logo

Мактаб ички бошқарув тизимида раҳбарлик услуби, маданияти ва раҳбарнинг фазилати ҳамда муомала одоби

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

56 KB
Мактаб ички бошқарув тизимида раҳбарлик услуби, маданияти ва раҳбарнинг фазилати ҳамда муомала одоби Режа: 1. Мактаб ички бошқарув тизимида раҳбарлик услуби. 2. Бошқариш маданияти ва мезонлари. 3. Мактаб раҳбарининг фазилати ва ҳусусиятлари. 4. Мактаб раҳбарининг ўқитувчилар билан муомала одоби. Мактабни бошқариш ижодий жараён бўлиб, у мактаб раҳбарларининг ҳилмаҳил иш усулларида намоён бўлади. Мутлақо икки киши бир ҳил бўлмаганидек, раҳбарликда ҳам мутлақо бир ҳил услуб йўқ. Раҳбарлик услуби раҳбарларнинг ўз қўл остидагилар билан бевосита алоқасида, уларнинг ўзаро муносабатларида таркиб топади. Услуб жамоадаги ижтимоий муносабатларнинг бутун йиғиндиси билан шаклланади, бироқ услуб асосан раҳбарга боғлиқ. Худди шу раҳбар мактабнинг таълим тарбиявий ва хўжалик ишларини бир-бирига чамбар-час боғлиқлигини амалга оширади. Хар-бир раҳбар – тарбиячидир. Раҳбар қўл остидаги шахсга шу қадар педагогик маданиятлилик билан таъсир кўрсатиш керакки, бу таъсир натижасида мазкур мактаб педагоглар жамоасининг хар бир аъзосида онглилик шакллансин. Мактаб директорининг жамоага таяниб раҳбарлик қилиш санъати, қўл остидагиларнинг фикрларини англаб олиш ва тезда тўғри ҳулосалар чиқариш қобилияти бошқарув ишининг тўғри ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Мактаб жамоасида яхши ижтимоий-психологик мухит ва вазиятнинг бўлиши кўп жихатдан раҳбар билан ўқитувчилар ва тарбиячилар ўртасидаги муносабатларга ҳам боғлиқдир. Мустахкам интизом бўлган тақдирдагина нормал педагогик иш вазиятини ва жамоада тўғри ўзаро муносабатларни вужудга келтириш мумкин. Мустахкам педагогик интизомга эга мактаб раҳбарининг талабчанлиги, танқид ва ўз-ўзини танқид ошкораларини ривожлантириш йўли билан эришилади. Мактаб раҳбари ўқитувчи ёки тарбиячининг таълим тарбия сохасидаги ҳар бир ютуғини, у кўрсатган ёки кўрсатаётган ташаббусини дархол қайд қилиши катта аҳамиятга эгадир. Буни хеч қачон эсдан чиқармаслиги лозим. Чунки ўқитувчи ҳодимларнинг меҳнатига тўғри баҳо бериш ва уларни рағбатлантириб бориш мактабнинг ўқув тарбия ишларини янада такомиллаштиришнинг муҳим шартларидан биридир. Бошқариш маданияти нинг элементлари тегишли мезонлар билан белгиланадиган ахлоқ қоидалари (ҳуқуқ ва этика) ни ўз ичига олади. Ҳуқуқ мезонлари халқ таълими қонунларида давлат ҳуқуқ-меъёрий актларида, ҳамда ўрта умумий таълим Низомида акс эттирилган. Мактаб ишини бошқаришда этика (ахлоқ тўғрисидаги фан) мезонларига тўлиқ риоя қилиш катта ахамият касб этади. Бошқарув маданияти илмий асосда ишланган аниқ мақсадни кўзда тутган режа асосида бошқарув ишини ташкил қилишда намоён бўлади, бунда; - сўз бирлиги билан иш бирлигини таъминлаш. - мактаб жамоасининг, ўқувчилар ва ота-оналарнинг эхтиёж ва талабларига диққат эътибор ҳамда мафаатдорлик билан муносабатда бўлиши; - уларнинг бирортасини иззат-нафсониятига тегмаслик; - кўзбўямачилик билан шуғулланмаслик; - ишга нисбатан юқори даражадаги интизом жорий этиш; - бошқариш жараёнида юқори даражадаги педагогик маданиятни сақлаш; - раҳбарнинг шахсан ва қўл остидагиларга раҳбарлик қилиши; - ўзининг шахсий манфаатини давлат ва умумжамоа манфаатидан устун қўймаслиги ва шу кабилардан иборатдир. Мактаб раҳбарининг муҳим фазилат ларидан бири унинг яхши ўқитувчи ва методист бўлишидадир. Хозирги раҳбар дадил, ташаббускор, билимдон, юксак маданиятли, халол ва ваъдасига вафодор бўлиши керак. Шу билан бирга: 1. Хозирги кундаги мактаб раҳбарлари юксак ишонч ва кенг сиёсий билим эгаси. 2. Педагоглар жамоасига раҳбарлик қила оладиган, унинг ишини ташкил эта биладиган, кишилар мехнатини тўғри ва одил бахолай оладиган ва талабчан. 3. Сезгир кишиларга эътибор билан яхши муомала ва муносабатда бўладиган. 4. Мактаб жамоаси, ота-оналар ва жамоатчилк ўртасида катта обрўга эга. 5. Дунёқараши кенг, ўзининг малакасини мунтазам ошириб борадиган. 6. Ўз фанини яхши биладиганва аъло даражада дарс бериш жихатидан ўқитувчиларга намуна. 7. Изланувчан, омилкор, янгиликка интилувчи, илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганувчи, умумлаштирувчи ва оммалаштирувчи. 8. Мактабнинг ҳамма соҳасидаги ишларни ўрганувчи, таҳлили қила олувчи, ишни яхшилашга қаратилган аниқ тадбирлар белгиловчи, 9. Ишга виждонан муносабатда бўлиши, ўз ишларини сидқи дилдан бажаришва ўз меҳнатини тўғри ташкил қила билиш. 10. Хўжалик масалаларини тўғри ҳал қила оладиган, тежамкорлик санъатига эга бўлиш. 11. Мактаб ишини бошқариш принциплари асосидаташкил қилиш. 12. Ўқув режадаги барча фанларни дастур доирасида билиш ва раҳбар бўлиш учун етарли педагогик иш тажрибасига ва маъмурий қобилиятга эга бўлмоғи керак. Мактабнинг ички бошқарув тизимида раҳбарнинг обрў эътибори ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган омилдир. Мактаб жамоасидаги соф «психологик иқлим» педагогик меҳнатнинг унумдорлигига таъсир кўрсатувчи омиллардан биридир. Ҳар бир раҳбар мактаб жамоасидаги «психологик иқлим»ни ҳар доим бир маромда ушлаб туришга алоҳида эътибор бериши керак. Мактаб раҳбарининг ўқитувчилар билан муомала одоби Мактабда таълим-тарбия ишларининг самарадорлиги кўп жиҳатдан мактаб раҳбарларининг ўқитувчи ва ўқувчилар билан муомала одобига, раҳбарлик қилиш услубига боғлиқ. Педагогик жараённи бошқариш энг мураккаб муаммолардан бири ҳисобланади. У энг аввало педагоглар жамоаси учун раҳбар кадрларни тўғри танлаш ва жой-жойига қўйишга боғлиқ. Мактаб раҳбари педагоглар жамоаси билан муомаласида педагогик одоб нинг қуйидаги талабларига амал қилиши лозим: - муаллимга бўлган талабчанликни унга бўлган ҳурмат билан бирга олиб бориш. - ўқитувчига ёрдам бериш, лекин унинг учун ишни бажариб қўймаслик. - жамоадаги ҳамма муаллимларнинг фаолиятига диққат эътибор билан қараш, айирмачилик қилмаслик. - ўқитувчининг меҳнатини қадрлаш ва одилона баҳолаш. - ўз билимларини ошириш ва ўз-ўзини тарбиялашда ўқитувчига кўмаклашиш. - ишдаги ютуқларни маъқуллаш, яхши тажрибаларни оммалаштириб бориш. - муаллимнинг обрўсини сақлаш ва мустахкамлаш. - ўқитувчига нисбатан мурувватли, ҳимматли бўлиш. - муаллим билан муомалада насихатгўйликка берилмаслик. - педагогнинг иш усулини ўрганиш, яхши ишларни рағбатлантириш. - муаллимнинг айрим ҳатоларини бўртириб бетига солавермаслик. - киши дарҳол тузата олмайдиган камчилигини айтавериб, унинг дилига озор бермаслик. - ўқитувчининг ўзи яхши биладиган масалаларда унга насихатгўйлик қилмаслик. - Муаллим билан суҳбатлашганда унинг руҳини кўтара билиш. Мактаб раҳбари ўқитувчига нисбатан эътиборсизлик, ишончсизлик, бепарволик, назоратсизликка йўл қўйса, у ишни бўшаштириб юборади. Мактаб директорининг расмиятчилик, қўрқитиш, жазолашга асосланган иш услуби зиён келтиради, ўзаро муомала одобини бузади. Аҳил, ҳамжиҳат, ҳушмуомала педагоглар жамоасида энг мураккаб педагогик масалалар ҳам осойишталик билан ҳал этилади. Фойдаланилган адабиётлар 1. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида Қонунлари. 1997 йил. 29 август. 2. Р.Ахлиддинов ва бошқалар. «Ўзбекитонда таълимни бошқариш: муаммолар, изланишлар, ечимлар». «Таълим тараққиёти» 2000 йил 3- сон. 3. М.Мирқосимов. «Мактабни бошқаришнинг назарий ва педагогик асослари». Т. «Ўқитувчи». 1995 йил. 4. М. Очилов. «Мактаб раҳбарининг ўқитувчилар билан муомала одоби». «Таълим тараққиёти». 1999 йил. 1- сон. 5. www.ziyonet.uz