logo

Махсус муассасаларни коплектлаш бўйича диагностика ишининг мазмуни ва унинг педагогик коррекциядаги ахамияти

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

60 KB
Махсус муассасаларни коплектлаш бўйича диагностика ишининг мазмуни ва унинг педагогик коррекциядаги ахамияти Режа: 1. Болаларни комплекс ўрганиш принципининг моҳияти . 2. Болани ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиш принципи . 3. ТПК нинг иш мазмуни. 4. ТПК да ҳужжатлар юритиш. 5. Болага қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади? 6. ТПК аъзолари томонидан болани текширишнинг қандай турлари ўтказилади . 7. Диагностика ишининг мазмуни ва унинг педагогик коррекциядаги ахамияти. Таянч сўзлар : (ТПК, психатр, невропатолог, офтальмолог, лор, ЭНН.) Махсус мактабларни тўғри комплектлаш – давлат халқ таълими тизимининг энг муҳим бўғинларидан биридир. Маълум бир турдаги малакали саралашдан ўтказиш қабул-саралаш комиссияларининг вазифасидир. «Ёрдамчи болалар муассасаларига болаларни саралаш» ҳақидаги дастлабки расмий ҳужжат 26 октябрь 1926 йилда чиқарилган бўлиб, унда ёрдамчи мактабга болаларни саралашни ташкил этиш принциплари, баён этилган ушбу мактабларида ўқитиладиган болалар категоричлари аниқланган. Ушбу ҳужжатда болаларда ақли заифликни эрта аниқлаш масаласига алоҳида эътибор берилади. Болаларни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш талаб этилади. Кейинчалик дефектологларнинг сайил ҳаракатлари текшириш методлари ва саралашнинг шундай тамойилларини яратишга қаратилди, уларда ҳар бир боланинг ривожланишига мос шароитларни ўз вақтида аниқлаш муҳимдир. 1973 йили рус дефектологлари Г.М.Дулнев, А.Р.Луриялар тахририда «Принципы отбора детей во вспомогательной школе» китоби, бир қатор қарорлар, хусусан «Об отборе детей во вспомогательные школы» методик хатлари чиқарилди. Бу қўлланмаларда саралашнинг принциплари, мақсади ва вазифаларининг мазмуни ёритилган. Болаларни ҳар томонлама текшириш методикаси берилган, ёрдамчи мактабга қабул қилинадиган ва қабул қилинмайдиган болалар категориялари кўрсатилган. Г.М.Дулнев ва бошқаларнинг қўлланмасида болаларни махсус муассасаларга тўғри саралашда асосланиладиган принциплар кўрсатилган. Болалар муассасаларининг ходимлари ўз фаолиятида инсонпарварлик принципларини максимал даражада ривожлантира оладиган шароитни ўз вақтида яратиб беришдан иборатдир. Бу принцип болани диққат билан ва чуқур ўрганиш, унинг йўлида учрайдиган қийинчиликларни енгиб ўтиш учун воситаларни излашни тақозо қилади. Умумтаълим муассасалари шароитида болаларга берилган барча зарур ёрдам чоралари ҳам ижобий натижа бермагандангина уларни махсус муассасаларга юбориш масаласи қўйилади. Болаларни ўрганишда зарур принцип – комплекслилик принципидир. Бу принцип болани биргаликда муҳокама қилишда барча мутахассисларнинг (врач, дефектолог, психолог) текширишида олинган маълумотларни эътиборга олишни назарда тутади. Бу принципига болани комиссиягача бўлган вақтда ўрганишда ударнинг ҳолатини аниқроқ билиш, ривожланишидаги нуқсонларининг сабабларини аниқлашгаимкон беради. Педагог биринчи бўлиб боладаги паришонлик, толиқиш, йиғолоқлик каби ўзгаришларга диққатини қаратиш мумкин. Ўз навбатида врач ушбу бартараф этиш учун зарур воситаларни тавсия этади. Бола ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиш принциплари ҳам катта аҳамиятга эга. Бу принциплар боланинг билиш фаолияти, хиссий-идоравий доираси ва хулқини текширишни назарда тутади. Шунингдек, болаларнинг акий қобилиятларнинг шаклланишига таъсир этадиган жисмоний ривожланиши ҳам эътиборга олинади. Тўлиқ ўрганиш деганда боланинг психик ривожланиши алоҳида олинган ўобилиятларни ривожланишининг суммаси эмаслигини, шунинг учун бола ҳақида унинг идроки, хотираси ёки психик функцияларнинг ҳолатини текшириш асосидагина хулоса чиқариб бўлмаслигини эсда тутиш лозимлигини тушунамиз. Тўлиқ ўрганиш деганда бола ҳақида олинган барча маълумотларни, алоҳида психик жараёнларнинг хусусиятлари, ҳиссиёт, ирода, хулқ ва ҳолат ҳақидаги маълумотларни албатта солиштириш назарда тутилади. Болани ҳар томонлама, тўлиқ ўрганиш агарда у боланинг фаолияти жараёнида: ўқиш, меҳнат ёки ўйин фаолиятларида амалга оширилса муваффиқиятли бўлиши мумкин. Болани ўрганиш, текширишда фойдаланиладиган методлар ҳам, материаллар ҳам уларнинг ёш ва характерологик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда максимал даражада индивидуаллаштирилиши лозим. Комиссия аъзолари бола билан контакт ўрнатишлари лозим. Бу боланинг шахси сифатларини: қизиқишларини, иродавий ҳаракатларининг ҳолати ҳаракатларидаги мақсадга йўналганлик, асосий психик жараёнларнинг ўтиши хусусиятларини яхшироқ англашга ёрдам беради. Дефектология учун энг ўзига хос принцип болаларни динамик ўрганиш принципидир. Бу принцип шуни англатадики, болани ўрганишда текшириш вақтида у биладиган ва бажара оладиганларни эмас, балки уларнинг таълимдаги имкониятларини ҳам эътиборга олиш лозимдир. Бу принцип асосида Л.С.Выготскийнинг болаларнинг «яқин ривожланиш зонасини», ўқитишда уларнинг потенциал имкониятларини ўрганиш ҳақидаги фикрлари ётади. Боланинг ақлий ривожланиши қанчалик юқори бўлса бола у ёки бу топширишни, эгалланган тажрибани янги вазиятда қўллай олишни шунчалик муваффаққиятли, тез ўрганиб олади. Ақли заиф болаларнинг нормал ривожланаётган болалардан фарқланадиган томонларидан бири шуки, ақли заиф болалар ёрдамдан яхши фойдалана олмайдилар. Шунинг учун текширишда педагог диққатини болага тушунтиришдан сўнг унинг иши қанчалик яхшиланганлигига, унинг ўхшаш вазифани қандай бажаришга қаратиши лозим. Бола томонидан бажарилган топшириқни баҳолашда сифат-сонли ёндошиш принципини ҳам эътиборга олиш лозим. Фақатгина охирги натижанигина эмас, балки топширииш усулини ҳам эътиборга олиш лозим. Ақли заиф болалар учун муассасаларнинг комплектлашда амал қилинадиган принциплар шулардир. Ёрдамчи мактабларга болаларни тиббитй-педагогик комиссиясининг намунали низоми ва ақлий ва жисмоний нуқсонга эга болаларни ёрдамчи мактабларга қабул қилиш қўлланмаси асосида амалга оширилади. Тиббий- педагогик комиссия (ТПК) йил давомида ишлайди, айниқса 3-4 чоракларда жадал иш олиб боради. Комиссия бир кунда 10 тадан кўп бўлмаган болаларни текшириши лозим. Талаб этиладиган ҳужжатлар: 1. Врач-психоневролог томонидан бериладиган махлумотнома- йўлланма. 2. Тиббий ҳужжатларда врач-психоневрологнинг хулосаси бўлиши лозим (диагнознинг тўлиқ, батафсил ёритилиши, боланинг невропсихик ҳолати, анализларининг тўлиқ маълумоти). 3. Боланинг соматик холати ҳақидаги хулосали амбулатор карта маълумотлари, офтальмолог, отоларинголог, логопеднинг текшириш натижалари. 4. Болага берилган психолого-педагогик тавсиф. 5. Ўзлаштириш табели. 6. Фаолияти натижалари (дафтарлари, чизган расмлари, ясамалари). Психолого-педагогик тавсифнома 1. Бола ҳақидаги умумтаълим мактабида ўқиган вақти кўрсатилган паспорт маълумотлари. 2. Оиласи ҳақида маълумотлар (оила аъзоларининг сони, ота-онасининг маълумоти, оила аъзоларининг муносабатлари, болага бўлган муносабат). 3. Билим даражаси ва ўқув малакалари ҳақида маълумот. 4. Ўқишга, алоҳида фанларга, жамоага, меҳнатга бўлган муносабати ҳақидаги махлумотлар. 5. Боланинг билиш жараёнлари ҳақидаги махлумотлар. 6. Ҳиссий-иродавий доирасининг хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар. 7. Боланинг шахси хусусиятлари ҳақидаги махлумотлар. 8. Ўтган йил давомида боланинг билаш фаолияти ва шахсининг ривожланиш динамикаси ҳақида маълумот. Психологик-педагогик тавсифнома қуйидаги учта талабларга жавоб бериши лозим: 1. Шахсни тўлиқ акс эттириши. 2. Бола шахсининг ривожланиш динамикасини акс эттириш. 3. Психолого-педагогик тавсиялар. Психолого-педагогик тавсиянома ота-оналарга тавсиялар билан якунланади. Ҳисобга олиш дафтари Ҳисобга олиш журналида қуйидаги маълумотлар акс этиши лозим: 1. Фамилия, исми, отасининг исми. 2. Туғилган вақти. 3. Яшаш жойи. 4. Ота-онаси ҳақида қисқа маълумот. 5. Бола комиссияга ким томонидан, қайси синфдан юборилган ва неча йил ўқиган. 6. Комиссияга қандай диагноз билан келган. 7. ТПК диагнози ва хулосаси. 8. Изоҳ (эслатма). ТПК текширишда барча маълумотлар котиба томонидан баённомага ёзиб берилади. Баённома 1. Расмий маълумотлар (фамилияси, исми, туғилган йили, ойи яшаш жойи, болани ким юборгани, ота-онасининг ёши ва касби). 2. Аналитик маълумотлар ва врачнинг хулосаси бўлган тиббий текшириш маълумотлари. 3. Психолого-педагогик ва логопедик текшириш маълумотлари. - Бола контактга осон киришадими? - Боланинг ўзи, ота-оналари, қариндошлари ҳақидаги маълумотлар. - Атроф ҳақидаги тасаввурлари доираси. - Расмлар ва матнларни идрок этиш хусусиятлари. - Катта-кичиклик, шакл, рангни идрок этиш хусусиятлари. - Вақтни идрок этиш. - Фазони идрок этиш. - Диққатининг хусусиятлари. - Хотирасининг хусусиятлари. - Тафаккурининг хусусиятлари. - Нутқининг хусусиятлари. - Ҳисоблаш, ёзув ва ўқув малакаларининг хусусиятлари. 4. Диагноз. 5. Бола хақида тўлиқ маълумотнома 6. Ирсий факторлар тўғрисида маълумот 6. ТПК нинг хулосаси. Шахсий варақаси баённомалар билан тегишли бўлимларга юборилади. ТПКга малакали, фақатгина ақли заиф болаларнинг ривожланиш хусусиятларини ва ёрдамчи ммактабда ўқитиш ва тарбиялашнинг барча томонларинигина эмас, балки нормал ривожланаётган болаларнинг психик ва жисмоний хусусиятлари билан яхши таниш бўлган мутахассислар киритилади. Комиссиянинг аъзолари халқ таълими бўлими томонидан тасдиқланади. Комиссиянинг аъзоларига қуйидагилар киради: Врач-психоневролог. Педагог-дефектолог Психолог Логопед. Комиссия раиси бўлиб халқ таълими бўлимининг вакили (республика комиссиясида – халқ таълими вазирлигининг вакили), комиссия раисининг муовини қилиб-соғлиқни сақлаш бўлимининг вакили (республика комиссиясида-соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакили) тайинланади. ТПК нинг тузилиши доимий бўлиши зарур-бу ақли заиф болалар учун махсус муассасаларни тўғри комплектлашни амалга оширишнинг зарурий шартларидан биридир. ТПК йил давомида ишласа ҳам, унинг асосий иши 3-4 чоракларнинг охирида ўтказилади. Болани ТПК дан ўтказиш 1. Врач-психоневролог комиссия аъзоларини шахсий варақдаги ҳужжатлар билан таништиради. 2. Педагогик ҳужжатлар билан танишиш. 3. Ота-оналар билан суҳбат. 4. Врач-психоневролог томонидан болани кўрувдан ўтказиш. 5. Педагог-дефектолог томонидан боланинг психик ривожланишининг хусусиятларини ўрганиш, боладаги билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш: бола билан алоқага киришиш; болани ўзи, ота-онаси, қариндошлари ҳақидаги маълумотларни тўплаш; теварак-атроф ҳақидаги билим ва тасаввурларни аниқлаш; идрок ва англаш хусусиятларини аниқлаш; расм мазмунини мустақил тушуниш кўникмасини аниқлаш; матнни тушуниш; асосиймсини ажратиш ва хулоса чиқариш; ўхшашлиги ва фарқланишини аниқлаш бўйича предметларни таққослаш кўникмаси, предметларни классификациялаш ва умумлаштириш кўникмаси; предмет ва ходисалар ўртасидаги муносабталар, вақт, фазовий, сабаб-оқибат боғланишларини аниқлаш кўникмаси. - хотира, диққат, нутқнинг хусусиятлари; билимга қизиқиш; ҳиссий-идоравий сифатлари; хулқнинг хусусиятлари; билим, кўникма, малакаларнинг сифати, даражаси; ўқишга халақит берадиган қийинчиликларнинг сабаблари. ТПК ишига тиббий, психолого-педагогик ва логопедик текширишлар киради. Тиббий ўрганиш ўзига офталмологик, отолдарингологик, соматик, неврологик ва психиатрик текширишларини киритади. Комиссияда болани аввал тиббий текширишдан ўтказиш мсақсадга мувофиқ. 1. Тиббий текшириш. - Офтальмолог текширув. Бундай текшириш врач-офтальмолог томонидан комиссияга тақдим қилинган хужжатлар кўриб чиқилганидан сўнг ўтказилади.Отоларингологик текширув. Комиссияга тақдим қилинган ҳужжатларни отоларинголог кўриб чиққанидан сўнг ўтказилади. Соматик, неврологик ва психиатрик текшириш. Бундай текширув врач- педиатр томонидан комиссияга тақдим қилинган ҳужжатлар кўриб чиқилганидан сўнг ўтказилади. 1. Психологик текшириш . Бундай текшириш психолог ёки педагог-дефектолог томонидан комиссияга тақдим қилинган ҳужжатлар кўриб чиқилганидан сўнг ўтказилади. 1. Педагогик текшириш. Комиссияга топширишган психологик ва тибьий текшириш маълумотлари бўлган ҳужжатларни педагог-дефектолог томонидан кўриб чиқилгандан сўнг ўтказилади. Бола ҳар томонлама текширилгандан сўнг комиссия текшириш баённомасини беради. Унда қисқа аналитик маълумотлар, клиник, педагогик ва логопедик текшириш маълумотлари, боланинг ақлий ривожланиши ҳарактри ва даражаси ҳақидаги умумий хулоса, бошқа нерв-психик бузилишлар ҳақидаги маълумотлар келтирилади. Болага тавсия этилган мактаб тури, шунингдек зарур даволаш ишлари кўрсатилади. Баённома юбориладиган болалар боғчаси, мактабга ва ҳоказоларга тавсия этилади. Фойдаланилган адабиётлар: 1.П.М. Пўлатова “Олигофренопедагогика” Тошкент 2005 йил. 2. В.С. Рахманова “Махсус педагогика” Тошкент 2004 йил. 3.Вы г отский. Л. С. «Проблема у отсталости» Москва 1956 йил. 4.Под ред. Дульнева. Г.М.»Коррекционная роль обучения в школе»М . 1971 й. 5. М. Аюпова “Логопедия” Тошкент, 2007 йил. 6. М. А. Павалёва “Справочник логопеда” Ростов-на-Дону, 2007 год. 7. www.kasu.uz 8. www.tdpu.uz