logo

Педагогик маҳорат асослари. Педагогик махоратнинг назарий асослари хамда унинг педагог фаолиятида тутган ўрни ва аҳамияти

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

443 KB
Педагогик маҳорат асослари . Педагогик махоратнинг назарий асослари хамда унинг педагог фаолиятида тутган ўрни ва аҳамияти Режа: 1. Педагогик техника 2. Педагогик одоб-ахлок ва талаба хулк – маданиятини шакллантиришнинг асосий омиллари 3. Педагогик назокат 4. Педагог махоратини ташкил этишнинг зарурий шарт- шароитлари 5. Педагог фаолиятида педагогик тажриба туплаш. 6. Педагогнинг тарбиячилик махорати. 7. Педагогик қобилият  “Педагогик махорат” курси доирасида укитиладиган маърузалар талабаларни педагогик фаолият, унинг мазмуни, укитувчи одоби ва уларга Давлат Таълим стандартлари ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари доирасида хукумат томонидан куйилаётган талаблар, меъёрлар педагогик фаолиятни ташкил этиш йуллари, услублари хусусидаги долзарб муаммолар билан таништиради. Шу билан бирга булажак педагогларга укитувчилик фаолиятини махоратини ташкил этиш, талабалар билан олиб бориладиган муносабатларнинг узига хос хусусиятлари, унда ахлокий, маънавий сифатларнинг шаклланиши борасидаги назарий ва амалий билимларни беради. “Педагогик махорат» курсини укитиш жараёнида талабалар билан олиб бориладиган амалий машгулот ва семинар - тренинг дарсларида улар томонидан узлаштирилган назарий билимларга мувофик турли педагогик топшириклар, уйинлар, муаммоли вазиятларни хал килиш технологиялари ишлаб чикилади. Шу сабабдан хам амалий машгулотларда нутк маданияти асослари, педагогик усул ва воситалар ёрдамида шахсга ёндошиш вариантлари, педагог ва талабалар уртасида узаро самарали мулокот ва алокани йулга куйишга доир машкларни утказишга алохида эътибор берилади. Педагогик махорат фанини ривожланишида бир қатор хориж ва Ўзбекистонлик педагог олимлар ва тадқиқотчилар ўз хиссаларини қўшиб келмоқдалар. Жумладан, Россиялик педагог - олимлар Н.В.Бордовская, В.А.Сластенин, А.А. Радугина, Е.Н.Шиянов кабилар бўлса, Ўзбекистонлик олимлардан С.Ражабов, Р.Мавлонова, Р.Хасанов, У.Нишонбоев, П.М.Қуронов, У.Махкамов, М.Махмудов, О.Розиқов, С.Оғаев, Ў.Толипов, Н.Саидахмедов, Н.Азизхўжаева, Ж.Йўлдошев, Г.А. Султонова Н./айбуллаев, Н.Хўжаев, М.Хакимова, М. Хошимоваларни таъкидлаб ўтиш мумкин. Педагоглик касби ўз мохиятига кўра ўта индивидуалдир. Хар бир педагогнинг мухим хаётий урни уз ишининг устаси булишдир. Мастер (уста) жуда илгор, билимдон, ёки уз ишини мохирлик билан бажарувчи деб ифодаланади. педагог махорати унинг фаолиятида куринади. Педагог аввало педагогик жараённинг конуниятлари ва механизмларини яхши эгаллаган булиши лозим. Шу маънода педагогнинг умумлашган малакалари. унинг педагогик техникаси катта ахамиятга молик булади. Махорат -бу а лохида кудрат. Юкори ва кичик даражада уста булиш мумкин эмас. Махоратга эришиш хам, эришмаслик хам мумкин. Хакикий уста мехнат фаолияти чогидагина гузалдир. Педагогик махоратга етишиш педагогнинг муайян шахсий сифатлари билан амалга ошади. Педагогик махорат юксак даражада педагогик фаолиятнинг тараккий этишини, педагогик техникани эгаллашни, шунингдек, педагог шахси, унинг тажрибаси, фукаролик ва касбий мавкеини ифодалайди. “Педагогик махорат” бир категория сифатида узининг илмий асосларига эга. Педагогик махорат касбий фаолиятдаги индивидуалликнинг ёркин куриниши сифатида тушунилади. Педагогик махорат категорияси касбий фаолият нуктаи назаридан кишининг индивидуаллигини характерлайди. Хозирги тадкикотларда педагогик махоратнинг узига хос лиги куйидаги категорияларда жамланади :  Педагогик махорат ;  Педагогик ижод ;  Новаторлик;  Касбий билимдонлик;  Фаолият услуби;  Инновацион фаолият;  Педагогик технология;  Махорат. Ўқув тарбия ишлари жараёнида энг юксак натижаларга эришиб фаолиятнинг юксак даражада баҳоланиши ва ҳамма томондан тан олинишини истамайдиган педагогтопилмаса керак. Бунга эришишни, ана шу хил орзунинг ушалишини педагогик маҳорат деймиз. Хўш педагогик маҳорат нима? Унинг моҳияти нимадан иборат? Унга қандай эришса бўлади? Ҳозирги замон педагогика ва психология соҳасидаги мактабларда «Педагогик маҳорат» тушунчаси турлича изоҳларга дуч келамиз. Бу тушунчанинг моҳиятини бир мунча тўлароқ аниқроқ таърифини «Педагогик энциклопедия»да берилган Бизнингча, бошқаларга нисбатан бу таъриф педагогик маҳорат мазмунини ва моҳиятини бир мунча тўғри ёритади. «Тарбия ва ўқитиш юқори даражага эришиши ва уни доимо такомиллаштириб бориш имкониятини таъминловчи санъат бўлиб, талабага меҳр қўйган ва ўз касбини севган ҳар бир педагогнингқиладиган иши. Ўз ишининг моҳир устаси бўлган педагог – бу юксак даражада маданиятли, ўз фанини чуқур биладиган, фаннинг ёки санъатнинг тегишли соҳаларини яхши таҳлил эта оладиган, тарбиялаш ва ўқитиш услубиётини мукаммал эгаллаган мутахассисдир.» Бу таърифни яхши тушуниб, унинг унинг маъно моҳиятини таҳлил этадиган бўлсак, Ушбу таърифда педагогик маҳорат тушунчаси мазмунга кирадиган қуйидаги масалаларни ажратиш мумкин бўлади: 1. умумий маданиятнинг юқори даражаси ва билимдонлик ва ақл- заковатнинг юксак кўрсатгичи; 2. ўзининг ўқитаётган фанига доир кенг ва чуқур билим соҳиби; 3. педагогика, умумий ва педагогик психология каби фанлар соҳасидаги билимлар билан қуролланганлик, уларда ўқитиш ва тарбиялаш ишлари тажрибасида эркин ва усталик билан фойдалана билиш; 4. ўқув-тарбия ишлари методикасини мукаммал эгалланганлик. Педагогик маҳоратнинг мазмунида қуйидаги ўзаро бо ғ лик бўлган асосий қисмларни ажратиш мумкин: 1. педагогик инсонпарварлик йўналиши; 2. ихтисослик, мутахассисликка доир билимлар; 3. педагогик қобилият; 4. педагогик техника (кўникма-иқтидор). Педагоглик дунёдаги энг қадимги касблардан биридир. Унинг ижтимой аҳамияти ҳеч қачон камаймайди, сўнмайди. Педагоглик касби бир қатор муҳим талабларга жавоб бериши керак Ҳозирги даврда, биз мустақил демократик ҳуқуқий давлатда фаолият кўрсатадиган педагогқандай бўлиши керак? Ҳозирги замон педагогининг шахси учун энг муҳими – бу инсонпарварлик йўналишидир. Педагог жуда юксак даражада умумий маданиятга эга шахс булиши лозим. У жуда кўп нарсани билиши керак, ҳозирги замонда ўзи ўқиётган фан соҳасидаги ютуқлардан, янгиликлардан хабардор бўлиши керак, ўз ўқувчиларини ҳар куни ўқишга ўргатиб бориши учун ўзи мунтазам ўқиб ўрганиб, ўз билимини тўлдириб, чуқурлаштириб бориши керак. Демак, педагог педагогик маҳоратнинг асоси ўз устида ишлаб бориши – мустақил ўқишдир. Фан ва маданият ривожланиши таълим-тарбия ишларининг қай йўсинда олиб борилишидан келиб чиқади. Бу фалсафий ақида давлат аҳамиятига эга бўлган ижтимоий қонуният ҳисобланади. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин таълим-тарбия соҳасида, миллий ахлоқ-одобни қайта тиклаш борасида, миллий урф-одатлар, турли-туман анъаналарни жойга қўйиш, миллий қадриятларни янада ривожлантириш хусусида жуда кескин ва буюк бурулишлар бўлгани барчага аёндир. Давлатнинг буюк келажаги, албатта ёшларни чуқур билимли ва покиза одоб-ахлоқли қалб эканини ёддан чиқармаслик лозим. Бу катта муаммода маҳоратли, билимли педагогларни ўрни муҳим ва педагогик маҳорат фанининг роли улкан. «Педагогик маҳорат» фанининг предмети – педагогнинг маҳорати, «Педагогик маҳорат» фанининг мақсади – маҳоратли педагогни тарбиялаш. Педагогик маҳорат фанининг вазифалари: тарбиянинг моҳиятини ва шахсни ҳар томонлама тараққиёт эттиришда тарбиянинг ролини очиб беради, тарби янинг мақсади, мазмуни, усуллари, уни ташкил этишдаги шакллари ўртасидаги боғланишларни кўрсатади: шунингдек педагогик маҳорат фани ўз тараққиёти давомида таълим-тарбия соҳасидаги тажрибаларни умумлаштиради, тарбиянинг келгусидаги ривожланиш истиқболлари йўлларини ёритиб беради, тарбиявий ишларнинг шаклларини кўрсатиб беради. Педагогнинг педагогик маҳорати шундай бир малакалар йиғиндисидирки, у педагогга тарбияланувчилар кўриб ва эшитиб турган нарсалар орқали ўз фикрларини етказиш имконини беради. Педагогик махоратнинг асосий таркибий кисмлари қуйидагилардан иборат: - нут қ малакалари - мимика. Пантомимика - Маъноли қ араш - хиссий психик холат - кайфият ва истехзоли табассум - саводли гапириш -Аник имо-ишора - рагбатланрирувчи муносабат - Ижодий жиддийлик - педагогик техника -педагогик кобилият  Педагогик техника Педагогик техника педагогга укув фаолиятида хам зарур булган умумий педагогик малакалар мажмуидан ташкил топади. Аввало, педагогик -техниканинг таркибий кисми сифатида педагогнинг нутқ маданиятини, яъни саводли гапириш, уз нуткини чиройли ва тушунарли, таъсирчан килиб баён этиш, уз фикр ва хис-туйгуларини сузда аник ифодалаш малакаларини айтиб утиш мумкин. Педагогик техниканинг бош таркибий кисми педагогнинг мимик ва пантомимик ифодалигидир. Аник имо-ишора, маъноли караш, рагбатлантирувчи ёки истехзоли табассум педагогик таъсир курсатишда куп сузли тушунтириш ёки эътироз билдиришга қ араганда анча самарали муомила воситалари хисобланади. Педагогик узаро таъсир курсатишда педагогнинг уз хиссий психик холатини бошкариш, узида энг кулай хиссий (ижодий) жиддийлик даражасини ва умидбахшлик, хайрихохлик кайфиятини саклаш узининг хиссий дам олишини ташкил этиш махоратида мухим роль уйнайди. Бу махорат педагогнинг касбий жихатдан уз-узини назорат килишини таъминлайди. Куп йиллар давомида соглом асаб тизимини саклаб колиш, асабийлик, хиссий ва аклий зерикишдан узини тийишга ёрдам беради. Педагогик техника - укитувчига укув фаолиятида хам укишдан ташкари фаолиятда хам зарур булган умумий педагогик малакалар мажмуидан ташкил топади. Педагогнинг педагогик техникаси – бу шундай бир малакалар йигиндисидирки, у тарбияланувчилар куриб эшитиб турган нарсалар оркали уларга уз фикрлари ва калбини етказиш имконини беради Тарбиячи, педагог хар бир ишни ташкил этишни, юришни, хазиллашишни, кувнок, жахлдор булишини билиш лозим. У узини шундай тутиши керакки, унинг хар бир харакати тарбияланувчиларга намуна булсин. Педагогик техника педагог малакаларининг шундай йигиндисидирки, у педагогнинг энг яхши ижодий хулк атворига, бошкача килиб айтганда, хар кандай педагогик вазиятда тарбияланувчиларда самарали таъсир курсатишга ёрдам беради. Мукаммал педагогик техника педагогнинг вакти ва кунларини ижодий иш учун бушатиб беради. Педагогик узаро таъсир курсатиш жараёнида талабалар билан муомила килишда зарур сузни топиш ёки муваффакиятли чикмаган г an охангини тушунтиришга уз фикрини чалгитмаслик имконини беради. Педагогик техникани эгаллаб олган педагог овози бурилгандан ёки узининг иш билан боглик булмаган кандайдир кечинмаларини унутишни билмасликдан азобланиб юрмайди. Демак, педагогик техникани эгаллаш педагогнинг уз касб махоратидан каноатлантириш даражасини усишига олиб келиши мумкин. Педагогик техниканинг асосий таркибий кисмлари - нутў техникаси - мимика, пантомимика - Маъноли ўараш - хиссий психик холат - кайфият ва истехзоли табассум - саводли гапириш -Аник имо-ишора Педагогик техниканинг хамма учун умуми й булган малакаларини тадбик этиш сохасини педагогнинг талабалар билан бевосита муомиласини караб утамиз. Ривожланган педагогик техника педагогга талабалар билан муомила килганда зарур. Суз, гan, оханг, караш, имо-ишорани тез ва аник топиш, энг уткир ва кутилмаган вазиятларда осойишталикни ва аник фикр юритиш, тахлил килиш кобилиятини саклаб колиш имконини беради. Бундан ташкари хакикий педагог таъсир курсатишида педагогнинг педагогик техника сохасидаги барча малакалари бир вактда намоён булади. Нутк, имо-ишора, мимика, харакат билан бирга содир булади. Узликсиз узини тута билиш; таъсирчан воситаларга берилмаслик имконини беради. Индивидуал педагогик техника педагогнинг ёши, мижози, феъл атвори, сихат-саломатлиги, анатомик, физиологик хусусиятларига анча боглик булади. Педагогик техниканинг шаклланиши шахснинг сифатларига хам таъсир курсатади. Чунончи, нуткни ифодали, соф, саводли булиши устида ишлаш, фикрлашнинг равон булишига таъсир килади. Психик фаолиятни мустакил тартибга солиш усулларини эгаллаш, феъл - атвор билан булган хиссий вазминликнинг ривожланишига олиб келади. Педагогик техника малакаларининг шаклланиш даражасида педагогнинг умумий маданияти, имкониятлари намоён булади. Педагогларнинг талабалар билан бевосита мулок о ти тарбияланувчиларга таъсир курсатади. Бу жараёндан икки томонлама ахборот алмаши н ади. Яъни, педагог бошкариш субъектидан объектга "талабалар"га боради. Ва аксинча объект субъектга боради. Педагоглик фаолияти кишини узи дуч келадиган ходисаларни тахлил этиш ва умумлаштириш тажрибаси билан бойитилади. Нихоят педагогнинг талабалар билан кундалик муомиласи шунга олиб келадики, у талабаларнинг хатти харакатларидаги чукур маъно ва хакикий сабабини турли вазиятларда пайкаб олади, бунинг учун намуна сифатида узи тез-тез кайд килган далиллардан ва талабаларниг хулк-атвор усуллардан фойдаланилади. Бу нарса педагоглик фаолиятида айникса сезилиб туради. Бу конуний бир холдир. Чунки биз кундалик хаётда одамлар билан муомилада булар эканмиз , уларнинг хулк- атворини билиб оламиз, чунки биз уни гуё укигандай буламиз, яъни хулк- атворнинг ташки куринишлари ахамиятини тушуниб оламиз ва шу тарика хосил булган узининиг ички психологик режасига эга булган текстни маъносини очиб берамиз. Педагогнинг талабалар билан муомиласи улар уртасидаги узвийликни тулдирувчи вазифасини хам бажаради. Шу муносабат билан тарбия узлуксиз жараён эканлигини назарда тутиш керак. Талабаларга нисбатан тарбиявий вазифани бажарувчи катта ёшдаги кишилар, унга доимий таъсир этувчи тизимига эга эмас. Хар бир талабага хар хил таъсирлар окими етиб боради. Улар бир-бирлари билан унчалик мос келмаслиги ва маълум даражада бири иккинчисига зид келиши мумкин. Педагогнинг уз тарбияланувчиларига курсатадиган турли туман таъсирлари унга тузатиш киритишга интилишига боглик. Албатта бунга талабаларга муносабат унинг шахсий сифатларига караб бошкарилади. Муаммоларнинг куп ёки оз даражада булиши инобатга олинади. Педагогик кобилиятлар структурасида акл, идкоо, хозиржавоблик, танкид куз билан караш, собиткадамлик, нотиклик, суз бойлиги ва хоказолар мухим роль уйнайди. Педагогик кобилиятлар факат педагогик фаолият самарали булиши шартигина эмас, балки куп жихатдан педагогнинг муваффакиятли ишлаши натижасидир. Шу муносабат билан педагогнинг узида педагогик кобилиятларининг аник максадни кузлаб таркиб топиши ва ривожланиши катта роль уйнайди. Тажриба ва махсус тадкикотлар бунинг батамом хакикий нарса эканлигини курсатмокда. Масалан, шахс хусусиятларини кузатиш педагогнинг педагогик тажриба хосил килишга хам, унинг махсус маълумотлар туплашида мухим урин тутади. Педагог узининг социал психологик кузатувчанлиги билан талабаларнинг турли характер хусусиятлари ва майлларини пайкаб колиш кобилиятинигина эмас, шу билан бирга уларнинг пайдо булиш сабабларини билиб олиш, уларга бу сабабларнинг пайдо булиш вазиятига мувофик бахо бериш махоратини ва хоказоларини ривожлантиришга кодирдир. Агар педагогда талабалар билан муносабатларининг ишонч асосида курилишига йул-йурик булсагина, бундай мулокат руй беради. Тарбия жараёнида бундай йул-йурикни амалга ошириш кийин ишдир, лекин бунга бутунлай эришиш шарт. Педагогда талабалар билан узаро ишонч ва дустлик муносабатлари вужудга келгандагина бунга эришиш мумкин. 1 Талабалар жамоаси билан муомила купинча сухбат, маъруза, ахборот ва хоказолар шаклида булади. Биринчи навбатда сухбатни кандай килиб ташкил этиш, педагогнинг гапларига талабаларнинг диккатини тортиш мухим ахамиятга эга. Бунинг учун бир неча усуллар бор. Педагогик жараёнда тахлил этилаётган масаланинг куйилишидан бошлаш лозим. Бу масалада булажак сухбатнинг маъноси мужассамлашган булади. Мавзуга диккатни.тортиш шарт. Бунда гапнинг эркин кизикарли фактни маълум килишдан бошласа булади. Кейин уни тушунтириш ва тахлил килиш эса муомиланинг мазмунини ташкил этади. Макола ёки бирон бир асардан парча келтириш хам муваффакиятли булиши мумкин. Бундан ташкари дархол талабаларга булажак сухбат уларнинг кизикишлари билан боклик эканлигини айтиб утса хам булади. Мана сухбатга талабаларнинг диккатини жалб килинди хам дейлик. Энди унинг мавзусини анча киска, лекин етарли даражада аник килиб очиб бериш даражаси туради, буни кандай амалга ошириш мумкин? Масалан, сухбатни тузишнинг бундай варианти булиши мумкин. Дастлаб педагог талабалар онги ва хиссиётига етказмокчи булган асосий фикр кискача баён этилади. Сунгра у очиб берилади. Бунинг учун фактлар, мисоллар ва иллюстрациялар тизими баён килинади. Бундан эркин таккослашлар, кутилмаган ухшатишлардан фойдаланиш жуда фойдали булади. Шундан кейин хулоса чикариш, яъни сухбатнинг асосий фикринн бошкача сузлар билан такрорлаш мумкин. Сухбат талабаларда доимий кизикиш уйготиш учун бир катор мураккаб булмаган усуллардан фойдаланиш зарур, энг мухим сузлар ва ибораларнинг интонация билан ажратиб курсатиш ва аксинча интонацияни (ургу) узгартириш унчалик мухим булмаган текстни баён килиш керак. Овоз ва нутк охангини узгартириш фойдалидир. Сухбатни кандай тугаллаш хам мухим ахамият касб 1 ( Бекмуродов А.И. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалиётга жорий этишда давлат таълим стандартларини такомиллаштиришнинг дидактик асослари” Номзодлик диссертацияси. 2003 йил.) этади. У турлича булиши мумкин. Асосий гояларни яна бир марта кискача баён килиб бериш мумкин. Уни шеърий сатрлар билан тугалласа хам булади. Агар талабаларнинг узлари эшитган нарсалари хакида фикр юритишларини хохласа жавобсиз савол билан тугаллаш мумкин. Сухбатнинг якуни барча курсатиб утилган таркибий кисмларини уз ичига оладиган вариант хам булади. Бу коидаларга риоя этиш педагогнинг сузлари талабаларга зарур таъсир курсатиш учун шарт-шароит яратади. Бундан ташкари педагог эски фикр учун янги сузлар излаши ва топиши даркор, яъни айни бир фикрни турлича баён килишни билиши зарур. Педагогик одоб-ахлок ва талаба хулк – маданиятини шакллантиришнинг асосий омиллари Узбекистон мустакилликка эришган дастлабки кунларданок талаба ёшларни маънавий кадриятлар рухида тарбиялаш энг мухим вазифалардан бири деб белгиланди. Чунки давлатнинг асосини маънавият ташкил этади, маънавиятига эътибор бермаган давлатнинг келажаги хам булмайди. Узбекитон Республикаси Президенти И.А.Каримов «Баркамол авлод- Узбекистон таракккиётининг пойдеворидир” номли маърузасида таъкидлаганидек “Бизнинг Республикамизда узимизнинг маънавий кадриятларимизни, таълимнинг миллий тизимини такомиллаштириш хамда унинг миллий асосларини мустахкамлашга алохида эътибор берилмокда”. 2 Шуни айтиш керакки инсоннинг маънавияти унинг ахлоки, одоби. хулки, маданиятидан ташкил топади. Ахлок эса аклий, хукукий, диний, иктисодий ва сиёсий билимлар замирида шаклланади. Мазкур билимлар уз навбатида инсон ахлокий сифатларининг камол топиб , бойиб боришида олиб келади. Демак ахлок инсоннинг ижобий сифатлари мажмуидир. Одоб ва ахлок бир-бири билан узвий богликдир. Одоб алохида бир шахснинг муайян бир хислатини ифодаловчи ахлокий категориядир. 2  И.А.Каримов «Баркамол авлод-Узбекистон таракккиётининг пойдеворидир” 7-бет Одоб - бу хар бир инсоннинг жамоа билан булган мулокотига хамда юриш-туришида узини тута билишини курсатади. Ахлок – жамиятда кабул килинган жамоатчилик фикри билан маъкулланган хулк-одоб нормалари. Маданият – жамиятда яшовчи фукароларнинг фаолият жараёнида тупланган барча ижобий, аклий ютуклар мажмуаси. Маънавият – инсон онгини акс эттирувчи барча ижобий интеллектуал фазилатлар мажмуасидир. Мустакил фикрлаш – бу фахмлаш, англаш, фикр юритишдан бошланади. Тафаккур – инсон онгидаги мавжуд илмий-хаётий билимлар мажмуаларининг керагини саралаб олиш ва амалиётга куллаш. Педагогик одоб-ахлок ва талаба хулк-маданиятини шакллантиришнинг асосий омиллари: - билим савияси. - касбий маҳорат - нутк маданияти - аудиторияни бошкариш - одилона баҳолаш. - информацияни тезда англаб етиш . - касбий билимдонлик; - бошкарувчилик; - ташкилотчилик; - юксак маънавият; - новаторлик; - юксак маданият; - педагогик—одоб-ахлок; - педагогик назокат Ижодкор педагог талаба- ёшларнинг хулк маданиятини шакллантиришда маънавий кадриятларнинг имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланади. Педагог ижодкорлиги натижасида талаба ёшлар аждодлар тарихи, адабиёти, санъати, анъаналари ва урф-одатлари хакида чукур билим олади. Талабаларнинг маънавий меросга булган кизикиши ошади. Дарс жараёнида самимий, соғлом маънавий мухит яратилади. Маънавий мерос манбааларидан самарали фойдаланиш натижасида талабаларнинг хулк маданияти камол топади. Талаба ёшларнинг хулк маданиятни шакллантириш, биринчидан, дарс жараёнининг муваффакиятли булишига, иккинчидан таълим мазмунига ва педагог -талаба хамкорлик фаолиятига бо-лик. Ҳамкорликдаги фаолият ижодкорликни, масъулиятни, фаолликни талаб килади. Бундай хар бир дарсдан педагог максадни аник кура билиши, амалга ошириладиган вазифаларни тугри белгилаб олиши лозим; - дарс жараёнидаги билимлар мазмунининг илмийлиги, изчиллиги ва тарбиявий характери, кизикарлилиги талабаларда таълим ва тарбиявий томондан урганиладиган билимга булган кизикишни кучайтиради. Уларнинг билимини кенгайтириш юксак хулкли булиш каби куникма ва малакаларини шакллантиради. Албатта, бунда дарс шаклларини танлашда мавзунинг мохиятига алохида эътибор берилади. Масалан, касб-хунар коллежларида адабиёт дарси анъанавий даре ёки мунозара тарзида уюштирилса; методика дарси семинар, ёки мунозара тарзида, чет тили дарслари уйин ёки савол жавоблар, сухбат дарслари тарзида уюштирилиши мумкин. Барча шаклдаги дарс жараёнларида талабалар хулк, маданиятини шакллантириш самарадорлигини ошириш учун савол- жавоб килиш, мунозарали вазият пайдо килиш, мустакил ишлаш, турли уйинлардан, таълимнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш мухимдир. Талабаларнинг маънавий сифатларини шакллантиришда уларга утмиш адабиёти, тарих, миллий урф-одатлар, анъаналар хакида билим бериш педагогдан доимо фаоллик билан муносабатда булишни талаб килади. Талабанинг маънавии эхтиёжини кондириш, кизикишини устириш мустакил ишлар, хар хил ижодий ишлар (иншо, реферат ва бошка) орқали амалга оширилади. Мустакил ишлар педагог ва талаба фаолиятининг узвий боғланган томонларидир. Мустакил ва ижодий ишларда талаба уз устида мехнат қилади, ижодий изланади, уз нуктаи назари, карашларини шакллантириш билан бирга дунёкараши ва маьнавий савиясини намоён этади. Мустакил ишлаш купрок дарслик устида ишлаш, манбаларнинг у мазмунини тахлил этиш, маъруза, реферат, конспект тайёрлаш, ижодий иншо ёзиш (чет тилида хам) карточкаларга ёзма жавоб бериш, турли жадваллар, диаграммалар, схемалар тузишни такоза этади. Буларнинг барчаси талабадан изланувчанликни талаб килади. Мустакил ишлар, семинарларни ташкил этишда 4 хил манбаларга асосланади. а) Дарслик материалларига; б) Маънавий мерос, хисобланган халк орзаки ижоди, диний манбалар, мумтоз адабиёт ва бошкалар; в) Оммавий ахборот воситалари материалларига (журнал, газеталар, радио, эшиттиришлар, ойнаи жахон курсатувлари); г) Хаётий мисолларга (оилавий-маиший анъаналар, урф-одатлар, расм- русумлар, маънавий кадриятлар ва х.к) Оғзаки мустакил иш турлари ва урганилаётган мавзунинг мохиятининг талабалар амалий фаолиятида мустахкамлаштиришга йуналтирилган баъзи бир ёзма шаклдаги мустакил ишлардан (иншо, саволларга ёзма жавоб топиш, жадвал, диаграмма, карточкаларни тулдириш) аралаш дарс шаклида кенг фойдаланиш яхши натижа беради. Дарс жараёнида педагог маънавий мерос манбаларидан усталик билан., фойдаланиши, уларнинг таълим ва тарбиявий таъсирини хисобга олиш дарсни "кандай тарзда ташкил этилишидан катъий назар (уйин дарси, мунозара дарси, синов дарси ва х.к.), уни уюштиришда фаол, ижодкор, катъий булиши, маънавий меросни яхши билиши ва уни амалиётга тадбик кила олиши зарур. Талабаларнинг огзаки мустакил тайёргарлиги асосида ноанъанавий дарс шаклларини уюштириш хам хулк маданиятини шакллантиришнинг самарали усулларидан хисобланади. Бунда турли мавзулардаги бахс - мунозара дарсларини утказиш мумкин. Бундай дарсларга тайёргарлик куриш жараёнида талаба кенг хажмдаги маънавий манбаларга, бадиий асарлар, халк орзаки ижоди намуналарига, пандномалар, диний манбалар, шарк алломалари хаётига багишланган илмий, оммабоп, автобиографик асарлар, матбуот ва оммавий ахборот материалларига мурожаат килади. Натижада муаммоли саволларга жавоб топади, аждодлар маънавий мероси билан танишишга муяссар булади. Бундай дарслар етарли тайёргарлик, махорат ва кенг куламли билим, тажриба, мустакилликка асосланган холла ташкил этилса, талабанинг хулк маданиятини шакллантирувчи куйидаги ижобий натижаларни беради: - дарс давомида талабанинг эркинлиги, мустакиллиги, фаоллигига эришилади; - талабалар жамоа фикрига таянишга, уни хурмат килишга урганадилар, бу билан уларда узаро хурмат, мулокот маданияти тарбиялана боради; У - талабалар уз фикр - мулохазаларини, карашларини химоя килиш, уларни бошкаларга етказиш махоратини эгаллайдилар; - талабаларда у ёки бу адибнинг карашларини, халк педагогикаси, хает , тажрибаси асосида кутариб чикилган муаммолар мохиятини давр билан боглаш атроф мухит талаби имконияти асосларни хакконий бахолаш малакаси шаклланади; - талабаларда жахон цивилизацияси янгиликлари хакидаги билим даражаси ортади, ахлокий - маънавий сифатлари шаклланади; - хар бир талабада уз-узига талабчанлик, уз-узини назорат килиш хисси ортади, уз устида ишлашга, узини англашга эътибор кучайди. Бундай муваффакиятли натижа синов дарслари, якуний дарсларда намоён булади. Талаба хулк маданиятини асосий мезонлари: инсонпарварлик, мехнатсеварлик, миллий ғурур, ватанпарварлик, мехр-мухаббат, иймон, ижодкорлик, фаоллик, ташабускорлик, уз-узини назорат килиш ва уз-узини бахолашни талаб эгади. Бу талаб талабанинг Ватан, ота-она, дустлари, жамоа олдидаги бурчи вазифаларига, таълим-тарбия жараёнида намоён буладиган фаоллик, ижодкорлик хусусиятларига муносабати оркали амалга оширилади. Уз билим, хатги-харакати, атроф-мухитга муносабатини назорат килиш, уз- узини бахолашни ташкил этиш талабанинг ёзма ижодий фаолияти оркали самарали намоён булади. Таълимнинг самарали шакллари анъананий ва ноанъанавий дарс турлари воситалари ва усулларидан жумладан, таълим жараёнида талабаларнинг турли ижодий ёзма ишлари: иншо, реферат, конспект, маъруза каби турларидан кенг фойдаланиш зарур. Дарс жараёнида талабаларнинг ёзма ижодий ишларидан самарали фойдаланиш учун катор у педагогик шартларга амал килиш зарур. Бунда: - мустакил ижодий ишларнинг турлари, мавзуси, характери ва унга куйиладиган талаблар аник белгилаб берилиши; -педагог маънавий сифатларини, маънавий тарихи, кадриятлар мазмуни ва характери хакида етарлича билимга эга булиши, уларнинг тарбиявий имкониятларидан самарали фойдаланиш йулларини билиши; -педагог хам, талаба хам дарслик ва кушимча манбалар билан мустакил ишлаши; -педагог таълимни ташкил этишнинг анъанавий ва ноанъанавий шакллари, уларнинг тарбиявий имкониятлари, иш натижалари хакида тулиқ педагогик билим билан куролланган булиши; -Педагог хар бир дарс мавзуси, дарс шакли, усул ва воситаларини талаба хулқ маданиятининг шаклларига таъсирини олдиндан кура билиши; -ёзма ижодий ишлар талабаларнинг ихтиёрийлиги, ижодкорлиги, кизикиши асосида амалга оширилиши лозим. Дарс жараёнида яратилган маънавий мухит талабларда ижодкорлик эркинлик, фаоллик, тасаввур бойлиги ва билимга булган кизикишни шакллантиради. Дарс жараёнида маънавий меросимиз: утмиш алломаларнинг фикр-карашлари, одоб-ахлок, тугрисидаги у турли хикоялар, халк огзаки ижодидан турли ривоятлар, маколлардан фойдаланиш талабага маънавиятимиз хазинаси хакида пухта билим: олиш, эгалланган билимни намунали намоён этиш, дастур ва дарслик материалларини хаётий тажрибадан олинган мисоллар билан мазмунан тулдириш, рухий холатлар, тасавур идрок, хиссини баён этиш, хозиржавоблик, таъсирчанлиги билан фаркланади. Талабаларнинг хулк маданиятини шакллантиришда ижобий таъсир этадиган воситалар. а) инсон хиссиёти билан боглик, унинг идроки, тафаккури, тасаввури, махсули булган маданий эстетик манбалар, адабиётлар, тасвирий санъат, асарлари, мусика, илм-фан, диний манбалар ва х. к; б) иллюстрация материаллари маданий мерос сифатида кадрланадиган жугрофик хариталар , халк амалий санъати намуналари, миллий кийимлар, ва х.к; в) табиий улкашунослик материаллари: тарихий меъморчилик обидалари, азиз кадамжойлар, маърифий масканлар, уй- музейлар ва х.к; г) образли- таъсирчан ифода воситалари (маънавии мерос хакида диафильм, кинофильм, сахна асарлари, радио эшитгиришлари, ойнаи-жахон курсатувлари, матбуот материаллари); д) ўқув- тарбиявий, ижодий кургазмали воситалари талабалар ёки педагог томонидан тайёрланадиган жадваллар, хар хил ижодий ишлар, реферат, маъруза, конспект, кичик - кичик поэтик асарлар, манзаралар тасвири ва х.к. Бу воситалардан дарс жараёнида унумли фойдаланиш, ноанъанавий дарс шаклларининг амалиётга кенг жорий этиш имкониятини яратади, талабаларнинг дарсга кизикишни оширади, урганиладиган мавзуларнинг мохиятини чукур англаб етиш имконини беради, мустакил фикрлаш, огзаки ва нуткни бойитиш кабиларни шакллантиради. Мустакил ишда талаба уз устида мехнат килади, ижодий изланади, уз нуктаи назари, карашларини шакллантиради, дунёкараши ва маънавий савиясини намоён этади. Дарс жараёнида маънавий мерос манбаларидан фойдаланиш натижасида талабаларда маънавий меросга мухаббат, садокат, миллий узлигини англаш, миллий гурур шаклланиб боради. Бу эса уз навбатида талабаларда хулк маданиятини шакллантиришга замин булиб хизмат килади. Шундай килиб дарс талабаларнинг хулк маданиятини шакллантиришнинг мухим шакли булиб, маънавий меросдан фойдаланишда таълим-тарбия тизимининг асосий бугини хисобланади. Таълим-тарбия жараёнида маънавий мерос манбаларидан фойдаланиш, дарсни самарали ва кизикарли ташкил этиш, турли кургазмали куроллардан, дарсда ноанъанавий воситалардан фойдаланиш талабаларда хулк маданиятини шакллантиришга таъсир этувчи мухим омиллар булиб хисобланади. Албатта бунда педагогнинг дарсни ташкил этиши хам мухим ахамиятга эгадир. Ушбу мавзуга хулоса килиб, шуни айтиш керакки, ўкиб-уккан, чукур одоб ахлокли, адолатли ва адолатсизликнинг фаркига тушунган инсон кайси йулдан бораётганлигига тушуниб етади. Юртига нисбатан мехр гурур пайдо булади. Натижада у хам Ватаннинг равнакига муносиб фарзанд сифатида уз хиссасини кушади. Демак, хар бир талаба кайси мутахассис эгаси булишидан катьий назар Ватанга мухаббатли, иймонли, адолатпарвар булиши мухимдир. Бундай фазилатларни узида касб этган ёшлар кандай вазиятда булмасин хамма вакт узига тугри йул танлай олади. Мустакил жамиятимизнинг камол топишида узларининг чукур билимлари ва адолатли хатти-харакатларини куникмага айлантириши бундай нуфузли талаба ёшларнинг асосий вазифаларидир. Педагогик одоб-ахлок ва талаба хулк – маданияти тушунчалари хакида асосий куникмаларни шакллантириш максадида талабаларни кичик гурухларга булинган холда куйидаги технологияни куллаш мумкин 1 – гуруҳга топшириқ. 2 – гуруҳга топшириқ. Тарқатма материалнинг тахминий нусхаси ФСМУ технологияси (Ф) – Фикрингизни баён этинг. (С) – Фикрингиз баёнига бирон сабаб кўрсатинг. (М) – Кўрсатилган сабабни тушунтирувчи мисол келтиринг. (У) – Фикрингизни умумлаштиринг. Ушбу технология тингловчиларни ўз фикрини ҳимоя қилишга, эркин фикрлаш ва ўз фикрини бошқаларга ўтказишга, очиқ ҳолда баҳслашишга, эгалланган билимларни таҳлил қилишга, қай даражада эгаллаганликларини баҳолашга ҳамда тингловчиларни баҳслашиш маданиятига ўргатади. «Педагогнинг уз рухий холатини кандай бошкариш лозим?» Эксперт вара ғ и №1 1. Хақиқий педагог деб, қандай педагогларни айтишимиз мумкин? 2. Сизнингча маҳоратли педагог қандай фазилатларга эга бўлиши керак? Эксперт вара ғ и №1 1. Ўқитиш жараёнининг самарадор-лиги кимга боғлиқ? нима учун? 2.Сизнингча ҳақиқий педагог қандай хусусиятларга эга бўлиши керак? F Фикрингизни баён этинг. S Фикрингизни баёнига бирор сабаб кўрсатинг. M Кўрсатилган сабабни тушунтирувчи мисол келтиринг. U Фикрингизни умумлаштиринг. Педагогик назокат Педагогик назокат меъёр туйгуси уз талабалари билан тугри муносабатда амал килишдир. Педагогик назокатнинг асослари деб, бир колипдаги фикрлар (баркарор тасаввурлар) ижтимоий йул-йуриклар ва шахсий хислатлар жамини айтиш мумкин, улар Педагогнинг талабалар билан муомаласи соҳасидаги хулк- атворини белгилаб беради. Педагогнинг педагогик назоратини мазмуни ва уни намоён булиши шаклларини белгилаб берадиган айрим ижтимоий йул- йурикларини куриб чикамиз. Педагогни уз талабалари билан муносабатларини муло к от тарзида булишини тушуниши лозим. Агарда педагоглар талабалар билан муносабатлари ишонч асосида курилган булса, бундай мулокот ижобий руй беради. Педагогик назокатни вазифаси агар талабалалр билан Педагогуртасида ишонч муносабатлари урнатилган булса, улар ҳаётни оғир дамларида унинг хузурига ёрдам сураб келадилар, уз кувончлари билан бахам курадилар. Педагогик назокат меъёрда булгани яхши, чунки хар бир ишни уз меъёри бор, ана шу меъёр булганда у иш назокатли намоён булади. Агарда хаддан ташқари чегарадан чикиб кетса, чекинишлар пайдо булади, ишончсизлик юзага кела бошлайди. Педагогика адолат булиши, талабани укитувчига булган ишонч мухаббатига олиб келади. Албатта педагогда виждон булиши керак. Педагог хеч качон уз фикрини талабаларга мажбуран ургатишига ва мажбуран жавоб олишга ҳаракат килмаслиги керак, акс ҳолда талаба педагог уртасидаги муносабатлар кескинлаша бошлайди, адолат бузила бошлайди. Иззат нафсни бой бермаслик керак. Педагог оралик булиши энг муҳимдир. Педагог талабалар билан буладиган барча муносабатлар адолатли виждонан ҳал килиниши лозим, тушунмовчиликлар содир этилган пайтда ижобий хал этишга харакат килмоги зарурдир. Бир колипдаги фикрлар умуман педагогик фаолиятда ва хусусан талабалар билан муносабатлар сохасида ижобий роль уйнаши мумкин. Улар педагогнинг гайратини тежайди, анча тез педагогик таъсир этишга ёрдамлашади. Лекин бир к олипдаги фикрлар хам салбий холатларни юзага келтириши умкин. Масалан: дарс жараёнида кулгили ҳолат содир будса, бу холатга мос кулгили вазият килмасдан балки унга жиддий тус бериш, катъий жавоб берилса, вазият мураккаблашади, холос. Ёки ҳамкасби талабалар билан назокатсиз муносабатда булганлигига карши туриш урнига Педагогни ҳимоя кила бошлайди ва хоказо. Бундай мисолларни куплаб келтиришимиз мумкин. Булар ҳакида утмиш мутафаккирларимиз фикрларини келтирамиз: Узга одамнинг даҳлсизлиги, нозиклиги, жамиятини эҳтиёт кил, одамларга ёмонлик килма, ранжитма, дилини оғритма, ташвиш ва нотинчликка йул куйма деган эди . (В.А. Сухомлинский). Кимки инсонликни узида синаб курмаган экан, у ҳеч қачон одамларни чукур билмайди. ( Н.Г. Чернишевский. ) Бировни ерга урсанг, у билан узинг ҳам ерга уринасан. ( Б. Вашингтон ) . Сенинг хар бир хулк-атворинг бошка кишиларга таъсир этади, ёнингда инсон борлигини унутма. ( В.А. Сухомлинский. ) Кишини эркалаш ҳеч качон зиён келтирмайди. Узгалар айбига тетик назар сол. Уз айбинг кургандек ундан ибрат ол. ( Низомий Ганжавий ) Яхши киши курмагай ёмонлик ҳаргиз, Ҳар кимки ёмон булса, жазо топкусидир. ( Бобур ) Педагогда педагогик нуфуз булиши талабаларнинг эстетик дидини устиришга сай к ал беради. Педагогда назокат булиши, талабаларни бир- бирига садо к атга, одобли булишга, ширинсуханликка бошлайди. Мутафаккирларнинг айтишича, педагог талабалар ва айниқса, катта ёшдаги усмирлар уртасидаги зиддиятларга жуда эҳтиёткорлик билан аралашиши лозим. Шунингдек зиддиятларни шундай соҳаси борки, унда педагогларнинг аралашуви ниҳоятда чекланган булиши лозим. Шунингдек зиддиятларни шундай сохаси борки, унда педагогларнинг аралашуви нихоятда чекланган бўлиши лозим. Баъзи бир зиддиятлар хам бутун бир жамоада мухокама килиш ўз натижасини бермаслиги мумкин. Бундай вазиятларда йирик педагоглар фикри ва мулохазалари билан маслахатлашган холатда амалга оширилса фойдадан холи бўлмайди. Педагогларнинг мухим ижобий йўл- йўриқларидан бир дилкашликдир. Анъанавий дилкашлик ёки одамларга аралашмаслик шахсининг ўзига хос хусусиятлари деб каралади. бу бутунлай конуний холдир. Лекин бундай ёндашув бир томонламадир. У дилкашлик одамларга аралашмаслик шахсни ўзига хос хусусиятлари бўлибгина қолмай шу билан бирга одамни у ёки бу вазиятдаги муайян хулқ- атвори ҳамдир. Шахснинг хусусияти бўлган дилкашликни атрофдагилар билан баркарор, кучли ривожланган, алоқаларга интилиш сифатида таърифлаш мумкин, бу интилиш одамлар билан тез алоқа ўрнатишни бирга қўшиб олиб боради. Дилкашлик ва одамга аралашмаслик шахсни хусусиятлари сифатида караб чикиш эксира ва интраверсия тушунчалари билан боглик равишда самарали булади. Эксираверт-шахсларга умумий фаоллик, осойишталик, таъсирларга мойиллик хосдир. Интроверт-ички оламга берилган, одамларга аралашмайдиган, ўз-ўзини назорат қилишга, рефлексга ички хавотирликка мойил бўлади. Дилкашлик-кўпроқ экстраверт типларига оиддир. Интроверт типларига одамларга аралашмайдиганлар киради. Педагогик вазиятлар тез-тез ўзгариб турадиган шароитда педагогнинг вазифаси руй берган вазиятда тез мулжал олиб, унга тугри бахо бера билиш, зарур тарбиявий ахамиятга эга булган тугри карорга келишдан иборатдир. Агар педагог талабаларининг хатти-харакатларини тугри идрок этиб, бахо бера билса, уларни вижудга келтирган сабабларини чукур кура олсагина, шу билан бирга узида сабот, узини тута билиш, сабр токат, сезгирлик каби феъл- атвор хусусиятларини ривожлантира олсагина, юкоридаги вазифага эришиши мумкин. Бу педагогик назокатга риоя килишнинг зарур шартидир. Назокат меъёр туйгуси ёки одоб коидаларига риоя килишни билдиради. Педагогик назокат меъёр туйгуси ва ўз талаба лари тўғри муносабатга амал килишдир. Педагогик назокатнинг психологик асослари деб бир колипдаги фикрлар (баркарор тасаввурлар) ижтимоий йўл-йўриқлар ва шахсий хислатларнинг жамини айтиш мумкин. Улар педагогнинг талабалар билан муносабатлари диалог (мулокот) тарзида бўлиши лозимлигини тушуниши мухимдир. Агар педагогга талабалар билан муносабатларнинг ишонч асосига курилишига эришишга йўл-йўриқ бўлсагина бундай мулокот руй беради. Тарбия тажрибасида бундай йул-йурикни амалга ошириш кийин ишдир, лекин унга бутунлай эришиш мумкин, талабалардаги катта ёшдаги дустга эга булиш ва у билан муомала килишга катъий эхтиёж мавжуд бўлади.  Педагог махоратини ташкил этишнинг зарурий шарт- шароитлари. Республикамиз хукумати олий ва халк таълими сохасида уртага куяётган вазифаларни бажариш куп жихатдан педагогга боглик. Янги иктисодий шароитда таълим-тарбиядан кузда тутилаётган максадларга етишиш, талаба-ёшларнинг хилма-хил фаолиятларини уюштириш, уларни билимли, одобли, эътикодли, мехнатсевар, баркамол инсон килиб устириш педагог зиммасига юклатилган. Халкимизнинг келажаги, Мустакил Узбекистоннинг истиклоли куп жихатдан педагогга, унинг савиясига, тайёргарлиги, фидоийлигига, ёш авлодни укитиш ва тарбиялашига булган муносабатига боглик. Узлуксиз таълим тизими-амалга оширилмокда. Шу муносабат билан педагоглар махоратини ошириш ташкил этиш кайта тайёрлаш иши давлат ва жамиятчининг диккат марказига куйилган. Педагогларни фалсафий жихатдан кенг фикрловчи, юксак махоратли, мулохазали булишларига эътибор берилмокда. Шуни айтиш керакки, педагоглик шарафли, лекин жуда мураккаб касбдир. Яхши педагог булиш учун педагогик назарияни эгаллашнинг узигина етарли эмас. Чунки, педагогик назарияда талабаларни укитиш ва тарбиялаш хакида умумий конун-коидалар, умумлаштирилган услубий гоялар баён этилади. Педагогларнинг ёш индивидуал хусусиятларини эътиборга олиш таъкидланади. Лекин, урта махсус таълим хаёти, амалий жараёни эса хилма- хилдир. Педагогик назарияга мос келмайдиган вазиятлар учраб туради. Бу эса педагогдан кенг билимдонликни, пухта амалий тайёргарликни, юксак педагог махорат ва ижодкорликни талаб этади. Шунинг учун хам Мустакил Узбекистон давлатининг умумий таълим муассасаларида ишлайдиган педагог, педагог фаолиятига кобилиятли, ижодкор, ишбилармон, миллий маданият ва умуминсоний кадриятларни, дунёвий, диний билимларни мукаммал эгаллаган, маънавий баркамол, Узбекистоннинг мустакил давлат сифатида тараккий этишига ишонадиган ватанпарварлик бурчини тугри англаган, эътикодли фукаро, ихтисослик, психологик, педагогик билимли ва махоратли, булиши мухимдир. Бирор касбнинг хакикий устаси булиш учун табиий кобилият, маълум жисмоний ва рухий хислатлар жо булиши керак. Педагоглик фаолиятида ёшларни укитиш ва тарбиялаш ишини самарали бажариш, ота-оналар ва талабаларнинг иззат-хурматига сазовар булиши учун кишида бу ишга лаёкат, кобилият, махорат, кизикиш булмоғи лозим Муваффакиятли ишлаш учун хар бир укитузчи педагогик махоратга эга булиши зарур. Педагогик махорат эгаси оз мехнат сарф килиб катта натижага эришади. Ижодкорлик унинг хамиша хамкори булади. Педагогик ишга кобилиятли, истеъдодли кишидагина педагогик махорат булиши мумкин. Юксак махоратли педагог учун энг аввало кобилиятли, малакали ва уддабурон булиши керак. Кобилият фаолият жараёнида пайдо булади ва ривожланади. Кобилият малака ва уддабуронликдан фарк қ илади. Малака ва удлабуронлик машк, укиш натижаси хисобланса, кобилиятнинг ривожланишида истеъдоднинг урни бекиёсдир. Ана шундагина кобилият деб аталувчи рухий хусусияти тараккий этади. Педагогик фаолиятнинг самарали булиши учун педагогда кобилиятнинг куйидаги турлари мавжуд булиши лозим. Билим кобилияти, тушунтира олиш кобилияти, кузатувчанлик кобилияти, нутк кобилияти, ташкилотчилик кобилияти, обру ортира олиш кобилияти, келажакни кура билиш кобилияти, диккатни таксимлай олиш кобилияти ва х.к. Махоратли педагог талабалар рухиятини, билим ва даражасини хисобга олади. Баъзи педагогларга укув материали тушунарли ва кандайдир алохида изохни талаб этмайдигандек туюлади. Бундай педагоглар талабаларни эмас, балки узларни назарда тутадилар. Кобилиятли, тажрибали педагог узини талабанинг урнига куя олади. У фаннинг илмий-назарий асосларини талабаларга тушинтириш максадида иш тутади. Шунинг учун у баён этишнинг характер ва шаклини алохида уйлаб чикади. Махоратли педагог дарс материалини баён этиш жараёнида талабаларнинг кандай узлаштираетганларини талабаларнинг катор белгилар асосида пайкаб олади ва зарур холларда баён к.илиш усулини узгартиради. Шунингдек педагог талабаларни саводли узлаштиришлари учун замин тайёрлаб, уларни дам олишдан ишга утишлари, бушашини, ланжлик, лаёкатликларини бархам бериш учун минимал даражада фойдаланиш учун вакт ажратиш зарурлигини хисобга олади. У тегишли вазият юзага келгунга кадар иш бошламайди. Педагогнинг одоби, маданияти юксак булсагина, одамларга нисбатан мехрибон, саховатли була олади, уни хамма хурмат килади. Педагог умуминсоний кадриятларни ижодий урганиб, таълим тарбия жараёнига татбик этиши лозим. Шу билан бирга миллий узига хослигимизни, асрлар синовидан утган анъаналаримизни, хамиша иймон-эътикод билан яшаш каби хаётий тамойилларимизни хам саклаб, хам юксалтириб бориши ва уларни талабалар калбига сингдириш зарур. Педагог фаолияти уз мохиятига кура ижодий характерига эга. Маълумки, инсон олдида бирор муаммо тургандагина ижодкорликка эхтиёж тугилади. Педагог фаолияти ана шундай х,усусиятга эга. Педагогик ижодкорларнинг асосий мо^ияти фаолиятининг максади ва характери билан боглик. Педагогик сраолият киши шахсини, унинг дунёк.араши, эътикоди, онги, хулк-атворини шакллантиришдек умумии максадга буисунган сон-саноксиз педагогик масалаларни ечиш жараёнидир. Педагог фаолиятидаги ижодкорлик ана шу масалаларни ечиш усулларида, уларни хал кила олиш йулларини кидириб топа олишида ифодаланади Педагогик ижодкорлик манбаи - бу педагогик тажрибадир. Педагогик тажриба - муаммоли вазиятларга жуда бойдир. Илгор педагогик тажриба деганда, биз педагогнинг уз педагогик вазифасига ижодий ёндошишини талабаларнинг таълим-тарбиясига янги, самарали йул ва воситаларни кидириб топишини тушунамиз. Ижодий ишлайдиган педагог факат талабаларни муваффакиятли укитиш ва тарбия бериш, илгор иш тажрибаларини урганиш билангина чекланиб колмасдан тараккиётчилик куникма ва малакаларига хам эга булиш зарур. хозирги замон фан ва техника тараккиёти педагогнинг ижодкор булишини, фаннинг Мухим муаммолари юзасидан эркин фикр юрита билиш, фан ютукларини талабаларга етказа олиши, тадкикот ишларига ургата олишини талаб киилади. Тарбия жараёнида педагогик таъсир курсатиш талабага у ёки бу юксак ахлокий сифатларининг мохиятини англатиш жараёнида кулланиладиган педагогнинг иш усулларидан биридир. Хар бир шахсга таъсир этиши тарбиячининг педагогик махорати ва обрусига богликдир. Бунда: - талабанинг ижобий хатти-харакатларига тускинлик килмаслиги; - талабларни аник ва тушунарли булиши; - куйилган талаб ва вазифаларни натижасини билиш; - талаб очик чехра, самимий бир охангда берилиши, илтимос, маслахат, яхши ниятга чорлаш; - талаб талабаларнинг ёши, билими савиясига мос булиши. -талаблард|а кесатиш, лукма, миннат килиш булмаслиги ва бошкаларга эътибор бериш лозим. Кишилик жамоаси пайдо булган даврдан бошлаб инсон хеч качон ёлгиз яшай олмаган. Жамоаларни ташкил килиш ва унинг тарбиявий таъсирини назарий ва амалий асослари мутафаккир ва олимлар томонидан урганилиб, v илмий тадкикот ишлари олиб борилган. Тарбиячининг навбатдагн вазифаси талаба-ёшлар жамоасини ташкил килиш, тарбиялаш ва жипслаштириш борасидаги назарий билимларни узлаштириб, илгор тажрибаларга суяниб, уларни тарбиявий жараёнида уртоклик, дустлик, узаро хамкорлик, хамжихатлик, уз-узини тарбиялаш ва бошкариш каби жамоатчилик сифатларини шакллантириш махоратини узлаштиришдан иборат. Улар: - Хар бир талаба шахсида узаро муносабат алокаларини яратиш; - талаба лар кундалик фаолиятларининг хамма кирраларини жамоада жипслаштириш; - шахсий манфаатдан жамоа манфаатини юкори куййшга ургатиш; жамоада бир-бирига мехр-окибатли, мурувват ва сахийлик дустона хамкорлик мавжуд булса, у катта тарбиявии кучга айланади. Касб-хунар таълими коллежи талаба лар жамоаларини, ташкил килишда педагогдан турли-туман усул ва воситалардан махорат билан фойдаланиш талаб килинади: 1. Педагог жамоа аъзоларини янги шароитга мослаштириш жараёнида уларга ишонч, хурмат, хушмуомалалик талабларни тутри куя билиш, шу билан бирга талабани тушуниш ва эшита билиш махоратига эга булиши керак. 2. талаба лар жамоасидаги етакчи куч-таянч узагини танлаш. 3. Жамоа аъзоларининг хар бирининг кучига, кобилиятига караб топшириқлар бериш. 4. Жамоада янги анъана, конун-коидаларнинг дастлабки куртагини яратиш ва унга амал килиш. 5. Жамоа истикболини давр талаби билан мослашган холда белгилаш талаб қ илинади. Хар бир педагог педагогик фаолият юритар экан, бераётган таълим- тарбиясининг янада самарали булиши учун уз устида муттасил ишлаши, билимини, махоратини устириши, талабалар билан буладиган муносабатларни пухта уйлаб, уларнинг кунглига озор етказмасдан иш олиб бориши лозим. Муомала маданияти, узини тута билишини назорат килиши керак. Хар бир тарбиячининг дунёкараши унинг муомаласида намоён булади. Муомаланинг асосий воситаси - тилдир. Халкимизда шундай накл бор "Талаба-ширин сузнинг гадоси". Шундай экан тарбиячи муомала жараёнида жуда эхтиёткор булиши максадга мувофикдир. Алишер Навоий муомала килувчи шахснинг махорати хакида шундай дейди: "Ширин суз кунгиллар учун бамисоли асалдир." Шунинг учун хам педагог хар он нутк маданиятига каттик, эътибор бериши, узининг психологик, эстетик, жисмоний, ахлокий жихатларини намуна холатда намоён этиши мухим. Юксак туйгу маданиятига эга булган педагог талабаларнинг кайфияти, нохушлигини дарров фахмлайди. Купол, одобсиз гапларга урин қолдирмаслик, талаба шахсига тегадиган купол муомала килиш педагогнинг фаолиятига путур етказади. Талаба ахволини тушуниш унга хамдард булиши, мадад бериш керак. Педагог узининг педагогик фаолиятида аввало турри суз булиши, ишларини адолат билан олиб бориши керак. Бу хислат тарбиячи билан талаба уртасида якинликни оширади, чунки адолат инсонлар хул^ини бахоловчи мухим мезондир. Хазрат Алишер Навоий айтганидек: «Лоакал бир харф ургатган устознинг хаккини юз минг ганжу хазина билан хам узиб булмайди». Биз улардан умрбод карздормиз. Педагог фаолиятида педагогик тажриба туплаш. Бугунги кунда иктисодий ва сиёсий сохалардаги барча ислохатларнинг асосий максади юртимизда яшаётган барча фукаролар учун муносиб хает шароитларини ташкил килишдан -боришдан иборатдир. Шу жихатдан хам маънавий жихатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий истиклол гоясини узида мужассам этган янги авлодни вояга етказиш давлатимиз сиёсатининг устивор йуналишларидан бири хисобланади. Республикамиз хукумати халқ таълими сохасида уртага куяётган вазифаларни бажариш куп жихатдан педагогга боклик. Таълим-тарбия жараёнида талабаларнинг хилма хил фаолиятини уюштириш, уларни билимли, одобли, эътикодли, мехнатсевар, баркамол инсон қилиб устириш педагог зиммасига юклатилган. Дархақиқат, халқимизнинг келажаги, мустакил Узбекистониннг истикболи куп жихатдан педагогга, унинг савиясига тайёргарлиги, фидоийлигига, ёш авлодни укитиш ва тарбиялаш ишида булган муносабатига боглик. Келажак авлод хакида кайгуриш, соглом, баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир. Шу боис мамлакатимизнинг истиклол йулидаги биринчи кадамлариданок буюк маданиятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, миллий таълим тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустахкамлаш, замон талаблари билан уйгунлаштиришга катта ахамият бериб келинмокда. Педагоглар малакасини ошириш ва кайта тайёрлаш ишларини амалга оширилиши педагогик махоратни такомиллаштиришда мухим омил булиб хизмат килмокда. Замонавий педагогга биргина умумий маданиятнинг узи кифоя килмайди. Шунингдек махсус билимлар ва малакалар асосида талабаларини кузатиш, уларнинг усишидаги мухим нарсаларни жамиятда вужудга келган асосий ижтимоий гоялар билан таккослаш, таълим-тарбия жараёнини ривожлантириш йуллари ва усулларини аниклаш, турли воситалар билан тарбиявий таъсир курсатиш, тахлил килиш, педагогик изланишлар ва ютукларни илмий жихатдан бир тизимга солиш максадга мувофикдир. Албатта бунда педагог талабчан, яхши мехрибон, сабрли, босиқ ва уз касбига нисбатан эътикодли булиши лозим. Талабани бутун калби билан севадиган педагог купрок табассум килади, камрок ковок солади. Талабаларга билим бериш билан биргаликда айни вактда уларга уз характерини утказа олади, уларга одамийлик намунаси булиб куринади. Педагогнинг касбга оид махоратини шакллантиришда педагогик- психологик назарияларнинг ахамияти каттадир, чунки маънавиятимизнинг шаклланишида уз-узига эга булган улур инсонлар фаолияти тугрисида, уларга куйилаётган талаблар хакида замонавий педагогик технологиялар тугрисида назариялар педагогик махоратни шакллантиришнинг асосий манбаи булиб хизмат килади. Педагогик тажрибаларни такомиллаштиришда илмий педагогик маълумотлардан фойдаланиш мухим ахамиятга эга. Чунки, хозирги замон фан ва техника тараккиёти педагогнинг ижодкор булишини фаннинг мухим муаммолари юзасидан эркин фикр юрита олиши, фан ютукларини талабаларга етказа олиши ва нихоят талабаларни хам ижобий фикрлаш, тадкикотчилик ишларини ургата олишини талаб килади. Шунинг учун педагог аввало тадкикодчилик ишларини олиб бориши ва бу сохадаги малакаларни эгаллаши зарур. Педагог илмий тадкикот ишларини олиб бориши давомида, тажрибаларни туплайди, тахлил килади, улар асосида хулосалар чикаради. У шу хулосалардан узининг амалий "фаолиятида фойдаланиш жараёнида хозирги замон педагог учун зарур булган жуда мухим билимларни эгалланди. Педагогик махоратни такомиллаштиришда шахсий педагогик изланишнинг ахамияти каттадир. Педагог ишидаги муваффакиятни кунлик фаолиятида катталар ва талабалар, айрим гурух ва якка шахслар билан алокага кириша олиш кобилиятини таъминлайди Алокалар фаолиятда дуч келадиган турли хил вокеаларга педагогик коидалар нуктаи назаридан эмас, балки шароитни хисобга олган холда ижобий хал этиш талаб этилади. Кенг илмий савияга эга булиш, интелектуал кизикиш, янгиликни хис кила билиш, педагогик махоратни оширишга интилиш педагогга хос хусусиятлардан хисобланади. Таълим сифати давлат таълим стандартларига мувоффик булиши учун амалий ва назарий машрулотлар утказилади. Бу сохада илмий тадкикот ишлари амалга оширилади. | Шахсий изланишлар ва илмий тадкикот ишларини олиб бориш педагогнинг педагогик махоратини такомиллаштиришнинг мухим омилибулиб хисобланади. Мустакил Узбекистон давлатининг касб-хунар таълими коллежларида ишлайдиган педагог ватанпарварлик бурчини турли англаган холда ихтисосга доир билимларни чукур билишлари лозимдир. Шунингдек назарий, миллий маданият ва умуминсоний кадриятларни, дунёвий, диний илмлардан хам хабардор маънавий баркамол булмоги лозим. Халкимизнинг келажаги мустакил Узбекистонниг истикболи куп жихатдан педагогга, унинг савиясига, ёш авлодни укитиш ва тарбиялаш ишига булган муносабатига борлик. Илмий педагогик изланишларни бахолаш мезонлари туррисида фикр юритилганда, аввало тадкикотнинг замонавийлиги, долзарблиги, ундан кузланган максад хамда натижалар назарида тутилади. Педагог шахсининг касб сохасидаги хусусиятлари бу- талабаларни севиш, улар билан ишлашга кизикиш, уз касбига мухабатли булиш, педагогик назокат, педагогик тасаввур, ташкилотчилик кобилияти, хакконийлик, дилкашлик, талабчанлик, катъийлик ва максадга интилиш, вазминлик, узини тута билиш, касбий лаёкатлик ва бошкалар. Самарали педагогик таъсир курсатишни тугри ташкил этиш талабалар билан муомила килишда, самимий муносабатда булишга ёрдам беради. Амалий педагогик фаолиятда илмий гоялар ва педагогик тарбияни куллаш, педагог мехнатига куп жихатдан борлик. Лекин бу мехнат натижалари дархол куринмайди. Унинг махсулини куриш учун йиллаб мехнат килиш керак. Педагог фаолиятини урганиш шуни курсатадики, бу фаолият узининг сифат курсаткичлари буиича хам турлича булади. Хакикий фидоий педагоглар уз фаолиятида энг яхши натижаларга эришадилар. Тажрибали новатор педагоглар талабаларга самарали таълим тарбия бериш билан бир каторда педагогика фанидан янги йул хам очмокдалар.Педагогик мехнатни амалга ошириш жараёнида куйидаги хусусиятларни уз фаолиятида амалга оширишлари зарур. 1. Педагогнинг сиёсий карашлари ва эътикодининг аниклиги хамда баркарорлиги, талабалар олдида чинакам обру эътибор козониши. 2. Мамлакатнинг бутун ижтимоий хаётида фаол иштирок этиш ва эгаллаган тажрибаларни коллежга олиб кириш, бу фаолиятга уз талабаларини жалб килиш уларни ижтимоий, хаётда фаол иштирок этишини таъминлаш. 3. Хар бир талаба шахсига катта кизикиш билан караш ва барча жамоа ишларини ташкил этиш. 4. Педагоглар уз ишларига бугунги кун талаби билан эмас, балки келажакни уйлаб иш юритиш. 5. Талабаларга булган муносабатлари, уларнинг такдири хакида гамхурлик килиш, уз тарбияланувчиларининг келажаги билан кизикиш. 6. Талаба шахсига хар томонлама таъсир курсатиш. 7. Илгор педагогик тажрибани хамда таълим ва тарбиянинг назариясини чукур урганиш, хамма янгиликларни тушуниб олиш, уларни уз тажрибалари билан солиштириб куриш, баъзиларини ''уз ишида тадбик килиш. Педагогнинг ижодкорлиги талаба нинг ижодкорлигини уйготади. Улар уз талабаларини ватанга садокат рухида тарбиялаш билан бирга уларнинг калбида олижаноб фазилатларни карор топтирадилар. Шундай экан, педагогларнинг педагогик махоратида шахсий фаолият тизимини ишлаб чикиш мухимдир. Ха ёт кашфиётлар олами. Тажриба, услуб, фикрлар ранг-баранг. У самарали мехнат натижасида исбот ва далиллар оркали талабалар калбига кучади. Уларнинг туйгуларига таъсир курсатади. Талабалар муаллимнинг фахри, келажагидир. Шу боис уларнинг нияти талабаларни мустакил юрт курувчилари, мухандислари, илму маърифат фидоийлари сафида куришдир. Педагогнинг энг биринчи максади талабасини тезрок саводли килишдан иборатдир. Лекин уни амалга ошириш жуда хам машаккатдир. Хар бир педагогниг уз фаолият тизимини ишлаб чикиш ва унга каътий амал килиш унинг таълим сохасидаги муваффакиятлариниг мухим омилларидан биридир. педагог бир хил методларда дарс утиш билан чекланиб колмаслиги лозим. Аксинча у укитиш методларини такомиллаштириш устида тинимсиз ишлаши зарур. Педагогнинг талабалар билан муомиласи тарбия натижаларига катта таъсир курсатади. Талабага мухаббат хеч качон жавобсиз к олмайди. Касб-хунар таълимни стандартлаштириш. Касб-хунар таълимнинг давлат т'аълим стандарти талабалар билим савиясига куйиладиган мажбурии минимал даражани белгилаб беради. Давлат таълим стандарти таълим мазмуни шакллари вазифалари, усулларини, унинг сифатини бахолаш тартибини белгилайди. Таълим мазмунининг узаги хисобланган стандарт воситасида мамлакат худудида фаолият курсатаётган турли муассасаларда давлат ва нодавлат таълимнинг баркарор даражасини таъминлаш шарти амалга оширилди. Давлат таълим стандарта уз мохиятига кура укув дастурлари, дарсликлар, кулланмалар, низомлар ва бошка меъёрий хужжатларни яратиш учун асос булиб хизмат килади. Касб-хунар таълимининг давлат таълим стандарти узининг тузилиши ва мазмунига кура давлат, худуд, коллеж манфаатлари ва вазифаларини акс эттиради, хамда энг асосий талаба шахси, унинг интилишлари, кобилият ва кизикишлари устуворлигидан келиб чикади. Давлат таълим стандартини бажариш Узбекистон Республикаси худудида курсатилаётган мулкчилик шарти ва иродавий буйсинишдан катъий назар барча таълим муассасалари учун мажбурийдир Дарс жараёнида педагог махорати. Ҳозирги замон жамиятининг ҳамма соҳада ҳар кимдан ташаббускорликни, ижодни, мустақил фикрлашни талаб қилади. Дарс- педагогик ижодкорликнинг асосий майдони. Педагогнинг асосий педагогик эҳтиёжи-ўргатиш, етказиб бериш- айнан дарсда амалга ошади. Шундай экан, дарс таълим жараёнини ташкил қилишга тўғри,янгича муносабат керак. Дарс жараёнида педагог олдида муҳим бир масала туради. Талабаларни билим олишга жалб қилиш, уларни олға ҳаракатлантиришдир. Бу эса педагог ва талаба ларни ( ўзаро ) биргаликдаги меҳнатга жалб қилади. Бунинг учун ўқитишга мажбур қилмаслик керак. Педагогик ҳамкорликнинг қарашларидан бири-дарсда талабадаги қўрқувни йўқотиш, уни эркинроқ, дадилроқ қилиш, ўзини кучига ишонтириш, унга жиддий ижод қилишга қодир шахс сифатида қараш. Дарсда аниқ мақсад ғояси. Бу-талабалар билан ҳамкорлик руҳида иш олиб бориш, уларга аниқ бир мақсад қўйиб, бу мақсаднинг мураккаблигига ва буни амалга оширишга ишонтириш - уларда ўзига бўлган ишончини, аниқ, мушкул масалани ҳам еча олиш мумкунлигини шакиллантриш. Дарс ўтиш жараёнида қуруқ гап билан чнгараланмай, талаба ҳотирасини шакиллантириш, мантиқ, тасаввур, фикирлай олишини ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Чунки, талабаларнинг ижодий фикрлашини шакллантириш шахсий сифатларидаги нотекисликларни, нуқсонларини бартараф қилишга ёрдам беради. Уларда эркин фикир қилиш камол топади. Натижада талабалар ўтиладиган мавзуни оз бўлсада, муҳокама қилишда фаол, педагог қайси дарсни ўтишдан қатъий назар, ҳеч қандай кераксиз,ортиқча нарсаларга тўхталмай, ҳар бир мавзуни аниқ, равшан, лўнда тушунтириши ва шу билан бирга талабаларни индивидуал ва жамоа ўз- ўзига баҳо беришга ўргатиши лозим. Дарс ўтиш давомида педагог шундай усуллардан фойдаланиш керакки, талабалар ўзларини шахс сифатида ҳис қилишсин. Бу-ҳар бир талаба ҳар бир дарсда ўзининг баҳосини олиши, масалаларни ўзи танлаб олишда намаён бўлади. Ҳар ким ўз гуруҳида ҳимоя остида, ҳечким уни шубҳа билан ҳақорат қилмайди. Педагогнинг п е дагогик маҳоратида дарснинг ўрни муҳим. Дарс- шундай марказки, педагогнинг ҳар бир тафаккури ва ҳаракатлари шу марказ атрофида айланиб, яна унга қайтиб келади. Ҳар бир дарс ўқитиш жараёнига ўзининг, фақат унга хос бўлган ҳиссасини қўшади. Замонавий дарс фақат ўқитишнинг метод ва формалари билин чекланиб қолмай, балки таълим-тарбия, ривожлантириш мақсадларини амалга ошириш, педагог ва талаба фаолиятида биргаликдаги ўзаро боғлиқлигини рўёбга чиқаришни талаб қилади. Дарс педагогдан ижодий педагогик тафаккур, педагогик маҳоратни талаб қилади. Педагогнинг ўқитиш воситалари унинг ижрткорлигига, кўп қиррали билимга, талабаларни севиш, фаолиятига асосланади. Дарс беришда педагогнинг муваффақияти унинг назарий ва касбий тайёргарлигига боғлиқ. Дарс тайёрлаш жараёнида педагогшу предметга қарашли, психологик- педагогик, методик китобларни, журнал ва газеталарни мунтазам равишда ўқиб бориши, бадий адабиётдан, ҳар хил кинофилъмлардан фойдаланиши керак. Дарс бериш жараёнида воситалар ҳар хил бўлиши мумкин. Бу педагогнинг ихтисослигига, унинг қизиқувчанлигига, эҳтиёжларига, интиликтуал фаолиятига боғлиқ. Албатда бунда ўрганилаётган материал мазмунини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Д арс бир нечта омиллардан иборат. Шуларнинг асосий давлат педагогикаси томонидан қабул қилинган материал. Педагогўқув программанинг асосий йўналишларини билиши керак. Ҳар бир дарсда 3 та масалага эътибор қаратиши керак. Булар; 1. Тарбиявий масалалар- педагогнинг бўлаётган масалаларга, атрофга бўлган дунёқарашини шакиллантиради. Уларда инсон парварлие, ватанпарварлик руҳини тарбиялайди. 2. Илм оширадиган масалалар- ўз ичига талабаларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллаттиришини олади. 3. Билиш масалалари- талабаларда ўрганилаётган материаллардан асосийсини, муҳим жойларини ажрата олиш қобилиятини,ўқув фаолиятида ва фикрлашда мустақил бўлишни, ўқишда қийинчиликларни енгишни шакиллантириш. Тажрибали педагоглар томонидан талабаларнинг дарсдаги мухим, керакли жойлари қайсилигини, қайси жойини эслаб қолиш, қайси жойидан шунчакий хабардор бўлиши кераклиги аниқланади. Педагог томонидан дарсни ишлаб чиқиш, яъни педагог-дарснинг муаллифи. Дарснинг қандай бўлиши унинг ижоткорлигига ва махоратига боғлиқ. Аввало дарснинг ижодий режаси тузилади. Режа ўз ичига қуйидагиларни олади; 1. ўқув дарсидан келиб чиқиб, ҳар бир мавзу материалининг мазмунини чуқур билиш; 2. педагогнинг ҳаётий ва тажрибага, маънавий ҳолатига мос бўлишқ; 3. ўрганилаётган мавзунинг олдинги ўтилган, кейинги ўтилиши керак бўлган мавзуларга мос келиши; 4. ҳар бир мавзунинг талаба лар психологиясига мослашиши мақсадга мувофивқдир. Дарс жараёнини педагогташкил этар экан, у ўрганишнинг самарадорлигига, талабани таълимнинг субъектига айлантиришга, талабалар ҳам шу дарснинг ҳам муаллифлигига айлантиришга интилади. Дарсни ишлаб чиқиш-тегишли материални ўзлаш тиришнинг энг самарали усул ва воситаларни танлаш демакдир. Шуни таъкидлаш керакки, дарсни ишлаб чиқишда ўрганилаётган материали ўзлаштиришнинг методик уусулларини танлаш-биринчи ўринда туриш керак, кейин эса унинг бошқа кампанентлари уй вазифани текшириш мустахкамлаш методларига амал қилиш керак. Дарс режасини тузиш жуда муҳимдир. Ҳаттоки кўп йиллик тажрибага эга бўлган педагоглар ҳам янги, энди ишга тушган педагоглар ҳам хар бир дарсликларни кўриб чиқишни канда қилмасликлари. Бу албатта. Талабаларнинг билиш фаолиятини бошқаришда педагогнинг маҳорати,аниқли фаолиятини бошқариш. Дарсда билиш фаолиятини бошқариш маҳорати кўпгина факторларга боғлиқ. Шуларнинг энг асосийси, педагогнинг ўз предметини талабаларга қизиқарли қилиб кўрсатаолиш қобилияти. Чунки қизиқиш кўпгина,масалан, англаш, ҳотира, диққат, фикирлаш, ирода каби психик жараён ва функцияларга брғлиқ. Талаларнинг ўқишга қизиқишини вужудга кептириб, уни ривожлантиришда педагогқуйидаги асосий ҳолатларга эътибор бериши керак. Талабаларда ўрганилаётган предметга қизиқиши,уни яхши кўришини шакиллантиришига, изланувчанликка, янги билимларни очишга, муаммоли характердан масалаларни ечишга жалб қилиш муҳимдир. Шундай экан, ўқитиш турли-туман бўлганда қизтқ бўлади. Бир ҳил ахборот ва фаолиятнинг бир хил усуллари тезгина зериктириб юборади. Ўқитилаётган предметга қизиқишни орттириш учун, унинг умуман ёки алоҳида бўлимларда кераклиги, муҳумлиги, мақсадга мувофиқлигини англатиш керак. Янги материал қанчалик олдинги материал билан боғлиқ бўлса, у шунчалик қизиқарлироқ бўлади. Унчалик осон ёки унчалик қийин бўлмаган материал қизиқиш уйғотмайди. Ўқитиш қийин, лекин уддалаш мумкин бўладиган бўлиши керак. Талаба ишини қанчалик тез текширилиб ва баҳолаб турилса, ўқувчи учун ишлаш шунчалик қизиқарли бўлади. Ўқув материалининг ёрқин бўлиши талабаларда қизиқиш уйғотади. Тажрибали педагоглар ўқитиш усулларини танлашда ижодий ва катта маъсулият билан ёндашадилар. Агар гуруҳ ёш группа билан ишлаш жараёнида бир хил методлардан фойдаланиаган бўлса, тарбиялаш жараёнида ижодкорликнинг асари ҳам қолмайди. Педагог ўқитиш жараёнида ҳар хил қизиқарли воситалар, ўйинлардан, масалалардан, мисоллардан фойдаланса мақсадга мувофиқ бўлади. Ўқитишда ҳамма нарса ҳам қизиқ бўлавермайди. Шунинг учун педагогўқувчилада ирода, қатъиятликни шакллантириши керак. Дарсдаги иши формаларнинг турли-туманлиги. Тажрибали педагоглар асосий эътиборни маъруза-дарслар, семенар мустақил иш дарслар, конкрус-дарсларни ўтишга қаратади. Педагогнинг маҳорати шундай турлардан дарсларни ўта олиш тнхникасида ҳам намаён бўлади. Маъруза дарси талабалар онгига, фикрлашини фаоллаштиришда катта ёрдам беради. Тажрибалар шуни кўрсатадики, маъруза бошлашида ўқитилаётган материалнинг мақсадини, нимага ўқитилаётганини тушунтириш мақсадга мувофиқдир. Кейин эса керакли билим олишда асос бўладиган принциплар, фикирни исботлаш ва қандай йўл тутиш кераклигини кўрсатади. Шундан кейингина кўриб чиқилаётган масалани мағзи чақилади. Маъруза дарсида педагог саволлар, диалог, такрорлаш, таққослашлардан фойдаланилади. Семинар дарси- талабаларни юқори ақлий фаолиятини, янги билим ва кўникма олишга интилишини келиб чиқаради. Бундай педагог ностандарт усулларидан фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Мунозара дарси - талабаларни муаммоли масалалар билан тўқнаштириш ўзларининг фикирларини баён эттириш учун (ўқув) педагогдан катта маҳорат талаб этилади. Конкурсли дарслар- ноанъавий ҳисобланади. Чунки уларни талабаларнинг ўзлари ўтказадилар. Улар ўзлари материал топишади, изланишади ва х.к. Муаммоли ўқитиш- бу шундай методки, унда педагог ўртага бир муаммони ташлаб, бу муаммони ечишда вужудга келадиган қарамақарши- ликлар, эътирозларни кўрсатиб беради, эксперемент орқали ҳақлигини исботлайди, турли хил нуқтаи назарларни тушунтиради. Талабаларга формула, қонунлар, сана ва минг хил қоидаларни қуруқ ёдлатишдан фойда йўқ. Шунинг учун ижодий характердаги саволлар билан талабаларга мурожат этиш муҳим. Бунда тажрибали мутахассис талабалар билан педагогик жараённи ҳамкорликда амалга оширади. Бундай дарсда талабаларнинг билим олишга қизиқиши, эҳтиёжи, талабчанлиги ошади. Улар савол бериб, шу саволга жавоб излашади. Анъанавий дарсларда педагог савол беради. Т алабалар эса шу саволга фақатгина дарсликка таяниб жавоб беради. Бундай пайтда, талабаларда шундай тасаввур пайдо бўладики, ҳамма нарса, хақиқат шу дарсликда намаён бўляпти, унда яна нимани излаш керак? Нимага? Бу охир оқибатда дарснинг зерикарли бўлишига олиб келади. Педагог хар бир дарсни муаммоли, изланувчан, фаол бўлиши учун, талабаларга савол ва топшириқлар тизимини яратади. Бу саволлар қисқа ва лўнда бўлиши керак. Бундай саволлар талабаларнинг нафақат фикирлаш доираси, изланувчанлигини кенгайтиради, балки уларни ижодий қоблиятларини, ташкилотчилилигини, интизомлилигини, кучайтиради. Шундай саволларни қўллаш керакки, уларда эътирозли, қарама- қаршилик томонлари бўлсин. Талаба мулоҳаза юритсин. Шуни айтиш керакки, саволларнинг кўплиги ёки камлиги гурухдаги талабаларнинг ёшга интеллектуал қобилиятига мос келиш керак. Педагог ўзининг дарсида талабаларнинг хатога йўл қўйиш мумкинлигини инобатга олиш керак. Ўзи эса саволларни тўлдириб, жавобларни хам тўла бериши керак. Жавобларни юзаки, саёз бўлиши кейинги савол беришга бўлган ҳоҳишни сундириши мумкин, шу билан бирга талабаларни фаоллиги ҳам сўнади. Дарсдаги мустақил иш. Тажрибали педагогнинг ёш педагогдан фарқи у кам куч сарф қилиб яхши натижага эришади, чунки у талабаларни мустақил билим олишга ўргатади. У шундай қоидага бўйсунади; агар материал осонроқ бўлса, у талабаларга мустақил иш қилиб беради, агар қийинроқ бўлса, ўзи тушунтиради. Мустақил ишнинг кўп турларини ўкитувчилар талабаларни янги билимни эгаллашга тайёрлаш учун қўллашади. Биринчи навбатта бу такрорлаш характеридаги ишлар. Уларга олдинги ўтилган мавзулар юзасидан масала, мисоллар, педагогнинг топшириғига асосан бирор дарсликни танлаб бериш, график ишлар, яъни схема, жадвал ва бошқалар. Бундан ташқари мустақил ишни янги материални ўрганишда ҳам қўллаш мумкин. Биринчи ва иккинчи холатларда мустақил ишни ўқитиш жараёнига сингдириш педагог раҳбарлигида олиб борилади. Тажрибали педагоглар талабаларни дарслик билан мустақил ишлашга, конспект қилиш техникасига, ижодий ишларнинг методикасига ўргатиб бориш керак. Тажрибали педагог дарсда, талабаларнинг дарслик билан ишлаётган пайтида, тез ишлайдиган талабани тўхтатмайди, секин ишлайдиган ўқувчини шошилтирмайди. Берилган саволга тўғри жавоб берган талаба га кейинги саволни беради. Хатога йўл қўйган талабага тезгина қўшимча топшириқ беради. Мустақил ишни ташкил қилишда ёш педагог ўзига камроқ мажбуриятни олади. Талабалар шунга ўрганиб қолишадики, педагог хамма нарсани тушунтириб, керакли жойини муҳимлигини таъкидлаб ўтади. Ваҳоланки, шу материални мустақил ўрганиб чиқишга, уни қайта ишлашга талабалар ўрганмаган бўлади Ҳар доим талабаларнинг индивидуал қобилиятларини ўрганиб, кузатиб, ҳисобга олиб юрадиган педагог уларнинг мустақил ишини ташкиллаштиришда педагогик маҳоратга эга бўлади. Дарсда тескари алоқаларни амалга ошириш. Талабаларнинг билим эгаллаш жараёнини ташкил зтиш учун, педагог дарсдаги тескари илоқаларни амалга ошириши керак. Бундай маҳоратга педагог талабалар билан мулоқот қилган кузатувчанлиги, яхши ривожланган тасаввур ва чуқур мулохазали бўлгандагина эришилади. Бунда тажрибали педагог билим олишда пассив талабаларни қуйидаги даражаларга ажратиш мумкин; -билиш доираси суст (диққатсиз, хотираси ёмон, фикрлаш, мулоҳаза юритиш доираси яхши ривожланмаган ва х.к.) -эмоционал- иродалилигидаги камчиликлар (пассив, суст, ортиқча ҳаяжонли, қунти йўқлиги ва х.к.) -шахсий сифатларнинг яхши шаклланганлиги (билим олишга қизиқиш, мустақил иш юритиш, жавобгарлик, маъсулият) Педагог мутахасис бой тасаввурга эга бўлиши керак. Бу нарса ўзини талабалар ўрнига ҳаёлан қўлга олиш, ўқувчининг ролига кириб, шу нуқтаи назардан педагогик муаммоларни ҳал қилишда намоён бўлади. Бундай педагоглар тўғрисида талабалар; «Улар ҳамма нарсани кўрадилар, улардан хеч нарсани яшириб бўлмайди.” деб гапиришади, одатда. Шунинг учун, муносабатни амалга оширишнинг асосий талаби тарбияланувчи психологиясини англай олишдир. Савол тугилади; қарама-қарши муносабатни қачон амалга оширса яхши бўлади? Илғор педагоглар кўпинча дарсни олдинги билимларни фаоллаштиришдан эмас, балки муаммоли вазиятни туғдириш ёки олдин қўйилган муаммони ечими тўғрисидаги тахминларни, ўртага ташланган таҳминни исботлаш вақтида, улар аввал эгаллаган билимларни долзарб эканлигини қўллашади. Бундан ташқари дарс бошида олдинги ўтилган мавзуга асосан назорат иши ўтказиш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. Муаммони долзарб ғояси педагогга дарсни нимадан бошлаш кераклигини ҳам кўрсатиб беради. Баъзида дарсни оғзаки сўроқ билан бошлаш, баъзида эса масала берувчи ёки мисолни ечиш билан бошлаш мақсадга мувофиқ . Шуни айтиш керакки, дарснинг бошланиши унинг кейинги боришини ҳам, ўқитиш усулини ҳам танлашни белгилаб беради.Бу албатта педагогнинг ўз ташаббускорлиги ва ижодкорлигига боғлиқ. Уй-мустақил иши. Етук педагог – мутахассислар талабаларнинг ўзлаштиришини ошириш самарадорлигини ҳар доим уй – мустақил ишини тўғри ташкил этиш билан боғлайдилар. Яхши педагоглар уй вазифаларини қизиқарли бўлишига ҳаракат қиладилар. Шу мақсадда улар вазифаларни ҳарактер ва формасига қараб:оғзаки ва ёзма, муҳим ва ўз ҳоҳишидаги, қўшимча адабиётларни қўллаб, ўзи танланган топшириқ, индивидуал ва группали ва х.к.га ўзгартиришади. Уй вазифасини аниқ ва тўғри бўлиши учун педагог дарс жараёнида самарали қилиб,тушунтириш ишларини олиб бориши керак. Шунинг учун ҳам малакали педагоглар янги материални тушунтиришга кўпроқ вақт ажратадилар.Чунки билимларнинг оғзаки мағзини чақиш, англаш жараёни қанчали самарали бўлса, кейинги дарсда уй вазифалари текширишга шунчплик камроқ вақт кетади. Ёш педагог биринчи кунларданоқ шунга эътибор бериши лозим. Янги материални тушунтиришга кўпинчи вақт етмасликнинг сабаби шундаки, уй вазифасини текширишга кўп вақт ажратилади, чунки материални ўзлаштирмаган бўлади. Шунинг учун, тажрибага эга бўлган педагоглар янги мавзуни тушунтириш вақтида педагогни вазифасини бажаришда мунтазам равишда тайёрлаб борадилар. Улар асосий эътиборни талабаларни аниқ, бир хил тушунганлигига ва уларнинг қай даражада материални тушунганлиги текшириб борилади. Шубҳасиз, уй вазифаларини бажаришининг фаоллаштириш сабабларидан бири, уларни тез – тез педагог томонидан текширилиб борилишидир. Акс ҳолда педагогларда уй вазифаларининг назоратсиз (тарзда) бўлиши вужудга келиши мумкин ва улар уй вазифаларни бажаришда суст бўлиб қолишади. “Топшириқ бердингми – текшир, текширмадингми топшириқ берма” – бу қоидага педагог доимо амал қилиши керак. Педагог меҳнатининг маданияти. Педагогик маҳоратни эгаллаш учун педагогга фақат ўзининг фанини чуқур билиши етарли эмас, у бундан ташқари сиёсат, фан, санъат, техника, спорт соҳасида одамларни нимаики қизиқтирса, ҳаммасидан хабардор бўлиши керак.Дарс ҳар доим таълим жараёнига ўхшаб, ўз ичига сиёсий йўналганлик элементини олади. Дарс бу ҳали кафедра, ҳали минбар, умуман – дунёга бўлган ўзига ва талабаларга педагогнинг муносабати акс эттириладиган вазият. Шунда фуқаролик қарашлари касбий қарашларни такомиллаштиради. Педагогик маҳоратнинг калити ҳам шу ерда. Дарснинг психологик аспектларини ҳисобса олиш. Педагог ҳар доим талабанинг ривожланиш даражасини, унинг хотираси, диққати, иродаси, қунтини синайди. Шунда нималарга амал қилиши лозим? Педагог ҳеч қачон ўзининг талабаси, қолаверса инсон ҳақида ёмон ўйламаслиги, шошма – шошарлик билан унга баҳо бермаслик керак. Унинг асосий вазифаси - талабани ҳар томонлама ўрганиб чиқиб, уни тушуниш, педагоглик касби ўйламай иш қилишни кечирмайди: талаба қалбига нисбатан самимийлик, уни психологиясини, ички дунёсини англаш педагогга хос. Дарсда қула й психологик режимни қандай қилиб сақласа бўлади Биринчи навбатда, талабага халақит бераётган, диққатини бир жойга жамлашга тўсқинлик қилаётган, гуруҳ шароитида, ўртоқлари ёки педагогнинг ҳаракатларида ёки ўзининг мустақил ишида чалғитадиган, ғашига тегадиган нарсаларга барҳам топиш керак: Ёш педагог талабаларга, дарсда нима иш билан шуғулланишаётгани, лоқайд талабаларнинг бор-йўқлигидан бохабар бўлишлари лозим. Шубҳасиз бундайлар ҳар бир педагогда ҳам бўлади. Бунга сабаб педагогда ҳали етарли маҳоратга, ўқувчига таъсир этиш қобилиятига эга эмаслигидир. Талабани кўп нарса безовта қилади: тайёрланмаган уй вазифаси, яқинда ўқиган китоби, севимли футбол командасининг мағлубияти ва х.к. Шунинг учун, педагог талабаларнинг юзидан уларнинг кўнглида нима кечаётганини, уларнинг диққатини жалб қила олиши учун махсус психолог бўлиш керак. Шундагина, хатони жуда лоқайд, бефарқ талабани ҳам дарсга қайтариш мумкин. Қизиқишларни, қобилиятларни, фикрлаш суръатларни, тайёрланиш, талабаларга бўлган муносабат, талабалар характерининг хусусиятларини ҳисобга олиш ижодий дарснинг асосий талаби. Педагогнинг талабага бўлган талабларининг харакати. Шу нарса маълум бўлдики, ҳар хил дарслар жараёнида педагог ўзининг тарбияланувчиларидан жуда кўп талаблар қилади. Лекин гап қанча талабларни айтишда эмас, уларни қай тарзда айтишда. Талаб қилишни қандай ўрганиш керак? Талабаларнинг табиатини, характиристикасини билиш керак. Шундай метод эгаси бўлган педагоглар ўзининг кўрсатмалари билан талабаларнинг баъзи ҳаракатларини рағбатлантирадилар, буни улар дарс давомидаги айтиладиган алоҳида танбеҳ ёки мақтов, хулосаларда намоён қиладилар. Улар кишига, қандай талаблар билдиришни (талаба) биладилар. Талаба лар эса талабларни билиб, уларни бажариб айнан бир феъл-атворга ўрганаидилар. Талабаларни тўғри танланганлигини аниқлашда педагогик вазиятни, яъни бу талаблар амалга ошириладиган шароитни ҳисобга олиш зарур. Асосий –педагогнинг талаблари аниқ, ижобий, қўлдан келадиган ва охиригача етказилган бўлиши керак. Дарсда эмоционал - интеликтуал шароит яратиш. Дарсда талаба атрофдаги оламнинг предмет ва ҳодисаларни билибгина қолмай, унинг бу нарсаларга муайян муносабати шаклланади. Баъзи ходисалар уни келажакка етаклайди, баъзиларига у бефарво бўлиши мумкин. Бир хил нарсаларни яхши кўриб бошқаларини ёмон кўриш, баъзи педагогларни ёқтириб, бошқаларига фақат тоқат қилиш мумкин. Психологларни айтишича, ижобий тийғулар фаолиятини туғдиришади. Дарсни эмоционал-интеллектуал шароити турли хил усуллар орқали яратилади. Биринчидан, ўрганилаётган ёки қўшимча материал таркибида бирор қизиқ информация, ахборот келтириш орқали. Иккинчидан, дарсга у ёки бу ҳақидаги маълумотларни, олимларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотларни, инсоннинг ақл заковати нималарга қодир эканлигини кўрсатувчи ҳикояларни киритиш. Учинчи йўналиш, талабаларга қизиқ бўладиган ижодий ишга жалб қилиш усулларидан иборат. Бундай усуллар кўп.Уларни танлаш турли хил муаммо вазиятини вужудга келтириш билан боғлиқ. Тўртинчи йўналиш, педагогнинг ўқув материалга нисбатан ижобий муносабатда бўлишини билдирувчи ҳис-туйғуларга боғлиқ. Шундай вазиятлар бўладики, педагог дарсга қанчалик тайёрланмасин, дарс кўнгилдагидек ўтмаслиги мумкин. Эндигина ишга тушган педагоглар шуни эслаб қолишлари керакки, ўргатилаётган материалнинг гўзаллиги, қирралиги, эмационал, тўғри етказа олишда талабаларга ҳам ўтади «юқади”. Ҳазил-мутойибани тушуниш педагогнинг “қувноқлиги” дарснинг ишчи муҳитини сақлаш билан бирга, талабаларнинг дарсга бўлган қизиқишларни шакиллантиришга ёрдам беради. Бундай пайтларда педагог уларга озгина танаффус бериб, жисмоний тарбия дақиқасини ўтказиш, воқеани айтиб уларни озгина бўлсада, кайфиятини яхшилаш мумкин. Баъзи педагоглар ҳаттоки қизиқ кулгили бир мавзуни, ўтаётганда ҳам талабаларнинг кулишига, жилмайишига йўл қўймайди. Бундай педагогнинг камчилиги шундачи, у нафақат кулги мутойибани тушунмайди, балки талабаларнинг бундай ҳис-ҳаяжонларини ривожланишига тўсқинлик қиладилар. Талабаларнинг қувноқ руҳига душмандек қараш ёки уларнинг камчилиги деб билиш, бизнинг энг катта ва қўпол хатойимиз. Дарс суръати педагог учун нафақат меҳнат маданиятининг муаммоси, балки интизом, дарснинг сифати муаммоси. Ўқув ишининг суръатини юқори қилиш учун мутахассислар талабаларда амалий кўникмаларни шакллантиришга ҳаракат қилишади. Тажрибасиз педагоглар, улгуролмасликдан қўрқиб, талабаларнинг ўзлаштириш қобилиятини ҳисобга олмай, дарснинг суръатини ошириб боришга ҳаракат қиладилар. Дарснинг турлича бузулиб кетиши, талабаларнинг ишчи кайфиятига, лекин ҳотиржам ишдан кўра кўпроқ салбий таъсир қилади, уларни толиқтиради. Ишнинг энг қулай суръатини англаш учун қуйидагиларга амал қилиш керак: - тегишли меъёрда ҳаммага тўғри келадиган, дарснинг ўртача суръатини топиш; -талабаларнинг индивидуал имкониятини ҳисобга олиш; - дарсдаги жамоа ва индивидуал форма ишларининг бирлигини танлаб олиш; -талабалар фаолиятининг турларини янгилаб, хилма-хиллаштириш:- вақтнинг унумсиз ҳаракатларини максимал даражада қисқартириш; -дарснинг суръатини аста-секинлик билан ошириб бориш зарур. Дарсда ўз-ўзини назорат қилиш. Педагог уз-ўзини назорат қила олиши педагогик қобилиятнинг ривожланишини тезлаштиради, тажрибали педагог маҳоратини намоён қилади. Ўз-ўзини назорат қилишга мурожаат этган педагог, дарсда ўз-ўзини идора қилиш малакасини ошириш билан қуролланади, фаолиятини ўрганади, ўз навбатида бу меҳнатдан роҳатланиш, педагогнинг маънавий куч- қудратини, унинг ижодий ташаббускорлигини вужудга келтиради. Муваффақиятли касбий фаолиятининг асосий талаби, педагогнинг аҳлоқий камолатга етишишга интилишдир. Бундай иштиёқнинг йўқолиши билан ижодий сўниш, ўз-ўзидан қониқмаслик, ихлоси қолиши бошланади. Дарсни назорат қилишда қуйидаги тамойиллар амал қилиш мақсадга мувофиқдир. Дарсдаги қилиниши керак бўлган ва қилинган нарсаларни таққослаш: Талабаларнинг олдинга силжиш даражасини (кўникмада, ривожланишда) текшириб бориш, уни олдинги натижалари билан таққослаш: талабаларни дарсдаги иштиёқини аниқлаш Дарснинг сифатли томонлари. Дарсда қўйилган масалаларни ечилишини баҳолашда талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини ўзлаштириш даражаси намоён бўлади. Агар натижалар талабаларнинг максимал имкониятлари даражасида бўлса, эришилган масала ечилиш сифати ва самарадорлигини ижобий деб тан олинади. Дарснинг сифатли томонларини аниқлаш педагог учун маҳорат. Коллеж машғулотни таҳлил қилишда энг самарали усул ва методларни танлаш ва қўллаш шартидир. У дарсда нимага эришади-ю, нимага эришмайди, муваффақиятсизликнинг сабаби ва уни бартараф қилиш йўлларини қўра олади, кеинчалик йўлларини нимани ривожлантириб , нимани мустахкамлаш кераклигини аниқлайди. Дарснинг сифатини англаш учун анъанавий схемани қўллаш мумкин: сўроқ-тушунтириш-мустахкамлаш-уйга вазифа. Яна шуни айтиш жоиз-ки, замонавий дарснинг анализини «кенг ” ва “ тор ” ўринда бажариш ва асосий дидактик категориялар ва с т руктурали элементлар асосида ўтказиш керак. Дидактик категориялар асосида қуйидагиларни аниқлаш керак. -дарснинг д и дактик принц и пларига ва таълим-тарбия жараёни ни нг талабларига мос келиши: -унинг йўли, яъни бориши ва натижалари дарс ва дастур талабларига ҳамда дидактик мақсадларга мос келиши: -дидактик масалаларнинг ечилганлиги ва талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини ошириш мақсадининг амалга ошганлиги: -таълим методлари ва усулларининг дидактик масалаларига мос келганлиги; -талабаларнинг мустақил билим олишда юқори даражага эришилганлиги, таълим ва тарбияни ўзаро боғлай олганлиги; -дарснинг ҳаётий тажрибалар асосида бўлганлиги. Дарснинг тузилишида ҳар бир мавзунинг муҳимлиги талабаларда янги тушунча ва кўникма ва малакаларнинг шаклланиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Буларнинг ҳаммаси дарснинг сифатини ташкил қилади. Педагогнинг дарсни ташкил қилишдаги тайёргарлик ва уни ўтказишдаги маҳорати мушкул иш, лекин бунга эришиш ҳар бир мулоҳазали педагогни қўлидан келади. Ёшларда мустақил равишда билим олишда ва уни ҳаётда қўллаш кўникмаларини ҳосил қилиш, аҳлоқ ва одобни яхшилаш мактабда, олий ўқув юртида шаклланади. Ёшларни талаба бўлгунга қадар ота-онаси, коллеж талабалари, қариндош-уруғи, маҳалла-куй назорат қилиб олади.Талаба бўлганидан кейин бу назорат сусайиб кетади. Бу ҳолатни талабанинг ўзи англаб етиши лозим, шундан кейин бошқарув назариясининг тамойили, тушунча ва қоидаларини эгаллаган ҳолда ўзини-ўзи тарбиялашни бошлаши керак. Таълим-тарбиянинг бошқарув назарияси. Жамият тараққиётининг ҳар бир босқичида қобилияти ва билимларга эга бўлган кишилар томонидан бошқариш эҳтиёжи мавжуд бўлган. Тарихдан бизга маълумки, давлатни илмий асосда бошқариш натижасида бошқарув назарияси вужудга келди. Бошқарув назариясини такомиллаштиришда ҳамма соҳалар билан бир қаторда таълим тарбия соҳасини бошқариш муҳимдир. Бу соҳада ҳам илмий бошқарув такомиллашига асосланиш лозим. Бунда таълим-тарбия соҳасининг ҳолати атрофлича таҳлил қилиниб, унинг кўрсаткичлари ижтимоий буюртмага таққослаб кўрилади. Сўнг мақсадга тўғри келадиган ва тўғри келмайдиган жараёнлар ажратилади. Ижтимоий буюртманинг кўрсаткичларига мувофиқ келадиганлари ривожлантирилади, мувофиқ келмайдиганлари ўзгартирилади. Бу вақтда бутун таълим-тарбия жараёнинг тизими, унинг босқичлари, ҳар бир босқичда бериладиган белгилар мазмуни, таълим-тарбия билан шуғулланувчиларни ижтимоий муҳофазасининг илмий асосланган лоиҳаси, бажарилиши шарт бўлган ишлар кетма-кетлиги ва бажарилиш муддати, бошқарувни амалга оширувчи мутасаддилар ва бу жараённинг тадбир-чоралари ишлаб чиқилади. Одатда бу илмий асосланган лойиҳа бир неча вариантларда тузилади. Иқтисодий бошқарув. Таълим-тарбияни мақсадга мос ҳолатга келтириш усули бошқарув босқичида режалаштирилган ишларни бажаришга кетадиган сарф-харажатлар миқдори аниқ ҳисобланиб, молиявий таъминланиш манбаалари ҳамда хуқуқий асослари ишлаб чиқилади. Бошқарув жараёнинг муваффақиятли кечиши кўп жиҳатдан иқтисодий бошқарув босқичининг илмий асосда ҳал қилинишига боғлиқдир. Талабаларни олган билимларини ҳаётда қўллай олишликка ўргатиш зарур. т алабаларга маърифий фикрлашни ўргатиш зарур. Умумий руҳшунослик қонуниятларни бериши лозим. Чунки бугунги ўқувчи эртага ота-она, раҳбар, тарбиячи бўлади. Ундан ташқари ҳар қандай шахс ўзи билан мулоқатда бўлган кишиларга озми-кўпми тарбиявий таъсир кўрсатади. Ҳар бир педагог аввалам бор талаба ларга қолаверса бошқа кишиларга яхши муносабатда бўлиши, уларга қандай сўзлар билан мурожат қилишни билиши керак. Кейинги вақтда «муносабат педагогикаси” тўғрисида кўп гапирилмоқда ва кўп ёзилмоқда. Шунинг учун кўпинча у «тадбирлар педагогикаси”га қарама-қарши қўйилмоқда. Ўйлаймизки, биринчи иккинчисига қарама-қарши қўйиш ноурин. Булар тарбияга турлича ёндашув аниқроғи унинг турли пағоналаридир. Айниқса педагоглар ўртасидаги муносабатлар, мулоқатлар, уларнинг иш тажрибаларини такомиллаштиришга ёрдам беради. Меълумки, шахс барча ижтимоий муносабатларнинг мажмуасидир. Шу сабабли унинг ҳаётда мавжуд кўп қирралигидан фойдалана билиш лозим. Ҳамма даврларда педагог шахсияти қанчалик эркин ва ўзига хос бўлидиган талабаларга таъсири шунчалик кучли, мехнатнинг самарадорлиги шунчалик юқори бўлади, деб ҳисобланган. Педагогнинг ҳақиқий муносабатлари тизимига кирадиган шахси ҳамиша унинг фаолиятида мухим ўрин тутиши керак. Чунки талабаларнинг маънавий дунёсини бойитиш педагогнинг иуносабатига, мулоқатига боғлиқ. Талабаларнинг маънавий бойлиги ўкитувчининг хақиқий муносабатларига боғлиқдир. Педагог ўз иши давомида фақат алоҳида ҳар бир ўқувчи шахси билан иш олиб бормасдан, балки ўз тажрибасида талабаларни бирлаштирган турли хилдаги гуруҳлар, жамоа, оила билан бирга иш олиб боришига тўғри келади. Шу муносабат билан педагоггурухлар ва жамоаларнинг асосий ижтимоий психологик қонуниятларини билиши шарт. Педагог ўқув тарбия жараёнида талабалар билан аниқ мақсадга қаратилган ишларни амалга ошириши лозим. Улар билан муносабатда ҳурмат ва ишончга эга бўлиши диққатга сазовордир. Талабага қўйиладиган талаб, илтимос, буйруқ оҳангида бўлмай, балки уларнинг маънавий сифатларини шакллантиришга қаратилган бўлиши зарур. Педагогик тарбия вазифаларини амалга ошириш жараёнида тарбияланувчилар ҳаётидаги ўзгаришларни эътиборга олишни тақозо қилади. Ҳар бир педагог талабаларга хилма-хил тусда таъсир кўрсатади. Педагогўз таъсирини талабага ўтказа билиш қобилиятига эга бўлиши зарур. Педагог муносабатнинг тартиби талабаларга дарснинг бошидан бошлаб то дарс тугагунга қадар бўладиган жараёнда амалга ошириш ўз самарасини беради. “Яхши сўз билан илон инидан чиқар. Ёмон сўз билан пичоқ қинидан” деган ҳалқ орасида тарқалган мақол бунга яққол мисло бўла олди. Педагог талабага яхши муомала билан муносабатда бўлиш ўртоқлари олдида уни ерга урмаслиги, турли лақаблар билан ҳақоратламаслиги муҳим. Педагог талабаларга ширинсуханлик билан яхши муносабатда бўлади. Натижада талабалар яхши тарбия топади. Ота-онага, ёру-биродарларга бўлган муносабатларни талқин қилиб берадилар. Улардан ибрат оладилар. Педагогларнинг муносабати орқали талабалардан яхши-яхши ширинсуҳан педагог, катта-катта фан арбоблари чиқиши мумкин. Яхши киши ўз ўрнини ҳар жойда топа олади. Шундай экан педагог аввалам бор актёр бўлиши, талаба талаюалар орасида ўзини яхши тута билиши керак. Талабаларга қандай муносабатда бшлиши, дарсни қандай ўтишни, талабалар олдида ўзини қандай моҳирлигини, усталигини кўрсата олиши керак. Чунки-педагог талабаларни бошидан яхши тарбияласа, улар битириб кетгандан кейин ҳам, устозни яхши кўриш билан бирга ҳурмат билан эслайди. Педагогнинг одоб қоидалари. Педагог ўз касбини доимо севиши, хурмат қилиши лозим. Ўз ишга, қўл остидагиларга доимо хурмат ва эхтиромда бўлиши, таълим-тарбия жараёнида камчиликка йўл қўймаслиги ва танлаган касбига бефарқ бўлмаслиги зарур. Педагог ўз фаолияти давомида жамият тараққиётига хисса қўшиш мақсадида иш олиб боради. Ҳалқнинг анъанасига содиқ бўлиш билан бирга меҳнатсеварлиги, интизомлилиги, муваффақиятсизликдан тушкунликка тушмаслиги билан педагогва талабалар ўртасида намуна кўрсата олади. Ўзнинг рост сўзлиги, покизалиги бир ишни қиёмига етказмай туриб, иккинчи ишга ўтмаслиги билан бошқалардан фарқ қилади. Ўз мансабига маъсулият билан муносабатда бўлиш, иш фаолиятида янгиликлар яратиш, педагогва инсон сифатида яхшиликлар қилиш унинг касбий хусусиятлари ҳисобланади. Педагогдаги сахийлик, одоблилик, меҳр- шафқатлилик, марҳаматлилик, ширинмуомалалик, сабрлилик, талабчанлик, иффатлилик, тўғрисўзлик, поклик, мулойимлик каби фазилатлар маънавий мухитни яратишда мухим хисобланади. Педагог ўз шогирдларида руҳий оламини яратиш, унинг педагогик маҳоратига боғлиқ. Дарҳақиқат, ўртоқлик, дўстлик, ҳамкорлик, ҳамжихатлик, садоқат, меҳр-мурувват, касб танлаш имконияти, ватанпарварлик, миллий ифтихор, инсонпарварлик, хушмуомалалик, озодалик, самимийлик, зийраклик, ташаббускорлик, инсофлилик, ростгўйлик, ор-номуслилик, андишалилик, катталарни хурмат қилиш, соф мухаббатни қадрлаш, вазминлик, тўғрилик, миллатларни хурмат қилиш, ҳар бир талабанинг маданиятидан чуқур ўрин эгаллаш лозим. Педагогнинг тарбиячилик махорати. Ислом Каримов: “ Дунёда ҳар қайси касб-хунарнинг узига хос урни, аҳамияти ва қадр-қиммати бор. Аммо уларпинг орасида энг улуғ ва шарафлиси бу - уқитувчилик касбидир” Дархакикат юртимиз келажаги булган ёшларни хар томонлама камолга етган баркамол инсон килиб тарбиялашда уларнинг маънавият кирралари: иймон, эътикод, мехр, ватанпарварлик, дустлик, инсонга чексиз мухаббат, мурувватлилик, каноатлилик, сабр-токатлилик, сахийлик, миллий гурур каби фазилатларни шакллантириш жуда мухимдир. Бу мислсиз тенги йук ишда педагогларнинг, тарбиячиларнинг, таълим сохасида масъул ходимларнинг хизмати бенихоят каттадир. Тарбия-тарихий ва ижтимоий ходисадир. Тарбия авлод- аждодларимиздан бизга етиб келган буюк мерос булиб, у комил инсонни вояга етказишда мухимдир. Тарбия инсонларнинг фаолияти жараёнида уларнинг онги ва иродасини устиришга хизмат килади. Шу билан бирга, тарбия ижтимоий ходиса булиб, инсоният тараккиётининг турли боскичларида узига хос мазмун ва амалга ошириш шаклига эгадир. Тарбия хакида Шайх Саъдий узининг "Гулистон" асарида шундай деб ёзган эди: "Кимда-ким ёшликдан тарбия олмаса, катта булиб бахтли була олмайди". Адибнинг юкоридаги сузларига амал килган холда талабаларни маънавий бой, жисмоний жихатдан соглом килиб тарбиялаш максадида дастлаб уларнинг тарбиявий даражасини аниклаш максадга мувофикдир. Бунииг учун талабалар калбини одоб-ахлок нурлари билан ёритмокчи булган тарбиячи -педагог чукур билим, кенг махорат ва тарбиячилик санъатини эгалламофи керак. Талаба ёшларни тарбиялашда умуминсоний кадриятлар, ислом таълимоти, узбек миллий урф одатларига амал килиш максадга мувофикдир. Тарбиявий жараён онгли, масъулиятли фаолият булиб, унда тарбиячи тарбиялсшувчиларни комил инсон килиб етиштиришда унга хар томонлама таъсир курсатади. тарбиячи талабалар жамоасининг тарбиявий даражасини урганиб, унга таъсир курсатиш махоратига эга булиши, тарбиявий тадбирларни талабаларнинг рухиятига канчалик ижобий таъсир этганини кузатиб, уни янада ривожлантириши, такомиллаштириши, тарбиявий . ишларни самарадорлигини оширишда уз билимини таркибий равишда бойитиб бориш лозим. Юртимизда тарбиявий ишларни ташкил килишнинг асосий надсади миллий истиклол талабига жавоб берадиган ёшларни тарбиялашга каратилган экан, айни пайтда бу ният тарбиячи-педагогларга катта маъсулиятни юклайди. Педагогик фаолият юритиш давр талабига жавоб бермоки лозим. Узбекистан Республикасининг "Таълим тугрисида"ги Конуннинг 5-моддасида худди шу хусусда тухталган: "Тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлокий фазилатларга эга бултан шахслар педагогик фаолият билан шугулланиш хукукига эга. Тарбия уч нарсага эхтиёж сезади: истеъдодга, илмга ва машкка деган эди улуг олим Арасту. Ана шу гояларга асосланган холда тарбиячилар куйидагиларга амал килишлари лозимдир: - тарбияда улгаётган инсон шахсини олий ижтимоий кадрият деб тан олиш, хар бир. талаба, усмир ва ёш йигитнинг бетакрор ва узига хослигини хурматлаш, унинг ижтимоий хукукий ва эркинлигининг эътиборга тутилиши: - миллийликнинг узига хос анъана воситаларига таяниш, жахон маданиятининг илгор тажрибаларига асосланиш; - талабалар фаолиятида тарбиявий жараённинг асосини ташкил килиш, кизикарли, тулаконли талабалар ёш жихатларига мое хает иклимини яратиш, мехнат, хайрия, ижтимоий фойдали, ижтимоий кунгилочар ва шунга ухшаш тадбирлар ташкил этиш лозимки, натижада талабалар узлари хохлаган ишга кул урсинлар, муваффакият хиссини тушуниб узларига ишончлари ортсин, ахлокан баркарор булсин. Педагог узининг тарбиячилик махоратида миллий истиклол рояси, озод ва обод ватанга мухаббат ва инсонпарварлик, маънавий-ахлокий тарбия, иктисодий тарбия, экологик тарбия, нафосат тарбияси, жисмоний тарбия, комил инсонни вояга етказиш кабиларга эътибор бериши лозим. Демак, педагог жамият хаётида етакчи урин тутувчи, мураккаб шахе структурасига эга булган инсоннинг касбий киёфасидир. Ижтимоий турмушнинг барча сохаларида эришилган ютукларнинг заминида унинг мехнатининг натижалари ётади. Педагогларнинг педагогик, психологик тайёргарлиги ва билимлар интеграцияси, муомала маданияти, психологик вазиятларни эътиборга олиш кабилар кучли булиши керак. Юксак савияли, зур махоратли тарбиячиларгина халк орзусидаги баркамол инсонни тарбиялайди. Илм инсонни юксаклик сари олиб боради. А. Авлоний айтганларидек: "Илм инсонларнинг мадори, хаёти, порлок келажаги, рахбари, нажотига айланган". Илм инсон учун роят олий ва мукаддас фазилатдир. Шунинг учун аввалам бор илмли, тарбияли булмок хар бир ёш инсоннинг бурчи. Шу максадда кунглида энг олий орзуларни жамлаб, педагог тер тукиб ишлайди. Уларнинг мехнатини хурмат килиб, берган билимларни эгалламок керак. Бехбудий айтганларидек: "Дунёда турмок учун дунёвий фан ва илм лозимдир". Ибн Сино таъкидлаганидек "Кимга кандай панду насихат килсанг, унга аввало узинг амал кил". Халкимизда тарбиячилик санъати кадимдан жуда юксак даражада ривожланган. Шарк мутафаккирлари, педагогик олимлари баркамол инсонни етиштириш учун тарбия накадар зарурлигини, унинг мохиятини ва мазмунини асослаб берганлар. Тарбиявий ишларни ташкил килишнинг миллий ва назарий асослари мавжуд булиб, педагоглар узларининг тарбиячилик фаолияти жараёнида; - мустакиллик туфайли узбек халкининг миллий, диний гояларининг кенг руёбга чикиши; - маърифатпарварлик ва жкадидчилик харакатининг тарихий асослари; — она тилимиз, унинг софлигини асраш; - Туркистон халкларининг авлод-аждодлари яратган халк огзаки ижодиётининг миллий тарбия воситаси сифатида кулланишини юзага чикариш ва кенг фойдаланиш; - халкимиз яратган миллий урф-одатлар ва анъаналаримиздан кенг фойдаланиш; -К уръони карим ва хадиси шарифдаги инсон камолати хакидаги гояларни ёшларга ургатиш; -маърифатпарвар мутафаккирлар, миллий кахрамонлар фаолияти, уларнинг асарларини урганиш, илгор тарбиявий таъсир курсатувчи таълимотларга амал килиш ва бошқалар. Юкоридаги йуналишлардан бизга маълум буладики, буюк аждодларимиз юксак тараккий топган давлат барпо этгани ва бу мамлакатда «Куч адолатда» - деган бош шиор давлат сиёсатининг, жамият хаётининг асоси булганини яхши биламиз. Бу гоя одамларга куч берган, уларда инсоф диёнатга, эзгуликка ишонч уйготган. Чунки жамиятда адолат баркарор булса, миллат хеч качон адашмайди. Эртами кечми фаровон турмушга эришади. Адолат биз кураётган жамият мезони булмоги даркор. Албатта бунда педагогнинг билими, махорати бекиёсдир. Педагогнинг билим даражаси, шаркона фикр юрита билиши, иш, билан харакатининг бирлиги коллеж талабаларининг ижодий фазилатларини такомиллаштиришда мухим урин тутади. Тарбиянинг етакчи максади сифатида асрлар давомида шахснинг хар томонлама камолатга эришуви гояси асос булиб колади. Шахснинг хар томонлама камолатга эришиши, бу унинг айрим к.ирралари ёки хислатларининг тула конлилигини, жисмоний, ахлокий, сиёсий, эстетик карашлари йириндисини уз ичига олади. Ёшларни фалсафий дунёкарашга тайёрлаш, хает мазмунини тушуниб олишга кумаклашиш, уз-узини идора ва назорат кила билишни шакллантириш мухим ахамиятга эга, чунки улар уз шахсий турмушида максадли ёндашув режа ва амал бирлигига эришадилар. Талабаларни умуминсоний ва ватанимиз кадриятлари, бой маданияти билан таништириш, уларда маданий ва диний билимларни эгаллашга булган талабларни шакллантириш, малакаларни ошириш, эстетик тушунчаларни камол топтириш педагог фаолиятида чукур урин эгаллаши лозим. Хар бир усмирнинг, йигит ва кизларнинг билимдонликларини ва ижодий имкониятларини аниклаб уларни ривожлантириш, талабалар ижодкорлиги, иктидорини юзага чикариш ва янада куллаб-кувватлаш учун шарт-шароит хозирлаш, инсон фаолиятини турли сохаларида жорий килиш максадга мувофикдир. Халкимизнинг "Дунёда илмдан бошка нажот йук ва булмагай" - деган наклини талабалар калбига сингдириш масъулияти педагогга топширилган. Тарбия кандай булмоги керак? Педагогнинг педагогик фаолиятининг самарага эга булмоги учун куп жихатдан шахс хусусиятларининг шaкллaнганлиги, шахс йуналишини аникланганлигини ва касбий махоратнинг таркиб топганлиги билан характерланади. Бугунги кунда ижтимсий ва иктисодий шарт-шароитнинг мураккаб тус олиши ёки таълим тизимига нисбатан янги талабларнинг юзага келиши педагогларнинг уз фаолиятларини тубдан узгартиришга хамда изчил, акл- заковатни ишга солган холда иш тутишни такозо этмокда. Бу бир томондан давр талаби эканини, иккинчи томондан шарт-шароитга нисбатан туб бурилиш хосил килиш ёки шахе фаолиятини йуналтиришда янгича муносабатда иш тутиш талаб этилади. Чунки мамлакат равнакини таъминлашда касбий таълим тизимида ижобий узгаришларнинг киритилиши педагогик ходимларнинг психологиясида бурилиш ясашлик билан белгиланади. Педагог талабанинг ички дунёсини тушуниш бошқа одамлар билан алока урнатиш, талабага фаол таъсир утказиш, хамма билан тил топишиб кетиш, вазминлик, одамларни ишонтириш кобилияти, босиклик ва узини тута билиш, талабчанлик, катъийлик, гайратлилик, чидамлилик, рахбарлик ва ташкилотчилик, узи ва бошкаларнинг хулкини бошкариш, мустакил ва ижодий фикрлаши мухимдир. Куп холларда талабалар шахсини ривожлантиришда аник бир мезон улчовини белгилаб олмайдилар. Шу сабабли хам педагог талабаларга касбий махоратини таркиб топишида кийналадилар. Хар кандай холатда -хам фаолият йуналишини акс эттирувчи мезон булиши керакдир. Бу мезон педагог фаолиятини доимо уз-узини назоратт килиш имкониятини турдиради ва унинг самарадорлигини таъминлайди. Педагог шахсий хусусиятларидан ташкари чукур илмий савияга, сузлаш маданиятига, юксак одоб ахлокли булиши керак. Талабалар билан утказиладиган сухбатларни юкори савияда ташкил килишда, педагог куйидаги маданият кирраларига эга булиши керак. Рухият маданияти - талабаларнинг маънавии эхтиёжларига тугри таъсир курсатиш. Махорат маданияти - хар бир тадбирни зур кувонч ра калбдан ташкил килиш. Сиёсий маданият - давр талабига мое иктисодий, ижтимоий билимга эга булиш. Маънавий маданият - талабаларнинг ижодий, маънавий, бадиий фаолиятини ташкил килишдир. Бундан ташкари, педагог узининг ташки куринишига хам эътибор бериши керак, тоза-озода, ихчам кийиниши керак. Бундан ташкари олий маълумотли, чукур билим эгаси узининг фанини пухта биладиган, юрт равнаки учун жонини фидо килишга тайёр, уз шогирдларидан билими, малакасини аямайдиган, талабаларга азиз, дуст, сирдош, коллежнинг фидокор ходими булмоги лозимдир Педагог тарбия жараёни янада самаралирок утиши учун турли хил кургазмалардан, техник воситалардан унумли фошдаланиши мумкин. Буюк / мутафаккирларимизнинг ноёб асарлари, уларнинг хикматли сузлари, турли кахрамонлик лавхалари тасвирланган расмлар, одоб-ахлок мавзусидаги фильмлар техник воситалар сифатида тарбияга" таъсир килади. Инсонни маънавий баркамол килиб тарбиялашда узбек халкининг миллий ва маданий кадриятларидани фойдаланиш, манбаашуносликка ургатиш максадга мувофикдир. Тарбиявии тадбирларни режалаштиришда талабанинг У рухияти, кизикиш жараёнидаги ижобий ва салбий сифатларининг мавжудлиги даражасига эътибор бериш, тарбиявии тадбирларнинг сифат ва самарадорлигини оширишда янгича ишлаш методи ва шаклларидан фойдаланиш санъатига эга булиш педагогнинг педагогик махоратига боглик. Педагогларнинг бу машаккатли мехнатларини кадрлаган холда талабаларнинг узлари хам якин ёрдамчи булишлари керак. Шу уринда Воиз Кошифийнинг "Агар шогирдликнинг биноси ниманинг устига куриладй деб сурасалар жавоб бергил: Ирода ва сабр токат, нимаики устоз истаса, уни жон кулоги билан эшитиб, чин кунгли билан кабул килиш, эътикодли булишдир" деган сузлари уринлидир. Талабалар мехнатининг давлат томонидан муносиб гарзда такдирланиши уларнинг кобилиятинп япада ривожлантиради, уларнинг ижодий фаолияти мукаммаллашади, уз устида олиб бораётган ишлари такомиллашади, узига берилган мукофотга ижобий жавоб беради. Албатта бу уринда хар бир тарбиячи педагогик ташкилотчилик махоратига эга булиши керак. Тарбия жараёнини тугри ташкиллаштириш, дарсдан сунг талабаларнинг буш вактини таксимлаш керак. Бунда талабаларнинг ота-оналари билан якиндан муносабатда булишлари керак, улар билан сухбатларни куйидаги йуналишларда олиб бормоги лозим: 1. Талабанинг характер хусусияти, оиладаги урни, мавкеи, рухий холатини урганишда. 2. Одоб ва ахлокка доир сухбат. (шаркона урф-одат, расм-русумлар, янги чиккан адабиётлар). 3. Тарбияси мураккаблашган талабаларнинг ота-онасига маслахат бериш, педагогнинг яккама-якка сухбати пухта, асосли ва- мантикан бой булса, ота-онани унга ишончини оширади - натижада эркин дил сузлари, маслахат, узаро ёрдам каби бир хамкорлик холати вужудга келади. Педагог ота-она ва талабалар билан яккама-якка фаолиятини йулга куйиш учун ота-оналар шахсини, оилавий ахволини билиш керак. Педагог ота-оналар хасида маълумотга эга булгандан кейин уларнинг фарзандлари хакида маълумотни аниклаб олиш мухимдир. Педагогнинг талабаларни тулик урганиши, тарбиявий тадбирларни мукаммал таъсирчан уюштиришга имконият яратади. Педагог уз фаолиятида куйидагиларга эътибор бериши лозим: 1. Талабаларда шаклланиб келаётган ижобий фазилатларни тавсифлаш, уларни билим олишга кизиктириш, ростгуй, маърифатли, мехрли, дустлик, уз-узини бошкариш, мехнатга муносабатини ривожланиш. 2. Талабаларнинг рухий куввати ва темперамент турларини ажрата олиш. 3. Талабадаги ижобий ва салбии узгаришларни кузатиш ва сабабини урганиш. 4. Талабадаги ёлгон гапириш ва бошка салбий сифатларини аниклаш. Талабалар билан турли саёхатлар уюштириш, кинотеатрларга бориш, уйинлар ташкил килиш, байрамларга багишланган кечалар утказиш максадга мувофикдир. Масалан: "Гуллар байрами" эрталигини утказиш талабаларнинг эстетик хис туйгуларини устиради. Байрамни утказишдан максад талабаларда йил фасллардаги мавсумий узгаришларни кузатиб бориш, табиатдаги усимликлар дунёси, турли-туман гуллар, уларнинг устириши ва бошкалари хакида тушинчалар беришдир. Фан педагоглари хар хил мусобакалар беллашувлар утказишлари хам талабанинг билимига билим кушади, дунёкарашини устиради, гурухдошлари билан алокани мустахкамлайди; мустакил фикрлашга ундайди. Коллежларда ташкил килинган хар хил тугараклар хам талабаларнинг тарбиясига яхши таъсир кллади. Кайси педагог ташкилотчи, янгиликларга интилувчан булса, унинг талабалари инок, мехрибон булиб усадилар. Улар дустларининг, ота- оналарининг, педагогларининг, илмнинг кадрига етадиган баркамол инсон булиб усиб улгаядилар. Давлатимизнинг энг буюк максади хам асли шудир. Педагогик қобилият. Қобилият ҳамма инсонларда мавжуд бўлиб, бир текисда бўлмай, бири юқори, бири ўрта ва бири қуйи даражадан иборатдир. Фақат ақли заиф инсонларда қобилиятни учрата олмаймиз. Мувафаққиятли ишлаш учун ҳар бир педагог педагогик маҳоратга эга бўлиши зарур. Педагогик маҳорат эгаси оз мехнат сарф қилиб, катта натижага эришади. Қобилият фаолият жараёнида пайдо бўлади ва ривожланади, қобилиятни ривожлантириш учун эса лаёқат, зехн, истеъдод яъни инсон нерв тизимида анатомо-физиологик хусусият ҳам бўлиши зарур. Педагогнинг баъзи психик процесслари унда шахсга хос сифатларининг шундай комплексини ташкил қиладики, буни педагогик қобилият деб аташ мумкин. Бу қобилиятларни айрим психик хусусиятлардан иборат қилиб қўйиш мумкин эмас. Таълим-тарбия ишларининг мувафаққиятли бўлишини педагог шахсига хос бўлган бир қанча сифатлар, шу жумладан, унинг иродаси, ҳиссиётлари, характерига хос бўлган бир қанча хусусиятларини ҳам таъминлаб беради. К.Д.Ушинский «Фақат шахсгина шахснинг ривожланишига ва таркиб топишига таъсир қилиши мумкин, фақат характер таъсири билан характерни вужудга келтириш мумкин», - деб ёзган эди. Қобилият – шахснинг муайян фаолият юзасидан лаёқати ва унинг ишини мувафаққиятли бажаришдаги субъектив шарт-шароитини ифодаловчи индивидуал психик хусусиятлардир. Кобилият – инсоннинг шундай психологик хусусиятларидирки, билим, малака, куникма орттириш шу хусусиятларга боглик булади, лекин бу хусусиятларнинг узи бу билим, малака ва куникмаларга тааллукли булмайди. Ахлок – жамиятда кабул килинган жамоатчилик фикри билан маъкулланган хулк-одоб нормалари. Билиш кобилияти – фаннинг тегишли сохаларига оид кобилиятдир. Бундай кобилиятга эга булган укитувчи фанни укув курси хажмидагина эмас, балки анча кенг чукуррок билади, уз Фани сохасидаги кашфиётларни хамиша кузатиб боради. Тушунтира олиш кобилияти – укитувчининг укув материалини талабаларга тушунарли килиб баён этиши, материал ёки муаммони уларга аник ва тушунарли килиб айтиб бериш, талабаларда мустакил равишда фаол кизикиш уйготиш кобилиятидир. Тафаккур – инсон онгидаги мавжуд илмий-хаётий билимлар мажмуаларининг керагини саралаб олиш ва амалиётга куллаш. Фалсафа тарихида қобилият узоқ давргача «ўзгармас ирсият», наслдан- наслга ўтувчи алоҳида куч сифатида талқин этилган. Бундай қарашлар дастлаб инглиз философии Ж.Локк ва французатериалистлари томонидан танқид қилинган. Қобилиятни ривожлантирувчи мумкин бўлган анатомик физиологик хусусиятлар туғма бўлади. Эмнатия - бошқа одамларнинг психик ҳолатларини тушуниш ва уларга ҳамдардлик қилиш қобилиятидир (биргаликда дардлашмоқ). Перцептив қобилият – идрок жараёнининг асосий тузулиши биринчи бўлиб, буи дрок объекларини билиб олиш ва уни хотира образлари билан солиштиришдан иборатдир. Яъни идрок этиш боғчадаги талабани олдига кубиулари қўйилган расмлари билан қўйиб чиқади. Одамларни солиштириш образи. Дидактик қобилият – талабалар билан мулоқот қилишда, педагогиканинг таълим қонуниятини ҳамда методларини ўрганган ҳолда, келишнинг таълим, барс олиш қобилиятидир ва ибратли дарс бериш. Констроуктив – педагогнинг ўз ишини режалаштира олишидир. Педагогик кобилият турлари - билиш кобилияти - тушунтира олиш кобилияти - кузатувчанлик кобилияти - аудиторияни бошкариш кобилияти - нутк кобилияти - информацияни тезда англаб етиш кобилияти - ташкилотчилик кобилияти - бошкарувчилик; - ташкилотчилик; - новаторлик; - обру орттира олиш кобилияти - коммуникатив кобилияти - келажакни кура билиш кобилияти - диккатни таксимлаш кобилияти Коммуникатив қобилият – бошқа одамлар билан бўладиган мулоқотни яхшилайдиган ва биргаликдаги фаолиятда психологик қовушувганликни таъминлайдиган қобилиятдир. Ўқувчи билан ўзаро мулоқотда бўлиш. Мисол: Фалон домла биз билан самимий муносабатда бўлади ёки бўлмайди. Билиш қобилияти – билим эгаллаш ва уни ўзлаштиришни таъминлайди. Англаш(тушуниш) қобилияти – айрим ҳаракатларни одам қилади, англанмаган ҳаракат, одам онгли ҳаракат қилади. Кўп сонли педагог, тарбиячи, мактаб директории, илмий мудири ва интернат ходимларидан қобилият ҳақида: «Шахснинг қайси сифатларини сиз педагогик қобилият деб ҳисоблайсиз?»-деб берилган саволга 82 та ёзма жавоб олинган. Сифатларни қуйида келтирамиз: 1. Ўз ишига муҳаббат, талабалар билан ишлашга қизиқиш. 2. Юқори маданиятли катта аудирование ишлата олиш. 3. Ўтиладиган дарсга қобилият, уни яхши билиш, унга қизиқиш. 4. Педагогик такт (гўзаллик)ка эга бўлиш. 5. Меҳнатга қобилиятли, меҳнатсеварлик. 6. Талабалар жамоасига киришиб кетиш қобилияти. 7. Талабаларга муҳаббат. 8. Ҳаракатчан (энергиялик). 9. Меҳнатга ижодий ёндашиш. 10. Ташкилотчилик қобилиятлари. 11. Жавобгарликни ҳис қилиш. 12. Тарбия билимларининг бутунлиги. Кобилиятнинг психологик - педагогик характеристикаси. Кобилият - одамнинг шундай психологик хусусиятларидирки, билим, малака орттириш шу хусусиятларга борлик булади. Одамнинг кобилиятлари билим ва куникмаларни эгаллашда мухим хисобланади. Бу билим ва куникмалар эгалландими ёки йукми – буларнинг хаммаси, жуда куп шароитларга богликдир. Кобилият тараккий этмай, суниб кетиши хам мумкин. Талабада хали зарур куникма ва малакалар тизими хамда мустакил билимлар ва таркиб топган иш услублари йуклигига асосланаб, жиддйй текширмай шошилинч равишда унда кобилиятлар йук деб хулоса чикариш педагогнинг жиддий хатоси булади. Кобилиятлар билим, малакалар, куникмаларда куринмайди, балки уларни эгаллаш динамикасида намоен булади, яъни бошкача айтганда мазкур фаолият учун мухим булган билим ва куникмаларни узлаштириш жараёни турли шароитларда канчалик тез, чукур, енгил ва мустахкам амалга оширишингизда намоен булади Демак, кобилият шахснинг фаолиятини муваффакиятли амалга ошириш шарти хисобланган ва билим, куникма хамда малакаларни эгаллаш динамикасида юзага чикадиган фаркларда намоен буладиган индивиудал -психологик хусусиятдир. Агар шахснинг маълум сифатлари йигиндиси одамнинг педагогик жихатдан асослаб берилган вакт оралигида эгаллаган фаолияти талабларига жавоб берса, бу нарса бизга, унда мазкур фаолиятга нисбатан кобилияти бор деб хулоса чикаришга асос булади. Кобилиятлар тараккиётнинг юксак боскичига истеъдод деб аталади. Истеъдод деб одамга қандайдир мураккаб мехнат фаолиятини муваффакиятли мустакил ва оригинал тарзда бажариш имконини берадиган кобилиятлар уюшмасига айтилади. Истеъдод махоратнинг дастлабки шарти булиб, лекин махоратнинг узидан анча узокдир. Мохир уста булмок учун жуда куп ишлаш керак. Истеъдод мехнатдан озод килмайди, катта ижодий ва зур мехнатни таказо килади. Истеъдодли кишилар шубхасиз мехнат оркали оламга машхур булган махорат даражасига эришганлар . Педагогик кобилиятнинг асосий турлари. Педагогик фаолиятнинг самарали булиши, педагогик махоратга эришиш учун педагогда куйидаги кобилият турлари мавжуд булмоги ва тарбиялаб етиштирилмоги лозим . Билим кобилияти, тушунтира олиш кобилияти, нутк кобилияти, ташкилотчилик кобилияти, обру орттира олиш кобилияти. диккатни таксимлай олиш кобилияти. Бу педагогик кобилиятлар шахснинг ахлокий томонини хам эм о ционал - иродавий томонини хам характерл а б беради. Бу сифатларнинг хаммаси бир-бири билан узаро богланган булиб, бир-бирига таъсир этади ва бир бутунликни хосил килади. 1. Билиш кобилияти - фанни тегишли сохаларига оид (математика, адабиёт, тарих) кобилиятидир. Бундай кобилиятга эга булган педагог фанни укув курси хажмидагина эмас, балки анча кенг ва чукуррок билади, уз фани сохасидаги кашфиётларни хамиша кузатиб боради. 2. Тушунтира олиш кобилияти - педагогнинг укув материалини талабаларга тушунарли килиб баён этиш, талабаларда мустакил равишда фаол фикрлашга кизиктиришдир. Педагог зарур холларда укув материалини узгартира олиш, кийин нарсани осон, мураккаб нарсани оддий, ноаник нарсани тушунарли килиб талабаларга етказа олиш даркор. Педагог талабани мустакил фикрлашини рагбатлантира олади. Кобилиятли педагог талабаларнинг билим ва камолат даражасини хисобга олади, уларнинг нимани билишлари ва хали нимани билмасликларини, нимани унутиб куйганликларини тасаввур этади. Бундай педагоглар талабаларни эмас, балки узларини назарда тутадилар. Кобилиятни, тажрибали педагог узини талабанинг урнига куя олади. Унинг катталарга аник ва тушунарли берган маълумоти, талабаларга тушунарсиз ва мавхум бир нарса булиши мумкин. Шунинг учун у баён этишни характер ва шаклини алохида уйлаб чикади, хамда режалаштиради. Кобилиятли педагог материални баён этиш жараёнида турли талабаларнинг кандай узлаштираётганларини катор белгилар асосида тугри аниклаб олади. Ва зарурат тугилган холларда баён килиш усулини узгартиради. У тегишли вазият юзага келмагунча иш бошламайди. 3.Кузатувчанлик кобилияти - педагогнинг, тарбияланувчининг ички дунёсига кира олиш кобилияти. Талаба шахсни ва унинг вактинчалик рухий холатларини жуда яхши тушуна билиш билан богли^ булган психологик кузатувчанликдир. Кобилиятли педагог талабанинг ички ва ташки холатдаги жуда арзимаган узгаришларни хам фахмлаб олади. Педагог бирор талабани хафа булганини ёки дарс тайёрламаганини кузидан билади. 4. Нутк кобилияти: - нутк ёрдамида шунингдек имо-ишора воситасида уз фикр ва туйгуларини аник ва равшан ифодалаш кобилиятидир. Бу педагоглик касби учун жуда мухимдир. Педагогнинг нутки дарсда хамиша талабаларга каратилган булади. Педагог янги мавзуни тушунтираётган, талабанинг жавобини тахлил килаётган, маъкуллаётган ёки коралаётган булса хам, унинг нутки хамиша узининг ички кучи, ишончи, узи гапираётган нарса билан кизикаётганлиги билиниб туради. Фикрлар ифодаси талабалар учун аник ва содда, тушунарли булади. Педагог узундан узок жумлалар, мураккаб суз бирикмалари, кийин термин, ибораларни куллашдан кочади. Уринли юмор, хазил, енгилгина истехзо билан яхши муносабатда булади. Педагогни нутки аник, жонли, образли, талаффузи жихатдан эркин, ифодали, хис-хаяжонли булиб, унда стилистик, грамматик, фонетик нуксонлар учрамаслиги лозим. Айримлар тез, айримлар секин гапиришга мойил буладилар. Талабаларнинг узлаштиришлари учун уртача, жонли нутк яхши натижа беради. 5.Ташкилотчилик кобилияти - талабалар жамоасини уюштириши, талабалар мухим вазифаларни хал этиш рухлантиришни, уз ишини тугри уюшганлигини назарда тутади. Уз ишини тугри режалаштира олиш ва уни назорат кила билиш назарда тутилади. Тажрибали педагогларда вактни хис эттириш, вактни тугри аниклай олиш, белгиланган муддатда хусусияти хосил булади. 6. Обру орттира олиш кобилияти - талабаларга бевосита эмационал - иродавий таъсир курсатиш ва шу асосдагина эмас, балки педагогнинг фанни яхши билиши, мехрибонлиги, назокатлилиги асосида хам козонилади. Шунингдек, талабаларга таълим - тарбия бериш маъсулиятини хис этишга, узини xaк эканлигига ишонишига, бу ишончни талабаларга етказа олиш кабиларга хам боглик. талабалар куполлик килмайдиган, куркитмайдиган тугри талаб куя оладиган педагогни хурмат киладилар. 7. Коммуникатив - тугри муомала кила олиш, кобилиятли талабаларга якин булиш, улар билан педагогик нуктаи назардан жуда самарали узаро муносаоат урната билиш педагогик назокатнинг мавжудлигини билдиради. 8. Келажакни кура билиш кобилияти - уз харакатларининг окибатларини олдиндан куриши, талабанинг келгусида кандай одам булиши хакида тасаввур билан боглик булган шахсни тарбиялаб етиштириш олдиндан айтиб бера олишда ифодаланадиган махсус кобилият. 9. Диккатни таксимлаш кобилияти - педагог учун диккатни барча хусусиятларининг хам хажми, хам унинг кучини идора килина олиш хам ишга тараккиёт этган булиши мухимдир. Кобилиятли, тажрибали педагог материални баён килиш мазмунини ва уз фикрини диккат 'билан кузатади. Айни вактда барча талабаларни уз диккат эътиборига тортади, толикиш, эътиборсизлик, тушуниш аломатларини хушёрлик билан кузатиб б оради. 10. Педагогнинг ирода кобилияти, максадга эришиш йулида турган карама-каршиликларни бартараф килиш билан боглик булган онгли хатти- харакатлар иродавий харакатлар деб номланади. Педагогда иродавий сифатларнинг мустакиллик, дидактик, катъийлик, узини тута билиш каби мухим томонлари булиш керак. Педагогнинг коммуникатив кобилиятлари. Педагогнинг талабалар билан муомаласи муваффақиятли булиши куп жиҳатдан унда педагогик қобилиятни мавжудлигига, маҳоратига боғлиқ булади. Психологияда педагогик қобилиятлар деганда инсоннинг муайян психологик хусусиятларини тушуниш қабул қилинган. Бу хусусиятлар унинг ўқитувчи вазифасида талабаларни хисобланади. Маълумки, шахсининг у ёки бу қобилиятларини ҳосил қилувчи хислатлар ва хусусиятлар орасида бир хиллари етакчи рол уйнаса, бошқалари ёрдамчи рол уйнайди. Биринчи навбатда перцентив яъни идрок қилиш соҳасида тааллуқли булган хусусиятлар (улардан энг муҳимроғи кузатувчанликдир) етакчи рол уйнайди, педагогга талабанинг психологиясининг, унинг психик холатини ухшаш тарзида идрок этиш, муайян ҳолда умуман синиф коллективининг аҳволига тугри баҳо бериш имконини беради. Педагог шахсининг узаро фикр алмашув билан боғлиқ ҳусусиятлари таркибий қисми сифатида эмпатия, яъни талабаларнинг психик ҳолатини тушунишга ва уларга ачинишга тайёргарликни ҳисоблаш мумкин. Бунинг зарур шарти талабаларга болган мухаббатдур. Ниҳоят, Педагог шахсининг узаро фикир алмашув билан боғлиқ хусусиятларининг учинчи таркибий қисми деб ичтимоий узаро харакатда булган юксак ривожланган эҳтиёжни ҳисоблаш мумкин у билимларни бошқаларга беришга талабалар билан муомала жамоасини ташкил этиш истагида намоён булади. Ташкил этиш қобилияти ҳам педогагик қобилиятларнинг таркибий қисмидир. У барча талабаларнинг ҳар хил фаолият турларига жалб қилинишида, жамоанинг хар бир талабага тасир курсатиш қуролига айланишида, ҳар бир талабага фаолият, вазиятни таъминлаб беришда намоён булади. педагогда ижтимоий узаро харакатда булган, унда мавжуд булган педагогик назокат майдонга чиқади. Энди педогагик қобилиятлар структурасига кирадиган ёрдамчи ҳислатлар ва ҳусусиятлардан айримларини куриб чиқамиз. Бу, аввало, ақл-идрокнинг муайян хислатлари: ҳозиржавоблик, танқид кузи билан қараш, собитқадамлик ва бошқа бир қатор ҳислатлардир. Педагогнинг нутқи: нотиқлик қобилиятларини мавжудлиги, суз бойлиги ва хоказолар ҳам муҳим роль уйнайди. Табиатда бир қадар артистлик ҳусусиятига эга булиш (ҳаёл, фантазия ишлата билиш) ҳам талабалар билан муомалада муваффақиятга эришишда муайян роль уйнайди. Педагогик қобилиятлар фақат педагогик фаолият самарали булишининг шартигина эмас, балки куп жиҳатдан Педагогнинг муваффақиятли ишлашининг натижаси ҳамдир. Шу муносабат билан Педагогнинг узида педагогик қобилиятларнинг аниқ мақсадини кузлаб таркиб топиш ва ривожланиши катта роль уйнайди. Тажриба ва махсус тадқиқотлар бунинг батамом ҳақиқий нарса эканлигини курсатмоқда. Масалан шахс перцептив ҳусусиятларининг энг муҳим элементи булган кузатувчанлик Педагогнинг педагогик тажриба ҳосил қилиш жараёнида ҳам, унинг махсус куч-ғайрати натидасида ҳам ривожланади, такомиллашади. Педагог узининг ижтимоий-психологик кузатувчанлигини, яъни талабаларда турли характер хусусиятлари, майлларини пайқаб олиш қобилиятинигина эмас, шу билан бирга уларнинг пайдо булиш вазиятига мувофиқ баҳо бериш маҳоратини ривожлантиришга қодирдир. Педагог уз талабаларини, улар муҳитидаги узаро муносабатларини, узининг улар билан узаро муносабатларини ҳозирги дақиқада қандай булмасин, худи шундай идрок эти шва куриш маҳоратини доимо такомиллаштириб бориши лозим Бу эса осонгина қулга киритилмайди. Гап шундаки, педагогнинг идрок этиши ҳар қандай кузатувчининг идрок этишига ухшайди, чунки педагог ҳамиша талабаларга нисбатан ташқи вазиятда туради, маълум даражада улардан, улар фаолиятидан (унинг ташкилотчиси булса ҳам ) узоқлашган булади. Шу сабабли, педагог узи кураётган нарсаларга узининг ижтимоий ривожланиш жараёнида идрок қилган норматив мулоҳазаларини онгли ва онгсиз равишда қолиши мумкинки, педагог учун янги булган ҳодисалар унинг узида мавжуд булган нормалар ва тасаввурлар асосида анъанавий тарзда талқин этилиши мумкин. Бундан ташқари, педагогнинг муайян масалага жавоб излашга интилиши унда аҳамиятли бирор фактни утказиб юбормаслик учун қулай йуналиш ҳосил қилади. Агар Педагог талабанинг ҳатти-ҳаракатларини фақат туғри идрок этиб, баҳо берса, уларни вужудга келтирган сабабларни чуқур кура олсагина, шу билан бирга узида сабот, узини тута билиш, сабр-тоқат, сезгирлик каби феъл-атвор ҳусусиятларини ривожлантира олсагина юқоридаги вазифага эришиш мумкин. Педагогнинг уз талабаларини: уларнинг феъл-атвори, тенгдошлари ва атталар билан муносабатларини турли воқеаларга, муаммоларга ва хоказоларга муносабатларини доимо урганиб ва билиб боришга интилиши муҳимдир. Педагог талабаларни қанчалик билиб олса, унда талабалар билан муносабатда хушмуомала булиш имкониятлари шу қадар купроқ булади. Лекин Педагог уз талабалари билан яқинроқ булишга ҳаракат қилар экан, баъзан тегишли дақиқаларда узи эшитмаслиги лозим булган нарсаларни эшитмасдан утиб кетиши лозим. Бунга сабаб эшитиш одобсизлик булиши мумкинлиги ёки вазият ноаниқ булиб турганда, эшитиш дархол аниқлик киритиш зарурлигини тақозо қилишидир. Талабалар билан уз муомаласини бақириқ вам айда-чуйда нарсаларга аралашишга айлантириб юбормаслик учун кундалик ишларда ниманидир сезмай қолишни ургатиш муҳимдир. Ниҳоят баъзан бирор нарсани тушунмай қолиш ҳам фойдадан булади. Буларнинг ҳаммаси педагогларнинг талабалар билан буладиган кичик ихтилофларига бархам беради, унга талабалар билан буладиган келишмовчиликларга тегишли даражада одоб билан аралашувга ёрдам беради. В.А. Сухамлинский таъкидлаб утганидек, педагог талабалар, айниқса, катта ёшдаги талабалар уртасидаги зиддиятларга жуда эҳтиёткорлик билан аралашуви лозим. У шунингдек, зиддиятларнинг шундай соҳаси борки, унда педагогнинг аралашуви ниҳоятда чекланган булиши, ҳамма келишмовчиликлар ва зиддиятлар ҳам коллективда муҳокама қилиш объекти буомаслиги мумкин ва лозим деб ҳисобланган эди. Педагогнинг талаба лар билан муомаласи жараёнида икки хил хиссий (эмационал) холат вужудга келиши мумкин. Педагогнинг ижобий хиссиётлари асосида узаро хамкорликни ташкил этиш кобилияти хакикий самара беради. Педагог талаба ларга бирор бир нарсани ургата олиши учун улар билан муносабатга киришиши шарт. Муносабат - одамлар уртасида биргаликдаги фаолият эхтиёжлардан келиб чикади. Муносабат кишилар уртасида фаолият давомида ахборот айрибошлашни уз ичига олади. Муносабатнинг иккинчи жихати мулокатга киришувчиларнинг узаро биргаликдаги харакати нутк жараёнида факат сузлар билан эмас, балки хатти-харакатлар билан хам айрибошланади. Учинчи жихати муносабатга киришувчиларнинг бир-бирларини идрок эта олишларини таказо килишдир. Шундай килиб, ягона муносабат жараёнида шартли равишда коммуникатив (ахборот утказиш), интерфаол (узаро биргаликда идрок этиш) жихатларини алохида курсатиш мумкин. Киши биргаликда фаолият курсатаётганда заруриятга кура, бошка одамлар билан бирлашиши, улар билан муомалага киришиши, яъни алока урнатиши узаро хамжихатликка эришиши керакли ахборот олиши ва жавоб тарикасида ахборот бериши лозим. Муносабат талабаларнинг узаро биргаликда харакат килиши ва фаолият курсатиши жараёнида уларни бирлаштирадиган восита тилдан иборат эканлигини билдиради. Турли хил тилларда сузлашадиган кишилар бир-бирлари билан муроса кила олмайдилар. Бу эса биргаликдаги харакатнинг амалга оширилишини амри махол килиб куяди. Кулланиладиган белгилар (сузлар, имо - ишоралар ва х.к) замирида муносабатда иштирок этаётган шахсларга таниш булган такдирдагина ахборот айрибошлаш мумкин булади. Суз белгилари тизими хает кечириш ижтимоий - тарихий тажрибани узлаштириш ва утказиш воситаси сифатидаги тилни топтиради. Кулларида бирор бир мехнат куролини ушлаб, кузлари эса ушбу нарсаларга караб турган вактда, бир-бирлари билан муносабатга киришиш учун аник товушлардан фойдаланиш кишиларга айникса мойиллик турдиради. Тил ёрдамида муносабатга киришиш туфайли борликнинг алохида бир кишининг миясидаги инъикоси бошка одамларнинг миясида акс этаётгани билан доимий равишда тулдирилиб туради - уй фикрларни айрибошлаб ахборот бериш руй беради. Сузлар муайян бир мохиятга эга, яъни ашёвий оламга аллакандай тарзда тегишли булади. Педагог у ёки- бу сузни ишлатганда англашилмовчиликка йул куймаслиги керак. Мохиятлар тизими кишининг бутун хаёти давомида ривожланиб ва бойиб боради. Уни шакллантириш урта таълимнинг хам олий таълимнинг хам марказий бугини хисобланади. Нутк бу огзаки коммуникация, яъни тил ёрдамида муносабат килиш жараёни демакдир. Ижтимоий тажриба бирор бир мохиятни англатадиган сузлар огзаки коммуникация воситаси хисобланади. Сузлар эшиттириб, ё овоз чикармасдан айтилиши, ёзиб куйилиши ёки кар, соков кишиларда бирор бир мохиятга эга булган имо - ишоралар билан алмаштирилиши мумкин. Одамлар уртасидаги муносабатни телеграф оркали ахборот беришга ухшатиш мумкин эмас. Одамлар муносабатига алока борловчиларнинг хис- хаяжони хам конуний равишда жалб этилган булади. Коммуникациянинг мазмуни муносабатга киришганларга тааллукли булиб, нуткий фикр мулохазалар билан кушилган холда таркиб топади. Нутксиз коммуникация воситаларига кул бермок ва юз харакатлари имо - ишора, оханг, пауза, турк тароват, кулгу, куз ёши килиш ва шу кабилар киради. Булар орзаки коммуникация воситалари сузларни тулдирувчи ва кучайтирувчи, баъзан эса урнини босувчи белгилар тизимини хосил килади. Нутксиз коммуникацияни амалга ошириш учун турли хил ёш группаларда турлича воситалар танланади. Масалан: ёшлар йигидан купинча катта ёшдагиларга таъсир килиш ва уларга уз истакларини хамда кайфиятини етказиш воситаси сифатида фойдаланадилар. Нутксиз коммуникацияда кулланиладиган воситаларнинг ахборотни суз билан етказиш максадларида ва мазмунига мувофиклиги муносабат маданиятнинг таркибии кисмларидан хисобланади. Педагог битта сузнинг узини талабага гохо буйрук , гохо илтимос, гохо насихат ва х.к маъно бахш этган холда турли охангда талаффуз эта билиш керак. Нутксиз коммуникация имо-ишора, пантомимика, нуткнинг охангдаги рангбаранглик хам ривожлана боради. Коммуникация жараёнида тескари алокалар шаклланади, яъни талаба хам сухбатининг юзларидаги ифодани укишга (нуткнинг), унинг охангида маъкуллаш ёки маъкулламаслик аломатини пайкашга, катта ёшдаги кишининг сузларига илова буладиган ва кучайтирадиган кул - бармоклар ва юз харакатининг маъноси тушунишни урганади. Педагогларнинг тарбияланувчилар билан муомаласи Муомала-ахборот жараёнидир. Педагог бевосита шахсларга муомалада уз тарбияланувчилари, умуман, жамоа хакида, ундаги ички жараёнлар хакида гоят хилма-хил ахборотга эга булади ва хоказо. Педагог хам уз навбатида муомала жараёнида уз тарбияланувчиларига максадга каратилган ахборотни маълум килади. Педагог муомала воситаси оркали кандай ахборот олишини караб чикар эканмиз, талабанинг шахси хакидаги ахборотнинг мухимлигини алохида таъкидлаб утиш керак. Муомала шахсни гоят хилма-хил шароит ва куринишларда ургатишга имкон беради. Педагог талабалар билан муомала килар экан жуда майда кисмларни хам англаб олишга кодир булади. Булар сиртдан караганда унчалик ахамиятли булмасада, шахсда содир булаётган, уни тушуниш учун жуда мухим булган зарур ички жараёнлар куринишларининг аломатлари булиши хам мумкин, бунда педагог шахси ката роль уйнайди. Айни хил ходисанинг турли кишилар томонидан талкни унинг шахснинг утмишдаги тажрибасига богликлиги билан изохланади, бу тажрибанинг уч жихати бор: умуман, хаётий тажриба, педагогик фаолият тажрибаси ва муайян жамоа билан, талабалар билан муомалада булиш тажрибаси. Нихоят, педагогнинг талабалар билан кундалик муомаласи шунга олиб келадики, у талабаларнинг хатти-харакатларидаги чукур маъно ва ха қ и қ ий сабабни турли вазиятларда пайкаб олади, бунинг учун намуна сифатида у узи тез-тез кайд килган далиллардан ва талабаларнинг хулк-атвор усулларидан фойдаланади. Педагогнинг талабалар билан муомаласи тарбияни бошкариш воситасида сифатида каралиб, бирлаштирувчи урнини тулдирувчи вазифасини хам бажаради. Муомала узаро муносабатлар доирасида содир булади. Бошкариш воситаси булган муомала фаолиятидан олдин содир булади. Бошкариш воситаси булган муомала талабаларнинг фаолиятига хамрохлик килади. Нихоят, бошкариш воситаси булган муомала фаолиятидан кейин боради. Муомала ахлок курки саналади. Хар бир кишининг кандай дунёкарашга эгалиги, билимлилиги унинг муомаласидан маълум булади. Муомала инсонлар уртасидаги узаро алока воситаларидир. Муомалада асосий восита тил ҳисобланади. Шунинг учун ҳам тил алока куроли дейилади. Инсоннинг тили ширин, муомаласи маданиятли булса, киска вакт ичида халк орасида обру-эътибор топади. Сузга чечанлик хеч качон инсонга обру келтирмайди. Шунинг учун хам утмишда яшаб утган мутафаккирларимиз тилга, сузга хурмат билан ёндашишларини уктириб утганлар. Улуг бобомиз Алишер Навоий муомала маданияти, хушмуомалалик, тилнинг аҳамияти тугрисида, ширинсузлик хакида нурхикмат фикрлар баён килганки, бугунги кунимиз учун х ам уз ахамиятини йукотган эмас. «Тил ширинлиги кунгилга ёкимлидир, мулойимлиги эса фойдали Ширин суз соф кунгиллар учун асал каби тотлидир» дейди А.Навоий. Педагог талабалалрга билим бериш учун бир каторда улар нуткининг ривожланишига ҳам алохида ахамият беради ва бунда у турли педагогик усуллардан фойдаланади. Талабалар нуткини устиришда педагог (сузи) мухим ахамиятга эга: бир томондан, унинг нутки талабани укитиш ва тафаккурини ривожлантиришнинг мухим омили булиб хисобланади. Бундан шундай хулоса келиб чикадики, педагогнинг нутки образли, чиройли, жарангдор, намунали булмоги, талаба диккатини узига тортмоғи лозим. Зотан нутк педагогнинг уз мутахассислиги кай даражала лойик эканлигини ифодалайдиган улчов, курсаткич хисобланади. Шунинг учун нутк устида ишлаш, нутк маданиятини такомиллаштириб бориш хар бир педагогнинг энг асосий ижтимоий бурчи ва масъулияти хисобланади. Таълим – тарбия ичида нуткнинг таъсир кучи нихоятда каттадир. Педагогнинг нутки талабаларнинг узларини тута билишларига, хулк-атвори ва фикр юритишларига хам таъсир этувчи кучли воситадир. Педагогнинг нуткида унинг хисси, интилишлари ирода ва эътикоди акс этади. У нутк ёрдами билан талабаларда хурсандчилик, рухланиш, мухаббат, садокат, газабланиш, нафратланиш хисларини тугдиради. Халк билан бирга туриш, бирга яшаш муошарат деб аталади. Одамларнинг бир-бирлари билан булган муносабатларининг гузаллиги, мулойимлигига «Муошарат одоби» дейилади.инсоннинг энг улуг, лекин мураккаб ва машаккатли фаолиятларидан бири одамлар орасида, яъни жамиятда уз урнини топиб яшашида. Бу фаолиятнинг мураккаблиги шундаки, купчиликка кушилиш, улар билан (алоҳида) ахил булиб яшаш учун инсонда шунга яраша муомала ва муносабат булиши керак. Муомала ва муносабат купчиликнинг дилига тугри келмайдиган купол ва дилозор одамни купчилик ёктирмайди. Инсонлар хушфеъл, ширинсухан, мард, муомаласи ширин кишиларни дилдан ёктиришади ва хурмат-эътибор килишади. Инсонлар орасида муносиб урин топиш, инок, иттифок яшаш шартларидан бири одамнинг камтарлигидир. Камтарин инсон хеч качон узининг ютуги билан, бой-давлатлилиги билан, илм-хунари билан мактанмайди, хамма вакт камгап, содда булади. Аммо инсондаги камтарлик самимий булмоги зарур. Суз инсон калбини илитади, суз инсон калбини жарохатлайди. «Тиг яраси кетар, суз яраси кетмас» деган халк маколи бекорга айтилган эмас. Чунки сузнинг кудрати бенихоя катта. Инсон уз сузига, тилига нихоятда эхтиёткор булмоги лозим. Айрим ёшларимизда сузга, тилга эътибор анча суст. Энг аввало, ёшларга муомала маданиятини, катталар олдида махмадоналик килмасликни, катталар гапини булмасликни, ёши улугларга гап кайтармасликни ургатишимиз зарур. Муомала маданияти хамма жойда керак. Иш жойида, транспортда, уйда шунинг учун хам биз ким билан кандай муомала килишни билишимиз керак. Инсоннинг канчалик билимли, акл-заковатли эканлигини муомала оркали намоён булади. Одамлар бутун ички дунёсини, максадини, муомала ва муносабатларини бир-бирларига суз ёрдамида етказади, амалга оширади. Шу туфайли сузлашув муносабатларини ниҳоятда гузал ва мулойим булишини хаёт такозо этади. Сузга бой, ширинсухан кишиларнинг муомалалари ёкимли, иши ҳам юришган булади. Бундайларни одамлар ёктиради, ҳурмат килади. Сузлашув хам узига хос санъатдир. Бу санъатни мукаммал урганиш хар бир инсонга зарур. Шу билан бирга, она тилини мукаммал урганмок хар бир инсоннинг мукаддас бурчидир. Тилни билгач: уни ишлата билиш санъатини эгалламок инсон учун зарурдир. Ширин сузлик ва гузал нутк хеч качон, хеч каерда сотилмайди. Бунга эришмокликнинг биргина йули бор. Бу хам булса, тинимсиз ширин сузлашни машк килмокликдир. Бу эса, асосан, куп китоб укиш йули билан амалга оширилади. Муомала инсоннинг кимлигини курсатувчи юзидир. Муомала категорияси умумий психология фанининг асосий категорияларидан бири хисобланиб, у уз ичига шахслараро муносабатнинг энг мухим механизмларини камраб олган. Психология фанида муомала категорияси кенг алокани мужассамлаштириб, одамлар уртасида узаро муносабатни акс эттиради. Муомаланинг энг мухим таркифи мулокот саналиб, мотивацияда мотив кандай ахамият касб этса, у хам худди шундай мухим роль уйнайди. Муомала хамкорлик фаолиятининг эхтиёжидан вужудга келиб куп кирралари жараёнидир. Муомала куйидаги таркибий кисмлардан ташкил топган. 1. Коммуникатив (бир томонлама ахборот узатиш). 2 . Муомала уз ичига хамкорлик фаолиятининг катнашчилари билан узаро ахборот алмашинувини камраб олган булиб, коммуникатив жабха сифатида тавсифланиши мумкин. Одамлар бир-бирлари билан мулокотга киришиши жараёнида муомаланиниг мухим воситаларидан бири тилга ва нутк фаолиятига бевосита мурожат киладилар. 3. Интерфаол (икки томонлама таъсир) -мулокотга киришувчиларни узаро таъсири, уларнинг нутк фаолиятида нафакат суз оркали фикр алмашинуви, балки хатти харакати ва хулк - атвори узаро таъсир утказиш тушунилади. 4. Узаро бир-бирини идрок килиши, англаши. Бунда мулокотга киришувчилар узаро бир-бирини идрок килиши жараёни намоён булади. Яъни, улардан бири иккинчисининг ишончига лойик аклли, фаросатли, тажрибали, юксак тайёргарликка эга инсон сифатида идрок килинади. Педагогик муомала- бу педагогнинг талабага таъсир утказиш уларнинг бир-бирлари билан хамкорликларининг фаолиятидир. Хамкорлик узаро ахборот алмашинуви -турлича коммуникатив воситалар ёрдамида педагог томонидан талабалар билан узаро муносабатни ташкил килади. Педагогик фаолиятда муомала муайян дастур асосида максадни амалга ошириш, режалаштириш ва утказиш функциясини бажаради. Яъни муомала: -Укув фаолиятини якка хол бажаришнинг воситаси; -Тарбия жараёнини таъминлашнинг ижтимоии-психологик тизими; -Таълим ва тарбиянинг муваффакиятини таъминловчи педагог билан талабалар узаро муносабатининг муайян тизимини ташкил килишнипг усули; -Талаба индивидуаллигини такомиллаштириш, истеъдодини карор топшириш имконини берувчи жараён сифатида хизмат килади. Муаллим педагогик жараёнда етакчи кишидир. Унга ёш авлодни укитиш ва тарбиялаш вазифаси юклатилган. Шунинг учун хам педагогга, унинг ахлокий сифатларига талабалар билан муомаласига нисбатан алохида юксак талаблар куйилади. Муаллим хаётга эндигина кириб келаётган, баркамол шахс сифатида шаклланаётган инсонлар -ёш талабалар бплап мулокотда булади. Талабалар таълим-тарбия жараёнида умуминсоиий ва миллий ахлок нормаларини узлаштиради. Талаба муомала одобини агосан педагог тимсолида англаб олади. Педагоглар жамоасида педагоглар уртасидаги муомала-муносабатлар инсонпарварлик, ихтиёрийлик тамойилларига асосланади. Улар одатда, икки хил булиб, бири-расмнй, иккинчиси-норасмий муомала дейилади. Расмий муомала-муносабатлар Узбекистан Республикасининг конунлари, директив хужжатларига асосланади. Норасмий муомала педагогик этиканинг конуниятларига асосланади ва жамоанинг хар бир аъзоси томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Муомала одоби психологик конуниятлар, одоб нормалари, коидаларида та лаблари педагоглар жамоасининг фикри асосида бажарилади. Ешларга таълим-тарбия бериш бир кишининг иши эмас. Уни педагоглар жамоаси бажаради. Таълим-тарбияда кузда тутилган максадга эришиш учун укув юрти бутун жамоаси, »хамма педагоглари бирлашиб харакат килишлари лозим. Хар бир муаллимнинг хатти-харакати, хулки, муомаласи педагоглар жамоасининг максади талабларига мос булмоги керак. Жамоанинг айрим педагогга таъсири педагоглар жамоасида шаклланган муомала одоби муносабатларига бог-лик. Хар бир талабанинг тарбияси учун маъсулиятнинг бирлиги педагоглар жамоасининг талаба га нисбатан талабларидан биридир. Дарсда талаба ларнинг интизоми педагогик жамоадаги муомала одоби ахлокий муносабатлар даражасини курсатади. Коллежда укув интизомини саклаш бутун педагоглар жамоасининг иши. Педагоглар жамоасида узаро ёрдам ва ишончнинг мавжудлиги муомала одобига амал килишнинг мухим шартидир. Муомала одобига риоя килиш педагоглар жамоасининг максадига педагогларнинг ахлокий савиясига борлик. Педагоглар жамоасида узаро муомала муносабатлар укув-тарбия жараёнини такомиллаштиришга масъулият ва интизомни саклашга асосланади. Педагогик жамоада соглом аклий-рухий мухит мавжуд булса, ахлокий норма ва йул-йуриклар бажарилибгина колмасдан, балки улар хар бир муаллимнинг эътикодига , одатига айланади. Педагоглар жамоасининг шахе ва жамоа учун фойдали ишларига асосланган таъсири натижасида муаллимнинг маънавий киёфасида чукур сифат узгаришлар содир булади. Ижтимоий бурчни тугри англаш , хулкини тугри бахолай олиш одати шаклланади. Жамоада узаро муомала яхшиланади. Муомала жараёнида унинг максадга мувофик амалга оширишни таъминлаш учун ижтимрий назорат ва ижтимоий конун-коидалар мухим ахамиятга эга. Бу назоратда учта мухим таъсир этиш воситаси иштирок этади: маъкулламаслик, коралаш, жазолаш. Муомала жараёнида талаба ёки талаба хулки ижтимоий конун- коидалар маромига зид келса, у холла унинг хатти-харакати кораланади, эътироз, танбех, эслатиш каби воситалар билан таъсир утказилади. Муомала вактида одоб, одоблилик мухим ахамиятга эга. Унинг асосий вазифалари: ахборот алмашув, узаро таъсир, узаро идрок килиш, турри амалга ошишини идора килиб туради. Хар бир фикр билдирилганда, мулокотдош кабул кллаётганини фахмлаб туриш, ташки куринишлари узгаришига эътибор бериш, узр сураш тавозе билан мурожат килиш эвазига муомала одоби ушлаб турилади. Муомала жараёнида баъзи бир хатти-харакат уйламай билдирилган фикр, ортикча имо-ишора одобсизликка олиб келади. Одобсизлик эса низоли вазият, карама-каршилик, зиддиятли вазиятни келтириб чикаради. Бунинг натижасида муомала фикр алмашув узини вазифасини низоли вазиятга бушатиб беради. Педагогик муомалада психологик алока урнатиш алохида ахамиятга эга, чунки талаба билан узаро муносаоат, хурмат ишонч негизида курилади. Бунда педагог талабанинг xyкук мажбуриятини, унинг коллежда, жамоат жойларида, оилада бажарадиган вазифаси нимадан иборат эканлигини эътибордан четга чикармаслиги лозим. Педагогнинг талабаларга таъсир утказиш самараси унинг принципиаллиги ва талабчанлигида уз аксини топади. Бундан ташкари у узига хам ута талабчан булмоги, шахсий намунаси билан табиий равишда обру-эътибор козонмоги лозим. Муомала жараёнида ва хамкорлик фаолиятида педагогнинг талабаларга таъсир утказиш натижасида уларда: , -уз-узини ва узгаларни хурмат килиш; -уз-узини ва бошкаларнинг фаолияти, хулкини бахолаш; -уз-узини бошкариш; -уз-узини назорат ва узгаларни назорат килиш; -уз -узини такомиллаштириш ва янги фазилатларни эгаллаш шаклланади. Дустона муомалада талаба билан педагог уртасидаги билимларни пухта узлаштиришни таъминлайди ва мукаммал шахсий фазилатларни таркиб топтиришга хизмат килади. " Педагогик жараёнда содир. буладиган муомала одоби, муаллимнинг ахлокий маданияти, тарбияланшнлик даражаси акс этади. Муаллимнинг педагогик касб эгаси сифатида узига, уз касбига талаба ларга булган муносабати унинг мулокотида яккол намоён булиши мумкин. Педагогик жараёндаги алокалар тизимида педагог билан талаба уртасидаги муомала муносабатлар катта урин эгадлайди. Педагоглар жамоасида ижодкорлик мухити муомала одобининг шаклланишида жамоат ташкилотларининг роли каттадир. Улар муаллимнинг обрусини ошириш жамоат ишларига фаол катнаштириш йули билан педагогнинг ахлокий педагогик маданияти, маъсулияти оширишига кумаклашади. Муаллим хар-бир сузини уйлаб гапириши, бошкаларнинг касбдошларининг сузи, фикри, мулохазаларини тинглай олиши хам педагогик жамоада узаро муомала муносабатларини яхшилашга хизмат килади. Хамкорлик фаолиятининг эхтиёжидан вужудга келиб чикувчи, шахслараро мулокот ривожланишининг куп киррали жараёнидир. Муомала куйидаги таркибий кисмлардан ташкил топади Перцептив Бир томонлама ахборот узатиш. Муомала уз ичига хамкорлик фаолиятининг катнашчилари Билан узаро ахборот алмашинувни камраб олган булиб, коммуникатив жабха сифатида тавсифланиши мумкин. Одамлар бир-бирлари Билан мулокотда киришиши жараёнида муомаланинг мухим воситаларидан бири тилга ва нутк фаолиятига бевосита мурожаат киладилар. Икки томонлама таъсир Мулокотга киришувчиларни узаро таъсири, уларнинг нутк фаолиятида нафакат суз оркали фикр алмашинуви, балки хатти- харакат ва хулк атвори билан узаро таъсир утказиши тушунилади. Узаро бир-бирини идрок килиши, англаши Мулокотга киришувчилар узаро бир-бирларини идрок килиш жараёни намоён булади, яъни улардан бири иккинчисиснинг ишончига лойик, аклли, фаросатли, тажрибали, юксак тайёргарликка эга инсон сифатида идрок килинадиИнтерактивКоммуникатив Муомала Педагогик муомала Укитувчининг талабаларга таъсир утказиш усулларининг муайян тизимидир Хамкорлик иштирокчиларининг узаро ахборот алмашинуви; турлича коммуникатив воситалар ёрдамида укитувчи томонидан талабалар Билан узаро таъсир ва узаро муносабатни ташкил килиш; муайян максадни дастурий асосда амалга оширишнинг режалаштириш ва утказиш функциясини бажаради; укув фаолиятини яккахол бажаришнинг воситаси; тарбия жараёнини таъминлашнинг ижтимоий-психологик тизими; таълим ва тарбиянинг муваффакиятини таъминловчи укитувчи билан талабаларнинг узаро муносабатининг муайян тизимини ташкил килишнинг усули; талаба индивидуаллигини такомиллаштириш истеъдодини карор топтириш имконини берувчи жараён эканлиги; яккахол фаолиятнинг субъекти сифатида руёбга чикариш асослидир; укитувчи ва талабалар жамоасининг узаро таъсир малакаси, усули, тизими англашиниб унинг мохияти, узаро ахборот алмашиши, таълимий ва тарбиявий таъсир утказиш узаро тушунишга эришиш ва уни ташкил этиш;  Педагог ва талаба уртасидаги мулоқот Либерал услуб Укитувчи гурухнинг фаолият йуналишини шахсан узи белгилайди, ким-ким билан утиради, ким билан ишлайди Бундай услубда иш юритувчи укитувчи укувчилар ташаббусига йул бермайди Хамкорликнинг асосий шакли-буйрук, курсатма, инструкция, огохлаштириш. Хатто камдан-кам билдириладиган миннатдорчилик хам камситиш шаклида булади Укитувчи фаолият максадини хар бир укувчи онгига етказишга, иш боришини хал этишга хаммани фаол иштирок этишга ундайди. Узининг вазифасини факат назорат ва мувофиклаштиришда эмас балки тарбиялашда деб билади, хар бир укувчи рагбатлантирилади , унда узига ишонч пайдо булади, уз-узини бошкариш ривожланади. Демократик услубда бошкарувчи укитувчи талабаларнинг индивидуал кобилият ва кизикишларини хисобга олиб вазифаларни оптимал тарзда таксимлашга ундайди. Фаолликни рагбатлантиради, ташаббусни кувватлайди. Укитувчи жамоа фаолиятига аралашмасликка харакат килади, фаоллик курсатмайди, маслахатларга формал карайди, турли таъсирларга тез берилади. Жавобгарликдан узини олиб кочади Укув - тарбия жараёнида педагогик муомалани бошкариш услублари: Авторитар услуб Талабалар билан муомала килиш педагогнинг уз тарбияланувчилари билан мулокот олиб бориш махоратини такозо этади. Биз учун эса сузлашишни билиши лозим. Сузлашишни, мулокот олиб боришни доимо урганиб бориши лозим. У дарсни самарали олиб боришни, сузлашишни билиши, сухбат, лекция, хикоя килиш каби усулларидан фойдаланиши, умуман бутун таълим-тарбия жараёнида талабалар билан мулокотни йулга куя олиши лозим. Мулокот – юнонча суз, сузлашув, сухбатлашув, шахслараро сухбат ва фикр олишув, огзаки нутк шакли икки ёки ундан ортик шахсларнинг сузлашувидир. Педагог билан талаба уртасидаги мулокот булиши учун педагогда етарли даражада кобилиятга эга булиши керак хамда уз - узига доимо куйидаги саволларни бериши ва унга жавоб беришга харакат килиши керак: Нимага ўргатиш, кимни ўргатиш, қандай ўргатиш. Нимага ўргатиш: а) илм – фандаги янгиликларни англаш, Янги Фан терминларини тушуниш, у к ув предметини тули к узлаштириш; б) малака, куникма ва к обилиятни шакллантириш; в) у к ув предметлари уртасидаги бо г ли к ликни амалга ошириш; г) у к ув мазмунини тушунарли тизим асосида к уриш. Кимни ўргатиш: а) талабаларни баъзи психик хусусиятларини (эслаб колиш, нутки, фикрлаш...) хамда уларни кай даражада укимишли, тарбияли эканликларини аниклаш; б) талабаларнинг бир даражадан иккинчисига утишдаги к ийинчиликларини олдиндан ани к лаш; в) у к ув-тарбия жараёнини ташкил этишда талабаларнинг далиллари, фикрларини х исобга олиш; г) талабалардаги турли психик узгаришлар ва ривожланишни хисобга олиб, уз педагогик мехнатини ташкил этиш;  д) и к тидорли талабалар билан х ам ишлаш, якка х олдаги ишни ташкил этиш. Қандай ўргатиш : а) иш жараёнида ишлатиладиган куч ва кетадиган вактни хисобга олган холда укитиш ва тарбиялашнинг турли усуллари мажмуини ишлатиш. Педагогик таъсир курсатишнинг асосий усуллари, бу талаб, истиқбол, рағбатлантириш ва жазолаш, жамоатчилик. Талаб - тажрибада жуда кенг таркалган усул булиб, таълим- тарбия жараёнида педагогнинг тарбияланувчига шахсий муносабатининг намоён булиши йули билан ёки бу хатти-харакатларининг рагбатлантирилиши ёки тухтатилишини таминлайди. Истикбол-таъсир курсатишнинг жуда таъсирчан усули булиб, у талабаларнинг хатти-харакатларини, улар олдига куйилган максадлар, уларнинг шахсий интилишлари, кизикишларига айланади. Рагбатлантириш ва жазолаш-талабаларни хулк-атворига кузатиш киритишни, яъни фойдали хатти-харакатларни кушимча рагбатлантиришни ва тарбияланувчиларнинг номаъкул хатти-харакатларини тухтатишни таъминлайди. Жамоатчилик фикри – тарбияланувчиларнинг ижтимоий-фойдали фаолиятини гоят хар томонлама ва мунтазам рагбатлантириб боришни таъминлайди. Талаб-педагогик таъсир курсатишнинг бошлангич усули булиб, тарбияланувчиларда узига нисбатан масъулият ва талабчанликни рағбатлантиришда алохида вазифани бажаради. Узаро фикр алмашиш билан таъсир курсатиш воситалари: ишонтириш, таъсир килиш, узаро фикр алмашиш билан таъсир курсатиш. Ишонтириш педагогик таъсир курсатиш усули сифатида дарсларда укув ахбороти, ижодий сухбатлар, мунозаралар шаклида кулланилади. Тарбиявий ишда гурухий ва якка сухбатлар, мунозаралар, сийсий ахборотлар шаклида кулланилади. Таъсир килдириш киши психикасига назоратсиз кириб, унинг фаолиятида хатти-харакатлар, сабаблар, интилишлар билан амалга оширилади. Таъсир килиш-шундай бир психик таъсир курсатишки, киши уни онгининг етарли назоратсиз идрок этади. а) Педагогик вазиятларни та кк ослаш ва умумлаштириш, усулларни к уйиш; б) Талабаларга якка индивидуал холда муносабатда булиш, уларни муста к ил ишларини ташкил этиш. Педагог талабалар билан буладиган мулокотида куйидаги малакаларни эгаллаган булиши лозим: ташки киёфани назорат килиш нуткни эгаллаш, педагогик муносабат маданиятини эгаллаш, ташкилотчилик махорати, укув тарбия жараёнини бошкариш услубларини эгаллаш. Муносабатларни бошкариш услублари: 1. Авторитар услуб. 2. Демократик услуб. 3. Либерал услуб. 1. Авторитар услуб. - Узи якка х олда гуру х фаолиятини йуналишини белгилайди. - Узи курсатма-буйрук беради. - Жавобгарликни уз буйнига олади. - Сузсиз буйсунишни даъво этади. - Каттик интизомни талаб этади. - Айтилган нарсани тулик бажарилишини талаб этади. - Гап кайтарганни, гап ургатганни ёктирмайди. Айтган ташаккури хам буйрукдай чикади. Сузлари каттик ва купол. Бирон бир масалани тушунтирмайди, лекин талаб этади. - Мулокотга киришишнинг асосий шакллари: буйрук, курсатма бериш, кулланма билан ишлаш, хайфсан эълон килиш. - Муомалада купол, дагал, дук-пуписали мажбур этиш, куркитиш, чучитиш оркали киришади. - Авторитар услубнинг ижобий томони фавкулодда вазиятлар ишлатилиши (ёнгинда, сув тошкинида) - Муносабатни бу услубда бошкарилиши атрофдагилар учун кийин ёки огир аҳвол. 2. Демократик услуб - Жамоа фикрига таяниб иш олиб боради. - Жамоа фикрини, ташаббусини маъкуллайди, ривожлантиради, бошкалар фикрига хурмат билан карайди. - Бошкалар фикрини узиники килиб олади. - Мулокотга киришишнинг асосий шакллари: илтимос, маслахат бериш, самимий муомала. 3. Либерал услуб. - Ташаббуссиз жамоа ишига аралашмайди, хамма масалаларни юзаки караб чикади. Узининг фикри йук, жавобгарликдан узини четлатади. Иш натижаси билан кизикмайди. - Талабаларга эътиборсизлик билан, бегам карайди. - Уз ишига совукконлик билан карайди. Илмий педагогик адабиётларда куйидаги муносабат турлари курсатилган: - х амкорликдаги муносабат- устун ор к али муносабат - дустона муносабат - носамимий муносабат - ораликдаги муносабат- бекорчи муносабат - к ур к ув ор к али муносабат - диалог ва монолог Инсон узини куршаб олган олам билан узаро биргаликдаги харакати, одамлар уртасидаги ижтимоий хаёти ва ишлаб чикариш фаолияти жараёнида топадиган муносабатлар тизимида юз беради. Кишилар иш жараёнида табиат билангина эмас, балки бир бирларига хам узаро таъсир курсатадилар. Педагогик мулокот - бу педагогнинг кулай психологик мухитни яратишга харатилган талабалар билан касбий муомаласидир. Нотугри педагогик мулокат куркув, ишончсизлпк тугдиради ва диккат, хотпра, имконият, ишчанлик кобилиятини пасайтиради. Педагогнинг талаба лар билан муомиласи унга енгиллик. кувонч олиб келиши, фаолиятида харакатга ундаши керак. Педагог ва талаба муомиласида хар бир марса хурмат ва талабчанликка асосланиши лозим. Педагогик мулокат социал - психологик жараён сифатида куйидаги функциялар билан -характерланади: шахсни билиши, ахборот алмашиши, фаолиятни ташкил зтпш ва маънавий мухитни яратиш кабилар. Педагогик махоратга педагогик билимлар билан бир каторда педагогик техника сохасидаги малака хам киради. Улар тарбияга озрок куч сарфлаб, Kynpoк натижаларга эришиш имконини беради. Хар бир мохир педагог шахсни шакллантириш билан боглик булган, мазкур масалаларни хал килиши лозим. Педагогдан куч - гайратни, катъиятни, тиришкокликни, тадкикотлар олиб боришга интилишини, янги вазиятга, янги жамоага кириш кобилиятини, самимиятни, тутрилик ва халолликни, уткир акл -идрокни, бир воситани бошкаси билан текшириб куриш малакасини талаб килинади. Педагогик махорат узига талабалар хакидаги, таълим тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмуни, методлари хакидаги кенг билимларни камраб олади. Бу билимлар умумий педагогик маданиятни ташкил этади. Педагог бу маданиятни эгалламаса, хеч вакт чинакам уста була олмайди. Замонавий педагогга биргина умумий маданиятининг узи кифоя килмайди. У талаба ларни кузатиш, уларнинг усишидаги мухим нарсаларни жамиятда вужудга келган, асосий ижтимоий гоялар билан таккослаш, уларни ривожлантириш йуллари ва усулларини аниклаш, турли воситалар тарбиявий таъсир курсатиш усулларининг узаро бир бирига утиши диалектикасини чукур тахлил. к,илиш, педагогик изланишлар ва ютукларни илмий жихатдан бир системага солиш малакаларига эга булади. Педагогик малака билим ва куникмалар фаолиятнинг маълум турини эгаллаб олиш, яхши бажара олиш кобилиятидир. Педагог фаолиятига оид бундай малакаларга куйидагилар киради. А) Амалий конструктив малакалар: 1. Амалий тарбиявий ишларини режалаштириш, фаолиятнинг энг мухим коидаларини англай билиш. 2. Хар бир талаба га нисбатан уни жамоа шароитида тарбиялашнинг индивидуал дастурини тузиш. 3. Т алаба ларнинг ёшлик ва шахсий хусусиятларини хисобга олган холда, уларга нисбатан индивидуал муносабатни ошириш. Б) Ташкилотчилик малакалари: 1. Талабалар орасидаги фаол лари ни аниклай билиш, танлай билиш ва уларни идрок килиш. 2. Талабаларнинг турли хилдаги жамоа, индивидуал фаолиятини уюштира билиш ва уларни ижтимоий фаоллигини. билиш. 3. Талабаларга берилган ижтимоий топшириклар берилиши юзасидан назорат урнатиш ва уларга зарур вактда амалий. ёрдам бериш. 4. Узи рахбарлик килган гуруздаги амалий ишларни амалга ошира билиш. 5. Ота - оналар, кенг жамоатчилик уртасидаги ишларни билиш. Талабаларга талаблар куйиш методлари куйидагилардан иборат: талаба нинг ахлок коидаларини, барча предмет буйича билимларни бахолаш, укув юртининг, коллежнинг ички тартиб коидаларини, таълимда тушунтириш жараёнида кулланади. Шуни назарда тутиш керакки, укишдаги бурч ва маъсулиятни билиш, машк килиш, талабаларни мехнат килишга ургатишдан иборатдир. Талаба коллежда яхши укиши, самарали хизмат килиши, яхши дам олиши, хамма вакт кизикарли машрулот билан банд булиши максадга мувофикдир. Бундай фаолиятни уюштириш педагогнинг махоратига боглик. Педагог олдига куйилган талаблар: 1. Фаолиятнинг аник максадларини талабалар жамоаси хам, талаба хам аник хис килсин. 2. Фаолиятни амалга ошириш педагоглар ташаббуси ва ижодий фаолликка боглик. Бунда ишни таксимлаш, режалаш, хисобга олиш, натижа чикариш кабиларни талабаларнинг узларига хавола килиш керак. 3. Педагог фаолиятга педагогик рахнамолик килади, уларни ижодий одатларини шакллантиради. 4. Фаолият жараёнида хар бир талаба ижрочилик мухакасига эга булади. 5. И ш натижасини муо х окама к илиш, иштирокчиларни рагбатлантириш. Инсоннинг ахлокий тарбияланганлигини унинг атрофидаги нарсаларга булган турли-туман муносабатларда намоён буладн. Амалий фаолият кишининг ахлокий тарбия тизимининг мухим томонидир. Шунинг учун талаба ларга яхшилик килиш ва мехрибонлик ички кечинмалар билан эмас, балки педагог фаолиятидаги асосий вазифа хисобланади. Муомала шахс фаолияти учун мухим хисобланади. Шунинг учун педагог укув тарбия жараёнида талаба шахсини шакллантиради. Муомила шахсга узини танишни ургатади. Педагог дарсни режалантирар экан, талабаларнинг факат ахборотни эгаллашлари билан чегараланмасдан, ёрдамга мухтож булганларга шароит яратиш, уларнинг кизикмшини таъминлаши лозим. Муомала жараёнини икки типга булиш мумкин: диалог ва монолог. Монолог муомилада хамкорлик бир томоннинг ижрочилиги асосида курилади. Педагогик фаолият педагогнинг талабалар билан муносабата-жараёнидаги ишни демократик ташкил этади ва биргаликда а малга оширилади. Педагогик мулокот мавзуси буйича кургазмали материаллар Педагогик мулокот Укитувчининг талабалар билан дарсда ва дарсдан ташкари вактда энг кулай психологик мухит яратишга каратилган касбий муносабатдир Мулоқот шунчалик кўп қиррали жараёнки, унга бир вақтнинг ўзида қуйидагилар киради: а) индивидларнинг ўзаро таъсир жараёни; б) индивидлар ўртасидаги ахборот алмашинуви жараёни; в) бир шахснинг бошқа шахсга муносабати жараёни; г) бир кишининг бошқаларга таъсир кўрсатиш жараёни; д) бир-бирларига ҳамдардлик билдириш имконияти; е) шахсларнинг бир-бирларини тушуниши жараёни. Мулоқотнинг вазифалари 1. Суҳбатдошларнинг ўзаро бир - бирини тушунишларини таъминлаш; 2.Ижтимоий тажрибага асос солиш; 3.Шахсни у ёки бу фаолиятга ҳозирлаш, руҳлантириш . Мулоқот нинг кўринишлари Расмий; Норасмий; Шахсий; 4. Ижтимоий йўналтирилган; 5. Гуруҳдаги предметга йўналтирилган Педагогик мулокот функциялари Педагогик мулокот ижтимоий жараён сифатида куйидаги функциялари билан характерланади: Шахсни билиш; Ахборот алмашиниш; Фаолиятни ташкил этиш; Роллар билан алмашиш; Бошкалар учун кайгуриш; Узини тасдиклаш; Педагогик мулокотнинг тузилиши Педагог томонидан гурух билан булгуси мулокотни моделлаштириш (прогностик этап); Дастлабки узаро фаолиятдаги бевосита мулокотни ташкил этиш (коммуникатив алока); Педагогик жараён боришида мулокотни бошкариш; Амалга оширилган мулокотни тахлил эти шва уни Янги фаолият учун моделлаштириш;  Мулокот жараёнида Педагогик таъсирнинг уч воситаси Вербал таъсир – бу сўз ва нутқимиз орқали кўрсатадиган таъ- сиримиздир. Бундаги асосий воситалар сўзлар- дир . 2. Паралингвистик таъсир - бу нутқнинг атрофидаги нутқни безовчи, уни ку- чайтирувчи ёки сусайти-рувчи омиллар : товушлар, т ў хташлар, дуду қ ланиш, йўтал, тил билан амалга ошириладиган ҳ аракатлар, нидолар киради 3. Новербал таъсир - Бунга суҳбатдошларнинг фазода бир-бирларига нисбатан тутган ўринлари, ҳолатлари (яқин, узоқ, интим), қили қ лари, мими-ка, пантомимика, қараш-лар, бир-бирини бевосита ҳис қилишлар, ташқи қ иёфа ва сигналлар киради Мулокот жараёнида Педагогик таъсирнинг уч воситаси Вербал таъсир – бу сўз ва нутқимиз орқали кўрсатадиган таъ- сиримиздир. Бундаги асосий воситалар сўзлар- дир . 2. Паралингвистик таъсир - бу нутқнинг атрофидаги нутқни безовчи, уни ку- чайтирувчи ёки сусайти-рувчи омиллар : товушлар, т ў хташлар, дуду қ ланиш, йўтал, тил билан амалга ошириладиган ҳаракатлар, нидолар киради 3. Новербал таъсир - Бунга суҳбатдошларнинг фазода бир-бирларига нисбатан тутган ўринлари, ҳолатлари (яқин, узоқ, интим), қили қ лари, мими-ка, пантомимика, қараш-лар, бир-бирини бевосита ҳис қилишлар, ташқи қ иёфа ва сигналлар киради  Хулоса Демак, Педагогик маҳорат фанининг вазифалари: тарбиянинг моҳиятини ва шахсни ҳар томонлама тараққиёт эттиришда тарбиянинг ролини очиб беради, тарбиянинг мАқсада, мазмуни, усуллари, уни ташкил этишдаги шакллари ўртасидаги боғланишларни кўрсатади: шунингдек педагогик маҳорат фани ўз тараққиёти давомида таълим-тарбия соҳасидаги тажрибаларни умумлаштиради, тарбиянинг келгусидаги ривожланиш истиқболлари йўлларини ёритиб беради, тарбиявий ишларнинг шаклларини кўрсатиб беради. Педагогнинг педагогик маҳорати шундай бир малакалар йиғиндисидирки, у педагогга тарбияланувчилар кўриб ва эшитиб турган нарсалар орқали ўз фикрларини етказиш имконини беради. Демак, укув-тарбия жараёнининг натижалари педагогнинг махоратига, ташкилотчилик фаолиятига ва касб куникмасига боклик экан. Дарснинг самарадорлиги, таълимий, ривожлантирувчи ва тарбияловчи жараёнини ошириш учун куйидагиларни амалга ошириш зарур: -педагогнинг маънавий-ахлокий, сиёсий, илмий назарий ва методик даражасини ошириш; - педагогик мехнат сифатига, дарсга тайёрланишга масъул муносабатни белгилаш; - барча укув-тарбиявий ишлар буйича самарали назоратни ташкил этиш; - талабаларда укишга масъулият муносабатни тарбиялаш буйича улар билан иш олиб бориш, билимларидаги нуксонларнинг олдини олиш, билим, куникма ва малакаларнинг юксак сифатига эга булиши учун курашиш, бу ишга талабаларнинг узини фаол жалб килиши керак. Бу йуналишларнинг хар бири буйича аник уйлаб чикилган, илмий жихатдан асосланган ишлар режаси, педагоглар жамоаси унинг укув- тарбиявий ишлари даражасидан келиб чикадиган тизими булиши зарур. Педагогик мулокот - бу педагогнинг кулай психологик мухитни яратишга харатилган талабалар билан касбий муомаласидир. Нотугри педагогик мулокат куркув, ишончсизлпк тугдиради ва диккат, хотпра, имконият, ишчанлик кобилиятини пасайтиради. Педагогнинг талаба лар билан муомиласи унга енгиллик. кувонч олиб келиши, фаолиятида харакатга ундаши керак. Педагог ва талаба муомиласида хар бир марса хурмат ва талабчанликка асосланиши лозим. Педагогик мулокат социал - психологик жараён сифатида куйидаги функциялар билан -характерланади: шахсни билиши, ахборот алмашиши, фаолиятни ташкил зтпш ва маънавий мухитни яратиш кабилар. Адабиётлар 1. Азизхужаева Н.Н. Педагог мутахассислигига тайёрлаш технологияси. – Т.: ТДПУ, 2000. 2. Азизхужаева Н.Н. Педагогик технология ва педагогик махорат. – Т.:ТДПУ, 2003. 3. Ишмухамедов Р.Ж. “ Инновацион технологиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш йуллари ” . – Т.: ТДПУ, 2004. 4. Очилова Г. “Педагогик махорат” Тошкент,, 2005 йил. 5. Фарберман Б.Л., Мусина Р.Т., Жумабоева Ф.А. “Олий укув юртларида укитишнинг замонавий усуллари”. – Т.: 2002. 6. Хужаев Н.Х., Ходиев Б.Ю., “ Янги педагогик технологиялар. Укув кулланма. – Т.: «Фан», 2002. 7. Психология и педагогика. Под.ред. А.А.Радугина. Москва 2003. 8 . Педагогика профессионального образования. Под. ред. В.А.Сластенина. Москва «Академiа». 2004