logo

«Бизнинг бош мақсадимиз- жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир»

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

68 KB
«Бизнинг бош мақсадимиз- жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир» Режа : 1. 2004 йил 26 декабрда ўтказилган сайлов якунлари ва жамиятнинг сиёсий етуклиги масаласи . 2. Ўзбекистонни иқтисодий ривожлантириш ва жамиятнинг сиёсий етуклиги масаласи устувор йўналишлари. 3. 2004 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш якунлари. 4. 2005 йил 7 февралда Оқсарой қароргоҳида янги тайинланган ҳукумат аъзолари билан ўтказилган амалий кенгаш. 2005 йил 26 декабрда (9 январда 58 сайлов округида қайтадан овоз бериш ўтказилди ) икки палатали Олий Мажлисга ва маҳаллий кенгашларга сайловлар жараёни сайловчиларимизнинг савияси етуклиги , ўз келажагини умумдемократик қадриятлар асосида қуришга қодир эканлигини кўрсатди . Сайловлар юртимизда фуқаролик жамияти барпо этиш босқичма-босқич бораётганлигини тасдиқлади. Бизнинг асосий, узоқ муддатли ва стратегик вазифамиз-демократик давлат, фуқаролик жамиятни қуриш жараёнлари ва бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, одамлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлашдир. «бошқариладиган иқтисод» ва «бошқариладиган демократия» деб аталадиган моделлар бизга тўғри келмайди. Президент ўз маърузасида ҳаётимизни ислоҳ қилишнинг бешта устувор йўналишларини кўрсатиб берди: 1-устувор вазифа. Давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасидаги вазифа. Бу парламентнинг роли ва таъсирини кучайтириш, ҳокимиятнинг қонунчилик, ижро ва суд тармоқлари ўртасида барқарор ва мутаносиб мувозанатга эришишидир. Бу соҳада учта вазифани президент белгилади: А. Сенат ва Қуйи палатани шакллантириш уларнинг ваколат ва хуқуқларини кенгайтириш. Б. Бош вазир, умуман ҳукуматнинг маъсулияти ва ролини ошириш. В. Суд ҳокимияти мустақиллиги ва эркинлигини мустаҳкамлаш. Ҳар қандай ҳокимият органи ўз вазифасини англаш, ўз маъсулиятини ҳис қилиши, ўз юкини кўтариши, ўз вазифасини ўзи мустақил юритиши лозим. Юқоридагиларнинг барчаси мамлакатимизни модернизация (янги, ҳозирги замон талабларига мувофиқлаштириб янгилаш, ўзгартириш масалан, машинани ёки ишлаб чиқариш технологиясини янгилаш, ўзгартириш) қилиш борасида узоқни кўзлайдиган «Кучли давлатдан-кучли фуқаролик жамияти сари» деган тамойилни ўзида ифода этади. Яна бир вазифа ўзини-ўзи бошқариш органлари-маҳалла, маҳалла қўмиталари ва қишлоқ фуқаролик йиғинларининг роли ҳамда ваколатларини амалда кучайтириш лозим. Муҳим вазифалардан бири-сиёсий партиялар ва фуқаролик институтларининг давлат аҳамиятига молик энг муҳим қарорларини қабул қилишдаги роли ва таъсирини кучайтиришдир. (Миллий тикланиш, «фидокорлар», «Адолат» партиялари қуйи палатада ягона фракцияга бирлашди. Фақат ХДП ўзи ёлғиз қолди). Одамлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлашда, уларнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллигини оширишда сиёсий партияларнинг ўрни ва аҳамияти катта. Ўзбекистондаги ноҳукумат жамоат тузилмаларини шакллантиршда улар фаолиятида низомдан анча четга чиқиш ҳолатлари рўй бермоқда ва биз бу билан келиша олмаймиз. Мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш масаласида турли инқилоблар ва ақидапарастликнинг ҳар қандай кўринишига қаршимиз. Чунки инқилоблар зўравонлик, қон тўкиш ва жоҳиллик воситаси бўлиб келган. Ақидапарастлар эса «кимки биз билан эмас экан, у бизга қарши» деган тамойил асосида ҳаракат қилади. Биз тадрижий, яни эволюцион изчиллик хусусиятларига эга бўлган ислоҳотлар ва ўзгаришлар тарафдоримиз. Бу ўзгаришлар одамлар онгида демократик қадриятларни мустахкамлаш билан боғлиқ ҳолда олиб борилиши керак . 11 - устувор вазифа суд-хуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва янада либераллаштириш. Ўтган даврда судларнинг жиноий, фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ихтисослашуви амалга оширишди. Суд жараёнида тортишув тамойили-прокурор билан адвокат хуқуқларининг тенглиги таъминланмоқда. 2005 йил бошида Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишига нисбатан қамоқдагилар сони 158 киши, АҚШда 715, Россияда 584, Украинада 416, Қозоғистонда-386, Қирғизистонда-390, Эстонияда-339 кишидан иборат. Мустақилликнинг бошидан буён ўлим жазосини бекор қилиш устида иш олиб борилмоқда. Жиноятчилар таркиби 33 моддадан 2 тагача туширилди. Энди фақат террорчилик ва қасддан одам ўлдиришга ўлим жазоси қолди холос. Ўлим жазоси хотин- қизларга, вояга етмаганларга ва 60 ёшдан ошганларга қўлланилмайди. Мамлакатда коррупсияга қарши курашни кучайтириш суд-хуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг маъсулиятини кучайтириш, хуқуқ-тартибот, суд, прокуратура органларининг ўзида коррупсияга қарши қандай кураш олиб боришига боғлиқ. Тадбиркорлик, бизнес ва хусусий сектор вакилларига нисбатан муносабатимизни тубдан ўзгартириш керак , тадбиркорлар фаолиятига нохолис, тирноқ остидан кир қидириш кайфиятидан қутулиш керак. 111-устувор вазифа - ОАВ ривожлантириш учун демократик андозаларни жорий этиш бўйича аниқ ва изчил чораларни амалга ошириш. Асосий вазифа мамлакатимизда ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнини муҳим таркибий қисми бўлган матбуот, телевидение, радио фаолиятини янада либераллаштириш, уларнинг мустақиллиги ва эркинлигини амалда таъминлашдан иборат (ОАВнинг 4- хокимият эканлиги ҳақида). Ахборот эркинлигини таъминламасдан, оммавий ахборот воситаларини одамлар ўз фикрини эркин ифода этадиган минбарга айлантирмасдан демократияни чуқурлаштириш,ва аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириб бўлмайди. ОАВнинг иқтисодий эркинлигини таъминлаш, мустақил жамоатчилик фонди тузиш, давлат ва нодавлат ОАВнинг яхлит тизимини тузишда, яратишда бу фонд асосий бўлади, хорижда кадрлар тайёрлаш керак. Жамоатчилик телеканалини босқичма-босқич шакллантириш керак, тижорат, нодавлат телерадиостудиялар очиш лозим. 1 V -устувор вазифа -Ташқи сиёсатдаги вазифалар. Ўзбекистон Жаҳонда ўз ўрнини топди. Миллий манфаат ва миллий хавфсизлик бош ўринни эгаллайди. Давлат ташқи сиёсатининг маъноси, мақсади битта- у ҳам бўлса Ўзбекистон манфаатидир. Барча мамлакатлар билан фаол ҳамкорлик қиламиз. Ташқи сиёсий вазифалар : 1. Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш. Бу ерда умумий бозор бўлиши керак . 2. «Қўшнинг тинч-сен тинч» нақлига амал қилиш Афғонистонда барқарорлик бўлиши керак, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришини тўхтатиш керак , аксинча кўпайиб бормоқда. 3. БМТ доирасида ҳамкорликни кенгайтириш. Глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал қилишда БМТ қатнашади, унинг муқобили йўқ. ЕХХТ, Европа Иттифоқи, НАТО билан ҳамкорлик қилиш, бозор муносабатларини чуқурлаштириш, барқарорликдан манфаатдормиз. Халқаро Валюта фонди, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки ва бошқалар муносабатларини ривожлантиришдан манфаатдор. Халқаро терроризм, экстремизмга қарши курашда кучни бирлаштириш тарафдори. Шанха иқтисодий ҳамкорлик ташкилотнинг Тошкентда доимий ишлайдиган аксилтеррор ташкилоти тузилди. Терроризм ислом дини билан боғлиқ хатодир. (Диний экстремизм ва терроризм, ақидапарастлик ҳақида сўзлаш) Қатъий пул-кредит сиёсати натижасида инфляция 3,7 фоиз бўлди.Аҳоли реал даромади 15 фоиз ошди. Қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари 10 фоиз ошди. 2,5 млн тонна пахта олинди. 85,5 минг фермер хўжалиги бор. Маҳсулот экспорти 30 фоиздан ошди.Кичик бизнес корхоналари сони 14 фоиздан ошди. 425 минг янги иш ўрни очилди. Амударё устидан 681 метрли кўприк қурилди. Янги Тошгузар-Бойсун-Қмқўрғон темир йўл қурилиши тез бормоқда. Тошкент , Самарқанд, Тошкент-Ангрен электр поезди йўлга қўйилди. V -устувор вазифа - 2005 йилда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш вазифалари. Асосий устувор вазифа- бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштиришдан иборат. Бу соҳадаги вазифалар қуйидагилар: 1. Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, замонавий қувватларни ишга тушириш зарур, бу истеъмол бозорини сифатли маҳсулотлар билан тўлдирмоқда. 2. Хусусий тармоқнинг жадал ривожланиши, улуши кўпайишини таъминлаш. 3. Кичик ва фермерликни ривожлантириш борасидаги ишларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш. 2007 йилда кичик бизнес улуши 47 фоизга етади. Солиқ қонунчилигини барқарор қилиш, имтиёз бериш, тадбиркорликка рухсат беришни соддалаштириш, кичик бизнесни ариза орқали ҳал қилиш, уларга моддий техник жиҳатдан ёрдам бериш. 4. Банк-молия тизимидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш-қатъий пул-кредит сиёсатини ўтказиш, инфляция даражасини пасайтириш, миллий валюта барқарорлигига эришиш. 5. Уй-жой-коммунал хўжалигини ислоҳ қилишга эътибор. Коммунал хизматлар, иссиқлик энергияси, иссиқ ва совуқ сув истеъмолини ҳисобга оладиган асбоб ускуналар етишмаслиги муаммо бўлиб, таърифлар ўсмоқда, исрофгарчилик ва аҳоли кўп қарз бўлиб қолди. 6. Солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш 1997 йил ишлаб чиқилган Солиқ Кодекси сиёсатини тўғри ҳал қилиш, янги қонунлар ишлаб чиқиш керак. Солиқ органлари тизимида ўзгариш бўлиши керак. 2005 йил 7 февралда Оқсарой қароргоҳида янги тайинланган Вазирлар Маҳкамаси таркиби йиғилиши бўлади. Президент И. А. Каримов 28-январда Олий Мажлис Қўшма мажлисида нутқидаги устувор вазифалар ҳақида яна сўзлади. Президент деди: 1. «Иқтисодиётни эркинлаштиришни чуқурлаштирмасдан, хусусий мулк улушини оширмасдан, тадбиркорлик учун эркин шароит яратмасдан юқори иқтисодий ўсишга эришиш мумкин эмас» 2. Ҳукуматнинг вазифаси- иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришни таъминлаш ва иқтисодиётни янада оширишдан иборат. Тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни, фермерликни ривожланишига халақит берувчи сунъий ғов ва тўсиқларни олиб ташлаш керак. 3. Бу ишда давлат етакчилик қилади. Ҳар бир раҳбар ўз соҳасида ва худудларида ислоҳотларни аммалга оширувчи асосий ташкилотчи бўлиши керак. 4. Давлат аппарати ходимларига 2 та талаб қўйилади: А) топширилган ишга ходимларни маъсулият билан ёндошиш. Б) тажриба, малака, омилкорлик. 5. меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишида камчилик кўп эътирозлар бор, давлат органлари фаолиятида камчиликлар кўп. 6. Хуқуқни муҳофаза қилувчиидораларга коррупцияция, порахўрлик, шахсий содиқлик ёки қариндош-уруғчиликка асосланган таниш-билишлик каби хунук ҳолатларга қарши курашишни кучайтириш топширилди. Адабиётлар 1. Каримов И. А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т. 1993. 2. Каримов И. А. Жамиятимиз мафкураси халқни халқ миллатни миллат қилишга хизмат этсин. «Тафаккур жкрнали», 1998, 2-сон. 3. Каримов И. А. Ўзбекистон ХХ I аср бўсағасида.Т., 1997. 4. «Таълим тўғрисида»Ўз.Р.Конуни. «Баркамол авлод Ўзбекистон тараккиётининг пойдевори»китобида, Т., 1998 5. Каримов И. А. Ўзбекистон ХХ I асрга интилмоқда. Т., 1999. 6.Каримов И. А. Ватанимизнинг тинчлиги ва хавфсизлиги ўз куч- қудратимизга, халқимизнинг ҳамжихатлиги ва букилмас иродасига боғлиқ. Т. Ўзбекистон, 2004. 7. Каримов И. А. Бизнинг бош мақсадимиз-жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т., 2005. 8. Жўраев Н. Халқаро терроризм ва минтақавий можаролар, Т., 2000. 9. Хусниддинов. Ислом: йўналишлар, мазхаблар, оқимлар. Т., 2000. 10. Ирисов Б. Дин, ақидапарстлик ва таҳдид. Т., 2000 11. www.ziyonet.uz