logo

Вертикал, қия йўналишда ишлайдиган ва тараларни ташишда хизмат қилувчи транспорт воситалари

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

130.5 KB
Вертикал, қия йўналишда ишлайдиган ва тараларни ташишда хизмат қилувчи транспорт воситалари Режа: 1. Элеваторлар 2. Сидирувчи транспортер 3. Шнекли транспортер 4. Насослар 5. Пластинкали транспортер 6. Элеваторлар Сабзавот-меваларни юқорига ва у жараёндан бу жараёнга узатиш учун элеваторлар ишлатилади. Консерва саноатида ғоз б ў йинли шаклдаги элеватор қ ў лланилади. Уларнинг типлари А6 ва А9. Унинг к ў риниши қуйидагича (6-расм). «Ғоз буйинли» шаклдаги элеватор. 1 - тортиш станцияси; 2 – бункер; 3 - ёйсимон қисми; 4 – чўмич; 5 – т ў сиқ; 6 – душ мосламаси; 7 - т ў ғри секция; 8 - ҳаракатга келтирувчи қисми; 9 - таянч қисми (стойка). 10 - желоб. «Ғоз буйинли» шаклдаги элеваторнинг ишлаш тартиби Хом ашё бункерга келиб тушади. Биқинидаги тўскичлар ёрдамида хом ашёни сочилиб кетишини олди олинади. Харакатга келтирувчи қурилма элеваторни ҳаракатга келтиради. Бунда хом ашё кўтарилади, чайилиб кейинги жараёнга ўтади. Техник тавсифи. Ишлаб чиқариш қуввати, тонна/соат: сабзавотлар бўйича 9 мева бўйича 5,85 Электродвигатель қуввати, кВт 0,8 Сабзавот-меваларни узатиш учун яна А9-КТБ маркали лентали элеватор хам ишлатилади. Бу ускуна корпусдан, ўтказиб берувчи ва тортувчи қисмдан, к ў тарувчи механизмдан ва лентадан иборат. Электродвигатель магнитли пускатель ёрдамида харакатга келтирилади. Сидирувчи транспортер Бу жиҳоз сочиладиган хом ашёларни (туз, шакар) ва технологик жараёндан чиқадиган чиқиндиларни горизонтал ва нишабли ҳолатда узатиб боради. Унинг кўриниши қуйидагича (7-расм). 7-расм. Сидирувчи транспортёр. 1 – станина; 2- юқориги пластинали айланма транспортёр; 3- жойлаштириш столи; 4 - пастки пластинали айланма транспортёр; 5- лентали транспортёр; 6 – электродвигатель; 7 – редуктор; 8 – вертикал вал. Тортувчи занжирга сидирмалар қотирилади. Харакатга келтирувчи юлдузлар ёрдамида сидирма ҳаракатланиб хом ашёни сидириб боради ва кейинги жараёнга узатади. Техник тавсифи ҳисоблаш асосида ишлаб чиқилади. Шнекли транспортер Шнекли транспортер сочиладиган хом ашёни, технологик жараёндаги чиқиндиларни кўчириб бериш учун ишлатилади. Шнекли транспортер қопламада бўлганлиги туфайли, ҳоҳлаган қияликда ўрнатилиб, хом ашё ва чиқинди йўқотилиши бўлмайди. Унинг кўриниши қуйидагича (8-расм). 8- расм . Шнекли транспортёр . 1- ҳаракатга келтирувчи қисм ; 2- қопқоқ ; 3- шнек ; 4- қоплама ; 5- охирги подшипник ; 6- оралиқ подшипник ; 7- юкловчи ва туширувчи трубасимон ускуна . Техник тавсифи: Шнек диаметри, мм 160 Шнек парракларининг қадами, мм 125 Электродвигатель қуввати, кВт 0,8 Оғирлиги, кг 35 Насослар Мева-сабзавот шарбатларини, шакар қиёмини ва турли мева- сабзавотларни қуюқлаштирилган илашилимли массаларини узатиш учун А-2 ШН 7-К-18,5 шестерняли насос ишлатилади. Насосларнинг тишлари бирлашган вақтда вакуум ҳосил б ў либ суюқлик с ў риш трубаси орқали с ў рилиб, кейин эса сиқилиб хайдаш трубаси орқали узатилади. Насоснинг тавсифи: Ишлаб чиқариш қуввати, м 3 /соат 3100 С ў риш штуцерининг диаметри, мм 62 Ҳайдаш трубасидаги диаметри, мм 50 Габарит ўлчамлари, мм 1120х390х445 Насоснинг қуввати, кВт 3 Насоснинг массавий оғирлиги, кг 200 Томат массаларини ҳамда мева қуйқаларини узатиш учун А9-КНА ва КНЛ-3 типидаги насослар ишлатилади. 9-расм. А9-КНА типидаги насос: 1-кириш тешиги; 2-гайкалар; 3- парракли ғилдирак; 4-қопқоқ; 5-чиқиш тешиги; 6- электродвигатель; 7-ушлагич; 8-қисқич ҳалқа; 9-таянч; 10- ниппель; 11-чегараловчи; 12-резина ҳалқа; 13-охирги қисми. Насоснинг асосий қисмлари корпусдан, ишчи ғилдирагидан, пластинадан тузилган. Насоснинг корпусига кронштейн бириктирилган б ў либ, кронштейн эса электродвигателга маҳкамланган б ў лади. Бундан ташқари ёпишқоқлиги кичик б ў лган турли хилдаги шарбатларни узатиш учун икки ёқлама ишлайдиган поршенли насослар ишлатилади.(Н-21 типли). Н-21 насоснинг тавсифи: Ишлаб чиқариш қуввати л/соат 5000-10000 Максимал босими (20м -да), Па 76,5 С ў рувчи ваг хайдаш штуцерларининг диаметри, мм 55 Электродвигателнинг айланиш сони, айл./мин. 1420 Электрдвигатель қуввати, кВт 1,7 Габарит ўлчамлари, мм: узунлиги 1550 баландлиги 930 кенглиги 590 Оғирлиги, кг 225 Тараларни етказиб берувчи транспорт воситалари. Бу гурухга пластинкали транспортер киради. Пластинкали транспортер Унинг ишлатилиши қуйидагича: Бўш ва тўлдирилган идишларни, ҳажмий оғирликдаги юкларни узатиш учун ишлатилади (10-расм). 10-расм. Транспортёр узатмаси қувватини ҳисоблаш учун схема. Техник тавсифи: Ишлаб чиқариш қуввати, б/сек 100-200 Электродвигатель қуввати, кВт 0,6 Ҳаракат тезлиги, м/сек 0,28 Габарит ўлчамлари, мм 2580х510х360-1235 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Дикис М.Я., Мальский А.Н. Технологическ ое оборудование консервных заводов. М.: Агропромиздат. 1973. -319 с. 2. Е.Д. Ситников. Дипломное проектирование заводов по переработке плодов и овощей. М.:1977. 3. Э.С. Гореньков, В.Л. Бибергал. Оборудование консервного завода. М.: ВО «Агропромиздат», 1989. 4. Е.Д. Ситников. Практикум по технологическому оборудованию консервных заводов. М.: ВО «Агропромиздат», 1989.