logo

Қобилият ва қизиқишнинг психологик тавсифи. Иқтидорли болалар психологияси. ўқитувчининг психологик қобилиятлари.

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

127 KB
Қ о билият ва қ изи қ ишнинг психологик тавсифи. И қ тидорли болалар психологияси. ў қ итувчининг психологик қ обилиятлари. Реж а: 1. Қ обилият ва қ изи қ иш ҳ а қ ида умумий тушунча . 2. И қ тидорли болалар психологияси. 3. ў қ итувчининг психологик қ обилиятлари. Таянч тушунчалар: Қобилиятлар, касбий таълим, малака, кўникма, индивидуал психологик хусусиятлар, «ўзарувчан миқдор», фикрловчи, «ўрта», талант, иқтидорлилик, лаеқат, олий интеллектуал, ақлий ривожланган, индивидуал хусусият, педагогик қобилият,дидактик қобилият, академик қобилият, коммуникатив қобилият, перцептив қобилият, диққатни тақсимлай олиш қобилияти, педагогик хаел. Фойдаланилган адабиетлар : 1. Э.Г.Гозиев. Умумий психология. Тошкент 2002 йил. 2. Э.Г.Гозиев, Ш.В. Азизова. Ташкилий психология. Т. 1999 й. 3. Э.Г.Гозиев, Б.Хасанов. Психология муамолари. Т.1999. 4. Э.Г.Гозиев. Шахс психологияси. 1999. 5. Э.Г.Гозиев Муомала психологияси. 1999. 6. П.С. Эргашев. Мулокот психологияси. Т. 2003 7. Г.К.Туляганова. Дифференциал психофизиология. Т. 1999 8. З.Т.Нышанова. Психик тараккиет дигностикаси. Т. 2004. 9. М.Г.Даветшин, Г.К.Туляганова.Еш даврлари ва педагогик психология. Т. 2000 10. Н.С.Лейтес. Одаренность детей и подростков. Т. 2004 11. Б.Р. Кодиров, К.Б. Кодиров. Касбий ташхис методикалари туплами. Т.2003 12. З.Клычева, А.Хамидова. Жас айырмашылык хам педагогикалык психология. Н. 2003. 1. Қобилиятлар тўғрисида умумий тушунчани вужудга келтириш учун уларга алоқадор омиллар, таркиблар бўйича айрим маълумотлар келтириш мақсадга мувофиқ: а) қобилиятлар шахснинг психологик хусусиятлари эркинлиги; б) мазкур хусусиятларга билим, кўникма, малакалар орттириш боғлиқ; в) ушбу хусусиятларнинг ўзи билим, кўникма ва малакаларга тааллуқли эмасдир. Психологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, олий таълис жараёнида ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича “ўртамиёна” талаба кейинчалик ижобий томонга ўзгариши, бошқа соҳада юксак натижаларга эришии, ҳатто мутахассисликга ёндош ихтисосликда ўзини кўрсатиши мумикн. Таълим ва ижтимоий турмушда уқувсиз, “яроқсиз” деб баҳоланган инсонлар кейинчалик бирон-бир соҳанинг етакчи мутаххасиси сифатида танилиши мумкин. Шунинг учун билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш жараёнида қобилиятлар намоён бўлса да, лекин улар билим, кўникма, малакаларга бевосита тааллуқли эмасдир, худди шу боисдан улар бир-бири билан ўзаро муносабат ва нисбатан нуқтаи назардан таҳлил қилганида қобилиятлар билан билимлар, қобилиятлар билан кўникмалар моҳият, мазмун маъно жиҳатидан бир-биридан тафовут қилади. Ушбу психологик ҳодиса образлироқ қилиб тушунтирилганида, билим, кўникма, малака машқланиш туфайли эгалланиладиган аниқ воқелик деб тасаввур қилинса, қобилиятлар шахснинг руҳий оламидаги ҳали руёбга чиқмаган имкониятидир. Психологиянинг методологик асосининг кўрсатишича, қобилиятлар - имкониятлар тизимидан ташкил топган бўлиб, у ёки бу фаолиятидаги зарурий маҳорат даражаси ҳақиқат ҳисобланади. Психология фани қобилиятлар билан фаолиятнинг муҳим жабҳалари бўлмиш билим, кўникма ва малакаларнинг айнан бир нарса эканлигини рад этар экан, уларнинг бирлигини эътироф қилади. Шунинг учун қобилиятлар фақат фаолиятда руёбга чиқади, лекин шунда ҳам айнан шу қобилиятларсиз амалга оширилиши амри маҳол фаолият кўринишларидагина акс этади, холос. Қобилиятлар билим, кўникма ва малакаларда акс этмайди, балки уларни эгаллаш динамикасида намоён бўлади. Фаолият учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни ўзлаштириш жараёнида юзага чиқадиган фарқлар қобилиятлар тўғрисида мулоҳаза юритиш имконини беради. Демак, шахснинг фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш шарти ҳисобланган, билим кўникма ва малакаларни эгаллаш динамикасида юзага чиқадиган фарқларда намоён бўладиган индивидуал психологик хусусияти қобилиятлар дейилади. Ушбу хусуситяни аниқлаш учун баъзи би омилларни таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ: а) шахснинг муайян сифатлари йиғиндиси белгиланган вақт оралиғида эгалланган фаолияти талабларига жавоб берса – унда мазкур фаолиятга нисбатан қобилияти мавжудир; б) инсон шундай ҳолатларда фаолият талабига жавоб бера олмаса – психологик сифатлар, яъни қобилиятлар мавжуд эмасдир. Лекин хусусиятли шахс кўникма ва малакаларни эгаллай олмайди, деган маъно англатмайди, бироқ уларни эгаллаш вақти чўзилиб кетади, холос. Шундай қилиб, қобилиятлариндивидуалпсихологик хусусиятлар бўлиши билан бирга: а) уларни шахсларнинг мавжуд бошқа хусусиятларига, ақлий сифатларга, хотира ҳислатларга характер фазилатларига, ҳиссий кечинмаларига ва бошқаларга қарама-қарши қўйиш мумкин эмас; б) шунингдек, қобилиятларни шахснинг мазкур хусусиятлари билан қаторга қўйиш, уларни айнийлаштириш ҳам нуқсонларни келтириб чиқаради. Шуни таъкидлаш жоизки, мулоҳаза билдирилган сифатлардан баъзи бири ёки уларнинг йиғиндиси фаолият талабларига жавоб бера олса ёки уларнинг таъсирида вужудга келса, у ҳолда шахснинг мазкур индивидуал хусусиятларини қобилиятлар деб аташ имконияти туғилади. Психологияда қобилиятлар индивидуал психологик хусуситялар сифатида тавсифланади ва бунинг асосида бир инсоннинг бошқа инсондан тафовутланадиган хислатлари, фазлатлари ётади. Шунинг учун ҳар бир шахсдан бир хил натижа, бир хил сифат кутиш мумикн эмас, чунки инсонлар ўз қобилиятлари бўйича бир-бирларидан муайян даражада фарқ қиладилар. Қобилиятларнинг сифат тавсифи шахснинг қайси индивидуал психологик хусусиятлари фаолият муваффақиятининг мажбурий шарти тариқасида хизмат қилишини англатади. Уларнинг миқдор тавсифи эса фаолиятга қўйиладиган талабларни шахс томонидан қай йўсинда бажариш имконияти мавжудлигини билдиради, яъни мазкур инсон бошқа одамларга 3араганда малака, билимлардан нечоғлик тез, енгил, пухта фойдалана олишини номойиш қилади. Қобилият хусусиятларининг сифат жиҳатидан талқин қилинишида, биринчидан, мақсадга турлича йўллар орқали эришишга имкон берувчи “ўзгарувчан миқдор” тўплами тариқасиа, иккинчидан, фаолият муваффақиятини таъминловчи шахснинг индивидуал психологик хислатлари мураккаб мажмуаси кўринишида гавдаланади. Шахснинг қобилиятида мавжуд бўлган ўрнини босиш (компенсатор)лик имконияти кўриш ва эшитишдан маҳрум инсонларни махсус ўқитиш орқали руёбга чиқади. Ҳаётда кўр мусиқачи, артист, шоир, рассом, муҳандис ва бошқа шу каби касб эгалари етишиб чиққанлиги кўп учрайди. Ҳатто эшитиш қобилияти паст ёки умуман йўқлиги ҳам касбий мусиқавий қобилиятнинг ривожланишига кескин ҳалақит бермаслиги мумкин. Қобилиятлар сифатида руёбга чиқадиган психик хислатлар мажмуасининг тузилиши яккол ва алоҳида фаолият талаби билан белгиланганлиги туфайли ҳар қайси турдаги фаолиятлар учун ўзига хос тарзда қўйилиш турган гап. Талантнинг ижтимоий таихий табиий нуқтаи назаридан талқини қобилиятлар тараққиётининг юксак босқичи эканлигидан далолат беради. Талант (юнон talanton қимматбаҳо, ноеб нарса, ирсий, табиий хислат деган маъно англатади.) муайян фаолиятнинг муваффақиятли ва ижодий равишда бажарилишини таъминлайдиган қобилият ҳамда истеъдодлар мажмуасидан (йи\индисидан) иборат индивидуал хусусиятдир. Психологик адабиетларда унга турлича таъриф берилишига қарамай, уларда асосий белгилар таъкидлаб ўтилади, шахсга қандайдир мураккаб меҳнат фаолиятининг муваффақиятли, мустақил ва оригинал тарзда бажариш имконини берадиган қобилиятлар мажмуасига талант дейилади. Талантнинг асосий белгилари: а) муваффақиятни таъминлаш; б) фаолиятни мустақил бажариш; в) оригиналлик унсурининг мавжудлиги ; г) қобилият ҳамда истеъдодлар йиғиндисидан иборат эканлиги; д) индивидуал психологик хислатлиги; е) ижтимоий турмушни ўзгартирувчи, яратувчи имкониятлиги кабилар. Талант ҳам қобилиятларга ўхшаш ижодиетда юксак маҳоратга, муваффақиятга эришиш имконияти ҳисобланиб, ижодий кутилмаси (ютуқ) инсонларниниг ижтимоий тарихий турмуш шарт –шароитларга боғлиқдир. Қизиқиш шахснинг муҳим психологик жабҳаларидан бири ҳисобланиб, унда инсоннинг индивидуал хусусияти бевосита муассамлашади. Қизиқиш инсонларнинг дунёқараши, эътиқодлари, идеаллари, яъни унинг олий мақсадлари, эзгу ниятлари, орзу умидлари билан бевосита муҳим роль ўйнайди ҳамда уларнинг муваффақиятли кечишини таъминлаш учун хизмат қилади. Қизиқиш билимларни онгли, пухта, барқарор англаган ҳолда ўзлаштиришда, кўникма, малакаларни шакллантиришда, шахс қобилияти, зеҳни, уқувчанлиги ривожлантиришга, оламни мукаммалроқ тушунишга, билим савиясининг кенгайишига ёрдам беради. Қизиқиш мотив сингари борлиқнинг мўжизакор томонларини билишга, фан асосларини эгаллашга фаолиятнинг турли-туман шаклларига нисбатан ижодий ёндошишни вужудга келтиради, меҳнатга, таълимга маъсулият билан муносабатда бўлишни шакллантиради, ҳар қайси яккаҳол шахсда ишчанлик, 2айрат-шижоат, эгилмас иродани таркиб топтиришга пухта психологик шарт- шароитлар яратади. Қизиқишнинг психологик моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ёндошилганда, қизиқиш, инсонда интилиш, фаоллик, ички туртки, эҳтиёжни руёбга чиқариш манбаи ролини бажаради. Жаҳон психология фанининг йирик намоёндалари шахснинг қизиқишини унинг яхлит руҳий дунёси билан, бинобарин, одамнинг ақлий фаолияти, билиш жараёнлари, иродаси, характери, темпераменти, ҳиссиёти, қоблияти билан, умуман олганда инсон тузилишининг барча қирралари билан боғлиқ тарзда тушунтиришга ҳаракат қилади. Психология фанининг йирик намояндаларининг таълимотича, қизиқиш одамларнинг эҳтиёжлари негизида юзага келади, яққол ижтимоий - тарихий шарт-шароитда, вазиятда вужудга келади, шаклланади, барқарорлашиб боради ҳамда уларнинг шахсий турмуш шароитида ва фаолиятида, ижтимоий ишлаб чиқаришда қатнашиши сингари омилларда гавдаланади. Умумий талқинларга асосланиб мулоҳаза билдирилганда, қизиқиш алоҳида жараён, маълум психологи функция эмас, чунки у ҳис-туйғу, ирода, онг, қолаверса жамики психик ҳолатлар, ҳодисалар ва ички кечинмаларнинг ўзида мужассамлаштирган, мураккаб тизимли руҳий воқеликдир. Қизиқишни психологик моҳиятининг дастлабки кўриниши – бу уни одамлар томонидан англаб етиши ёки тушуниш имкониятидир. Шахс қизиқиш маҳсулини, унинг оқибатини англаш, тасаввур этиш орқалигина объектив борлиқдаги нарса ва ҳодисаларга онгли, танлаб муносабатларда бўлади. Лекин бу воқелик инсонда бирданига содир бўлмайди, балки муайян вақт давомида унда билиш жараёнлари, шахсий фазилатлари, индивидуал – типологик хусусиятлари ривожланиши туфайи юзага келади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, қизиқишнинг психологик моҳияти намоён бўлиши ақлий жараёнлар муҳим роль ўйнаши ҳодисаси қайд қилиниши у фақат интеллектдан ташкил топади, деган маъно англатмайди. Худди шу боисдан, қизиқишнинг психологик моҳиятининг иккинчи кўриниши – унинг ҳис туйғулар, эмоционал ҳолатлар билануйғунлашган, мужассамлашган тарзда ифодаланишидир. Маълумки, ҳис-туйғулар, шунингдек, эмоционал ҳолатлар шахснинг бролиқдаги аниқ воқеликка, нарса ва ҳодисаларга, муайян фаолиятга нисбатан интилишни, саъи – ҳаракатларни кучайтиради, жадаллаштиради, сафарбарликни оъектга йўналтиради. Қизиқишни психологик моҳиятининг учинчи кўриниши – унинг иродали сифатлари билан ёинки ирода акти билан умумлашган арзда вужудга келишидир. Иродавий зўр бериш, муайян қарор бўйича интилиш, баъзи қийинчиликларни енгиш, мустақиллик намоён қилиш қизиқишни қарор топтиради, шахсни мақсад сари етаклайди. Қизиқишни психологик моҳиятининг тўртинчи кўриниши – уни олий нерв фаолияти хусусиятлари ва темперамент типлари билан бирга мужассалашган ҳолда намоён бўлишидир. Ҳозирги даврда қизиқиш шахснинг индивидуал психологик хусусиятидан иборатдир, деган хулоса одатий нарсага айланиб қолди. Шунга қарамасдан, баъзи манбаларда қизиқиш муайян соҳа бўйича тўғри мўлжал олишга, янги омиллар билан танишишга, воқеликни тўла ва чуқур акс эттиришга ёрдам берадиган мотивдир, деган таърифга ҳам эга. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, шахснинг иштиёғини қондиришга йўналтирилганлигини акс эттирувчи қизиқишнинг қондирилиши, ҳеч қачон унинг сўнишини ифодаламайди, аксинча объектнинг номаълум қирраларини аниқлашга нисбатан интилиш давом этавради. Шу билан бирга қизиқишлар билишнинг, унинг жараёнлари функционал ҳолатининг доимий кузатувчи механизми сифатида вужудга келади ва акс эттириш давом этади. Психологияда қизиқиш мана бундай типларга ажратилиши мумкин: 1) мазмунига кўра: шахсий ва ижтимоий; 2) мақсадига биноан: бевосита ва билвосита; 3) кўламига кўра: кенг ва тор; 4) қизиқишлар даражаси бўйича: барқарор ва беқарор ва бошқалар. Қизиқишнинг мазмун жиҳатидан ўзаро тафовутланиши қўйидагиларда мужассамлашади: билиш эҳтиёжларининг объектлари қайсилар, билишнинг мазкур фаолият мақсади билан мутаносиблиги, шахснинг яшаётган муҳитига нисбатан муносабати кабилар. Шахсда нималарга нисбатан қизиқиш уйғонади, унинг билиш эҳтиёжлари объектининг ижтимоий қиймати қандай аҳамият касб этади? Инсоннинг шахсий қизиқиши келиб чиқишига кўра бирламчи бўлишига қарамасдан, у бир даврнинг ўзида ижтимоийлик хусусиятини касб этаверади. Унинг касбий фаолиятига нисбатан қизиқиши охир оқибатда жамият учун наф келтириши, равнақи учун қийматлидир. Ижтимоий хусусиятли қизиқишларнинг пайдо бўлиши шахсий аҳамият касб этиш сари етаклаши муқаррар. Чунки умумийлик билан хусусийлик уйғунлашган ҳолда ҳукм суради ва улар бир босқичдан бошқа бир босқичга автоматик равишда ўтаверади ёки улар доимо ўрин алматириб туришади. Шахс ўз қизиқиши туфайли бирон – бир нарсани кашф этса, индивидуал эҳтиёжни қондиради, шунингдек, жамият, жамоа учун ишлаб чиқаришнитакомиллаштиришга бу нарса хизмат қилади. Шу боисдан жамиятнинг, жамоанинг энг долзарб вазифаларидан бири- ёшларнинг мустақил, фаол билишга, ижтимоий аҳамиятга мойиллик, меҳнат фаолиятига нисбатан қизиқиш уйғотишдан иборатдир. Токи уларда жиддий, сермазмун, жамият томонидан рағбатлантирилувчи, меҳр муҳаббатга сазовор қизиқишлар шакллансин. Қизиқишнинг мақсад жиҳатидан фарқи бевосита ва билвосита намоён бўладиган қизиқишларнинг мавжудлигини аниқлайди. Бевосита қизиқишлар воқеликнинг, жисмлар ва ҳодисаларнинг эмоционал жозибалилиги, ҳис туйғуларга эга бўлишлиги, ташқи таъсирларга берилувчанлиги туфайли вужудга келади. Бевосита қизиқишлар ўрганилаётган нарсанинг маъноси билан унинг шахс фаолияти учун аҳамияти мос тушган тақдирда пайдо бўлиши мумкин. Психологияда бевосита қизиқишнинг юзага келишини фаолиятнинг мақсадини аниқлаш билан боғлиқ бўлган билишни эҳтиёж деб аташ қабул қилинган. Меҳнат ва ўқиш фаолиятида ҳамиша ҳис-туйғуга, жозибага таяниб иш тутиш имконияти мавжуд бўлмаслиги сабабли жисмоний ва ақлий меҳнатни онгли идора қилишда муҳим аҳамият касб этадиган бевосита қизиқишларни таркиб топтириш масаласи ишлаб чиқариш ҳамда таълим тизими олдида турган муҳим вазифаси ҳисобланади. Шундай қилиб, у ёки бу нарсаларни билиш, кўриш, идрок қилиш, англаб етиш учун қизиқарли туюлган ички кечинмалар бевосита қизиқишни акс эттиради. Билвосита қизиқишлар меҳнат фаолияти ёки таълим олиш жараёнининг муайян ижтимоий аҳамияти билан унинг шахс учун субъектив аҳамияти ўзаро мос тушганида билвосита қизиқиш юзага келади. Бинобарин, шахс мазкур жараёнда бу нарсалар мени қизиқтиргани учун жуда қизиқарлидир, деган хулоса келади. Меҳнат фаолияти ва таълим жараёнини онгли ташкил этиши етакчи ва устувор роль ўйнайдиган билвосита қизиқишларни таркиб топтриш учун махсусч тренингларга, омилкор йўл – йўриқларга ўргатиш мақсадга мувофиқдир. Одамларнинг қизиқишлари ўзининг кўлами билан бир-биридан фарқ қилади. Шундай шахс тоифаси ҳам мавжудки, уларнинг қизиқишлари фақат биргина соҳага қаратилган бўлади. Бошқа бир тоифадаги шахсларнининг эса қизиқишлари қатор соҳаларга, фанларга, объектларга йўналтирилганлигини учратиш мумкин. Лекин турли соҳага нисбатан қизиқишларнинг бири иккинчисига салбий таъсир этиши мумкин эмас, агарда улар оқилона бошқариш имкониятига эга бўлса. Қизиқишнинг торлиги кўпинча салбий ҳодиса сифатида баҳоланиши мумкин. Қизиқишлар ўзларининг даражаларига қараб барқарор ва беқарор турларга ажратилади. Барқарор қизиқишга эга бўлган шахс узоқ вақт давомида ёқтирган предметларига, объектларига, ҳодисаларига нисбатан ўз майилини ҳеч ўзгаришсиз сақлаб тура олади. Шу боисдан инсон эҳтиёжларини ўзида мужассамлаштирувчи, шахснинг руҳий фазилатига айлана бошлаган қизиқишлар барқарор қизиқишлар дейилади. Барқарор қизиқиш шахс қобилиятининг ривожланганлигидан дарак бериши мумкин. Ана шу нуқтаи назардан олиб қараганимизда, мазкур қизиқиш ташхис қилувчанлк хусусиятига эга. Бироқ инсонларда барқарор қизиқишнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслгини аниқлаш учун уларнинг меҳнат фаолияти ва ўқув жараёнидаги қизиқишларининг ташқи ифодасини атрофлича ўрганишга тўғри келади. Одатда қизиқишнинг ташқи ифодаси шахснинг ўзига ўзи баҳо бериш, ўзини ўзи таҳлил қилиш фаолиятларида намоён бўлади. Барқарор қизиқиш тўғрисида мулоҳаза юритилганда, унинг бошқа таркибий қисмлари ва қирраларини ҳисобга олиш лозим, чунки бу нарса кўп жиҳатдан шахснинг иродавий сифатлари, характерининг вазминлигига боғлиқ. Қизиқишнинг барқарорлиги унинг нисбатан жадал тарзда намоён бўлиши ҳамда узоқ давом этиши билан ифодаланади. Шахснинг зарурий эҳтиёжларини юксак даражада акс эттирадиган, шунингдек, унинг психологик тузилишига хос хислатларга айланиб борадиган қизиқишлари барқарор қизиқиш дейилади. Барқарор қизиқиш қобилиятнинг бир кўринишига ўхшаш бўлб, мақсадга йўналганлиги билан муҳим ҳам индивидуал, ҳам ижтимоий аҳамиятга, қийматга эгадир. Қизиқишларнинг баъзи ҳолатларда беқарор бўлишлиги инсонларнинг ёш, жинс, типологик хусусиятига боғлиқдир. Бундай тоифадаги одамларда қизиқишлар ғоятда эҳтиросли кечади, бироқ қисқа муддатли бўлиши мумкин. Психология фанинг сўнги даврдаги маълумотларига асосланган ҳолда қизиқишнинг бир нечта даражаларга ажратиш мумкин: а) синчковлик, б) қизиқувчанлик, в) билишга қизиқиш, г) турғун ёки касбий қизиқиш. Синчковлик қизиқишнинг бирор нарсага нисбатан кучли интилишдан иборат қисқа муддатли тури ёки даражасидир. Қизиқувчанлик шахснинг воқеликдаги нарса ва ҳодисаларга, уларнинг билишга нисбатан фаол муносабатидан иборат қизиқиш даражасидир. Билишга қизиқиш англашилган даражадаги, мақсадга мувофиқлашган, жисмоний ва ақлий фаолиятнинг янги қирраларини эгаллашга йўналтирилган қизиқиш туридир. Турғун қизиқиш шахснинг касбий кўникмалар, малакалар ва билимларни эгаллашга йўналтирилган, касбий тайёргарлик даражаси билан уйғунлашган, мақсадга эришиш йўлида фаоллик кўрсатувчи қизиқиш туридир. 2. Иқтидорли болалар психологияси Тўғма иқтидорли болаларни тушиниш учун энг аввало болалар психикасининг ёш хусусиятларини билишимиз керак. Агарда қобилият қандайда бир психик хислат бўлса, иқтидорлилик шу қобилиятнинг энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади. Қобилият ва иқтидорлилик инсон ҳаёти давомида акс эттирилб борилади. Айрим болаларда эрта даврлардан ривожланишнинг айрим самарали кўринишлари: эрта ёшдан бошлаб уларда ривожланишнинг юксак муваффақияти ҳамда ақлий қобилияти кўзатилади. Мактабда алоҳида эътиборни фақатгина орқада қолган ўқувчиларгина эмас, балким бошқаларга солиштирганда ўқиш осон ҳисобланадиган, ўқув жараёнида юксак муваффақиятларга эришаётган болалар ҳам қаратади. Таълим жараёнида, жамоа ишларида ўқувчилар ҳаракатланиши, эришганм муваффақиятлари билан бир-биридан фарқ қилади. Иқтидорли болаларда ақлий қобилиятнинг эрта вужудга келиши ота-оналар, педагоглар, жамоатчиликни бепарво қолдирмаслиги керак. Чунки, улардаги берилган талантнинг юқолишига олиб келиши мумикн. Иқтидорли болаларнинг мактабга қабул қилинишида уларнинг ақлий лаёқатларини ҳисобга олмаслик фақатгина ота-оналар учун гина эмас, ўқитувчиларга ҳам муаммо тўғдиради. Чунки уларнинг ривожланиш темпи ва ақлий ривожланиши алоҳида ёндошишни талаб қилади. Бунда болаларга ҳар хил вариантлар қўлланилади. Айрим пайтларда болани мактабга бир ёки икки йил аввал қабул қилади. Айрим пайтларда мактаб ёшига келганда уни дарҳол икки ёки учунчи синфга айрим пайтлари биринчи синфга қабул қилади. Лекин кейинчалик уни тезлик билан ундан каттароқ синфга ўтказилади. Иқтидорлилик - бу инсон қобилиятининг ўзига хос такрорланмас индивидуал хусусияти ҳисобланади. Эрта ақлий ривожланган боланинг психологиясини фақатгина боладаги қатнашувчи барча категорияларнинг хусусиятларигина ажратиб туради. Асосий эътибор шундай болалар орасидаги фарқлар бўлиб ҳисобланади. Эрта ақлий ривожланиш белгилари бор болалар бир-биридан кўпгина шахсий томонлари билан ажралиб туради. Яъни, уларнинг ривожланишида муҳим ҳисобланадиган томонлари ўз-ўзига баҳо бериш хусусиятида ва ўз ўзини критикалашда намоён бўлади. Юксак интеллектуал даражани кўрсатувчи болаларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш муаммолари катта ижтимоий аҳамиятга эга. Ҳар бир талантли инсон жамият учун ўзига хос бойлик ҳисобланади. Жамиятнинг руҳий потенциали ҳамда унинг моддий ривожланиши кўп ҳолларда олимларнинг, саноат бошқарувчиларининг, маданият хизматкорларининг кўп куч ишлатишига боғлиқ бўлади. Ақлий жиҳатдан ривожланган иқтидорли болаларни ўқитиш ва тарбиялашда шахсда ривожланувчи индивидуал хусусиятларнинг диққат марказида бўлмаслиги мумкин эмас. Ақлий қобилияти эрта ривожланган болаларни синфдан-синфга ўтказиш керак бўладими деган умумий нуқтаи назар бўлиши мумикн эмас. Ақлий жиҳатдан ривожланган иқтидорли болалар мактабда ҳам, уйда ҳам бир қанча тўсиқларга учрайди. Биринчи навбатда боладаги ўзига хос қобилият юзага чиққанда ота-оналар ҳамда оиладаги катта аъзолар ўзларини қандай тутиши муҳим аҳамиятга эга. Кўпчилик пайтларда қувонч ва ғурур билан бирга хавотирга олиб келади. Айрим пайтларда уларнинг ота- оналарини бошқалар учун армон бўладиган нарсалар тинчсизлантиради: бола уйдаги барча китобларни ўқиши, топшириқларни ечиш билан банд бўлиши, болани қандайда бир қурилмаларни тузатишдан ажрата олмаслик хавотирлантиради. Иқтидорлиликни аниқлаш учун айрим методикалардан фойдаланишимиз мумикн. Умумий ақлий ривожланганликни, интеллектуал муваффақияти билан ажралиб турувчи болаларни аниқлашга қаратилган ушбу социометрик методика юқори ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари гуруҳларида ўтказишга мўлжалланган. Методиканинг ютуқли томонларидан бири шундаки, уни ўқувчиларда ўтказишдан аввал махсус жавоб бетларни кўпайтириш талаб қилинмайди ва оддий бир варақ қоғозда аноним тарзда ўтказилади. Тадқиқотчи гуруҳидаги энг зукко, иқтидорли талабани аниқлаш истаги борлигини тушунтириб, уларни бу ишга холис ва жиддий ёндошган ҳолда ёрдам бершларини сўрайди. Сўнгра талабаларга мурожаат қилиб, улардан гуруҳ аъзолари ўртасида ҳар тамонлама етук, ўткир зеҳнли, фаол ва кўпчиликнинг ҳурматини қозонган ўн нафар талабанинг исм фамилияларини бир устун шаклида, бирдан ўнгача бўлган рақамлар билан белгиланган ҳолда ёзиб чиқишларини сўрайди. Талабаларга тушунарлироқ бўлиши учун доскадан фойдаланиб тушунтириш мумкин. Қоғознинг чап томонида гуруҳдаги энг илғор талабаларнинг исм фамилияларини барча иштирокчилар ўз билганларича ёзиб бўлишгач руйхатнинг ўнг томонида учта устун – А, Б, В устунларини чизишлари ва уларни мос равишда “меҳнатсеварлик”, “зукколик”, “ташкилотчилик” деб номлашлари керак бўлади. Сўнгра тадқиқотчининг кўрсатмасига биноан руйхатдаги талабалар орасидан энг меҳнатсевар, тиришқоқ, интилувчан, ўз устида тинмай ишлайдиган, фаол уч нафар талабани танлайдилар ва А устунида тегишли исм фамилияларнинг қаршисига “+” белгисини қўйиши керак. Сўнг Б устунида ҳам руйхатдаги ўн нафар талаба орасидан уч нафарини ажратиш керак бўлади. Бунда талабалардан ижодкор, ҳар қандай соҳадаги муамони қийналмасдан, енгил ҳал эта оладиган, ҳозиржавоб, ўткир зеҳнли бўлган уч талабани белгилашлари сўралади. Шу ўринда талабаларнинг диққатига ҳавола этилиши зарур бўлган ҳолат шундан иборатки, улар А устунида белгиланган талабаларни кейинги устунларда ҳам такроран белгилашлари ёки истаган бошқа талабаларни танлашлари мумкин. Бироқ ҳар бир устунда танлаб белгиланаётган уч нафар талабанинг фазилатлари шу устунда суралаётган мазмунга жавоб бериши керак. Учунчи В устунида яна уша руйхатдаги талабалар орасидан ташкилотчи, ўз акл фаросати билан бошқаларни ўзига эргаштира оладиган, уларга ўз таъсирини ўтказа оладиган, ташкилий фаоллиги билан ажралиб турадиган уч нафар талабанинг исм фамилиялари қаршисига “+” белгисини қўйиш сўралади. Шундай қилиб А, Б, В устунларининг ҳар бирига уч мартадан жами 9 та “+” белгиси қўйилади ва шу билан гуруҳ ўз вазифасини бажариб бўлган ҳисобланади. Шундан сўнг жавоб варақалари тезда териб олинади, гуруҳ эса навбатдаги ишлари билан машғул бўлиши мумкин. 3. Ўқитувчининг психологик қобилиятлари. Узок йиллар давомида олиб борилган тадкикотлар, педагогик кобилиятлар мураккаб ва куп киррали хусусият ва у психологик билимлардан иборатлилигини курсатиб беради. Ана шу тадкикот маълумотларидан фойдаланиб, педагогик кобилиятлар тузилишида мухим урин эгаллайдиган катор компонентларни ажратиб курсатиш мумкин: ДИДАКТИК КОБИЛИЯТЛАР - бу болаларга укув материалларини аник ва равшан тушунтириб, осон килиб етказиб бериш, болаларда фанга кизикиш уйготиб, уларда мустакил фаол фикирлашни уйгота оладиган кобилиятлардир. Дидактик кобилиятларга эга булган укитувчи зарурият тугилганда кийин укув материалини осонрок, мураккаброгини соддарок, тушуниш кийин булганини тушунарлирок килиб укувчиларга мослаштириб бера олади. Укитувчининг мана шу хислатларини билиб олган укувчилар одатда: “Укитувчининг энг мухим томони хам унинг хамма нарсани аник- равшан ва тушунарли килиб беришида-да. Бундай укитувчининг кулида мазза килиб укигинг келади”: “Униси эса хеч нарсага ярамайдиган укитувчи, хеч хам аник тушунтириб бера олмас эди”: “Укув материалини олдида тирик одамлар эмас, балки кандайдир механизмлар бордек, зерикарли ва ноаник- мужмал килиб тушунтиради. Биз бундай укитувчиларни ектирмаймиз”- дейдилар. АКАДЕМИК КОБИЛИЯТЛАР - математика, физика, биология, она тили, адабиет, тарих ва бошка шу каби фанлар сохасига хос кобилиятлардир. Кобилиятли укитувчи уз фанини факат хажмидагина эмас, балки атрофлича кенг, чукур билиб, бу сохада эришилган, ютуклар ва кашфиетларни доимий равишда кузата бориб, укув материалини мутлако эркин эгаллаб, унга катта кизикиш билан карайди хамда озгина булсада тадкикот ишларини олиб боради. ПЕРЦЕПТИВ КОБИЛИЯТЛАР - бу укувчининг, тарбияланувчининг ички дунесига кира билиши, психологик кузатувчанлик, укувчи шахсининг вактинчалик психик холатлари билан боглик нозик томонларини тушуна билишдан иборат кобилиятдир. Кобилиятли укитувчи болаларнинг хар кандай майда-чуйда хатти- харакатларида, эркин ифодаланадиган айрим ташки холатларида хамда уларнинг ички дунесида юзага келадиган узгаришларни сездирмасдан билиб олади. Ана шундай холларда укувчилар: “Мухаббат опа кимнингдир кайфиятида узгаришлар булса еки кимдир дарсга тайерланмасдан келган булса кузига карабок билиб олади”, “Бизинг укитувчимиз хеч каекка карамаса хам хамма нарсани куриб туради” дейдилар. НУТК КОБИЛИЯТИ - кишининг уз туйгу-хисларини нутк ердамида, шу билан бирга мимика ва пантомимика ердамида аник ва равшан килиб ифодалаб бериш кобилиятидир. Бу укитувчидан укувчиларга узатиладиган ахборот асосан иккинчи сигнал тизими- нутк оркали берилади. Бунда мазмун жихатидан унинг ички ва ташки хусусиятлари назарда тутилади. (“Биз учун адабиет укитувчимиз Назира опанинг дарсини эшитишдан катта лаззат йук. Назира опамлар шу кадар яхши ва чиройли килиб гапирадиларки, хатто танаффусга чалинадиган кунгирок хам халакит беради”). Дарсда кобилиятли укитувчининг нутки хамма вакт укувчиларга каратилган булади. Укитувчи янги материални тушунтирадими, укувчилар жавобини шархлаб берадими, укувчилар жавобини, уларни хатти харакатлари еки хулк-атворини маъкуллайдими еки танбех берадими, хуллас нима килишдан катъий назар нутки хамма вакт узининг ишончлилиги, жозибадорлиги каби ички кувват билан алохида ажралиб туриши лозим. ТАШКИЛОТЧИЛИК КОБИЛИЯТИ - бу биринчидан , укувчилар жамоасини уюштира билиш, бундай жамоани жипслаштира олиш ва иккинчидан , узининг шахсий ишини тугри ташкил кила олиш кобилиятидир. Укувчилар уз укитувчилари хакида турлича фикрда буладилар. Жумладан айирим укувчилар: “... Биз Азим акани жуда яхши курамиз. Улар синфимизда бир паснинг ичида, жуда тезлик билан ишчанлик кайфиятини уюштириб, барчамизнинг узининг пухталиги, озодалиги, эпчиллиги ва тадбиркорлиги билан хайратда колдирадилар” десалар, айирим укувчилар: “... Нодира опамлар биз билан худди она товукдек овора буладилар. Агар биз шухлик кила бошласак, улар узларини курмасликка, пайкамасликка соладилар. Ажойиб аел эди-ю, аммо унинг дарсида хеч ким хеч нарса килмас эди-да...” деган фикрларни хам эшитиш мумкин. АВТОРИТАР КОБИЛИЯТИ - бу укувчиларга бевосита эмоционал-иродавий таъсир этиб, уларда обру орттира билишдан иборат кобилиятдир. Авторитар кобилият укитувчининг ростгуйлиги, иродавий уддабонлиги, узини тута билиши, фаросатлилиги, талабчанлиги каби иродавий хислатлари хамда катор шахсий хислатларга, шу билан бирга укувчиларни таълим- тарбиясида жавобгарликни хис этиш, унинг эътикоди, укувчиларга маънавий ва маърифий эътикодни сингдира олганлигига ишончи каби хислатларга хам богликдир. Укувчилар талаб килишни биладиган, укувчиларни мажбур килмаган ва дук пуписа килмаган, шу билан бирга бехуда расмиятчиликка йул куймаган холда уз айтганини килдира оладиган укитувчиларни жуда хурмат киладилар. КОММУНИКАТИВЛИК КОБИЛИЯТИ - бу болалар билан мулокатда булишга, укувчиларга ендашиш учун тугри йул топа билишга, улар билан педагогик нуктаи - назардан максадга мувофик узаро алока боглашга педагогик тактнинг мавжудлигига каратилган кобилиятдир. Педагогик такт психологиясини урганишда психолог И.В.Страхов бенихоят катта хисса кушган. Унинг фикрича, бунда мухими-укувчиларга таъсир этишнинг энг кулай усулларини топа билиш, тарбиявий таъсирни куллашда максадга мувофик педагогик чораларга эътибор бериш, аник педагогик вазифаларни хисобга олиш, укувчи шахснинг психологик хусусиятлари ва унинг имкониятлари хамда мазкур педагогик холатларини хисобга олиш зарурдир.  Педагогик тактнинг яккол ифодаларидан бири - хар кандай педагогик таъсирга нисбатан кулланиладиган чора-тадбирларини хис эта билишдан иборатдир. Фаросатли укитувчи болаларга эътибор бериб зийраклик билан карайди, уларнинг индивидуал психологик хусусиятлари билан хисоблашади. ПЕДАГОГИК ХАЕЛ - бу кишининг укувчилар шахсини тарбиявий томондан лойихалаштиришда уз иш-харакатларининг натижасини олдиндан кура билишда номаен буладиган кобилиятдир. Бу кобилият укитувчи маълум укувчидан келгусида ким чикишини куз олдига келтиришда тарбияланувчиларда у еки бу хилдаги хислатларни усиб ривожланишини олдиндан кура билишида номаен булади. Бу кобилият педагогик оптимизм, тарбиянинг кучига, укувчиларга булган ишонч билан богликдир. Шунинг учун хамма укувчилар айрим укитувчилар тугрисида: “Ахмад акамлар, чамаси ичимиздаги энг ярамасларга хам ишончларини йукотмасдилар, шунинг учун хам биз уларни хурмат килардик” деган фикрларни изхор килардилар. ДИККАТНИ ТАКСИМЛАЙ ОЛИШ КОБИЛИЯТИ - бу кобилият бир вактнинг узида диккатни бир канча фаолиятга карата олишда намоен булиб, укитувчи ишида гоят мухим ахамиятга эгадир. Кобилиятли, тажрибали укитувчи узининг диккат эътиборини укув материалини кандай баен этилишига, унинг мазмунига, уз фикрларини атрофлича килиб кандай очиб беришга еки укувчи фикрига баралла каратади ва шу билан бир вактнинг узида барча укувчиларни кузатиб, уларни толиккан-толикмаганлигига, эътиборли еки эътиборсизлигига, дарсни тушуниш-тушунмаслигига ахамият бериб, укувчиларнинг интизомини кузатади хамда окибат натижада узининг шахсий хулк-атворига эътибор беради. Тажрибасиз укитувчи, купинча укув материалини баен этишга берилиб кетиб, укувчиларнинг нима килаетганлигини сезмай колади ва назоратдан чикариб куяди, агар, бордию, укувчиларни диккат-эътибор билан кузатишга харакат килса, бундай холларда уз баенотининг изчиллигини йукотиб куяди.