logo

Хизматлар сохаси таълим йўналиши бакалавриатларининг мазмуни ва тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар

Yuklangan vaqt:

25.04.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

61 KB
Хизматлар сохаси таълим йўналиши бакалавриатларининг мазмуни ва тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар Режа: 1. Хизматлар сохаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича) йўналишининг умумий тавсифи ва шу йўналишда кадрлар тайёрлашга заруриятнинг мавжудлиги. 2. Хизматлар сохаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича) йўналиши бўйича бакалаврларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар. 3. Таълим дастурининг мазмуни ва компонентлари. 4. Бакалаврлар тайёргарлик сифатини назорат қилиш ва баҳолаш. 1. 5610100 - Хизматлар сохаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича) йўналишининг умумий тавсифи ва шу йўналишда кадрлар тайёрлашга заруриятнинг мавжудлиги Хизматлар сохаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича) йўналиши Ўзбекистон узлуксиз таълим Давлат таълим стандартлари, олий таълимнинг Давлат стандартлари, Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторларига киритилган. Бу таълим йўналишлари бўйича кундузги ўқитиш шакли муддати 4 йил қилиб белгиланган. Ҳозирги мазкур таълим йўналиши бўйича ўқитишнинг сиртқи шакли мавжуд эмас. Мазкур йўналиш бўйича ўқишни тугаллаган талабаларга «Бакалавр» академик даражаси берилади. Мазкур йўналиш бўйича ўқиб ―Бакалавр‖ академик даражасига эга бўлган шахслар касблар ва лавозимлар миллий классификаторларига мувофиқ олий маълумотли шахс эгаллаши лозим бўлган лавозимлар бўйича мустақил фаолият кўрсатишга, таълим йўналиши ҳамда турдош таълим йўналишларининг магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълим олишни давом эттиришга, кадрлар қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида қўшимча касбий таълим олишга тайёрланган бўлишлари талаб этилади. Хизматлар сохаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича) йўналиши бўйича бакалавр касбий фаолиятининг объектлари бўлиб сифат экспертизаси, ишлар ва хизматлар сертификацияси соҳасида фаолият юритадиган корхоналар, ташкилотлар ва шунингдек тижорат ва товар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган корхоналар киради. Мазкур йўналиш бўйича бакалавр касбий фаолияти турлари хилма-хил бўлиб, улар қуйидагилар ҳисобланади: ташкилий-бошқарув, ишлаб чиқаришбошқарув, лойиҳа-таҳлилий, ижтимоий-иқтисодий, илмий-тадқиқот. Давлат таълим стандартларида кўрсатилганидек, товар экспертизаси хизматини ташкил этиш йўналиши бўйича бакалаврлар ўқишни тугаллагандан кейин икки йил магистратурада давом эттиришлари мумкин. Хизматлар сохаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича) йўналиши бўйича бакалаврларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар Хизматлар сохаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича) йўналиши бўйича бакалаврларнинг тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйиладиган талаблар. Давлат таълим стандартида кўрсатилганидек бакалавр тайёргарлигига қуйидаги учта талаблар кўрсатилади: 1. Умумий малакавий талаблар. 2. Касбий малакавий талаблар. 3. Таълим дастурлари бўйича билим, малака ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар. 1. Умумий малакавий талаблар: 1.1. Дунёқараш тавсифидаги билимлар тизимини эгаллаган бўлиши: гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар асосини, давлат сиёсатининг долзарб масалаларини билиши; ижтимоий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиши; 1.2. Ватан тарихини билиши; миллий ва умуминсоний қадриятлар бўйича ўз нуқтаи назарини баён этиши ва илмий асолай олиши, миллий ғоя асосида фаол ҳаётий ўринни эгаллаши; 1.3. Табиат ва жамиятда юз бераётган жараёнлар ва ҳодисалар ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиши, табиат важамият ривожланиши ҳақида билимларга эга бўлиши, улардан ҳаётда ва касбий фаолиятда замонавий илмий асосларда фойдалана олиши; 1.4. Инсонлар орасидаги жамиятга, атроф-муҳитга бўлган муносабатини тартибга солувчи ҳуқуқий ва аҳлоқий меъёрларни касбий фаолиятда ҳисобга ола билиши; 1.5. Ахборотни тўплаш, таҳлил қилиш, уларга ишлов бериш ва унумли фойдаланиш методларини эгаллаш, ўзининг касбий фаолиятида асосли мустақил фикрлаш ва керакли қарорлар қабул қила олиши; 1.6. Бакалавриатнинг мос йўналиши бўйича рақобатбардош умумкасбий тайёргарликка эга бўлиши; 1.7. Янги билимларни мустақил ўзлаштира олиши, ўзини такомиллаштириши ва ўз меҳнатини илмий асосда ташкил қила билиши; 1.8. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмонан бақувват ва спорт билан шуғулланиб бориш зарурати ҳақида илмий тасаввурга ва эътиқодга эга бўлиши, ўзини жисмонан такомиллаштиришнинг малака ва кўникмаларига эга бўиши керак. 2. Касбий малакавий талаблар: 2.1. Иқтисодий соҳада: иқтисодиёт ва унинг тармоқларининг ривожланиш қонунлари ва қонуниятларини му к аммал билиши ва улардан фойдаланишни; 2.2. Сервис хизмати кўрсатиш соҳасида: товарларнинг сифат экспертизаси, ишлар ва хизматларни cертификатлаштириш ишларини амалга ошириши ва устуворлигини таъминлаш ҳамда ривожлантиришни амалга оширишни; 2.3. Тадбиркорлик соҳасида: турли мулк шаклларига эга корхоналарни лойиҳалаш ва ташкил этишни, бозор эҳтиёжларини ўрганиш ва унинг талабаларини қондиришни билиши зарурлигини; 2.4. Молия-ҳисоб соҳасида: корхонада ҳисоб ва ҳисоботларни аниқ олиб боришни, таҳлиллар тайёрлашни, бюджет ва нобюджет маблағларни қонунчилик доирасида ташкиллаштиришни, мажбурий тўловларни ўз вақтида ва сифати амалга оширишни; 2.5. Илмий соҳада: турли мулкчилик шаклидаги корхона ва ташкилотларда сервис хизмати фаолиятини ташкил этиш бўйича намунавий усулларда илмий-амалий тадқиқот ўтказишни; 2.6. Таълим соҳасида: узлуксиз таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказилишига кўмаклашиш (ўқув персонали), тадқиқотларда иштирок этиш, маълумоларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил этиш, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ўқув машғулоларини ўтказиш, замонавий педагогик ва ахборот технологияларни эгаллаш ва тадбиқ этишни билиши керак. 3. Таълим дастурлари бўйича билим, малака ва кўникмаларга қўйиладиган талаблар. - Бу талаблар гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар бўйича талаблар, математик ва табиий-илмий фанлар бўйича талаблар, иқтисослик фанлар бўйича талаблар, умумкасбий фанлар бўйича талаблар кабиларни ўз ичига олади. Таълим дастурининг мазмуни ва компонентлари Ҳар қандай таълим йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлашнинг таълим дастурида вақт тақсимоти муҳим роль ўйнайди. Хизматлар сохаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича) йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрлашнинг таълими дастури таълимнинг кундузги шакли бўйича ўқишга мўлжалланган бўлиб қуйидаги вақт тақсимотига эгадир: Хизматлар сохаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича) йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрлашнинг таълими дастури таълимнинг кундузги шукли бўйича 4 йил ўқишга мўлжалланган. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, талаба ҳафталик ўқув юкламасининг максимал ҳажми 54 соат, шундан аудиториядаги ўқув юкламаси-28 соат гача, қолган соатлар ҳажми мустақил соатлар учун ажратилади. Хизматлар сохаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича) йўналиши бўйича таълим дастури 4 та фанлар блокини ўз ичига олади6 1. Гуманитар ва табиий-илмий фанлар. 2. Умумкасбий фанлар. 3. Иқтисослик фанлар. 4. Қўшимча (танлов) фанлар. Бакалаврлар тайёргарлик сифатини назорат қилиш ва баҳолаш Бакалавриат йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш қуйидагилардан иборат: ички назорат -олий таълим муассасаси томонидан амалга оширилади. Ички назорат олий таълимни бошқарувчи ваколатли давлат идораси томонидан тасдиқланган назоратнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом асосида ўтказилади; якуний давлат назорати давлат таълим стандартига мувофиқ фанлар бўйича давлат аттестациясини ва битирув иши ҳимоясини ўз ичига олади; давлат жамоат назорати олий таълимнинг бошқарувчи ваколатли давлат идораси, жамоат ташкилотлари ва кадрлар буюртмачилари томонидан белгиланган тартибда ўтказилади; ташқи назорат Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестация қилиш бошқармаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Олий таълим муассасаси: - ушбу стандартдаги талабларга риоя қилинишига, бакалаврнинг сифатига; - профессор-ўқитувчилар таркиби ва ўқув-ёрдамчи ходимлар малакаси талабларга тўла мос келишига; - интеграллаштирилган курс фанларининг дастурларида назарда тутилган ўқув-методик адабиётлар, ўқув-услубий мажмуалар, шунингдек, якка тартибда ишлаш ва мустақил тайёргарлик учун материаллар билан таъминланганлиги; - ўқув жараёнининг модий-техника таъминоти учун тўла масъулдир. Адабиётлар: 1. Мирзиѐв Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2016 йил якунлари ва 2017 йил истиқболларига бағишланган мажлисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг нутқи. // Халқ сўзи газетаси. 2017 йил 16 январь, №11. 2. Мирзиѐев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, ―Ўзбекистон‖ НМИУ, 2017. –29 б. 3. Мирзиѐев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиѐти ва халқ фаровонлигининг гарови. ―Ўзбекистон‖ НМИУ, 2017. – 47 б. 4. Мирзиѐев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. ―Ўзбекистон‖ НМИУ, 2017. – 485 б. 5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ ги ПФ-4947-сонли Фармони. Ўзбекистон Респубикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70- модда 6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги