logo

Нордон сут маҳсулоти.Нордон сут маҳсулотларининг биологик қиймати

Yuklangan vaqt:

20.09.2019

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

73.5 KB
1 Нордон сут маҳсулоти.Нордон сут маҳсулотлар ининг биологик қиймати Режа: 1. Бижғиш жараёнинг биокимёси 2. Нордон сут ичимликларининг умумий технологияси 2 Пархезли нордон сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун табиий ва ёғсизлантирилган сигир сути, қаймоқ, ардоб, қуюлтирилган, стериллаб қуюлтирилган ва қуруқ сутдан фойдаланилади. Сигир сутидан ташқари бия, қўй, эчки, туя, буйвол ва баъзи бир бошқа ҳайвонлар сутидан ҳам фойдаланилади. Баъзи нордон сут маҳсулотлари қанд, джемлар ва қиёмлар ва бошқа нарсалар қўшиб тайёрланади. Пархезли нордон сут маҳсулотлари сметанага ўхшаш, кўпиридиган ёки чўзилувчан консистенцияли, нордонроқ, ғоваклик берадиган таъм ва ҳидга эга бўлади. Уларнинг пархезлик ва даволаш хоссалари қадим замонлардан маълум бўлган. Улуғ рус физиологи И.И. Мечников болгарларнинг узоқ умр кўришини йогуртни кўп истеъмол қилишлари билан изоҳланган. Ундан у сут кислотали таёқчани ажратиб олиб, уни болгар таёқчаси деб атади. У сут қандини сут кислотасига бижғитиб беради ва йогурт мунтазам равишда истеъмол қилинса, ичакдаги чиритиш микрофлорасига қарши курашиб чириш жараёнини секинлаштиради. Кейинроқ 1903 йилда Подгаецкий (чақалоқ) эмизлиги гўдак ичагидан ишқорлар таъсирига анча чидамли, хоссалари болгар таёқчасига яқин бўлган ва ацедофил таёқчаси деб аталган таёқчани ажратиб олди. У инсон ичагида осон сингади, нафақат сут қандини, балки бошқа қандларни ҳам бижғитади, анча кучли антибиотик хоссаларига эга, низин антибиотик моддасини ишлаб чиқаради. Бу хоссаларга маълум миқдорда сут ачитқилари ҳам эга. Бундан ташқари, нордон сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришда сут кислотали, қаймоқли ва хушбўй ҳид ҳосил қилувчи стрептоккоклар, кефир замбуруғлари, қимиз дрожжаси, сут кислотаси таёқчаси ва бифидобактериялар қўлланилади. Сут кислотали микрофлора ажратадиган ферментлар таъсирида сут қанди бижғийди ва сут кислотаси баъзида кислоталар, спирт, карбонат ангидрид гази, диацетил ҳосил бўлади. Шунингдек, ивитилганда оқсилнинг қисман гидролизланиши рўй беради ва натижада эркин аминокислоталар ва глюкоза гликоли ҳосил бўлади. 3 Шунингдек, ивитилганда оқсилнинг қисман гидролизланиши рўй беради ва натижада эркин аминокислоталар ва глюкоза гликоли ҳосил бўлади, казеиннаткальцийфосфат комплекси (ККФК) мисцеллалари биофизик структурасини ва минерал тузлар биологик фаолигини сезиларли даражада ўзгартириб юборадиган метаболитлар пайдо бўлади ҳамда сут кислотали стрептоккок антибиотик низин ажратиб чиқаради, қаймоқли – диплококцин, аромат ҳосил қилувчи – диплококцинга яқин антибиотик, сут кислотали таёқча - лактоин. Ҳосил бўладиган антибиотиклар чиритувчи микроорганизмларга катта парчаловчи куч билан таъсир кўрсатади. Сут кислотали пархез ичимликларини истеъмол қилиш инсон соғлиғини яхшилайди, унинг инфекцияларга чидамлилигини оширади ва организмда шиш пайдо бўлишига қарши курашади. Пархезли нордон сут маҳсулотларидан, айниқса ацидофил, ошқозон – ичак колит, холецистит, туберкулёз, фурункулез, болалар кўкрак астма ва бошқа касалликларни даволашда фойдаланилади. Пархезли нордон сут маҳсулотлари микрофлораси С, В 6 , В 12 витаминларини синтез қилади. Бу маҳсулотлар қанча кўп ушланса, шунча кўп витаминлар синтезланади. Пархезли нордон сут маҳсулотлари нафақат ошқозон – ичак трактини даволайди, балки нерв системасига ва моддалар алмашинувига ҳам ижобий таъсир этади. Соғломлаштириш масканларида тубуркулезни қимиз; куранга, узоқ вақт битмаган яраларни, болалар ошқозон – ичак касалликлари ва астмани ацидофил пастаси ёрдамида даволашнинг оргинал усуллари қўлланилади. Дисперсиялар, ошқозон – ичак касалликларининг оғир формалари, ичакдаги ўткир ва яққол ифодаланган чириш жараёнлари, сурункали колитлар гемоколитлар, ич қотишлари нордон сут маҳсулотларини, айниқса ацидофилли, сурункали истеъмол қилиш билан даволанади. Нордон сут маҳсулотларини камқонлик, тинка қуриши, иштаҳа йўқолиши, кўп касалликларни профилактика қилишда, шу жумладан, юрак – қонтомир касалликларини даволашда қўллаш тавсия этилади. 4 Бижғиш жараёнинг биокимёси Нордон сут маҳсулотлари ивитиш характери бўйича шартли равишда икки гуруҳга бўлинади: фақат сут кислотали бижғиш натижасида олинган (простокваша, ацедофилли сут, йогурт, қатиқ ва бошқалар) ва аралаш – сут кислотали ва спиртли (кефир, қимиз ва бошқалар). Сут кислотали бижғишда, сут кислотали бактериялар ажратиб чиқарадиган лактаза ферменти сут қандига таъсир кўрсатади. Бижғишнинг биринчи босқичида лактоза молекулалари глюкоза ва галактоза моносахаридларига парчаланади. Фермент ёрдамида глюкоза ва галактозадан аввал пироузум кислотаси ҳосил бўлади ва сўнгра у Кодечидраза ферменти таъсирида сут кислотасигача тикланади. Сут кислотали бижғиш билан бир вақтда кечадиган жараёнлар натижасида лактозадан баъзи учувчан кислоталар, корбанад гази ва бошқалар ҳосил бўлади. Аромат ҳосил қилувчи бактериялар таъсирида сут қанди маҳсулотга ўзига хос ҳид берувчи диацетил ҳосил қилиб парчаланади. Сут кислотали бижғиш давомида сут кислотаси, диацетил ва бошқа моддалар ҳосил бўлишига сут таркибидаги лактозанинг 20 – 25% сарф бўлади. Унинг қолган қисми инсон организмига тушиб, ичак сут кислотали микрофлораси ҳаёт кечиришига сарфланади. Аралаш бижғитиш жараёнида лактозага сут кислотали бактериялар ва сут дрожжалари ферментлари таъсир этади. Сут қанди аввал глюкоза ва галактозага парчаланади, ўз навбатида улардан пироузум кислотаси ҳосил бўлади. Сут кислотали бактериялар ферментлари таъсирида пироузум кислотасининг бир қисми сут кислотасига, яна бир қисми сут кислотасига айланади, бошқа бир қисми эса сут дрожжалари ҳужайралари таркибидаги карбонсилаза ферменти таъсирида сирка альдегиди ва карбонат ангидрид газига парчаланади: 5 СН 3 СОСООН СН 3 СОН+СО 2 Сирка альдегиди этил спиртига айланади: СН 3 СОН+ 2 Н С 2 Н 6 О Спиртли бижғишнинг умумий кўринишини қуйидагича ифодалаш мумкин: С 12 Н 22 О 11 +Н 2 О=4С 2 Н 6 О+4СО 2 Сут кислотали ва аралаш бижғиш жараёнида ҳосил бўладиган сут кислотаси сутнинг кальций фосфат казеинат комплекси билан ўзаро таъсирлашади: Н – ионлари ёрдамида унинг манфий зарядини камайтириб (нейтраллаб) кальцийни ажратиб олади. Натижада казеин бўлаклари барқарорлигини йўқотади, бирикади ва коагуляцияланади (қуйқа ҳосил бўлади). Нордон сут маҳсулотлари биокимёвий жараёнлар натижасида сутга нисбатан анча енгил ва тез ҳазм бўлади. масалан, сут организмда 3 соатда 44% ҳазм бўлса, простакташа эса – 95,5%. Бу сут оқсилининг оддий, осон хазм бўладиган моддалар ҳосил қилиб қисман пептонизацияланиши натижасидир. Ҳосил бўладиган сут кислотаси, карбонад ангидрид гази, спирт ҳазм жараёнини кам қувват сарф қиладиган, тезлаштирадиган шира ва ферментларни жадал ажралиб чиқишини таъминлайди. Нордон сут ичимликларининг умумий технологияси Барча нордон сут ичимликларини ишлаб чиқаришда тайёрланган сутни ачитқилар ёрдамида ивитиш ва керак бўлса етилтириш умумий жараён ҳисобланади. Алоҳида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўзига хом томонлари баъзи операцияларнинг температура режилари, қўлланиладиган ачитқининг ҳар хил таркибдалиги ва қўшимчалар қўшиш билан белгиланади. Узоқ вақт барча нордон сут ичимликлари термостат усулида ишлаб чиқарилган. Бу усул қўлланилганда ачитқи солинган сут майда идишга 6 солиниб термостат хонасида ҳар бир маҳсулот учун мўлжалланган оптимал температурада сақланади. Маҳсулот (қуйқа) лахта ҳосил бўлгач, совутиш хонасига юборилиб совутилади ва керак бўлса, етилтириш учун бирмунча вақт ушлаб турилади. Резервуар усулига мувофиқ ивитиш, керак бўлса маҳсулотни етилтириш резервуарларда амалга оширилади. Бу ишлаб чиқариш майдони ва меҳнат сарфларини қисқартириш имконини беради. Пархезли нордон сут ичимликларини ишлаб чиқариш учун юбориладиган сут нави иккинчидан паст, кислоталилиги 19 0 Т, қаймоқ кислоталилиги эса 24 0 Т дан юқори бўлмаслиги лозим. Меъёрлаштирилган сут 85–87 0 С температурада ушлаб туриб, микрофлора тўлароқ йўқотилиши, ферментлар парчаланиши, ачитқи микрофлораси яхшироқ ривожланиши, маҳсулот консистенцияси сифатли бўлиши учун пастерланади. Бу шароитда зардоб оқсиллари денатурацияланади, натижада казеин гидратацион сифатлари ошади ва зардобни яхши ушлаб турадиган зич лахта ҳосил қилиш қобилияти кучаяди. Денатурацияланган зардоб оқсилларининг иштирок этиши сут лахтаси структураси ҳосил бўлишига ёрдам қилади. Биржинсли ва зич, аралаштирилгач эса анча ёпишқоқ консистенцияли, қаймоғи ажралиб қолишининг олдини олиш ва зардобни ўзида ушлаб тура оладиган сифатли маҳсулот олиш учун, иссиқлик билан ишлов бериш одатда, сутни 55 – 70 0 С температурада ва 12,5 – 17,5 МПа босим остида гомогенлаш билан бирга олиб борилади. Нордон сут ичимликлари ишлаб чиқаришда гомогенлаш муҳим жараёнлардан бири, чунки узоқ вақт ивитиш ва совутиш операцияларида қаймоқ ажралиб қолиши муқаррар. Сўнг сут оптимал ивитиш температурасигача совутилади ва унга ёт микрофлора ривожланишининг олдини олиш учун дарҳол ачитқи солинади. Нордон сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришда сут кислотали стрептоккоклар қўлланилади: оптимал ривожланиш температураси 30 – 35 0 С 7 бўлган мезофил ( Str . lactis ) ва оптимал ривожланиш температураси 40 – 45 0 С бўлган термофил ( Str . termophilus ). Лахта сметанасимон консистенция ҳосил қилиши учун ачитқига, оптимал ташқари ривожланиш температураси 30 0 С бўлган, қаймоқ стептоккоки ( Str . cremoris ) қўшилади. Баъзи ачитқилар таркибига аромат ҳосил қилувчи стептоккоклар қўшилади ( Str . citrovorus , Str . paracitrovorus , Str . diacetilactis , S . lactis subsp . acetoinicus , S . lactis subso . diacetilactis , энтероккоклар). Улар ўз ҳаёт фаолияти давомида сут кислотасидан маҳсулот (специфик) ҳидига, консистенциясига ўзига хос хоссалар берувчи, витаминлар учувчи кислоталар, карбонад ангидрид гази, спиртлар, эфирлар, диацетил, аминокислоталар ва углерод таркибли полимерлар биосинтез қилиш имконини беради. 8 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 1. Фан-Юнг А.Ф., Флауменбаум Б.Л. и др. Технология консервирован- ных плодов, овощей, мяса и рыбы. – М.: Пищевая промышленность, 1980. 2 . Флауменбаум Б.Л., Танчев С.С., Гришин М.А. Основы консер- вирования пищевых производств. – М.: Агропромиздат, 1986. 3. Химический состав пищевых продуктов. Под ред. Покровского А.А. - М.: Пищевая промышленность. 1976. 4. Коробкина З. В. Витамины и минеральные вещества плодов и ягод. М., «Экономика», 1969. 5. Колесник А. А. Химия плодов и овощей и биохимические основы их хранения. Учеб. пособие. М. “Экономика”. 1971. 6 . Марх А.Т. Биохимия консервирования плодов и овощей. М.:Пищевая промышленность, 1973. 7. Месхи А.И. Биохимия мяса . -М.:«Легкая и пищевая промышленность». 1984. 8. Грицай Н.П. и др. Технология мясо и мясопродуктов . -М: «Пищепромиздат». 1961. 9. Инихов Г.С. Биохимия молока и молочных продуктов. -М.: «Пищевая промышленность», 1970. 10. Твердохлеб Г.Д. и другие. Технология молока и молочных продуктов. - М.: «Агропромиздат», 1991. 5. Казанский М.М. и др. «Технология молокоа и молочных продуктов». –М.: «Пищепромиздат», 1961. 6. Панфилова Н.Е. Сут ва саломатлик. Тошкент:«Меҳнат», 1991 й.