фуқаролик етуқлигини тушунишини акс эттирувчи умумий юксак масала (бош вазифа). 2. Босқичли юксак масалалар (бош вазифалар): алоҳида дарснинг, яхлит курснинг юксак масаласи ва ҳакозолар. 3. Вазиятли юксак масалалар(бош вазифалар): фаолиятнинг ҳар ҳил шароит ва вазиятларида пайдо булувчилар. К.С. Станиславский учинчи муҳим принципи – фаоллик ва ҳаракат принципи. Образларга ўйнаш эмас, образларда ҳаракат қилиш керак. Бу тизимнинг бутун амалий қисми, айланадиган винтидир. Ушбу принципни ким тушунган булмаса, бутун тизимни ҳам тушунмаган булади. Ҳаракат – одам хулқ-атворининг аниқ мақсадга йўналтирилган иродавий актдир. Ҳаракатда жисмоний ва психик бирлиги намоён булади. Театр – бу шунақа санъатки, одам ҳаёти кўргазмали, тирик, конкрет одам ҳаракатида акс эттирилади. Актёр бир вақда ўз санъатининг ижодкори ва асбоби. У билан бажарилаятган ҳаракатлар образнинг яратиш учун материалдир. Бунинг барчаси бизга, педагогларга туғри келади. Педагогик ҳаракат – бу аниқ мақсадга йўналтирилган сиз билан бизнинг иродавий актимиздир. Жисмоний ва психик бирлиги мавжуд булгандагина бизнинг ҳаракатимиз энг юқорида булади. Бизнинг шахсиятимиз фақат ҳаракатда намоён булади. У асосланган, мақсадли, маҳсулли булиши зарур. Ўқитувчи – ижодкор. Унинг ижодкорлиги тирик одам нутқида ва тирик одам ҳаракатларида, бевосита ўқувчиларга эмоционал таъсир этишда намоён булади. Энг яхши ўқитувчиларни ўқувчиларга таъсир этиш секрети ҳам шунда. Қандай қилиб бунга эришиш мумкин? Дарс ва ўз ҳаракатлари янгилигин қандай қилиб асраш мумкин? Керакли эмоцияларни қаердан олиш мумкин? К.С. Станиславскийнинг ижодий ахтарувлари бу борада ўқитувчига катта ёрдам кўрсатиши мумкин. Сезишлар саҳнада ҳам, ҳаётда ҳам бизнинг иродамиз амрига мунтазир эмаслар. Улар беиҳтиёр, баъзан бизнинг иродамизга қарши ҳам пайдо булишлари мумкин. Чунки керакли сезишни туғридан-туғри чақириш мумкин эмас, эмоционал ҳолат асосида ётган физиологик механизмларга билвосита таъсир этадиган сезишларни топиш керак. Айлана йўли сифатида К.С Станиславский, сезишларга йўл очиб берадиган жисмоний ҳаракатлар методини таклиф этди. Сезишлар доимо назоратга олинадилар, бора-бора диққатни ишга жалб этадилар, чалғитувчи нарсалардан ҳаллос этадилар, бора-бора керакли ҳолатга келтирадилар. Сезишни кутманг, ҳаракат қилинг. Ҳаракат жараёнида сезиш ўзи келади. Ҳаракат бу, сезиш учун қопқондир. Агар шу театр тажрибасини коллежга ўқитувчининг фаолиятига кўчирсак, қуйидагича манзара касб этади: 1. Дарсга тайёргарлик босқичи:  а) ўқув материали билан танишиш, ўзида эртага ўтиладиган дарсга (мавзуга) нисбатан ижодий ҳис-туйғу уйғотиш (эртага ўқувчиларга нима бераман, улар янги дарсни қандай эгаллайдилар?); б) ташқаридан мавзуга оид маънавий-маърифий материалларни қидириш, китоб, журнал, газета, кўргазма, фильмлардан қўшимча материал топиш. 2. Синфни кўз олдига келтириш ва ҳар бир ўқувчини кўз олдига келтириш. Ўз хатти-ҳаракатларини (эртанги дарсдаги ўз ҳаракатлари, нутқи, фикрлари) ва ўқувчиларнинг жавобларини, хатти-ҳаракатларини фикрлаш ва тасаввур этиш. 3. Дарсни ҳаёлан бўлакларга бўлиш. Дарснинг бош вазифасини аниқлаш ва фикрлаш. Бош вазифанинг муҳим жойларини, ҳис-туйғуга таъсир этадиган жойларини аниқлаш. Мушакларни (мускулларни) бошқаришни машқ қилиш, диққат, хотирани машқ қилиб кўриш. Шуни доимо эсда сақлаш керакки, олдиндан ўйланган, фикрланган ва тасаввур этилган дарс қизиқарли ўтиши барчага маълум. Актёр ва ўқитувчининг типизациялаш . К.С. Станиславский актёрда тимсолни гавдалантириш (ҳаёлни) ва диққатини ривожлантиришга катта аҳамият бериб, одамларни 4 типга ажратган: I тип — ташаббускорлик билан мустақил ишлайди, чарчамасдан, алоҳида куч сарфламайди. Режиссерга бундай актер билан ишлаш жуда осон кечади. II тип — ташаббускорсиз, ёрдамни тез қабул этади ва мустақил ривож-лантиради. Бунақа одамлар билан ишлаш қийин эмас. II тип — ёрдамни тез ушлаб олади, аммо ривожлантирмайди, бунга қобилияти йўқ. Бунақа актерлар билан доимо қийнчиликлар пайдо булади. Чиқиш йўли - қобилиятни бора-бора ривожлантириш. III тип — ўзи яратмайди, ва ёрдамни ушлаб ололмайди. Бу ҳолатда К.С. Станиславский кат ъий : бунақа одамга артист булиш мумкин эмас. Ушбу қатъийлик ўзини тула охлаган. Энди, шунақа тимсолни гавдалантириш (ҳаёлни) типли ўқитувчиларни ўзимизга тасаввур қилиб кўрамиз. I тип – ўқитувчи - ташаббускорлик билан, тимсолни гавдалантириш (ҳаёлни) ривожланган – ўзгача дарсни тузади, ўқувчиларни жалб этади, шу билан уларда тимсолни гавдалантиришни (ҳаёлни) ҳам ривожлантиради. Баён этилаётган материал дарслик материалини баёнидан тубдан фарқ қилади. Ўқувчилар ўқитувчи нималарни баён этганини кўриб туришадалар. Бунақа ўқитувчида ўқиш осон! Бунақа ўқитувчилар янги йўриқномаларни кутишмайди, улар ўзлари доимо янги иш методларини ахтариш ҳаракатида буладилар. II тип ўқитувчилар – ташаббускорсиз, уларга бирор ёрдам (туртки) керак, у сиз улар ўзини ишончли сезишмайдилар. Туртки ролини дарс конспекти, дарслик материали, янги йўриқнома, методик ишланма, бошқа ўқитувчиларнинг тажрибаси ва ҳакозолар. Туртки берилгандан кейин, ривожланиш мустақил утади. Ўқувчиларга бунақа ўқитувчи билан I тип – ўқитувчилар биландек ишлаш осон. Ўқувчилар учун махфийлик - яхши ўқитувчини ахтариш, улар қизиқарли ва натижали ишда ҳамиштироқчи булишни хоҳлайдилар Ўз устида мақсадли ишланса I тип – ўқитувчига осон яқинлашиш мумкин. III тип – ўқитувчи силлиқ ишламайди, дарс уддаланган ҳам булиши мумкин, уддаланган булмаслиги ҳам булиши мумкин. Ўқучилар қизиқиш- лари ҳам силлиқ булмайди, материал яхши ёритилган, ривожланган ҳолда, ўқувчилар уни кўришадилар, тимсолни гавдалантириш (ҳаёллаш) пасайиб кетса, ўқувчиларда ҳам қизиқиш пасаяди. Бундай ўқитувчилар фақат дарслик материалини аниқ баён этишга ҳаракат қилишадилар. Улар йўриқномаларни, ишлаб чиқилган ишланмаларни яхши бажарадилар, аммо улар ишида порлаш (учиш), янгилик йўқ. IV тип ўқитувчилар учун яхши дарслик ҳам, методик ишланмалар ҳам, йўриқномалар ҳам аҳамияти йўқ. Сезиш йўқ, на кўриш, на тасаввур қилиш кўникмаси йўқ. Ўзингиз тасаввур қилингчи, бунақа ўқитувчи дарсида ўқув-чиларга қандай дарс утади? Ҳаммаси формал равишда, дарсни олиб боролмаслик, касбий ночорлик. Бунақа ўқитувчи булиши мумкин эмас. Энди биз ўзимиз қайси типга муносибмиз? Ўзимизга қандай, қанақа машғулотлар билан ёрдам бера оламиз? Бунинг учун тимсолни гавдалан- тириш жараёни ўзи нима?, уни нима озиқлантиради ва ривожлантиради? К.С. Станиславский актерларга бу жараённи бундай тушинтиради. Тимсолни гавдалантириш нима бор булса ушани яратади, нима булади, бизлар нимани биламиз. Агар йўқ нарсани яратса, бу фантазия дейилади. Ўқитувчи купроқ нималарга дуч келади? Бор нарсани, биз билган нарсани гавдалантириш (қайта яратиш) билан. Буни қандай қиламиз? Билмасдан ўз гавдалан- тиришимизни (ҳаёлимизни) зўрлаймиз – гавдалантириш (ҳаёл) буни ёқтирмас экан. Гавдалантириш у билан қизиқишни ёқтирар экан. Бунда, уша нарсани эслашга саволлар ёрдам берар экан (Эсланг, Эслай ололмаяпсизми? Ўқиган эдингизку? Яна бир бор ҳаракат қилиб кўринг ва ҳакозолар). Жисмоний ва психологик тренинг . Шундай қилиб, К.С. Станислав - ск ий тизими одамнинг табиатини органик ижод учун ўйғотади. Биз биламизки, актер (педагог) ўз психологик-жисмоний бирлигида ўзи учун асбоб булади. Энг аввало, актерлик (педагоглик санъати асбобини тегишли ҳолатга келтириш керак – ўз организмини). Асбобни ижодий импульсга сезучан қилиш керак, яъни ҳар қандай вақтда керакли ҳаракатни амалга ошириш тайёр буладиган қилиб. Бунинг учун ички (рўҳий) ва ташқи (жисмоний) томонларни такомиллаштириш лозим. Актер (педагог) ўз диққатини, ўз танасини (мушакларини) бошқара оладиган булиши лозим. Бадани уюшаятган ўзини бемалол хис этолмайди, ва натижавий ҳаракат қилаололмайди. Бунақа сезишларни эсланг, имтиҳон топшираётган вақтларингизда, ёки аудиториянинг диққатига тўшиб қолганингизда: тизалар титраяпти, қўллар мушланган, бўйин тарангланган, жағлар қисилган. Ҳар бир бошловчи ўқитувчига бу ҳолатлар таниш. Оғир ҳолатлар, вақт кетаяпти, томошабин ҳаммасини кўраяпти, олдин ҳамдартлик билан, кейин ирониялик билан, кейин жаҳл чиқиши билан: “Қўлингдан келмаса - қилма” ва ҳакозолар. Коллежда биринчи дарсда! Ўқувчилар туғридан-туғри реакция беришадилар. “Ўқитувчи қисилаяпти, биздан қўрқаяпти – демак ... ” Ўз ҳоҳишларини, хулқ- атворларини ўтказмоқчи буладилар. Кейнроқ, қўрқув ҳам утиб кетади. Аммо, ўқувчиларнинг биринчи марта сизга кўрсатган хулқ-атворлари стереотипини синдира оласизми? Кимдир буни уддалайди, кимдир умуман уддалай ололмайди. Демак, ўқитувчи ўз ичида назоратчини ишлаб чиқариши керак, яъни доимий ҳисобловчи – нима хозир босимда, нима учун, қанчага? Керакли энергия сарфландими, қанча керак? Купроқми? Балки, камроқдир? Агар қанча керак бўлса шунча булса, унда эркинлик ва гузаллик сезгилари келади. Энди ўзингизга тасаввур этингчи, ўз ишингизни фанингизни яхши биласиз, бу ишонч беради, ишонч эса, ички эркинликни, ишончлиликни яратади, сиз хеч нарсадан қўрқмайсиз, сиз устозсиз. Тана ва маънавий эркинлик ўз ҳамҳаракатида ҳақиқий ижодкорликка керакли шароитни тузади. Диққатни ўзига тортиш. Айтишга осон! Ўқитувчига буни амалга ошириш қийин. Ўқитувчи дарсда тартибни кўзатиши керак, ўқувчилар реакциясини, вақтни ҳисоблашни, тушунтиришни, ҳамма нарсани кўришни, эшитишни, хулоса чиқаришни қила олиши керак. Ўқитувчи буни ҳаммасини қила оладими, агар унинг диққат аппарати жалб этилган булмаса, агар унинг кузлари ва қулоқлари атрофни куриш ва сезишга тайёр булмаса? Чунки одам, бирданигина бир қатор объектларга бир ҳил даражали диққат билан қарай ололмайди. Энг аввало хар бир дарс вақтида нимага диққатни биринчи даражада жалб этиш зарур? К.С. Станиславскийнинг диққатнинг узлуксиз чизиқлиги ҳақида хулоса- лари туғридан-туғри ўқитувчиларга қаратилган: дарсда тинчлантир, қуллаб қуватла, кул. ҳазиллаш, импровизация қил, аммо, бош диққат чизиқини узма. Булмаса дарс булмайди. Ўқувчилар диққатини алмаштира олиш керак. Совуқ, интеллектуал, ва иссиқ, сезишли диққат туғрисида К.С. Станислав- ский айтиб ўтган. Ижодий диққат - бу фантазия орқали объект қизиқарли булади. Артист ижодий диққатга интилиши керак. Ўқитувчининг ўқувчига муносабати формал булмаслиги керак. Ўқувчи ўқитувчи томонидан ҳақиқий қизиқишини сезиши керак. Бунга вақт йўқми? Дарсдан кейин ҳам булади, асосийси мулоқот ташкил этилиши лозим. Таянч иборалар: принциплар, типизациялаш, жисмоний тренинг, психологик тренинг, диққат,эмоциялар,эътибор,ижод,сезиш, дарс, саҳна, ҳаёл. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Мунавваров А.Қ. . Педагогика . – Т., 1999. 2. Зязюн. И.А. Основы педагогического мастерства. – Киев , 1987. 3. Зязюн И.А. “Педагогическое мастерство” . Москва «Просвещение», 1989. 4. Рувинский Л.И. . Тарбиявий иш методикаси . – Т., 1991. 5. Лих а чев Б.Т. Педагогика . Курс лекций. – Москва, 1993. www.ziyonet.uz www.pedagog.uz www.tdpu.uz