logo

Мактаб ишини илмий асосда режалаштириш – тўғри бошқаришнинг негизи

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

55.5 KB
Мактаб ишини илмий асосда режалаштириш – тўғри бошқаришнинг нег и зи Режа: 1. Мактаб ишини илмий асосда режалаштиришнинг аҳамияти. 2. Мактаб ишини режалаштириш тамойиллари. 3. Макктаб иш режасини турлари. 4. Мактабнинг бир ўқув йилига мўлжалланган иш режасининг тузилиши. Мактабдаги таълим тарбия ишларини ягона режа асосида олиб бориш бошқариш самарали услубнинг ажралмас қисмидир. Буюк ўзбек мутафаккири Абдулла Авлоний режалаштириш масаласига тўхталиб, «Хўжалик маорифи ишининг алифбоси режалаштиришдан бошланади. Режа – маёқдир, ўлчовдир ва йўл кўрсатувчидир» деган эди. Режа билан ишлаш олдиндан кўра билиш билан чамбар-час боғлиқдир. Тўғри раҳбарлик қилиш учун олдиндан кўра билиш, рўй бериши мумкин бўлган ўзгариш ва қийинчиликларни олдиндан пайқай билиш ва назарга олиш зарур. Бизнингча мактабда тузилган иш режаси мазкур мактаб педагоглар жамоаси ҳар бир аъзосининг фаолиятини тартибга солувчи қонун, кўрсаткичлар тизимида ифодаланган давлат топшириғидир. Тўғри тузилган иш режаси ҳатога йўл қўйишдан асраш билан бирга, илгари йўл қўйилган ҳато ва камчиликларни тугатишни ҳам таъминлайди. Тўғри тузилган режа раҳбарлар учунгина эмас, айни вақтда мактаб муаллимлар жамоасининг ҳар бир аъзоси учун ҳам йўл кўрсатувчидир. Шунинг учун ҳам мактаб ишини режалаштириш мактаб ички бошқарув тизимида муҳим ўринни эгаллайди. Мактаб раҳбарлари мактаб ишини илмий асосда режалаштирганларида қуйидаги тамойилларга амал қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади. 1. Мактаб ишини режалаштиришнинг илмийлик тамойили. 2. Режалаштиришнинг демократик тамойили. 3. Режалаштиришнинг инсонпарварлик тамойили. 4. Режалаштиришнинг педагогик изчиллик ва системалилик тамойили. 5. Режалаштиришнинг мактаб истиқболини ҳисобга олиш тамойили 6. Режалаштиришда педагогик ходимларнинг илмий, методик, дидактик, умумий педагогик ва психологик савияларини ошириш тамойили: Умумий таълим мактаблари учун мактабшуносликда шартли равишда қабул қилинган иш режалари мавжуд. Улар қуйидаги режалардир: - Мактабнинг маълум даврга мўлжаллаб (бир, икки, беш йиллик учун) тузиладиган иш режаси. Буни мактабнинг истиқбол режаси ҳам дейилади. Бу иш режаси умуммактаб халқ хўжалик режа-кўрсаткичлари асосида тузилади. Бунда мактабнинг маълум даврга ривожи (ўқув, моддий ва техника базаси, мактаб қурилиши, синфлар сони, ўқувчилар ва ўқитувчилар сони, мактабни битирувчилар сони, ўқув ҳоналари сони кабилар) турли рақамлар асосида кўрсатилади. - Мактабнинг бир ўқув йилига мўлжалланган иш режаси мактаб иш режаси турлари асосида тузилади. (Мазкур иш режа ҳақида кейинроқ тўхталамиз). - Мактабнинг жорий иш режаси. Мазкур режа макабнинг бир ўқув йилига мўлжаллаб тузилан иш режаси асосида ишланади. Бу режа туркумига: - мактаб директори ва унинг ўринбосарларининг бир ўқув йилига мўлжаллаб тузадиган иш режалари: - мактабда фанлар бўйича ташкил этилган методик бирлашма-ларнинг иш режалари: - синф раҳбарининг иш режалари: - фан тўгараклари ва куни узайтирилган гурух раҳбарларининг иш режалари: - мактаб кутубхонасининг иш режаси: - мактаб устахонасининг иш режаси: - матаб ота-оналар қўмитасининг иш режаси: - мактаб врачи ва ҳамширасининг иш режаси: - ҳар бир бошланғич ва фан ўқитувчисининг календарь ва кундалик дарсни ўтказиш режаси каби режалар киради. Мактаб режасини амалга оширишда қуйидагилар муҳим педагогик аҳамият касб этади: a) Маорифнинг юқори ташкилотлари, халқ таълими бўлимлари ва мактабга яқин бўлган турли муассасалар билан мустаҳкам алоқа ўрнатганлиги. b) Бошқариш ва раҳбарлик ишига билимдон, ўта ҳалол, ишбилармон ва яхши маъмурий қобилиятга эга бўлган педагог ҳодимлар жалб этилганлиги. c) Ҳодимлар ўртасида иш тақсимотининг тўғри ташкил этилганлиги. d) Раҳбар ходимлардан тортиб энг қуйи ижрочига умумий режадан келиб чиқадиган шахсий (жорий) иш режасини тузиб, шу асосда иш юритиши. e) Раҳбарнинг мактаб иш режаларининг бажарилиши юзасидан самарали ҳамда узлуксиз назоратни ўрнатганлиги. Одатда мактаб бир ўқув йилига мўлжалланган ишини режалаштираётганда унинг тузилишини икки қисмдан иборат деб тузиш тавсия этилади: 1-қисм – аналитик бўлиб, унда мактаб ишининг ўтган ўқув йилидаги вазифалари ўз аксини топади: 2-қисм эса амалий ҳусусият касб этиб, унда бу вазифаларни бажариш тадбирлари режалаштирилади. Қуйида мактабнинг бир ўқув йили учун иш режасининг намунасини келтирамиз. 1. Мактаб ишини якуни ва уни янги ўқув йилидаги вазифалари: 1) Микрорайоннинг ўзига ҳос ҳусусиятлари ва мактаб иш ҳусусиятлари. Бу ерда микро район унинг, аҳолси, мавжуд маданият муассасалари, мактаб ишини қийинлаштирувчи ноқулай шароитлар ҳақида қисқача таъриф беради. 2. Ўқув йили якунлари ҳақида қисқача таҳлил. Бу бўлимда режанинг барча бўлимлари доирасидаги иш якунлари берилади ҳамда таҳлил қилинади. Бундан ўтган ўқув йили режаси қандай бажарилгани вазифалар қанчалик амалга оширилгани, қандай бажарилгани, жамоа, педагоглар, синфлар ва бошқаларнинг рақам кўрсаткичлари келтирилади, ўқувчиларнинг билим ва тарбияланганлик даражаси баҳоланади, мактаб жамоаси иш усуллари таҳлили қилинади. Камчиликлар кўрсатилади. 3. Янги ўқув йили вазифалари ҳукуматимизнинг мактаб ислоҳоти қарорларидан келиб чиқади. Бу ўринда ҳукуматимизнинг таълим-тарбия соҳасида мактаб олдига қўйилган вазиалардан келиб чиққан ҳолда, мактабнинг асосий вазифалари шакллантириб борилади. Аниқланган вазифалар орасида аниқ тадбирларни белгилаш режанинг иккинчи қисми бўлиб ҳисобланади. Унинг мундарижаси (намунавий тузилиши) қуйидагича бўлиши мумкин. 1. Ташкилий – педагогик ишлар. 2. Мактабнинг ўқув-моддий ва техникавий базасини мустахкамлаш. 3. Мактаб фаолиятида таянч ва умумий ўрта таълимни амалга ошириш. 4. Мактабни педагогик ҳодимлар билан таъминлаш ва улар билан ишлаш. 5. Мактабнинг ўқув тарбия ишларини йўлга қўйиш. 6. Мактабнинг синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларини ташкил этиш. 7. Ота-оналар ва жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб бориладиган ишлар. 8. Мактабнинг оталиқ, соғлиқни сақлаш ва савдо ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб бориладиган ишлар. 9. Мактаб кенгаши ва мактаб директори олиб борадиган ишлар. 10. Мактаб ички назорати ва уни амалга ошириш. 11. Мактабнинг молия-хўжалик ишлари. 12. Мактабнинг методик ишлари. Ҳулоса қилиб шуни айтиш керакки, мактабларнинг иш режаларида ўқувчилар билан олиб бориладиган таълим-тарбия ишини такомиллаштириш, ҳодимлар малакасини ошириш, мактабнинг ўқув моддий баъзасини мустахкамлаш, таълим тарбия ишларини долзарб масалаларига қаратилган турли мавзуларда семинарлар, конференциялар ўтказиш, мактаб ўқитувчиларининг педагогик ўқишларини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.  Фойдаланилган адабиётлар. 1. М.Мирқосимов. «Мактабни бошқаришнинг назарий ва педагогик асослари». «Ўқитувчи». Тошкент 1995 й. 2. Ўзбекистон Республикасининг умумий таълим мактаби тўғрисида низом. «Халқ таълими». Тошкент. 1995 йил 2-сони. 3. www.ziyonet.uz