logo

Ижтимоий психологик билимдонлик ва самарали муомалага ургатиш техникаси

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

74 KB
Ижтимоий психологик билимдонлик ва самарали муомалага ургатиш техникаси Режа: 1. Янгича ижтимоий психологик муносабатларга ургатиш муносабатларга ургатиш муаммоси . 2. Шарк мамлакатларида узаро муносабатларнинг инсонпарварлик тамойиллари. 3. Ёшларни янгича ижтимоий муносабатларга ургатишнинг айрим жихатлари. 4. Шахслараро соглом, самимий муносабатларни таркиб топтириш Инсоният тарихи канчалик кадимий булса, инсоний муносабатлар,шахслараро ижтимоий муносабатлар масаласи хам шу даражада кухна ва хамиша долзарбдир. Инсон тафаккури ва унинг акл идрокига хос булган мухим хусусиятлардан бири шуки, унинг таракиёти энг аввало, кишилик жамиятидаги узаро муносабатларни кай даражада мукаммаллигига хамда инсонийлигига боглик. Демократик муносабатлар ижтимоий муносабатларнинг мухим бир шакли сифатида хар бир муътадил тараккий этаётган инсоннинг маънавий баркамоллиги негизини ташкил этади Халкимиз маънавияти ва маърифатига назар ташлар эканмиз, кадимий Шарк мамлакатларида давлатчилик анъаналари аввало инсон хак-хукуклари, эрки, тафаккури, ривожига муносиб узаро муносабатлар, бир суз билан айтганда, инсонпарварлик тамойиллари асосига курилган эканлигини куришимиз мумкин. Акс холда тарих улуг боболаримиз М. Газнавий, А. Темур, Х.Бойкароларни билмаган, уларнинг буюк зехни ва иктидори, жамият, фан, маданияти ва равнакига кушган хиссаларидан бахраманд булмаган булар эди. Лекин инсонлар уртасидаги ижтимоий муносабатлар шаркда узига хос ва хар бир миллат психологияси мос холда шакллангандир. Ижтимоий психологик муносабатларнинг психологик табиатини тахлил килар эканмиз, унинг шахс камолоти ва салохиятига таъсири масаласига алохида тухтаб утиш жоиздир,. Чунки, айнан жамиятда, шахслараро муносабатларда шахсда узини-узи англаш, узини-узи камол топтириш жараёнлари тезлашади, самимий, инсоний муносабатлар, инсон хак-хукукларини эъзозлашга асосланган муносабатлар шахснинг узи хакидаги билимларини, уз имкониятларини ва насл-насабини аникрок холда тугрирок тасаввур килишга имкон беради. Иккинчидан, айнан тугри ижтимоий муносабатлар узга шахслар хукук ва эркинликларини хам англаш, уларни хурмат килишга каратилган тасаввурлар мажмуининг булишига имкон яратиб, инсоний муносабатларда маданият ва илтифот тамойилларига амал килинишига шароитлар яратади. Юқорида қайд этилган икки жихат оқибат натижасида инсон шахсини энг олий қадирятлар сифатида этироф этилиши ва унга нисбатан жамиятдаги яхлит муносабатларнинг ўзгариши туфайли хукукий маънавият ва фуқороларнинг сиёсий фаолликларини тобора ошириб боришини таъминлайди. Шунинг учун хам туб ислохатлар жараёнларини бошидан кечираётган давлатимизда иқтисодий, сиёсий ислохатлар билан бир қаторда манавий- маърифий ислохатларга катта эътибор қаратилган.Бу ўринда, шу нарсани алохида такидлаш зарурки, хозирги кунда республикамизда амалга оширилаётган ислохатларнинг тақдири ёшларимизнинг маънавий қиёфасига , шахсий баркамоллигига боғлиқ. Бу вазифаларни амалга ошириш инсоний ўзаро муносабатларда демократик тамойилларни онгга тўла сингдириш таққазо этилади ва ижтимоий писихология фани олдига қатор вазифаларни қўяди.Шу уринда кўплаб тадқиқотчиларни ўйлантираётган масала шуки, жамиятда ривожланадиган ва унинг таъсирида шакилланувчи шахс учун қандай ижтимоий муносабатлар мухити зарур ёки бошқача қилиб айтганда, унинг баркамоллиги учун мақбул шарт-шароитлар яратиш мумкинми ёки прогрессив тараққиёти учун мухим бўлган шахслараро муносабатлар тизимини яратиш имконияти борми?Бу фикрни пайдо бўлишига сабаб- айрим тадқиқодчиларда жамият таъсиридан кўра, шахснинг бевосита ўз мухити, хаттоки, ёлғизлик хам ижобий омил бўлиши хам мумкин, деган фикрлар хам йўқ эмас. Олимларнинг таъкидлашича, японлар тарбия мактабида «маритао» деб номланувчи тизим мавжуд эканки,унга кўра, ўсмир ёки ўспирин маълум тараққиёт босқичида ёлғизликка махкум этилар экан.Бунда унинг ғорга,шунга ўхшаш жойга `ёлғиз қамаб қўйишар, хатто ўзи билан ўзи мулоқат қилиши хам таъқиқланаркан. Ғарб тадқиқодчилари (Л.Семеонова ва б.) ушбу жараённинг писихолик мохиятини талқин қилар экан лар, унинг 2та жихатига эътибор қаратилади: бир томондан бу нарса ижобий самара бериши мумкин, чунки одам ўзини -ўзи англаш ,ўзига холис бахо бериш ,ижодий ривожи учун зарур имкониятни ўзидан қидиришга муяссар бўлади. Лекин 2-жихати хам борки унда одам ўзгаларда худди ойнага қарагандай ўз аксини кўради, шу туфайли у кишилар жамияти талаб ва қоидаларига бўйсуниш, ўз-ўзини мукаммаллаштириш имкониятидан махрум бўлади. Маълумки, суфийлар хам ислом оламида ўзига хос рухий дунёга эга бўлишган, уларда хам дунё ғамларидан ва хурсандчиликларидан воз кечиш, ўз хиссий оламида ёлғиз Хақ йўлида харакат қилиш фалсафасига асосланишган. Лекин уларни дунёқараши ва писихологиясида бир мухим жихат борки, унда «Ўзини таниган киши ўз Раббини танийди.» деган хадисий қоидага амал қилинган.Яъни тасаввуфда хам инсон жамиятда яшар экан, аввало у ўзини севишга ўрганади ,ўз камолоти учун курашади, бу унинг Оллохга бўлган мухаббатининг рамзи ва нишонаси хисобланади. Абухомид Ғаззолий фикрича, барча инсонларга хос бўлган сифатлар борки, уларнинг мазмуни қуйдаги омиллар орқали тушунтирилади: 1. инсон ўзини, ўзи камолоти ва хаётига асос бўладиган нарсаларни севади. 2. ўзига яхшилик қилган, ёрдам берадиганларни севади 3. Умуман хаммага яхшилик қиладиган саховатли одамларни севади, жумладан, адолатли шохлар хам севимли 4. Барча гўзал нарсалар, насофат олами, хушбўй ва хушсурат нарсаларни хам севади. 5. Маслак ва махсаб юзасидан хам одамлар бир- бирларини яхши кўрадилар, буларнинг барчаси охир -оқибат, инсонларнинг рухий-маънавий қариндошлигига асос булади. Кўриб турганимиздек, тасаввуф илмида хам жамиятда мўътадил инсоний муносабатлар билан индивидуалик ўртасида тафовут йўқ. Зеро, жамиятнинг туб мохиятини англаб етиш, аввало ўзини ўзи англаш ва шу орқали ижтимоий муносабатлар мазмунини тўғрироқ тушинишга олиб келадиган мантиқий йўлдир. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, ёшлар тарбиясида уларнинг янгича ижтимоий муносабатга ўргатишнинг айрим жихатлари хақида фикр юритамиз. 1-дан ижтимоий муносабатлар ёшлар тарбиясининг барча босқичлари ва жабхаларида эътиборга молик объект сифатида қаралмоғи лозим. Яъни оилавий муносабатлардан тортиб, то мехнат жамоаларидаги муносабатларда инсон шахси, индивидуаллиги, бетакрорлигини хурмат қилиш, унинг ўз иқтидори, маслаги ва имкониятлари қандай бўлса, худди шундайлигича табиий тарзда қабул қилиш ва шу аснода унинг ривожи учун мақбул шарт-шароитлар яратиш мақсадга мувофиқдир. Олий ўқув юртларида бўлғуси мутахасислар тайёлашда уларда касбий махоратнинг усишини таъминловчи маънавий омиллардан бири –талабанинг шахсий интилиши, ,қизиқиши,маслаги нуқтаи назаридан ўз билимига ва м алакаларига муайян талаблар қўя билишдир.Бошқача қилиб айтганда , биз таълим «стандарт»ларига тўла жавоб берадиган шахсни мутахассис сифатида бир қолипда тарбиялашимиз қийин, лекин мақсадли таълим тарбиямизда хар бир талабанинг ривожига туртки бериш, унинг муомала тасаввури ўсишига таъсир этиш усулларини қўллашда энг самарали муомала шаклини амалиётга тадбиқ этиш зарур. Демократик,тенг хуқуқлиликка асосланган ўзаро муносабатларгина талабага ўзини-ўзи англаш, келажакда жамиятга нима бера олиши хақида тасаввурларга эга бўлиши,ўз рухиятида « ички тартиб интизом»ни жорий этиш ва шу аснода ўзини ўзи рухий маънавий жихатдан тарбиялаш тизимини амалга ошириш имконини беради . Зеро, шахс маънавияти ривожи хам аввало ўзини ўзи англаш, кейинчалик ўз манфаатини англаш ва нихоят жамиятни таниш босқичларини тақазо этади.  2-дан, айнан янгича демакратик муносабатлар ёшларни касбга тўғри йўналтириш, ўз иқтидори доирасида касб танлаш, унга тўғри муносабатда булиш, бошкача килиб айтганда, бозр муносабатлари эхтиёжлари ва талабларига хос хамда хар бир шахснинг лаёқатига ва маслагига мос касб танлашга йўналтиради. Бу жараён кейинчалик мутахассис учун зарур бўлган касб маҳорати ва профессионализм учун муҳим замин ҳозирлайди. 3-дан. Ҳар бир шахс учун ўз эркинлигини англаш, ўзига муносабатларнинг ижобийлигини ҳис этиш муҳим аҳамият касб этишини ҳисобга олар эканмиз, биз айнан демократик тамойилларнинг ҳаётда барқарорлиги шароитидагина йигит- қизларда ўз оиласига, яқинларига, меҳнат ёки таълим муассасасига, эл-юртга садоқат ва муҳаббат туйғуларини тарбиялашимиз мумкин. Зеро, бу нарса Ватанга булган мухаббатнинг,юксак ахлоқ ва ватанпарварликнинг яккол асосидир. Маълумки, бугун туб ислохатлар шароитида ёшлар тарбиясида ўзини-ўзи бошқариш муаммоси катта ахамиятга эга. Унинг самарадорлиги шахслараро соғлом, самимий муносабатлар мавжуд бўлишини таъқозо этади.Хўш,бунинг учун нима қилиш керак? Бугунги кунда олий ўқув юртларини ислох қилиш зарур экан, ўқув режалари ва замонавий талабларга мувофиқлаштириш билан бир қаторда, хар бир талаба билан профессор- ўқитувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тамойилларини тубдан ўзгартириш муаммоси борлигини хис этиш зарур. Ёшларимизни мустақил фикрловчи,фаол, шижоатли, ўзига ишонувчан, зукко, билимдон, демакратик муносабатларнинг суъбекти қилиб тарбиялашни амалга ошириш учун сузсиз,ижтимоий психология ва унинг методлари мухим роль уйнайди. У тарбия жараёнини соф ижтимоий муносабатларнинг махсули деб қарайди. Янгча фикрлаш ва тафаккурнинг мухим шарти сифатида демократик муносабатларга асосланган муомала жараёнини тахлил қилади. Демак, барча олий ўқув юртларида талабаларга махсус дастурлар асосида муомала техникаси ва этикет асослари ўргатилиши лозим. 2-дан,унинг асосида таълим берувчи билан таълим олувчи ўртасида янгича «субъект-субъект» шаклидаги муомала устивор бўлиши керак.Бу муносабатларнинг асл мохияти шундаки, эндиги асосий вазифа-профессор- ўқитувчининг ўқитиши эмас,балки уни «ўқитишга» ўргатиш орқали таълим-тарбия жараёнининг фаол субъектига айлантиришдир. Бошқача қилиб айтганда, янгича муносабатлар таълим ва тарбия жараёнида иштирок этувчи шахсларнинг муносабатларини ўзаро хурмат, хамкорлик ва бир- бирини тушуниш шароитига бўйсунган бўлишини тақозо этади Бу ўринда фанда мавжуд бўлган анъанавий бошқарувнинг демократик, авторитар ва либерал турлари хақидаги карашларни яна бир бор тахлил қилиш зарур. Шундай қилиб, агар биз профессор –ўқитувчини эскича стереотиплардан,яъни ўзининг мутлоқ билимдонлиги, талабанинг вазифаси эса фақат уни танқидсиз қабул қилиши, тинглаши ва такрорлаши эканлиги билан боғлиқ турғун қарашлардан холи қила олсак, илм олувчини эса, эркин фикр юритиш ва ўз фикр- мулохазаларини баён этишга ва ўз эркини хис этишга ўргата олсак, шахс психолгияси ва муносабатларида янгича холат юзага келади, яъни шунда шахс ўзини: а. Эркин хис қилади б. Ўз имконияти ва иқтидори хақида тўғри тасаввурга эга бўлади в. тафаккурнинг альтернатив- муқобил бўлишини тўлиқ англайди г хар бир шахснинг ички»мен» дастури мукаммаллашиб боради д. Ўз фикр ва қарашларининг, хулқ атворининг асл сабабларини англаш,индивидуал эхтиёжлар табиатини тушуниш имконияти туғилади.Бунда ижтимоий психологик тренинглар, яъни самарали мулоқот ва муомала усуллари хамда маромларини кенг қўллаш катта амалий ахамият касб этади. Демак, ижтимоий психологик билимдонликдан кўзланган асосий мақсад- талабаларни бўлғуси ижтимоий фаолиятга психологик жихатдан тайёрлаш, уларда юксак инсоний фазилатларни шакллатириш, коммуникатив билимдонлик ва шахслараро мулоқотнинг мураккаб шаклларига мослашиш жараёнларини тезлаштиришдан иборатдир. Тавсия этиладиган адабиётлар. 1. Каримов И.А. «Узбекистон XXI аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари» Тошкент. 1997 й. 2. Каримов И.А. «Баркамол авлод-Узбекистон тараккиётининг пойдевори» Тошкенгт. 1997 й. 3. Каримова В.М. «Ижтимоий психология асослари» Тошкент. Ук. 1994 й. 4. Каримова В.М . «Ижтимоий психология ва ижтимоий амалиёт» Тошкент. Университет. 1999 й. 5. Агоронян А.С. «Культура повседневной жизни. Социально- практические аспектў» Тошкент. Узбекистоон. 1982 й. 6. Аникеева «Жамоадаги рухий мухит» Тошкент. Ук. 1992 й. 7. Гозман «Психология эмоциональнўх отношений» М: Изд МГУ –1987. 8. Добрович А.Б. «Воспитателю о психологии и психогигиене обҳения» Кн. для учителей и руководителей М.Просв-1978. 9. Жутикова Н.Б «Психологические уроки обўденной жизни» Беседў психолога. М. Просв-1990. 10. Ковалёв С.В «Психология современной семьи» Кн. для учителя М. Просв-1988. 11. Кон И.С. «Психология ранней юности» Кн. для учителя М. Просв- 1989. 12. Кронин А.А. Кронина Е.А. «В главнўх ролях: вў, мў, он, тў, я» Психология значимўх отношений. М. Мўсль 1989. 13. Ночевник. «Культура и этика обҳения» Т.1983. 14. Петровская А.А. «Компетентность в обҳении. Социально- психологический тренинг» М. Изд. МГУ 1989. 15. www.ziyonet.uz