logo

Ижтимоий - сиёсий баркарорлик, миллиатлараро тотувликнинг таъминланиши

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

87 KB
Ижтимоий - сиёсий баркарорлик, миллиатлараро тотувликнинг таъминланиши Режа 1. Ижтимоий-сиёсий барқарорлик тушунчаси, унинг белгилари, зарурлиги. 2. Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий барқарорликнинг, фуқаролар ўртасида тинчликнинг таъминланиши. 3. Иқтисодий ва сиёсий барқарорликнинг ўзаро боғлиқлиги. 4. Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар.  1. Янги демократик жамият қуриш жараёнида тинчлик ва хотиржамликнинг ҳукмрон бўлиши, фуқароларнинг қонун олдида тенглигини таъминланганлиги, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жабхаларда қонун устуворлиги, жамият ва давлатни бошқаришдаги изчиллик ижтимоий-сиёсий барқарорлик тушунчаси оркали ифода этилади. Бундай барқарорликнинг муҳим белгиларидан яна бири - миллатлараро тотувликдир. Демак ижтимоий-сиёсий баркарорлик - ҳар бир фуқаро кундалик фаолиятининг бир маромда бориши, турли ижтимоий гуруҳлар, миллатлар орасида тўқнашувларнинг йўқлиги, давлат, ҳокимият ҳаётида тангликларнинг бўлмаслигидир. Президент И.Каримов таъкидлаганидек, кенг халқ оммасининг митингбозлик, дабдабабозликка берилмасдан тинч, қадамба-қадам яратувчилик фаолият билан бандлиги, ишчи-дастгох ёнида, деҳкон далада, врач-шифохонада, муаллим синфхонада, хуллас ҳар ким ўз жойида меҳнат қилиши - бу ижтимоий-сиёсий барқарорликнинг моҳияти, мазмуни, ифодаси ва намоён бўлишидир. Ижтимоий-сиёсий барқарорлик ҳам ички, ҳам ташқи омиллар, яъни сиёсат билан белгиланади. Халқнинг кундалик моддий ва маънавий эхтиёжларини тула кондириш билан боглик сиёсат ички омилнинг моҳиятини ташкил қилади. Барча мамлакатлар билан тенг хуқуқлилик, ўзаро ҳамкорлик, ҳамжихатлик, айни замонда мамлакат манфаати устуворлигини таъминлаш ташқи омилнинг асосини ташкил қилади. Ижтимоий-сиёсий барқарорлик ҳукмрон бўлган жамиятда барча муаммолар тинч йўл билан - куч ишлатмасдан, музокаралар, маълум даражада ён беришлар орқали ҳал қилинади. Бу миллатлараро ва мамлакатлараро муносабатларга ҳам тааллуклидир. Мамлакатимизда хусусий мулк, мулкдорлар гуруҳи шаклланаётган бир пайтда бу масала катта аҳамиятга эга. Президент И.А.Каримов таъкидлаганидек, "Хусусий мулкни қонун ҳимоя қилмаса, фермерларнинг уйларига ўт қўйиш бошланади. Мамлакат доимий миллатлараро ва ижтимоий можаролар майдонига айланиб кетади. Тарихнинг муайян даврларида, ҳақиқий давлатчилик қарор топаётган бир пайтда, айниқса бир тизимдан иккинчи тизимга ўтишда кучли ижроия ҳокимияти зарур. Қон тўкилишига ва қарама-қаршиликка йўл қўймаслик, минтақада миллатлараро ва фуқаролар тотувлигини, тинчлиги ва барқарорликни сақлаш учун шундай бўлиши зарур. Таъбир жоиз бўлса, демократия сари ҳаракат қилиш учун ҳам шундай бўлиши зарур". Умуман ижтимоий тотувлик ва аҳиллик - ижтимоий-сиёсий барқарорлик демакдир. Республика Президенти И. Каримов Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг VI-сессиясида сўзлаган нутқларида алоқида таъкидлаганларидек, Ўзбекистон Республикасининг беш йил ичида қўлга киритган энг муҳим ютуқларидан бири мамлакатимизда ижтимоий- сиёсий барқарорликнинг, миллатлараро тотувликнинг таъминланиши, жамиятнинг кўпмиллатлилик асосида шаклланиши бўлди. Ўзбекистонда жамиятни бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга қараб ривожланиши билан боғлиқ бўлган кенг демократик ислоҳотларнинг амалга оширилиши, уларнинг самарадорлиги, назарий ва амалий жиҳатдан ижтимоий-сиёсий барқарорликни талаб этади ва унга асосланади. Шунинг учун ҳам бундай барқарорликни демократик ислоқотларнинг мустаҳкам пойдевори дейиш мумкин. Бугун халқимизга тинчлик ва осойишталик керак. Қонунийлик ва хуқуқ тартиботни қарор топтириш сиёсий ва конституциявий тизимга, яъни демократик, адолатли жамиятга эришиш калитидир. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида ижтимоий-сиёсий барқарорликнинг энг муҳим омилларидан яна бири - миллатлараро тотувлик билан бирга, кишиларни кучли ижтимоий ҳимоя қилишдир. Ривожланган хорижий мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатдики, кишиларни ижтимоий ҳимоялиш ва уни кафолатлашнинг кучли, таъсирчан механизми бўлгандагина бозор иқтисодиётига собит қадамлик билан ўтишни таъминлаш, таркибий қайта қуришни амалга ошириш, ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлаган ҳолда ишлаб чиқаришни тубдан ислоҳ қилиш мумкин. Ушбу омиллардан бири - бу минтақавий ҳамкорлик, унинг мустаҳкамланиши, шунингдек, жамиятдаги барча сиёсий кучлар, жамоа ҳаракатлари, диний жамоаларнинг ўзаро ҳамкорлигидир. Бу ҳамкорликнинг хуқуқий пойдевори, асоси Конституция ҳисобланади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда юқорида айтиб ўтилган сиёсий партия ва халқ ҳаракатидан ташқари, яна 200 га яқин жамоат ташкилотлари, 14 та диний конфессия ўзаро сиёсий курашларсиз, Президент дастури атрофида бирлашиб, фаолият кўрсатмокда. Янги тарихий жараёнда ҳокимликлар қайта тикланди. Уларнинг кучли Президент бошқаруви ва синалган анъанавий бошқарув идоралари фаолияти ҳамда ислоҳотларни қўллаб-қувватлаётган ижтимоий кучларнинг мавжудлиги туфайли, мамлакатимизда сиёсий ва иқтисодий барқарорлик сақланиб турибди. Ҳар биримизнинг хонадонимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурмоқда. Олий Мажлиснинг биринчи сессиясида таъкидланганидек, демократияни янада чуқурлаштириш босқичида сиёсий ҳамжихатлик бош йўналиш бўлмоғи даркор... Демократия шароитларида давлат ижтимоий қарама-қаршиликларни зўрлик ва бостириш йўли билан эмас, балки ижтимоий келишув, халқ таъбири билан айтилганда, муросаи мадора билан бартараф этиш воситасига айланади. Юқорига 2. Миллий истиқлол томон қўйилган дастлабки қадамларданок Ўзбекистон давлат ҳокимияти амалий фаолияти кучли ижтимоий сиёсат ўтказиш мақсадларига қаратилган дастур ишлаб чиқиб, уни изчил ва оғишмай амалга оширишда ўз ифодасини топди. Мазкур дастур жумхуриятнинг биринчи президенти И.Каримовнинг "Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли" рисоласида баён қилинган бўлиб, унда ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишлари қўйидагича белгилаб берилган эди: 1) инсонпарварлик ғояларига содиқлик, бу ғояларнинг олий мақсади инсон, унинг ҳаёти ва шахсий дахлсизлиги, эркинлиги, шон-шарафи ва қадр- қиммати, яшаш жойини танлаш хуқуқи, Ўзбекистоннинг кундалик -ҳаётида инсон хуқуқларининг Умумий декларацияси (БМТ)да мустаҳкамланган меъёрларни изчиллик билан, оғишмай қарор топтириш. 2) ижтимоий адолат қоидаларини рўёбга чиқариш, аҳолининг энг ночор қатламларини - қариялар, ногиронлар, етим-есирлар, кўп болали оилалар, ўқувчи ёшларнинг давлат томонидан ижтимоий муҳофазага бўлган кафолатли хуқуқларини таъминлаш воситасида фуқаролар тотувлигини сақлаб қолиш. 3) ҳамма учун маъқул сифатли тиббий хизматни таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, чақалоқлар ўлимини камайтириш, одамлар умрини узайтириш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдам олиш шаклларини эркин танлаш имкониятларини яратиш. 4) умумий таълим олиш, касбни ва тегишли махсус тайёргарликни ўтиш жараёнларини эркин танлаш хуқуқини таъминлаш, янги демократик таълим тамойилларини ишлаб чиқиб амалга ошириш, ўзбек халқи, бошқа миллатлар ва элатлар миллий, тарихий ва маънавий-маданий анъаналар ҳамда тажрибаларини таълим ва тарбия тизимига узвий равишда киритиш. 5) ижоднинг барча турларини ривожлантириш, одамларнинг истеъдод ва қобилиятларини намоён этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ижтимоий сиёсатнинг мазкур бурч ва вазифаларини амалга ошириш орқали фуқаролар тинчлиги ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, қонунийлик ва хуқуқ тартиботни қарор топтириш мақсабларига эришиш мўлжалланган эди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, давлат ҳокимиятининг ижтимоий сиёсатида муҳим ўрин эгаллайдиган аҳолининг пенсия таъминоти ва меҳнат кодекси ҳакидаги қонунлар лойиҳалари Ўзбекистон парламенти томонидан Мустақилликнинг дастлабки йиллариданок тайёрланиб, умумхалқ муҳокамасига ҳавола этилган эди. Демократик тарзда тайёрланиб зарур муҳокама босқичларидан ўтказилган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонун 3 сентябрь 1993 йилда, "Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодекси" ҳақидаги қонун эса 21 декабрь 1995 йилда қабул қилинганлиги давлат ҳокимияти ҳозир амалга ошираётган ижтимоий ҳимояланишни давлат томонидан кафолотлаш сиёсати моҳиятидан келиб чиққан олда амалиётга киритилди. Давлат ҳокимиятининг ижтимоий сиёсати асослари миллий давлат Мустақиллиги шароитида тайёрланиб, 8 декабрь 1992 йилда қабул қилинган биринчи Конституция матнида аниқ-равшан акс эттирилди. Унинг IX боб,36-42 моддаларида ҳар бир шахс мулкдор бўлишга, меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, ишсизликдан ҳимояланиш хуқуқларига эга эканлиги, мажбурий меҳнат таъқиқланиши, ёлланиб ишлаётган фуқаролар дам олиш хуқуқига, қариганда, меҳнат лаёқатини йуқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот хуқуқига эга эканликлари, пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмаслиги, ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, билим олиш хуқуқларига эга эканлиги, ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги кафолатланиши баён қилинган. Юқорида баён этилган ижтимоий сиёсат дастури ва унинг конституциявий ифодаланиши ўзининг моҳият мазмуни билан барча демократик хуқуқий давлатлар ҳозирги кунда амалга ошираётган ижтимоий сиёсат даражасида эканлиги, баъзи-бир жиҳатлари (кўп болали оилалар ижтимоий муҳофазаси) билан улардан ҳам устун туриши алоҳида эътироф этилиши зарур. Ўзбекистон худудида жорий этилаётган ижтимоий сиёсат нафақат иқтисодий қудратли, ривожланган, мутараккий мамлакатлар бой тажрибасидан оқилона фойдаланиб қолмай, балки ўзига хос ижтимоий сиёсат хусусиятларини ҳам унга хамоханг тарзда акс эттира олган. Мазкур хусусиятлар жумхурият аҳолисининг аксарият қисми кўп болали оилалардан иборат эканлигидан ташқари демографик, худудий, экологик, миллий, тарихий, ёш мезони каби ижтимоий ҳаётнинг муҳим қирра- томонларини ҳам қамраб олганки, бу туфайли Ўзбекистон сиёсий ҳокимияти ишлаб чиқиб амалга ошираётган ижтимоий сиёсат юксак даражада ҳаётий, хақчил, чуқур демократик моҳият касб эта олган. Орол фожеасидан зарар кўрган аҳоли, бошқа экологик бало-қазолар шароитида яшаётган фуқаролар, аҳолининг демографик ҳолати ва унинг худудий жойлашиши, аҳоли таркибида ёшларнинг 60 фоизи вазни каби хусусиятларнинг барчаси давлат ҳокимиятининг ижтимоий сиёсат дастурида тўла ифода топганлигини ҳам алоҳида уқтириб ўтиш жоиздир. Ўзбекистон ижтимоий сиёсатида атроф-муҳитнинг зарарланиши шарт- шароитларида умр кечираётган аҳоли қатламларига биринчи навбатда бепул ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, замонавий дори-дармонлар етказиб бериш, қўшимча нафақа, тўлов, имтиёзлар бериб туриш олийжаноб инсонпарварлик руҳи билан йўғрилгандир. Хориждан кўрсатилаётган гуманитар ёрдамнинг аксарият қисми уларга юборилиб, тақсимланаётганлиги ҳам юксак инсонпарварлик тимсолидир. Ундан ташқари маҳаллий тушумлардан ташкил этилаётган турли хайрихохлик ва ҳомийлик маблағлари эвазига вужудга келтирилган жамғармалар ҳам уларга хизмат қилаётганлигини эътибордан қочирмасак, ижтимоий сиёсатнинг ижтимоий муҳофаза кўлами анча кенг эканлигини алоҳида эътироф этиш зарур бўлади. Аҳолининг мухтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш сиёсати ўзининг яна бир йўналиши билан муҳим аҳамият касб этади. Фарғона водийси, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида аҳолининг нисбатан зич жойлашганлиги билан бир қаторда Қоракалпоғистон, Хоразм, Навоий, Кашкадарё, Сурхондарё, Сирдарё вилоятларида аксинча тарқоқ жойлашганлиги ўртасидаги фарқлар давлат ҳокимияти учун қўшимча ижтимоий муаммолар туғдираётганлиги ҳам ўзига хос ижтимоий сиёсатнинг худудий хусусиятларини инобатга олиш зарурлигини вужудга келтиради. Барча худудларнинг иқтисодий жиҳатдан равнақ топиши учун айрим вилоят ва шахарларда иш билан таъминлаш муаммосини тез ҳал килиш зарур бўлса, бошқа вилоят ва шахарларда бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш, бозор инфраструктурасини вужудга келтириш зарурияти уларда ишлаб чиқариш кучларини, биринчи навбатда, ишчи кучини ривожлантириш лозим бўлади. Ундан ташқари, ижтимоий сиёсатнинг худудий хусусиятлари нафақат Қоракалпоғистон, вилоятлар, йирик шахарлар ўртасида, балки улар ҳар бирининг туманлари, туманлар ичида ҳам акс эттирилган бўлиб, уларнинг барчаси Ўзбекистон ҳокимияти, маҳаллий ҳокимиятлар юритаётган ижтимоий сиёсат таркибида ўз ифодасини топгандир. Аввал иқтисодий қолоқ бўлган худудларда ҳам давлат ҳам хорижий сармоялар ёрдамида замонавий ишлаб чиқариш корхоналари (Мерседес-бенц, ДЭУ, Ньюмонт, Узсаламан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи)нинг қурилиши жойларда саноат тараққиётини таъминлабгина қолмай, балки ишсизлик балосидан аҳолини халос қилиш вазифасини ҳам бажаради. Давлат ҳокимияти юритаётган ижтимоий сиёсатда унинг ёшлар сиёсати билан чамбарчас боғлик "Соғлом авлод учун"дастури алоҳида, муҳим аҳамиятга моликдир. Ўзбекистон истиқболининг эгалари бўлган ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг туғилиши, вояга етиши, Мустақил ҳаётидаги ўрни ва давлат томонидан қонун ва фармонлар воситасида кафолатланганлиги нодир ижтимоий ҳодиса бўлиб, бирор бир бошқа давлат ҳокимияти амалиётида у ифода топмагандир. Болаларнинг туғилиши арафасидан тортиб, улар туғилгандан кейин давлат томонидан иш ҳақи сақланган ҳолда онадарга бериладиган меҳнат таътиллари, бир йўла ва ҳар ойда (12 ёшгача) ҳар бир болага тўланадиган нафақалар, турли хуқуқ ва имтиёзлар кўп болали оналарни, ёш авлод билан шуғулланаётган ходимларни моддий-маънавий (орден ва медаллар) рағбатлантириш ижтимоий сиёсати ҳам бошқа давлатлар амалиётида бўлмаган, нодир ва ўзбекларга хос хусусиятли тарзда ахамият касб этади. Юқорига 3.Ўзбекистон давлат ҳокимиятининг ижтимоий сиёсати моҳиятини инсонга муносиб турмуш ва фаолият шарт-шароитларини яратиш ташкил этади, зеро барча иқтисодий, демократик, сиёсий ислоҳотларнинг асл мақсади жумхурият фуқароларининг мутаносиб фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашдир. Президент И.А.Каримовнинг "Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида" номли асарида "Нархлар эркинлаштирилиши ва пулнинг қадрсизланиши даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача даражасини мунтазам ошириш ижтимоий ҳимоялаш чора-тадбирлари тизимидаги энг устун йўналишларидан бири бўлиб қолди ва шундай бўлиб қолади" деб таъкидлаган эди. Дарҳакикат ўтган қисқа давр ичида фуқаролар даромадлари (иш ҳақи, пенсия, тўловлар, нафақалар) эркин нарх-наволарга мутаносиб (индексациялашган) тарзда оширилиб, улар ижтимоий ҳимоя қилиндилар. Ижтимоий ҳимоялашнинг иккинчи энг муҳим йўналиши, ички истемол бозорини ҳимоя қилишда, озиқ-овқат ва бошқа истеъмол турларини муайян даражада сақлаб туришда намоён бўлади. Илк босқичда аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоялаш бўйича кучли чора- тадбирлар ўтказилганлиги фаол ижтимоий сиёсатнинг учинчи жуда муҳим йўналиши бўлди. Ялпи ижтимоий ҳимоя тизимидан ишончли ижтимоий кафолатлар ва аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тизимига изчиллик билан ўтиш мақсадга мувофиқ бўлиб, адолат тамойилларига риоя қилиш қоидаси янгиланган ижтимоий сиёсат қурилишига асос қилиб олинганлигини таъкидлаб, И.А.Каримов "Ижтимоий ҳимоя аниқ мақсадли ва аҳолининг аниқ табақаларини қамраб оладиган бўлиши керак" деб кўрсатди. Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишда барчани тенглаштириш тизимидан воз кечиб, болалар ва кам даромадли оилалар ижтимоий ёрдамдан бахраманд бўлишлари, барча нафақалар ва моддий ёрдам фақат оила орқали етказиб берилиши таъминланди. Ўзбекистонда ўзига хос хусусиятли ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишини жумхурият ва маҳаллий бюджет маблағлари, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик тузилмалари ва айрим фуқаролар ихтиёрий равишда ўтказган махсус "Маҳалла жамғармаси" вужудга келтирилиб, маҳаллар орқали мухтож оилаларга ижтимоий кўмаклашишнинг содда, очиқ ва самарали воситаси сифатида ташкил этилди. Шундай қилиб, ҳозирги кунда Ўзбекистон давлат ҳокимияти амалга ошираётган ижтимоий сиёсат тизимида ижтимоий муҳофаза мезонларини ва воситаларини танлашда ижтимоий адолат тамойиллари, ижтимоий қўллаб-қувватлаш жараёнида аҳолининг аниқ қатламларини мўлжалланган ҳолда иш юритиш, ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг тобора самарали бўлиб боришига эришиш ўрин эгаллади. Ўз истиқлоли сари ҳаракат қилаётган Мустақил Ўзбекистон давлат ҳокимиятининг ижтимоий сиёсати истиқболда ижтимоий муаммоларни муваффақиятли ҳал қилиш, аҳоли барча қатламларига ишончли ижтимоий кафолатлар яратиш, ўз меҳнатидан туб манфаатдорлик рухини кучайтириш вазифасини бажаришга қаратилгандир. Хаддан ташқари бойларга ва ҳаддан ташқари камбағалларга бўлиниб кетган жамиятда моҳиятли ижтимоий сиёсатни амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам иқтисодий ислохотларнинг иккинчи босқичида ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириб, аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг таъсирчан механизмини ишга солиш, муайян моддий ёрдамни аниқ мақсадли тарзда ҳакикатда ҳам мухтож оилаларга, фуқароларга етказиб беришни кафолатлаш ижтимоий сиёсат иккинчи босқичининг асосий мазмунини ташкил этиши зарур. Юқорига 4. Ижтимоий-сиёсий барқарорликни энг муҳим вазифаси ислоҳотларни чуқурлаштириш, бунёдкорлик, ободончилик ишларини амалга ошириш, шу билан бирга, эркин ва сермаҳсул меҳнат қилиш имконият ва шароитларини ҳамда мураккаб ўтиш даврининг 2-босқичини вужудга келтиришнинг энг муҳим ижтимоий кафолатини яратиш бўлса, ўз навбатида бу туб ўзгаришларнинг муваффақияти ижтимоий-сиёсий барқарорликни янги, янада юқори поғонага кўтаради, демократияни мустаҳкамлайди, пировард мақсад - одил фуқаролар жамияти учун кенг йўл очиб беради. Республика ҳукумати миллатлараро муносабатларни бошқариб боришда ҳам муҳим ҳаракат дастурини ишлаб чиқди. Хусусан, Республикада яшовчи миллат вакилларининг миллий-маданий марказлари тузилди. 100 га яқин бундай марказларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида 1993 йил 13 январда И.А.Каримов ташаббуси билан "Республика байналминал" миллий-маданий маркази ташкил этилди. Мазкур миллий-маданий марказлар республикамизда яшовчи ҳар бир халқнинг бой тарихий-маданий мерослари ва анъаналарин тиклаш ва ривожлантириш, бошқа миллат вакиллари билан яқинлашиш, дўстлик ва инсонпарварлик ғояларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим воситалардан бири ҳисобланади. У ҳар бир халқ маърифати, маънавияти ва маданиятининг асосий негизи сифатида ягона давлат доирасида уйғунлашиб, уларнинг келажагини белгилайди ва ягона давлат манфаати доирасига кўтарилди. Ўз навбатида, ижтимоий-сиёсий барқарорликнинг таъминланиши, ҳар бир миллатнинг туб, ҳаётий эҳтиёжларига тўла мос келади. Ўзбекистонда миллатлараро янги муносабатларни қарор топишида миллий-маданий марказларнинг фаолиятларини ташкил қилиш, ривожлантириш билан бир қаторда, ҳар бир миллатнинг миллий турмуш тарзининг йўлга қўйилиши, миллий анъаналарнинг қайта тикланиши, халқ ижодини ўрганиш ва ривожланишини рағбатлантириш ва бошқа шу каби ишлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шундай қилиб, Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий барқарорлик жамиятнинг ҳамма соҳалари, жабхалари ва йўналишларида, айниқса жамият ва давлат бошқарувида кенг демократик ислоҳотлар олиб боришлар асосида қарор топди. У хуқуқий давлат, фуқаролар жамияти, эркин меҳнатга асосланган бозор иқтисодиётини қарор топтириш жараёнида шакллана борди. Кундалик турмуш, жамиятни демократлаштириш эҳтиёжлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга интилишлар, изчил ички ва ташқи сиёсат оркали таъминланди. Энди ундан янги босқич вазифаларини муваффақиятли бажариш йўлида тўғри фойдаланиш зарур. Юқорига