logo

Кунига 110 т соя уруғини тўғридан-тўғри экстракциялаш жараёнига тайёрлаш технологияси

Yuklangan vaqt:

04.03.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

105.4453125 KB
Кунига 110 т соя уруғини тўғридан-тўғри экстракциялаш жараёнига тайёрлаш технологияси Мундарижа Кириш 1. Технологик схемани танлаш ва асослаш 2. Технологик схеманинг баѐни Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати Кириш Ёғ-мой ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш республика озиқ-овқат саноатининг етакчи тармоқларидан бири. Ўзбекистонда қадимдан ўсимлик мойлари кунжут, зиғир, индов, махсар уруғларидан, пахта чигитидан ва полиз экинлари уруғларидан мойжувозларда олинган. Ўзбекистонда пахта чигитидан мой олувчи дастлабки завод 1884 йили Қўқонда қурилган. Ўттизта кичик мой заводларда 1913 йили 57 минг тонна пахта мойи ишлаб чиқарилган. Республикада ҳозир йиллик куввати 3,5 млн.т ўсимлик мойли уруғларини қайта ишлайдиган 19 та йирик ва бир неча кичик корхоналар ишлаб турибди. Саноатнинг бу тармоғида пахта, соя, кунгабоқар, махсар ва бошқа ўсимлик мойлари олиниб, улар тўғридан-тўғри истемол қилинади ва озиқ-овқат саноатининг ўзга тармоқларида ишлатиладиган ѐғлар, маргарин маҳсулотлари, майонез, совун, палмитин, олеин олишда, техника мақсадлари учун бошқа турли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Ўсимлик мойлари ишлаб чикаришда Республикамизда йилига ўртача 2,1 млн. тоннадан кўпрок пахта чигити, индов, зиғир, махсар уруғлари, шунингдек импорт буйича олинадиган соя уруғи қайта ишланади. Република ѐғ-мой саноати озиқ-овқат саноати умумий маҳсулоти ҳажмининг 40% га яқинини беради. Тармоқ корхоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, хусусан пахта мойи, шрот экспортга чиқарилади. Қадим замонлардан бери Россия ва Ўрта Осиѐ ўсимлик мойли хом ашѐсини етиштириш бўйича Европа ва Осиѐда биринчи ўрини эгаллаб келган. Мойли уруғлар – зиғир, каноп ва пахта чигити (Ўрта Осиѐ худудлари учун) асосий тола маҳсулоти ҳисобланган. Қадимги Рус ва Ўрта Осиѐда XIV асрдан бошлаб тола ва озуқа мойи олиш учун зиғирчилик кенг тарқалган. Зиғир билан бир қаторда Россияда каноп уруғи ҳам тола, ҳам мой олиш учун етиштирила бошланган. 3 XVIII аср охирларида Россияда хантал уруғи етиштириш тез ривожлана бошлади. Аммо юқори сифатли ўсимлик мойлари билан аҳолини таъминлаш кунгабоқар уруғи ўзлаштирилгандан сўнг хал бўлди. Кунгабоқар Европага Жанубий Америка ва Мексикадан келтирилган. У XVI аср бошларида Испанияда ўзлаштирилган, кейинчалик Шарқда тарқала бошланган. Россияда кунгабоқар XVIII асрда пайдо бўлган ва узоқ муддат декоратив ўсимлик сифатида маданийлаштирилган. Мой олиш учун кунгабоқарни Россияда етиштириш 1829 йилга тўғри келади. Айнан Воронеж губерниясида уни мой олиш учун эка бошлашган. XIX аср охирларида джин машиналар қўлланилиши пахтачиликни, тўқимачилик саноати учун хом ашѐ базасини ва пахта мойи олишни янада ривожланишига олиб келди. 1913 йилда чигит ҳосилининг йиғини 174 минг тоннага етди. Биринчи мой заводлари 1883-1884 йиллари Қўқонда, кейин, 1893 йили Каттақўрғонда, 1922 йили Янгийўлда ва 1930 йили Фарғонада 24та гидропрессли завод қурилди. Эритувчи ѐрдамида чигит кунжарасидан мой оладиган биринчи экстракция цехи 1936 йилда Каттақўрғонда ишга туширилди. Тўхтовсиз ҳаракат киладиган шнекли прессларнинг катта ютуқлари билан бирга, бу ускуналар ҳам камчиликларга эга: кунжара таркибида кўп миқдорда мой қолиб кетади. Бу хол мой олишнинг янги ва пухта усулларини излашни талаб этарди. Натижада мойни енгил учувчан органик эритувчилар ѐрдамида ажратиб олиш, яъни экстракция усули кашф этилди ва биринчи марта 1856 йилда Францияда Дисс томонидан саноат масштабида қўлланилди. Органик эритувчи сифатида углерод сульфиддан фойдаланилди. Аммо, биринчи экстракция аппаратларининг содда ва қолоқлиги, системада керакли герметикликнинг йуқлиги ва ишлаб чиқариш режимининг яхши йўлга қўйилмаганлиги бу усулни кенг тарқамаслигига олиб келди. 4 Бензин билан экстракциялаш усулига биринчи патент 1867 йили Германияда олинди, 1879-1882 йилларда тиндириш усули билан ишлайдиган қурилмаларга патентлар олинди. Экстракция қурилмаларининг кейинги ривожланиши, қатор экстракция аппаратларини (6-8 та) кетма-кет улаб, экстракцияланувчи маҳсулотни босқичма-босқич мойсизлантиришга асосланган, батареяли экстракция системаси пайдо бўлишига олиб келди. Гейлнинг экстракция қурилмаси шу қурилмаларнинг типик вакилидир. «Кебер» фирмасининг батареяли экстракция қурилмалари ХХ аср бошларида пайдо бўлди ва саноатда кенг тарқалди, улар баъзи Европа мамлакатларида ҳозирги вақтгача ишлаб келмокда. Республикамизда биринчи экстракция цехи Каттақўрғонда 1936 йилда ишга тушурилган бўлса, XX асрнинг ўрталарида ва иккинчи яримда кўпгина экстракция қурилмали цех ва заводлар пайдо бўлди. Жумладан Янгийўл, Фарғона, Қўқон, Андижон, Асака, Наманган, Учқурғон, Қарши, Денов, Бухоро, Когон ѐғ-мой корхоналарида Гильдебрандт системасидаги (НД-1250, НД-1250 М) экстракторлари, Тошкент ва Урганчда лентали экстракторлар, Гулистон ва косонда бир ярусли “Экстехник” экстракторлари Когон ва Андижонда икки ярусли “Экстехник” экстракторлари ўрнатилди ва ишлатилмоқда. 5  Ишлаб чиқаришнинг назарий асослари. технологик схемани танлаш ва асослаш. Профессор Голдовский назарияси бўйича (1930-1960) мойли маҳсулот таркибидаги мой ниҳоятда кичик ультрамикроскопик капилярлар ичида жойлашган деб хисоблаган. Капилярни қобиғи маҳсулотнинг механиқ мустаҳкамлигидан бир неча марта устун келади. Кейинчалик 1960-1970 йиллар мабойнида бу назарияга қарши Леонтьевский назарияси пайдо бўлиб, мойли маҳсулотларнинг тузилишини электрон микраскоп ѐрдамида текшириш натижасида мой ультрамикраскопик капилярларда эмас, балки шар формуласидан глобула ѐки сферасомаларда йиғилиши таъкидланган. Глобула ѐки сферасомаларни қобиқлари ҳам ўта мустаҳкам бўлиб, оддий механиқ куч таъсири ѐрдамида уларни бузиб ташлаш ѐки узиш ниҳоятда қийинлиги аниқланган. 1970 йилларнинг ўрталаридан бошлаб проф. Шербаков ва ўқувчилари тамонидан мойли маҳсулотларнинг ички тўзилиши янада мукаммалроқ ўрганилган ва электрон микраскоп ѐрдамида 60-80 минг маротаба катталаштирилиб кўрилганда ҳақиқатдан ҳам маҳсулот қисмларидаги ѐғ шар формадаги сферосомаларда эканлиги тасдиқланган. Шу билан биргаликда сферасома ва глобулалар атрофида ниҳоятда кўп миқдорда ѐриқчалар борлиги аниқланган. Бунга сабаб мойли маҳсулотлар етилаѐтган, йиғиб олинаѐтган, ѐки сақланаѐтган пайтда намлик миқдорининг ўзгариб туриши туфайли сув буғларининг учиши таъсирида ушбу тирқичлар пайдо бўлди деган фикрга келинди. Умуман назариялар бир-бирига қарши бўлмай, аксинча бир-бирини тўлдиришга Шербаков томонидан аниқ эксприментал далиллар асосида тушинтириб берган. Шунинг учун мойли маҳсулотларни сиқиш ѐки экстракция йўли билан қайта ишлашдан олдин, албатта янчилиши лозимлиги зарурий техник жараѐнлардан бири деб ҳисобланди. Чунки мойли маҳсулотни янчмасдан тўғридан –тўғри қозонларда қовуриш ѐки пишириш 6 билан мойини сиқиб олиш ниҳоятда катта куч талаб этади. Ваҳоланки замонавий пресслаш машиналари анча юқори босим билан ишласада глобулалар ѐки капилярлар қобиғини тўла-тўкис узушга кучи етмайди. Шунинг учун асосий мойли уруғларни ва уларнинг мағизини янчишдан мақсад мой йиғилган қобиқларни узиб ташлаш ѐйинки маҳсулотнинг ички структурасини бўзишдан иборат. Фақат шу холдагина маҳсулотда тўлароқ ва кўп миқдорда мой сиқиб ѐки экстракция қилиб олиш мумкин. Мойли уруғларнинг қобиғини ажратиш мумкин. Мойли уруғларнинг қобиғини ажратиш мумкин бўлган холда уларнинг мағзи янчилади, акс холда қобиғи ажралмайдиган мойли уруғлар эса тўғридан тўғри янчилаверади. Саноатда янчиш учун асосан эзиш ва кесиш усулларидан фойдаланилади. Бу усулларни қўллаш кенг миқѐсда тарқалган беш валикли янчиш машиналари ва энг охирги пайтда эса СКЕТ фирмасининг янчиш аппаратлари ФБ-600 ишлатилади. Агарда янчиш машиналарининг валиклари айланиш тезлиги бир хил бўлса, у вақда маҳсулотга фақат эзувчи кучлар таъсир қилади. Агар тезлик бир хил бўлиб, валикларнинг сиртларида ингичка ариқчалар бўлса, бир вақтнинг ўзида маҳсулотга эзувчи ҳамда кесувчи кучлар таъсир қилади. Агар шу шароитда валикларнинг айланиш тезлиги турлича бўлса, бу вақтда маҳсулотга бир вақтнинг ўзида эзувчи, кесувчи ва ишқаланувчи кучлар таъсир қилади (оқсил 36-50 %, фосфатид 1.5-4.0%). Соя оқсилидаги аминокислота тури ва миқдори қимматбахо озуқа хисобланади. Соядаги оқсилни сувда эрувчи қисми 80-90 %. Шунга асосан соя кунжарасидан ун тайѐрлашиб, озиқ- овқат маҳсулотларига кўшимча сифатида ишлатилади. Умуман олинганда маҳсулот экстракция жараѐнида тайѐрлаш ундаги мой заррачалари эркин ҳолатга келтиришда иборатдир. Маҳсулот янчиш учун турли эски майдалаш машиналари. Жумладан бир ѐки икки жуфт валикли майдалаш машиналари болғали ѐки барабанли майдалашлар машиналари ва баъзи бир ўринларда ВС-5, янчишлар машинаси ҳам 7 қўлланилиши мумкин. Маҳсулот янчишда олдин уни намлиги ва харорати бўйича конденсациялаш ҳам бажарилади. Бу мақсадда 3.4,5,6 қосқонли қовуриш қозонларда ҳам фойдаланиш мумкин. Фақат бу қозонларда маҳсулотнинг бир қозонда 2қозонга ўтиш жараѐни бир қозонда қозоннинг сиртки девори ѐнида бўлади. Бу маҳсулотнинг яхши аралашиш ва узоқроқ муддат қозонда қолиш учун қўл келади. Бу козонларнинг аралаштиргич ричаглари қовуриш жараѐнига нисбатан секинроқ айлантирилиши лозим. Қосқонли қозонлар ишлатилган пайтда маҳсулот совутиш учун сув фақат қосқонлар тагидаги бўшлиққа берилади. Агарда маҳсулотнинг намлиги кам бўлса, 1-қосқонга кириб, келиш олдида маҳсулотга сув қўшилади ва намлиги юқори бўлса, конденсионернинг техник пар бериш хисобига маҳсулотнинг намлиги камайди. Конденсаторда ва чиқадиган маҳсулотнинг намлиги температураси қуйидагича бўлиши керак. Соя уруғи учун намлиги 8-9% температураси 50 0 С. Пахта чигити учун 2- 3 нави учун намлиги 6-7% температураси 60 0 С, 4-нави учун 7-8:, температураси 50 0 С, ушбу паралитрда чиққан кунжарасида ташқари баргсимон маҳсулот ҳосил қилувчи машиналарга берилиб “лепесток” олинади. Пресслаш кунжарасида олинган лепестокнинг қалинлиги 0.5-0.6 мм бўлиши керак.Тўғридан-тўғри экстракциялаш учун масалан соя уруғидан олинган лепесток қалинлиги 0.25-0.3 мм атрофида бўлиши лозим. 8  Технологик схеманинг баёни Цехга келаѐтган соя уруғи дастлаб тарозида тортилиб, сўнг 1бункерда йиғилади. У ердан 2-шнек орқали 3- магнитли сепаратордан ўтиб, металл аралашмалардан тозаланади. Сўнг 4-тозалаш агрегатига тушади. Бу ерда органик ва минерал аралашмалардан тозаланади. Тозаланган уруғ 5- тақсимловчи шнек орқали 6-майдалаш машиналарига берилади. Майдаланган уруғ 7-шнек ва 8- нория ѐрдамида 9-магнитли сеператордан ўтиб 10-шнекка тушади. Ундан 11-бир жуфт валли янчиш машинага берилади. Янчилган уруғ 12-шнекка йиғилиб, 13-намловчибуғловчи шнекка берилади. Керакли намликкача намланган янчилма 14қозонда қуритилади. Ҳосил бўлган қовурма 15-шнек орқали 16-ВС-5 янчиш машинасига берилади. Бу ерда янчилма баргсимон ҳолатига келтирилади. Сўнг маҳсулот 17-шнек ва 18- нория орқали 20-магнитли сеператордан ўтиб 21-редлер орқали экстракцияга юборилади. Редлердаги қайтма маҳсулот 19-бункерда йиғилиб, у ердан 18- нория орқали яна 21-редлерга келиб тушади. 9  10 Адабиётлар рўйхати. 1. Копейковский В.М. и др. Технология производство растительных масел. М. Легкая и пищ. промышленность. 1982. 2. Голдовский А.М. «Теоретические основы производство растительных масел» М. Пищепромиздат. 1958 г. 3. Руководство по технологии производства и переработки растительных масел и жиров, Л. ВНИИЖ, т. I, кн.1, 1975; 591 с. 4. Y. Qodirov. «Yog’-moy mahsulotlari ishlab chiqarish texnologiyasi», Toshkent, «Sharq» nashr., 2007. 5. P. Ilxamdjanov va boshqalar. «Yog’-moy sanoati korxonalari qurilma uskunalari», Toshkent, «Sharq» nashr., 2007. 6. Б.Н. Чубинидзе и др. «Оборудование предприятий масложировой промышленности», М., Агропромиздат, 1985. 7. 6 Ю.А. Калошин «Технология и оборудование масложировых предприятий», М., Академия, 2002, -363 с. 11