logo

Бакалаврларга куйиладиган талаблар, мутахассислик фанларини укитишни режалаштириш

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

182.5 KB
Бакалаврларга қўйиладиган талаблар, мутахассислик фанларини ўқитишни режалаштириш Режа: 1. Кириш 2. Бакалаврларга қўйиладиган талаблар , мутахассислик фанларини ўқитишни режалаштириш 3. Дарс ва унинг турлари . Дарсга қўйиладиган талаблар 4. Назарий таълим . 5. Ўқувни режалаштириш ҳужжатлари 6. Билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш ҳамда такомиллаштириш, уларни текшириш Кириш 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Таълим тўғрисидаги қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастури» таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларини белгилаб берди. Бу муҳим хужжатларни амалга ошириш бўйича хукуматимиз қабул қилган қарорларида республикамизда касб-ҳунар коллежларини жадал суръатлар билан ривожлантириш чора тадбирлари белгиланган. Бу янги ўқув масканларида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш бир томондан ўқитувчи маҳоратига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан ўқув юртини замонавий техника билан таъминланганлигига боғлиқ. Касб-ҳунар коллежи муҳандис-педагог ходимлари олдига тайёрланадиган малакали ишчи кадрларда илмий дунёқарашни, меҳнатга ижодий муносабатни таркиб топтириш, уларда юксак меҳнат интизоми ва маданиятни, жамоа олдига бурч хис туйғуларини тарбиялаш вазифасини қўяди. Бу вазифаларни бажариш ишлаб чиқаришда янги техника ва технологиядан фойдалана оладиган юқори малакали ишчиларни етиштириш демакдир. Мазкур вазифани муваффақиятли ҳал қилишда муҳандис-педагогларнинг фан ва техника соҳасидаги ютуқларидан муттасил фойдалана билишлари, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ишлаб чиқариш таълими тажрибаларини тадбиқ эта олишлари катта аҳамиятга эга. Юқорида кўрсатиб ўтилган вазифаларни ҳал қилишда «Махсус фанлар ва ишлаб чиқариш таълимининг ўқитиш методикаси» фани катта аҳамият касб этади. Методика – метод ва усулларнинг йиғиндисидан иборат бўлиб, қандайдир харакатни амалда бажарилишидир. Ўқитиш методикасида у ёки бу фанни ўрганиш ҳақида тушунилади. Адабиётларда шундай сўз талқини учрайди «Ўқитиш методикаси», «Ўргатиш методикаси». Лекин бу икки тушунча ҳам амалда тенг ҳуқуқлидир. Чунки ўқитиш – бу ўргатилганни фаолияти, ўргатиш эса – уларни биргаликдаги фаолиятидир. Ўқитиш методикасининг методологик асослари билим назарияси бўлиб, умумий қонуниятларни, инсон атрофида содир бўлаётган, уни ураб турган дунё шакли ва методларни ўрганади. Ўқитиш методикаси ўқув предмети сифатида бўлғуси муҳандис-педагогга қуйидагини тушунитириши керак. +андай ва нимага ўқитиш, қандай кетма-кетликда ва нимага энди шундай ўқитилади, бошқача эмас. У нафақат методларнинг билим таълим мазмунини, ўқитилаётган фанлар мажмуасини ўз ичига олади. Ўқитиш методикаси фани махсус ва ишлаб чиқариш таълими фанларни касб-ҳунар мактаблари ва коллежларда ўқитиладиган предметларни бир бутун гуруҳлар сифатида бирлаштиради. Махсус фанлар ўқитиш методикаси фанида талабаларга мутахассислик фанларини ишлаб чиқаришига тадбиқ этилган ҳолда ўқувчиларга ўқитиш методларини ўргатишдан иборат. Ўқув жараёнида тарбиявий ишларни олиб бориш, мутахассисликка бўлган қизиқишларини шакллантириш ва қобилиятларини ривожлантириш, касб-ҳунар коллежи ўқув дастурлари ҳамда хужжатларини тўғри юритиш каби муаммоларни ечишга ёрдам беради. «Ўқитиш методикаси» фани асосан «Педагогика», «Психология», «Физиология» ва мутахассислик фанлари билан боғлиқ холда ўқитилади. (1-схема). Бу фанни мукаммал эгаллаган мутахассислар касб-ҳунар коллежларида ўқув жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш принципларини мустақил еча оладиган касб эгалари ҳисобланади. 1-схема. Ўқитиш методикасини бошқа фанлар билан алоқасиУмумий ва кас-бий педагогика Ў қ итиш методикаси психология Ишлаб чи қ ариш таълими Махсус фанлар Сиёсий – тарбиявий тамоиллар Бакалаврларга қўйиладиган талаблар, мутахассислик фанларини ўқитишни режалаштириш «Малакавий таълим методикаси» фани касб таълими йўналишида таҳсил олаётган бакалавр талабаларига таълимнинг амалий ва методологик асосларини чуқур ва изчил ўргатиб боради. Бу фанни мукаммал эгаллаган мутахассислар касб-ҳунар коллежларида ўқув жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш принципларини мустақил еча оладиган касб эгалари ҳисобланади. - таълим принципларининг мутахассислик фанларига тегишли томонларини чуқур билиб олади; - Технолгик машина ва жиҳозлар йўналиши бўйича бакалавр технологларга тегишли Давлат Стандартлари талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари билан тўла танишади; - Технолгик машина ва жиҳозлар йўналиши бўйича бакалавр–технологларга тегишли умумкасбий ва мутахассислик фанларининг асосий мазмунини билиб олади; - мутахассислик фанининг ўзига хос жиҳатларини аниқлай олади; - мутахассислик фанлари дарсларини ўтказишни режалаштира олади; - мутахассислик фанини ўқитиш учун календар режа туза олади; - талабалар билимини назорат қилиш учун фан бўйича рейтинг жадвали тузи олади; - курс иши ва малакавий битирув ишини режалаштиришни ва ташкил қилишни билади; - ўқув-услубий, илмий-техник адабиётларнинг турлари ва тузилишини билади; - ўқув-услубий адабиётларга қўйиладиган талаблар билан танишади; - техник матнни тушуниш усулларини амалда қўллай олади; - илмий-техник мақолани методик таҳлил қила олади; - талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш методларининг афзаллик ва камчилик томонларини баҳолай олади ва уларни амалда қўллай олади; - Технолгик машина ва жиҳозлар соҳаси йўналиши бўйича ўқув –услубий адабиётларни ишлаб чиқишнинг ўзига хос Технолгик машина ва жиҳозлар йўналиши бўйича техник адабиётдан матн бўлагини ўқиб тушунади ва таҳлил қилиб, у ҳақда ўз фикрини айта олади; - техник адабиётда йўл қўйилган методик камчиликларни топа олади; - мутахассислик фани учун дидактик материал тайёрлай олади; - дарс жараёнини таҳлил қила олади; - дарс жараёнини методик жиҳатдан қандай қилиб тўғри ташкил қилишни билади; - мутахассислик фани дарси учун назорат саволлари тузиш методикаси билан танишади; - талабалар амалиёти режасини тузишда иштирок эта олади; - амалиёт турларига тавсиф бера олади; - ҳар бир амалиёт турининг мақсад ва вазифаларини, ўзига хос жиҳатларини айтиб бера олади; - ўқитувчи сифатида талабаларга мутахасисилик фани билимларини сингдириш усулларини қўллай олади; - талабаларга тарбиявий таъсир ўтказиш усулларини билади. Дарс ва унинг турлари. Дарсга қўйиладиган талаблар Дарс деганда ўқитувчнинг ўқув гуруҳига уюшган тайёргарлик даражаси бир хил, таркиби ўзгармас ўқувчилар билан машғулот ўтказиши тушунилади. Дарс ҳунар билим юртида ҳам таълимнинг ташкил этишнинг асосий шакли ҳисобланади. Дарс деганда маълум вакт ажратилган ва узгармас таркибли ҳамда тайёргарлик даражаси бир хил булган ўқувчилар гуруҳи билан ўқитувчи утказадиган ўқув жараёнининг бир қисми тушинилади . Педагогика адабиётида дарсларни уларнинг белгиловчи хар хил аломатлари асосида классификациялашнинг турли вариантлари келтирилади. Бундай аломатлардан бири урганиладиган материалларнинг мазмунидир. Бу аломатга кура классификациялаш умумтехника ва махсус фанларга оид энг тула характерлаб бера олган бўлар эди. Ахир, улар урганиладиган материалларнинг мазмуни жихатидан бир-биридан фарк қилади. Шу муносабат билан урганиладиган материалларнинг мазмунини хам классификациялаш лозим. Умумтехника ва махсус фанларнинг ўқув материалини дидактик анализ қилишга интилиб курилди. Шу позициялардан караганда дарслар классификацияси техника, технология дарсларини, хом ашё ва материалларни, ишлаб чиқариш экономикаси ва ташкил этилишини ўрганиш дарсларини уз ичига олган бўлар эди. Аммо бундай классификацияни афтидан асос қилиб олиб булмайди, чунки у хаддан ташқари умумийдир. Бундан ташқари, умумтехника ва айникса, махсус фанларни ўрганишда утказиладиган аниқ дарслар купгина холларда турли мазмундаги материални уз ичига олади: техника масалалари технология билан бирга, купгина махсус материаллар техонлогия билан параллел, ишлаб чиқаришнинг аниқ экономикаси ва ташкил этилиши эса тегишли технология масалалари билан биргаликда урганилади. Дарсларни классификациялашнинг бошқа бир аломати уларни утказиш усулларидир. Утказиш усуллари, деганда, ўқитувчининг маълум мақсадга каратилган фаолиятида, дарсни утказиш услубида ифодаланган ташкилий ва бошқа моментлар мажмуи тушунилади. Шу нуктаи назардан дарсларнинг қуйидаги типлари бўлади: лекция дарси, сухбат дарси, экскурсия дарси, кинодарс, ўқувчиларнинг мустақил ишлари дарси, лаборатория иши, амалий иш, аралаш дарс. Бу классификацияни семинар дарслари, назорат ишлар, синовлар, мунозара дарслари, демонстрация дарслари ва шу кабиларни кушиб кенгайтириш мумкин. Бундай классификацияни хам асосий классификация сифатида кабул қилиб булмайди. бунга сабаб шуки, биринчидан, у баркарор бўла олмайди, чунки илгор педагогик тажриба дарсларни утказишнинг янги, оригинал усулларини илгари суряпти, иккинчидан, иш тажрибасида бундай дарслар «соф» холда жуда кам учрайди, уларнинг купчилиги, гарчи айрим холларда лекция дарси, экскурсия дарси, семинар дарси, синов дарси ва шу кабилар таълимнинг муайян босқичларида анчагина урин олиш мумкин бўлса-да, аралаш дарслардир. Дарсларнинг асосий дидактик мақсад бўйича классификациясини энг маъкул деб ҳисобламок керак. Бу классификация, бошқа хамма нарсадан ташқари, дарснинг ўқув жараенидаги урнини ҳисобга олади. Бу аломатга кура дарсларнинг қуйидаги типлари мавжуд: янги материалларни баён этиш дарслари; билимларни пухталаш ва татбик этиш дарслари; такрорлаш-умумлаштириш дарслари; ўқувчиларнинг билим, ўқув ҳамда малакаларини текшириш (контрол-текшириш) дарслари; аралаш дарслар. Дарснинг ташкилий тузилиши унинг структураси билан белгиланади. Умумтехника ва махсус фанларга татбикан, дарснинг қуйидаги структура элементларини ажратиб курсатиш мумкин: ташкилий қисм; уй топшириқларининг бажарилишини текшириш; ўқитувчининг янги материални баён этиш; ўқувчиларнинг янги материални ўрганишга оид ўқув, техника ёки справочник адабиёт билан мустақил ишлашлари; янги материални такрорлаш ва пухталаш; илгари урганилган материални такрорлаш; пухталаш ва системага солиш; ўқувчиларнинг билим, ўқув ҳамда малакаларини тешириш, ҳисобга олиш ва бахолаш; уй топшириқлари бериш. Дарснинг типига яъни машғулотдан кузланган асосий дидактик мақсадга кура, бирор структура элементлари ёки уларнинг типавий комбинациялари устун туради. Асосий дидактик мақсадга биноан классификацияланувчи дарсларнинг типларини уларнинг структурасига боғлиқ холда қисқача куриб чикамиз. Хар бир дарс ўқув жарёнининг бир қисми ҳамда билим, кўникма ва малакаларни эгаллашнинг бир бутун мантиқий якунланган босқичидир. Дидактик мақсадлар бўйича дарснинг қуйидаги турлари мавжуд: 1. Янги билимларни ўрганиш дарси. 2. Умумий ёки аралаш дарс. 3. Билимларни мустаҳкамлаш, такрорлаш дарси. 4. Синаш – текшириш дарси. 5. Муаммоли дарс.  Дарснинг ана шу асосий турлари структураси қуйида келтирилади: I. Янги билимларни ўрганиш дарси: 1. Ташкилий қисм. 2 Янги ўқув материалини баён қилиш ва мустаҳкамлаш. 3. Уйга топшириқ бериш. 4. Дарсни якунлаш. II. Умумий ёки аралаш дарс: 1. Ташкилий қисм. 2. Уйга топшириқни текшириш. 3. Ўқувчилар билимини оғзаки текшириш. 4. Янги ўқув материалини баён қилиш. 5. Янги ўқув материалини мустаҳкамлаш. 6. Уйга топшириқ бериш. 7. Дарсни якунлаш. III. Билимларни мустаҳкамлаш дарси: 1. Ташкилий қисм. 2. Уй топшириғини текшириш. 3. Ўқувчилардан ўтилган мавзуларни сўраш, ўқув материалини мустаҳкамлаш. 4. Уйга топшириқ бериш. 5. Дарсни якунлаш. IV. Билимларни синаш – текшириш дарси: 1. Ташкилий қисм. 2. Ўқитувчининг топшириқни тушунтириши. 3. Ўқувчиларнинг саволларига жавоб бериш. 4. Ўқувчиларнинг топшириқларни бажариши. 5. Бажарилган ишларни ўқитувчига топшириш. 6. Уйга топшириқ бериш. 7. Дарсни якунлаш. V. Муаммоли дарс: 1. Ташкилий қисм. 2. Муаммони баён қилиш. 3. Муаммони ҳал қилиш йўлларини кўрсатиш ва ҳал этиш. 4. Натижаларни муҳокама қилиш. 5. Ўқитувчининг изоҳлаши ва умумлаштириши. 6. Уйга топшириқ бериш. 7. Дарсни якунлаш. 1. Янги материалларни баён этиш дарслари. Бу дарслар, одатда, мавзуни баён этиш ва дарсдан кузланган мақсадни очиб беришни, янги материални навбати билан баён этиш ёки ўқувчиларнинг ўқув адабиёти, техника адабиёти (журналлар, бюллетенлар, альбомлар, чизмалар, схемалар, технологик жараён карталари ва шу кабилар) ёки справочник адабиёт билан мустақил ишлашни ташкил этишни, ўқувчиларнинг саволларига жавоб кайтаришни, ўқувчиларнинг янги материални узлаштириш сифатини текшириш, кушимча тушунтиришларни, уйга вазифалар беришни уз ичига олади. Бундай дарслар одатда, урганиладиган материал тавсифий характерда ва узлаштириш учун енгил булган холларда утказилади. 2. Аралаш дарслар. Бу дарсларда хар хил дидактик маслалар комлекси ҳал қилинади. Улар барча ёки купчилик структура элементларини хар хил комбинацияда уз ичига олади. Аралаш дарслар умумтехника ва махсус фанларни ўрганишда дарсларнинг энг куп таркалган типидир. Сунгги вактларда структурасининг эскирган ва бир хиллиги, дарсда ўқувчиларнинг мустақиллик ҳамда активлик даражасининг пастлиги, билим беришнинг уларни пухталашдан узилиб колганлиги, утказиш методларининг бир хилиги туфайли аралаш дарс танкидга учрамокда. Бу танкид ўқув жараёнининг ташкил этилиши ва методикасигагина таалукли бўлиб, дарснинг типига мутлако алокадор эмас. Купгина камчиликларнинг сабаби аралаш дарс утказилишида эмас, балки дарс структураси сийкаси чикиб кетганлигида, дарс элементлари катъий тартибда келишида, аксари ўқитувчилар бу дарснинг бой педагогик имкониятларидан фойдалана билмаганлигидадир. Аралаш дарснинг афзаллиги шундаки, у ўқув жараёниннг бир бирига энг якин звеноларини уз ичига олади, бу эса ўқувчиларнинг билимларини пухта ва онгли равишда узлаштиришини таъминлаш учун жуда муҳимдир. Бу типдаги дарсларнинг аралаш характери машғулотлар структурасини кенг чегарада узгартиришга имкон беради. Масалан, бир дарсда ўқувчиларга янги билимлар берилади, бу билимлар пухталанади, илгари утилган материал такрорланади, ўқувчиларнинг билимлари текширилади ва хоказо, иккинчи дарсда бу элементлардан баъзилари булмайди ёки бир бирига кушилиб кетади (янги материални ўрганиш вақтида у пухталаниши, билимларни текшириш эса тушириб колдирилиши мумкин), хар хил дарсларда бир хил элементларнинг кетма кетлиги узгариши хам мумкин (уй топшириқларининг қандай бажарилганлиги янги материалларни баён этишдан олдин хам, кейин хам текширилиши мумкин, ўқувчиларнинг мустақил ишларини дарс бошида утказган маъкул). Шу билан бирга, шуни таъкидлаб утиш керакки, структура элеменларини хар хил комбинациялаш ёлгиз мақсадга эмас, балки педагогик мақсадга мувофикликка асосланиши лозим. Иккинчи томондан дарснинг структурасини аниқлашга ижодий ёндошиш талаби аралаш дарс аниқ структурага эга эмас деган маънони билдирмайди. ўқувчи хар қандай дарсга, шу жумладан, аралаш дарсга тайёрланар экан, уни структурасини уйлаб олади ва уни режада аниқ акс эттиради. Хар бир структура элементи учун дарс давомида ўқув ишининг муйян мазмуни ҳамда тегишли усуллари белгиланади ва амалга оширилади. Дарснинг структурасизлиги ўқитувчи ишида хам, ўқувчилар ишида хам системасизликка олиб келади. 3. Билимларни пухталаш ва татбик этиш дарслари. Бундай дарсларда теманинг бундан олдин урганилган материали юзасидан ўқувчилар билан фронтал сухбатлар, лабаратория-амалий ишлар утказилади, хар хил масалалар ечилади, технологик жараёнлар ишлаб чиқиш машқлари, ёзма график ишлар, илгари урганилган материални мустаҳкамлаш ва системага солиш юзасидан турли мустақил ишлар (схемалар тузиш вауларни укиш, жадваллар тузиш, техникавий хужжатларни тахлил қилиш ва шу кабилар) утказилади, кинофильмлар курилади, ўқувчилар доклад ҳамда рефератлар билан чикадилар ва хоказо. Бу иш давомида билимлар эсга солинади, етарли фактлар, тушунчалар, қонуниятлар ўқувчилар онги вахотирасида пухталанади. Бунинг натижасида билимлар анча пухта бўлади. Такрорлаш-умумлаштириш дарслари. Бу дарслардан кузланган мақсад-урганилган материал юзасидан олинган билимларни эсга тушириш васистемага олиш, бу эса билимлардаги камчиликларни тулдиришга, мавзунинг, булимнинг ва бутун фаннинг асосий гояларини, масалаларини янада чуқур очиб беришга ёрдам қилади. Бу типдаги дарслар программа мавзусини ёки булимини ўрганиш сунггида ва ўқув йилининг охирида утказилади. Такрорлаш-умумлаштириш дарсларига нисбатан куйиладиган асосий талаблардан бири уларнинг мундарижасига албатта ўқувчилар ўқув фаолиятига доир янги маълумотлар ва методлар киритишдир. Такрорлаш-умумлаштириш дарслари икки хил бўлади: ўқитувчи мавзунинг, булим ёки куснинг урганилган материали юзасидан умумлаштирувчи обзор лекция утказади ёки ўқувчилар билан кенгайтирилган сухбат ташкил қилади. Сухбат вақтида ўқувчилар ўқитувчи рахбарлигида умумлаштирувчи машқлар, ёзма ишлар ва бошқа топшириқлар бажарадилар. Ўқувчиларнинг иш турлари нихоятда хил-хиллигига карамай, бу типдаги дарсларнинг структураси тахминан бир хил. Бу структура дарс мавзуси ва мақсадини аниқлашни, илгари урганилган ҳамда навбатдаги ишларни бажариш учун зарур маълумотларни эсга туширишни, ўқувчиларнинг ишни бажаришини (ёки утказилиши кузда тутилган бошқа фаолият турлари) ва якун ясашни уз ичига олади. 4. Ўқувчиларнинг билими, ўқуви ҳамда малакаларини текшириш дарслари. Бу дарсларда мавзу, булим ёки бутун курс юзасидан батафсил оғзаки савол-жавоб, ёзма ёки график контрол ишлар утказилади, контрол қилувчи курилмалар, карточка-топшириқлар, обзор-такрорлаш жадваллари ёрдамида ўқувчилар билими текширилади, амалий характердаги топшириқлар бажарилади ва хоказо. бундай дарслардан кузланган мақсад хар бир ўқувчининг тайёргарлик даражасини асосли бахолаш учун маълумотлар олиш, билимларнинг канчалик онгли ва чуқур узлаштирилганлигини, олинган ўқув ҳамда малакаларнинг канчалик пухта эканлигини аниқлашдан иборат. Бундан ташқари, бундай дарсларни утказишда ўқитувчи ўқувчилар билими ҳамда ўқувидаги камчиликларни тулдиради ва уларни янада ривожлантиради. 5. Ўқув материалини муаммоли баён этиш. Ўқув жараёнини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари – ўқувчиларнинг таълимий ишларини фаоллаштириш, муастақиллигини ривожлантириш, ўқитишнинг энг самарали шакл ва методларидан фойдаланишдир. Бу шакллардан бири ўқув материалини баён этишни муаммоли қилиб тузатишдир. Бунда ўқувчи онгида муаммоли вазият ёки илмий изланишни эслатувчи вазифа шаклланади. Ўқувчининг узи саволга жавоб топишга, муаммони ҳал қилишга интилади. Одатда, у тўғри жавобни ўқитувчи ёрдамида топади. Аммо узи кидириб топишга интилиши ва ечим вариантларини топиши унда билиш фаоллигини, мустақил фикрлашни вужудга келтиради, унинг билиш фаолиятига ижодий тус беради. Ўқитишда тафаккур янги харакат усулларини ва узлаштирилиши лозим булган янги билимларни “кашф этиш”ларига хизмат қилади ва шунда ўқитувчиларда руй берадиган психик холатни кетириб чикарадиган муайян вазиятлар ҳамда уларга мос вазифалар муаммоли вазият ва вазифалар деб аталади. Шундай вазиятни яратиш ва уша муаммони ҳал қилишда ўқитувчининг тутган йули, усули муаммоли баён қилиш дейилади. Муаммоли вазиятни вужудга келтириш ва муаммони ҳал қилиш асосида ташкил этилган ўқув жараёни муаммоли ўқитишдир. Муаммоли вазифалар ва вазиятлар қуйидаги холларда вужудга келиши мумкин: -Муайян маълумотлар бўйича ечимларни топиш учун мустақил изланишда; -Мавхум мазмуннинг муайян тасаввурлар билан богланиши асосида; -Билимларни ўқувчиларнинг шахсий тажрибаси ва амалий ишлари билан боглашда; -Топкирлик юзасидан топшириқлар, вазифалардан, муаммоли вазиятни уз ичига олган бошқа воситалардан фойдаланишда. Мана шуларнинг хаммаси билиш ва кизикиш фаоллигини келтириб чикаради. Ўқувчилар узларида ечимни топиш учун зарур билимлар борлигини тушунадилар ва муаммо жавобнинг тўғри вариантини топишдан иборат бўлади. Дарслар типларини куриб чиқиш дарснинг котиб колган схема эмаслигини курсатади. Ўқув ишининнг ташкилий формаси булган дарс максимал натижаларга эришиш учун типлар ҳамда структура бўйича узгариб туриши мумкин ва лозим. Хар бир дарс қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 1. Мақсад ва мазмуннинг аниқлиги; бу талаб дарснинг бутун ўқув материалини ва унинг хар қайси қисмини тўғри танлаш билан амалга ошади. 2. Таълимий ва тарбиявий вазифаларнинг бирлиги; таълимнинг тарбиявий характери унинг объектив қонунияти ҳисобланади. Шу билан бирга ўқитувчи ўқувчиларнинг касбий билимларини шакллантиришда хамма имкониятларидан фойдаланиши керак. 3. Дарснинг хар қандай босқичида таълимнинг энг керакли методларини танлаш; ўқитиш методини тўғри танлаш ўқитувчи меҳнатининг самарадорлигини ва ўқувчиларнинг энг юқори фаоллигини таъминлайди, ўқувчиларга чуқур ва пухта билимлар беришни, уларда билимларни амалга тадбиқ этиш малакаларини шакллантиради. 4. Дарсда ўқувчиларнинг жамоа ва якка тартибдаги ишини тўғри қўшиб олиб бориш; ўқитувчи дарс давомида бутун гуруҳ билан ишлашдан ташқари ўқувчиларнинг якка тартибдаги топшириқлар бўйича мустақил ишлашини ҳам кенг жорий қилиши лозим. 5. Дарсни самарали ташкил этиш; бу талаб дарсга ажратилган вақтдан унумли фойдаланишни, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг дарсга яхши тайёрланишини, машғулотнинг янги техник жиҲозлар билан таъминланишини, унинг барча элементлари, структураси пухта тузилишини тақозо этади. Мақсад ва мазмуннинг аниқлиги. Бу талаб дарснинг бутун ўқув материалини ва унинг хар қайси қисмини тўғри танлаш йули билан таъминланади. Дарсда урганиладиган (мустаҳкамланадиган, такрорланадиган) материал нисбатан тугал, мустақил булиши, дарслар системасида муайян урин тутиши ва уз дидактик йўналишига эга булиши, яъни ўқувчиларга янги материални баён этиши, билимларини мустаҳкамлаши ва системага солиши, бу билимларни тадбиқ этиш ўқуви хосил қилиш лозим ва хоказо. Таълим ва тарбиявий вазифаларнинг ажралмаслиги. Юқорида таъкидлаб утилганидек, таълимнинг тарбияловчи характери унинг объектив қонуниятини саналади. Аммо, шунга карамай, ўқитувчи хамиша ўқувчиларнини тафаккури, хотираси, диккат- эътибори, иродаси ва бошқа хислатларини, билиш фаолиятини, ижодини, ишда мустақиллиги ва шу каби фазилатларини ривожлантириш учун дарсда хар қандай имкониятдан фойдаланишга мажбур. Дарснинг хар қайси босқичида ўқитишнинг энг муҳим маъкул методларини танлаш. Ўқитиш методларини танлаш купгина факторга: ўқув материалининг мазмунига, дарсдан кузда тутилган мақсадга мақсадга, дарснинг ўқув материаллари билан таъминланганлик даражасига, ўқувчиларнинг тайёргарлик савиясига, ўқитувчи тажрибасига ва шу кабиларга боғлиқ. Ўқитиш методини танлаш ўқитувчининг Юқори меҳнат унумдорлигини ва ўқувчиларнинг максимал активлигини таъминлаши керак, бу эса ўқувчиларга чуқур ҳамда пухта билимлар беради, олинган билимларни амалда тадбиқ этиш ўқувларини хосил қилади. Дарсда ўқувчиларнинг коллектив ва индивидуал ишини тўғри кушиб олиб бориш. Бу талаб ўқитишни индивидуаллаштириш даражасини ошириш зарурлигини такозо қилади. ўқитувчи бутун гуруҳга ўқув материалини маълум қилар экан, одатда, уртача ўқувчини назарда тутади. Аммо, конкрет ўқувчилар ана шу уртача ўқувчидан куп жихатдан фарк қилади. Шунинг учун ўқитувчи бутун гуруҳга билан фронтал иш олиб бориши билан бирга, дарсда индивидуал топшириқлар бўйича мустақил ишлашни хам кенг жорий қилиши, индивидуал назорат утказиши, уй топшириқларини индивидуал бериши ва уларнинг бажарилишини индивидуал текшириши лозим ва хоказо. Ташкил этишнинг аниқлиги. Бу талабнинг бажарилиши дарсга ажратилган хамма вактдан ўқувчилар билан ишлаш учун энг самарали фойдаланишга имкон беради. бунга ўқитувчи ва ўқувчиларнинг дарсга яхшилаб тайёрланиши, дарсни жуда яхши моддий-техникавий таъминлаш, унинг барча элементлари структурасини пухта тузиш ва дарсни аниқ ташкил этиш орқали эришилади. Юқорида келтирилган талаблар дарс тўғрисидаги тушинчани чекламайди ва тула очиб бера олмайди. Дарслар бир-биридан мазмуни, мақсади, структураси, ташкил этилиши, утказилиш методлари ва бошқа жихатидан фарк қилади, ўқитувчиларнинг шахсий фазилатларига боғлиқ булган субъектив аломатлар тўғрисида гапирмаса хам бўлади. Шунинг учун дарсларни классификациялаш тўғрисидаги масала муҳимдир. Назарий таълим. Ҳунар билим юртларининг ўқув режаларида назарий ва ишлаб чиқариш таълими кўзда тутилган. Назарий таълимнинг вазифаси, мазмуни, усуллари ташкилий шакллари ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, битта мақсадга, яъни юқори малакали ишчи кадрлар тайёрлашга қаратилади. Шунинг учун назарий ва ишлаб чиқариш таълими билим юртларидаги ўқув жараёнининг мустақил, аммо ўзаро алоқадор қисмлари ҳисобланади. Таълимда назарий дарс соатлари билан амалий машғулотларнинг соатлари маълум нисбатда бўлиши лозим. Бунда ўқувчилар ўрганилаётган фан билан таниш эмаслигини, ўзлаштириладиган билимлар улар учун янгилигини назарда тутиш зарур. Янги фанни ўқитиш олдинги ўтилган фанлар асосида ва янги технологияни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Махсус техник фанларни ўрганишдан мақсад – ўқувчиларда ҳозирги замон техникаси ва ишлаб чиқариш технологияси бўйича касбий маҳоратни шакллантиришдир. Махсус техник фанлар бўйича дарсларга тайёргарлик кўришда дидактик принцип талабларини ҳисобга олиш зарур. Ўқитувчининг ўқитиш қонуниятларини билишгина эмас, балки уларни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш ҳам муҳимдир. Бунга эса ўқув жараёнини ташкил этишда ўқитишнинг асосий қоидаларига таяниш кераклигини чуқур англаган тақдирдагина эришиши мумкин. Бу қоидалар дидактикада ўқитиш принциплари ёки дидактик принцип деб аталади. Дидактик принциплар: таълимни илмий асосда ташкил этиш; унинг тарбиявий характери, мунтазамлиги ва изчиллиги, кўргазмалилиги, мазмунининг ўқувчиларга мос бўлиши; ўқитишнинг фаоллиги ва онглилиги; билим, кўникма ва малакаларни пухта ўзлаштириш ва ҳар бир ўқувчига якка тартибда ёндашишдан иборатдир. Ўқитувчи ўқувчиларга машина ва қуролларнинг тузилиши, ишлаш принципи ва меҳнатни ташкил этишни чуқур ўргатиши, уларни қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш режалари, фан ва техниканинг ютуқлари, олимлар, муҳандис ва ишчиларнинг хизматлари хақидаги маълумотлар билан ҳам таништириши лозим. Таълимни илмий асосда ташкил этиш принципи ўқувчиларнинг таълими ишларини фаоллаштирувчи, ақлий кобилиятларини устирувчи, уларни мустақил билим олишга ўргатувчи усулларни танлаш ва техник атамалардан фойдаланишга одатланишдир. Таълимнинг тарбиявий характери ўқувчиларга касбий билим бериш, уларнинг ақлий ўсиши хамда дунёқарашининг шаклланиши учун шароит яратади. Таълимни амалга оширишда ўқитувчи ўқувчиларда ўз касбларига муҳаббат, онгли интизом, ўз меҳнатини режалаштира билиш, жамоа билан ишлай олиш кўникмаларини тарбиялаши лозим. Ҳар бир дарсни ўқувчилар билим ва малакаларни эгаллашлари билан бирга уларда дунёқараш ҳам шаклланадиган йўсинда ташкил қилиш лозим. Кўргазмали принципи ўрганилаётган ҳодиса ва нарсаларни жонли идрок этиш асосида ўзлаштиришни кўзда тутади. Таълимнинг кўргазмалилик принципи ўқув материалини аниқ образлар орқали бевосита идрок қилишни таъминлайди. Таълим жараёнида кўргазмали воситалардан тўғри фойдаланиш ўқувчилар техникага оид билимларни пухта ўзлаштириб олишига, уларни малака ҳосил бўлишига ёрдам беради. Агар кўргазмали қурол бирор фикр учун кўрсатиш воситаси бўлса, нутқ асосий, кўргазмали қурол эса ёрдамчи восита бўлади. Агар кўргазмали восита кузатишни ривожлантириш учун қўлланса, нутқ қисқа бўлиши фақат асосий воситага, яъни кузатишнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилиши керак. Мана шу талабларни бажариш учун назарий дарсларда плакат, кинофильм, диафильм ва бошқалар бўлиши керак. Таълимнинг ўқувчиларга мос бўлиши принципи уларнинг аклий, жисмоний ва ёш хусусиятларни ҳисобга олишни талаб қилади. Онглилик ва фаоллик принципи таълимни ўқувчилар илмий билимларни онгли, ижодий ўзлаштирадиган йўсинда ташкил этиш кўзда тутилади. Бунга эса ўқувчиларнинг дарс вақтидаги жуда фаоллиги билан эришиш мумкин. Бу тамойил ишлаб чиқариш таълими жараёнида касбий малакаларни онгли ўзлаштиришда, ундаги иш ҳаракатларини фарқлай билишда кўринса, амалий топшириқларни бажаришда мазкур принципнинг натижаси меҳнат усуллари тўғри ва белгиланган вақтда бажарилишида намоён бўлади. Малакаларни пухта ўзлаштириш тамойиллари. Бу тамо-йилга кўра ўқитувчи амалий лаборатория машғулотларининг самарадорлигини назорат қилиб туради. Малакалар пухта ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида ўрганилган материаллар мунтазам равишда такрорлаб борилади, янги материални мустаҳкамлаш тадбирлари қўлланади. Хар бир ўқувчига якка тартибда муносабатда бўлиш тамойили ўқувчиларни хар томонлама ўрганишни, уларга ўз вақтида ёрдам беришни, уларнинг ташаббускорлиги ва ижодий кобилияти намоён бўладиган шароит яратишни талаб қилади. Хар бир ўқувчининг ўзига хос томонларини ҳисобга олиш учун ўқитувчи ва уста дарс ўтилгунича уларнинг тавсифномаси билан танишиши ва хар бири билан суҳбат ўтказиши керак. Назарий таълим дарсларининг ташкилий шаклларини тўғри танлаш катта аҳамиятга эга. Бунда дарсни ўтиш жойи ва тартиби, ўқувчиларнинг фаолияти хамда дарсда уларни гуруҳларга ажратиш, дарс давомида ўқитувчи билан ўқувчилар орасидаги алоқанинг моҳияти кўзда тутилади. Дарсларнинг ташкилий шакллари ҳунар билим юртининг таълим – тарбиявий вазифалари билан белгиланади ва ўқитиш усулларига боғлиқ бўлади. Ўқитиш методлари таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятининг йўналишини, ўқитиш жараёнининг қандай ташкил этилиши ва олиб борилишини ҳамда ўқитувчининг иш ҳаракатларини белгилайди. Бу методлар ўқитувчи томонидан ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш учун қўлланадиган усуллар йиғиндисини ўз ичига олади. Таълим тизимида ўқитиш методлари билан бирга «усул» ва «восита» атамалари ҳам ишлатилади. Усул – маълум ўқув материалини ўтишда қўлланаётган асосий ўқитиш методи билан бирга иккинчи бир ўқитиш методининг айрим элементларидан фойдаланиб иш кўришдир. Восита – ўқитиш методларини амалга ошириш учун зарур булган ёрдамчи ўқув материаллари – асбоб, қурол, аппарат ва шу кабилардан фойдаланишдир. Таълим методлари ўқитиш жараёнида ва педагогик тафаккурнинг кўп асрлик ривожланиши тарихида муҳим ўзгаришларга дуч келди. Педагогикада таълим методларини тавсифлаш ва белгилашга бир хил ёндошиш мавжуд эмас. Айрим муаллифлар методларини белгилашда билиш манбааларининг хусусиятларини асосий деб ҳисоблайдилар: чунончи, оғзаки (суҳбат, тушунтириш, баён қилиш, ўқувчиларнинг техник адабиётлар билан мустақил ишлаши ва бошқалар); кўргазмали (кўргазмали қурол, кинофильм ва диафильмларни намойиш этиш); меҳнат усулларини кўрсатиш ўқувчиларни мустақил кўзатишлари ва бошқалар); амалий (машқлар, операциялар, иш усуллари, амалий лаборатория машғулотлари) ва бошқалар. Кейинги пайтларда педагогика назарияси ва амалиёти ўқувчилар билиш фаолиятининг характери бўйича таснифланадиган методлар қўлланилмоқда. Таълим жараёнида қўлланадиган методлар ўқувчилар фаоллигини ошириши, ўргатилаётган ўқув методларини ўқувчилар чуқур ўзлаштиришини таъминлаши лозим. Тушунтириш – кўргазмали метод. Ўқитувчи хар хил воситалар ёрдамида ўқувчиларга тайёр маълумот беради ва улар маълумотни қабул қиладилар, англайдилар ва хотирада сақлайдилар. Эслаш методи. Ўқитувчи топшириқлар тизими билан ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этади. Ўқувчи эса тасвирлар бўйича кўникма ва малакаларни эгаллайдилар. Ўқувчилар билимининг хажми ортиб борган сари биринчи методдан иккинчиси билан бирга фойдаланиш кўпайиб боради. Муаммоли баён. Ўқитувчи муаммоли вазиятни вужудга келтиради, дарс давомида уни ҳал ўилиш йулларини тушунтириб боради ва ҳал қилади. Ўқувчилар ўқитувчи билан биргаликда муаммони ҳал қилишда фаол иштирок этадилар. Тадқиқот методи ўқувчиларнинг янги муаммони ҳал қилишдаги мустақил изланиши ва ижодий фаолиятини ташкил этиш усулидир. Бунда ўқитувчи уларга тайёр муаммони баён қилмайди. Уни ўқувчиларнинг ўзлари ўқув материалини ўзлаштириш жараёнида топадилар. Шундан сўнг ўқитувчи муаммоли вазиятни вужудга келтиради. Анъанавий ўқитиш методлари – оғзаки баён қилиш, тушунтириш, суҳбат, маъруза, ўқув адабиётини ўқиш; тажрибалар ўтказиш, натурал объектларни кўргазмали воситаларни намойиш этиш; машқ, ёзма иш, график иш, лаборатория ишлари – баён этилган методлар тизимида восита ва усул сифатида намоён бўлади. Ўқитувчи эса улар ёрдамида у ёки бу методлардан фойдаланиб дарсини юқори савияда ўтказади. Амалий ўқитиш методлари. Амалий метод деганда ўқув материалини машқлар, мустақил топшириқлар, амалий ва лаборатория ишлари асосида ўзлаштиришнинг шакллари тушунилади. Ишлаб чиқариш таълимида бу методга иш усуллари, меҳнат операциялари, комплекс ишлар ва вазифаларни бажаришда мустақилликни ривожлантиришга қаратилган ишлар, тренажерларга оид машқлар, лаборатория – амалий ишларга эса технологик жараённи бошқариш машқлари киради. Машқлар – кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида муайян харакатларни кўп марта такрорлашдир. Ишлаб чиқариш таълимдаги машқларга асосан қуйидаги талаблар қўйилади: машқларни ўқувчилар онгли ва мақсадга мувофиқ йЎсинда бажаришлари; машқлар методикага асосланиши, тизимли, изчил, узлуксиз бЎлиши ва такрорланиши; ўқувчиларнинг ишдаги мустақиллиги мунтазам ривожланиб бориши керак. Онглилик ва мақсадга мувофиклик машқларни бажаришдаги энг муҳим талабдир. Ўқувчилар машқни нима учун кераклигини аниқ тасаввур қилишлари ва мақсадга эришишга фаол интилишлари лозим. Урганиладиган мезнат жараёнларининг илмий- техник асосларии бажариш йуллари, ишда учрайдиган хатоларни билиш ўқувчиларга урганилаётган харакатларни узлаштириш имконини беради. 1. Онглилик ва мақсадга мувофиклик кўникмалар шаклланишининг дастлабки пайтларида айникса катта аҳамиятга эга. Ўқувчилар машқ натижаларидан довдираб колмасликлари учун ўқитувчи, уста уларнинг кийинчиликлардан, кийинчиликларни енгиш йулларидан огохлантиради. Машқлар муваффакиятли утиши учун ўқитувчи ўқувчиларнинг тегишли натижаларга эришишдаги интилишларини куллаб кувватлаши керак. Машқларни тобора кийинлаштириб бориш зарур. Кўникмаларн ишакллантириш жараёни ўқув фаолиятида ҳал қилувчи рол уйнайди. Ўқувни режалаштириш ҳужжатлари Касб – ҳунар коллежларида фанлардан назарий дарсларни утишда: Перспектив мавзулар режаси Кундалик дарс режаси Дарс конспекти Назарий дарсларни ҳисобга олиб бориш журналларидан мунтазам фойдаланилади. 1. Перспектив мавзулар режаси ўқув материалини тўғри таксимлашда айни фанни бошқа фанлар ва ишлаб чиқариш таълими билан боглашда, дарсга керакли ўқув материаллари ва жихозларни тайёрлашда ёрдам беради, укиш жараёнининг самарадорлигини ошириш шароитини яратиш имконини беради. Перспектив мавзулар режасининг асосини мавзулар бўйича дарслар тизими ташкил этади. Мазкур режани ўқитувчи фаннинг ўқув режаси ва дастурига асосан дарслар бошлангунича тузади ва унда қуйидагилар кузда тутилади: машғулот ўқув ишларини бажариш учун ташкилий қисм; дарсда ўқувчиларнинг мустақил ишлаши; фанлараро ва фан ичидаги богланишларни белгилаш; тарбиявий ишни перспектив режа билан боглаб олиб бориш; ишлаб чиқариш таълими билан богланиш; кургазмали кулланмалар, дидактик материаллар ва таълимнинг техник воситаларини белгилаш; уйга топиширк; маълумотнома ва методик адабиётлар. Режанинг компонентлари ўқув фани ва мавзу материалининг мазмуни, билим юртининг ўқув моддий базаси, ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасига караб аниқланади. Перспектив мавзулар режаси методика кенгашида куриб чиқилади. Перспектив мавзулар режаси такроран фойдаланадиган хужжат бўлиб, унга мунтазам равишда узгартиш ва кушимчалар киритиб борилади. Н. М. Белоусова 1-жадвалдаги перспектив мавзулар режасини тавсия этади (1-жадвал). Режанинг булимлари қуйидагича тулидирилади: Дарснинг тартиб номери каср сифатида – суратга дарсларнинг мавзу бўйича ва махражга фан бўйича тартиб номерлари ёзилади. Масалан, 3  20, бунда 3-мавзу бўйича ва 20-фан бўйича тартиби. Мавзу, дарснинг асосий масалалари. Мавзу ёзилгандан кейин, дарснинг асосий саволлари ёзилади, лекин дастурнинг хаммасини ёзиш шарт эмас. Ўқув ишини ташкил этиш шакли. Таълимнинг ташкилий шаклини ўқув-тарбия мақсадларига караб ва ўқитиш методлари ҳамда ўқув материалининг мазмунига боғлиқ бўлади. Ўқувчиларнинг мустақил иши. Бунда уларнинг китоб, жадвал, топшириқ, кинофильм, диафильм плакат ва хоказолар билан шугулланиши ифодаланади. Касб-ҳунар коллежининг тарбиявий иш режаси билан богланиши. Бу булимни тулдиришда касб-ҳунар коллежининг тарбиявий иш режасидан фойдаланилади ҳамда богланиш хар бир дарс учун эмас, балки бир мавзу учун ёзилади. Фанлараро ва фан ичидаги богланишлар. Бу булимда урганилаётган фаннинг умумтаълимий, умумтехник ва бошқа махсус фанлар билан богланишлари курсатилади. Ўқитишнинг техник воситалари, кургазмали қурол ва кулланмалар. Амалий ишлаб чиқариш таълими билан богланиши. Бу булимда урганилаётган ўқув материалини ишлаб чиқариш таълимида бажариладиган топишириклар билан богланиши курсатилади. Уйга топшириқ. Мустақил ишлашда фойдаланиладиган адабиётларнинг номлари, нашриётлари, чиккан йиллари, қайси бетларидан фойдаланиш кераклиги ифодаланади. Дарснинг мақсади учта: таълимий (ўқитиш), тарбиявий ва ривожлантириш мақсадларига булинади. Таълимий мақсадга умуман қуйидагилар киради: -янги тушунчаларни шакллантириш; -янги қонун, қонуният, хусусият ва белгиларни узлаштиришни таъминлаш; -янги харакат усулларини ўргатиш; -билимлардаги етишмовчиликларни бартараф этиш; -билимларни умумлаштириш ва тизимга солиш; -малакаларни шакллантириш; -маълум харакат усулларини мутахкамлаш; -тушунчалар орасидаги богланишларни аниқлаш бўйича ўқувчиларда бирор нарса тўғрисида тушунчаларни шакллантириш; -дунёқараш гоялари ва муаммоларини аниқлаш; -ўқувчиларда у ёки бу харакатни, вокеаларни бахолаш бўйича билимларни шакллантириш; -хулоса чиқаришга тайёрлаш, узлаштиришга эришиш. Тарбиявий мақсад ўқувчиларда қуйидаги муайян шахс сифатлари ва характерини таркиб топтиришдан иборатдир; -дунёқарашни ва касбга кизикишни; -уз-узини текшириш ва узаро ёрдамни; -вокеликлар орасидаги богланишларни аниқлаш ва тахлил қилиш кўникмаларини; -бир соҳадан иккинчи соҳага билимларни кучириш кўникмаларини; -фанлараро богланишларни амалга ошириш кўникмаларини; -нутқ маданиятини; -ватанпарварликни; -меҳнатга онгли муносабатни; -онгли интизом ва яхши хулкни; -таълим олишга ижобий муносабатни; -эстетик карашларни; -иш урнини ташкил этиш ва уз фаолиятини текширишни; -эътикодни. Таълимнинг мазмуни хаёт ва замон билан узвий богланса, у тарбиялаш хусусиятига эга бўлади. Ривожлантириш мақсади – дарс жараёнида ўқитувчиларнинг психологик сифталарини диккат, хотира, тафаккур ва билиш кобилиятларини шакллантиришдир. Психологик адабиётларни тахлил қилиш ўқувчиларда тафаккурни, политехник, меҳнат, билиш ва аклий кўникмаларни, ирода ва мустақилликни ривожлантириш, уларни келгуси дарсларга тайрлаш зарурлигини курсатади. Агар билимларни шакллантириш ва мақсадли тарбиялаш ўқувчиларнинг билиш кобилиятини такомиллаштирса, буни ривожлантирувчи таълим деб тан олинади. Энди намуна сифатида айрим фанлар бўйича дарс режаларини куриб чикамиз. Дарс режаси асосий ўқув-режалаштириш ҳужжатларидан бири бўлиб, уни ўқитувчи ўқув дастури ва перспектив мавзулар режаси асосида тузади. Унда дарснинг таълим-тарбиявий мақсадлари, ўқитиш ва тарбиялаш масалалари кўрсатилади ҳамда дарснинг таркиби ва элементлари, хар бир элементга ажратилган вақт, ўқитувчи томонидан изоҳланадиган ўқув материалининг кетма-кетлиги ва мазмуни, мустақил ишларнинг характери ва мазмуни, уй топшириғи ва бошқалар ифодаланади. Билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш ҳамда такомиллаштириш, уларни текшириш Ўқитувчи дарсни ўқувчилар урганилаётган материални равшан англабгина колмай, уни аниқ такрорлаб хам бера оладиган, билимларни келгуси ўқув ишларида ва амалда куллай оладиган йусинда ташкил этиши керак. Билимларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришда ўқувчилар уларни дастлаб қандай узлаштирган бўлсалар, худди шундай айтиб беришлари, уларга аниқлик мукаммаллик киритишлари лозим. Таълимий ишнинг ана шу босқичида янги ўқув материали билан илгари узлаштирилган материалларни узаро чамбарчас, ўқувчилар яккол тушунадиган йусинда боглаш уларнинг фандан олган билим ва кўникмаларини бойитади, кенгайтиради ва янада шакллантиради. Ўқитиш даврига, урганилаётган материал мазмунига караб билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш ҳамда такомиллаштириш хар хил дидактик мақсадларга эга булиши мумкин. Ўқитишнинг дастлабки босқичларида, шунингдек, тасвирий материални ўрганишда билимларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш репродуктив характерга эга булиши мумкин. Бунда ўқувчилар топшириқни ўқитувчи берган намуна асосида бажарадилар, билимларни дастлаб қандай идрок этган бўлсалар, ана шу холда татбик қиладилар. Шундан кейин ўқувчилар топшириқларга ижодий ёндошадилар ва узига хос йуллар билан бажарадилар, муаммоларни ҳал қилишнинг янги усулларини топадилар. Лекин бундай билиш фаолияти уларда муайян билимлар ва уларни куллаш тажрибаси булишини, сабаб-натижа богланишларини чуқур тушунишни талаб қилади. Ўқитувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш ҳамда такомиллаштириш, асосан, уларнинг мустақил ишлари орқали амалга оширилади. Ўқувчилар мақсадга онгли ва фаол интиладилар, пайдо бўладиган кийинчиликларни бирор кишининг ёрдамисиз енгадилар. Ўқитувчи мустақил ишлаш учун топшириқлар тузади, уларни бажариш тартибини режалаштиради, вақти-вақти билан топшириқларнинг мураккиблик ва кийинлик даражасини узгартириб туради, иш вақтида ўқувчиларни кузатиб, зарур холларда уларга ёрдам беради. Билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш ҳамда такомиллаштиришни тўғри йулга куйиш ўқувчиларда меҳнат маданиятини, дарсга маъсулиятли муносабатни таркиб топтиради, фикрлашни, хусусан техник фикрлашни ривожлантиради. Техник фикрлашнинг хусусиятлари ўқув ишининг методик усулларини, хусусан билим, кўникма ваа малакаларни мустаҳкамлаш ҳамда такомиллаштириш тизимини белгилайди. Билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш ҳамда такомиллаштириш тизими хар хил машқларни бажариш, урганилган материални ўқув машғулотларида такрорлаш ва уйга берилган топшириқларни бажаришдан иборатдир. Билимларни мустаҳкамлаш ва кўникмаларни шакллантириш учун купинча репродуктив методдан фойдаланилади. Бу метод ўқув материалини айтиб бериш ва эсда саклашга, ижодий тафаккурнинг ривожланишига, мустақил билиш фаолиятини кучайтиришга каратилган бўлади. Лекин ўқитиш методлари тургун, доимий эмас, улар кейинги пайтларда ривожланиб фаол ўқитиш методлари шаклида намоён булмокда. Фаол ўқитиш методлари ўқув материалини эгаллаш жараёнида ўқувчиларни фикрлаш ва билиш фаолиятига ундайди. Фаол ўқитиш методидан қуйидагилари фойдаланилади: А). Ўқитувчи ўқув материалини кайта гапириб бериш ва эсда саклаш учун тайёр билимларни намойиш этмайди; Б). У ўқув материалини шундай баён қиладики, Ўқувчилар фаол билиш ва амалий ишлар жараёнида мустақил билим ҳамда кўникмаларни эгаллайди (2-расм). Фаол ўқитиш методларининг хусусияти, улар асосида амалий ва фикрлаш фаолиятига интилиш ётишидир. Бу методлардан дарснинг хар хил босқичларида: билимларни дастлабки ўрганишда, мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришда, кўникма, малакаларни шакллантиришда фойдаланиш мумкин. Кўникма хосил қилишнинг мувофакияти катор шартларга боғлиқ. Биринчи шарт – кўникма нима мақсадда шакллантиришини англашдир. Хар қандай кўникма – автоматлашган даражага етказилган харакатлар тизимидир. Агар ўқувчи материални узлаштиришда унинг аҳамиятини ташанмаса, унда бундай харакатлар шаклланиши кийин бўлади. Иккинчи шарт – машқларни тизимли булиши. Одатда кўникмалар хосил қилишдаги кийинчиликларга ўқув машқлари тизимини ташкил этиш ва уларни утказишдаги камчиликлар сабаб бўлади. Учинчи шарт – амалий харакатларини онгли равишда бажариш. Ўқувчи уз харакатларини, иш операцияларини изчиллигини яхши тушуниши зарур, уларни механиқ тарзда такрорлашга ва ёдлаб олишга йул куймаслик керак. Туртинчи шарт – дастлаб амалий харакатлар ва операцияларга пухта тайёрланиш. Операциялар онгли равишда, режа асосида бажарилса, кўникма тезрок ва мувоффакиятлирок шаклланади. Ўқувчи узининг дастлабки харакатларида хатога йул куймаслиги лозим, чунки уларни кайта ўрганишга тўғри келмайди. Дастлабки харакатлардаги хато кейин такрорланиб, мустаҳкамланиб колиши мумкин ва уни тузатиш кийин бўлади. Шу сабали харакатларни бажараётганда операциялар тартибини овоз чикариб ёки чикармай гапириб туриш гоят фойдалидир. Ўқитувчи шу харакатлар ва операцияларни эътибор билан назорат қилиб боради. Бешинчи шарт – машқларни мустақил бажариш ва узини узи назорат қилиш. Ўқитувчи ўқувчига бундай назоратнинг усулларини ўргатиши зарур. Олтинчи шарт – бажарилган машқлар, амалий ишларни тахлил қилиш ва бахолаш. Ўқув кўникма ва малакаларнинг ижобий ҳамда салбий жихатлари бўлади. Ўқувчилар типик хатоларга йул куядилар. Дарсларда яхши ишларни намойиш қилиш, ижобий намуна асосида ўқитиш мақсадга мувофикдир. Кўникмаларни шакллантиришнинг мана шу шартларига риоя қилинса, ўқитишнинг амалий методлари ўқув материалини мувоффакиятли узлаштиришга олиб келади. Шаклланган кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришни таъминлашнинг асосий омиллари: 1. Кўникма ва малакаларнинг онгли, тушуниб ва мустаҳкам шаклланиши. 2. Уларни шакллантиришда узлаштирилган билимларга таянилиши. 3. Хатоларнинг олдини олиш, уларни уз вақтида тузатиш. Нотўғри иш усулларига йул куймаслик. 4. Ўқувчиларга ягона педагогик талаблар куйиш. 5. Топшириқларни секин-аста мураккаблаштириб бориш. 6. Машқлар учун ажратилган вактдан тўғри фойдаланиш. 7. Малакалар тулик шакллангунича машқларни давом эттириш. 8. Ўқувчиларнинг эътиборлилиги. 9. Машқларнинг мунтазам равишда утказилиши Билим, кўникма ва малакаларни текшириш методлари. ўқувчиларнинг билим, кўникма ҳамда малакаларини текшириш оғзаки, ёзма ва амалий булиши мумкин. ёзма текшириш ва мустақил ишлар билимларни текширишнинг асосий шакллари ҳисобланади. Ёзма текшириш ўқувчиларнинг билимлари сифатини: тўғрилиги, аниқлиги, англаб олингани, амалга тадбиқ этилиши тўғрисида бир фикрга келиш ва қисқа вакт ичида гуруҳдаги барча ўқувчилар билимини текшириб куришга имкон беради. Ёзма текшириш, асосан ёзма график ишларни бажартириш билан амалга оширилади. Ёзма текшириш ишлари икки хил булиши мумкин: мавзу бўйича ва якуний текшириш ишлари гуруҳ мавзуни урганиб булгандан кейин, якуний текшириш бир неча мавзу утиб булингандан кейин утказилади. Ўқувчилардан якка тартибда ва фронтал сураш билимларни жорий, мавзу бўйича, якуний текширишнинг кенг таркалган шаклларидир. Савол хам ўқувчиларга берилади. Якка тартибда сураш чогида ўқувчи доска олдида жавоб беради. Унинг жавобини бутун гуруҳ эшитиб туради. Ўқувчилар йул куйилган хатоларни тўғрилайдилар, кушимчалар ва изохларни киритадилар. Якка тартибда сурашда дарснинг хам куп вақти кетади. Бунда гуруҳдаги ўқувчиларнинг билиш фаоллиги сусаяди. Аммо ундан бутунлай воз кечиш ярамайди, якка тартибда сурашнинг аҳамияти ўқувчиларнинг нутқини, хотирасини ва тафаккурини ривожлантиришдадир. Якка тартибда сураш вақтида барча ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш керак. Якка тартибда сурашдан ташқари, оғзаки текшириш хам ўқитувчининг гуруҳ билан сухбати шаклида амалга оширилади. Бу холда ўқитувчининг саволларига қисқа жавоблар кайтарилиши лозим, шунда сухбатда купрок ўқувчи иштирок этади. Бундай сураш, якка тартибда деб аталади. У утилган материални такрорлаш билан узвий кушиб олиб борилади, натижада билимлар эсдан чикиб колишининг олди олинади ва улар мустаҳкамланади. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини амалда текшириш ўқувчилар олган билимларини тегишли шароитда қандай тадбиқ эта билишларини аниқлаш мақсадида утказилади. Бундай текширишда ўқувчилар уз билимларинингтўғрилигига ва уларни мустаҳкамлашни давом эттириш зарурлигига ишонч хосил қиладилар. Кейинги йилларда ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини амалда текширишнинг методлари, шакллари ҳамда воситаларини такомиллаштириш бўйича педагогика амалиётида анча ишлар қилинди. Бу борада янги тадбирларни излаш натижасида катор ўқув юртларида махсус назорат қилувчи курилмалар ёрдамида сураш усули куллана бошланди. Шулардан бири тест ёрдамида текширишдир. Ўқувчилар билимини текширишдан мақсад – уларнинг узлаштириш даражасини аниқлашдир. Тестларнинг узлаштириш даражаси бўйича таснифи 3-расмда берилган. Унда узлаштиришнинг даражаси, тестларнинг тури ва хар хил куринишлари акс эттирилган. 1 даражали узлаштириш тестлари қуйидагиларни уз ичига олади: 1. Аниқлаш тестлари. Ўқувчиларга саволлар берилади. Улар “ХА” ёки “ЙУК” деб жавоб беришлари керак бўлса, альтернатив топшириқлардан фойдаланилади. 2. Фарклаш тестлари. Бу тестда куп танлаб олинадиган топшириқлардан бир неча жавоблардан битта танлаш таклиф этилади. 3. Ухшаш (солиштириш) тестлари. Бунда урганилаётган объектнинг умумийлигини ёки тафовутларини топиш керак бўлади, солиштириладиган хусусият ва параметрлар албатта топшириқда берилади. Муваффакиятли узлаштириш тестлари 1узлаштириш даражаси II узлаштириш даражаси III узлаштириш даражасиАниклаш тестлари фарклаш тестлари ухшатиш тестлари Ж авобни танлаш тест- масалалари Маълумотни айтиб бериш Тест масалала ри Урнига куйиш тестлари Конструктив тестлар Тест жараёнла ри 3-расм. Тестларнинг таснифи. Ўхшатиш тестларини тузиш кийинчиликлар тугдирмайди ва машинага осон киритилади. Бунда жавоблар куплиги учун ўқувчилар уйлашга, фикрлашга мажбур бўладилар. Шу билан бирга, 1 даражали узлаштиришга жавобларни танлаш бўйича тест- масалалар хам киритилади. Уларда жавоблар бир неча вариантда харф ёки ракамлар билан берилади. Ўқувчи масалани ечиб қайси жавоблар тўғрилигини аниқлаши керак. Тестларни бажаришда ўқувчи фаолиятининг характери бўйича танлаш тестларини қуйидаги гуруҳларга булиш мумкин: -Суз, харф ва сонлар билан белгиланган жавобларни танлаш. -График шаклда берилган жавобларни танлаш. -Кетма-кетликни танлаш. -Берилган улчамлардаги аниқ факторларнинг таъсири характерини танлаш. -Предметни танлаш. -Масалани ишлаш натижалари бўйича сон ёки харфларни танлаш. Тестлардаги топширкларни хилма хил булишига карамай, уларни структураси жихатидан иккита асосий қисмга: танланадиган ва жавоби конструкцияланадиган топшириқларга бирлаштириш мумкин. Тестли назорат билимларни аниқлашда яхши натижа беради, лекин тафаккур жараёнини кузатишга монелик қилади, бунинг учун бошқа усуллардан – ёзма иш, мунозаралар, ишлаб чиқариш вазиятларини тахлил қилиш ҳамда мулокотлардан фойдаланиш керак. Лекин шу билан бирга билимларни тестли назорат қилиш таълим жараёнини бошқариш имконини кенгайтиради. Тестларин куллаш ўқувчиларнинг амалий кобилияти ва хотирасини ривожлантиради. Адабиётлар: 1. Янги турдаги ўқув муассасалари тўғрисидаги ҳужжатлар тўплами. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги. 1994. 2. Халилов Н.А. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим тўғрисидаги Қарорлари. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. -Т. 1998. 3. Беспалько В.П. Педагогика и прогрессивные технологии обучения. Институт проф.обр. Министерства Образования России. –М., 1995. -336с. 4. Давлатов К. Меҳнат ва касб таълими назарияси ҳамда методикаси. – Т.:Ўқитувчи,1992. 5. Меҳнат таълими методикаси. Д.А.Тхоржевский таҳрири остида. – Т.: Ўқитувчи,1987. -444б. 6. Педагогика. А.Қ.Мунавваровнинг умумий таҳрири остида. – Т.:Ўқитувчи,1996. 200б. 7. Турсунов И.Й., Нишоналиев У.Н. Педагогика курси. Дарслик. – Т.:Ўқитувчи, 1997.-232б. 8. Фарберман Б.. Составление педагогических тестов. –Т.:ТАДИ.1993. - 80с. 9. Акмалова С.А. Таълим назарияси дидактика масалалари бўйича ўқув қўлланма. –Наманган: 1993. 10. Мирсаидов К.Ж. Махсус фанларни ўқитиш ва ишлаб чиқариш таълими. –Т.: Ўқитувчи, 1996. 11. Скакун В.А. Ишлаб чиқариш таълими устози учун қўлланма. –Т.: Ўқитувчи,1992. 12. www.ziyonet.uz